muvaffaqiyat_kaliti | Неотсортированное

Telegram-канал muvaffaqiyat_kaliti - Muvaffaqiyat Kaliti 🔑

2733

KANALIMIZDA: 🔗Muvaffaqiyatga undovchi yo'llar; 🔗Mantiqiy va Aqliy IQ savol-javoblar; 🔗Aforizmlar va maqollar; 🔗Foydali maslahatlar; 🔗Biznes g'oyalar, hisob-kitob, boshqaruv; Success key Ключ успеха Reklama: @well2all

Подписаться на канал

Muvaffaqiyat Kaliti 🔑

Агар уйинг шишадан бўлса бировга тош отма.

Читать полностью…

Muvaffaqiyat Kaliti 🔑

#Айланма_йўллар_Лайфхак

Муаммолар қайси томондан қаралишидан қатъий назар ечим топиб келинган. Масалан, компьютер вирусига қарши антивирус, автоулов радарларига қарши антирадарлар ва ҳоказо. Бир танишим айтади, ўша биз мақтайдиган коррупцияга қаттиқ курашадиган Хитойда коррупцияга "антиқа ечим" топишибди. Олувчи қўл ва берувчи қўллар қонуний фаолият юритадиган тотализаторда бир вақтда ва бир жойда учрашиб қолишади. Икковлон тотализаторда ўйин ўйнашади. Қарабсизки берувчи қўл, олувчи қўлга йирик миқдордаги маблағга ютқазиб қўяди ва барча ютқазган маблағларни татализатор гувохлигида қонуний олувчи қўлга тўлаб беради. Қўпол қилиб айтганда коррупция "айланма" йўл орқали ечим топиб амалга ошяпти..
Хар қандай муаммони оқибатини даволаганингиз билан сабаби муаммони келтириб чиқараверади. Сабабсиз оқибат бўлмайди.
П.С. Пост билан расмни алоқа йўқ, шунчаки мулоҳаза учун қўйилган.

Читать полностью…

Muvaffaqiyat Kaliti 🔑

Сартарошмисан сартарош😂

Канал👉
@ToshkentBozor

Читать полностью…

Muvaffaqiyat Kaliti 🔑

Уч йил давомида, қийин кунларда ҳам хурсандчилик кунларда ҳам бирга бўлган энг яқин дўстидан айирилмоқда😢😞 Сўрғич қадрини қайдан билсин сўрғич сўрмаган болалар..:)

Читать полностью…

Muvaffaqiyat Kaliti 🔑

Ишчи асаларининг ўзини-ўзи тозалаш жараёни


Каналга уланишни унутманг 👇👇👇

@asal_tibshifo

Читать полностью…

Muvaffaqiyat Kaliti 🔑

Турмуш қуриш ёшидаги қиз, оилали бўлишдан бош тортарди. Ундан ҳамкасблари бунинг сабабини сўрашди.
- Сиз ёш, гўзал қиз бўлсангиз, мактабда ўқитувчи бўлиб ишласангиз, нима учун турмушга чиқмайсиз?

Қиз деди:
- Бир неча йиллар олдин, бир аёл бўлган экан. У ўғил туғишни истаркан-у Аллоҳ унга доим қиз бераркан. Олтинчисига ҳомиладор бўлганида эри:
-Агар яна қиз туғсанг, уни боқмайман, бериб юбораман, - деркан.
Аёл жуда қўрқаркан. Умид қилиб дуо қиларкан. Лекин, Аллоҳ олтинчисига ҳам қиз билан сийлабди. Эри ғазаб отига миниб, чақалоқни масжиднинг олдида қолдириб четдан кузатибди. Ҳеч ким олмабди. Уни кўтариб уйга қайтибди. Аёл жуда хурсанд бўлибди. Лекин эр таслим бўлмабди. Ҳар куни бомдод намозидан олдин чақалоқни масжид олдида қолдираверар, уни эса ҳеч олмас эди. Ота бу ишдан чарчамасди. Орадан муддат ўтиб аёл яна ҳомиладор бўлибди. Ва ниҳоят ўғил кўрибди. Аммо уларнинг тўнғич қизлари ҳеч қандай сабабсиз вафот этибди. У ҳар гал ҳомиладор бўлиб ўғил туғар, қизлари эса бирин кетин вафот этишарди. Фақатгина ўша ота воз кечмоқчи бўлган қиз қолибди. Ўша қиз - менман! Турмушга чиқмаслигимнинг сабаби, отам кексайиб қолдилар. Уларга қарайдиган одам йўқ. Укаларим ҳали кичик. Улар ойда бир маротаба отамни қўргани келадилар. Қушлардек яна учиб кетадилар. Отам эса, ҳар куни менга қилган ишларидан афсусланиб йиғлайдилар.

«Шоядки ёқтирмаган нарсангиз сиз учун яхши бўлса»
(Бақара: 216 оят)

«У зот хоҳлаган кишисига қизлар ҳадя этур ва хоҳлаган кишисига ўғиллар ҳадя этур»
(Шуаро: 50 оят).

@konspektor

Читать полностью…

Muvaffaqiyat Kaliti 🔑

Альберт Эйнштейн

Однажды, зайдя в берлинский трамвай, Эйнштейн по привычке сразу углубился в чтение. Потом он вынул из кармана заранее отсчитанные на билет деньги и, не глядя, протянул кондуктору.
— Здесь не хватает, — сказал кондуктор.
— Не может быть, — ответил ученый, не отрываясь от книжки.
— А я вам говорю — не хватает.
Эйнштейн еще раз покачал головой, мол, такого не может быть. Кондуктор возмутился:
— Тогда считайте, вот — 15 пфеннигов. Так что не хватает еще пяти.
Эйнштейн пошарил рукой в кармане и действительно нашел нужную монету. Ему стало неловко, но кондуктор, улыбаясь, сказал:
— Ничего, дедушка, просто нужно выучить арифметику.
***
Некая дама просила Эйнштейна позвонить ей, но предупредила, что номер её телефона очень сложно запомнить:
— 24-361. Запомнили? Повторите!
Эйнштейн пожал плечами:
— Конечно, запомнил, это же так просто! Две дюжины и 19 в квадрате.
***
Эйнштейн обожал фильмы Чарли Чаплина. Однажды он послал великому комику телеграмму:
«Ваш фильм «Золотая лихорадка» понятен всем в мире, и я уверен, что Вы станете великим человеком. Эйнштейн».
Чаплин ответил:
«Я вами восхищаюсь ещё больше. Вашу теорию относительности не понимает никто в мире, но Вы всё-таки стали великим человеком. Чаплин».
***
Один журналист, держа в руках записную книжку и карандаш, спросил Эйнштейна:
— Есть ли у вас блокнот или записная книжка, куда вы записываете свои великие мысли?
Эйнштейн улыбнулся:
— Молодой человек! По-настоящему великие мысли приходят в голову так редко, что их нетрудно и запомнить.

✍️ Сергей Цветков

Читать полностью…

Muvaffaqiyat Kaliti 🔑

Ассалому алайкум Муваффақият калити каналининг ашаддий мухлислари ва обуначилари

Сизларга ЗЎР ЯНГИЛИГИМ бор. Бир кичик лойиҳа устида иш олиб бормоқдамиз.

Ушбу лойихамиз АСАЛ хам АСАЛАРИчилик йўналишида

Ўзингизга маълум Аллоҳ таоло бизга юборган неъматлари ичида АСАЛ неъматининг ўрни беқиёс. Хатто Қуръонда битта суранининг номи берилган Наҳл сураси

Сизлардан илтимос ушбу /channel/asal_tibshifo каналига хам аъзо бўлиб ўзингизга керакли ШИФОБАХШ АСАЛ ва АСАЛАРИлар ҳақида маълумотларга эга бўлинг.

Каналга уланишни унутманг 👇👇👇

/channel/asal_tibshifo

Читать полностью…

Muvaffaqiyat Kaliti 🔑

#Фаросат_вақти

(Эринмай шу воқеани бир ўқиб чиқинг. Ичингиздан бир нима жиз этади)

Судан провинцияларидан бирида камбағал болалар мактабида ўқитувчи ўз ўқувчиларини яхши ўқишга ундаш учун совға сифатида ғолибга янги пойабзал совға қилишга қарор қилади.
Болаларга бу фикр ёқади. Ҳамма орзу қилинган мукофотни олиш умидида иншо ёзишни бошлашади.
Ярим соат ичида барча ўқувчилар ўз ишларини тугатиб, топшира бошлайдилар. Ҳамма иншоларни ўқиб чиқиб, ўқитувчи совғани кимга беришни билмай қолади. Чунки деярли барча ўқувчилар "аъло" баҳога ёзишган эди.
Ва шунга қарамай, у ўз ўқувчиларига қуръа ташлаш йўли орқали аниқлаш учун ҳаммадан ўз исмини қоғозга ёзишни сўрайди. Ҳар бир бола ўқитувчининг илтимосини бажариб, қутига бир варақ қоғоз ташлашади.
Барча қоғозларни аралаштириб, ўқитувчи "омадли" ўқувчининг исмини эълон қилади - Вафаа Абделкарим! Ҳамма синфдошлари йиғлаб юборган Вафоани юпатишади, чин дилдан табриклай бошлашади.
Дарҳақиқат, қиз бу совғага лойиқ эди. У эски, йиртиқ туфлида зўрға кунларини ўтказаётган эди. Аммо бу унинг мактабдаги энг муваффақиятли ўқувчилар қаторига киришига тўсқинлик қилмасди.
Ўқитувчи уйига қайтиб, эри билан ўтириб, бу воқеани йиғлаб айтиб беради.
Эри хотинининг бу тадбиридан жуда хурсанд бўлади. Лекин хотини нима учун бу воқеадан ҳайратда қолганини тушунмасди.
Қиз ўқишда жуда яхши бўлганлиги сабабли ва синфда у яхши пойабзалга эга бўлмаган ягона одам эди.
Хотиннинг жавоби ҳайратга тушди ва ҳатто эркакни ҳам йиғлатиб юборди!
Ҳақиқат шунда эдики, у исмлари ёзилган қутидаги қоғозларнинг қолган қисмларига қараганида, мутлақо барча қоғоз парчаларида бир хил "Вафаа Абделкарим" деб ёзилган эди!
Болалар унинг аҳволини билишигани учун ва ўзлари ҳам муҳтож бўлишларига қарамай, синфдоши фойдасига бу совғадан воз кечишга қарор қилишганди...

Барчаларимизнинг фарзандларимиз ҳам фаросатли, раҳимдил, ғамхор улғайишлигини Яратгандан сўраб қоламан !

Қурбон Камол таржимаси

Читать полностью…

Muvaffaqiyat Kaliti 🔑

"Мен 10 000 хил зарбаларни ўрганадиган одамдан қўрқмайман. Мен бир зарбани 10 000 марта ўрганадиган одамдан қўрқаман."

(с) Брюс Ли

Читать полностью…

Muvaffaqiyat Kaliti 🔑

#Жавохирлашиш

Ютубда ҳайвонлар ўртасида ўтказилган тажрибалар ҳақида хужжатли фильм кўриб қолдим. Тажрибада йўлбарс боласини чўчқа онаси билан бирга катта қилишади. Йўлбарс ботини йўлбарслигича қолган бўлса ҳам катта бўлган сари феъл атвори чўчқалашиб боради. Яъни йўлбарс балчиқ ва ифлос жойларда ўзини эркин ҳис қилади ва буни нормал ҳолдай қабул қила бошлайди. Еб-ичишда йиртиқич ҳайвонлар ейдиган овқатдан кўра ўт-ўлан, мева-сабзавотлар, пўчоқлар ва ахлат титиш орқали кун кўра бошлайди..

Ва аксинча чўчқа боласини йўлбарс онаси билан бирга боқишади. Чўчқа боласи она йўлбарсни ўзини онаси каби кўра бошлайди ва кўриниши чўчқалашгани билан феъл атвори эса йиртиқичлашиб боради..

Физика қонунида ҳам бундай қонуниятлар мавжуд. Коинотда ҳар бир жисм бошқасига таъсир этади, улар ўзаро тортишади. Бу тортиш кучи ёки гравитация деб аталади. Тортиш кучи икки омилга боғлиқ.
Биринчидан, у объект, жисм ёки нарса таркибида қанча модда борлигига боғлиқ. Жисм моддасининг массаси қанча катта бўлса, гравитация шунча кучли бўлади. Агар жисмнинг массаси кичик бўлса, унинг тортиш кучи ҳам кам бўлади. Масалан, Ернинг массаси Ойникидан кўп марта катта, шунинг учун Ер Ойга нисбатан кўпроқ оғирлик кучига эга.
Иккинчидан, оғирлик кучи жисмлар ўртасидаги масофага боғлиқ. Жисмлар бир-бирига қанча яқин жойлашган бўлса, улар ўртасидаги тортиш кучи шунча катта бўлади. Улар ўзаро узоқ жойлашган бўлса, гравитация ҳам кам бўлади.

Фарзандингиз кимлар билан дўст бўлаётганига аҳамият беринг. Биологик, кимёвий ва физика қонунларини эсдан чиқарманг..

Читать полностью…

Muvaffaqiyat Kaliti 🔑

— Бувижон, IELTS имтиҳонига кетяпман, дуо қилиб қўйинг.

— Илоҳим 5 олиб кел.

Читать полностью…

Muvaffaqiyat Kaliti 🔑

#Кайфият😎

Ёзатган инсон хали юборишга улгурмасидан олдин блокка тиқилган ҳолат экан..:)

Читать полностью…

Muvaffaqiyat Kaliti 🔑

2005 йил ТАТУни магистратурасини битириб, қайноқ хали совумаган магистр дипломи билан Тошкентдаги жуда кўплаб ташкилотларга резьюме бериб 4 ой иш сўрараб юрганган😀. Иш топсам прописка сўрарди. Прописка сўрамайдиганлар иш тажрибаси сўрарди. Иш тажриба сўрамайдигаларида бўш иш ўрин бўлмасди🤦‍♂️, қойилмисиз?..

Зайниддин Зиданни бир гапи бор. "Хато қилиш учун тажриба керак, тажриба бўлиш учун хато қилиш керак".

Хозирги кунларда манга иш сўраб келганлардан "Бошқа жойлардан ҳам иш сўраб бордингизми? ", деб сўрасам. Иш тажрибаси сўрашяпти экан," "Ишга олавер, ишласа кейин тажриба бўлади", дейдиган одам йўқ.

Ҳаёт чарҳпалак туркумидан.

(с)Қурбон Камол Связий

Читать полностью…

Muvaffaqiyat Kaliti 🔑

-Уйланмай ўл, сал қолди отангдан ажраб қолишинга.
-Унақа деманг дада..

Читать полностью…

Muvaffaqiyat Kaliti 🔑

Бахор кириб келди. Қани бир сўлак безларини ишлатворамиз... 😃 *Тил остида пайдо бўлган сўлагингизни йўқотиш учун бир ичингизга ютиниб олинг.. 😏

Читать полностью…

Muvaffaqiyat Kaliti 🔑

Bir kishi hayvonot bogʻi ochib, unga kirish narxini 200 dollar qilib belgilabdi. Ammo, necha kun oʻtmasin, negadir hech kim unga kirishni xohlamabdi. U kishi narxni 100 dollarga tushiribdi, ammo hayvonot bogʻiga hech kim kelmasmish. Narx 50 dollarga pasaytirilibdi. Shunda ham birorta mehmon bosh suqmabdi.
Shundan keyin hayvonot bogʻining egasi unga kirishni butunlay bepul qilibdi. Ichkari odamlar bilan toʻlgach, u qafasdagi sherni qoʻyib yuboribdi va chiqish narxini 500 dollar qilib belgilab qoʻyibdi.
Qissadan hissa shuki, har xil bepul, tekin narsalar haqida eshitsangiz, darrov chuv tushmang, balki ular ham sherni qafasdan chiqarib, sizni kutib turishgandir...

(c)Mavlon Marasulov FBsahifasidan olindi

Читать полностью…

Muvaffaqiyat Kaliti 🔑

Ассалому алайкум яхшилар!

Бир сўровнома ўткизаётган эдик. Шунга Сизларнинг жавобларингиз биз учун муҳим.
Сизлардан, илтимос қуйидаги қисқа саволларга жавоб берсаларингиз. Иштрокингиз учун катта раҳмат
.

Читать полностью…

Muvaffaqiyat Kaliti 🔑

ТАБИАТНИНГ ЎЗИ ТАБИБ

Тараққиёт жадаллашган сари атроф-муҳитнинг инсон организмига салбий таъсири ҳам кучайиб бормоқда. Шунга қарамасдан табиат ўз неъматлари ва саломатлик ҳимоячиси бўлмиш доривор гиёҳ ва маҳсулотларни инсонларга улашмоқда.
Хусусан, бугун маълумот бермоқчи бўлган доривор ўсимлигимиз ҳам барчамизга таниш ва оддий, шу билан бирга жуда қимматли хусусиятга эга. Бу силйбум марианум ёки оддийгина растаропшадир. Растаропша бир йиллик ўсимлик, Астерасеае оиласига киради. Унинг асл ватани Жанубий Европа ҳисобланади. Растаропша ўсимлиги ёруғликка жуда сезгир бўлади.
Ҳозирда бу ўсимлик Россиянинг Краснодар, Поволже ва Москва вилоятларида ҳам ўстирилади. Озарбайжон тупроқларида ҳам етиштириш яхши натижа берган. Ўзбекистонда эса бу ўсимлик табиий ҳолатда ўсади. Айрим ҳудудларда хусусан фармацевтик ишлаб чиқарувчи корхонларига тегишли ерларда кичик майдончаларга экилади ва ундан доривор маҳсулот олинади. Маҳсулотнинг айрим қисми экспорт қилинади. Фармацевтик жиҳатдан ўсимликнинг доривор хомашёси бу тўла пишиш даврида йиғилган мевалари ҳисоб­ланади. Узоқ йиллар давомида жуда кўп касалликларда, хусусан, жигар, буйрак ва ўт пуфаги касалликларида ушбу ўсимлик даво сифатида ишлатилган. Ўсимлик устида ўтказилган бир қанча тадқиқитлар натижасига кўра ўсимлик таркибидаги моддалар (айниқса, силймарин флавоноиди) жигарни токсинлардан, шу қаторда атсетаминофен (Тйленол) каби баъзи дорилардан ҳимоя қилади. Силймарин антиоксидант ва яллиғланишга қарши хусусиятларга эга. Ушбу модда янги ҳужайраларни кўпайтириш орқали жигарнинг ўзини тиклашига ёрдам бериши мумкин.
Ушбу ўсимликнинг қимматбаҳолиги шундаки, таркибидаги силймарин моддаси ва фаол моддалар билан биргаликда Саратон, яъни ўсма ҳужайларининг организмда ривожланишини пасайтириш хусусияти ҳам тасдиқланган.
Лекин шундай бўлса-да бу ўсимликнинг энг мукаммал даво таъсири жигар ҳужайраларига кучлироқ бўлади. Улар жигар билан боғлиқ турли хасталиклар, вирусли гепатит ҳамда алкогол таъсирида ривожланувчи кўплаб жигар касалликларида хасталик зарарли таъсирининг камайиши ва жигар ҳужайраларининг тезроқ тикланишига сабаб бўлади.
Растаропшадан асосан силймарин флавоноиди ажратиб олинади ва у фармацевтик стандартлар асосида дори препаратига айлантирилади.
Ушбу модда асосида яратилган препаратлар таблетка, сироп, экстракт, дамлама ва комплекс ҳолдаги шаклларда чиқарилади. Бу препаратларнинг 70 фоизини силймарин антиоксиданти ташкил этади.
Албатта, барча организмнинг ўз индивидуал хусусиятлари мавжудлиги сабабли ҳам барча дориларни қабул қилишдан аввал ўз шифокорингиз билан маслаҳатлашганингиз маъқул.
Матлуба ЗУЛФИҚОРОВА,
Абу Али ибн Сино номидаги Косонсой жамоат саломатлиги техникуми ўқитувчиси.

Читать полностью…

Muvaffaqiyat Kaliti 🔑

Асал ейиш учун беш сабаб

✅ Шамоллаш ҳамда вирусли касалликларда ёрдам беради. Нафас олиш тизими фаолиятини яхшилайди ва яллиғланишга қарши курашади. Саломатликни тезроқ тиклашга ёрдам беради.

✅ Темир моддасига бойлиги сабабли камқонликни бартараф қилишга ёрдам беради.

✅ Таркибидаги фаол моддалар сабаб вирус ва бактерияларга қарши курашиш хусусиятига эга.

✅ Асал фруктозага бой маҳсулот. Уни қандли диабет билан оғриган беморлар ҳам истеъмол қилиши мумкин.

✅ Организмда кальций етишмовчилигини бартараф этади ҳамда суяк ва тиш саломатлигига ижобий таъсир кўрсатади.

Каналга улуанишни унутманг 👇👇👇

@asal_tibshifo

Читать полностью…

Muvaffaqiyat Kaliti 🔑

Глаз пчеловода - Пчелиный глаз - чудо биологии. Он покрыт волосами, которые защищают от пыльцы и состоит из тысяч маленьких линз, называемых ommatidia. Эти линзы позволяют пчеле видеть цветовую гамму, включая ультрафиолет, и очень чувствительны к движениям. Это позволяет пчеле замечать цветы и другие источники питания, а также избегать потенциальных угроз.
Но то, что действительно отличает глаз пчелы, так это ее структура. В отличие от наших собственных сложных глаз, пчелиный глаз состоит из множества простых глаз, которые работают вместе, чтобы обеспечить широкоугольный взгляд на мир. При визуальном поле 280 градусов пчела может видеть почти все вокруг себя, не поворачивая головы. Это особенно полезно для расположения цветов и избежания хищников.
В дополнение к своим впечатляющим визуальным возможностям, пчелиный глаз также обрабатывает информацию с молниеносной скоростью. Это помогает пчеле быстро принимать решения о том, куда лететь и что делать, что необходимо для ее выживания.
В целом пчелиный глаз является важнейшей частью его анатомии и свидетельством силы природы. Он развивался на протяжении миллионов лет, чтобы помочь пчеле процветать в окружающей среде.

Читать полностью…

Muvaffaqiyat Kaliti 🔑

Асаларилар 30 дан зиёд турли вазифаларни бажаришади. Ишчи, хабарчи, санитар ва хоказо. Ушбу видеода қўриқчи асаларининг иш фаолиятини кўришингиз мумкин

Каналга уланишни унутманг 👇👇👇

/channel/asal_tibshifo

Читать полностью…

Muvaffaqiyat Kaliti 🔑

#Тафаккур_вақти

Эр-хотин суҳбатидан.

Эр:- Сени энг яхши кўрган пайтимни айтайми?

Аёли:- Ҳа, айтинг жуда қизиқяпман.

Эр:- Аллоҳга сажда қилиб турганингда, чунки у пайт Аллоҳга энг яқин бўлган ҳолатда бўласан-да...

Читать полностью…

Muvaffaqiyat Kaliti 🔑

Хар қандай синиш тамом дегани эмас балки бошланишдир..

Читать полностью…

Muvaffaqiyat Kaliti 🔑

Кўп яхши сўзлар айтишингиз мумкин, лекин қилган ишингиз кимлигингизни кўрсатади

(с)Хасан Басрий

Читать полностью…

Muvaffaqiyat Kaliti 🔑

Қора қўнғиз боласини оппоғим деб, эркаласа. Типротикон боласини юмшоғим, деб эркларкан..

Читать полностью…

Muvaffaqiyat Kaliti 🔑

#Тафаккур_вақти

Эр-хотин суҳбатидан.

Эр:- Сени энг яхши кўрган пайтимни айтайми?

Аёли:- Ҳа, айтинг жуда қизиқяпман.

Эр:- Аллоҳга сажда қилиб турганингда, чунки у пайт Аллоҳга энг яқин бўлган ҳолатда бўласан-да...

Читать полностью…

Muvaffaqiyat Kaliti 🔑

Буларга кимдир "Қўлларингдан хеч бир иш келмайди" деган шекилли..:)

Читать полностью…

Muvaffaqiyat Kaliti 🔑

Қаттиқ ишламанг, ақлли ишланг

Читать полностью…

Muvaffaqiyat Kaliti 🔑

#Тафаккур_вақти

Кўпчилик вақт соати келишини кутади аслида вақт ўтади..

Читать полностью…
Подписаться на канал