muvaffaqiyat_kaliti | Неотсортированное

Telegram-канал muvaffaqiyat_kaliti - Muvaffaqiyat Kaliti 🔑

2733

KANALIMIZDA: 🔗Muvaffaqiyatga undovchi yo'llar; 🔗Mantiqiy va Aqliy IQ savol-javoblar; 🔗Aforizmlar va maqollar; 🔗Foydali maslahatlar; 🔗Biznes g'oyalar, hisob-kitob, boshqaruv; Success key Ключ успеха Reklama: @well2all

Подписаться на канал

Muvaffaqiyat Kaliti 🔑

#Аслида_Бир_мушт_етарли👊

Дўстим бу сафар жичча кўп ёзворибман. Одатда Кўпчилик узун постни ўқимайди. Охиригача ўқинг 2-3 мин кетади ҳолос, Илтимос🙌.

Бир неча кундан бери пост қиламан деб юргандим. Бугун вақт соати келди. Инсон саломатлиги жуда муҳимлигини барча билади.

Исломда мусулмонлар илк кўришишида "Ассалому алайкум", дейишади. Ассалому алайкум сўзининг маъноси «Сизга тинчлик, САЛОМАТЛИК, офият тилайман» дегани бўлади. «Ва алайкум ассалом» деб жавоб қайтариш эса «Сизга ҳам тинчлик САЛОМАТЛИК бўлсин» деганидир. Салом бериш суннат амал, унга жавоб қайтаришлик эса вожиб бўлади.

"Барча касалликлар ошқозондан бошланади". Гиппократ.

Ўзим ошқозон ҳақида изландим. Ошқозоннинг ўртача хажми 0.5л (0.8-1.5л танага қараб) бўлади овқат еганимизда 1л гача хатто 4л гача кенгайиши мумкин. Шу ерда бир нарса айтиб ўтиб кетишим керак. Соғлиқни сақлаш мутахасислар томонидан Инсон саломатлик мезон нормаларини аниқлаб чиқилган. Масалан: Ўртача аёлга 9 кг гача кўтариш тавсия этилади(Балки шунга самалётда қўл юки 8 кг этиб белгилангандир). Хар бир мактаб ўқувчисига неччи кг юк кўтариш хисоблаб чиқиб, тавсия этилган. СанПин томонидан 1-2 синфлар-1.5кг гача, 3-4 синфлар 2 кг гача, 5-6 синфлар 2.5 кг гача, 7-8 синфлар 3.5кг гача, 9-11 синфлар-4 кг гача кўтаришга тавсия этилади. Акс холда ўсиб келаётган ёш организм суякларида умуртқа поғоналарида скалиоз ва бошқа муаммолар вужудга келиш эҳтимоли ошиб боради. Ушбу постни ўқиётган ўқувчини фарзанларини бўлса, мактаб сумкаларини тарозига қўйиб, нормадан ошмаслигини назорат қилаётган ота-она менинг тахминим бўйича 1% деб, ўйлайман. Қолган 99% инсонларда фарзанди неччи кг кўтараётганини тарозида ўлчаб назоратлаш ҳаёлига ҳам келмаган. Адашган бўлсам хурсанд бўлардим. Фарзандларингизни сумкаларини вазнини бир текшириб, назорат қилиб қўйишингизни илтимос қилардим.

Энди асосий мавзуга қайтамиз. Ошқозонимиз ўртача нормал ҳолдаги хажми 0.5л. Нормал ҳолдаги 0.5л хажмча овқат есак ошқозон ва бошқа органларимизда(жигар, юрак,буйрак,ичак ва ҳоказо) хеч қандай зўриқиш бўлмайди. Қуйидаги видеода кўрсатилгандек.

Ҳадисда овқатланиш ҳусусида нима дейилган.
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Одам боласи тўлдирадиган идишларнинг энг ёмони қориндир. Одам боласига қаддини тутадиган емаклар кифоядир. Агар жуда лозим бўлса, таоми учун учдан бир, шароби учун учдан бир ва нафаси учун учдан бир», дедилар».
Термизий, Аҳмад ва Ҳоким ривоят қилганлар

Агар математикани ишга солсак. 0.5л /3 =0.166л. Бу дегани 0.166л овқат учун. 0.166л шарбат, чой, сув учун қолган 0.166л хажмли жой нафас олиш учун етаркан. Кўз олдингизга келтириш учун тахминан 200мл стакан 🥛хаждаги овқат ва 200мл 🥛суюқлик қаддингизни нормал ушлаб туриш учун етарлик ҳисобланади. Ман ўзим учун нормани визуал кўринишда чамалаб олдим яъни қўлимни муштлаганда 👊қанча кўринса шунча хажм овқат етарли ҳисобладим. Жуссаси катта инсонларнинг қўл муштлари👊 ҳам катта бўлади ва уларнинг нормалари ҳам жуссага қараб ортиб боради. Одатий 1-Таом(суюқ) кейин 2-таом(шашлик,ош, жиз), 3-Таом(диссерт), 4-Таом(мева-чева) бўлса семиришни кутаверинг.. Жичча👌 жиччадан бўлса мустасно..

Яна бир гап дунё статистикаси бўйича 2030 йилга бориб, ер шарининг қарийб 45% яъни деярли хар 2 та одамни 1 таси семириш касаллигига чалинаркан. Сиз ушбу постни ўқувчи семириш касаллига учрамаслик учун ошқозонга жиддий қарашни тавсия қиламан. Мана ўртача норма👊

Дунёда статистикасида энг кўп ўлим топадиган касалликлар топ №10 лигини тақдим қиляпман расмда, бир кўриб чиқинг ва тафаккур қилинг. Хар бир нормадан ортиқча еган овқатингиз жигарга ва ундан кейин юракка қанчалик зарар беришини билмоқчи бўлсангиз қуйидаги видеони бир кўриб қўйинг.

Сўнгида, Мусулмонларга Намозни 5 вақт фарз қилган, Йилда 30 кун Рўзани фарз қилган Аллоҳ таолога ҳамд санолар бўлсин. Овқат ейишдан аввал ва сўнгида қўлларни ювишни, овқат ейишда 3/1 мезонни тавсия қилган Мухаммад мустафо саллоллоҳу алайҳи васалламга саловотлар бўлсин деб, қоламан. Ассалому алайкум ва рахматуллоху ва барокатух.

(с)Қурбон Камол

Читать полностью…

Muvaffaqiyat Kaliti 🔑

"Олтин балиқ" эртаги фалсафасини бошқа ракурсдан тушуниб кўрамиз..

Читать полностью…

Muvaffaqiyat Kaliti 🔑

#Кайфият

Шундай ҳаракат қилгинки "душманларинг" дўстинга айлансин..)

Читать полностью…

Muvaffaqiyat Kaliti 🔑

21-Аср ота-оналарининг орзуси..

Читать полностью…

Muvaffaqiyat Kaliti 🔑

@Muvaffaqiyat_Kaliti

Читать полностью…

Muvaffaqiyat Kaliti 🔑

Баъзида бир гапдан қолишингиз катта талофатларни олдини олади

@Muvaffaqiyat_kaliti

Читать полностью…

Muvaffaqiyat Kaliti 🔑

Юрагинга қулоқ сол лекин ақлингни бирга олиб юр..

@Muvaffaqiyat_kaliti

Читать полностью…

Muvaffaqiyat Kaliti 🔑

Бессмертные цитаты Брюса Ли!

«Будь мягок , но не покорен.
Будь тверд, но не жесток.»

«Двигайся, как вода. Замирай, как зеркало. Отвечай, как эхо.»

«Если любишь жизнь, не теряй времени, — время есть то, из чего сделана жизнь.»

«Только тот, кто делает, чему-то научится.»

«Я учусь понимать, вместо того, чтобы судить. Я не могу слепо следовать толпе и принимать их подход.»

«Не важно, как медленно ты продвигаешься, главное, что ты не останавливаешься.»

«О чём ты думаешь, тем ты и становишься.»

«Я не боюсь того, кто изучает 10,000 различных ударов. Я боюсь того, кто изучает один удар 10,000 раз.»

Читать полностью…

Muvaffaqiyat Kaliti 🔑

#Тафаккур_вақти

Билим - куч. Куч эса билимдадир.

(с)Френсис Бэкон, Инглиз файласуфи

Читать полностью…

Muvaffaqiyat Kaliti 🔑

#Табассум_вақти

Хитойда пиёдалар ўтиш йўлагидаги навбатлар экан. Сизлар эса GMга навбатга туришга эринасизлар-ей..:)

Читать полностью…

Muvaffaqiyat Kaliti 🔑

Муҳаммад Али ҳаётдан кўз юмар экан, айтган сўнгги сўзлари:

"Бу ҳаёт ёлғондир, мен дунёни тиз чўктирдим, лекин менга ҳузур бермади, Аллоҳ Субҳанаҳу ва Таоло менга бир ҳасталик бериб, чемпион кимлигини эслатиб қўйди. Биз биров яхши кўриши учун эмас, коинот Яратувчиси Аллоҳ Субҳанаҳу ва Таоло яхши кўриши учун яшашимиз лозим..."

Читать полностью…

Muvaffaqiyat Kaliti 🔑

Университетта ментор болишган ва хозир Энг коп лайк йигган гурух ютади. Битта лайкча билан коллаб-кувватлилик!❤️

https://www.instagram.com/reel/CyEgvGGoKz8/?igshid=NjIwNzIyMDk2Mg==

Читать полностью…

Muvaffaqiyat Kaliti 🔑

#Фаросат_вақти

(Эринмай шу воқени бир ўқинг. Ичингиздан бир нима жиз этади)

Судан провинцияларидан бирида камбағал болалар мактабида ўқитувчи ўз ўқувчиларини яхши ўқишга ундаш учун совға сифатида ғолибга янги пойабзал совға қилишга қарор қилади.
Болаларга бу фикр ёқади. Ҳамма орзу қилинган мукофотни олиш умидида иншо ёзишни бошлашади.
Ярим соат ичида барча ўқувчилар ўз ишларини тугатиб, топшира бошлайдилар. Ҳамма иншоларни ўқиб чиқиб, ўқитувчи совғани кимга беришни билмай қолади. Чунки деярли барча ўқувчилар "аъло" баҳога ёзишган эди.
Ва шунга қарамай, у ўз ўқувчиларига қуръа ташлаш йўли орқали аниқлаш учун ҳаммадан ўз исмини қоғозга ёзишни сўрайди. Ҳар бир бола ўқитувчининг илтимосини бажариб, қутига бир варақ қоғоз ташлашади.
Барча қоғозларни аралаштириб, ўқитувчи "омадли" ўқувчининг исмини эълон қилади - Вафаа Абделкарим! Ҳамма синфдошлари йиғлаб юборган Вафоани юпатишади, чин дилдан табриклай бошлашади.
Дарҳақиқат, қиз бу совғага лойиқ эди. У эски, йиртиқ туфлида зўрға кунларини ўтказаётган эди. Аммо бу унинг мактабдаги энг муваффақиятли ўқувчилар қаторига киришига тўсқинлик қилмасди.
Ўқитувчи уйига қайтиб, эри билан ўтириб, бу воқеани йиғлаб айтиб беради.
Эри хотинининг бу тадбиридан жуда хурсанд бўлади. Лекин хотини нима учун бу воқеадан ҳайратда қолганини тушунмасди.
Қиз ўқишда жуда яхши бўлганлиги сабабли ва синфда у яхши пойабзалга эга бўлмаган ягона одам эди.
Хотиннинг жавоби ҳайратга тушди ва ҳатто эркакни ҳам йиғлатиб юборди!
Ҳақиқат шунда эдики, у исмлари ёзилган қутидаги қоғозларнинг қолган қисмларига қараганида, мутлақо барча қоғоз парчаларида бир хил "Вафаа Абделкарим" деб ёзилган эди!
Болалар унинг аҳволини билишигани учун ва ўзлари ҳам муҳтож бўлишларига қарамай, синфдоши фойдасига бу совғадан воз кечишга қарор қилишганди...

Барчаларимизнинг фарзандларимиз ҳам фаросатли, раҳимдил, ғамхор улғайишлигини Яратгандан сўраб қоламан !
Қурбон Камол таржимаси

@Muvaffaqiyat_kaliti

Читать полностью…

Muvaffaqiyat Kaliti 🔑

Ўзбек тили, бой тил! Суҳбатни якунлаш учун "Саломат бўлинг!" дейиш кифоя..

@Muvaffaqiyat_Kaliti

Читать полностью…

Muvaffaqiyat Kaliti 🔑

#Тафаккур_вақти

Одатда бирор бир расмга маъноли гап топаман. Баъзида аксинча маъноли гапга расм қидираман. Қуйидаги расмга фақат бир сўз тополдим.

Коррупция..

*"П.С.Шарҳга хожат йўқ эди лекин ушбу расмдан икки хил маъно чиқардим. Коррупция ва қурбонлар..

Читать полностью…

Muvaffaqiyat Kaliti 🔑

#Ўхшатма

Бозор иқтисодиётида "Кичик ва ўрта бизнес"ни тушунмаганлар учун ўхшатув..

Читать полностью…

Muvaffaqiyat Kaliti 🔑

УМР...

Мен умрни кўрмай қолибман
Ёнгинамдан ўтиб кетибди
Қўлимга бир китобни тутиб
Тақдиримни битиб кетибди.

Хатто юзин бир бор кўрсатмай
Изларини чизиб кетибди
Мени ҳаёт жангига ташлаб
"Кураш" - дея, ёзиб кетибди.

Кетаяпман ортидан қувиб
Болаликни, ёшликни ташлаб
Гоҳо кулиб, гоҳо англамай
Гоҳо, унсиз кўзимни ёшлаб.

Ҳар йил қишда бир йўқлаб келиб
Ёшимга ёш, қўшиб кетармиш
Гўё, менда алами бордек
Сочимга қор тўкиб кетармиш.

Мен умрни кўрмай қолибман
Ёнгинамдан ўтиб кетибди
Пешонамга ажинлар тортиб
Суратини чизиб кетибди.

Мен умрни кўрмай қолибман.

Читать полностью…

Muvaffaqiyat Kaliti 🔑

"Мен 10 000 хил зарбаларни ўрганадиган одамдан қўрқмайман. Мен бир зарбани 10 000 марта ўрганадиган одамдан қўрқаман."

(с) Брюс Ли

Читать полностью…

Muvaffaqiyat Kaliti 🔑

#Тафаккур_вақти

Ҳаётнинг турли жабҳаларидаги менинг ҳолатим..
Хар бир ҳолатнинг ўз мажбурияти, юки, масъулият бор.

Ота-онамга фарзанд
Фарзандларимга ота
Аёлимга эр
Акамга ука
Синглимга ака
Амаки(тоға)мга жиян
Жиянларимга амаки(тоға)
Қайин(ота, она)га куёв
Қайин(ука, сингил) почча
Божамга божа
Қўшнимга қўшни
Дўстимга дўст
Душманимга душман
Синфдошларимга синфдош
Курсдошларимга курсдош
Устозларимга талаба(хозир 1-курс талабасиман)
Шогирдларимга устоз
Ошхонада хўранда
Яндексга йўловчи
ГАИга хайдовчи(пиёда)
Шифокорга бемор
Дорихоначига харидор
Дўкончига мижоз
Сафарда мехмон
Мехмонга мезбон
Банкка тадбиркор
Ишчиларга бошлиқ
Пайғамбаримиз(с.а.в)га уммат
Аллоҳ таолога қул, банда.

(c)Қурбон Камол

Читать полностью…

Muvaffaqiyat Kaliti 🔑

ЎҚУВЧИНИ ЖАЗОЛАШНИНГ
ДУНЁ ТАЖРИБАСИ.
БИЗНИКИ ҲОЛВА ЭКАН

➖🇺🇸 АҚШ

Энг даҳшатли жазо — бу дарсларга боришни тақиқлаш. Америкада мактаб ўқувчиси учун бу фожиа. Чунки ёмон баҳо олганлар кейинги йилга қолдириб юборилади. Баҳолар эса компьютер дастури ёрдамида қўйилади. Жиддий мактаб қоидабузарликлари билан полиция ва суд тизими шуғулланади.

➖🇯🇵 Япония

Японлар болани кичик ёшидан меҳнатга ўргатади. Синфхоналар ва мактаб ҳовлисига қўшиб ҳожатхонани ҳам ўзлари тозалайди. Мактабларда интизомга қатъий риоя қилинади. Кеч қолиш, бўяниш ёки формасиз дарсга кириш жисмоний меҳнат ёки дарра билан жазоланади.

➖🇩🇪 Германия

Ўқувчи дарсдан қочса, вояга етмаганлар хизмати аралашади. Агар таълим интизоми бузилган бўлса, мактаб маъмурияти полицияга хабар беради. Ойига 3 кундан ортиқ сабабсиз дарс қолдирганларга 1000-2500 евро жарима солинади.

➖🇰🇷 Жанубий Корея

Ўқитувчи итоатсиз ўқувчиларни жисмоний жазолаш ҳуқуқига эга. Масалан, кафтларга калтак билан уриши мумкин. Бунинг учун ота-оналар ҳеч қандай эътироз билдира олмайди.

➖🇬🇧 Буюк Британия

Дарс пайтида ўқувчиларни мактаб ҳудудидан чиқариш тақиқланади. Фақат ота-оналар ёки кураторнинг ёзма илтимоси билан рухсат этилади. Шу билан бирга, ота-оналар ўз фарзандини мактабдан олиб кетгани учун жаримага тортилиши мумкин. Агар жарима 28 кунда тўланмаса, жиноий жавобгарликка тортилади.

➖🇫🇷 Франция

Агар ўқувчи ойда тўрт мартадан кўп дарс қолдирса 150 долларгача жарима солиниши мумкин. Агар ўқишни қолдириш боланинг таълимига таъсир қилаётган бўлса, ота-оналар 2 йиллик қамоқ жазоси ва 33 минг доллардан ортиқ миқдорда жаримага тортилади.

***

Телеграммдан олдим.
Маълумотнинг тўғри ёки
нотўғрилигига жавоб бермайман.

Читать полностью…

Muvaffaqiyat Kaliti 🔑

Ўзбекистонликлар Буюк Британияга қишлоқ хўжалиги ишларига таклиф этилмоқда. Иш ҳақи соатига 150 минг сўмдан (10 фунт стерлинг)

Номзодларга қуйидагича талаблар қўйилган:

18-45 ёш, рус ёки инглиз тилини билиш, қишлоқ хўжалиги ишлари бўйича тажриба, судланмаган.

Фуқаро ҳисобидан:

Агентлик хизмати, ўқитиш ва кўниктириш учун БҲМнинг 5 баравари;
виза тўлови 5 млн сўм ;
авиачипта.

Номзодлар 10 ноябрь соат 9:00 дан 11 ноябрь соат 9:00 гача labormigration.uz да рўйхатдан ўтиши лозим. 13-14 ноябрь кунлари рўйхатдан ўтган номзодларнинг электрон почтасига рус тили бўйича онлайн тестга ҳавола ва уни топшириш шартлари юборилади. Тестдан муваффақиятли ўтган номзодлар иш берувчи билан суҳбатга чақирилади.

👉 @TOSHKENT_BUGUN

Читать полностью…

Muvaffaqiyat Kaliti 🔑

Истеъмолчи сифатида ёнбошга укол олишда нималарга эътибор керак.

Шприцларни, шартли равишда вена ичига, мускул орасига ва тери орасига юборишга мўлжалланганлигига ажратиш мумкин.

Биз эътибор қаратишимиз лозими, ёнбошга укол қилаяпган шприц нинаси узунлиги 40 мм камида 35 мм бўлиши керак.

Хозирда аксарият ниналар размери 25 мм лигидан, мускулга етиб бормай, ёнбошдаги ёғ қавати орасида қолиб кетиб, ёнғоқсимон ғурра ёки абцесс хосил қилади.

Нинанинг узунлиги ва қалинлиги шприц устида ёзилган бўлади. Агар фарқлай олмасангиз, хеч бўлмаса 10 мл шприц олинг, нинаси узунроқ бўлади.

Сиз билармидингиз? Агар билмасангиз яқинларингизни хам огохлантириб қўйинг. Охирги пайтларда бундай холат кўпайиб кетиб, долзарб муаммога айланаяпти.

Читать полностью…

Muvaffaqiyat Kaliti 🔑

Бугун Конфуцийнинг айтган бир иқтибосини ўқиб қолдим. Сизларга ҳам улашгим келди.

Эшитдим - унутдим.
Кўрдим - эслаб қолдим.
Бажардим тушундим.

Читать полностью…

Muvaffaqiyat Kaliti 🔑

Агар Сиз китоб ўқишга кутубхонага бормасангиз унда кутубхона Сизни олдингизга келаркан..

Бангладеш давлати.

Минг афсус бизда арава ичида китоб ўрнига музқаймоқ трендда...

Билим-куч. Куч эса билимдадир.
(с)Френсис Бэкон, Инглиз файласуфи.

Читать полностью…

Muvaffaqiyat Kaliti 🔑

#Тафаккур_вақти

Сиз Жаннатнинг энг юқори даражасига кўтарилмоқчимисиз?

Агар Сиз кунига 1 дона оятдан ёд олиб юрсангиз 17 йилда Қуръонни тўлиқ ёд олишингиз мумкин
Масалан хозир ёшингиз 40 да бўлса 57 ёшингизда қори бўласиз.

Агар Сиз кунига 2 дона оятдан ёд олиб юрсангиз 8.5 йилда Қуръонни тўлиқ ёд олишингиз мумкин
Масалан хозир ёшингиз 40 да бўлса 48.5 ёшингизда қори бўласиз.

Агар Сиз кунига 3 дона оятдан ёд олиб юрсангиз 5 йилу 6 ойда Қуръонни тўлиқ ёд олишингиз мумкин
Масалан хозир ёшингиз 40 да бўлса 45 ёшу 6 ойда қори бўласиз.

Агар Сиз кунига 4 дона оятдан ёд олиб юрсангиз 4 йилу 3 ойда Қуръонни тўлиқ ёд олишингиз мумкин
Масалан хозир ёшингиз 40 да бўлса 44 ёшу 3 ойда қори бўласиз.

Абу Умома Боҳилий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Мен Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг бундай деганларини эшитдим: “Қуръон ўқинглар! Чунки у Қиёмат кунида ўқувчилар учун шафоатчи бўлади”» (Имом Муслим ривояти).

Читать полностью…

Muvaffaqiyat Kaliti 🔑

Келиним келин олди

Янада кўпроқ 👇🏼
http://telegram.me/joinchat/C7wFAD6UR0m0dAHA7pyqlw

Читать полностью…

Muvaffaqiyat Kaliti 🔑

“Ўзбекни ош бирлаштиради” деганлари бекор гап!
Аксинча, ош бизни ажратади. Тушунтираман:
* Самарқандликка анжанча ош берсанг “Сабзиси қани, бу ош иситилганми?” деб ҳайрон бўлади;
* Анжанликка самарқандча ош берсанг “Девзира йўқми сизларда?” деб изза қилади;
* Қашқадарёликлар зиғир ёғсиз ошни ош ҳисоблашмайди;
* Бухороликларга “Оши софий”дан бошқаси бекор;
* Жиззахликларга ўзларининг қизил сабзили ошлари улкан сомсаларидек муқаддас;
* Хоразмликлар “сузма палов”дан ўзгасини ош деб билишмайди;
* Тошканликлар ўзларининг “тўй оши” билан “чойхона оши”нигина тан олишади.
Хулласи калом ашнақа. Биз дастурхон олдида бирга ўтираверишимиз мумкин, лекин қалбимизда ўзимиз севган ош сақланаверади.
Аброр Зоҳидов

Читать полностью…

Muvaffaqiyat Kaliti 🔑

#Фаросат_вақти

(Эринмай шу воқени бир ўқинг. Ичингиздан бир нима жиз этади)

Судан провинцияларидан бирида камбағал болалар мактабида ўқитувчи ўз ўқувчиларини яхши ўқишга ундаш учун совға сифатида ғолибга янги пойабзал совға қилишга қарор қилади.
Болаларга бу фикр ёқади. Ҳамма орзу қилинган мукофотни олиш умидида иншо ёзишни бошлашади.
Ярим соат ичида барча ўқувчилар ўз ишларини тугатиб, топшира бошлайдилар. Ҳамма иншоларни ўқиб чиқиб, ўқитувчи совғани кимга беришни билмай қолади. Чунки деярли барча ўқувчилар "аъло" баҳога ёзишган эди.
Ва шунга қарамай, у ўз ўқувчиларига қуръа ташлаш йўли орқали аниқлаш учун ҳаммадан ўз исмини қоғозга ёзишни сўрайди. Ҳар бир бола ўқитувчининг илтимосини бажариб, қутига бир варақ қоғоз ташлашади.
Барча қоғозларни аралаштириб, ўқитувчи "омадли" ўқувчининг исмини эълон қилади - Вафаа Абделкарим! Ҳамма йигитлар ва қизлар йиғлаб юборган Вафоани силаб, чин дилдан табриклай бошлашади.
Дарҳақиқат, қиз бу совғага лойиқ эди. У эски, йиртиқ туфлида зўрға кунларини ўтказаётган эди. Аммо бу унинг мактабдаги энг муваффақиятли ўқувчилар қаторига киришига тўсқинлик қилмасди.
Ўқитувчи уйига қайтиб, эри билан ўтириб, бу воқеани йиғлаб айтиб беради.
Эри хотинининг бу тадбиридан жуда хурсанд бўлади. Лекин хотини нима учун бу воқеадан ҳайратда қолганини тушунмасди.
Қиз ўқишда жуда яхши бўлганлиги сабабли ва синфда у яхши пойабзалга эга бўлмаган ягона одам эди.
Хотиннинг жавоби ҳайратга тушди ва ҳатто эркакни ҳам йиғлатиб юборди!
Ҳақиқат шунда эдики, у исмлари ёзилган қутидаги қоғозларнинг қолган қисмларига қараганида, мутлақо барча қоғоз парчаларида бир хил "Вафаа Абделкарим" деб ёзилган эди!
Болалар унинг аҳволини билишигани учун ва ўзлари ҳам муҳтож бўлишларига қарамай, синфдоши фойдасига бу совғадан воз кечишга қарор қилишганди...
Барчаларимизнинг фарзандларимиз ҳам фаросатли, раҳимдил, ғамғор улғайишлигини Яратгандан сўраб қоламан !

Қурбон Камол таржимаси

@Muvaffaqiyat_kaliti

Читать полностью…

Muvaffaqiyat Kaliti 🔑

#Тафаккур_вақти

"Вақт ҳамма нарсани ўзгартиради" дейишади. Бу нотўғри ибора. Вақт ҳеч кимни ва ҳеч нарсани ўзгартирмайди.

— Ўн йил аввалги ичувчи, ўзини ўзи тарбиялаб, ичкиликдан воз кечмас экан, у ичувчилигича қолаверади.

— Ўн йил аввалги хасис, бахил инсон ўз хулқини ўзи тарбияламаса, ўн йилдан кейин хам хасад ўтида ёнаверади.

— Ўн йил аввалги дангаса ўзи шижоат қилмас экан, ўн йилдан сўнг хам дангасалигича қолаверади.

Вақт хеч кимни ўзгартирмайди...
Инсон ўзини фақат ўзи ўзгартира олади!

Читать полностью…

Muvaffaqiyat Kaliti 🔑

#Физика_қонуни

Қонунлардан тўғри фойдаланишни ҳам билиш керак.😎

Ньютоннинг 2-қонуни:

Моддий нуқтанинг олган тезланиши, таъсир этувчи
куч йўналишига мос келиб, шу кучни моддий нуқта
массасининг нисбатига тенгдир
.

Читать полностью…
Подписаться на канал