muslimshosh | Неотсортированное

Telegram-канал muslimshosh - MuslimShosh.uz

13120

O'ZBEKISTON MUSULMONLARI IDORASI TOSHKENT SHAHAR VAKILLIGI MuslimShosh.uz web sahifasining telegramdagi rasmiy kanali Diniy savollar uchun: @SavollarMuslimUzBot O'MI savollar uchun: Tel: (78)150-33-44 Murojaat uchun: @vakillikuz_savollarbot

Подписаться на канал

MuslimShosh.uz

#ВИДЕО

ЎТГАНЛАРНИ ХОТИРЛАШ, ТИРИКЛАРНИ ҚАДРЛАШ - БАРЧАНИНГ БУРЧИ

9 май - Хотира ва қадрлаш куни муносабати билан Тошкент шаҳар бош имом-хатиби Абдуқаҳҳор домла Юнусов вакиллик ходимлари билан биргаликда "Шайх Зайниддин" қабристонига бориб, бу охират диёрида ётган барча марҳум-марҳумаларни хотирладилар.
Қуръони карим оятларидан тиловат қилиниб, улар ҳақларига бағишланди.

@MuslimShosh

Читать полностью…

MuslimShosh.uz

🌙 МУФТИЙ ҲАЗРАТЛАРИГА ЯНГИ ЎРИНБОСАР ТАЙИНЛАНДИ

🗣 Шу йил 8 май куни Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари раисликларида видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтди. Унда масжидлар ҳолатини яхшилаш, мўмин-мусулмонлар эҳтиёжларини таъминлаш ва имом-домлалар фаолиятини ривожлантиришга доир масалалар кўриб чиқилиб, бир қатор топшириқлар берилди.

😄Йиғилишда ташкилий масала ҳам кўрилди. Унда, ўз аризасига кўра вазифасидан озод этилган Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси ўринбосари Жалолиддин Ҳамроқулов ўрнига Самарқанд вилояти бош имом-хатиби Зайниддин домла Эшонқулов Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси ўринбосари лавозимига тайинланди.

📋 Маълумот ўрнида, Зайниддин Эшонқулов 1976 йилда туғилган. Имом Бухорий номидаги Тошкент ислом институти ва Самарқанд давлат университетини тамомлаган. Шунингдек, Миср Араб Республикасидаги “ал-Азҳар” университети малака ошириш курсини ўтаган.

📍 У меҳнат фаолияти давомида Тошкент шаҳридаги “Ҳофиз Кўҳакий”, “Имом Бухорий” жоме масжидларида имом-хатиб ва Ўзбекистон мусулмонлари идорасида турли вазифаларда хизмат қилган. 2014 йилдан буён эса Ўзбекистон мусулмонлари идораси Самарқанд вилояти вакили, вилоят бош имом-хатиби ва Пайариқ тумани “Имом Бухорий” масжиди имом-хатиби вазифаларида меҳнат қилаётган эди.

🤲 Аллоҳ таолодан Зайниддин домла Эшонқуловга ушбу вазифада куч-қувват ва улкан муваффақиятлар тилаймиз.

#tayinlov
Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
MUSLIM.UZ GA 😎 OBUNA BO'LING ✅ VA ULASHING🗣

▶️ Muslimuzz/featured">YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook

Читать полностью…

MuslimShosh.uz

#КУН_МАВЗУСИ

“Ким Аллоҳнинг азобидан қўрқиб, гуноҳлардан қайтса, у (таиб) тавба қилувчи дейилади. Ким Аллоҳдан ҳаё қилиб, гуноҳлардан тийилса, у (муниб) қайтувчи дейилади. Ким Аллоҳнинг азамати туфайли гуноҳдан қайтса, у (аввоҳ) кўп оҳ чекувчи дейилади”.

✅  Улашинг | @MuslimShosh

Читать полностью…

MuslimShosh.uz

#КУН_ДУОСИ
رَبِّ اغْفِرْ لِى وَتُبْ عَلَىَّ إِنَّكَ أَنْتَ التَّوَّابُ الرَّحِيمُ
🔶Ўқилиши: “Роббиғфир лий ва туб ъалаййа иннака антат таввãбур роҳийм”.

✅Маъноси: «Эй Раббим, мени мағфират қил, тавбамни қабул айла. Сен тавбаларни қабул қилувчи меҳрибон Зотсан».

Имом Абу Довуд ривояти.
✅  Улашинг | @MuslimShosh

Читать полностью…

MuslimShosh.uz

ЁШЛАРНИ ЁТЛАРДАН АСРАЙЛИК

Юртимизда бағрикенглик тамойили ҳар доим устувор бўлиб келган. Адашиб нотўғри йўлга кириб қолган, ақидаси бузуқ ғаламис кимсалар тузоғига тушиб қолган юртдошларимизга Мотуридия таълимоти асосида Исломнинг соф таълимотини етказиш муҳим вазифа ҳисобланади.
Тошкент шаҳар бош имом-хатиби ўринбосари Абдуллоҳ домла Йўлдошев пойтахтимиз туманлариаро ўтказилаётган тарғибот тадбирларида фаол қатнашиб, қилмишидан чин пушаймон бўлган ёшлар билан суҳбатлар уюштирмоқда.
Абдуллоҳ домла ёшларга Имом Мотуридий таълимотини атрофлича тушунтириб, Ислом ниқоби остидаги турли ёт ғояларнинг кирдикорларини, ғаразли мақсадларини фош этиб беряпти.
Ёшлар Исломнинг соф таълимотини ўргангач, адашганларини эътироф этиб, тўғри йўлга ўтмоқдалар.
Бундай тарғибот тадбирлари давом этади.

@MuslimShosh

Читать полностью…

MuslimShosh.uz

ГУРУҲ РАҲБАРЛАРИ БИЛАН УЧРАШУВ БЎЛИБ ЎТДИ

Бугун пойтахтимиздаги "Шайх Зайниддин" жоме масжиди мажлислар залида туман бош имом-хатиблари ва бу йил ҳажга гуруҳ раҳбари бўлиб борувчи имом-хатиблар иштирокида йиғилиш бўлиб ўтди.
Йиғилишда Тошкент шаҳар бош имом-хатиби Абдуқаҳҳор домла Юнусов гуруҳ раҳбариларига ҳаж мавсумидаги муҳим вазифаларни эслатиб, зиёратчиларни Исломнинг бешинчи рукнига пухта тайёргарлик кўриш, эҳром боғлаш, ҳажнинг арконлари, шартлари, фарзлари, вожиб ва суннатлари атрофлича тушунтирдилар.
Хайрли дуолар билан мажлис ўз ниҳоясига етди.

✅  Улашинг | @MuslimShosh

Читать полностью…

MuslimShosh.uz

ОТА - ОНАГА БЕРИЛГАН ГЎЗАЛ ТАЪРИФ

Абдуқаҳҳор домла Юнусов
Тошкент шаҳар бош имом-хатиби


✅  Улашинг | @MuslimShosh

Читать полностью…

MuslimShosh.uz

#КУН_ҲИКМАТИ

“Ҳисоб қилинишингиздан олдин ўзингизни ҳисоб-китоб қилинг, амаллар тарозига қўйилишдан олдин нафсингизни тарозига қўйинг! Бугун нафсингизни ҳисоб қилишингиз эрта – Қиёматда ҳисобингизни енгиллаштиради. Ўзингизни катта ҳисоб-китоб Кунига ҳозирланг! Аллоҳга рўпара бўладиган кунда бирор нарсангиз махфий қолмайдиган кунингизга ҳозирлик кўринг!”

Имом Термизий ривояти.
✅  Улашинг | @MuslimShosh

Читать полностью…

MuslimShosh.uz

#КУН_ОЯТИ

«Ҳақиқатан, нафсни поклаган киши нажот топур. Ва у (нафс)ни (гуноҳлар билан) кўмиб, хорлаган кимса эса (Аллоҳнинг раҳматидан) ноумид бўлур!».

Шамс сураси, 9–10-оятлар.
✅  Улашинг | @MuslimShosh

Читать полностью…

MuslimShosh.uz

#ҲАЖ_2024

ГУРУҲ РАҲБАРЛАРИ БИЛАН ЙИҒИЛИШ ЎТКАЗИЛДИ

Юртимизда диний-маърифий соҳага давлатимиз ва ҳукуматимиз томонидан қаратилаётган алоҳида эътибор туфайли сўнгги йилларда мўмин-мусулмонлар Исломнинг барча рукнлари, хусусан, ҳаж амалларини ҳам муҳайё этилган барча зарур шарт-шароитлар асосида адо этишмоқда.
2016 йилда 5200 нафар ватандошимиз ҳаж амалларини адо этган бўлса, 2017 йилдан бундай шарафга эришганлар сони яна икки минг кишига кўпайиб, 7200 нафарга етди. 2022 йилда 12 мингдан зиёд, 2023 йилда эса 15 мингдан ортиқ мўмин-мусулмон ҳажни адо этди.
Бугун Имом Бухорий номидаги Тошкент ислом институти мажлислар залида бу йил ҳажга гуруҳ раҳбари бўлиб борувчи имом-хатиблар иштирокида йиғилиш бўлиб ўтди.
Тадбирда Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси ўринбосари, Тошкент ислом институти ректори Муҳаммадолим Муҳаммадсиддиқов, Тошкент шаҳар бош имом-хатиби Абдуқаҳҳор домла Юнусов иштирок этдилар.
Йиғилишда гуруҳ раҳбариларига ҳаж мавсумидаги муҳим вазифалар эслатилиб, уларга зиёратчилар билан учрашиб, Исломнинг бешинчи рукни бўлган ҳажга пухта тайёргарлик кўришлари, эҳром боғлаш, ҳажнинг арконлари, шартлари, фарзлари, вожиб ва суннатларини атрофлича тушунтиришлари зарурлиги қайд этилди.
Ҳаж ибодати Ислом арконларининг бешинчиси, яъни энг сўнгиси бўлиши ҳам бежиз эмас, албатта. Зеро, ҳаж амалларини бажаришни истаган киши аввалги арконларни ҳам адо этиб келаётган, ўзининг гўзал хулқ ва одоби билан атрофдагиларга намуна бўладиган, қолаверса, саноқли ҳаж кунларини охирати учун захира бўладиган амаллар билан ўтказишга ошиқадиган инсон бўлиши лозим.
Аллоҳ таоло бу йилги ҳаж мавсумини юқори савияда ўтказишни насиб этсин. Ҳар бир зиёратчининг ҳажи мабрур бўлсин.

✅  Улашинг | @MuslimShosh

Читать полностью…

MuslimShosh.uz

#ЖУМА_ШУКУҲИ

Тошкент шаҳар "Шайх Зайниддин" жоме масжиди.  Жума намозидан фотолавҳалар.

✅  Улашинг | @MuslimShosh

Читать полностью…

MuslimShosh.uz

#Жума_муборак

🌙 Шаввол ойининг биринчи Жумаси муборак бўлсин!

🌺Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!!!🌺

✅  Улашинг | @MuslimShosh

Читать полностью…

MuslimShosh.uz

#Жума_муборак

🌙 Шаввол ойининг биринчи Жумаси муборак бўлсин!

🌺Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!!!🌺

✅  Улашинг | @MuslimShosh

Читать полностью…

MuslimShosh.uz

ЖУМА ОДОБЛАРИ

— Жумага тайёрланиш олдиндан, пайшанба кунидан бошланади.

— Жума куни ният билан ғусл қилинади.

— Жумага борувчи ҳар бир киши ғусл қилиб бориши лозим.

— Жума учун умумий шахсий озодалик ишлари ўрнига қўйилади.

— Жумага эртароқ, сокинлик ва виқор билан, тавозе ва хушу билан, Аллоҳ таолонинг амрини адо этиш ниятида, мағфирати ва розилигига эришиш орзусида боради.

— Жума намозига борган шахс масжидга одоб билан киради.
Ўтирган одамларнинг елкасини туртмайди, олдиларидан ўтмайди, қаерда бўш жой топса, ўша ерга жойлашади. Имкони борича марузачига яқинроқ бўлишга ҳаракат қилади.

— Жим ўтириб марузачига қулоқ тутади. Марузани диққат билан эшитиб, ундан ибрат ва фойда олишга ҳаракат қилади. Ҳеч ким билан гаплашмайди.

— Маъруза бўлаётганда қўлларини қимирлатиш, тасбеҳни ўйнаш, жойнамозни тўғрилаш каби ҳаракатларни қилиш мумкин эмас.

— Маъруза бўлаётганда ҳадеб қимирлаш, оёқларни қучоқлаб ўтириш, эснаш каби ҳолатларга йўл қўймаслик керак.

— Жуманинг фарзидан олдин ва кейин тўрт ракъатдан суннат намоз ўқилади.

— Жума куни ният билан каҳф сурасини тиловат қилишга одатланиш керак.

— Жума куни Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга саловат айтиш кўпайтирилади .

— Жума куни илм мажлисларида ҳозир бўлиш ҳам жуда фазилатли амалдир.

— Жума куни Аллоҳ таолонинг зикрини қилиш, турли нафл ибодатларни адо этиш ва савобли ишларни қилиш яхшидир.

— Жума куни дуо қабул бўладиган вақт борлигини унутмай, ўша соатда кўпроқ дуода бўлишга ҳаракат қилиш лозим.

— Жума намози ўқиб бўлингунча сафарга чиқиш макруҳдир.

— Жума куни ёлғиз ўша куннинг рўзасини тутиш макруҳдир.

“Ижтимоий одоблар”дан.

┉┅━❀✨🌺✨❀━┅┉
✅ Улашинг | /channel/MuslimShosh

Читать полностью…

MuslimShosh.uz

Ҳамдардлик билдирамиз

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Тошкент шаҳар вакиллиги жамоаси ва Тошкент шаҳрида фаолият юритаётган имом-хатиб ва имом ноиблар Тошкент шаҳар Шайхонтоҳур тумани "Мунаввар Қори" жоме масжиди имом ноиби БОҲОДИР ҚОРИ домланинг вафоти муносабати билан у кишининг оила аъзоларига чуқур таъзия изҳор этади.

🤲 Аллоҳ таоло марҳум домламизни Ўз мағфиратига олсин, иймонлари ва солиҳ амалларини ўзларига ҳамроҳ айласин. Охиратларини обод этиб, жойларини Фирдавс жаннатларидан қилсин!

✅  Улашинг | @MuslimShosh

Читать полностью…

MuslimShosh.uz

ТОПШИРИҚЛАР – ИЖРОСИ БИЛАН ГЎЗАЛ

Бугун, 8 май куни Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари раисликларида видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтди. Тадбирда масжидлар ҳолатини яхшилаш, мўмин-мусулмонлар эҳтиёжларини таъминлаш ва имом-домлалар фаолиятини ривожлантиришга доир масалалар кўриб чиқилиб, бир қатор топшириқлар берилди.
ZOOM платформасида ўтказилган шу йиғилишда Тошкент шаҳар бош имом-хатиби Абдуқаҳҳор домла Юнусов, у кишининг ўринбосарлари, пойтахтимизда фаолият юритаётган барча имом-домлалар "Шайх Зайниддин" жоме масжиди мажлислар залида онлайн тарзда иштирок этдилар.
Тадбирдан сўнг Абдуқаҳҳор домла имом-хатибларга раҳбарият топшириғини ўз вақтида ва сифатли бажариш, ижро интизомига қатъий риоя қилиш масалаларига эътибор қаратдилар.
Йиғилишда фаол, ташаббускор, маънавият-тарғибот ишларида жонбозлик кўрсатаётган имомлар ташаккурнома билан тақдирландилар.
Йиғилиш сўнгида хайрли дуолар қилинди.

✅  Улашинг | @MuslimShosh

Читать полностью…

MuslimShosh.uz

​​Ислом ва олам

Халқаро мусулмон уламолар кенгаши

Бугунги кунда дунёда 50 дан ортиқ халқаро мусулмон ташкилотлар мавжуд. Улар илмий, ҳуқуқий, ижтимоий-сиёсий, иқтисодий ва шу каби турли йўналишларда фаолият юритади. Булар Ислом тараққиёт банки, Бутунжаҳон Ислом уюшмаси, Бутунжаҳон масжидлар уюшмаси, Иорданиядаги Оли Байт “Исломий тафаккур” қироллик академияси, ал-Азҳар мажмуаси кабилардир.
Ислом оламида Халқаро мусулмон уламолар кенгаши ташкилотининг ўз ўрни бор. У 2004 йили Лондон шаҳрида ўтказилган халқаро анжуманда 50 нафар уламо томонидан тузилган. Унинг бош қароргоҳи Қатар пойтахти Доҳа шаҳрида жойлашган. Ташкилотнинг илк раҳбари буюк уламо шайх Юсуф Қарзовийҳазратлари бўлган. Ҳозирда унинг раиси, профессор доктор Али Муҳйиддин Қорадоғийдир. Айни кунда Кенгашга мусулмон дунёсидаги кўзга кўринган 46 нафар нуфузли уламо аъзо.
Кенгаш бош котиб ва унинг уч нафар ўринбосари томонидан бошқарилади. Шунингдек, унинг таркибида “Фиқҳ ва фатволар”, “Маданият, ғоя ва тадқиқотлар”, “Исломий масалалар”, “ОАВ ва жамоатчилик билан ишлаш”, “Таржималар ва таълиф” ҳамда “Мулоқот” каби шўъбалар мавжуд.
Уламолар кенгашининг асосий мақсади – уммат олдидаги долзарб муаммоларни ҳал этиш юзасидан таклифлар ишлаб чиқиш ва амалга ошириш, мусулмонларга соф Ислом дини маърифатини етказиш, олимларнинг илмий фаолиятни қўллаб-қувватлаш, илмий меросларни тиклаш, турли бузғунчи ёт ғояларга қарши курашиш, Ислом динини соф фитратда сақлаш ва турли хайрия ишларини ташкил этиш, мактаблар ва мадрасалар барпо этиш, аҳолининг илмий салоҳияти ва яшаш шароитларини яхшилашдан иборат.
Сўнгги йилларда кенгашни халқаро тузилма ва ташкилотлар тан олган ва у мусулмон оламидаги энг нуфузли ҳамжамият сифатида эътироф этилмоқда. Бунга сабаб унинг барча мусулмон уммати манфаати учун бирдек хизмат қилишидир. Шунингдек, у террорчи ташкилотларга нисбатан раддиялар бериш ва уларнинг ёт ғояларига қарши фатво чиқаради. Ислом динини вайронакор тузилмалардан ҳимоя этади.
Кенгаш тузилганидан буён ўз тарихида бир қанча муҳим ишларни амалга оширган. Жумладан, Суданнинг Дарфур вилоятида тинчлик ўрнатилишига муносиб ҳисса қўшган. “Одам савдоси катта жиноят”, “Бегуноҳ одамларни ўлдириш оғир гуноҳ” ва шу каби долзарб мавзуларда фатволарни ишлаб чиққан. Айрим мамлакатларда бўлиб ўтаётган нотинчликлар юзасидан ҳам ўз муносабати ва баёнотларини эълон қилган. Бу эса маълум даражада Ислом уммати манфаатига хизмат қилган.
Юртимизнинг улуғ уламолари марҳум Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳамда Усмонхон Алимов ҳазратлари мазкур ташкилотга аъзо бўлган эдилар. 2023 йилдан Ўзбекистон мусулмонлари раиси, муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари ҳам ушбу ташкилот аъзоси ҳисобланади.

✅  Улашинг | @MuslimShosh

Читать полностью…

MuslimShosh.uz

#КУН_ҲАДИСИ

“Эй одамлар, Аллоҳга тавба қилинглар. Албатта, мен бир кунда юз марта истиғфор айтаман”.

Имом Муслим ривояти.


✅  Улашинг | @MuslimShosh

Читать полностью…

MuslimShosh.uz

#КУН_ОЯТИ

«Албатта, Аллоҳнинг тавба қабул қилиши фақат ёмонлик (гуноҳ)ни билмасдан қилиб қўйиб, сўнгра тезлик билан тавба қилганлар учун (муқаррар)дир. Аллоҳ айнан ўшаларнинг тавбасини қабул қилур. Аллоҳ илм ва ҳикмат эгасидир. Гуноҳ ишларни қилиб юриб, қачонки, бирорталарига ўлим келганда, “Энди тавба қилдим” дейдиган, шунингдек, кофирлигича ўлиб кетадиганларнинг тавбалари эса қабул қилинмайди. Ана ўшалар учун аламли азобни тайёрлаб қўйганмиз».

Нисо сураси, 17–18-оятлар.
✅  Улашинг | @MuslimShosh

Читать полностью…

MuslimShosh.uz

✅  Улашинг | @MuslimShosh

Читать полностью…

MuslimShosh.uz

🌙 САВОБИ 25 БАРОБАР КЎП

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар: «Кишиниинг жамоат ила ўқиган намози унинг уйидаги ва бозоридаги намозидан йигирма беш баробар кўпдир. Қачон у яхшилаб таҳорат олса, сўнгра масжидга чиқса (шундай бўлади). У масжидга фақат намоз учун чиқса, босган ҳар бир қадими учун, албатта, бир даража кўтарилиб, бир гуноҳи ўчирилади. Бас, қачон намоз ўқиса, мадомики намозгоҳида турар экан, агар таҳорати кетмаган бўлса, фаришталар унга салавот айтиб туради: "Ё Аллоҳим, унга салавот юборгин. Ё Аллоҳим, унга раҳм қилгин", дейдилар. Сизлардан бирингиз мадомики намозга интизор бўлар экансиз намозда турган ҳисобаланасиз", дедилар».

(Бешовлари ривоят қилишган).
✅  Улашинг | @MuslimShosh

Читать полностью…

MuslimShosh.uz

#КУН_ҲАДИСИ

«Ақлли-ҳушёр киши – ўз нафсини тергаган ва ўлимдан кейинги ҳолат учун амал қилган инсондир. Ожиз одам – нафсини ҳавосига эргаштирган ва Аллоҳдан (кўп нарсаларни) умид қилган кишидир».

Имом Термизий ривояти.

✅  Улашинг | @MuslimShosh

Читать полностью…

MuslimShosh.uz

#КУН_ДУОСИ

اللهمَّ اني أعوذُ بكَ من شرِّ نفسي ومنْ شرِّ الشيطانِ وشِركهِ
🔶 Ўқилиши: "Аллоҳумма инний аъузу бика мин шарри нафсий ва мин шарриш шайтони ва ширкиҳи".

✅ Маъноси: "Ё Аллоҳим! Мен Сендан нафсимнинг ёмонлигидан, шайтоннинг ёмонлиги ва ширкка чақиришидан паноҳ тилайман".

Имом Термизий ривояти.
✅  Улашинг | @MuslimShosh

Читать полностью…

MuslimShosh.uz

#Ҳаж_2024

РАҲБАРЛАРИ БИЛАН ЙИҒИЛИШ ЎТКАЗИЛДИ

#Ҳаж #Ҳаж_сафари
✅  Улашинг | @MuslimShosh

Читать полностью…

MuslimShosh.uz

#ЖУМА_ШУКУҲИ
#ВИДЕО_РОЛИК

Тошкент шаҳар "Шайх Зайниддин" жоме масжиди.  Жума намозидан видеолавҳалар.

✅  Улашинг | @MuslimShosh

Читать полностью…

MuslimShosh.uz

#ЖУМА_ШУКУҲИ

Тошкент шаҳар "Шайх Зайниддин" жоме масжиди.  Жума намозидан фотолавҳалар.

✅  Улашинг | @MuslimShosh

Читать полностью…

MuslimShosh.uz

#Жума_муборак

🌙 Шаввол ойининг биринчи Жумаси муборак бўлсин!

🌺Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!!!🌺

✅  Улашинг | @MuslimShosh

Читать полностью…

MuslimShosh.uz

#Жума_муборак

🌙 Шаввол ойининг биринчи Жумаси муборак бўлсин!

🌺Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!!!🌺

✅  Улашинг | @MuslimShosh

Читать полностью…

MuslimShosh.uz

⚡️ Муфтий ҳазратларининг Рамазон ҳайити табриги
хорижий матбуотларда кенг ёритилди


🗣 Халқаро мусулмон уламолари кенгаши ва Мусулмон донишмандлар кенгаши каби нуфузли ташкилотларнинг аъзоси сифатида Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратларининг мусулмон дунёсига йўллаган Рамазон ҳайити қутлови Миср Араб Республикаси, Қатар, Россия ва МДҲдаги бир қатор давлатларнинг минглаб кузатувчиларга эга alkhabaralyoum.com, elawstelalamianews.com, see.news, ar.diplomat.today, alraeys.com, aqidati.gomhuriaonline.com, islamsng.com каби газета ва сайтларда араб, инглиз ва рус тилларида нашр этилди.

Мазкур қутловда жумладан:
- Рамазон ҳайити йилнинг энг яхши кунларидан бири бўлиб, Аллоҳ таолонинг тоат ва ибодат сабабли шодлик ва хурсандлик кунидир. Биз мусулмонлар нафақат бир ўзимиз хурсандчилик қиламиз, балки ота-онамиз, яқинларимиз, биродарларимиз, барча мусулмон аҳлининг қалбини шод қилишга интиламиз, бир-биримиз ҳол аҳвол сўраймиз, бошқаларнинг кўнглига хурсандлик олиб киришга интиламиз, ҳайит байрамини катта қувонч билан нишонлаймиз", каби эзгу тилаклар баён қилинган.


🌐 Шунингдек, Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратларининг видеотабриклари нуфузли халқаро ташкилот – Мусулмон донишмандлар кенгашининг қуйидаги ижтимоий тармоқларида эълон қилинди:

🌐 https://www.facebook.com/100069001246456/posts/pfbid02j1NrfS9EeiR2pLhVuVVrhFenEDbELQrdTu4iznu7pjKU4qwaqBQ3o6RHPAQVW6sCl/?app=fbl

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
MUSLIM.UZ GA 😎 OBUNA BO'LING ✅ VA ULASHING🗣

▶️ Muslimuzz/featured">YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook

Читать полностью…

MuslimShosh.uz

#РАМАЗОН_ҲАЙИТИ_2024
#no_comment...

ТОШКЕНТ ШАҲАР "ШАЙХ ЗАЙНИДДИН" ЖОМЕ МАСЖИДИДА РАМАЗОН ҲАЙИТИ ШУКУҲИ

┉┅━❀✨🌺✨❀━┅┉

✅  Улашинг | /channel/MuslimShosh

Читать полностью…
Подписаться на канал