muslimshosh | Неотсортированное

Telegram-канал muslimshosh - MuslimShosh.uz

13120

O'ZBEKISTON MUSULMONLARI IDORASI TOSHKENT SHAHAR VAKILLIGI MuslimShosh.uz web sahifasining telegramdagi rasmiy kanali Diniy savollar uchun: @SavollarMuslimUzBot O'MI savollar uchun: Tel: (78)150-33-44 Murojaat uchun: @vakillikuz_savollarbot

Подписаться на канал

MuslimShosh.uz

Расулуллоҳнинг рўзадор ҳолларида муболағасиз ғарғара қилишлари ва бурун ювишлари

Бунга қуйидаги ҳадислар далил бўлади: Лақит ибн Сабра розияллоҳу анҳу шундай ривоят қилади: “Мен: “Ё Расулаллоҳ! Менга таҳорат ҳақида сўзлаб беринг”, дедим. У зот: “Таҳоратни мукаммал қил, бармоқларинг орасини ҳилол қил, бурун ювганда муболаға билан юв. Фақат рўзадор бўлсанг, муболаға қилма”, дедилар” (Абу Довуд ривояти).

Ғарғара қилишда ичига сув кириб кетишдан эҳтиёт бўлиш лозим. Ҳанафий манбаларда эса, ғарғара қилишда эҳтиёткорликка буюрилади ҳамда катта сув ҳавзасида чўмилганда махраждан сув кириши билан рўзанинг синиши қайд этилган.

Бу васатия - мўътадилликнинг энг ёрқин кўринишларидан бири. Чунки Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам рўзани муҳофаза қилиш қаторида озодаликни ҳам тарғиб қилмоқдалар. У зот бир томонга берилиб, бошқа жиҳатларни унутмаганлар.

«Расулуллоҳ алайҳиссалом Рамазонда»

✅  Улашинг | @MuslimShosh

Читать полностью…

MuslimShosh.uz

⚡️РЎЗАГА ОИД КЎП ТАКРОРЛАНАЁТГАН САВОЛ-ЖАВОБЛАР (3-қисм)

❓Ифторлик вақтида қайнатилган сув билан ҳам оғиз очса бўладими?
💬 ЖАВОБ: Бу ерда

❓Мен кўчага чиққанимда кўзойнак ўрнига кўзимга кўринишни тиниқ қиладиган линза қўяман. Линзани кўзни ичига қўйиб олиш рўзага путур етказмайдими?
💬 ЖАВОБ: Бу ерда

❓Аллергия сабабли бурнимдан нафас олишимда муаммо бўлиб, томчи дори томизишга мажбур бўляпман. Барибир томоққа ачқимтир бўлиб озроқ ўтар экан. Рўза очилмайдими?
💬 ЖАВОБ: Бу ерда

❓Aёлим етти ойлик ҳомиладор. Шунинг учун рўза тутмаяпти. Бунга рухсат берилганми?
💬 ЖАВОБ: Бу ерда

❓Бир ярим ёшли эмизикли боласи бор аёл боласининг ҳаққини бериб икки ёшгача эмизиш керакми ёки рўза тутгани афзалми?
💬 ЖАВОБ: Бу ерда

❓Рўза тутган киши овқатни тузини билиш мақсадида уни таъмини билиб, қайтиб туфлаб ташлаши мумкинми?
💬 ЖАВОБ: Бу ерда

❓Рўза тутганлигим ёдимдан кўтарилиб “қорним очиб кетди” деб айтиб юбордим. Гуноҳ бўлмайдими? Рўзага таъсири йўқми?
💬 ЖАВОБ: Бу ерда

❓Рўзадор ҳолатимда тишимга оғриқ қолдирадиган дори қўйсам бўладими?
💬 ЖАВОБ: Бу ерда

❓Рўзадор одам чарчаб, соғлигида жиддий ўзгариш бўлиб, рўзасини очиб юборса каффоратини тутадими?
💬 ЖАВОБ: Бу ерда

❓Оғизда қолган овқат қолдиғини ютиб юборса рўза очиладими?
💬 ЖАВОБ: Бу ерда

❓Қўлимнинг бармоғи йиринглаб кетди. Бу рўзани бузмайдими? Рўзадор ҳолда қўлимдаги ярага дори суртсам бўладими?
💬 ЖАВОБ: Бу ерда

❓Менинг милким тез-тез қонаб туради. Сўлагимни ютмасликка ҳаракат қиламан. Лекин баъзида ютиб юбораман. Рўзам бузиладими?
💬 ЖАВОБ: Бу ерда

❓Киши рўза ҳолида таомни жуда кўп хоҳлаб ўйласа кароҳияти борми?
💬 ЖАВОБ: Бу ерда

❓Агар рўзадор инсон ифторлик вақти оғиз очиш дуосини ўқимасдан туриб нарса еб юборса рўзаси ҳисобга ўтадими?
💬 ЖАВОБ: Бу ерда

❓Рамазон ойида Рамазон қўшиғини айтиб уйга эҳсон сўраб келганларга бирор нарса беришимиз керакми ёки бермаган маъқулми?
💬 ЖАВОБ: Бу ерда

❓Рамазон рўзасини сабабсиз тутмай кейин тутиб бериш тўғрими?
💬 ЖАВОБ: Бу ерда

❓Бир саволга Рамазонда шайтон озор беришдан кишанланади, васваса қилишдан эмас деб жавоб берилибди. Шайтоннонг озор бериши қандай бўлади?
💬 ЖАВОБ: Бу ерда

❓Менинг бурун-ҳалқум йўлидаги сурункали яллиғланиш касаллигим бор. Доим балғам ажралиб туради. Агар уни тупуриб ташлолмай ютиб юборсам рўзам очилиб кетмайдими? Ҳар доим ҳам тупуриб ташлашнинг имкони йўқ.
💬 ЖАВОБ: Бу ерда

❓Рўзадор ҳолатимда шамоллаган бўлсам бурнимга спрей дорисини сепсам ва томоғимга спирт суртсам бўладими?
💬 ЖАВОБ: Бу ерда

❓Рўзадор одам иш фаолиятида таъмагирлик, порахурлик қилса тутган рўзаси бузиладими?
💬 ЖАВОБ: Бу ерда

🗣 Fatvo.uz GA OBUNA BO'LING

▶️ YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook | Ummalife

Читать полностью…

MuslimShosh.uz

#Намоз_вақтлари

✅  Улашинг | @MuslimShosh

Читать полностью…

MuslimShosh.uz

#рамазон

РАМАЗОН СУҲБАТЛАРИ

#Рамазон2024
✅  Улашинг | @MuslimShosh

Читать полностью…

MuslimShosh.uz

​​САЛАВОТ айтишнинг 40 та ФОЙДАСИ

1) Салавот айтишда Аллоҳ таолонинг амрига итоат, бўйсуниш бор.
2) Пайғамбаримиз алайҳиссаломга Аллоҳ таолонинг салавот айтиши билан ўзаро мувофиқлик бор. Икки салавотнинг фарқи бўлса ҳам.
3) Малоикалар билан мувофиқликда салавот айтиш бор.
4) Бир марта салавоти эвазига салавот айтувчига Аллоҳ таолодан ўнта салавот ҳосил бўлади.
5) Банда салавот сабаб ўн даражага кўтарилади.
6) Салавот айтувчига ўнта савоб-ҳасанот ёзилади.
7) Салавот айтувчидан ўнта гуноҳи ўчирилади.
8) Салавот – дуонинг ижобат бўлиши сабабларидан биридир.
9) Салавот айтувчи Пайғамбаримиз Муҳаммад мустафо саллаллоҳу алайҳи васалламнинг шафоатларига мушарраф бўлади.
10) Салавот айтиш – гуноҳлар мағфират қилиниши сабабларидан биридир.
11) Аҳамиятли ишларида салавот айтувчи бандага Аллоҳ таоло кифоя қилади.
12) Салавот айтувчи Қиёмат куни Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи васалламга яқин бўлади.
13) Машаққат вақтида айтилган салавот садақанинг ўрнига ўтади.
14) Ҳожатлари салавот сабабидан раво бўлади.
15) Аллоҳ ва фаришталари салавот айтувчи бандага салавот йўллайдилар.
16) Салавот айтувчи салавот сабабли покланади.
17) Ўлимидан аввал у бандага жаннат хушхабари етади.
18) Қиёмат кунидаги қўрқинч, хавотирлардан нажот топади, қутулади.
19) Бандага унутиб қўйган нарсасини ёдига туширади.
20) Айтган салавотига Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи васаллам алик олиб, жавоб қайтарадилар.
21) Салавот айтишда банда ҳожатларини сўраши бор.
22) Салавот айтувчи фақирлик-қашшоқликдан сақланади.
23) Салавот айтувчи банда бахилликдан қутулади.
24) Салавот айтувчи хор-зор бўлиб, хўр бўлиб қолишдан, дуоибад касофатидан омонда бўлади.
25) Салавот айтувчини жаннат йўлига йўлланиши сабабидир.
26) Салавот айтишда Аллоҳ таолодан Унинг Ҳабибига мақтов сўраш бор.
27) Гапирадиган гаплари ва бошқа сўзлари комил бўлади.
28) Сирот кўпригида ёрқин, кўпгина нурга мушарраф бўлади.
29) Салавот айтувчи жафодан, бегоналикдан узоқ бўлади .
30) Салавот айтувчи осмонлар-у ер аҳли ўртасида Аллоҳ таолонинг мақтовига сазовор бўлади.
31) Салавот айтиш билан банда баракот соҳиби бўлади.
32) Салавот айтишда Аллоҳ таолонинг раҳматига ноил бўлади.
33) Салавот айтувчида Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васалламга давомий муҳаббат бўлади.
34) Салавот айтувчи Пайғамбаримиз алайҳиссаломга суюкли бўлади.
35) Салавот – ҳидоятга йўллаб, қалбнинг ҳаёти сабабидир.
36) Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи васалламга салавот айтувчининг исми кўрсатилади.
37) Сирот кўпригида собитқадам бўлади.
38) Салавот айтувчи Пайғамбаримиз алайҳиссаломнинг баъзи ҳақларини адо қилган бўлади.
39) Салавотда Аллоҳ таолони зикр қилиш ва Унга шукр қилиш жамлангандир.
40) Салавот – дуодир!

(Каломуллоҳ – Қуръони Каримнинг ояти карималари ва Жаноби Пайғамбаримиз Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васалламнинг муборак ҳадиси шарифларидан).

Иброҳимжон домла Иномов
✅  Улашинг | @MuslimShosh

Читать полностью…

MuslimShosh.uz

НЕЪМАТ ҚАДРИ

“Банда рўза тутганида Аллоҳ таолонинг унга берган тўйиш ва қониб сув ичиш неъматларини ҳис қилиб, уларга шукр қилади. Чунки неъматларнинг қанчалик қадрли экани улар йўқотилгандагина маълум бўлади”.

Изз ибн Абдуссалом
•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
✅  Улашинг | @MuslimShosh

Читать полностью…

MuslimShosh.uz

#САҲАРЛИК
🌙Рўзанинг 9-куни, 19-МАРТ

👉Оғиз ёпиш
⏰ 05:09

РЎЗА ТУТИШ (ОҒИЗ ЁПИШ) ДУОСИ

نَوَيْتُ أَنْ أَصُومَ صَوْمَ شَهْر رَمَضَانَ مِنَ الْفَجْرِ إِلَى الْمَغْرِبِ، خَالِصًا لِلهِ تَعَالَى أَللهُ أَكْبَرُ

_👉Оғиз ёпиш дуоси
Навайту ан асума совма шаҳри рамазона минал фажри илал мағриби, холисан лиллаҳи таъала. Аллоҳу акбар»

#МАЪНОСИ
Рамазон ойининг рўзасини тонг отганидан кун ботгунича холис Аллоҳ таоло учун тутишни ният қилдим. Аллоҳу акбар

•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•

#Раҳмат_ойи_Рамазон
#Рамазон
┉┅━❀✨🌺✨❀━┅┉

✅ Улашинг |✅ Улашинг | @MuslimShosh

Читать полностью…

MuslimShosh.uz

#таровеҳ_9_кун

🔴JONLI EFIR:

🟣 Instagram : 👇https://www.instagram.com/muslimshosh_uz/live/

🔵 Facebook: 👇https://www.facebook.com/MuslimShosh.uz/videos/922277193238599

🔻 YouTube: https://www.youtube.com/watch?v=bk18J-Qa4fQ

✅ Улашинг | @MuslimShosh

Читать полностью…

MuslimShosh.uz

#ИФТОРЛИК
🌙Рўзанинг 8-куни 18 - МАРТ

👉Оғиз очиш
⏰ 18:35

👉Оғиз очиш дуоси
«Аллоҳумма лака сумту ва бика аманту ва ъалайка таваккалту ва ъалаа ризқика афторту, фағфирлий ма қоддамту ва маа аххорту».

#МАЪНОСИ:
Аллоҳ! Сенга имон келтириб, Сенга таваккал қилиб, Сен учун рўза тутдим. Сен берган ризқ билан ифтор қилдим. Эй гуноҳларни кечиргувчи Зот! Олдинги ва кейинги гуноҳларимни кечир. Омин!

#Рамазон
┉┅━❀✨🌺✨❀━┅┉

✅ Улашинг | /channel/MuslimShosh

Читать полностью…

MuslimShosh.uz

#видео

🔥ОЛОВ – ТИЛСИЗ ЁВ

✅  Улашинг | @MuslimShosh

Читать полностью…

MuslimShosh.uz

🌱 УМУМХАЛҚ ҲАШАРИДА ДИНИЙ СОҲА ХОДИМЛАРИ ФАОЛ ҚАТНАШДИ

🟢 Динимизда озодалик, поклик, саранжом ва саришталикка алоҳида эътибор қаратилади. Зеро, поклик бор жойда ўзгача файз-барака бўлади. Айниқса, муборак Рамазон кунлари бу жиҳатларга эътиборли бўлиш ниҳоятда муҳимдир.

Мамлакатимизда 16-18 март кунлари “Обод ва файзли маҳалла – юрт кўрки” шиори остида умумхалқ хайрия ҳашари ўтказилиши ҳам юртимизни янада чирой очишига, маҳаллаю кўчалар, масжиду зиёратгоҳларни кўркам бўлишига хизмат қилади.

🟢 Мазкур эзгу ташаббус доирасида бугун Ўзбекистон мусулмонлари идораси тасарруфидаги масжид, мадрасалар, зиёратгоҳлар ва уларга туташ ҳудудлар ҳамда қабристонларда ободонлаштириш ҳамда кўкаламзорлаштириш ишлари уюшқоқлик билан ташкил этилмоқда.

🌳Ҳашарнинг илк кунида 16514 туп манзарали, 28470 туп мевали, 87 000 донадан ортиқ бир йиллик ҳамда кўп йиллик гул кўчатлари экилди. Масжид, қабристон, зиёратгоҳларга тегишли умумий ҳисобда 1,1 миллион квадрат метрдан ортиқ ер майдони тозаланди. Экин ерларига ишлов берилиб, дарахтлар шаклга келтирилди, оқланди, ариқлар тозаланди.

🌲 Бундай ободлик ҳашарлари 17-18 март кунлари ҳам бардавом бўлади. Унда диний соҳа ходимлари янада фаол бўлиб, ободлик ишларини уюшқоқлик билан давом эттирилади.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
#hashar #poklik #daraxt
MUSLIM.UZ GA 😎 OBUNA BO'LING ✅ VA ULASHING🗣

▶️ Muslimuzz/featured">YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook

Читать полностью…

MuslimShosh.uz

#рамазон

РАМАЗОН СУҲБАТИ

✅  Улашинг | @MuslimShosh

Читать полностью…

MuslimShosh.uz

#Намоз_вақтлари

✅  Улашинг | @MuslimShosh

Читать полностью…

MuslimShosh.uz

#ИФТОРЛИК
🌙Рўзанинг 7-куни 17 - МАРТ

👉Оғиз очиш
⏰ 18:34

👉Оғиз очиш дуоси
«Аллоҳумма лака сумту ва бика аманту ва ъалайка таваккалту ва ъалаа ризқика афторту, фағфирлий ма қоддамту ва маа аххорту».

#МАЪНОСИ:
Аллоҳ! Сенга имон келтириб, Сенга таваккал қилиб, Сен учун рўза тутдим. Сен берган ризқ билан ифтор қилдим. Эй гуноҳларни кечиргувчи Зот! Олдинги ва кейинги гуноҳларимни кечир. Омин!

#Рамазон
┉┅━❀✨🌺✨❀━┅┉

✅ Улашинг | /channel/MuslimShosh

Читать полностью…

MuslimShosh.uz

ТИЛ ҚАНДАЙ РЎЗА ТУТАДИ?

Тилнинг бекорчи нарсалардан юз ўгирганларгина биладиган рўзаси бор. Унинг рўзаси Рамазонда ҳам, бошқа ойларда ҳам давом этади. Лекин у Рамазонда тарбия топиб, одоб ўрганади. Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) Муоз (розияллоҳу анҳу)га: «“Мана буни тийгин”, деб тилларига ишора қилдилар. Шунда Муоз (розияллоҳу анҳу): “Биз гапирган нарсаларимиздан ҳам тутиламизми, ё Росулуллоҳ?”, дедилар. У зот: “Онанг сени йўқотсин, эй Муоз! Инсонлар дўзахга фақат тиллари туфайли юзтубан йиқилмайдими?”, дедилар» (Имом Термизий ривояти).

Тилнинг зарари катта ва хатари улкандир. Абу Бакр Сиддиқ (розияллоҳу анҳу) тилларини ушлаб йиғлардилар ва: “Мана шу мени турли балоларга гирифтор қилди”, дердилар. Тил ваҳший ҳайвон, чақадиган илон ва ёниб турган оловдир.

Аллоҳ таоло айтади: “У бирор сўз айтмас, магар ҳузурида (фаришта) ҳозиру нозир” (Қоф, 18). Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) айтадилар: “Ким менга икки жағи орасидаги нарса ва икки сони орасидаги нарсага кафил бўлса, мен унга жаннатга кафил бўламан”(Имом Бухорий ривояти)

Салафи солиҳлар Китоб ва суннат одоби билан хулқланишиб, ҳар бир гапларига эътиборли бўлишган. Уларнинг нутқлари зикр, қарашлари ибрат ва сукутлари тафаккур эди. Яхши инсонлар яккаю ягона Зотнинг кўриб турганини билишгани сабабли тилларини Унинг зикри ва шукрига ишлатишар, ёмон, беҳуда ва фаҳш сўзлардан тийилишарди. Абдуллоҳ ибн Масъуд(розияллоҳу анҳу) айтадилар: “Ер юзида тилдан кўра узоқ ҳибсда сақлашга ҳақдор нарса йўқ”.

Аллоҳ таоло айтади: “Баъзиларингиз баъзиларингизни ғийбат қилманглар. Сизлардан бирорталарингиз ўзининг ўлган биродарининг гўштини ейишни яхши кўрадими? Ҳа, ёмон кўрасизлар. Аллоҳдан қўрқинглар! Албатта, Аллоҳ тавбани кўп қабул қилувчи ва раҳмлидир” (Ҳужурот, 12).
Қанчадан-қанча рўзадорлар ёмон сўзлар айтгани туфайли рўзаси очилиб кетган. Рўзадан мақсад фақат очлик ва чанқоқ эмас, зийнатланиш ва одоб ўрганиш ҳамдир.
Агар тили-тийилмаса ўндан ортиқ хатолари бор. Улар: ёлғон, ғийбат, чақимчилик, уятсиз гаплар айтиш, сўкиш, фаҳш, лаънатлаш, масхаралаш, истеҳзо қилиш ва ҳоказо. Қанчадан-қанча эътиборсиз ва ўйламасдан айтилган калималар ўз соҳибини жаҳаннамга юзтубан ҳолатда судрайди ва у ерга тушишига сабаб бўлади. Тил яхшилик ва ёмонликнинг ўрнидир. У ила зикр ва истиғфор айтган кишиларга кўз қувончи, инсонларни у ила сўкиб, ҳақорат қилганларга муваффақиятсизлик бўлади. Эй рўзадорлар! Тилларингизни зикрда бардавом қилинг, уни тақво ила зийнатлаб, маъсиятлардан тозаланг!
Аллоҳим, биз Сендан ростгўй тил, соғлом қалб ва гўзал хулқ сўраймиз!

Оиз ибн Абдуллоҳ Қарний
"РЎЗАДОР УЧУН ЎТТИЗ ДАРС
" китобидан

#Рамазон
┉┅━❀✨🌺✨❀━┅┉
✅ Улашинг | /channel/MuslimShosh

Читать полностью…

MuslimShosh.uz

"Мурувват" уйига ташриф чоғида Президент Шавкат Мирзиёев болалар билан самимий мулоқот қилди

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|X

Читать полностью…

MuslimShosh.uz

#САҲАРЛИК
🌙Рўзанинг 10-куни, 20-МАРТ

👉Оғиз ёпиш
⏰ 05:07

РЎЗА ТУТИШ (ОҒИЗ ЁПИШ) ДУОСИ

نَوَيْتُ أَنْ أَصُومَ صَوْمَ شَهْر رَمَضَانَ مِنَ الْفَجْرِ إِلَى الْمَغْرِبِ، خَالِصًا لِلهِ تَعَالَى أَللهُ أَكْبَرُ

_👉Оғиз ёпиш дуоси
Навайту ан асума совма шаҳри рамазона минал фажри илал мағриби, холисан лиллаҳи таъала. Аллоҳу акбар»

#МАЪНОСИ
Рамазон ойининг рўзасини тонг отганидан кун ботгунича холис Аллоҳ таоло учун тутишни ният қилдим. Аллоҳу акбар

•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•

#Раҳмат_ойи_Рамазон
#Рамазон
┉┅━❀✨🌺✨❀━┅┉

✅ Улашинг |✅ Улашинг | @MuslimShosh

Читать полностью…

MuslimShosh.uz

#таровеҳ_10_кун

🔴JONLI EFIR:

🟣 Instagram : 👇https://www.instagram.com/muslimshosh_uz/live/

🔵 Facebook: 👇https://www.facebook.com/100046245236585/videos/790842082894329

🔻 YouTube: https://www.youtube.com/watch?v=2blRPBAEWX8

✅ Улашинг | @MuslimShosh

Читать полностью…

MuslimShosh.uz

#ИФТОРЛИК
🌙Рўзанинг 9-куни 19 - МАРТ

👉Оғиз очиш
⏰ 18:36

👉Оғиз очиш дуоси
«Аллоҳумма лака сумту ва бика аманту ва ъалайка таваккалту ва ъалаа ризқика афторту, фағфирлий ма қоддамту ва маа аххорту».

#МАЪНОСИ:
Аллоҳ! Сенга имон келтириб, Сенга таваккал қилиб, Сен учун рўза тутдим. Сен берган ризқ билан ифтор қилдим. Эй гуноҳларни кечиргувчи Зот! Олдинги ва кейинги гуноҳларимни кечир. Омин!

#Рамазон
┉┅━❀✨🌺✨❀━┅┉

✅ Улашинг | /channel/MuslimShosh

Читать полностью…

MuslimShosh.uz

Bugun Oʻzbekiston Respublikasi Prezidenti Shavkat Mirziyoyev Sergeli tumanidagi qariyb 76 gektar maydonda barpo etilayotgan “Yoshlar bog’i”ga tashrif buyurib, jamoatchilik vakillari bilan birga bahorgi daraxt ekish tadbirida ishtirok etdi.

manba: /channel/uzauz/9274

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
MUSLIM.UZ GA 😎 OBUNA BO'LING VA ULASHING🗣

▶️ Muslimuzz/featured">YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook

Читать полностью…

MuslimShosh.uz

#рамазон

РАМАЗОН СУҲБАТИ

#Рамазон2024
✅  Улашинг | @MuslimShosh

Читать полностью…

MuslimShosh.uz

#Намоз_вақтлари

✅  Улашинг | @MuslimShosh

Читать полностью…

MuslimShosh.uz

#рамазон

РАМАЗОН СУҲБАТИ 2

✅  Улашинг | @MuslimShosh

Читать полностью…

MuslimShosh.uz

😄АФҒОНИСТОН УЛАМОЛАРИ ДИНИЙ ИСЛОҲОТЛАРНИ ЮҚОРИ БАҲОЛАДИ

🟢Шу йил 16 март куни Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари Афғонистон Ҳаж ва вақф ишлари вазири Мавлавий Нур Муҳаммад Сақиб бошчилигидаги делегациясини қабул қилдилар.

🤝Мулоқотда томонлар сўнгги йилларда Ўзбекистон ва Афғонистон ўртасидаги алоқалар ривожланиб бораётгани, турли йўналишлардаги ҳамкорлик муносабатлари, яқин қўшничилик ва дўстлик алоқалари мустаҳкамланаётганини билдирдилар. Шунингдек, давлатимиз раҳбари бир неча бор дунё ҳамжамиятига Афғонистонда тинч ва осуда ҳаёт учун тақдим этган ташаббуслари ўзининг ижобий натижасини бераётганини алоҳида қайд этдилар.


Дин пешволари ўзбек ва афғон халқларини азал-азалдан муштарак мақсадлар бирлаштириб туришини ифодалаш баробарида уламолар ҳамкорлигини йўлга қўйиш, илмий-тадқиқот йўналишида алоқаларни жорий этиш юзасидан ўзаро фикр алмашдилар.

☪️Меҳмонлар Ўзбекистон замини қадим-қадимдан илм-маърифат тараққий этган юрт экани, дунё тамаддунига ҳисса қўшган буюк мутафаккирлар етишиб чиққанини эътироф этиш баробарида айни кунларда ҳам ушбу диёрда турли соҳалар жадал равнақ топаётгани, айниқса, диний-маърифий йўналишда яхши натижаларга эришилаётганини юқори баҳолади.


📍Афғонистон делегацияси “Ҳазрати Имом” мажмуаси, Ислом цивилизацияси маркази ва Тошкент ислом институти ҳам бўлиб, пойтахтимиздаги “Исломобод” жоме масжидидаги таровеҳ намозида иштирок этди.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати

MUSLIM.UZ GA 😎 OBUNA BO'LING ✅ VA ULASHING🗣

▶️
Muslimuzz/featured">YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook

Читать полностью…

MuslimShosh.uz

РЎЗАНИ ТУТМАСЛИККА УЗРЛИ ҲОЛЛАР

❗️Мусофирлик.
Мусофир сафари давомида қийналса-қийналмаса, Рамазон рўзасини тутмаслиги мумкин. Лекин сафари давомида қийинчилик бўлмаса, рўза тутиши фазилатдир. Рамазон рўзасини ният қилгач,
сафарга чиққан киши рўзасини очмаслиги зарур. Агар мусофир юртига кундузи қайтиб келадиган ё борган жойида муқим бўладиган бўлса, ўша куни рўза тутиши керак. Агар ўша куни рўза тутмаса, қуёш ботгунича емай-ичмай туриши вожибдир.

❗️Касаллик. Касал киши дардининг зўрайишидан ё чўзилишидан қўрқса, Рамазон рўзасини тутмаса бўлади. Рўза тутган бўлса, дарди кучайгач, рўзасини очиб юборса, унга каффорат лозим бўлмайди. Агар касал кундузи соғайиб қолса, ўша куни ифтор вақтигача емай ичмай туриши лозим.

❗️Ҳомиладорлик ва эмизикли бўлиш. Ҳомилали ва эмизикли аёл рўза тутса, ўзи ё боласи қийналса, Рамазон рўзасини тутмаслиги мумкин.

❗️Ҳайз ва нифос. Ҳайз ва нифос ҳолатида бўлган аёллар рўза тутишлари мумкин эмас. Рўзадор аёл ҳайз кўриб қолса ё кўзи ёриб, нифос қонини кўрса, рўзасини очади. Ҳайз ё нифос қонидан тонг отганидан кейин тоза бўлган аёл ўша куни
рўза тутмайди, лекин ифтор вақтигача емай ичмай туриши вожибдир.

Мусофир муқим бўлгач, касал тузалгач, ҳомиладор ва эмизикли аёл зарар хавфи йўқолгач, аёл ҳайз ё нифосдан тоза бўлгач, Рамазон рўзасидан тутмаган кунларининг қазосини тутиб беришлари лозим.

•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
✅  Улашинг | @MuslimShosh

Читать полностью…

MuslimShosh.uz

Рамазон – Қуръон ойи

Суфёни Саврий раҳматуллоҳи алайҳ Рамазон ойи кириши билан бошқа ишларни қуйиб, Қуръон тиловати билан машғул бўлар эди.
* * *
Имом Молик раҳимаҳуллоҳ Рамазон ойи кириши билан ҳадис айтиш ва илм мажлисидан узулиб, Қуръон тиловатига киришарди.
* * *
Имом Шофеъий раҳимаҳуллоҳ Рамазон ойида намоздан ташқари олтмиш марта хатм қиларди.
* * *
Имом Зуҳрий раҳматуллоҳи алайҳ Рамазон ойи кирса, "Албатта, бу ой Қуръон тиловат қилиш ва мискинларга таом улашиш ойидир", деэ эди.
* * *
Имом Бухорий раҳматуллоҳи алайҳ Рамазон ойида ҳар куни кундузи бир марта хатм, Рамазондан сўнг эса ҳар уч куни бир марта хатм қилар эди.
* * *
Имом Нававий раҳматуллоҳи алайҳ Рамазон ойи келиши билан ўзларига вазифа қилиб олган вирдларини тўхтатиб, Қуръон тиловат қилиш билан машғул бўларди.

#рамазон
✅  Улашинг | @MuslimShosh

Читать полностью…

MuslimShosh.uz

#САҲАРЛИК
🌙Рўзанинг 8-куни, 18-МАРТ

👉Оғиз ёпиш
⏰ 05:11

РЎЗА ТУТИШ (ОҒИЗ ЁПИШ) ДУОСИ

نَوَيْتُ أَنْ أَصُومَ صَوْمَ شَهْر رَمَضَانَ مِنَ الْفَجْرِ إِلَى الْمَغْرِبِ، خَالِصًا لِلهِ تَعَالَى أَللهُ أَكْبَرُ

_👉Оғиз ёпиш дуоси
Навайту ан асума совма шаҳри рамазона минал фажри илал мағриби, холисан лиллаҳи таъала. Аллоҳу акбар»

#МАЪНОСИ
Рамазон ойининг рўзасини тонг отганидан кун ботгунича холис Аллоҳ таоло учун тутишни ният қилдим. Аллоҳу акбар

•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•

#Раҳмат_ойи_Рамазон
#Рамазон
┉┅━❀✨🌺✨❀━┅┉

✅ Улашинг |✅ Улашинг | @MuslimShosh

Читать полностью…

MuslimShosh.uz

#таровеҳ_8_кун

🔴JONLI EFIR:

🟣 Instagram : 👇https://www.instagram.com/muslimshosh_uz/live/18035218150865228

🔵 Facebook: 👇https://www.facebook.com/MuslimShosh.uz/videos/1116319586167888

🔻 YouTube: https://www.youtube.com/watch?v=LKKTsdq0SQs

✅ Улашинг | @MuslimShosh

Читать полностью…

MuslimShosh.uz

🔥ОЛОВ – ТИЛСИЗ ЁВ

Яхшилик ҳам, ёмонлик ҳам Аллоҳ таолодан эканига иймон келтирган умматмиз. Зотан, бошимизга бирор мусибат тушса, Раббимиз бизга истиржо – "Инна лиллаҳи ва инна илайҳи рожиъун" – дейишни Каломуллоҳда таълим берган.
Бугун, Рамазоннинг еттинчи куни Тошкент шаҳар бош имом-хатиби Абдуқаҳҳор домла Юнусов бошчилигида Шайхонтоҳур тумани имомлари, саховатпеша инсонлар "Кўкча" маҳалласи 7-Қўрғонча кўчаси 49-уйга ташриф буюрдилар.
Бу хонадон эгалари мусибатга учраб, бошпаналарига ўт тушган. Уй эгаларига яқиндан кўмаклашиш мақсадида махсус юк машиналарида қурилиш материаллари, ғишт, цемент ва бошқа зарур ашёлар етказиб берилди.
Абдуқаҳҳор домла бошчилигидаги имом-домлалар талафотни кўздан кечириб, хонадон аҳилларига сабр-бардошли бўлиш динимиз таълимоти эканини, иншоаллоҳ, Аллоҳ таоло бу мусибат ортидан, албатта, енгиллик беришини тушунтирдилар.
Хонадон эгаларининг ҳақларига хайрли дуолар қилинди.
Аллоҳ таоло тилсиз ёвдан барчамизни асрасин.

✅  Улашинг | @MuslimShosh

Читать полностью…

MuslimShosh.uz

🌙Рўзани адо этиш қачон дуруст бўлади?

Куйидаги шартлар топилса, рўзани адо килиш дуруст бўлади:
Ният қилиш дуруст бўладиган вақтда рўзани қасд қилмоқ. Нафл рўзаси ва Рамазон рўзасига ният қилиш вақти, қуёш ботгандан сўнг тонг от- гунча.
Аёл киши ҳайз ва нифосдан пок бўлиши.
Рўза тутувчи рўзани бузадиган емоқ, ичмоқ, жимо (эр хотин муносабати) ва мана шу каби амалларнинг ҳукмига кирадиган нарсалардан холи бўлмоғи.
Рўзанинг адоси дуруст бўлиши учун жано- батдан холи бўлиш шарт эмас.

#ИЗОХ: Масалан, бир одам рўза тутди, кундузи ухлаб қолиб, эҳтилом бўлган ҳолатда уйғонди. Бу одамнинг жунуб ҳолати тутаётган рўзасини бузмайди. Ёки эр-хотин бир-бирлари билан му- лоқот қилдилар. Субҳ вақти яқинлашиб қолган бўлса, эр-хотин ғусл қилишса, саҳарликдан қоли- шади, шунда нажосатларни ювиб, оғиз-бурунни чайиб, рўзани тутаверишади. Демак, уларни жунуб ҳолатлари рўза тутишга монелик қилмайди, саҳарликдан сўнг рўзани ният қилиб, кейинроқ ғусл қилса бўлади.

Шафиқур Роҳман Надви
"ФИҚҲУЛ МУЯССАР" китобидан

#Рамазон
┉┅━❀✨🌺✨❀━┅┉

✅ Улашинг | /channel/MuslimShosh

Читать полностью…
Подписаться на канал