muslimshosh | Неотсортированное

Telegram-канал muslimshosh - MuslimShosh.uz

13120

O'ZBEKISTON MUSULMONLARI IDORASI TOSHKENT SHAHAR VAKILLIGI MuslimShosh.uz web sahifasining telegramdagi rasmiy kanali Diniy savollar uchun: @SavollarMuslimUzBot O'MI savollar uchun: Tel: (78)150-33-44 Murojaat uchun: @vakillikuz_savollarbot

Подписаться на канал

MuslimShosh.uz

#ЖУМА_ШУКУҲИ

Тошкент шаҳар "Шайх Зайниддин" жоме масжиди.  Жума намозидан фотолавҳалар.

✅  Улашинг | @MuslimShosh

Читать полностью…

MuslimShosh.uz

#Жума_муборак

🕌 Албатта, Аллоҳ ва Унинг фаришталари Пайғамбарга саловот айтурлар. Эй иймон келтирганлар! Сиз ҳам унга саловот айтинг ва салом юборинг.

Аҳзаб сураси 56-оят
✅  Улашинг | @MuslimShosh

Читать полностью…

MuslimShosh.uz

💐Ассаламу алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳу.
Жума айёмингиз муборак бўлсин.

Аллоҳ таоло Қуръони каримда шундай деб марҳамат қилган:
 {الْيَوْمَ أَكْمَلْتُ لَكُمْ دِينَكُمْ وَأَتْمَمْتُ عَلَيْكُمْ نِعْمَتِي وَرَضِيتُ لَكُمُ الْإِسْلَامَ دِينًا}
"Бугунги кунда Мен сизнинг динингизни мукаммал қилиб бердим. Сизга неъматимни батамом қилдим. Ва сизга Исломни дин деб рози бўлдим" (Моида сураси, 3-оят).

Ушбу оят Ҳажжатул вадоъда жума куни нозил бўлган.

Аллоҳумма солли ва саллим ва барик ала саййидина Муҳаммад.

🕌Яқинларимизни табриклаб қўямиз🕌
✅  Улашинг | @MuslimShosh

Читать полностью…

MuslimShosh.uz

#ЖУМА_МУБОРАК
ЖУМАНИНГ СУННАТЛАРИ:

1. Жума учун ғусл қилиш.
2. Хушбўй нарсалар суртиш.
3. Чиройли кийимлар кийиш.
4. Жумага виқор ва сакина билан эрта бориш.
5. Жума куни баданни тозалаб, ҳайъатни гўзал қилиш.
6. Жума куни Каҳф сурасини қироат қилиш.
7. Жума куни ва кечаси дуони кўп қилиш.
8. Жума куни ва кечаси Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга кўп салавот айтиш.
9. Имом биринчи ракатда Фотиҳадан кейин "Жумуъа" сурасини ва иккинчи ракатда "Мунофиқун" сурасини қироат қилиш.
10. Жума куни бомдод намозида "Ҳаа миим сажда" ва "Ҳал атаа ъалал-инсаани" сураларини қироат қилиш суннатдир.
11. Жума намозининг фарзидан аввал ва кейин тўрт ракатдан суннат намози ўқиш.
12. Жумада мудраган одам бошқа ерга ўтиб олиши.

"Кифоя" китобидан.

📲Янги манзилимиз👇👇👇👇
✅  Улашинг | @MuslimShosh

Читать полностью…

MuslimShosh.uz

#Хориж хабари

ТЎРТДАН КЎПРОҒИГА "ҲАЛОЛ" МАЪҚУЛ

Россияликларнинг тўртдан биридан кўпроғи "Ҳалол" белгиси остидаги маҳсулотларни танламоқда, дея хабар беради "РИА Новости".
Чунки уларнинг кўпчилиги "Ҳалол" белгиси остида ишлаб чиқарилаётган маҳсулотлар сифатли эканига ишонишади.

✅  Улашинг | @MuslimShosh

Читать полностью…

MuslimShosh.uz

КУН ҲИКМАТИ

“Профилактик тиббиётда жисмоний ҳаракатларни куннинг муайян пайтида бажариш, овқатланиш, уйқу ва дам олишни ҳам аниқ режим асосида йўлга қўйиш ўта муҳимдир. Намоз вақтлари организмда қон айланиши ва нафас олишни жонлантириш учун энг қулай ва мақбул пайтлардир”.

Тиббиёт олимлари хулосаси
✅  Улашинг | @MuslimShosh

Читать полностью…

MuslimShosh.uz

#КУН_ҲАДИСИ

“Кечаси туриб ибодат қилган ва хотинини уйғотган, хотини туришни хоҳламаса, юзига сув сепган одамга Аллоҳ раҳматини ёғдирсин. Кечаси туриб намоз ўқиган ва эрини уйғотган, эри туришни хоҳламаса, юзига сув сепган хотинга Аллоҳ раҳматини ёғдирсин”.

Имом Муслим ривояти.


♻️ Дўстларингизга ҳам эслатинг!!!
👉  /channel/MuslimShosh

Читать полностью…

MuslimShosh.uz

#КУН_ДУОСИ
قُلْ إِنَّ صَلَاتِي وَنُسُكِي وَمَحْيَايَ وَمَمَاتِي لِلَّهِ رَبِّ الْعَالَمِينَ
🔶 Ўқилиши: “Қул инна солãтий ва нусукий ва маҳйãйа ва мамãтий лиллаҳи роббил ъоламийн”.

✅Маъноси:
«Айтинг: “Албатта, намозим, ибодатим ва ҳаёту мамотим оламлар Рабби бўлмиш Аллоҳ учундир”».

Анъом сураси, 162-оят.

  Улашинг | @MuslimShosh

Читать полностью…

MuslimShosh.uz

#Эслатма
#Намоз_вақтлари

🌺Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!🌺

🗓 🌙   1445 ҳ.й  ЖУМОДУС СОНИЙ 15 КУН
28 ДЕКАБРЬ   -2023 м.й
ПАЙШАНБА куни тақвими
⌚️

⬇️ Т О Ш К Е Н Т ⬇️

⏰ Тонг        - 06:23
⏰ Қуёш      - 07:48
⏰ Пешин   - 12:29
⏰ Аср         - 15:20
⏰ Шом       - 17:02
⏰ Хуфтон  - 18:24

📖«Намозни адо этганингиздан сўнг, Аллоҳни турган, ўтирган ва ёнбошлаган ҳолингизда эсланг. Хотиржам бўлганингизда намозни тўлиқ адо этинг. Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир» (Нисо сураси, 103-оят).

Аллоҳ таоло бугунги кунимизни хайрли ва баракали қилсин!

♻️ Дўстларингизга ҳам эслатинг!!!
👉  /channel/MuslimShosh

Читать полностью…

MuslimShosh.uz

МУРОЖААТЛАР ТИНГЛАНДИ

Бугун Ўзбекистон мусулмонлари идораси Тошкент шаҳар ваклилигига турли масалалар юзасидан мурожаат қилиб келган фуқароларни шаҳар бош имом-хатиби Абдуқаҳҳор домла Юнусов, бош имом ўринбосари  Эргашали домла Рустамов илиқ кутиб олишди.
Оилавий масалалар юзасидан савол сўраган ҳамшаҳарларимизга шариат кўрсатмаларига биноан жавоблар қайтарилди.
Фуқаролар қабулдан мамнун бўлиб, диний соҳа ходимлари ҳақига дуолар қилишди.

♻️ Дўстларингизга ҳам эслатинг!!!
👉  /channel/MuslimShosh

Читать полностью…

MuslimShosh.uz

#КУН_ҲИКМАТИ

“Очнинг қорнини тўйдирмай, ташнанинг чанқоғини қондирмай, асирни озод қилмай, камбағалнинг ҳожатини чиқармай туриб, бирор иш юзасидан улар билан маслаҳату машварат қилма!”

Аҳнаф ибн Қайс
✅  Улашинг | @MuslimShosh

Читать полностью…

MuslimShosh.uz

#КУН_ОЯТИ

«(Эй Муҳаммад), Аллоҳ томонидан бўлган бир марҳамат сабабли уларга (саҳобаларингизга) мулойим бўлдингиз. Агар қўпол, қалби қаттиқ бўлганингизда эди, албатта, атрофингиздан тарқалиб кетган бўлар эдилар. Бас, уларни афв этинг, улар учун Аллоҳдан мағфират сўранг ва (у хусусда ваҳий нозил қилинмаган) ишларингизда уларга маслаҳат солинг! Энди (маслаҳат қилгач, бирон ишни) қасд қилсангиз, Аллоҳга таваккул қилинг – суянинг! Албатта, Аллоҳ таваккул қилувчиларни (У Зотга суяниб иш қилувчиларни) севади».

Оли Имрон сураси 159-оят.
✅  Улашинг | @MuslimShosh

Читать полностью…

MuslimShosh.uz

#Хориж_хабари
ЗИЁРАТЧИЛАР УЧУН ҚУЛАЙЛИК ЯРАТИЛМОҚДА

Саудия Арабистони ҳукумати 2024 йилги ҳаж зиёратига келувчи мўмин-мусулмонларни жойлаштириш учун Макка шаҳрида 166 та бинога лицензия берди.
Ҳаж уй-жой қўмитаси кейинги ойгача бинолар учун кўпроқ аризаларни қабул қилади. Биноларни рўйхатга олиш жараёни беш мингтадан ошиб кетиши кутилмоқда.
Шунингдек, қўмита ҳар бир бино эгасидан уларнинг конструкцияларини муҳандислик идоралари томонидан тасдиқланишини ва бинонинг талабга жавоб беришига ишонч ҳосил қилишини сўради.

✅  Улашинг | @MuslimShosh

Читать полностью…

MuslimShosh.uz

#савол #жавоб
Жаннатга кириш тақдирга ёзилган бўладими?

1-савол: Жаннатга Аллоҳ таоло хоҳлаган бандасини киритишини баён этган. Жаннатга кириш ҳам тақдири азалда ёзилганми? Жавоб учун олдиндан раҳмат.

#Жавоб: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Албатта ҳар бир иш тақдирда битилгандир. Абдуллоҳ ибн Амр розийаллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадисда Пайғамбаримиз алайҳиссалом:
كُلُّ شَيْءٍ بِقَدَرٍ حَتَّى الْعَجْزُ وَالْكَيْسُ
(رواه الامام مسلم عن عبد الله بن عمرو رضي الله عنهما)
“Ҳар бир нарса қадар биландир. Ҳатто ожизлик ва уддабурон-лик ҳам”, деганлар (Имом Муслим ривояти).
Шу жумладан, жаннатга тушадиганлар ва дўзахга тушадиганлар ҳам Аллоҳ таолонинг тақдирида маълумдир.
Бу ўринда энг асосий нарса тақдир тушунчасини тўғри англашдир. Шунда бизга мавҳум ёки муаммоли бўлиб қолган барча нарсалар ўз ечимини топади. Кўпчилик инсонлар “тақдир” сўзининг маъносини янглиш тушунадилар.
Аллома Хаттобий раҳимаҳуллоҳ айтадилар: «Кўпчилик инсонлар қазо ва қадарнинг маъносини Аллоҳ таоло бандаларини ўзи ол-диндан тақдир қилиб битган ва ҳукм қилган нарсага мувофиқ яшаш-га мажбурлашидир деб тушунадилар. Лекин қазо ва қадарнинг маъноси улар ўйлагандек эмас. Балки тақдир дегани Аллоҳ таоло-нинг бандалар эндиликда қиладиган касбларини олдиндан билиши ва ана шу касблар Аллоҳ таолонинг ўлчови остида амалга оши-шидир».
Ибн Ҳажар Ҳайсамий қазо ва қадарга қуйидагича таъриф берган-лар:

و القضاء علم الله أولاً بالأشياء على ما هي عليه ، و القدر إيجاده إياه على ما يطابق العلم
“Қазо бу Аллоҳнинг барча нарсаларни эндиликда қандай бўлишини аввалдан билишидир. Қадар эса ана шу билган нарсаларини мазкур илмига мувофиқ пайдо қилишидир”.
Муҳаммад Саъид Рамазон Бутий “Куброл яқинийат ал–кавния” ки-тобида: “Қазо бу Аллоҳ таолонинг барча нарсаларни келажакда қандай бўлишини билишидир. Қадар эса Аллоҳ таоло мазкур нарса-ларни амалда (воқеда) ўзининг азалий илмига мувофиқ пайдо қили-шидир”, деб таърифлаган.
Мазкур таърифлардан хулоса қилиш мумкинки, Аллоҳ таоло тақдир орқали ҳеч бир инсонга босим, мажбурият юкламайди. Шу-нинг учун банда Аллоҳ таолонинг раҳматидан умид қилиб, азобидан қўрқиб, динимизда буюрилган солиҳ амалларни қилиши, қайта-рилган ишлардан буткул четланиши зарур. Тақдир бу Аллоҳ таоло-нинг азалий илмидан иборат нарсадир. Яъни бандаларнинг нима қилишларини Аллоҳ таоло олдиндан билади ва шу сабабли улардан қайсилари жаннатга лойиқ ва қайсилари дўзахга лойиқ эканини ҳам билади. Аллоҳнинг илмида кимлар жаннатий ва кимлар дўзахий эка-ни маълум. Тавфиқ Аллоҳдандир.

#ФАТВОЛАР_ТЎПЛАМИ

✅  Улашинг | @MuslimShosh

Читать полностью…

MuslimShosh.uz

#КУН_ҲАДИСИ

“Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам Зайд ибн Собит розияллоҳу анҳуга иброний тилини ўрганишни буюрганлар”.

Имом Термизий ривояти.

✅  Улашинг | @MuslimShosh

Читать полностью…

MuslimShosh.uz

#Жума_муборак

Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!!!

Жума айёми муборак бўлсин!!!

🕌Яқинларимизни табриклаб қўямиз🕌
👉 t.me/Vakillikuz

Читать полностью…

MuslimShosh.uz

#ЖУМА_МУБОРАК

🕌Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!!!

🌸ЖУМА МУБОРАК, АЗИЗ ДИНДОШИМ!

🕌Яқинларимизни табриклаб қўямиз🕌
✅  Улашинг | @MuslimShosh

Читать полностью…

MuslimShosh.uz

#ЖУМА_МУБОРАК

🕌Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!!!

🌸ЖУМА МУБОРАК, АЗИЗ ДИНДОШИМ!

🕌Яқинларимизни табриклаб қўямиз🕌
✅  Улашинг | @MuslimShosh

Читать полностью…

MuslimShosh.uz

#Намоз_вақтлари

✅  Улашинг | @MuslimShosh

Читать полностью…

MuslimShosh.uz

#савол #жавоб

Муҳаммад алайҳиссаломни яхши кўрмай мусулмон бўлиш мумкинми?


❓3-савол: Мен собиқ атеистман, яқинда бу йўлдан қайтдим. Ал-лоҳга ишонаман, лекин Муҳаммад пайғамбарнинг кўп ишларини ёқламайман. Муҳаммад пайғамбарни яхши кўрмай мусулмон бўлиш мумкинми?

✅Жавоб: Пайғамбаримиз Муҳаммад мустафо соллаллоҳу алайҳи ва салламни яхши кўриш динимизда фарзи айн бўлган амалдир. Бунга Қуръони карим оятлари, ҳадиси шарифлар ва уламоларнинг ижмоси далилдир. Қуръони каримда бундай марҳамат қилинади:

قُلْ إِنْ كَانَ آَبَاؤُكُمْ وَأَبْنَاؤُكُمْ وَإِخْوَانُكُمْ وَأَزْوَاجُكُمْ وَعَشِيرَتُكُمْ وَأَمْوَالٌ اقْتَرَفْتُمُوهَا وَتِجَارَةٌ تَخْشَوْنَ كَسَادَهَا وَمَسَاكِنُ تَرْضَوْنَهَا أَحَبَّ إِلَيْكُمْ مِنَ اللَّهِ وَرَسُولِهِ وَجِهَادٍ فِي سَبِيلِهِ فَتَرَبَّصُوا حَتَّى يَأْتِيَ اللَّهُ بِأَمْرِهِ وَاللَّهُ لَا يَهْدِي الْقَوْمَ الْفَاسِقِينَ

«Айтинг (эй Муҳаммад): “Агар оталарингиз, фарзандларингиз, ака–укаларингиз, хотинларингиз, қариндошларингиз, меҳнат билан топган мол–мулкларингиз, касод бўлишидан қўрққан тижоратингиз ва ёқтирган масканларингиз сизлар учун Аллоҳ ва Расулидан, Унинг (тоати) йўлидаги жидду жаҳд қилишдан (кўра) суюклироқ бўлса, (унда) то Аллоҳ ўз амри (азобини) келтиргунига қадар кутиб турингиз! Аллоҳ (эса) фосиқлар қавмини ҳидоят этмагай» (Тавба сураси, 24-оят).

Мазур ояти карима Аллоҳга ва Пайғамбари соллаллоҳу алайҳи ва салламга муҳаббат ҳамма нарсаларнинг муҳаббатидан олдин туришига даъват қилади. Бошқа ояти каримада:

БАТАФСИЛ ......

#ФАТВОЛАР_ТЎПЛАМИ
✅  Улашинг | @MuslimShosh

Читать полностью…

MuslimShosh.uz

МУФЛИС КИМ?

Абдуқаҳҳор домла Юнусов
Тошкент шаҳар бош имом-хатиби

✅  Улашинг | @MuslimShosh

Читать полностью…

MuslimShosh.uz

#кун_ояти

«Қуёш оғишидан то тун қоронғусигача намозни баркамол адо этинг ва тонгги ўқишни (бомдод намозини) ҳам (адо этинг!) Зеро, тонгги ўқиш (фаришталар) ҳозир бўладиган (намоз)дир. Тунда (ярим кечада) уйғониб ўзингиз учун таҳажжудни (нафл намозини) ўқинг! Шоядки, Раббингиз Сизни (Қиёмат кунида) мақтовли (шафоат қиладиган) мақомда тирилтирса»

Исро сураси, 78–79-оятлар.

  Улашинг | @MuslimShosh

Читать полностью…

MuslimShosh.uz

#Уламолар_бисотидан

Таълим бериш фазилати

Таълим бериш фазилати ҳақида Қуръони карим оятларида шундай дейилади: «(Қолганлари эса Мадинада) динни ўрганиб, (жангга кетган) қавмлари уларнинг олдиларига қайтган вақтларида, уларни огоҳлантиргани (қолмайдиларми)?! Шояд у қавмлар Aллоҳнинг азобидан сақлансалар» (Тавба сураси, 122-оят). Бу оятдан кўзланган мақсад таълим бериш ва тўғри йўл кўрсатишдир.

Aллоҳ таоло айтади: «Эсланг (эй Муҳаммад), Aллоҳ Китоб берилган кимсалардан «Aлбатта, у Китобни одамларга очиқ баён қилурсизлар ва яширмайсизлар», деб аҳд-паймон олган эди» (Оли Имрон сураси, 187-оят). Бу оят таълим беришнинг вожиблигига далолат қилади.

«Биз Китоб ато этган кимсалар (яҳудий ва насронийлар) уни (Муҳаммад пайғамбарни) ўз фарзандлари каби танийдилар. Ва улардан бир гуруҳи билганлари ҳолда ҳақиқатни яширадилар» (Бақара сураси, 146-оят). Бу оят илмни яшириш, бошқалардан беркитиш ҳаромлигига далилдир.

Гувоҳлик ҳукми баён қилинган оятда ҳам илмни беркитишдан огоҳлантирилади: «Ким уни яширса, бас, унинг қалби осий – гуноҳкордир» (Бақара сураси, 283-оят).

Aллоҳ таоло айтади: «(Одамларни) Aллоҳ(нинг дини)га даъват қилган ва ўзи ҳам яхши амал қилиб: «Шак-шубҳасиз, мен мусулмонлардандирман», деган кишидан ҳам чиройлироқ сўзловчи ким бор?!» (Фуссилат сураси, 33-оят).

Aллоҳ таоло марҳамат қилади: «(Эй Муҳаммад, инсонларни) Парвардигорингизнинг йўли – динига донолик – ҳикмат ва чиройли панд-насиҳат билан даъват этинг» (Наҳл сураси, 125-оят).

Aллоҳ таоло айтади: «Унга ёзиш ва илм – ҳикматни таълим беради» (Оли Имрон сураси, 48-оят).

Aбу Ҳомид ал-Ғаззолий
Иҳёу улумид-дин

  Улашинг | @MuslimShosh

Читать полностью…

MuslimShosh.uz

#хушхабар
☪️ ТАРИХИЙ ВОҚЕА: ЮРТИМИЗДА “ИЖОЗА” БЕРИШ БОШЛАНДИ

🗣 Шу йилнинг 27 декабрь куни пойтахтимиздаги “Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф” мажмуасида мамлакатимиздаги масжидларда фаолият юритаётган бир гуруҳ имом-домлаларга Қуръони карим қироати бўйича “Ижоза” бериш маросими бўлиб ўтди. “Ижоза” арабча сўз бўлиб, “рухсат бериш” маъносини англатади. Яъни, Қуръони карим устозининг ўз шогирдига Қуръони каримни ўқиш учун изн беришидир.

✅ Таъкидлаш керакки, Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари ташаббуслари билан “Қуръон ва тажвидни ўргатиш” бўлими мудири, ўн хил қироат соҳиби Шайх Алижон қори Файзулла Маҳдум ўғли томонидан имом-хатиблар қироатини тажвид қоидаларига мос бўлишини таъминлаш борасида тизимли машғулотлар олиб борилди.

Файзли тадбирда Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари сўзга чиқиб, бугун диёримизда улкан тарихий воқеа, халқимиз, айниқса, аҳли илмлар йиллар давомида интиқиб кутган орзулари амалга ошаётгани, яъни, имом-домлаларимиз Қуръони карим қироати бўйича “Ижоза” олиш бахтига муяссар бўлаётганларини мамнуният билан қайд этдилар. Ҳозирги кунда ушбу амалиёт Марказий Осиё давлатлари орасида фақатгина юртимизда жорий қилингани билан янада аҳамиятли экани, шу боисдан ҳам қўшни давлатлар бу борада ҳавас қилаётганларини таъкидладилар.

🖥 БАТАФСИЛ

MUSLIM.UZ GA 😎 OBUNA BO'LING ✅ VA ULASHING🗣

▶️ Muslimuzz/featured">YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook

Читать полностью…

MuslimShosh.uz

#савол #жавоб
❓«Мен албатта фалон ишни қиламан» дейиш фол очишга кирадими?


❓2-савол: Бу йил ўқишга топширмоқчиман. Агар мен ўқишга албатта кираман деб ният қилсам, яхши ният қилган бўламанми ёки олдиндан фол очган бўламанми? Очиғи, ўзимнинг ўқишга киришимга унчалик ишонмайман. Бу ёмон ниятми? Аллоҳдан ўқишга кириб кетишимни чин кўнглимдан сўраяпман. Лекин мендан ҳам мукаммал тайёрланаётганлар бор–ку. Менинг тайёргарлигим мукаммал бўлмай туриб ўқишга киришни сўрашга ҳаққим борми?

✅Жавоб: Яхши ният қилиш динимизда ман қилинган фолбинликка кирмайди, бу яхшиликни кутишдир. Фолбинлик ғайбни билишни даъво қилишдир. Аммо одоб юзасидан иншоаллоҳ, ўқишга кираман, десангиз, яхши бўлади. Зеро, барча ишлар Аллоҳ хоҳласагина, амалга ошади. Аллоҳ таоло Каҳф сурасида:
وَلَا تَقُولَنَّ لِشَيْءٍ إِنِّي فَاعِلٌ ذَلِكَ غَدًا إِلَّا أَنْ يَشَاءَ اللَّهُ وَاذْكُرْ رَبَّكَ إِذَا نَسِيتَ وَقُلْ عَسَى أَنْ يَهْدِيَنِ رَبِّي لِأَقْرَبَ مِنْ هَذَا رَشَدًا
«Бирор нарса ҳақида: “Мен, албатта, эртага шуни қилувчиман”, дея кўрманг! Илло, “Иншоаллоҳ,
(Аллоҳ хоҳласа)” (денг. Бу сўзни) унутган вақтингизда (ёдингизга келиши билан) Раббингизни зикр қилинг (яъни “иншоаллоҳ”, денг) ва: “Шояд, Раббим мени бундан ҳам яқинроқ тўғри йўлга ҳидоят этса”, денг!» деб марҳамат қилган (Каҳф сураси, 23–24-оятлар).

Ўқишга киришга ишончингиз йўқлиги ёмон ният эмас, балки имтиҳонга яхши тайёрланмасликдан келиб чиқади. Аммо Аллоҳга таваккал қилиб, астойдил ҳаракат қилиб, Аллоҳдан сўрасангиз, иншо аллоҳ, мақсадингизга эришасиз. Мусулмон киши ҳар бир ишда сабабларни қоим қилиб, Аллоҳга суянади. Буни таваккал қилиш дейилади. Тавфиқ Аллоҳдан.

#ФАТВОЛАР_ТЎПЛАМИ

✅  Улашинг | @MuslimShosh

Читать полностью…

MuslimShosh.uz

#КУН_ҲАДИС

“Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам саҳобаларидан кўра кўпроқ маслаҳатлашувчи эдилар”.

Имом Байҳақий ривояти.

♻️ Дўстларингизга ҳам эслатинг!!!
👉  /channel/MuslimShosh

Читать полностью…

MuslimShosh.uz

#Эслатма
#Намоз_вақтлари

🌺Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!🌺

🗓 🌙   1445 ҳ.й  ЖУМОДУС СОНИЙ 14 КУН
27 ДЕКАБРЬ   -2023 м.й
ЧОРШАНБА куни тақвими
⌚️

⬇️ Т О Ш К Е Н Т ⬇️

⏰ Тонг        - 06:22
⏰ Қуёш      - 07:48
⏰ Пешин   - 12:29
⏰ Аср         - 15:19
⏰ Шом       - 17:02
⏰ Хуфтон  - 18:23

📖«Намозни адо этганингиздан сўнг, Аллоҳни турган, ўтирган ва ёнбошлаган ҳолингизда эсланг. Хотиржам бўлганингизда намозни тўлиқ адо этинг. Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир» (Нисо сураси, 103-оят).

Аллоҳ таоло бугунги кунимизни хайрли ва баракали қилсин!

♻️ Дўстларингизга ҳам эслатинг!!!
👉  /channel/MuslimShosh

Читать полностью…

MuslimShosh.uz

БИРОВНИ ҒИЙБАТ ҚИЛМАНГЛАР ВА АЙБИНИ АХТАРМАНГЛАР

Абдуқаҳҳор домла Юнусов
Тошкент шаҳар бош имом-хатиби

✅  Улашинг | @MuslimShosh

Читать полностью…

MuslimShosh.uz

✅  Улашинг | @MuslimShosh

Читать полностью…

MuslimShosh.uz

КУН ОЯТИ

«Шунингдек, уларга Ўз раҳматимиздан инъом этдик ва уларга олий даражадаги “садоқат тили”ни пайдо қилдик».

Марям сураси, 50-оят.
✅  Улашинг | @MuslimShosh

Читать полностью…
Подписаться на канал