muslimshosh | Неотсортированное

Telegram-канал muslimshosh - MuslimShosh.uz

13120

O'ZBEKISTON MUSULMONLARI IDORASI TOSHKENT SHAHAR VAKILLIGI MuslimShosh.uz web sahifasining telegramdagi rasmiy kanali Diniy savollar uchun: @SavollarMuslimUzBot O'MI savollar uchun: Tel: (78)150-33-44 Murojaat uchun: @vakillikuz_savollarbot

Подписаться на канал

MuslimShosh.uz

🤲Тонгда ўқиладиган дуо

اللهُمَّ بِكَ أَصْبَحْنَا وَبِكَ أَمْسَيْنَا وَبِكَ نَحْيَا وَبِكَ نَمُوتُ وَإِلَيْكَ النُّشُورُ

Ўқилиши: Аллоҳумма бика асбаҳнаа ва бика амсайнаа ва бика наҳйаа ва бика намууту ва илайкан нушуур.

Маъноси: Аллоҳим, Сенинг номинг ила тонг оттирдик, Сенинг номинг ила кеч киргиздик. Сенинг номинг ила тириламиз ва Сенинг номинг ила ўламиз. Ва Сенга қайтажакмиз.

#дуo

✅  Улашинг | @MuslimShosh

Читать полностью…

MuslimShosh.uz

#видео
#волейбол
🏐 🏐 🏐 🏐

ҒАЛАБА КУЧЛИЛАРГА КУЛИБ БОҚАДИ

#финал #спорт

✅  Улашинг | @MuslimShosh

Читать полностью…

MuslimShosh.uz

ҚЎШНИНГИЗ БИЛАН ЯХШИ БЎЛИНГ

Абдуқаҳҳор домла Юнусов
Тошкент шаҳар бош имом-хатиби

✅  Улашинг | @MuslimShosh

Читать полностью…

MuslimShosh.uz

#КУН_ҲАДИСИ

“Сиздан ким бир ёмон ишни кўрса, қўли билан ўзгартирсин. Агар унга қодир бўлмаса, тили билан ўзгартирсин. Агар унга ҳам қодир бўлмаса, қалби билан. Аммо буниси имоннинг заифидир”.

Имом Муслим ривояти.

✅  Улашинг | @MuslimShosh

Читать полностью…

MuslimShosh.uz

#КУН_ОЯТИ

«Одамларга чиқарилган (маълум бўлган) умматнинг энг яхшиси бўлдингиз, (эй, мусулмонлар!) Зеро, сиз амри маъруф, наҳйи мункар қиласиз ва Аллоҳга имон келтирасиз. Агар аҳли китоблар (ҳам) имон келтирганларида эди, ўзлари учун яхши бўлур эди. Улар орасида (Муҳаммадга имон келтирган) мўминлари ҳам бор, кўпчилиги эса фосиқлардир».

Оли Имрон сураси, 110-оят.

✅  Улашинг | @MuslimShosh

Читать полностью…

MuslimShosh.uz

#ЖУМА_МУБОРАК

🌺Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!!!🌺


🕌Яқинларимизни табриклаб қўямиз🕌
👉 ✅  Улашинг | /channel/MuslimShosh

Читать полностью…

MuslimShosh.uz

🌺Жума айёмингиз муборак бўлсин!🌺

Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Ким жума куни бомдод намозидан олдин:

​ أسْتَغْفِرُ اللهَ الَّذِي لاَ إِلَهَ إِلاَّ هُوَ الْحَيُّ القَيُّومُ وَأَتُوبُ إِلَيْهِ

«Астағфируллоҳаллазий лаа илаҳа иллаа ҳувал ҳаййул қоййум ва атубу илайҳ»,
деб уч марта айтса, Аллоҳ таоло унинг гуноҳларини денгиз кўпигича бўлса ҳам, кечириб юборади», дедилар.

#Маъноси: Ҳай ва қаййум сифатли Зотдан бошқа илоҳ йўқ ва Унга истиғфор айтаман, Унга тавба қиламан.

Ибн Сунний ривояти.

✅  Улашинг | @MuslimShosh

Читать полностью…

MuslimShosh.uz

#Эслатма
#Намоз_вақтлари

🌺Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!🌺

🗓 🌙   1445 ҳ.й  ЖУМОДУС СОНИЙ 9 КУН
22 ДЕКАБРЬ   -2023 м.й
ЖУМА  куни тақвими
⌚️

⬇️ Т О Ш К Е Н Т ⬇️

⏰ Тонг        - 06:20
⏰ Қуёш      - 07:45
⏰ Пешин   - 12:26
⏰ Аср         - 15:16
⏰ Шом       - 16:59
⏰ Хуфтон  - 18:20

📖«Намозни адо этганингиздан сўнг, Аллоҳни турган, ўтирган ва ёнбошлаган ҳолингизда эсланг. Хотиржам бўлганингизда намозни тўлиқ адо этинг. Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир» (Нисо сураси, 103-оят).

Аллоҳ таоло бугунги кунимизни хайрли ва баракали қилсин!

♻️ Дўстларингизга ҳам эслатинг!!!
👉  /channel/MuslimShosh

Читать полностью…

MuslimShosh.uz

#КУН_ҲАДИСИ

«Аллоҳ таборак ва таъало ҳар кеча - туннинг илк учдан бир қисми келганида дунё осмонига тушади ва бундай дейди: «Мен Маликдурман (мулк соҳибидурман)! Кимки Менга дуо қилса, уни ижобат этгайдурман; кимки Мендан сўраса, унга ато этгайдурман; кимки Менга истиғфор айтса, уни мағфират қилгайдурман!» Ва токи тонг отгунича шундоқ давом этар».

Имом Бухорий ривояти.

Шарҳ: Роббимиз табарока ва таоло ҳар кеча туннинг охирги учдан бири қолганда бу дунё осмонига Ўзига лойиқ тушиш ила тушади. Биз унинг кайфиятини била олмаймиз. Бундан У Зотга нуқсон лозим ҳам бўлмайди.
Мазкур тушишни ҳадисда зикр қилишдан мақсад, дуо ва ибодат мазкур вақтда афзал ва мукаммал эканини билдиришдир. Ким шу вақтда дуо қилса, дуоси қабул бўлиши эҳтимоли кучли. Бу дуо намозда бўладими, намоздан кейин бўладими ёки намозсиз бўладими - барибир. Аммо намозда ёки намоздан кейин бўлса, афзалдир.

♻️ Дўстларингизга ҳам эслатинг!!!
👉  /channel/MuslimShosh

Читать полностью…

MuslimShosh.uz

21 декабрь – ЯЛДО КЕЧАСИ

21 декабрдан 22 декабрга ўтар кечаси энг узун тундир. Қишнинг бу энг узун ва қоронғи кечаси "Ялдо кечаси" дейилади.

✅  Улашинг | @MuslimShosh

Читать полностью…

MuslimShosh.uz

#Эслатма
#Намоз_вақтлари

🌺Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!🌺

🗓 🌙   1445 ҳ.й  ЖУМОДУС СОНИЙ 8 КУН
21 ДЕКАБРЬ   -2023 м.й
ПАЙШАНБА  куни тақвими
⌚️

⬇️ Т О Ш К Е Н Т ⬇️

⏰ Тонг        - 06:20
⏰ Қуёш      - 07:45
⏰ Пешин   - 12:26
⏰ Аср         - 15:16
⏰ Шом       - 16:58
⏰ Хуфтон  - 18:20

📖«Намозни адо этганингиздан сўнг, Аллоҳни турган, ўтирган ва ёнбошлаган ҳолингизда эсланг. Хотиржам бўлганингизда намозни тўлиқ адо этинг. Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир» (Нисо сураси, 103-оят).

Аллоҳ таоло бугунги кунимизни хайрли ва баракали қилсин!

♻️ Дўстларингизга ҳам эслатинг!!!
👉  /channel/MuslimShosh

Читать полностью…

MuslimShosh.uz

БУ САВДОДА РИБО БОРМИ?
#қисқа_савол_жавоблар

❓CАВОЛ: Бир танишимга минерал ўғит керак. Унга 600 қоп минерал ўғит олиб беришимни эвазига кузда ҳар бир қоп ўғит устига устама равишда 30 минг сўмдан қўшиб бермоқчи. Минерал ўғитнинг ҳозирги кундаги нархи 100 минг сўм. Бу савдода рибо борми?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Жинси ва миқдори бир хил маҳсулотнинг устига зиёда олиб бўлмайди.

Шунинг учун ўша ўғитларингизни қопини 130 мингдан кузда тўлаш шарти билан насияга сотинг. Шунда куз келганда пулингизни оласиз. Кейин хоҳласангиз ўғит сотиб олинг, хоҳласангиз бошқа нарсага ишлатинг, фарқи йўқ. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.


✅  Улашинг | @MuslimShosh

Читать полностью…

MuslimShosh.uz

#КУН_ҲИКМАТИ

“Шахсий манфаат йўлида ўзини-ўзи алдаш қалбакилик; ўзгалар манфаати учун алдаш – сохталик; зиён етказиш учун алдаш — бўҳтон. Бу ёлғоннинг энг ёмон заҳридир”.

Жон Жак Руссо

✅  Улашинг | @MuslimShosh

Читать полностью…

MuslimShosh.uz

#КУН_ОЯТИ

«Агар у ёлғончи бўлса, ёлғони ўзига! Борди-ю, ростгўй бўлса,
(у ҳолда) сизларга у ваъда қилаётган (азоблардан) айримлари етиб қолади-ку! Албатта, Аллоҳ ҳаддан ошувчи ва ёлғончи кимсаларни ҳидоятга йўлламас».

Ғофир сураси, 1-оят.
✅  Улашинг | @MuslimShosh

Читать полностью…

MuslimShosh.uz

#ХУШХАБАР: 🌙 ШАЙХ НУРИДДИН ХОЛИҚНАЗАР ҲАЗРАТЛАРИНИНГ "РАББОНИЙ НИДОЛАР" НОМЛИ КИТОБИ НАШРДАН ЧИҚДИ!

🌐 /channel/+ZgkOZopwJwc3ZWEy

MUSLIM.UZ GA 😎 OBUNA BO'LING ✅ VA ULASHING🗣

▶️ Muslimuzz/featured">YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook

Читать полностью…

MuslimShosh.uz

#Эслатма
#Намоз_вақтлари

🌺Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!🌺

🗓 🌙   1445 ҳ.й  ЖУМОДУС СОНИЙ 13 КУН
26 ДЕКАБРЬ   -2023 м.й
СЕШАНБА куни тақвими
⌚️

⬇️ Т О Ш К Е Н Т ⬇️

⏰ Тонг        - 06:22
⏰ Қуёш      - 07:47
⏰ Пешин   - 12:28
⏰ Аср         - 15:18
⏰ Шом       - 17:01
⏰ Хуфтон  - 18:22

📖«Намозни адо этганингиздан сўнг, Аллоҳни турган, ўтирган ва ёнбошлаган ҳолингизда эсланг. Хотиржам бўлганингизда намозни тўлиқ адо этинг. Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир» (Нисо сураси, 103-оят).

Аллоҳ таоло бугунги кунимизни хайрли ва баракали қилсин!

♻️ Дўстларингизга ҳам эслатинг!!!
👉  /channel/MuslimShosh

Читать полностью…

MuslimShosh.uz

АЙРИЛИҚДАН ҚЎРҚМАНГ!

"Бу мен билан сенинг орамиздаги ажралишдир!".
Каҳф сураси 78 оят

Бунда икки томондан бири ёмон бўлиши шарт эмас. Бу нарса бор-йўғи йўлнинг охирига келинганига ишора холос!
Баъзи инсонларнинг ҳаётингиздан чиқиши ҳаётингизни тугаганини англатмайди. Балки, унга боғлиқ бўлган қисмигина ниҳоясига етганини англатади!
Алоқалар ҳам қадоқланган озиқ-овқатга ўхшайди. Унинг ҳам яроқлилик муддати бор. Бундан кейинги ҳар қадам заҳарли ва зарарли бўлиши мумкин. Вақти келган айрилиқни ҳеч қачон ортга сурманг!
Дунёда эвазсиз одамнинг ўзи йўқ. Фурсатлар хотимаси бўла оладиган фурсатнинг ўзи йўқ. Руҳ танада экан ниҳоя деган гапга ўрин йўқ. Ҳар қандай ниҳоя янги бир нарсанинг ибтидосидир.
Доимо кетишга кучингиз ва қудратингиз бўлсин!

#Abdulqodir_Polvonov
✅  Улашинг | @MuslimShosh

Читать полностью…

MuslimShosh.uz

#КУН_ҲИКМАТИ

Яхшиликка чақирувчи кишида қуйидаги хислат ва фазилатлар жам бўлиши лозим:

1) яхшиликка чақиришдан мақсад – Аллоҳ таолонинг розилиги бўлиши;

2) илм. Чунки илмсиз қилинган амри маъруф одамларга таъсир қилмайди;

3) шафқат, мулойимлик билан дўстона насиҳат қилиш зарур. Аллоҳ таоло Мусо ва Ҳорун алайҳимассаломни Фиръавн олдига юборганида: «Бас, унга юмшоқ сўз айтингиз! Шояд, у эслатма олса ёки (ҳалок қилишимдан) қўрқса»(Тоҳо сураси, 43-оят);

4) сабрли ва ҳалим бўлиш. Аллох таоло Луқмон алайҳиссалом қиссасида: «…яхшиликка буюр ва ёмонликдан қайтар ҳамда ўзингга етган (балолар)га сабр қил!» деб марҳамат қилган.

5) амри маъруф қилувчи киши, аввало, айтган сўзига ўзи амал қилиши шарт. Қуръони каримда: “…одамларни яхшиликка буюрасиз-у, ўзингизни унутасизми?!” дейилган.

Абу Лайс Самарқандий
✅  Улашинг | @MuslimShosh

Читать полностью…

MuslimShosh.uz

#Хориж_хабари
Тежамкор масжид

Абу Даби ҳукумати шаҳрида дунёдаги илк қайта тикланувчи энергия манбаларига асосланган масжидни барпо қилиш ниятида.
Масжид қуёш панеллари билан жиҳозланиб, у электр энергияни талаби қилмайди. Масжиднинг барча энергия таъминоти қуёш батареялари орқали қопланади.
Islam News сайтининг хабар беришича, масжид бир вақтнинг ўзида 1300 нафар намозхонни сиғдира олади.
Жоменинг том қисми катта деразалар билан қоплангани уни табиий ёруғлик билан таъминлайди. Бу эса электр токи сарфини камайтирувчи мақбул ечимдир. Шунингдек, масжид қурилишида экологик тоза қайта ишланган материаллардан фойдаланилади. Таҳоратхоналарга тежамкор ускуналар ўрнатилади ва фойдаланилган сув ўсимликларни суғориш учун ишлатилади.

✅  Улашинг | @MuslimShosh

Читать полностью…

MuslimShosh.uz

#ЖУМА_МУБОРАК

🌺Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!!!🌺


🕌Яқинларимизни табриклаб қўямиз🕌
👉 ✅  Улашинг | /channel/MuslimShosh

Читать полностью…

MuslimShosh.uz

🌺🍃🌺🍃🌺🍃🌺🍃🌺🍃🌺🍃
🌙 АССАЛАМУ АЛАЙКУМ ЖУМА АЙЁМИНГИЗ МУБОРАК БЎЛСИН!

🌹Қиблага юзланиб шодланса юрак,
🌹Шу онда раҳматин ёғдирса фалак.
🌹Улуғроқ зот борми Аллоҳдан бўлак!?
🌹Мусулмон аҳлига Жума Муборак!

🤲🏻 АЛЛОҲИМ!!! Бизга бу жумани жаннатимизга нарвон қил.
Ҳайрга карвон қил.
Жумадан жумагача офиятда,саломат қилиб қўйган Роббимга чексиз шукрлар бўлсин!!! Aмин!

🕌Яқинларимизни табриклаб қўямиз🕌
✅  Улашинг |
@MuslimShosh

Читать полностью…

MuslimShosh.uz

#ЖУМА_МУБОРАК
ЖУМАНИНГ СУННАТЛАРИ:

1. Жума учун ғусл қилиш.
2. Хушбўй нарсалар суртиш.
3. Чиройли кийимлар кийиш.
4. Жумага виқор ва сакина билан эрта бориш.
5. Жума куни баданни тозалаб, ҳайъатни гўзал қилиш.
6. Жума куни Каҳф сурасини қироат қилиш.
7. Жума куни ва кечаси дуони кўп қилиш.
8. Жума куни ва кечаси Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга кўп салавот айтиш.
9. Имом биринчи ракатда Фотиҳадан кейин "Жумуъа" сурасини ва иккинчи ракатда "Мунофиқун" сурасини қироат қилиш.
10. Жума куни бомдод намозида "Ҳаа миим сажда" ва "Ҳал атаа ъалал-инсаани" сураларини қироат қилиш суннатдир.
11. Жума намозининг фарзидан аввал ва кейин тўрт ракатдан суннат намози ўқиш.
12. Жумада мудраган одам бошқа ерга ўтиб олиши.

"Кифоя" китобидан.

📲Янги манзилимиз👇👇👇👇
✅  Улашинг | @MuslimShosh

Читать полностью…

MuslimShosh.uz

❗️ҲАЛОЛ ВА ҲАРОМ

Абдуқаҳҳор домла Юнусов
Тошкент шаҳар бош имом-хатиби

✅  Улашинг | @MuslimShosh

Читать полностью…

MuslimShosh.uz

#КУН_ОЯТИ

«Бунга сабаб Аллоҳ кечани кундузга киритиши (кечани қисқартириб, кундузни узайтириши) ва (аксинча) кундузни кечага киритиши ва ҳақиқатан, Аллоҳ эшитувчи ва кўрувчи зот эканидир».

Ҳаж сураси, 61-оят.

✅  Улашинг | @MuslimShosh

Читать полностью…

MuslimShosh.uz

#КУН_ДУОСИ

اَللَّهُمَّ بِكَ أَصْبَحْنَا وَبِكَ أَمْسَيْنَا وَبِكَ نَحْيَا وَبِكَ نَمُوتُ وَإِلَيْكَ اَلْمَصِيرُ
🔶️#Ўқилиши: "Аллоҳумма бика амсайнаа ва бика асбаҳнаа ва бика наҳя ва бика намууту ва илайкал масийр”.

✅️#Маъноси: "Ё Аллоҳ! Сенинг номинг ила тонг оттирдик, Сенинг номинг ила кеч киргиздик. Сенинг номинг ила тириламиз ва Сенинг номинг ила вафот этамиз. Сенга қайтажакмиз”.

Имом Абу Довуд ривояти.
✅  Улашинг | @MuslimShosh

Читать полностью…

MuslimShosh.uz

МУРОЖААТЛАР ТИНГЛАНДИ

Куни кеча Ўзбекистон мусулмонлари идораси Тошкент шаҳар ваклилигига турли масалалар юзасидан мурожаат қилиб келган фуқароларни шаҳар бош имом-хатиби Абдуқаҳҳор домла Юнусов, бош имом ўринбосари  Эргашали домла Рустамов илиқ кутиб олишди.
Оилавий масалалар юзасидан савол сўраган ҳамшаҳарларимизга шариат кўрсатмаларига биноан жавоблар қайтарилди.
Фуқаролар қабулдан мамнун бўлиб, диний соҳа ходимлари ҳақига дуолар қилишди.

♻️ Дўстларингизга ҳам эслатинг!!!
👉  /channel/MuslimShosh

Читать полностью…

MuslimShosh.uz

🤲 БУ ДУОНИ АЙТСАНГИЗ ДУНЁ ВА ОХИРАТ ЯХШИЛИКЛАРИГА ЭРИШАСИЗ

Абдуқаҳҳор домла Юнусов
Тошкент шаҳар бош имом-хатиби

✅  Улашинг | @MuslimShosh

Читать полностью…

MuslimShosh.uz

#КУН_ҲАДИСИ

«Доимо рост гапиринг. Зеро, ростгўйлик яхшиликка олиб боради. Яхшилик эса жаннатга етаклайди. Киши рост гапиришда бардавом бўлаверса, Аллоҳнинг ҳузурида у “сиддиқ” (фақат рост сўзловчи) деб ёзилади. Ёлғончиликдан сақланинг. Чунки ёлғон бузуқликка етаклайди. Бузуқлик дўзахга олиб боради. Киши давомли ёлғон гапираверса, Аллоҳнинг ҳузурида у “каззоб” (ёлғончи) деб ёзиб қўйилади».


Имом Бухорий ривояти.

♻️ Дўстларингизга ҳам эслатинг!!!
👉  /channel/MuslimShosh

Читать полностью…

MuslimShosh.uz

#кун_дуоси

اَللَّهُمَّ إِنِّي أَعُوذُ بِكَ مِنْ شَرِّ سَمْعِي وَمِنْ شَرِّ بَصَرِي وَمِنْ شَرِّ لِسَانِي وَمِنْ شَرِّ قَلْبِي
🔶#Ўқилиши: “Аллоҳумма инний аъузу бика мин шарри самъий ва мин шарри басарий ва мин шарри лисаний ва мин шарри қолбий”.

#Маъноси: «Ё Аллоҳим! Мен Сендан қулоғим, кўзим, тилим ва қалбим ёмонликларидан паноҳ тилайман».

Имом Абу Довуд ривояти.
✅  Улашинг | @MuslimShosh

Читать полностью…

MuslimShosh.uz

#Эслатма
#Намоз_вақтлари

🌺Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!🌺

🗓 🌙   1445 ҳ.й  ЖУМОДУС СОНИЙ 7 КУН
20 ДЕКАБРЬ   -2023 м.й
ЧОРШАНБА  куни тақвими
⌚️

⬇️ Т О Ш К Е Н Т ⬇️

⏰ Тонг        - 06:19
⏰ Қуёш      - 07:44
⏰ Пешин   - 12:25
⏰ Аср         - 15:15
⏰ Шом       - 16:58
⏰ Хуфтон  - 18:19

📖«Намозни адо этганингиздан сўнг, Аллоҳни турган, ўтирган ва ёнбошлаган ҳолингизда эсланг. Хотиржам бўлганингизда намозни тўлиқ адо этинг. Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир» (Нисо сураси, 103-оят).

Аллоҳ таоло бугунги кунимизни хайрли ва баракали қилсин!

♻️ Дўстларингизга ҳам эслатинг!!!
👉  /channel/MuslimShosh

Читать полностью…
Подписаться на канал