🏐ВОЛЕЙБОЛГА ҚУРЪА ТАШЛАНДИ
Бугун Тошкент шаҳридаги "Шайх Зайниддин" жоме масжиди мажлислар залида пойтахтимизда фаолимят юритаётган имом-хатиблар ва имом ноиблари ўртасида ўтказилаётган волейбол ўйинига қуръа ташлаш маросими бўлиб ўтди.
Тадбирда Тошкент шаҳар бош имом-хатиби Абдуқаҳҳор домла Юнусов, Тошкент шаҳар ёшлар сиёсати ва спорт бош бошқармаси ҳамда Ўзбекистон волейбол федерацияси масъуллари, пойтахт туманлари бош имом-хатиблари иштирок этди.
✅ Улашинг | @MuslimShosh
ҲАЛОЛ РИЗҚ
Абдуқаҳҳор домла Юнусов
Тошкент шаҳар бош имом-хатиби
✅ Улашинг | @MuslimShosh
#ХУШХАБАР: ДОЛЗАРБ МАВЗУДАГИ КИТОБ НАШР ЭТИЛДИ
📚 Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари бошчилигидаги Фатво маркази уламолари томонидан “ФИҚҲ ВА АҚИДАГА ОИД ИХТИЛОФЛИ МАСАЛАЛАР ЕЧИМИ” номли китоб нашр этилди.
🔹Китобда кўп йиллардан бери халқ орасида муаммоли бўлиб келаётган фиқҳий ва ақидавий масалалар содда ва илмий асосланган услубда ёритилган.
🔸Ушбу китобда “Пайпоққа масҳ тортишнинг ҳукми”, “Қон чиқиши сабабли таҳоратнинг синиши”, “Фотиҳадан кейинги “омин”ни жаҳрий айтишнинг ҳукми”, “Рукудан аввал ва кейин қўл кўтариш”, “Намоздан кейин тиловат қилиш”, “Эркак ва аёлларнинг намоздаги фарқлари”, “Аёлларнинг қабристонга бориши” каби фиқҳий масалалар билан бирга “Аллоҳ таолонинг исм ва сифатларини тушуниш”, “Аллоҳ таолонинг макондан беҳожат экани”, “Васила қилиш”, “Қуръон тиловати савобини ўтганларга бағишлаш”, “Авлиёларнинг каромати” каби долзарб ақидавий масалалар батафсил ёритилган.
🤲 Аллоҳ таоло ушбу китобни юртимиз мўмин-мусулмонларига манфаатли қилсин!
📖 Китобнинг ҳажми: 408 бет
📂Муқоваси: Қаттиқ
📇Нашриёт: “Matbaachi”
👉 Нархи: 65 000 сўм
Мурожаат учун:
☎️ +998917806633
📨 Фатво маркази
@fts_2711
📍 41.3384637,69.2370855,19z/data=!4m6!3m5!1s0x38ae8d29acdd4ad5:0x7545537a64ccc72c!8m2!3d41.3384637!4d69.2374683!16s%2Fg%2F11sbmx3l35?entry=ttu">Манзилимиз
🔗 manba: @diniysavollar
MUSLIM.UZ GA 😎 OBUNA BO'LING ✅ VA ULASHING🗣
▶️ Muslimuzz/featured">YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook
#кун_дуоси
اَللَّهُمَّ لَكَ أَسْلَمْتُ وَبِكَ آمَنْتُ وَعَلَيْكَ تَوَكَّلْتُ وَإِلَيْكَ خَاصَمْتُ وَبِكَ حَاكَمْتُ فَاغْفِرْ لِي مَا قَدَّمْتُ وَمَا أَخَّرْتُ وَأَسْرَرْتُ وَأَعْلَنْتُ وَمَا أَنْتَ أَعْلَمَ بِهِ مِنِّي لَا إِلَهَ إِلَّا أَنْتَ
#Ўқилиши: “Аллоҳумма лака асламту ва бика ãманту ва ъалайка таваккалту ва илайка хõсамту ва бика ҳãкамту. Фағфир лий мã қоддамту ва мã аххорту ва асрорту ва аъланту ва мã анта аълама биҳи минний. Лã илаҳа илла ант”.
✅Маъноси: “Аллоҳим, Сенга таслим бўлдим, Сенга имон келтирдим, Сенга таваккул қилдим. Сен учун (кофирлар билан) хусуматлашдим. Сени ҳакам қилдим. Олдинги ва кейинги, махфий ва ошкора, мендан кўра Ўзинг жуда яхши билган гуноҳларимни кечир. Сендан бошқа илоҳ йўқдир”.
Имом Бухорий ривояти.
✅ Улашинг | @MuslimShosh
#Минтақа
Уммон ортида тез ёйилаётган дин
“Янги Америка тарихи” китобимуаллифи Питер МансоИслом Америка тарихинингажралмас бирқисмиэканини илмийдалилларасосидатаъкидларкан, жумладан, бундай дейди: “Мусулмонлар бу ерда Америка Қўшма Штатлари ташкил этилганидан аввал ҳам бўлган, улар минглаб киши бўлиб бу ерга келишган”.
Бошқа манбаларда ҳам Америка қитъасига Колумбдан кўп йиллар бурун андалусиялик мусулмонлар келгани айтилган.
АҚШ давлати ташкил топмасиданоқ бу ўлкада мусулмонларнинг ҳаёт кечиргани ушбу давлат тарихига назар ташланганда ҳам кўринади. Масалан, АҚШни мустақил республика сифатида тан олган илк давлат Марокаш Султонлиги эди (1777), 1805 йилнинг 9 декабрида президент Томас Жефферсон Оқ Уйда Тунис элчиси Саид Сулаймон шарафига ифтор уюштирган, 1861–1865 йиллардаги фуқаролар урушида қаҳрамонлик кўрсатган Петр Салим ҳам мусулмон бўлган.
АҚШдабиринчимасжидваисломийташкилот 1913 йили Нью-Жерсидаочилган. Масжидларнимусулмонларўз маблағлариҳисобидан қурганлар.
АҚШнинг маҳаллий аҳолиси, айниқса, аёллар ва ёшлар орасида Исломга кирувчилар сони ортиб бораётгани ижобий ҳодиса, албатта. Шунинг билан бирга, бу давлатга кўчиб келган мусулмон муҳожирлар ҳисобига ҳам мусулмонлар сони кўпайяпти. Жумладан, 2005 йили мусулмон давлатларидан келган 96 000 киши АҚШ фуқаролигини олган бўлса, 2009 йили 115 000 мусулмон Қўшма Штатлар фуқароси айланди. Айниқса, 11 сентябрь воқеасидан сўнг АҚШ аҳолиси Исломга янада кўпроқ қизиқа бошлади. Биргина 2005 йилнинг ўзида ушбу давлатнинг 20 000 дан ортиқ фуқароси Исломга кирди. Бу рақам йилдан-йилга ўсиб бормоқда. АҚШ мусулмонлари сони мамлакат аҳолисининг бир фоизига етди. 2040 йилга бориб Ислом бу ерда иккинчи динга айланиши тахмин қилинмоқда.
Америкада масжидлар сони 2020 йил 2769тага етди. Мусулмонлар турли соҳаларда меҳнат қилиб, мамлакат тараққиётига муносиб ҳисса қўшмоқдалар. Улар бошқалардан тўқроқ ҳаёт кечиради. Жумладан, Жанубий Осиёдан келган муҳожирларнинг аксари яхши таълим олган ва саноатнинг даромадли соҳаларида меҳнат қиладилар. Шу боис даромади оддий америкаликларникидан анча кўп. Улар орасида врачлар, олимлар, муҳандислар, дастурчилар ва тадбиркорлар бор.
2018 йил АҚШ конгрессига Миннесота ва Детройт штатларидан икки мусулмон аёл – келиб чиқиши сомалилик бўлган Ильхон Умар ва ота-онаси фаластинлик бўлган Рашид Тлаиб депутат этиб сайланди.
Ҳар йили Рамазон ойида Оқ Уйда мусулмонлар учун катта ифторлик ўтказилиб, унда мамлакат президенти ҳам иштирок этади.
Туркистон – Америка ассоциацияси маълумотига кўра, АҚШда бугунги кунда 20 мингдан ортиқ этник америкалик ўзбек истиқомат қилади. Уларнинг аксари 40-йилларнинг охири ва 50-йилларда Европадан, 1960 йилдан бошлаб Туркиядан, 1979 йилдан Афғонистондан кўчиб боришган. 1992 йилдан эса Грин кард асосида ҳар йили минглаб ўзбек оилалар АҚШда яшаб, ишлаш учун кўчиб бормоқда.
Дамин ЖУМАҚУЛ тайёрлади.
✅ Улашинг | @MuslimShosh
#КУН_ҲАДИСИ
“Мўмин бўлмагунингизча жаннатга кирмайсиз. Ўзаро муҳаббат қилмагунингизча, мўмин бўлмассиз. Ўзаро муҳаббат қилишингизга сабаб бўладиган нарсага далолат қилайми? Орангизда саломни кенг ёйинг!”.
Имом Мулим ривояти
✅ Улашинг | @MuslimShosh
18 декабрь – Халқаро араб тили куни
АРАБ ТИЛИ ҲАҚИДА 10 ФАКТ
1. Араб тили сомий тиллар гуруҳининг жанубий тармоғига мансуб.
2. Яқин ва Ўрта Шарқ ҳамда Африка шимолидаги 26 мамлакатнинг расмий давлат тили.
3. Араб тилида 250 млн. дан ортиқ аҳоли гаплашади.
4. Қадимий араб тили милоддан аввалги 5–4-асрларга тааллуқли обидалар орқали маълум. У мумтоз араб тилининг пайдо бўлишига замин яратган.
5. Мумтоз Араб тилининг лексик ва грамматик шаклланиши жоҳилият даври (5–7-асрлар) шоирларининг оғзаки ижодларида намоён бўла бошлаган.
6. Қуръони карим нозил бўлиши натижасида мумтоз араб тили бадиияти янада гўзаллашди ва грамматик меъёрлари мукаммаллашди.
7. VIII–IX асрларда мумтоз араб тили грамматикаси ишлаб чиқилди. Ислом ёйилган ўлкаларда расмий ва илмий тил бўлиб қолди.
8. Араб тили барча араб мамлакатларининг расмий тили бўлиш баробарида Эритрея, Чад, Сомали ва Жибути каби мамлакатларнинг ҳам расмий тили ҳисобланади.
9. 1973 йил 18 декабрда БМТ Бош Ассамблеяси араб тилини БМТнинг расмий ва ишчи тили сифатида қабул қилди.
10. Буюк мутафаккир боболаримиз ўз асарларини араб тилида битишган.
✅ Улашинг | @MuslimShosh
#Эслатма
#Намоз_вақтлари
🌺Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!🌺
🗓 🌙 1445 ҳ.й ЖУМОДУС СОНИЙ 5 КУН
18 ДЕКАБРЬ -2023 м.й
ДУШАНБА куни тақвими⌚️
⬇️ Т О Ш К Е Н Т ⬇️
⏰ Тонг - 06:18
⏰ Қуёш - 07:43
⏰ Пешин - 12:24
⏰ Аср - 15:15
⏰ Шом - 16:57
⏰ Хуфтон - 18:18
📖«Намозни адо этганингиздан сўнг, Аллоҳни турган, ўтирган ва ёнбошлаган ҳолингизда эсланг. Хотиржам бўлганингизда намозни тўлиқ адо этинг. Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир» (Нисо сураси, 103-оят).
Аллоҳ таоло бугунги кунимизни хайрли ва баракали қилсин!
♻️ Дўстларингизга ҳам эслатинг!!!
👉 /channel/MuslimShosh
#Эслатма
#Намоз_вақтлари
🌺Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!🌺
🗓 🌙 1445 ҳ.й ЖУМОДУС СОНИЙ 3 КУН
16 ДЕКАБРЬ -2023 м.й
ШАНБА куни тақвими⌚️
⬇️ Т О Ш К Е Н Т ⬇️
⏰ Тонг - 06:17
⏰ Қуёш - 07:42
⏰ Пешин - 12:23
⏰ Аср - 15:14
⏰ Шом - 16:56
⏰ Хуфтон - 18:18
📖«Намозни адо этганингиздан сўнг, Аллоҳни турган, ўтирган ва ёнбошлаган ҳолингизда эсланг. Хотиржам бўлганингизда намозни тўлиқ адо этинг. Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир» (Нисо сураси, 103-оят).
Аллоҳ таоло бугунги кунимизни хайрли ва баракали қилсин!
♻️ Дўстларингизга ҳам эслатинг!!!
👉 /channel/MuslimShosh
#ЖУМА_ШУКУҲИ
Тошкент шаҳар "Шайх Зайниддин" жоме масжиди. Жума намозидан фотолавҳалар.
✅ Улашинг | @MuslimShosh
#ЖУМА_МУБОРАК
🌺Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!!!🌺
🕌Яқинларимизни табриклаб қўямиз🕌
👉 ✅ Улашинг | /channel/MuslimShosh
#ЖУМА_МУБОРАК
ЖУМАНИНГ СУННАТЛАРИ:
1. Жума учун ғусл қилиш.
2. Хушбўй нарсалар суртиш.
3. Чиройли кийимлар кийиш.
4. Жумага виқор ва сакина билан эрта бориш.
5. Жума куни баданни тозалаб, ҳайъатни гўзал қилиш.
6. Жума куни Каҳф сурасини қироат қилиш.
7. Жума куни ва кечаси дуони кўп қилиш.
8. Жума куни ва кечаси Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга кўп салавот айтиш.
9. Имом биринчи ракатда Фотиҳадан кейин "Жумуъа" сурасини ва иккинчи ракатда "Мунофиқун" сурасини қироат қилиш.
10. Жума куни бомдод намозида "Ҳаа миим сажда" ва "Ҳал атаа ъалал-инсаани" сураларини қироат қилиш суннатдир.
11. Жума намозининг фарзидан аввал ва кейин тўрт ракатдан суннат намози ўқиш.
12. Жумада мудраган одам бошқа ерга ўтиб олиши.
"Кифоя" китобидан.
📲Янги манзилимиз👇👇👇👇
✅ Улашинг | @MuslimShosh
ТУРМУШ
Бернард Шоу ҳам Нобел, ҳам Оскар мукофотини олган ягона адибдир. Ирландиялик ёзувчи ҳозиржавоблиги, аёлларнинг ҳақ-ҳуқуқларига катта аҳамият бериши билан танилган эди. Машҳур адиб ҳаётининг охирги йилларини томорқасида ишлаб ўтказарди.
...Ўша куни турмуш ўртоғини кўришга келган кекса аёл адибнинг эгилганча кетмон чопаётганини кўриб, кимлигини билолмади.
Кўзойнагини ўнглаб:
– Салом, боғбон жаноблари! Сэр, Бернард Шоунинг ёнида қанчадан бери ишлайсиз? – дея сўради.
Бернард Шоу кулимсираб:
– Ўзимни таниганимдан бери, – деб жавоб берди.
– Хўш, берадиган маошлари сизга етадими? – сўради аёл.
Адиб бироз ўйланиб:
– Ростини айтсам, фақат таом беришади, – деди.
Кекса аёл бутун умр фақат қорин тўқлиги эвазига ишлаб, томорқани бунчалик яхши парваришлаган боғбонни қўлдан чиқаришни истамасди.
– Сизга бир таклифим бор: агар бизникида ишласангиз, сизга озиқ-овқат, кийим-кечак билан бирга етарлича пул ҳам берамиз, – деди.
Шоу аёлнинг таклифига эҳтиром билан:
– Миннатдорман, хоним! Лекин таклифингизни қабул қилолмайман. Чунки мен Шоу хонимга умримнинг охиригача содиқман. У йўқ жойда яшолмайман! – деди.
Аёл қулоқларига ишонмай, эътироз билдирди:
– Лекин буни қарамликдан бошқа нарса деб бўлмайди!
Бернард Шоу эса аёлга термулганча, табассум билан бундай жавоб берди:
– Йўқ, хоним, биз буни турмуш деймиз!
✅ Улашинг | @MuslimShosh
#Хориж_хабари
Энг яхши масжид
Буюк Британияда 2018 йилдан буён "Энг яхши масжид" танлови ўтказиб келинади. Унда масжидларнинг фаолияти ўн бир мезон асосида баҳоланиб, "Энг яхши имом", "Энг яхши масжид", "Энг яхши тарғиботчи" каби йўналишлар бўйича ғолиблар аниқланади.
Шу кунга қадар 300 дан ортиқ масжид ушбу танловда иштирок этган.
Бу йил "Энг яхши масжид" номинацияси мукофоти “Ashton” марказий масжидига насиб этди. Унинг ғолибликни қўлга киритишида намозхонларга яратилган шарт-шароитлар ҳамда масжид маъмуриятининг бошқарув қобилияти ҳисобга олинди.
✅ Улашинг | @MuslimShosh
#ОЯТ
«Бас, барча нарсанинг эгалиги Ўз “қўли”да бўлган (Аллоҳ)га тасбеҳ (айтилур) ва (қиёматда) Унингҳузуригагина қайтарилурсиз!».
Ёсин сураси,83-оят.
✅ Улашинг | @MuslimShosh
#ҲИКМАТ
« Бир киши Имом Аҳмад раҳимаҳуллоҳдан “Қалбим қандай юмшайди?” деб сўради. У киши: “Қабристонга кир ва етимнинг бошини сила!” деди».
✅ Улашинг | @MuslimShosh
#ОЯТ
«Сиздан, шунингдек, етимлар тўғрисида сўрамоқдалар. Айтинг: “Уларни ислоҳ қилиш яхшидир. Агар (молларингизга) уларнинг молларини қўшиб юборсангиз (зарари йўқ), зеро, улар (бамисоли) ўз биродарларингиздир. Аллоҳ бузғунчи билан ислоҳ этувчини (фарқини) билади. Агар Аллоҳ хоҳласа, сизларни қийинчиликка солиб қўйган бўлур эди. Албатта, Аллоҳ қудрат ва ҳикмат эгасидир».
Бақара сураси, 220-оят.
✅ Улашинг | @MuslimShosh
#Эслатма
#Намоз_вақтлари
🌺Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!🌺
🗓 🌙 1445 ҳ.й ЖУМОДУС СОНИЙ 6 КУН
19 ДЕКАБРЬ -2023 м.й
СЕШАНБА куни тақвими⌚️
⬇️ Т О Ш К Е Н Т ⬇️
⏰ Тонг - 06:19
⏰ Қуёш - 07:44
⏰ Пешин - 12:25
⏰ Аср - 15:15
⏰ Шом - 16:57
⏰ Хуфтон - 18:19
📖«Намозни адо этганингиздан сўнг, Аллоҳни турган, ўтирган ва ёнбошлаган ҳолингизда эсланг. Хотиржам бўлганингизда намозни тўлиқ адо этинг. Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир» (Нисо сураси, 103-оят).
Аллоҳ таоло бугунги кунимизни хайрли ва баракали қилсин!
♻️ Дўстларингизга ҳам эслатинг!!!
👉 /channel/MuslimShosh
#ҳикмат
“Саломни кенг ёйиш – ўзаро меҳр-муҳаббатга сабабчидир. Бу эса имоннинг мукаммаллигига олиб келади. Салом ила мусулмон жамиятда дўстлик, иноқлик ва ўзаро улфат келиб чиқади. Шунингдек, бу одатда мусулмонлар бирдам бўлиши, бошқа миллатлардан ажратиб турувчи шиорларининг намоён бўлиши юзага келади, ўзаро гина ва адоватлар кўтарилади”.
Тибий раҳимаҳуллоҳ
✅ Улашинг | @MuslimShosh
#КУН_ОЯТИ
«Қачон сизларга бирор саломлашиш (ибораси) билан салом берилса, сизлар ундан чиройлироқ қилиб алик олингиз ёки ўша (ибора)ни қайтарингиз. Албатта, Аллоҳ ҳар бир нарсани ҳисобга олувчи зотдир».
Нисо сураси, 86-оят.
✅ Улашинг | @MuslimShosh
#ДУО
اللَّهُمَّ أَحْسِنْ عَاقِبَتَنَا فِي الْأُمُورِ كُلِّهَا وَاَجِرْنَا مِنْ خِزْيِ الدُّنْيَا وَعَذَابِ الْآخِرَةَ
#Ўқилиши: “Аллоҳумма аҳсин ãқибатанã фил умури куллиҳа ва ажирнã мин хизйид дунйа ва азãбил ãхирота”.
✅#Маъноси: “Аллоҳим, барча ишларда бизнинг оқибатимизни чиройли қил. Бизни дунё хору зорликларидан ва охират азобидан асра”.
Имом Аҳмад ривояти.
✅ Улашинг | @MuslimShosh
#Эслатма
#Намоз_вақтлари
🌺Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!🌺
🗓 🌙 1445 ҳ.й ЖУМОДУС СОНИЙ 4 КУН
17 ДЕКАБРЬ -2023 м.й
ЯКШАНБА куни тақвими⌚️
⬇️ Т О Ш К Е Н Т ⬇️
⏰ Тонг - 06:17
⏰ Қуёш - 07:43
⏰ Пешин - 12:24
⏰ Аср - 15:14
⏰ Шом - 16:57
⏰ Хуфтон - 18:18
📖«Намозни адо этганингиздан сўнг, Аллоҳни турган, ўтирган ва ёнбошлаган ҳолингизда эсланг. Хотиржам бўлганингизда намозни тўлиқ адо этинг. Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир» (Нисо сураси, 103-оят).
Аллоҳ таоло бугунги кунимизни хайрли ва баракали қилсин!
♻️ Дўстларингизга ҳам эслатинг!!!
👉 /channel/MuslimShosh
🔥БОЛАСИНИ КАЛТАКЛАГАН АЁЛ
Абдуқаҳҳор домла Юнусов
Тошкент шаҳар бош имом-хатиби
✅ Улашинг | @MuslimShosh
#ЖУМА_МУБОРАК
🌺Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!!!🌺
🕌Яқинларимизни табриклаб қўямиз🕌
👉 ✅ Улашинг | /channel/MuslimShosh
#ЖУМА_МУБОРАК
🌺Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!!!🌺
🕌Яқинларимизни табриклаб қўямиз🕌
👉 ✅ Улашинг | /channel/MuslimShosh
#Эслатма
#Намоз_вақтлари
🌺Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!🌺
🗓 🌙 1445 ҳ.й ЖУМОДУС СОНИЙ 2 КУН
15 ДЕКАБРЬ -2023 м.й
ЖУМА куни тақвими⌚️
⬇️ Т О Ш К Е Н Т ⬇️
⏰ Тонг - 06:16
⏰ Қуёш - 07:41
⏰ Пешин - 12:23
⏰ Аср - 15:14
⏰ Шом - 16:56
⏰ Хуфтон - 18:17
📖«Намозни адо этганингиздан сўнг, Аллоҳни турган, ўтирган ва ёнбошлаган ҳолингизда эсланг. Хотиржам бўлганингизда намозни тўлиқ адо этинг. Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир» (Нисо сураси, 103-оят).
Аллоҳ таоло бугунги кунимизни хайрли ва баракали қилсин!
♻️ Дўстларингизга ҳам эслатинг!!!
👉 /channel/MuslimShosh
🏐#Волейбол
СПОРТ МУСОБАҚАЛАРИ БОШЛАНДИ
Тошкент шаҳар ёшлар сиёсати ва спорт бош бошқармаси, Ўзбекистон волейбол федерацияси, Ўзбекистон мусулмонлари идораси Тошкент шаҳар вакиллиги ҳамкорлигида Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганининг 31 йиллигига бағишлаб Тошкент шаҳрида фаолият юритаётган имом-хатиблар, имом ноиблари ўртасида волейбол мусобақаси ўтказилади.
Мусобақа икки босқичда ўтказилади.
Ғолибларга I, II, III даражали медаль, диплом ва эсдалик совғалари топширилади.
Шундай экан, динимиз таълимотида тарғиб этилган спорт билан ошно тутининг ва мусобақаларда фаол қатнашинг.
✅ Улашинг | @MuslimShosh
#КУН_ҲАДИСИ
“Дўстингни очиқ чеҳра билан кутиб олишдек бўлса ҳам ҳеч бир яхшиликка беэътибор бўлма”.
Имом Муслим ривояти.
♻️ Дўстларингизга ҳам эслатинг!!!
👉 /channel/MuslimShosh
#КУН_ДУОСИ
اللَّهُمَّ إِنِّى أَسْأَلُكَ حُبَّكَ وَحُبَّ مَنْ يُحِبُّكَ وَالْعَمَلَ الَّذِى يُبَلِّغُنِى حُبَّكَ
🔶#Ўқилиши: "Аллоҳумма инний асъалука ҳуббак ва ҳубба май юҳиббук. Валъамалаллазий юбаллиғуний ҳуббак".
✅#Маъноси: “Ё Аллоҳ! Сендан Сенга муҳаббат қўйишни, Сени яхши кўрганларни яхши кўришни ва Сенинг муҳаббатингга олиб борадиган амалларни қилишни истайман”.
Имом Термизий ривояти.
✅ Улашинг | @MuslimShosh