muslimshosh | Неотсортированное

Telegram-канал muslimshosh - MuslimShosh.uz

13120

O'ZBEKISTON MUSULMONLARI IDORASI TOSHKENT SHAHAR VAKILLIGI MuslimShosh.uz web sahifasining telegramdagi rasmiy kanali Diniy savollar uchun: @SavollarMuslimUzBot O'MI savollar uchun: Tel: (78)150-33-44 Murojaat uchun: @vakillikuz_savollarbot

Подписаться на канал

MuslimShosh.uz

МУРОЖААТЛАР ТИНГЛАНДИ

Куни кеча Ўзбекистон мусулмонлари идораси Тошкент шаҳар ваклилигига турли масалалар юзасидан мурожаат қилиб келган фуқароларни шаҳар бош имом-хатиби Абдуқаҳҳор домла Юнусов, бош имом ўринбосарлари  Абдуллоҳ домла Йўлдошев ва Эргашали домла Рустамов илиқ кутиб олишди.
Оилавий масалалар юзасидан савол сўраган ҳамшаҳарларимизга шариат кўрсатмаларига биноан жавоблар қайтарилди.
Фуқаролар қабулдан мамнун бўлиб, диний соҳа ходимлари ҳақига дуолар қилишди.

♻️ Дўстларингизга ҳам эслатинг!!!
👉  /channel/MuslimShosh

Читать полностью…

MuslimShosh.uz

🤲 Ёмғир ёққанда ўқиладиган дуо

اللَّهُمَّ صَيِّباً نَافِعاً
«Аллоҳумма соййибан наафиъан»
Парвардигоро, фойдали (хайрли) ёмғир қил!

✅  Улашинг | @MuslimShosh

Читать полностью…

MuslimShosh.uz

💵 ПУЛ БАХТ ОЛИБ КЕЛАДИМИ?

Абдуқаҳҳор домла Юнусов
Тошкент шаҳар бош имом-хатиби


✅  Улашинг | @MuslimShosh

Читать полностью…

MuslimShosh.uz

#КУН_ДУОСИ

اللَّهُمَّ لَكَ أَسْلَمْتُ وَبِكَ آمَنْتُ وَعَلَيْكَ تَوَكَّلْتُ
🟢 #Ўқилиши: “Аллоҳумма лака асламту ва бика ãманту ва ъалайка таваккалту”.

#Маъноси: “Ё Аллоҳим! Сенга таслим бўлдим, Сенга имон келтирдим ва Сенга таваккул қилдим”.

Имом Бухорий ривояти
✅  Улашинг | @MuslimShosh

Читать полностью…

MuslimShosh.uz

#Эслатма

#Намоз_вақтлари

🌺Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!🌺

🗓 🌙   1445 ҳ.й  ЖУМОДУЛ АВВАЛ 8 КУН
22 НОЯБРЬ  -2023 м.й
ЧОРШАНБА   куни тақвими
⌚️

⬇️ Т О Ш К Е Н Т ⬇️

⏰ Тонг        - 05:56
⏰ Қуёш      - 07:19
⏰ Пешин   - 12:14
⏰ Аср         - 15:18
⏰ Шом       - 17:01
⏰ Хуфтон  - 18:19

📖«Намозни адо этганингиздан сўнг, Аллоҳни турган, ўтирган ва ёнбошлаган ҳолингизда эсланг. Хотиржам бўлганингизда намозни тўлиқ адо этинг. Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир» (Нисо сураси, 103-оят).

Аллоҳ таоло бугунги кунимизни хайрли ва баракали қилсин!

♻️ Дўстларингизга ҳам эслатинг!!!
👉  /channel/MuslimShosh

Читать полностью…

MuslimShosh.uz

#КУН_ҲАДИСИ

“Ким менга итоат этса, Аллоҳга итоат этибди. Ким менга осий бўлса, Аллоҳга осий бўлибди. Ким амирга итоат этса, менга итоат этибди. Ким амирга осий бўлса, менга осий бўлибди”.

Имом Бухорий ривояти.

✅  Улашинг | @MuslimShosh

Читать полностью…

MuslimShosh.uz

#КУН_ДУОСИ

اللهُمَّ بِكَ أَصْبَحْنَا وَبِكَ أَمْسَيْنَا وَبِكَ نَحْيَا وَبِكَ نَمُوتُ وَإِلَيْكَ النُّشُورُ

Ўқилиши
: Аллоҳумма бика асбаҳнаа ва бика амсайнаа ва бика наҳйаа ва бика намууту ва илайкан нушуур.

Маъноси
: Аллоҳим, Сенинг номинг ила тонг оттирдик, Сенинг номинг ила кеч киргиздик. Сенинг номинг ила тириламиз ва Сенинг номинг ила ўламиз. Ва Сенга қайтажакмиз.

♻️ Дўстларингизга ҳам эслатинг!!!
👉  /channel/MuslimShosh

Читать полностью…

MuslimShosh.uz

Мусулмон донишмандлар кенгаши делегацияси билан мулоқот

🔸2023 йил 20 ноябрь куни Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари Абу Дабидаги Мусулмон донишмандлар кенгаши Бош котиби Муҳаммад Абдуссалом бошчилигидаги делегацияни қабул қилдилар...
➡️ БАТАФСИЛ

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
Muslim.uz
@muslimuzportal | @shayx_nuriddinxoliqnazar | @hajumrauz | @mp3muslim | @diniysavollar | @muminauz

Читать полностью…

MuslimShosh.uz

#КУН_ҲИКМАТИ

“Имомларимиз, бошлиқларимиз, гарчи зулм қилсалар-да, уларга қарши чиқиш мумкин, деб ҳисобламаймиз. Улардан бирортасини қарғамаймиз. Уларга бўйсунишдан бош тортмаймиз. Улар модомики маъсиятга амр қилишмас экан, уларга итоат қилишни Аллоҳга итоат қилиш ўлароқ фарз деб биламиз. Уларнинг ҳақига салоҳият, муваффақият ва саломатлик сўраб дуо қиламиз”.

“Ақидатут Таҳовия”
✅  Улашинг | @MuslimShosh

Читать полностью…

MuslimShosh.uz

ТАҲОРАТДАН ОРТИБ ҚОЛГАН СУВ ЯРОҚСИЗМИ?
#қисқа_савол_жавоблар

❓CАВОЛ: Таҳоратдан ортиб қолган сув яроқсиз деган ҳадис бор экан, яхши тушунмадии яъни қумғонда ортиб қолгани.

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Таҳоратдан ортиб қолган сув яроқсиз бўлмайди. Балки таҳорат пайтида ювилган аъзодан томган сув яроқсиз бўлади. Таҳоратдан ортиб қолган сув ҳақида “Ал-Мавсуатул фиқҳия” китобида: “Ҳанафий ва Шофеъий уламолари таҳорат олувчи идишда таҳоратдан қолган сувни ичишни мустаҳаб деганлар. Бунга Али разияллоҳу анҳунинг “Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай қилар эдилар”, деган ривоятни далил қилганлар. Камол ибн Ҳумом раҳматуллоҳи алайҳ : “Таҳорат олувчи таҳоратидан қолган сувни тик турган ҳолатда, қиблага юзланиб ичади. Хоҳласа ўтириб”, деганлар. Демак, таҳоратдан ортиб қолган сувни ишлатиш ёки ичиш жоиз. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

🔗 Улашинг: @diniysavollar

Читать полностью…

MuslimShosh.uz

👉 АЛЛОҲНИНГ АЗИЗ БАНДАСИ БЎЛИШ

Абдуқаҳҳор домла Юнусов
Тошкент шаҳар бош имом-хатиби

✅  Улашинг | @MuslimShosh

Читать полностью…

MuslimShosh.uz

Президент Шавкат Мирзиёев Сурхондарё вилоятига келиб, буюк олим Ҳаким ат-Термизий мақбарасини зиёрат қилди. Қуръон оятлари тиловат этилиб, Аллоҳдан юртимизга тинчлик, халқимизга фаровонлик тилаб дуо ўқилди.

Muslim.uz
@muslimuzportal | @shayx_nuriddinxoliqnazar | @hajumrauz | @mp3muslim | @diniysavollar | @muminauz

Читать полностью…

MuslimShosh.uz

#ТАБРИК🌍

«Асрлар синовидан безавол ўтган, истиқлол туфайли янгича маъно ва мазмун касб этган гўзал қадриятаримиз муқаддас ислом таълимотига ҳамоҳангдир. Айниқса, бошқа миллат, бошқа дин вакиллари билан гўзал муносабатларимизга бутун дунё ҳавас қилади.
«Яхши дўст – туғишгандан ортиқ», «Эл – эл билан тирик», «Бирлашган ўзар, бирлашмаган тўзар» каби мақоллар бағрикенглигимиздан дарак.
Абдуллоҳ ибн Амр розияллоҳу анҳу хизматчисига: "Қўйни сўйиб бўлгач, гўштни биринчи бўлиб ғайридин қўшнимиздан бошлаб тарқат", деган».

Абдуқаҳҳор домла ЮНУСОВ
Тошкент шаҳар бош имом-хатиби


✅  Улашинг | @MuslimShosh

Читать полностью…

MuslimShosh.uz

#КУН_ДУОСИ

رَبَّنَا وَلَا تُحَمِّلْنَا مَا لَا طَاقَةَ لَنَا بِهِ وَاعْفُ عَنَّا وَاغْفِرْ لَنَا وَارْحَمْنَا أَنْتَ مَوْلَانَا فَانْصُرْنَا عَلَى الْقَوْمِ الْكَافِرِينَ
📖#Ўқилиши: “Роббанã валã туҳаммилнã мã лã тõқота ланã биҳ, ваъфу ъаннã вағфир ланã варҳамнã анта мавланã фансурнã ъалал қовмил кафирийн”.

♻️
#Маъноси: «Эй Раббимиз, тоқатимиз етмайдиган нарсани бизга юклаб ташлама! Бизларни афв эт ва кечир ҳамда бизларга раҳм қил! Сен бизнинг Хожамизсан. Бас, бизларга кофирлар қавми устидан ғолиблик ато эт!».

Бақара сураси, 286-оят.
✅  Улашинг | @MuslimShosh

Читать полностью…

MuslimShosh.uz

АВВАЛГИ УММАТЛАРДА ҲАМ НАМОЗ БЎЛГАНМИ?
#намоз

❓1137-CАВОЛ: Олдинги умматларда ҳам намоз ибодати бўлганми, бўлса қай тартибда ўқилган?

💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм.
Ҳа, олдинги умматларда ҳам биздаги намоз, рўза ва закот каби ибодатлар бўлган. Бунга Аллоҳ таолонинг Исмоил алайҳиссалом ҳақида айтган сўзи далолат қилади:

وَكَانَ يَأْمُرُ أَهْلَهُ بِالصَّلَاةِ وَالزَّكَاةِ وَكَانَ عِنْدَ رَبِّهِ مَرْضِيًّا

“У аҳлини намозга ва закотга буюрар эди ва Робби ҳузурида рози бўлинган эди” (Марям сураси, 55-оят).

Уларнинг рўзаси ҳақида шундай дейилади:

يَاأَيُّهَا الَّذِينَ آمَنُوا كُتِبَ عَلَيْكُمُ الصِّيَامُ كَمَا كُتِبَ عَلَى الَّذِينَ مِنْ قَبْلِكُمْ لَعَلَّكُمْ تَتَّقُونَ

“Эй, иймон келтирганлар! Сизлардан аввалгиларга фарз қилинганидек, сизларга ҳам рўза фарз қилинди. Шоядки, тақводор бўлсаларингиз”. (Бақара сураси, 183-оят).

Бу ибодатларни адо қилиш тартиби, тафсилоти ҳақида тўлиқ маълумот йўқ. Лекин ўтган умматларнинг намози ҳақида турли маълумотлар бор. Баъзилари намозларида руку қиладию сажда қилмайди. Баъзилари сажда қилади, лекин руку қилмайди. Баъзилари намоз асносида гапирса, баъзилари юриш мумкин, дейди. Рўзада ҳам ихтилоф қилдилар. Баъзилари куннинг ярмигача рўза тутдилар, баъзилари маълум бир таомлардан ўзларини тийдилар. Бу ибодатларнинг барчасида Аллоҳ таоло Муҳаммад алайҳиссалом умматини энг тўғри йўлга бошлади ва ҳозиргача ушбу кўрсатмага амал қилиб келмоқдалар.
Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази
.

✅  Улашинг | @MuslimShosh

Читать полностью…

MuslimShosh.uz

#Эслатма

#Намоз_вақтлари

🌺Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!🌺

🗓 🌙   1445 ҳ.й  ЖУМОДУЛ АВВАЛ 9КУН
23 НОЯБРЬ  -2023 м.й
ПАЙШАНБА   куни тақвими
⌚️

⬇️ Т О Ш К Е Н Т ⬇️

⏰ Тонг        - 05:57
⏰ Қуёш      - 07:20
⏰ Пешин   - 12:14
⏰ Аср         - 15:17
⏰ Шом       - 17:00
⏰ Хуфтон  - 18:19

📖«Намозни адо этганингиздан сўнг, Аллоҳни турган, ўтирган ва ёнбошлаган ҳолингизда эсланг. Хотиржам бўлганингизда намозни тўлиқ адо этинг. Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир» (Нисо сураси, 103-оят).

Аллоҳ таоло бугунги кунимизни хайрли ва баракали қилсин!

♻️ Дўстларингизга ҳам эслатинг!!!
👉  /channel/MuslimShosh

Читать полностью…

MuslimShosh.uz

#кун_ҳадиси

“Агар сизлар Аллоҳга ҳақиқий таваккул қилганларингизда эди, худди қорни оч ҳолда кетиб, тўйган ҳолда қайтиб келадиган қуш каби ризқлантирилган бўлар эдингиз!”.

Имом Термизий ривояти.
✅  Улашинг | @MuslimShosh

Читать полностью…

MuslimShosh.uz

#кун_ояти

«Ўлмайдиган, ҳамиша Барҳаёт зотга таваккул қилинг ҳамда Унинг ҳамди билан тасбеҳ айтинг!».

Фурқон сураси, 58-оят.
✅  Улашинг | @MuslimShosh

Читать полностью…

MuslimShosh.uz

ҲУРМАТЛИ ҲАМШАҲАРЛАР!

Аввал хабар берганимиздек, ҳафтанинг ҳар ЧОРШАНБА куни Ўзбекистон мусулмонлари идораси тизимидаги барча масжидларда фуқароларни қабул қилиш куни деб белгиланган!

Шу муносабат билан жорий йилнинг 22 ноябр куни Тошкент шаҳридаги барча масжидларда фуқаролар қабули ўтказилади.

Қабул вақти: 9:00 дан 17:00 гача.

Шунингдек, Тошкент шаҳар бош имом-хатиби, устоз Абдуқаҳҳор домла Юнусов Шайхонтоҳур тумани “Кўкча” даҳасидаги “Шайх Зайниддин” жоме масжидида турли мурожаатлар билан келадиганган фуқароларни қабул қиладилар.

Ўзингизни қийнаган саволларга жавоб олиш, қалбингизга таскин берувчи суҳбатлардан баҳраманд бўлишни истасангиз, ўзингизга яқин ҳудуддаги масжидларга ёки бевосита “Шайх Зайниддин” жоме масжидига ташриф буюринг!

✅  Улашинг | @MuslimShosh

Читать полностью…

MuslimShosh.uz

НАМОЗИ БУЗИЛМАДИМИ?
#қисқа_савол_жавоблар

❓CАВОЛ: Намоз асносида имомнинг микрофони яхши ишламай қолди. Шунда биринчи сафда турган ходим (микрофон созловчи) олдида турган асбобга тегиниб микрофонни созлаб қўйди. Шунда унинг намози бузилмадими?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Намоз асносида "амали касир (кўп иш)" қилиш билан намоз бузилади. "Амали касир" нинг таърифида фуқаҳоларнинг бир неча таърифлари бўлиб, улардан энг "рожиҳ" и, яъни устуни ташқаридан қараган одам намозхонни ҳаракати кўплигидан уни намоз ўқимаяпти деган фикрга борса, шунда намозхонни намози бузилади дейилади. Саволдаги "ходим"нинг намози бузилган ёки бузилмаганлигини мана шу ўлчов орқали аниқлаштирилади. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

♻️ Дўстларингизга ҳам эслатинг!!!
👉  /channel/MuslimShosh

Читать полностью…

MuslimShosh.uz

#Кун_ояти

«Аллоҳ барча жониворни сувдан яратди. Улардан қорни билан (судралиб) юрадиганлари ҳам, икки оёқда юрадиганлари ҳам бордир. Аллоҳ Ўзи хоҳлаган нарсани яратур. Албатта, Аллоҳ барча нарсага қодирдир!».

Нур сураси, 45-оят.
✅  Улашинг | @MuslimShosh

Читать полностью…

MuslimShosh.uz

Эслатма

#Намоз_вақтлари

🌺Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!🌺

🗓 🌙   1445 ҳ.й  ЖУМОДУЛ АВВАЛ 7 КУН
21 НОЯБРЬ  -2023 м.й
СЕШАНБА   куни тақвими
⌚️

⬇️ Т О Ш К Е Н Т ⬇️

⏰ Тонг        - 05:55
⏰ Қуёш      - 07:17
⏰ Пешин   - 12:14
⏰ Аср         - 15:19
⏰ Шом       - 17:01
⏰ Хуфтон  - 18:20

📖«Намозни адо этганингиздан сўнг, Аллоҳни турган, ўтирган ва ёнбошлаган ҳолингизда эсланг. Хотиржам бўлганингизда намозни тўлиқ адо этинг. Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир» (Нисо сураси, 103-оят).

Аллоҳ таоло бугунги кунимизни хайрли ва баракали қилсин!

♻️ Дўстларингизга ҳам эслатинг!!!
👉  /channel/MuslimShosh

Читать полностью…

MuslimShosh.uz

НАМОЗГА КИРИШИШ ОЛДИДАН ИМОМНИНГ “САФЛАРНИ ТЎЛДИРИБ ОЛИНГЛАР” ДЕЙИШИ ТЎҒРИМИ?
#намоз

❓1138-CАВОЛ: Имом иқомат такбиридан кейин намозга киришишдан аввал қавмга қарата: “Сафларни тўлдириб олинглар”, дейиши тўғрими?

💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм.
Имом Аъзам Абу Ҳанифа ва Имом Муҳаммад раҳимаҳумаллоҳ наздиларида муаззин иқомат айтиб: “Қод қоматис-солаҳ” деган пайтида имом ва қавм намозга киришадилар. Имом Абу Юсуф раҳимаҳуллоҳга кўра, имом ва қавм муаззин иқоматдан фориғ бўлгандан кейин намозга киришади. Бу ҳақда фиқҳий манбаларимизда шундай дейилган:

(وشروع الامام مذ قيل قد قامت الصلاة) عند أبي حنيفة ومحمد وقال أبو يوسف: يشرع إذا فرغ من الاقامة محافظة على فضيلة متابعة المؤذن وإعانة للمؤذن على الشروع معه.

“Имом Абу Ҳанифа ва Имом Муҳаммадга кўра, муаззин “Қод қоматис-сола” деганда имом намозга киришади. Имом Абу Юсуф: “Муаззин иқоматдан фориғ бўлганда имом намозга киришади. Шунда қавм ҳам муаззин ортидан (иқомат калималарини айтишда) етишиб олиш фазилатига эришади ва муаззин имом билан бирга намозга қўшилиш имконига эга бўлади” деганлар”.

“Хулосатул фатаво” китобида Имом Абу Ҳанифа ва Имом Муҳаммадларнинг сўзлари “тўғрироқ” экани таъкидланган. Шунингдек, “Қудурий”, “Виқоя”, “Канз” ва бошқа мўътабар фиқҳий китобларда фақат Имом Абу Ҳанифа р.а.нинг сўзлари нақл қилиб келтирилганидан, мазҳабимиздаги фатво берилгани шу экани маълум бўлади. Шунга кўра, мазҳабимизнинг мутақаддим уламоларига кўра, имом иқомат билан такбири таҳримани орасини ажратмайди, намозхонларни сафларини тўғирлаб олишга даъват қилмайди, балки, муаззин иқомани айтиб бўлиши билан намозга киришади.

Шундай бўлсада, “Аз-Заҳийрийя” китобида қуйидаги масала ҳам зикр қилинган:

"وَلَوْ أَخَّرَ حَتَّى يَفْرُغَ الْمُؤَذِّنُ مِنْ الْإِقَامَةِ لَا بَأْسَ بِهِ فِي قَوْلِهِمْ جَمِيعًا" (الظَّهِيرِيَّةِ)

Яъни, “Агар имом намозга киришишни муаззин иқомат айтишдан фориғ бўлгунига қадар кечиктириб турса, барча имомлар (Имом Абу Ҳанифа ва икки шогирдлари)га кўра, жоиздир” (“Фатаво Аз-Заҳийрийя” китоби).

Демак, имом Абу Ҳанифа ва Имом Абу Юсуф ўрталаридаги ушбу икки хил қараш асосан ушбу икки ҳолатдан қайси бири афзал экани борасида экани маълум бўлмоқда.

Лекин мазҳабимиздаги айрим мутаааххир фуқаҳолар имом қавмга сафларни тўғрилаб олишини эслатиши жоиз эканини очиқ айтишган. Жумладан, Имом Зайлаий “Канз”нинг шарҳида шундай дейдилар:

وَيَنْبَغِي لِلْقَوْمِ إذَا قَامُوا إلَى الصَّلَاةِ أَنْ يَتَرَاصُّوا وَيَسُدُّوا الْخَلَلَ وَيُسَوُّوا بَيْنَ مَنَاكِبِهِمْ فِي الصُّفُوفِ وَلَا بَأْسَ أَنْ يَأْمُرَهُمْ الْإِمَامُ بِذَلِكَ لِقَوْلِهِ عَلَيْهِ الصَّلَاةُ وَالسَّلَامُ { سَوُّوا صُفُوفَكُمْ فَإِنَّ تَسْوِيَةَ الصَّفِّ مِنْ تَمَامِ الصَّلَاةِ } وَلِقَوْلِهِ عَلَيْهِ الصَّلَاةُ وَالسَّلَامُ { لَتُسَوُّنَّ صُفُوفَكُمْ أَوْ لَيُخَالِفَنَّ اللَّهُ بَيْنَ وُجُوهِكُمْ } وَهُوَ رَاجِعٌ إلَى اخْتِلَافِ الْقُلُوبِ

“Қавм намозга турганларида, сафларини ростлаб, текислашлари ва орадаги очиқ жойларни тўлдиришлари ҳамда елкаларини баробар қилишлари лозимдир. Имом намозни бошлашдан олдин уларга сафларни текислаб, ораларда очиқ жой қолмаслигини буюриши жоиздир. Чунки Пайғамбаримиз алайҳиссалом: “Сафларингизни баробар қилинглар. Зеро, сафни текислаш намознинг мукаммаллигидандир”, деганлар. Яна Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам “Ё сафларингизни текислайсизлар ёки Аллоҳ таоло бир-бирларингизга юзларингизни терс қилиб қўяди”, деганлар. Бу ҳадисда зикр қилинган “юзларни терс бўлиб қолиши” қалбларни ўзаро қарама-қарши бўлиб қолишига боғлиқ” (“Табйинул ҳақоиқ” китоби).

Ушбу маълумот “Дурарул-ҳуккам”да ва “Фатҳуллоҳул-мубийн” китобларида ҳам келтириб ўтилган.

Хулоса қилиб айтганда, имом ушбу масалада ҳолатдан келиб чиқиб иш тутиши мақсадга мувофиқ. Яъни, агар қавм сафларни тўғирлаб олишини эслатишга эҳтиёж бўлмаса, иқомат билан такбири таҳрима орасини бўлмаслиги афзал. Агар намозни бошлашдан аввал қавмнинг сафларни тўғирлаб олишини эслатишга эҳтиёж бўлса, “Сафларни тўлдириб, текислаб олинглар” дейиши ҳам жоиз. Лекин такбири таҳримадан олдин "маъруза" қилиб, иқома ва такбири таҳрима орасини кўп миқдорда бўлиб қўйиш яхшимас. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази
.

Читать полностью…

MuslimShosh.uz

📩 ДЎСТИНИ ПИЧОҚЛАГАН ЙИГИТ МАКТУБИ

✔️ Йигитнинг ширин турмуши қандай зулматга айланди?

✔️ Биргина жаҳл ортидан юзага келган ёмон оқибатлар

✔️ Энди пушаймондан фойда борми?

Надоматда қолган йигит пушаймони

Абдуқаҳҳор домла Юнусов
Тошкент шаҳар бош имом-хатиби


✅  Улашинг | @MuslimShosh

Читать полностью…

MuslimShosh.uz

#КУН_ҲИКМАТИ

“Қуролингни илмдан яса. Илм ўрган ва ўзгаларга ҳам ўргат. Ўтмишингни муаллиминг деб бил. Бировга ҳаддан ташқари танбеҳ берма, беҳудага мақтама ҳам. Ўтганга, тўкилганга ва кетганга афсусланма. Нифоқ илмсизлик белгисидир”.

Абу Мансур Мотуридий
✅  Улашинг | @MuslimShosh

Читать полностью…

MuslimShosh.uz

#KУН_ҲАДИСИ

✅  Улашинг | @MuslimShosh

Читать полностью…

MuslimShosh.uz

#КУН_ОЯТИ

«Агар (чин) мўмин бўлсангиз, ўзингиз олий (даражада) бўла туриб, (баъзи мағлубиятларингиз сабабли) сустлашмангиз ҳам, ғамгин ҳам бўлмангиз».

Оли Имрон сураси, 139-оят.
✅  Улашинг | @MuslimShosh

Читать полностью…

MuslimShosh.uz

МУРОЖААТЛАР ТИНГЛАНДИ

Куни кеча Ўзбекистон мусулмонлари идораси Тошкент шаҳар ваклилигига турли масалалар юзасидан мурожаат қилиб келган фуқароларни шаҳар бош имом-хатиби Абдуқаҳҳор домла Юнусов, бош имом ўринбосарлари  Абдуллоҳ домла Йўлдошев ва Эргашали домла Рустамов илиқ кутиб олишди.
Оилавий масалалар юзасидан савол сўраган ҳамшаҳарларимизга шариат кўрсатмаларига биноан жавоблар қайтарилди.
Фуқаролар қабулдан мамнун бўлиб, диний соҳа ходимлари ҳақига дуолар қилишди.

♻️ Дўстларингизга ҳам эслатинг!!!
👉  /channel/MuslimShosh

Читать полностью…

MuslimShosh.uz

Эслатма

#Намоз_вақтлари

🌺Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!🌺

🗓 🌙   1445 ҳ.й  ЖУМОДУЛ АВВАЛ 2 КУН
16 НОЯБРЬ  -2023 м.й
ПАЙШАНБА   куни тақвими
⌚️

⬇️ Т О Ш К Е Н Т ⬇️

⏰ Тонг        - 05:50
⏰ Қуёш      - 07:12
⏰ Пешин   - 12:13
⏰ Аср         - 15:22
⏰ Шом       - 17:05
⏰ Хуфтон  - 18:23

📖«Намозни адо этганингиздан сўнг, Аллоҳни турган, ўтирган ва ёнбошлаган ҳолингизда эсланг. Хотиржам бўлганингизда намозни тўлиқ адо этинг. Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир» (Нисо сураси, 103-оят).

Аллоҳ таоло бугунги кунимизни хайрли ва баракали қилсин!

♻️ Дўстларингизга ҳам эслатинг!!!
👉  /channel/MuslimShosh

Читать полностью…

MuslimShosh.uz

#КУН_ҲИКМАТИ

Сабр ила кўп боғлиқ иш очилур, ишда ошуққан кўп тойилур, кўп тойилғон кўп йиқилур. Ишда ошуқмоқ ёш ўғлон ишидур, сабр била иш қилгувчи тажрибалиғ улуғ ёшлиқ кишидур.
Ҳар кимсаки айламас ошуқмоқни хаёл,
Яфроғни ипак қилур, чечак баргини бол.

Алишер НАВОИЙ.

✅  Улашинг | @MuslimShosh

Читать полностью…
Подписаться на канал