muslimshosh | Неотсортированное

Telegram-канал muslimshosh - MuslimShosh.uz

13120

O'ZBEKISTON MUSULMONLARI IDORASI TOSHKENT SHAHAR VAKILLIGI MuslimShosh.uz web sahifasining telegramdagi rasmiy kanali Diniy savollar uchun: @SavollarMuslimUzBot O'MI savollar uchun: Tel: (78)150-33-44 Murojaat uchun: @vakillikuz_savollarbot

Подписаться на канал

MuslimShosh.uz

#ЖУМА_МУБОРАК

🌺Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!!!🌺


🕌Яқинларимизни табриклаб қўямиз🕌
👉 ✅  Улашинг | /channel/MuslimShosh

Читать полностью…

MuslimShosh.uz

#ЖУМА_МУБОРАК

🌺Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!!!🌺

🕌Яқинларимизни табриклаб қўямиз🕌
👉 ✅  Улашинг | /channel/MuslimShosh

Читать полностью…

MuslimShosh.uz

Эслатма

#Намоз_вақтлари

🌺Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!🌺

🗓 🌙   1445 ҳ.й  РAБИУС СОНИЙ 26 КУН
10 НОЯБРЬ  -2023 м.й
ЖУМА   куни тақвими
⌚️

⬇️ Т О Ш К Е Н Т ⬇️

⏰ Тонг        - 05:44
⏰ Қуёш      - 07:04
⏰ Пешин   - 12:12
⏰ Аср         - 15:27
⏰ Шом       - 17:11
⏰ Хуфтон  - 18:27

📖«Намозни адо этганингиздан сўнг, Аллоҳни турган, ўтирган ва ёнбошлаган ҳолингизда эсланг. Хотиржам бўлганингизда намозни тўлиқ адо этинг. Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир» (Нисо сураси, 103-оят).

Аллоҳ таоло бугунги кунимизни хайрли ва баракали қилсин!

♻️ Дўстларингизга ҳам эслатинг!!!
👉  /channel/MuslimShosh

Читать полностью…

MuslimShosh.uz

#Ҳикмат

Дастлаб кунларнинг қанчалар тез ўтаётгани сени ҳайратга солади. Кейин эса англайсанки, бу кун эмас ҲАЁТинг экан...

✅  Улашинг | @MuslimShosh

Читать полностью…

MuslimShosh.uz

✅ Ҳаё доимо яхшилик келтиради

Фотима разияллоҳу анҳо вафотларидан олдин бемор бўлиб ётиб қолдилар. У кишини зиёрат қилиш учун Асмо бинт Умайс разияллоҳу анҳо келдилар. Фотима разияллоҳу анҳо: Эртага вафот этсам тобутимни кўтариб чиққанларида баданим кўриниб қолишидан ҳижолат бўляпман, дедилар. Чунки, ўша пайтдаги тобутлар бир текис тахтадан иборат бўлиб, устига қўйилган маййит гарчи кафанланган бўлсада, танасининг шакли билиниб турар эди. Шунда Асмо разияллоҳу анҳо: Мен сизга Ҳабашистонда кўрганимдек тобут ясаттириб берайми?-дедилар ва тўрт томонидан ўралган, ҳудди катта қутиган ўхшаган тобут ясаттириб бердилар. Буни кўриб Фотима разияллоҳу анҳо: Мени авратимни яширганинг учун Аллоҳ таоло сени айбингни яширсин, эй Асмо!-деб дуо қилдилар.

Субҳаналлоҳ! Маййит ҳолатида, беш қават кафанга ўранган ҳолатида ҳам ҳаё қилган Фотима онамиздан Аллоҳ рози бўлсин. Аслини олганда, кафанни ичида кўринмасликлари ҳам аниқ эди, қолаверса, тобутни кимлар кўтарадию, уларнинг қай бири маййитга назар солишга журъат этади. Бу ҳолатнинг ўзи аслида фитнага сабаб бўладиган вазият ҳам эмас, аслида. Лекин, Фотима разияллоҳу анҳонинг мана шу ўринда ҳам, яъни маййитага айланган ҳолларида ҳам номаҳрамларнинг назаридан сақланишга уринишлари, у зотнинг ўта ҳаёли бўлганларидан далолат қилади.

Шунинг учун ҳам Аллоҳ таоло Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи васалламга Жаброил алайҳиссалом орқали буюк башорат юборди. Унда айтилишича: Эй Муҳаммад! Фотимага айтинг, Аллоҳ таоло уни жаннат аҳлининг саййидаси деб номлади.

#Ҳомиджон_Ишматбеков
✅  Улашинг | @MuslimShosh

Читать полностью…

MuslimShosh.uz

Эслатма

#Намоз_вақтлари

🌺Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!🌺

🗓 🌙   1445 ҳ.й  РAБИУС СОНИЙ 21 КУН
5 НОЯБРЬ  -2023 м.й
ЯКШАНБА   куни тақвими
⌚️

⬇️ Т О Ш К Е Н Т ⬇️

⏰ Тонг        - 05:38
⏰ Қуёш      - 06:58
⏰ Пешин   - 12:11
⏰ Аср         - 15:33
⏰ Шом       - 17:16
⏰ Хуфтон  - 18:32

📖«Намозни адо этганингиздан сўнг, Аллоҳни турган, ўтирган ва ёнбошлаган ҳолингизда эсланг. Хотиржам бўлганингизда намозни тўлиқ адо этинг. Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир» (Нисо сураси, 103-оят).

Аллоҳ таоло бугунги кунимизни хайрли ва баракали қилсин!

♻️ Дўстларингизга ҳам эслатинг!!!
👉  /channel/MuslimShosh

Читать полностью…

MuslimShosh.uz

Эслатма

#Намоз_вақтлари

🌺Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!🌺

🗓 🌙   1445 ҳ.й  РAБИУС СОНИЙ 20 КУН
4 НОЯБРЬ  -2023 м.й
ШАНБА   куни тақвими
⌚️

⬇️ Т О Ш К Е Н Т ⬇️

⏰ Тонг        - 05:37
⏰ Қуёш      - 06:57
⏰ Пешин   - 12:11
⏰ Аср         - 15:34
⏰ Шом       - 17:17
⏰ Хуфтон  - 18:33

📖«Намозни адо этганингиздан сўнг, Аллоҳни турган, ўтирган ва ёнбошлаган ҳолингизда эсланг. Хотиржам бўлганингизда намозни тўлиқ адо этинг. Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир» (Нисо сураси, 103-оят).

Аллоҳ таоло бугунги кунимизни хайрли ва баракали қилсин!

♻️ Дўстларингизга ҳам эслатинг!!!
👉  /channel/MuslimShosh

Читать полностью…

MuslimShosh.uz

​​Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг 80 йиллиги

7️⃣ ЕТТИНЧИ МУФТИЙ

Усмонхон Алимов

Усмонхон Алимов 1950 йил 1 январда Самарқанд вилоятининг Иштихон туманида таваллуд топган. 1980–1982 йиллари Пайариқ туманидаги "Имом Бухорий" жоме масжидида имом ноиби бўлиб ишлаган. 1982–1983 йилларда Бухородаги Мир Араб мадрасасида, 1983–1987 йиллари Тошкент ислом институтида, 1989–1990 йиллари Марокашдаги Каравейн университетида таҳсил олган.
2000–2006 йилларда Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг Самарқанд вилояти вакили бўлиш баробарида "Имом Бухорий" жоме масжидида имом-хатиблик ҳам қилган. 2006 йил 8 августда Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий лавозимига сайланди.
Усмонхон Алимовнинг “Ҳазрати Имом”, “Имом Бухорий баракоти”, “Оилада фарзанд тарбияси”, “Расулуллоҳ васиятлари”, Суннат ва ҳадис”, “Илмнинг фазилати” каби бир неча асарлари, айниқса, “Тафсири Ирфон” китоби ҳануз халқимиз илм-маърифатининг янада зиёда бўлишига муносиб ҳисса бўлиб қўшилмоқда.
Усмонхон Алимов 2021 йилда вафот этди. Қабри Иштихон тумани Орлот қишлоғида.

Аллоҳ раҳмат қилсин!
✅  Улашинг | @MuslimShosh

Читать полностью…

MuslimShosh.uz

#ЖУМА_МУБОРАК

🌺Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!!!🌺


🕌Яқинларимизни табриклаб қўямиз🕌
👉 ✅  Улашинг | /channel/MuslimShosh

Читать полностью…

MuslimShosh.uz

#ЖУМА_МУБОРАК

🌺Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!!!🌺

🕌Яқинларимизни табриклаб қўямиз🕌
👉 ✅  Улашинг | /channel/MuslimShosh

Читать полностью…

MuslimShosh.uz

#ЖУМА_МУБОРАК
ЖУМАНИНГ СУННАТЛАРИ:

1. Жума учун ғусл қилиш.
2. Хушбўй нарсалар суртиш.
3. Чиройли кийимлар кийиш.
4. Жумага виқор ва сакина билан эрта бориш.
5. Жума куни баданни тозалаб, ҳайъатни гўзал қилиш.
6. Жума куни Каҳф сурасини қироат қилиш.
7. Жума куни ва кечаси дуони кўп қилиш.
8. Жума куни ва кечаси Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга кўп салавот айтиш.
9. Имом биринчи ракатда Фотиҳадан кейин "Жумуъа" сурасини ва иккинчи ракатда "Мунофиқун" сурасини қироат қилиш.
10. Жума куни бомдод намозида "Ҳаа миим сажда" ва "Ҳал атаа ъалал-инсаани" сураларини қироат қилиш суннатдир.
11. Жума намозининг фарзидан аввал ва кейин тўрт ракатдан суннат намози ўқиш.
12. Жумада мудраган одам бошқа ерга ўтиб олиши.

"Кифоя" китобидан.

📲Янги манзилимиз👇👇👇👇
✅  Улашинг | @MuslimShosh

Читать полностью…

MuslimShosh.uz

Эслатма

#Намоз_вақтлари

🌺Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!🌺

🗓 🌙   1445 ҳ.й  РAБИУС СОНИЙ 19 КУН
3 НОЯБРЬ  -2023 м.й
ЖУМА   куни тақвими
⌚️

⬇️ Т О Ш К Е Н Т ⬇️

⏰ Тонг        - 05:36
⏰ Қуёш      - 06:56
⏰ Пешин   - 12:11
⏰ Аср         - 15:35
⏰ Шом       - 17:18
⏰ Хуфтон  - 18:34

📖«Намозни адо этганингиздан сўнг, Аллоҳни турган, ўтирган ва ёнбошлаган ҳолингизда эсланг. Хотиржам бўлганингизда намозни тўлиқ адо этинг. Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир» (Нисо сураси, 103-оят).

Аллоҳ таоло бугунги кунимизни хайрли ва баракали қилсин!

♻️ Дўстларингизга ҳам эслатинг!!!
👉  /channel/MuslimShosh

Читать полностью…

MuslimShosh.uz

Юртдошларимиз учрашувлардан мамнун

Айни кунларда Жанубий Корея Республикасида хизмат сафарида бўлиб турган Ўзбекистон Республикаси Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги, Дин ишлари бўйича қўмита ва Ўзбекистон мусулмонлари идораси масъулларидан иборат ишчи гуруҳ аъзолари Тежон, Пусан ва Улсан шаҳарларидаги ишлаб чиқариш корхоналари раҳбарияти ва меҳнат мигрантлари билан учрашувлар ўтказиб, уларнинг иш ва яшаш шароитларини ўрганяптилар.

Иш берувчи корхоналар мутасаддилари ўзбекистонлик ишчиларнинг иш самарадорлиги юқорилиги, меҳнат муносабатларида интизомли ҳамда масъулиятли эканлигини эътироф этди.

Юртдошларимизга қонуний тартибда бир иш берувчи билан узоқ муддат меҳнат фаолиятини олиб бориш келгусида юртимиздан ушбу давлатга ишчи визаси асосида кириб-келиши кутилаётган фуқаролар квотасига ижобий таъсир қилиши тушунтирилди.

Шунингдек, Тошкент шаҳар бош имом-хатиби Абдуқаҳҳор домла Юнусов меҳнат муҳожирлари билан суҳбатлар уюштириб...

👉БАТАФСИЛ...

  Улашинг | @MuslimShosh

Читать полностью…

MuslimShosh.uz

🌙 Ҳамюртимиз Қуръон мусобақасида муваффақиятли иштирок этди

✅ Шу
йил 1 ноябрь куни Қозоғистоннинг Остона шаҳрида ўтказилган халқаро Қуръон мусобақасида Имом Бухорий номли Тошкент ислом институти талабаси Сирожиддин қори Жалилов ҳифз йўналишида ҳайъат аъзолари томонидан берилган жами 5 та саволга чиройли ва хатосиз тартил билан тиловат қилиб бериб, муваффақиятли иштирок этди.

🤲 Аллоҳ таоло ҳамюртимиз Сирожиддин қори Жалиловнинг илмини янада зиёда, зеҳнини бунданда ўткир қилсин!

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
@muslimuzportal | @shayx_nuriddinxoliqnazar | @hajumrauz | @mp3muslim | @diniysavollar

Читать полностью…

MuslimShosh.uz

#Хориж_хабари

Мусулмон донишмандлари кенгаши филиали очилди

Қозоғистоннинг Остона шаҳрида Мусулмон донишмандлари кенгашининг Ўрта Осиё филиали очилди. Очилиш маросимда Қозоғистон Республикаси Сенати раиси Мавлан Ашимбаев Сагатхан ўғли, “Ал-Азҳар” университети қошидаги Ислом тадқиқотлар маркази директори Назир Муҳаммад Аяд, Мусулмон донишмандлари кенгаши бош котиби Муҳаммад Абдуссалом иштирок этди ва нутқ сўзлаб, бошланган ушбу хайрли ишга барака тилади.
Ислом умматини бирлаштириш, инсоний қадриятлар, исломий бағрикенгликка таҳдид солаётган кучларга қарши бирлашишга чақирувчиМусулмон донишмандлари кенгашининг бош қароргоҳи БААпойтахти Абу Даби шаҳрида жойлашган .

✅  Улашинг | @MuslimShosh

Читать полностью…

MuslimShosh.uz

#ЖУМА_МУБОРАК

🌺Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!!!🌺


🕌Яқинларимизни табриклаб қўямиз🕌
👉 ✅  Улашинг | /channel/MuslimShosh

Читать полностью…

MuslimShosh.uz

#ЖУМА_МУБОРАК
ЖУМАНИНГ СУННАТЛАРИ:

1. Жума учун ғусл қилиш.
2. Хушбўй нарсалар суртиш.
3. Чиройли кийимлар кийиш.
4. Жумага виқор ва сакина билан эрта бориш.
5. Жума куни баданни тозалаб, ҳайъатни гўзал қилиш.
6. Жума куни Каҳф сурасини қироат қилиш.
7. Жума куни ва кечаси дуони кўп қилиш.
8. Жума куни ва кечаси Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга кўп салавот айтиш.
9. Имом биринчи ракатда Фотиҳадан кейин "Жумуъа" сурасини ва иккинчи ракатда "Мунофиқун" сурасини қироат қилиш.
10. Жума куни бомдод намозида "Ҳаа миим сажда" ва "Ҳал атаа ъалал-инсаани" сураларини қироат қилиш суннатдир.
11. Жума намозининг фарзидан аввал ва кейин тўрт ракатдан суннат намози ўқиш.
12. Жумада мудраган одам бошқа ерга ўтиб олиши.

"Кифоя" китобидан.

📲Янги манзилимиз👇👇👇👇
✅  Улашинг | @MuslimShosh

Читать полностью…

MuslimShosh.uz

Президентимиз глобал тинчлик ва хавфсизликка жиддий таҳдид солаётган Яқин Шарқдаги Фаластин-Исроил урушига яна бир бор алоҳида тўхталди.

"Минг афсуски, бу қонли низо оқибатида аввало, тинч аҳоли вакиллари, айниқса, аёллар, болалар ва кексалар кўплаб қурбон бўлмоқда. Урушнинг минтақа бўйлаб ёйилиб кетиш хавфи тобора реал тус олмоқда.

Қарама-қаршиликнинг кенг кўламли низога айланиб кетишига асло йўл қўйиб бўлмайди. Биз томонларни зудлик билан ҳарбий ҳаракатларни тўхтатишга, тинч музокараларни бошлаш, оқилона муросага келишга чақирамиз.

Фаластин халқи Бирлашган Миллатлар Ташкилоти резолюциялари билан тасдиқланган ҳуқуққа, яъни, ўзининг мустақил давлатини барпо этиш ҳуқуқига эга, деган қатъий позициямизни яна бир бор билдирамиз
", деди Шавкат Мирзиёев.


Асрлар давомида бизга ён қўшни бўлган кўпмиллатли Афғонистон халқини бугунги мураккаб муаммолари қаршисида ёлғиз қолдириб бўлмаслиги, ушбу мамлакатни минтақавий интеграция жараёнларига фаол жалб этиш барқарор тараққиётимизнинг ажралмас ва зарурий шарти экани таъкидланди.

Давлатимиз раҳбари йиғилганларни афғон халқига гуманитар ёрдам кўрсатишни кўпайтиришга, ушбу мамлакатдаги ўткир ижтимоий-иқтисодий муаммоларни жамоавий масъулият ва мақбул механизмлар асосида ҳал этишга чақирди.

Манба: /channel/uza_uz/85172

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
Muslim.uz
@muslimuzportal | @shayx_nuriddinxoliqnazar | @hajumrauz | @mp3muslim | @diniysavollar | @muminauz

Читать полностью…

MuslimShosh.uz

УЛАРГА ПУЛ БЕРСАК ГУНОҲКОР БЎЛМАЙМИЗМИ?
#қисқа_савол_жавоблар

❓CАВОЛ: Ўртоқларим билан чойхонага борамиз. Шу чойхонада бизга хизмат қиладиган ёш йигитлар бўлади. Чойхона эгалари у йигитларга 25 мингдан 50 минггача кунига беради. Аммо чойхонага келишимиз биланоқ ўша ёш йигитлар исириқ тутатиб келиб одамлардан пул олишади. Худди тиланчидек. Агар уларга пул берсак биз гуноҳкор бўлиб қолмаймизми?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Ҳақ тўланадиган хизматлар икки томондан ўзаро келишув асосида бўлади. Келишув бўлмасдан бир томон хизмат кўрсатишни бошласа (масалан, исириқ тутатса), унга ҳақ тўламасликка ихтиёрингиз бўлади.

Бошқа томондан чойхона эгаси мижозларга хизмат кўрсатгани учун маълум ҳақ тўласа ва мижозлардан ортиқча пул олмасликни шарт қилса, хизмат қилувчилар мижозлардан ортиқча ҳақ сўраши жоиз эмас.

Лекин хоҳласангиз, ихтиёрий равишда ўша исириқ тутатувчиларга кўнгилдан чиқариб, ҳадя сифатида пул беришингиз мумкин. Бу ерда гуноҳкорлик бўлмайди. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

🔗 Улашинг: @diniysavollar

✅  Улашинг | @MuslimShosh

Читать полностью…

MuslimShosh.uz

#Хориж_хабари

Энг нодир ва қадимий нусха тикланди

“Book Wоrld Egypt” нашри Қуръони каримнинг дунёдаги энг нодир ва қадимий нусхаларидан бирининг суратларини чоп этди.
“ИҚНA” сайти хабар беришича, Миср Миллий кутубхонасида ҳижрий I асрнинг биринчи ярмида (деярли 1300 йил) кўчирилган ҳижозий Қуръони карим нусхасини таъмирлаш ишлари якунланди.

✅  Улашинг | @MuslimShosh

Читать полностью…

MuslimShosh.uz

🍃Aссалому алайкум... Шанба тонги муборак бўлсин

🤲Соғ–саломат уйғотган Роббимизга хамдлар бўлсин!

☘Аллоҳим тонгингизни нурафшон,
🍀Кўнглингизни хотиржам,
☘Чеҳрангизни нурли қилсин.

🍀Танангизни саломатлик,
☘Юзингизни эсa табассум безаб турсин!!

🍀Бахт,омад, муваффақият, меҳр-муҳаббат ҳамиша ҳамрохингиз бўлсин!!

✅ Энг қадрли инсонларингизга юборинг!

♻️Улашинг | @MuslimShosh

Читать полностью…

MuslimShosh.uz

"Бутун дунёда тинчлик бўлсин!" – Муфтий ҳазрат Яқин Шарқдаги можаролар ҳақида

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати
Muslim.uz
@muslimuzportal | @shayx_nuriddinxoliqnazar | @mp3muslim | @diniysavollar

Читать полностью…

MuslimShosh.uz

"БЎЛАВЕРАДИ" ДЕГАН СЎЗДАН УЗОҚ ЮРИШ - ЖАМИЯТ УЧУН ЖУДА МУҲИМ

Бир гўрков ҳикоясини келтирамиз...

Абдуқаҳҳор домла Юнусов
Тошкент шаҳар бош имом-хатиби

Тошкент шаҳар вакиллиги
Матбуот хизмати


👉 ✅  Улашинг | /channel/MuslimShosh

Читать полностью…

MuslimShosh.uz

#ЖУМА_МУБОРАК

🌺Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!!!🌺

🕌Яқинларимизни табриклаб қўямиз🕌
👉 ✅  Улашинг | /channel/MuslimShosh

Читать полностью…

MuslimShosh.uz

#ЖУМА_МУБОРАК

🌺Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!!!🌺

🕌Яқинларимизни табриклаб қўямиз🕌
👉 ✅  Улашинг | /channel/MuslimShosh

Читать полностью…

MuslimShosh.uz

Жалолиддин домла Ҳамроқулов кучли нотиқ сифатида тақдирланди

📆 Бугун, 2 ноябрь куни пойтахтимизда юксак нотиқлик маҳорати билан барча соҳалардаги ислоҳотларни халқимиз орасида кенг ва фаол тарзда етказиб бераётган бир гуруҳ жамоат арбоблари, таниқли уламолар, олимлар, ёзувчи ва шоирлар, теле ва радио журналистларини тақдирлаш маросими бўлиб ўтди.
🔹“Нотиқлик санъати академияси” таълим муассасаси томонидан ташкил этилган ушбу маросим анъанавий тарзда ўтказиб келинади.
🔸Маросимда Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси ўринбосари Жалолиддин домла Ҳамроқулов оммавий ахборот воситалари ва ижтимоий тармоқларда диний-маърифий мавзулардаги қатор таъсирли чиқишлари учун тақдирланди.

➡️Батафсил

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати

@muslimuzportal | @shayx_nuriddinxoliqnazar | @hajumrauz | @mp3muslim | @diniysavollar

Читать полностью…

MuslimShosh.uz

Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг 80 йиллиги

ОЛТИНЧИ МУФТИЙ

Абдурашид қори Баҳромов

Абдурашид қори Баҳромов 1953 йил 8 январда Андижон шаҳрида туғилган.
Дастлабки диний сабоқни отаси Абдулмўмин қоридан олган. 1975 йили Мир Араб мадрасасига ўқишга кирган. Талабалик йилларидаёқ жуда фаол, Рамазон ойларида хатми Қуръон ўтказган.
1979 йили Имом Бухорий номидаги  Тошкент ислом институтини битирган.
Устозлар тавсияси билан шу ерда қолиб, талабаларга сабоқ бера бошлаган.
1981 йилдан "Тилла Шайх" жоме масжидида имом бўлиб ишлаган.
1997 йил май ойидан 2006 йил август ойига қадар Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий лавозимида ишлаган.
Абдурашид қори Баҳромов 2011 йил 26 октябрда вафот этиб, Тошкент шаҳридаги "Ғойиб ота" қабристонига дафн этилган.
Аллоҳ раҳмат қилсин!

👉Улашинг | @MuslimShosh

Читать полностью…

MuslimShosh.uz

ҚУРЪОНИ КАРИМНИ ТАҲОРАТСИЗ УШЛАШНИНГ ҲУКМИ
#Қуръони_каримни_ушлаш
#таҳорат

❓1130-CАВОЛ: Аёл кишиман, узрли кунларимда Қуръони каримни ўқий олмаслигимни биламан. Лекин уни ушлашим, ўпиб кўзимга суришим мумкинми?

💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм.
Йўқ ундай қилиб бўлмайди. Чунки таҳоратсиз кишилар, ҳайз кўрган аёллар, жунуб бўлганлар Қуръони карим китобини, Қуръон оятлари ёзилган қоғоз, танга ёки сувинерларни ушлашлари жоиз эмас. Зеро Қуръони карим Аллоҳ таолонинг каломидир. Уни покиза ҳолда ушлаш билан ҳам унга ҳурмат ва таъзим ифода қилинади. Ҳаким ибн Ҳизом разияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

عن حَكِيم بن حِزام قال: لَمَّا بَعَثني رسول الله صلى الله عليه وسلم إلى اليَمَن قال: لا تَمسَّ القرآنَ إلا وأنت طاهر
(روى الحاكم في «المستدرك» وصحَّحه)

яъни: “Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам мени Яманга юбораётганларида “Қуръони каримни фақатгина пок ҳолингда ушлагин” – деган эдилар” (Имом Ҳоким Мустадрак китобларида ривоят қилган ва бу ҳадисни саҳиҳ деганлар)”.

Ватандошимиз аллома Алоуддин Косоний раҳимаҳуллоҳ ҳам айни шу маънода айтадилар:

(وَلَنَا ) قَوْله تَعَالَى لَا يَمَسُّهُ إلَّا الْمُطَهَّرُونَ وَقَوْلُ النَّبِيِّ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ لَا يَمَسُّ الْقُرْآنَ إلَّا طَاهِرٌ ، وَلِأَنَّ تَعْظِيمَ الْقُرْآنِ وَاجِبٌ ، وَلَيْسَ مِنْ التَّعْظِيمِ مَسُّ الْمُصْحَفِ بِيَدٍ حَلَّهَا حَدَثٌ

“Қуръони каримни таҳоратсиз ушлаш мумкин эмаслигига бизнинг далилимиз Аллоҳ таолонинг мана бу ояти, яъни “Уни (Қуръонни) таҳоратли кишилардан ўзгалар ушламаслар” (Воқеа сураси 79-оят) ва пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг “Қуръонни фақат пок инсонгина ушлайди”, деган ҳадисларидир. Қолаверса, Қуръони улуғлаш вожибдир, мусҳафни (Қуръони карим китобини) нопок қўл билан ушлаш эса уни улуғлаш эмас” (“Бадоъиус саноиъ” китоби).

Яна бир мўтабар манба, имом Марғиноний раҳимаҳуллоҳнинг “Ҳидоя” асарида ҳам шундай дейилади:

وَلَيْسَ لَهُمْ مَسُّ الْمُصْحَفِ إلَّا بِغِلَافِهِ ، وَلَا أَخْذُ دِرْهَمٍ فِيهِ سُورَةٌ مِنْ الْقُرْآنِ إلَّا بِصُرَّتِهِ وَكَذَا الْمُحْدِثُ لَا يَمَسُّ الْمُصْحَفَ إلَّا بِغِلَافِهِ (الهداية)

“Ҳайз ёки нифос кўраётган, жунуб бўлганлар мусҳафни фақат ғилофи билан, Қуръони каримдан сура ёки оятлар ёзилган тангаларни ҳамён билан ушлашлари мумкин. Таҳоратсиз киши ҳам мусҳафни ғилоф билан ушлайди” (“Ҳидоя” китоби).

Шу ўринда яна бир нарсани таъкидлаш керакки, нафақат Қуръони карим, балки Қуръонни бошқа тилларга қилинган таржималари, тафсирларини ҳам нопок ҳолда ушлаш жоиз эмас. Фиқҳий манбаалардан Баҳрур роиқ китобида:

وَلَوْ كَانَ الْقُرْآنُ مَكْتُوبًا بِالْفَارِسِيَّةِ يَحْرُمُ عَلَى الْجُنُبِ وَالْحَائِضِ مَسُّهُ بِالْإِجْمَاعِ وَهُوَ الصَّحِيحُ (البحر الرائق شرح كنز الدقائق)

“Агар Қуръони карим форс тилида (шунингдек бошқа тилларда) ёзилган бўлса, жунуб киши ва ҳайз кўрган аёл уни ушлаши ҳаром бўлади. Шу ҳукмга барча уламолар ижмоъ қилганлар ва шу гап саҳиҳдир” – дейилади.

Демак, таҳоратсиз кишилар, ҳайз ёки нифос кўраётган аёллар, жунуб бўлганлар Қуръони каримни ғилофсиз ушлашлари ёки саволда сўралганидек ўпиб кўзга суришлари жоиз эмас. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази
.

✅  Улашинг | @MuslimShosh

Читать полностью…

MuslimShosh.uz

🕌 Имом Бухорий мақбараси зиёрат қилинди

🔹Президент Шавкат Мирзиёев 1 ноябрь куни Самарқанд вилоятига келиб, Имом Бухорий мақбарасини зиёрат қилди.

🤲 Қуръони карим оятлари тиловат этилди. Аллоҳдан юртимизга тинчлик-осойишталик, халқимиз манфаати йўлидаги саъй-ҳаракатларга хайру барака тилаб дуо қилинди.

🔹Мақбара мажмуаси ҳозирги кунда янгидан барпо этилмоқда. Давлатимиз раҳбари бўлажак пардозлаш намуналарини кўздан кечирди.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати

@muslimuzportal | @shayx_nuriddinxoliqnazar | @hajumrauz | @mp3muslim | @diniysavollar

Читать полностью…

MuslimShosh.uz

Эслатма

#Намоз_вақтлари

🌺Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!🌺

🗓 🌙   1445 ҳ.й  РAБИУС СОНИЙ 18 КУН
2 НОЯБРЬ  -2023 м.й
ПАЙШАНБА   куни тақвими
⌚️

⬇️ Т О Ш К Е Н Т ⬇️

⏰ Тонг        - 05:35
⏰ Қуёш      - 06:55
⏰ Пешин   - 12:11
⏰ Аср         - 15:36
⏰ Шом       - 17:20
⏰ Хуфтон  - 18:35

📖«Намозни адо этганингиздан сўнг, Аллоҳни турган, ўтирган ва ёнбошлаган ҳолингизда эсланг. Хотиржам бўлганингизда намозни тўлиқ адо этинг. Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир» (Нисо сураси, 103-оят).

Аллоҳ таоло бугунги кунимизни хайрли ва баракали қилсин!

♻️ Дўстларингизга ҳам эслатинг!!!
👉  /channel/MuslimShosh

Читать полностью…
Подписаться на канал