МУРОЖААТЛАР ТИНГЛАНДИ
Бугун Ўзбекистон мусулмонлари идораси Тошкент шаҳар ваклилигига турли масалалар юзасидан мурожаат қилиб келган фуқароларни шаҳар бош имом-хатиби ўринбосари Эргашали домла Рустамов илиқ кутиб олди.
Оилавий масалалар юзасидан савол сўраган ҳамшаҳарларимизга шариат кўрсатмаларига биноан жавоблар қайтарилди.
Фуқаролар қабулдан мамнун бўлиб, диний соҳа ходимлари ҳақига дуолар қилишди.
♻️ Дўстларингизга ҳам эслатинг!!!
👉 /channel/MuslimShosh
Меҳнат мигрантлари билан учрашувлар бўлиб ўтмоқда
Аввал хабар берганимиздек, айни кунларда Ўзбекистон Республикаси Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги, Дин ишлари бўйича қўмита ҳамда Ўзбекистон мусулмонлари идораси ҳамкорлигида мазкур ташкилотлар масъулларидан иборат ишчи гуруҳ аъзолари Жанубий Корея Республикасида хизмат сафарида бўлиб турибди.
Ишчи гуруҳ аъзолари Сеул ва Инчон шаҳарларидаги ишлаб чиқариш корхоналари раҳбарияти ва меҳнат мигрантлари билан учрашув ўтказиб, уларнинг иш ва яшаш шароитларини ўрганди.
Бугунги кунда бутун дунёда зиддиятлар ва турли бузғунчиликлар ҳар қачонгидан хатарли тус олмоқда. Шунинг учун ҳар бир юртдошимиз огоҳ ва ҳушёр бўлиши, инсоният тараққиётига таҳдид солаётган нотинчликлар пайтида турли фитналарга аралашмаслиги лозимлиги тушунтирилди.
Хизмат сафари давомида Тошкент шаҳар бош имом-хатиби Абдуқаҳҳор домла Юнусовга ватандошларимиз турли диний масалалар юзасидан мурожаат қилишмоқда.
Абдуқаҳҳор домла уларнинг саволларига ...
👉БАТАФСИЛ...
✅ Улашинг | @MuslimShosh
Эслатма
#Намоз_вақтлари
🌺Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!🌺
🗓 🌙 1445 ҳ.й РAБИУС СОНИЙ 17 КУН
1 НОЯБРЬ -2023 м.й
ЧОРШАНБА куни тақвими⌚️
⬇️ Т О Ш К Е Н Т ⬇️
⏰ Тонг - 05:34
⏰ Қуёш - 06:54
⏰ Пешин - 12:11
⏰ Аср - 15:37
⏰ Шом - 17:21
⏰ Хуфтон - 18:36
📖«Намозни адо этганингиздан сўнг, Аллоҳни турган, ўтирган ва ёнбошлаган ҳолингизда эсланг. Хотиржам бўлганингизда намозни тўлиқ адо этинг. Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир» (Нисо сураси, 103-оят).
Аллоҳ таоло бугунги кунимизни хайрли ва баракали қилсин!
♻️ Дўстларингизга ҳам эслатинг!!!
👉 /channel/MuslimShosh
Ватандошлар билан учрашувлар ташкил этилмоқда
Ўзбекистон Республикаси Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги, Дин ишлари бўйича қўмита ҳамда Ўзбекистон мусулмонлари идораси ҳамкорлигида шу кунларда мутахассислардан иборат ишчи гуруҳ Жанубий Корея Республикасида бўлиб турибди.
Ишчи гуруҳ аъзолари орасида Тошкент шаҳар бош имом-хатиби Абдуқаҳҳор домла Юнусов ҳам бор.
Ишчи гуруҳ аъзолари Инчон шаҳридаги саноат зонасида вақтинча меҳнат фаолиятини амалга оширётган юртдошларимиз, иш берувчилар билан учрашиб, уларнинг иш ва яшаш шароитларини ўрганди.
Шунингдек, юртдошларимиз билан мулоқот давомида уларни қизиқтирган саволларга жавоб берилиб, турли ёт ғоялар таъсирига тушиб қолмаслик бўйича тавсиялар берилди.Сафар давом этади
.
✅ Улашинг | @MuslimShosh
ЭҲСОННИНГ МУКОФОТИ ЭҲСОНДИР
✔️ Садақот кимга берилиши керак?
✔️ Ҳамма учун керакли тавсия - атаганингизни тўплаб юринг...
Абдуқаҳҳор домла Юнусов
Тошкент шаҳар бош имом-хатиби
✅Ижтимоий тармоқларда бизни кузатинг:
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube
#Хориж_хабари
Шуша Ислом оламининг маданий пойтахти
Таълим, фан ва маданият масалалари бўйича ислом ташкилоти (ISESCO) бош директори Салим бин Муҳаммад Малик Озарбайжонга ташрифи чоғида Шуша шаҳрини “Ислом оламининг маданий пойтахти” деб эълон қилди.
Салим бин Муҳаммад Малик Кавказ мусулмонлари идораси раиси, шайхулислом Оллоҳшукур Пошшозода билан ҳам учрашиб, Озарбайжонда ташкилотнинг минтақавий ваколатхонаси очилишини айтди.
✅ Улашинг | @MuslimShosh
Эслатма
#Намоз_вақтлари
🌺Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!🌺
🗓 🌙 1445 ҳ.й РAБИУС СОНИЙ 16 КУН
31 ОКТЯБР -2023 м.й
СЕШАНБА куни тақвими⌚️
⬇️ Т О Ш К Е Н Т ⬇️
⏰ Тонг - 05:32
⏰ Қуёш - 06:51
⏰ Пешин - 12:11
⏰ Аср - 15:40
⏰ Шом - 17:23
⏰ Хуфтон - 18:38
📖«Намозни адо этганингиздан сўнг, Аллоҳни турган, ўтирган ва ёнбошлаган ҳолингизда эсланг. Хотиржам бўлганингизда намозни тўлиқ адо этинг. Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир» (Нисо сураси, 103-оят).
Аллоҳ таоло бугунги кунимизни хайрли ва баракали қилсин!
♻️ Дўстларингизга ҳам эслатинг!!!
👉 /channel/MuslimShosh
ФАТВОГА АҲЛИ ИЛМЛАР ҲАҚЛИ
Абдуқаҳҳор домла Юнусов
Тошкент шаҳар бош имом-хатиби
✅Ижтимоий тармоқларда бизни кузатинг:
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube
❗️БОРЛИҒИНГ АВРАТ
Қози Иёзнинг "Тартибул мадорик" китобида келади:
"Имом Молик роҳимаҳуллоҳ уйида ўтирганида бир дўсти киришга изн сўради. Имом изн берди. Имомнинг хонасининг бир бурчагида тарвуз бор эди. Имом тарвузнинг устига рўмол ташлаб қўйди. Дўсти кирганида имом унга "бу ерда ўтир" деб бир жойни кўрсатди. Дўсти кўрсатилган жойга ўтирмасдан устига рўмол ташлаб қўйилган тарвузнинг устига ўтирди. Тарвуз эзилиб кетди. Шунда имом дўстига деди:
- Аллоҳ сенга раҳм қилсин. Биз уйимиздаги камчиликларни бошқалардан кўра яхшироқ биламиз!".
Бировнинг уйига киришнинг ҳам ўз одоблари бор. Буни қадимда аждодларимиз қисқа қилиб қуйидаги жумлада жамлашган:
"Бировнинг уйига кўр бўлиб кир, кар бўлиб ўтир, соқов бўлиб чиқ!".
Агар уй эгалари бирор нарсани сен кўришингни истамаётган бўлишса назарингни пастга тушир.
Агар уй эгалари бирор нарсани эшитишингни исташмаётган бўлишса қулоғингни беркит.
Агар борди-ю кўриб ёки эшитиб қолсанг уни ташқарига гапириб юрма.
Уйлар авратдир. Аврат эса ёпилади.
Сени уйига олиб кирган киши сенга ишонган. Ишончини суистимол қилма.
Сенга сирини ошкор қилганни шарманда қилма.
Унутма, сенинг бутун борлиғинг аврат. Одамларда эса тил бор!
#Aбдулқодир_Полвонов
✅ Улашинг | /channel/MuslimShosh
Пайғамбарларнинг афзали
Осмондаги юлдузлар бир-биридан фарқ қилади. Фалакиёт олимларининг хабар беришларича, Қуёш Ердан икки миллион марта катта экан. Қуёшдан ҳам мана шунча катталикдаги юлдузлар ҳам мавжуд.
Мукаррам бандалари бўлмиш фаришталар ҳам, бир бирларидан фарқ қиладилар.
جَاعِلِ الْمَلَائِكَةِ رُسُلًا أُولِي أَجْنِحَةٍ مَثْنَى وَثُلَاثَ وَرُبَاعَ يَزِيدُ فِي الْخَلْقِ مَا يَشَاءُ
“Фаришталарни икки, уч, тўрт қанотли элчилар қилувчи Аллоҳдир. У яратган нарсаларида хоҳлаганини зиёда қилур” (Фотир сураси, 1-оят).
Инсониятнинг энг афзали бўлмиш пайғамбарларнинг ҳам даражалари бир-бирларидан фарқ қилади.
تِلْكَ الرُّسُلُ فَضَّلْنَا بَعْضَهُمْ عَلَى بَعْضٍ مِنْهُمْ مَنْ كَلَّمَ اللَّهُ وَرَفَعَ بَعْضَهُمْ دَرَجَاتٍ
“Ўша пайғамбарларнинг баъзиларидан баъзиларини афзал этдик. Улар ичида Аллоҳ гаплашгани ва даражасини жуда юқори қилгани бор” (Бақара сураси, 253-оят).
Ўша “даражасини жуда юқори қилгани” Муҳаммад саллаллоҳу алайҳи васаллам бўлиб, у зот барча халойиқларнинг энг афзали ва “абдуллоҳ” (Аллоҳнинг бандаси) деган шарафли номга лойиқ бўлган ягона зотдирлар.
#Ҳомиджон_Ишматбеков
✅ Улашинг | /channel/MuslimShosh
Ҳамдардлик билдирамиз
Ўзбекистон мусулмонлари идораси Тошкент шаҳар вакиллиги жамоаси ва Тошкент шаҳрида фаолият юритаётган имом-хатиб ва имом ноиблар Тошкент шаҳар Миробод тумани бош имом-хатиби Меърожиддин домла Ҳайдаровнинг оналари вафоти муносабати билан Меърожиддин домла ва у кишининг оила аъзоларига чуқур таъзия изҳор этади.
🤲 Аллоҳ таоло марҳума онахонни Ўз мағфиратига олсин, иймонлари ва солиҳ амалларини ўзларига ҳамроҳ айласин. Охиратларини обод этиб, жойларини Фирдавс жаннатларидан қилсин!
@MuslimShosh
Эслатма
#Намоз_вақтлари
🌺Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!🌺
🗓 🌙 1445 ҳ.й РAБИУС СОНИЙ 14 КУН
29 ОКТЯБР -2023 м.й
ЯКШАНБА куни тақвими⌚️
⬇️ Т О Ш К Е Н Т ⬇️
⏰ Тонг - 05:31
⏰ Қуёш - 06:50
⏰ Пешин - 12:12
⏰ Аср - 15:41
⏰ Шом - 17:25
⏰ Хуфтон - 18:40
📖«Намозни адо этганингиздан сўнг, Аллоҳни турган, ўтирган ва ёнбошлаган ҳолингизда эсланг. Хотиржам бўлганингизда намозни тўлиқ адо этинг. Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир» (Нисо сураси, 103-оят).
Аллоҳ таоло бугунги кунимизни хайрли ва баракали қилсин!
♻️ Дўстларингизга ҳам эслатинг!!!
👉 /channel/MuslimShosh
Эслатма
#Намоз_вақтлари
🌺Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!🌺
🗓 🌙 1445 ҳ.й РAБИУС СОНИЙ 13 КУН
28 ОКТЯБР -2023 м.й
ШАНБА куни тақвими⌚️
⬇️ Т О Ш К Е Н Т ⬇️
⏰ Тонг - 05:30
⏰ Қуёш - 06:49
⏰ Пешин - 12:12
⏰ Аср - 15:42
⏰ Шом - 17:26
⏰ Хуфтон - 18:41
📖«Намозни адо этганингиздан сўнг, Аллоҳни турган, ўтирган ва ёнбошлаган ҳолингизда эсланг. Хотиржам бўлганингизда намозни тўлиқ адо этинг. Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир» (Нисо сураси, 103-оят).
Аллоҳ таоло бугунги кунимизни хайрли ва баракали қилсин!
♻️ Дўстларингизга ҳам эслатинг!!!
👉 /channel/MuslimShosh
Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг 80 йиллиги
УЧИНЧИ МУФТИЙ
Шамсуддинхон Зиёуддинхон ўғли Бобохонов
Шамсуддинхон Бобохонов 1937 йили Тошкент шаҳрида туғилган. 1959 йили Тошкент чет тиллар институтининг инглиз тили факультетини тамомлаган.
1962–1966 йилларда Қоҳирадаги “ал-Азҳар” дорилфунунида таҳсил олган.
1973 йили Москвада араб филологияси бўйича номзодлик илмий ишини ёқлаган.
1975–1982 йилларда Имом Бухорий номли Тошкент ислом институти ректори бўлиб ишлади.
1982–1989 йилларда Ўрта Осиё ва Қозоғистон мусулмонлари диний бошқармаси раиси, муфтий лавозимида фаолият юритди.
Ўрдун Қироллик академиясининг аъзоси, Халқаро Ибн Сино мукофоти соҳиби бўлган Шамсуддинхон Бобохонов ҳазратлари 2003 йилда Тошкент шаҳрида вафот этди.
Аллоҳ раҳмат қилсин.
👉 ✅ Улашинг | /channel/MuslimShosh
#ЖУМА_МУБОРАК
🌺Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!!!🌺
🕌Яқинларимизни табриклаб қўямиз🕌
👉 ✅ Улашинг | /channel/MuslimShosh
Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг 80 йиллиги
БЕШИНЧИ МУФТИЙ
Мухторжон Абдуллоҳ Бухорий
Мухторжон домла 1928 йилда Қўқон шаҳрида таваллуд топган. Бухородаги “Мир Араб”, Тошкентдаги Бароқхон мадрасаларида, Суриядаги Дамашқ дорулфунунининг шариат куллиясида таҳсил олган.
1958–1991 йилларда “Мир Араб” мадрасасида мударрис, бош мударрис, мудир вазифаларида ишлаган. 1984–1988 йилларда Тошкент Ислом олий маъҳадида сабоқ берган.
1991–1993 йилларда Бухоро вилоятидаги “Ҳазрати Баҳоуддин Нақшбанд” масжидида имом-хатиблик қилди.
1993–1997 йилларда Мовароуннаҳр мусулмонлари идораси (ҳозирги Ўзбекистон мусулмонлари идораси) раиси, муфтий бўлди.
Ҳазрат 2002 йилда вафот этди.
Аллоҳ раҳмат қилсин.
✅ Улашинг | @MuslimShosh
ҲУРМАТЛИ ҲАМШАҲАРЛАР!
Аввал хабар берганимиздек, ҳафтанинг ҳар ЧОРШАНБА куни Ўзбекистон мусулмонлари идораси тизимидаги барча масжидларда фуқароларни қабул қилиш куни деб белгиланган!
Шу муносабат билан жорий йилнинг 1 ноябрь куни Тошкент шаҳридаги барча масжидларда фуқаролар қабули ўтказилади.
Қабул вақти: 9:00 дан 17:00 гача.
✅ Улашинг | @MuslimShosh
⚡️ Шавкат Мирзиёев: Биз Фаластин халқи билан бирдам эканимизни қатъий билдирамиз
— Исроил армияси ва Хамас ҳаракати ўртасида давом этаётган қуролли тўқнашувлар гуманитар инқирозни чуқурлаштирмоқда, тинч, бегуноҳ аҳоли орасида кўп сонли қурбонларга олиб келмоқда.
Болалар ва аёллар ҳалок бўлмоқда, одамлар бошпанасидан айрилмоқда, ўз уйларини ташлаб кетишга мажбур бўлмоқда.
Биз Фаластин ва Исроил томонидан қурбон бўлган барча инсонларнинг оилаларига чин дилдан таъзия ва ҳамдардлик изҳор этамиз.
Мен Ғазо сектори аҳолисига баҳоли қудрат ёрдам кўрсатиш учун Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Яқин Шарқ агентлигига 1 миллион 500 минг доллар ажратиш ҳақида қарор қабул қилдим.
Биз Фаластин халқи билан бирдам эканимизни қатъий билдирамиз ва унинг Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош Ассамблеяси ва Хавфсизлик Кенгашининг илгари қабул қилинган резолюцияларига мувофиқ ўз мустақил давлатини барпо этишга бўлган ҳуқуқини қўллаб-қувватлаймиз.
Манба
Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
@muslimuzportal | @shayx_nuriddinxoliqnazar | @hajumrauz | @mp3muslim | @diniysavollar
🌍 ТОШКЕНТ ШАҲАР БОШ ИМОМ-ХАТИБИ КОРЕЯ РЕСПУБЛИКАСИГА ЖЎНАБ КЕТДИ
Куни кеча Тошкент шаҳар бош имом-хатиби Абдуқаҳҳор домла Юнусов хизмат сафари билан Корея Республикаси пойтахти Сеул шаҳрига жўнаб кетди.
Абдуқаҳҳор домланинг сафар давомидаги тадбирларда иштирокларини ёритиб борамиз.
✅Ижтимоий тармоқларда бизни кузатинг:
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube
❗️БИЛМАГАН НАРСАНГИЗГА УРИНМАНГ!
Ҳофиз ибн Аҳмад ал-Ҳакамийнинг “Сулламул вусул” номли китобида келади:
“Саъдуддин Масъуд ибн Умар Тафтазонийнинг таржимаи ҳолида шундай келади:
“Имом Тафтазоний султоннинг мажлисида Журжоний билан мунозара қилиб қолди. Журжонийнинг тили қаламидан фасоҳатлироқ эди. Тафтазоний эса аксинча, гапга нўноқроқ эди. Шу сабабли мажлис аҳли Журжонийнинг гапларини устун деб билишди. Тафтазоний қаттиқ қайғуга ботди, ғам чекиб шундан вафот қилди!”.
Дунёда ризқ деган нарса бор. Бирор кишига ҳамма нарса берилмаган. Кишига бир эшик очилса бир нечтаси ёпиқ бўлади.
Аҳмад Шавқий шеърни яхши ўқий олмас эди. Шоирлар амири шеърларини, қасидаларини бошқаларга ўқитар эди.
Имом Заҳабий наҳв имом Сибвайҳнинг таржимаи ҳолида шундай дейди:
“Сибвайҳ заковатли ва даҳо бўлишига қарамасдан гапга нўноқ, аммо қалами равон эди!”.
Ўзингизга очилган эшикка назар солинг. Ўшандан шамол каби югуринг. Ўзингизга беркитилган эшикка назар солинг. Уни секин чертинг.
Кишининг яхши биладиган иши билан машғул бўлиши, билмайдиган ишига беҳуда куч сарфлашидан афзалроқдир!
#Aбдулқодир_Полвонов
✅ Улашинг | /channel/MuslimShosh
(Ёмғир ёққанда ўқиладиган дуо)
اللَّهُمَّ بَارِكْ لَنَا فِى ثَمَرِنَا وَبَارِكْ لَنَا فِى مَدِينَتِنَا
✅ Ўқилиши: ♻️ 📗“Аллоҳумма барик лана фий самарина ва барик лана фий мадинатина”.
✅ Маъноси: ♻️ 📋“Ё Аллоҳим! Бизнинг меваларимизга барака бер. Бизнинг шаҳримизни баракали қил”.
Имом Муслим ривояти.
#дуо #Ёмғир
┉┅━❀✨🌺✨❀━┅┉
✅ Улашинг | @MuslimShosh
Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг 80 йиллиги
ТЎРТИНЧИ МУФТИЙ
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратлари 1952 йил 15 апрель куни Андижон вилоятида таваллуд топди.
Отаси Устоз Муҳаммад Юсуф ўғлига бошланғич диний таълим берган, мактабда муваффақият қозониши учун барча шароитларни яратиб берган, китобхонликка меҳр уйғотган.
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратлари ўрта мактабни тамомлагач, 1970 йилда Бухородаги Мир Араб мадрасасида таҳсил олади ва уни муваффақиятли тамомлайди. 1973 йилда Имом Бухорий номидаги Тошкент ислом институтига ўқишга кирди. 1975 йилда институтни тамомлаб, "Совет Шарқи мусулмонлари" журналида ишлаган.
1976 йилда Триполидаги (Ливия) "Даъватул Исламийя" университетига ўқишга кирди ва уни 1980 йилда имтиёзли диплом билан тугатди. Ватанига қайтиб, Ўрта Осиё ва Қозоғистон мусулмонлари диний бошқармасининг ташқи алоқалар бўлимида ишлади.
Имом Бухорий номидаги Олий ислом институтида дарс берди. Бу даврда Шайх ҳазратлари институт учун янги ўқув дастурини ишлаб чиқди, янги исломий фанларни ўқитишни йўлга қўйди, талабаларни зарур ўқув ва илмий адабиётлар билан таъминлади.
1986 йили институт ректори бўлди.
1989 йил 6-февралда Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф муфтий — Ўрта Осиё ва Қозоғистон мусулмонлари диний идораси раҳбари, Ўзбекистон мустақилликка эришиш арафасида эса Шайх СССР Олий Кенгашига депутат этиб сайланди ва мустақил Ўзбекистоннинг биринчи муфтийси бўлди.
Шу йили у СССР халқ депутати этиб сайланди.
1997 йили Шайх Муҳаммад Содиқ Саудия Арабистонидаги халқаро ислом ташкилоти "Робитул оламил исломийя" (Ислом олами уюшмаси) таркибидаги мусулмон мамлакатлари ва Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги давлатлари учун масъул этиб тайинланди.
Шайх ҳазратлари ушбу ташкилот бошқарув кенгашининг доимий аъзоси эди.
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратлари Втанимизга қайтгач, кўплаб диний асарлар ёзишга киришди. Мусулмонларнинг илмий ва диний маданиятини юксалтиришга бағишланган республика бўйлаб ўтказилган кўплаб тадбир ва йиғилишларда қатнашди. Ўзбек тилига Қуръони каримнинг маънолар таржимасини амалга оширди.
Юздан зиёд китоблар муаллифи.
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратлари 2015 йил 10 март куни Тошкент шаҳрида вафот этди.
"Шайх Зайниддин" (халқ тилида "Кўкча") қабристонига дафн этилди.
Аллоҳ раҳмат қилсин.
✅Ижтимоий тармоқларда бизни кузатинг:
/channel/MuslimShosh
🌙 Дин ва миллат учун хизмат қилиш – ҳар бир пешвога масъулият юклайди
✅ Шу йилнинг 30 октябрь куни Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари Жиззах вилоятига ташриф буюрдилар. Жиззах вилоятида фаолият кўрсатиб келаётган имом-хатибларнинг кенгайтирилган йиғилиши бўлиб ўтди. Мажлис Қуръони карим тиловати ва хайрли дуолар билан бошланди.
🔸Муфтий ҳазратлари бугун ҳар бир дин пешвоси дин ва миллат учун астойдил хизмат қилиши, амалга оширилаётган ижобий ўзгаришлар, мўмин-мусулмонлар фаровонлиги йўлида ҳаётга татбиқ этилаётган чора-тадбирларда фаол иштирок этиш, айниқса, диний-маърифий соҳадаги янгиланишлар имом-домлаларимиз зиммасига катта масъулият юклаши ҳақида сўз юритдилар.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
@muslimuzportal | @shayx_nuriddinxoliqnazar | @hajumrauz | @mp3muslim | @diniysavollar
#Хориж_хабари
Жума намози боис кўчалар ёпилади
Нью-Йорк шаҳри Транспорт бошқармаси мутасаддилари жума куни “Нурул Ислом”масжиди кўчасини бир неча соатга ёпишга рози бўлди.
Эндиликда ҳар жума Бруклиннинг Честер кўчасига гиламлар тўшалади ва мусулмонлар жума намозини эркин ўқишлари мумкин. Шу кунгача намозхонлар масжид кичик бўлгани боис жума кунлари ибодатга қийналаётган эди, деб ёзади IslamNews.
✅ Улашинг | /channel/MuslimShosh
Эслатма
#Намоз_вақтлари
🌺Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!🌺
🗓 🌙 1445 ҳ.й РAБИУС СОНИЙ 15 КУН
30 ОКТЯБР -2023 м.й
ДУШАНБА куни тақвими⌚️
⬇️ Т О Ш К Е Н Т ⬇️
⏰ Тонг - 05:32
⏰ Қуёш - 06:51
⏰ Пешин - 12:11
⏰ Аср - 15:40
⏰ Шом - 17:23
⏰ Хуфтон - 18:38
📖«Намозни адо этганингиздан сўнг, Аллоҳни турган, ўтирган ва ёнбошлаган ҳолингизда эсланг. Хотиржам бўлганингизда намозни тўлиқ адо этинг. Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир» (Нисо сураси, 103-оят).
Аллоҳ таоло бугунги кунимизни хайрли ва баракали қилсин!
♻️ Дўстларингизга ҳам эслатинг!!!
👉 /channel/MuslimShosh
😊Aссалому алайкум. Якшанба тонги муборак бўлсин.
🤲Соғ–саломат уйғотган Роббимизга хамдлар бўлсин!
🌹Аллоҳим тонгингизни нурафшон,
🌺Кўнглингизни хотиржам,
🌸Чеҳрангизни нурли қилсин.
🍀Танангизни саломатлик,
🌺Юзингизни эсa табассум безаб турсин!!
🌺Бахт,омад, муваффақият, меҳр-муҳаббат ҳамиша ҳамрохингиз бўлсин!!
♻️Дўстларингизга ҳам эслатинг!!!
👉 /channel/MuslimShosh
#muftiy_minbari
ФАРЗАНД МИСОЛИ - ОҚ ҚОҒОЗ
🎙 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари
🌐 /channel/+ZgkOZopwJwc3ZWEy
#ЖУМА_МУБОРАК
🌺Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!!!🌺
🕌Яқинларимизни табриклаб қўямиз🕌
👉 ✅ Улашинг | /channel/MuslimShosh
#ЖУМА_МУБОРАК
🌺Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!!!🌺
🕌Яқинларимизни табриклаб қўямиз🕌
👉 ✅ Улашинг | /channel/MuslimShosh