muslimshosh | Неотсортированное

Telegram-канал muslimshosh - MuslimShosh.uz

13120

O'ZBEKISTON MUSULMONLARI IDORASI TOSHKENT SHAHAR VAKILLIGI MuslimShosh.uz web sahifasining telegramdagi rasmiy kanali Diniy savollar uchun: @SavollarMuslimUzBot O'MI savollar uchun: Tel: (78)150-33-44 Murojaat uchun: @vakillikuz_savollarbot

Подписаться на канал

MuslimShosh.uz

#ЖУМА_МУБОРАК

🌺Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!!!🌺

🕌Яқинларимизни табриклаб қўямиз🕌
👉 ✅  Улашинг | /channel/MuslimShosh

Читать полностью…

MuslimShosh.uz

#ЖУМА_МУБОРАК

🌺Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!!!🌺

🕌Яқинларимизни табриклаб қўямиз🕌
👉 ✅  Улашинг | /channel/MuslimShosh

Читать полностью…

MuslimShosh.uz

Эслатма

#Намоз_вақтлари

🌺Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!🌺

🗓 🌙   1445 ҳ.й  РAБИУС СОНИЙ 12 КУН
27 ОКТЯБР  -2023 м.й
ЖУМА куни тақвими
⌚️

⬇️ Т О Ш К Е Н Т ⬇️

⏰ Тонг        - 05:29
⏰ Қуёш      - 06:48
⏰ Пешин   - 12:12
⏰ Аср         - 15:43
⏰ Шом       - 17:27
⏰ Хуфтон  - 18:42

📖«Намозни адо этганингиздан сўнг, Аллоҳни турган, ўтирган ва ёнбошлаган ҳолингизда эсланг. Хотиржам бўлганингизда намозни тўлиқ адо этинг. Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир» (Нисо сураси, 103-оят).

Аллоҳ таоло бугунги кунимизни хайрли ва баракали қилсин!

♻️ Дўстларингизга ҳам эслатинг!!!
👉  /channel/MuslimShosh

Читать полностью…

MuslimShosh.uz

#видео

МУТАВАЛЛИ ВА ҲИСОБЧИ – ҲИСОБДОРДИР

Тошкент шаҳар вакиллиги
Матбуот хизмати

✅  Улашинг | /channel/MuslimShosh

Читать полностью…

MuslimShosh.uz

МУТАВАЛЛИ ВА ҲИСОБЧИ – ҲИСОБДОРДИР

Бугун пойтахтимиздаги "Шайх Зайниддин" жоме масжиди мажлислар залида Тошкент шаҳри масжидларида фаолият юритаётган мутаваллилар ва ҳисобчилар учун йиғилиш ўтказилди.
Тадбирни Тошкент шаҳар бош имом-хатиби Абдуқаҳҳор домла Юнусов олиб бориб, жумладан, бундай дедилар:
– Адолати билан машҳур бўлган иккинчи халифа Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳунинг:
حَاسِبُوا أَنْفُسَكُمْ قَبْلَ أَنْ تُحَاسَبُوا. وَتَزَيَّنُوا لِلْعَرْضِ الأَكْبَرِ.
وَإِنَّمَا يَخِفُّ الْحِسَابُ يَوْمَ الْقِيَامَةِ عَلَى مَنْ حَاسَبَ نَفْسَهُ فِى الدُّنْيَا
яъни: “Ҳисобга тортилмасдан олдин ўзларингизни ҳисоб-китоб қилинг. Буюк номус учун безанинг. Ким дунёда нафсини ҳисоб-китоб қилган бўлса, охиратда ҳисоби енгил бўлади”, деган машҳур гапларини ҳар бир мутавалли, муҳтасиб ўзига шиор қилиб олиши шарт.
Мутаваллилар масжид уставида белгиланган тартибда фаолият юритишлари лозим. Жумладан, масжидларнинг ҳар чоракда белгиланган вақтдан кечикмасдан топширишлари лозим бўлган молиявий ҳисоботлари, имом-хатибнинг маънавий-маърифий тадбирлардаги иштироки, тафтиш ҳайъати ва умумий йиғилиш мажлис баённомалари, қарорлари ва эътиқод қилувчилар сонини беришлари лозим.
Мутаваллилар ўз вазифаларини яхши билишлари лозим. Масжидлардаги бугунги кундаги айрим камчиликлар ва молиявий муаммоларнинг барчаси мутаваллиларнинг, шунингдек, масжид тафтиш ва ҳайъат аъзолари тўғри ва тўлиқ ишламаётгани оқибатидан келиб чиқаётгани ҳеч кимга сир эмас.
Агар тафтиш ҳайъати тўғри ва тўлиқ фаолият юритса, масжидларда кўнгилсиз ҳодисалар ва муаммолар келиб чиқмайди. Шунингдек, мутаваллилар масжидларга тушадиган тушумларни аниқ ва тўғри саноқ далолатномаларини юритишлари талаб этилади.
Йиғилишда бош имом-хатибнинг ўринбосарлари Абдуллоҳ домла Йўлдошев ва Эргашали домла Рустамов ҳам сўз олиб, мутавалли ва ҳисобчиларга зарур тавсиялар беришди.
Тадбир сўнгида хайрли дуолар қилинди.

✅Ижтимоий тармоқларда бизни кузатинг:
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube

Читать полностью…

MuslimShosh.uz

Имом-домлалар билими баҳоланиб, малака тоифалари тақдим этилмоқда

📃 Шу кунларда Ўзбекистон мусулмонлари идораси тасарруфидаги барча масжидлар имом-хатиб ва имом ноиблари билимлари, касб-маҳоратлари ҳамда иш фаолиятлари натижалари баҳоланмоқда.

🔹Таъкидлаш керакки, ушбу жараёнда имом-хатиб ва имом ноибларининг профессионал малакаси, ишчанлик фазилати, касбий тайёргарлик даражаси, вазифага муносибликлари ҳамда зиммаларига юклатилган вазифаларга масъулият билан ёндашиш хислатларига алоҳида эътибор қаратиляпти.

🔸Шунинг билан бирга имомларнинг нотиқлик иқтидори, қироати, илмий-ижодий, маънавий-маърифий фаолияти, чет тилларини билиш даражаси ҳамда ахборот-коммуникация технологияларини қай даражада ўзлаштирганликлари тест синовлари ва суҳбатлар асосида намоён бўлмоқда.

📊Ушбу синовлардан муваффақиятли ўтиб диний-маърифий, меҳнати самарадорлиги ва касбий билимларини оширган имом-хатиб ва имом ноибларга олий, биринчи ва иккинчи даражали малака тоифалари тақдим этилади. Бу эса уларнинг келгусидаги фаолиятида янада юқори натижаларга эришишида муҳим омил бўлиб хизмат қилади.

✅ Айни пайтда Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси ўринбосарлари, масъул ходимлари, диний-таълим муассасалари педагог-ўқитувчилари ҳамда ҳамкор ташкилот вакилларидан иборат баҳолаш комиссияси аъзолари гуруҳларга бўлинган ҳолда Андижон, Наманган, Фарғона ва Жиззах вилоятларида фаолият олиб бормоқда. Ўз навбатида мазкур жараёнга бошқа вилоятларда ҳам қизғин тайёргарлик ишлари кўриляпти.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
@muslimuzportal | @shayx_nuriddinxoliqnazar | @hajumrauz | @mp3muslim | @diniysavollar

Читать полностью…

MuslimShosh.uz

  💐ПАЙШАНБА ТОНГИ
    МУБОРАК БУЛСИН💐

⛅️ХАЙРЛИ ТОНГ🌤

🌸Кунни қандай бошласак, ана шундай давом этади. Гўзал бир кун хайрли дуоларла бошланиши лозим...

🌸Аллоҳ таоло дуолар ижобат бўладиган, мазмунли, ҳузурли, баракотли, файзли кун насиб этсин, иншааллаҳ!!!🤲


🍃🌸АЛБАТТА ЯҚИНЛАРИНГИЗГА ҲАМ ТАРҚАТИНГ!!!☝️✔️

👉 ✅  Улашинг | /channel/MuslimShosh

Читать полностью…

MuslimShosh.uz

#МУСЛИМШОШ_ХАБАРНОМАСИ

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Тошкент шаҳар вакиллигида  октябрь ойи  давомида бўлиб ўтган воқеалар ҳақида.

📲Янги манзилимиз👇👇👇👇
✅  Улашинг |
/channel/MuslimShosh

Читать полностью…

MuslimShosh.uz

#Кун_ҳадиси

Абу Ҳурайра ва Имрон ибн Ҳусайндан (р.а.) ривоят қилинади. «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам эркакларни тилла узук тақишдан қайтардилар»

✅  Улашинг |
@MuslimShosh

Читать полностью…

MuslimShosh.uz

​​Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг 80 йиллиги

БИРИНЧИ МУФТИЙ

Эшон Бобохон ибн Абдулмажидхон

Ҳижрий 1276 йили (милодий 1860) Тошкент шаҳрида диндор оилада таваллуд топганлар.
Оталари Абдулмажидхон Эшон таниқли олим, машҳур “Мўйи Муборак” мадрасаси мударриси, боболари Юнусхон ибн Айюбхон мударрис ва шайхулислом бўлишган.
Бошланғич таълимни уйда олган Эшон Бобохон Бухородаги “Мир Араб” мадрасасида машҳур устозлардан, хусусан, Домла Икромчадан таҳсил олдилар. Ноёб ақл-заковат соҳиби бўлган Эшон Бобохон умр бўйи илм талабида бўлиб, тафсир, ҳадис, ақоид, фиқҳ билимдони бўлиб етишдилар.
Бир неча йиллар “Мўйи Муборак” жомеида имом-хатиб ва мударрис бўлдилар. Дунёнинг кўп қисмида тарқалган нақшбандийя тариқатининг намоёндаларидан эдилар.
1943 йили ташкил этилган Ўрта Осиё ва Қозоғистон мусулмонларининг ягона диний бошқармасининг илк раиси, муфтий.
Муфтийлик даврларида ҳажга боришга рухсат берилди. “Мир Араб” мадрасаси қайтадан фаолият бошлади, масжидлар ҳақида низом ишлаб чиқилди, бошқарма кутубхонасига асос солинди, халқаро алоқалар кенгайди.
Эшон Бобохон ибн Абдулмажидхон ҳазратлари 1957 йили Тошкентда вафот этганлар.
Абу Бакр ҚаффолШоший қабрлари ёнига дафн этилганлар.
Аллоҳ раҳмат қилсин.

Читать полностью…

MuslimShosh.uz

Ҳамма яхшилик - Аллоҳ ирода қилган нарсада

Агар сизга ихтиёр берилганда қайси асрда яшашни танлаган бўлар эдингиз? – деб менга савол билан мурожаат қилдилар.
Мен: Аллоҳ таоло мени ҳозирги асрда яшашимни ихтиёр этган экан, имон ва ишонч билан айта оламанки, Аллоҳнинг ихтиёри мен учун ҳамма нарсадан яхшидир.
Саҳобаларнинг асрида яшашни танлаган бўлар эдим, деган жавобни берасиз деб ўйлаган эдик, - дейишди.
Мен: Албатта, саҳобаларнинг асри энг яхши аср саналади, қолаверса улар бизларнинг салафи солиҳларимиз саналадилар. Лекин, шундай бўлсада, Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам ўз дўстларини соғинганлар. Саҳобалар: Ё расулуллоҳ, биз сизнинг дўстларингиз эмасмизми? – деб сўрашганда, йўқ, сизлар менинг саҳобаларимсизлар. Менинг дўстларим мендан кейин дунёга келадилар ва мени ўзимни кўрмай туриб менга имон келтирадилар, деганлар.

Ҳозирги асрда яшаб, инсу жинларнинг васвасалари авж олган даврда ҳам ислом динига амал қилиб келаётган кишиларнинг мартабаси Аллоҳ таолонинг ҳузурида жуда баланд саналади.

#Ҳомиджон_домла_Ишматбеков

✅  Улашинг | /channel/MuslimShosh

Читать полностью…

MuslimShosh.uz

"Kимда-ким бир мўминни қасддан ўлдирса, унинг жазоси жаҳаннамдир".

Аллоҳ таоло бундан қаттиқ огоҳлантирган.

Тошкент шаҳар бош имом-хатиби
Абдуқаҳҳор домла Юнусов

Тошкент шаҳар вакиллиги
Матбуот хизмати

👉 ✅  Улашинг | /channel/MuslimShosh

Читать полностью…

MuslimShosh.uz

🤝 Доғистон делегацияси билан учрашув

✅ Шу йил 23 октябрь куни Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари ва Дин ишлари бўйича қўмита раисининг биринчи ўринбосари Даврон Мақсудов Доғистон Республикаси ҳукумати раиси Абдулмуслим Абдулмуслимов бошчилигидаги делегацияни қабул қилдилар...
➡️Батафсил

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
Muslim.uz
@muslimuzportal | @shayx_nuriddinxoliqnazar | @hajumrauz | @mp3muslim | @diniysavollar

Читать полностью…

MuslimShosh.uz

Эслатма

#Намоз_вақтлари

🌺Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!🌺

🗓 🌙   1445 ҳ.й  РAБИУС СОНИЙ 9 КУН
24 ОКТЯБР  -2023 м.й
СЕШАНБА куни тақвими
⌚️

⬇️ Т О Ш К Е Н Т ⬇️

⏰ Тонг        - 05:26
⏰ Қуёш      - 06:44
⏰ Пешин   - 12:12
⏰ Аср         - 15:47
⏰ Шом       - 17:31
⏰ Хуфтон  - 18:46

📖«Намозни адо этганингиздан сўнг, Аллоҳни турган, ўтирган ва ёнбошлаган ҳолингизда эсланг. Хотиржам бўлганингизда намозни тўлиқ адо этинг. Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир» (Нисо сураси, 103-оят).

Аллоҳ таоло бугунги кунимизни хайрли ва баракали қилсин!

♻️ Дўстларингизга ҳам эслатинг!!!
👉  /channel/MuslimShosh

Читать полностью…

MuslimShosh.uz

​​#Ўзбекистон_мусулмонлари_идорасининг_80_йиллиги

ФАХРИЙ ИМОМ – ЭЪТИРОФДА

_Яқинда диний-маърифий соҳада кўп йиллар фидойилик билан хизмат қилган, фахрий имом, устоз Аҳмаджон домла Бобомуродзодага Турон Фанлар академияси академиги илмий унвони тақдим этилди.
Аҳмаджон домла Бо­бомуродзода 1946 йи­ли Самарқанд шаҳрида таваллуд топган. У киши 1971 йили Бухородаги “Мир Араб” мадрасасини, 1975 йили Имом Бухорий номидаги Тошкент ислом институтини битирган.
Аҳмаджон домла илк фаолиятни 1973 йили пойтахтимизнинг Шайхонтоҳур туманидаги “Олмазор” жоме масжидида имом-хатиб сифатида бошлаган. 1974–1980 йилларда Тошкент тумани “Кўктерак” жоме масжидида, 1980–2006 йилларда Тошкент шаҳридаги “Ислом ота” жоме мас­жидида самарали меҳнат қилган. Бир вақтнинг ўзида 1982–2006 йиллар даво­мида Тошкент шаҳар Яшнабод ва Миробод туманлари бош имом-хатиби вазифасини ҳам бажариб келган.
Устоз Аҳмаджон домла Имом Бухорий номидаги Тошкент ислом институтида 30 йилдан ортиқ дарс бериб, кўплаб шогирдларга устозлик қилди.
Шу билан бирга у киши яхши ижодкор ҳам. Бугунгача устознинг йигирмадан ошиқ диний-маърифий китоблари ўқувчилар ­эътиборига ҳавола қилинган. Булар ораси­да “Камолот сари”, “Ислом одоби”, “Илоҳий тақсимот” (мерос тақ­симоти ҳақида), “Ис­лом одоби ва ахло­қи”, “Нажот йўли”, “Эъти­қод мусаффолиги йўлида” каби китоблари халқимиз томонидан кўп бор мутолаа қилиниб, бир неча қайта нашр этилган.
Айни кунда Аҳмаджон домла Ўзбе­кистон мусулмонлари идораси Фахрий кенгаши аъзосидир.

Читать полностью…

MuslimShosh.uz

#ЖУМА_МУБОРАК

🌺Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!!!🌺

🕌Яқинларимизни табриклаб қўямиз🕌
👉 ✅  Улашинг | /channel/MuslimShosh

Читать полностью…

MuslimShosh.uz

#ЖУМА_МУБОРАК
ЖУМАНИНГ СУННАТЛАРИ:

1. Жума учун ғусл қилиш.
2. Хушбўй нарсалар суртиш.
3. Чиройли кийимлар кийиш.
4. Жумага виқор ва сакина билан эрта бориш.
5. Жума куни баданни тозалаб, ҳайъатни гўзал қилиш.
6. Жума куни Каҳф сурасини қироат қилиш.
7. Жума куни ва кечаси дуони кўп қилиш.
8. Жума куни ва кечаси Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга кўп салавот айтиш.
9. Имом биринчи ракатда Фотиҳадан кейин "Жумуъа" сурасини ва иккинчи ракатда "Мунофиқун" сурасини қироат қилиш.
10. Жума куни бомдод намозида "Ҳаа миим сажда" ва "Ҳал атаа ъалал-инсаани" сураларини қироат қилиш суннатдир.
11. Жума намозининг фарзидан аввал ва кейин тўрт ракатдан суннат намози ўқиш.
12. Жумада мудраган одам бошқа ерга ўтиб олиши.

"Кифоя" китобидан.

📲Янги манзилимиз👇👇👇👇
✅  Улашинг | @MuslimShosh

Читать полностью…

MuslimShosh.uz

❗️ЖУФТИМИЗДАН АЙБ ҚИДИРИБ ЭМАС, АЙБИНИ ЯШИРИБ ЯШАЙЛИК!

Оилавий ҳаёт учун муҳим тавсиялар.

🍂🌸🍂🌸🍂🌸🍂🌸🍂🌸🍂

Тошкент шаҳар бош имом-хатиби
Абдуқаҳҳор домла Юнусов

Тошкент шаҳар вакиллиги
Матбуот хизмати

👉 ✅  Улашинг | /channel/MuslimShosh

Читать полностью…

MuslimShosh.uz

ҚАРЗ ОЛИШИМ МУМКИНМИ?
#қисқа_савол_жавоблар

❓CАВОЛ: Қарз олишга муҳтожмасман, янги оиламан, рўзғоримни тиклаш мақсадида қарз олишим мумкунми? Оборот қилиш мақсадида?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Иложи борича қарз олмасликга ҳаракат қилиш лозим, лекин қарзни олгандан кегин уни тўлашга имконият бўлса, қарз олиш жоиз.

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳу ривоят қиладилар: Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар: “Ким (қарзини) адо қилишни ирода қилиб одамлардан мол олса, Аллоҳ унинг тарафидан адо қилади (тўлаш сабабларини муҳайё қилиб қўяди), ким талофат етказишни ирода қилиб олса, Аллоҳ унга талофат етказади”. Бухорий ривоят қилган. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

🔗 Улашинг: @diniysavollar

✅Ижтимоий тармоқларда бизни кузатинг:
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube

Читать полностью…

MuslimShosh.uz

❗️ЁЗГАН СЎЗЛАРИМИЗГА ҲАМ ЖАВОБ БЕРАМИЗ

✍️ 📃 ✍️ 📃 ✍️ 📃 ✍️ 📃 ✍️

Тошкент шаҳар бош имом-хатиби
Абдуқаҳҳор домла Юнусов

#muslimshoshuz
👉 ✅  Улашинг | /channel/MuslimShosh

Читать полностью…

MuslimShosh.uz

Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг 80 йиллиги

ИККИНЧИ МУФТИЙ

Зиёуддинхон ибн Эшон Бобохон

1908 йили Тошкент шаҳрида, ўз даврининг улуғ алломаси Эшон Бобохон хонадонида таваллуд топганлар. Ўша пайтда анча машҳур бўлган Ҳаким қори домла, Баҳодирхон махдум, Шайх Алоуддин, Жамол ҳожи каби устозлардан сабоқ олганлар.
Ўн икки ёшда Қуръони каримни тўла хатм қилиб, ҳофизул Қуръон бўлдилар. 1920 йили Тошкентдаги “Кўкалдош” мадрасасига ўқишга кириб, ўша пайтда Тошкентга келган суриялик илоҳиёт олими аш-Шомий ат-Тараблусийдан ҳадис, фиқҳ илмини ўргандилар.
1943 йили ЎртаОсиё ва Қозоғистон мусулмонлари диний назорати ташкил этилиб, Зиёуддинхон ибн Эшон Бобохон масъул котиб ва Ўзбекистон қозиси бўлдилар. 1947–1948 йилларда Қоҳирадаги “ал-Азҳар”дорилфунунида, сўнгра Макка, Мадина шаҳарларида таҳсил олиб, ҳадисдан билимларини чуқурлаштирдилар.
1948 йили Ўрта Осиё ва Қозоғистон мусулмонлари диний назорати раиси ўринбосари этиб сайландилар. Оталари вафотидан сўнг, яъни, 1957 йили раисликка сайланиб, умрларининг охирига (1982 йил) қадар ана шу вазифада самарали ишладилар.
Муфтий Зиёуддинхон ибн Эшон Бобохон даврларида дин равнақи йўлида катта ишлар қилинди, Қуръони карим, бошқа кўплаб китоб ва дарсликлар чоп этилди. Тошкент Ислом маъҳади очилди, мусулмонлар учун тақвим, журнал нашр этиш қайта йўлга қўйилди, халқаро алоқалар мустаҳкамланди.
Зиёуддинхон ибн Эшон Бобохон кўплаб халқаро ташкилотларнинг аъзоси эди, Собиқ СССР, Ўрдун, Марокаш, Лубнон каби мамлакатларнинг мукофотлари билан тақдирланганлар.
Қабрлари оталарининг қабри ёнида.
Аллоҳ раҳмат қилсин.

✅  Улашинг | /channel/MuslimShosh

Читать полностью…

MuslimShosh.uz

Эслатма

#Намоз_вақтлари

🌺Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!🌺

🗓 🌙   1445 ҳ.й  РAБИУС СОНИЙ 11 КУН
26 ОКТЯБР  -2023 м.й
ПАЙШАНБА куни тақвими
⌚️

⬇️ Т О Ш К Е Н Т ⬇️

⏰ Тонг        - 05:28
⏰ Қуёш      - 06:46
⏰ Пешин   - 12:12
⏰ Аср         - 15:45
⏰ Шом       - 17:29
⏰ Хуфтон  - 18:43

📖«Намозни адо этганингиздан сўнг, Аллоҳни турган, ўтирган ва ёнбошлаган ҳолингизда эсланг. Хотиржам бўлганингизда намозни тўлиқ адо этинг. Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир» (Нисо сураси, 103-оят).

Аллоҳ таоло бугунги кунимизни хайрли ва баракали қилсин!

♻️ Дўстларингизга ҳам эслатинг!!!
👉  /channel/MuslimShosh

Читать полностью…

MuslimShosh.uz

«Улардан кейин (дунёга) келган зотлар айтурлар: «Эй, Раббимиз! Ўзинг бизларни ва биздан илгари имон билан ўтганларни мағфират этгин ва қалбларимизда имон келтирган зотларга нисбатан гина пайдо қилмагин! Эй, Раббимиз! Албатта, Сен меҳрибон ва раҳмли зотдирсан!»

Ҳашр, сураси,10-оят.

Тошкент шаҳар бош имом-хатиби
Абдуқаҳҳор домла Юнусов

Тошкент шаҳар вакиллиги
Матбуот хизмати

👉 ✅  Улашинг | /channel/MuslimShosh

Читать полностью…

MuslimShosh.uz

ҲУРМАТЛИ ҲАМШАҲАРЛАР!

Аввал хабар берганимиздек, ҳафтанинг ҳар ЧОРШАНБА куни Ўзбекистон мусулмонлари идораси тизимидаги барча масжидларда фуқароларни қабул қилиш куни деб белгиланган!

Шу муносабат билан жорий йилнинг 25 октябр куни Тошкент шаҳридаги барча масжидларда фуқаролар қабули ўтказилади.

Қабул вақти: 9:00 дан 17:00 гача.

Шунингдек, Тошкент шаҳар бош имом-хатиби, устоз Абдуқаҳҳор домла Юнусов Шайхонтоҳур тумани “Кўкча” даҳасидаги “Шайх Зайниддин” жоме масжидида турли мурожаатлар билан келадиганган фуқароларни қабул қиладилар.

Ўзингизни қийнаган саволларга жавоб олиш, қалбингизга таскин берувчи суҳбатлардан баҳраманд бўлишни истасангиз, ўзингизга яқин ҳудуддаги масжидларга ёки бевосита “Шайх Зайниддин” жоме масжидига ташриф буюринг!

✅  Улашинг | @MuslimShosh

Читать полностью…

MuslimShosh.uz

Эслатма

#Намоз_вақтлари

🌺Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!🌺

🗓 🌙   1445 ҳ.й  РAБИУС СОНИЙ 10 КУН
25 ОКТЯБР  -2023 м.й
ЧОРШАНБА куни тақвими
⌚️

⬇️ Т О Ш К Е Н Т ⬇️

⏰ Тонг        - 05:27
⏰ Қуёш      - 06:45
⏰ Пешин   - 12:12
⏰ Аср         - 15:46
⏰ Шом       - 17:30
⏰ Хуфтон  - 18:45

📖«Намозни адо этганингиздан сўнг, Аллоҳни турган, ўтирган ва ёнбошлаган ҳолингизда эсланг. Хотиржам бўлганингизда намозни тўлиқ адо этинг. Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир» (Нисо сураси, 103-оят).

Аллоҳ таоло бугунги кунимизни хайрли ва баракали қилсин!

♻️ Дўстларингизга ҳам эслатинг!!!
👉  /channel/MuslimShosh

Читать полностью…

MuslimShosh.uz

#Расмий_муносабат

⚡️Умра тадбирларини ташкил этиш юзасидан расмий муносабат

🏢 Маълумки, Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 8 августдаги 345-сонли “Умра” тадбирларини ташкил этиш ва ўтказишда зиёратчиларнинг манфаатларини самарали ҳимоя қилиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори қабул қилинди.

🗂 Мазкур қарор асосида эндиликда мамлакатимизда хусусий сектор томонидан “Умра” тадбирларини ташкил этиш ва амалга ошириш имконияти яратилмоқда.

📌 Унга кўра, туристик фаолиятни амалга ошириш лицензияси чиқиш туризми кичик турининг “Умра” хизматларини кўрсатиш фаолияти бўйича қуйидаги қўшимча лицензия талаблари ва шартлари жорий этилмоқда:

💵 100 минг АҚШ долларидан кам бўлмаган маблағларни Туризм қўмитасининг Хавфсиз туризм жамғармасига захира қилиб қўяди;

🕌 “Умра” хизматлари давомида зиёратчиларнинг гуруҳ раҳбари этиб Ўзбекистон мусулмонлари идораси билан тузиладиган шартнома асосида унинг диний билим ва кўникмаларга эга бўлган мутахассисларини тайинлайди;

🕋 “Умра” хизматларини кўрсатувчи туроператор штатида диний (исломий) таълим йўналишлари бўйича республика таълим муассасаси ёки Ўзбекистон халқаро ислом академиясининг тегишли бакалавриат таълим йўналиши ёхуд магистратура мутахассислиги битирувчиси бўлган камида бир нафар мутахассиснинг бўлишини таъминлайди;

❌ “Умра” хизматларини вояга етмаган фуқароларга кўрсатиш таъқиқланади;

📝 “Умра” хизматларини Саудия Арабистони Подшоҳлигидаги ҳамкор ташкилот ўртасида имзоланадиган шартномага мувофиқ амалга оширади.

📊 2023 йил 1 октябрдан “Умра” хизматларини кўрсатувчи туроператорлар фаолиятини рейтинг асосида баҳолаш тизими жорий этилди. Баҳолаш тизими Туризм қўмитасининг махсус сайтида эълон қилиб борилмоқда.

✅ Эслатиб ўтамиз, қарорда белгиланган қўшимча лицензия талаб ва шартлари 2023 йил 1 ноябрдан қўлланилади.

❗️ Шу ўринда, муҳим бир жиҳатга эътибор қаратиш лозим:

➖ Мазкур қарор асосида эндиликда фақат “Умра лицензиясига эга” бўлган мамлакатимизда фаолият юритаётган туристик ташкилот “Умра” тадбирларини ташкил этади.

➖ Умра фаолиятини 1 ноябрдан сўнг ташкил қилишни реклама қилаётган ҳар қандай “турфирма”нинг лицензияси мавжудлигини суриштириб олишингизни тавсия қиламиз!

Ноқонуний “турфирма”  ёки “турагент”лардан огоҳ бўлинг!

✔️ Эслатиб ўтамиз! Туристик ташкилотлар томонидан “Умра” тадбирлари юқоридаги қарор ижросини қатъий таъминланган ҳолда ташкил этилади.

Manba

@muslimuzportal | @shayx_nuriddinxoliqnazar | @hajumrauz | @mp3muslim | @diniysavollar

Читать полностью…

MuslimShosh.uz

Омонат тушунчаси

«Улар омонатларига ва аҳдларига риоя қилувчилардир»
(Таъвилот ал-Қуръон китоби Маориж сураси, 32-оят).

Омонатлар икки хил бўлади:
🔶 Биринчиси, Аллоҳ таолонинг ўз бандалари зиммасига омонат қилиб юклаган ҳақлари.
🔶 Иккинчиси, бандаларнинг бир-бирларига омонат қилиб берган ҳақ-ҳуқуқлари, жорий бўлган аҳд-паймонлари, назрлари кабилардир. Бандаси билан Рабби ўртасидаги, бандалар орасидаги ҳар қандай омонат ва улардан олинган ҳар қандай аҳд юқоридаги оятга тааллуқлидир. (Маориж сураси 29-оят).

✅  Улашинг | /channel/MuslimShosh

Читать полностью…

MuslimShosh.uz

ХАЙРЛИ ТОНГ!

☀️ Ассалому алайкум! СЕШАНБА тонги муборак бўлсин

Бугунги бошланаётган янги кунингиз файзли ва барокатли бўлсин! Сиз ва яқинларингизни яхши кайфият тарк этмасин!

🍃🌸АЛБАТТА ЯҚИНЛАРИНГИЗГА ҲАМ ТАРҚАТИНГ!!!☝️✔️

👉 ✅  Улашинг | /channel/MuslimShosh

Читать полностью…

MuslimShosh.uz

ЭРКАК КИШИ ҚИЁМАТ КУНИДА ҲАМ АҲЛИ ОИЛАСИ ХАҚИДА СЎРАЛАДИ

Тошкент шаҳар бош имом-хатиби
Абдуқаҳҳор домла Юнусов

Тошкент шаҳар вакиллиги
Матбуот хизмати

✅  Улашинг | @MuslimShosh

Читать полностью…

MuslimShosh.uz

ДУО ИЖОБАТ БЎЛИШИ УЧУН ЎҚИЛАДИГАН ДУОЛАР

«Фотиҳа» сураси. «Мунжия» (нажот келтирувчи) деб ҳам аталади. Зеро, Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам бу сура ҳақида: «У нима учун ўқилса, шунгадир», деганлар. Бу сурада бешта исм борки, уларнинг қадри олий, асли буюкдир. Унда Аллоҳнинг улуғ ва буюк исми борки, уни васила қилиб дуо қилинса, ижобат бўлади. Уни васила қилиб сўралса, сўралган нарса берилади. Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам:

«Зуннуннинг наҳанг қорнида ўқиган дуоси

"Лаа илааҳа иллаа анта субҳаанака
инни кунту миназ-золимийн" деб мусулмон киши бирор нарса ҳақида дуо қиладиган бўлса, албатта ижобат бўлади» дедилар. (Ҳоким ривояти)

Саид ибн Жубайр розияллоҳу анҳу шундай деган: «Ҳақиқатан, мен шундай бир оятни биламанки, ким уни ўқиб, Аллоҳдан бирор нарса сўрайдиган бўлса, Аллоҳ албатта унинг сўраганини беради:

"Қулиллааҳумма фаатирос самааваати вал ардзи ъаалимал ғойби ваш шаҳаадати анта таҳкуму байна ибаадика фий маа каанув фийҳи яхталифувн" (Зумар сураси 46-оят)

Мазмуни: «Айтинг: «Аллоҳим! Эй, осмонлар ва Ернинг илк яратувчиси, яширин ва ошкор нарсаларни билувчи зот! Ёлғиз Ўзинггина бандаларинг ўртасида улар ихтилоф қилган нарсалар хусусида ҳукм қилурсан».

Орифлардан бири шундай деган: «Қиблага юзлан ва Уммул Қуръон (Фотиҳа), Оятал Курсий, Қадр ва Ихлос сураларини ўқи. Сўнг ўзинг истаган нарсани сўраб дуо килсанг Аллоҳ сенинг дуойингни ижобат қилади».

«Кушойиш калитлари» китобидан.

✅  Улашинг | @MuslimShosh

Читать полностью…
Подписаться на канал