muslimshosh | Неотсортированное

Telegram-канал muslimshosh - MuslimShosh.uz

13120

O'ZBEKISTON MUSULMONLARI IDORASI TOSHKENT SHAHAR VAKILLIGI MuslimShosh.uz web sahifasining telegramdagi rasmiy kanali Diniy savollar uchun: @SavollarMuslimUzBot O'MI savollar uchun: Tel: (78)150-33-44 Murojaat uchun: @vakillikuz_savollarbot

Подписаться на канал

MuslimShosh.uz

#Маънавият_соати
НОИБЛАР УЧУН СЕМИНАР ЎТКАЗИЛДИ

Хабарингиз бор, Ўзбекистон мусулмонлари идораси Тошкент шаҳар вакиллиги томонидан пойтахтимизда фаолият олиб бораётган имом-хатиб ва имом-ноибларнинг малакасини ошириш мақсадида ҳар ҳафта навбати билан "Маънавият" соатлари ташкил этилган.
Бугун Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф мажмуаси мажлислар залида Ўзбекистон Халқаро Ислом Академияси манбалар хазинаси бўлими мудири Муҳаммадсодиқ Усмонов Тошкент шаҳридаги имом ноиблари учун Ислом манбаларида ибодатнинг моҳияти" мавзусида маъруза қилиб бердилар.
Тадбир сўнгида ноибларнинг саволларига атрофлича жавоб қайтарилди.

┉┅━❀✨🌺✨❀━┅┉

📲Янги манзилимиз👇👇👇👇
✅  Улашинг | @MuslimShosh

Читать полностью…

MuslimShosh.uz

#Ривоятлар_чашмаси

ДЕВОНА БАҲЛУЛ ВА САВДОГАР

Ривоятни Жаҳонгир Йўлдошев ўқиди.

📲Янги манзилимиз👇👇👇👇
✅ Улашинг | @MuslimShosh

Читать полностью…

MuslimShosh.uz

📚 Илм афзал

Абу Зарр розияллоҳу анҳунинг олдига бир одам келиб, «Мен илм ўрганишни хоҳлайман, лекин олган илмимга амал қилмай, уни зое қилиб қўйишдан қўрқаман», деди. Абу Зарр розияллоҳу анҳу унга: «Жоҳил бўлиб юрганингдан илмли бўлганинг яхшироқ», деб жавоб бердилар.

Солиҳлар гулшани" китобидан
┉┅━❀✨🌺✨❀━┅┉

📲Янги манзилимиз👇👇👇👇
✅ Улашинг | @MuslimShosh

Читать полностью…

MuslimShosh.uz

Эслатма
#Намоз_вақтлари

🌺Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!🌺

🗓 🌙 1444 ҳ.й ЗУЛҲИЖЖА 4 КУН
22 ИЮНЪ -2023 м.й
ПАЙШАНБА куни тақвими⌚️

⬇️ Т О Ш К Е Н Т ⬇️
⏰ Тонг - 03:04
⏰ Қуёш - 04:50
⏰ Пешин - 12:30
⏰ Аср - 17:41
⏰ Шом - 20:02
⏰ Хуфтон - 21:45

📖«Намозни адо этганингиздан сўнг, Аллоҳни турган, ўтирган ва ёнбошлаган ҳолингизда эсланг. Хотиржам бўлганингизда намозни тўлиқ адо этинг. Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир» (Нисо сураси, 103-оят).

Аллоҳ таоло бугунги кунимизни хайрли ва баракали қилсин!

♻️ Дўстларингизга ҳам эслатинг!!!
👉/channel/MuslimShosh

Читать полностью…

MuslimShosh.uz

#Хайрия_тадбири
«СИЗ БИЗГА КЕРАКСИЗ!»

Бугун пойтахтимизнинг Шайхонтоҳур туманидаги “Версал” тўйхонасида Ўзбекистон мусулмонлари идораси Тошкент шаҳар вакиллиги ҳамда “Вақф” хайрия жамоат фонди ҳамкорлигида жисмоний имконияти чекланган 200 нафардан ортиқ фуқаро учун “Сиз бизга кераксиз!” шиори остида хайрия тадбири ўтказилди.
Тадбир, одатдагидек, Қуръони карим тиловати ва хайрлик дуолар билан бошланди.
Тадбир жараёнларини сурдо таржимонлари бевосита имо-ишоралар билан иштирокчиларга етказиб турди.
Хайрия тадбирида Тошкент шаҳар бош имом-хатиби ўринбосарлари Эргашали домла Рустамов ва Абдуллоҳ домла Юлдашев қатнашди.
Тошкент шаҳар “Вақф” хайрия жамоат фонди бўлими ва саховатпеша юртдошларимиз ҳомийлик қилган тадбир давомида жисмоний имконияти чекланган юртдошларимизга озиқ-овқат махсулотлари тарқатилди.
Тадбир сўнгида дастурхонга ош тортилди.

📲Янги манзилимиз👇👇👇👇
✅ Улашинг | @MuslimShosh

Читать полностью…

MuslimShosh.uz

#Зулҳижжа_ойи_фазилатлари
Зулҳижжанинг ўн кунидаги 44 фойда

4 - дарс

33)
Фарз намозларидан кейинги энг афзал намоз тунги намозлардир.
Мусулмон киши фақат Рамазон ойида эмас, балки бу ўнкунликда ҳам тунларини ибодат билан ўтказишга ҳаракат қилмоғи лозим.

34) Ушбу кунларда сизлар учун Аллоҳ таолонинг қуйидаги сўзларида насиба бўлсин:

وَٱلۡمُسۡتَغۡفِرِينَ بِٱلۡأَسۡحَارِ

«Ва саҳарларда Аллоҳдан мағфират тилайдиган кишилардир», (Оли-Имрон: 17).

كَانُواْ قَلِيلٗا مِّنَ ٱلَّيۡلِ مَا يَهۡجَعُونَ

«Улар кечадан озгина (фурсатгина) кўз юмар эдилар», (Зориёт: 17).

Зотан, бу онлар Аллоҳ нозил бўладиган, истиғфор қабул бўладиган, дуо ижобат бўладиган ва сўровчига сўрови ато этиладиган онлардир.

Эй Аллоҳ, бизларни фазлу карамингдан мосуво этма!

35) Садақа энг улуғ ибодатлардандир.
У соҳибининг чинакам иймон эгаси эканлигига ҳужжатдир. Садақа соҳиби Қиёмат кунида садақасининг соясида бўлади. Садақа гуноҳларга каффорат бўлади, Парвардигорнинг ғазабини ўчиради, мол-дунё баракаси ва ризқ кўпайишига сабаб бўлади. Бу амал ушбу ўнкунликда янада афзалроқдир.

36) Силайи раҳм ёки садақа ёки ҳожатбарорлик билан мусулмон кишининг қалбига сурур бағишлаш Аллоҳга энг суюмли амаллардандир. Энди бу амал ушбу ўнкунликда бўлса қандай бўлади деб ўйлайсиз?!

37) Ҳажга кетган мусулмонларнинг оилаларидан хабар олиб туриш, уларга яхшилик қилиш ва фарзандларига ғамхўрлик қилиш бу ҳам хайрли ишлардандир.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар: «Ким ҳаж қилувчини жиҳозласа, (яъни, сафар ҳаражатларини кўтарса) ёки оиласидан хабар олиб, ғамхўрлик қилиб турса, унга ҳаж қилувчининг ажричалик ажр бўлади, уларнинг савобидан ҳеч қанча камаймайди».
(Ибн Ҳузайма ривояти)

38) Ҳайит намозни ўқиш ва қурбонлик қилиш билан Аллоҳ таолога қурбат ҳосил қилиш ушбу ўнкунликдаги улуғ ибодатлардан.

فَصَلِّ لِرَبِّكَ وَٱنۡحَرۡ

«Бас, сиз Парвардигорингиз учун намоз ўқинг ва (жонлик) сўйиб-қурбонлиқ қилинг!», (Кавсар: 2).

39) Қурбонлик қилишни истаган киши тук ва тирноқларини олишдан тийилиши Зулқаъда ойининг охирги кунида қуёш ботгандан кейин бошландиган ибодатдир. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Агар Зулҳижжа ойининг ҳилолини кўрсангиз ва бирортангиз қурбонлик қимоқчи бўлса, тук ва тирноқларини олишдан тийилсин», дедилар.
(Муслим ривояти)

40) Киши хоҳлаётган нарсасини аниқ билса, унга йўлидаги машаққатлар осон бўлиб қолади.
Зотан, Аллоҳнинг неъмати қимматдир, Аллоҳнинг неъмати жаннатдир!
Шундай экан, солиҳ амалга шошилайлик, Аллоҳга чинакам тавба қилайлик, гуноҳ-маъсиятдан тўхтаб, уларни тарк қилайлик, гуноҳларга надомат қилиб, уларга бошқа қайтмасликка азм қилайлик, одамларнинг ҳаққига зулм қилинган бўлса, ҳақларини қайтарийлик.

يَٰأَيُّهَا ٱلَّذِينَ ءَامَنُواْ تُوبُوٓاْ إِلَى ٱللَّهِ تَوۡبَةٗ نَّصُوحًا عَسَىٰ رَبُّكُمۡ أَن يُكَفِّرَ عَنكُمۡ سَيِّ‍َٔاتِكُمۡ وَيُدۡخِلَكُمۡ جَنَّتٖ تَجۡرِي مِن تَحۡتِهَا
ٱلۡأَنۡهَٰرُ

«Эй мўминлар, Аллоҳга холис тавба қилинглар, шоядки, Парвардигорингиз сизларнинг ёмонлик-гуноҳларингизни ўчириб, остидан дарёлар оқиб турадиган жаннатларга киритур», (Таҳрим: 8).

41) Мусулмон киши ушбу кунларда фойдаси кўпроқ ва савоби улуғроқ бўлсин учун ўзига хос бўлган зикр ва намоз каби ибодатлари билан ўзгаларга нафи тегадиган солиҳ амалларни жамлаши динни теран тушунишидандир.

📲Янги манзилимиз👇👇👇👇
✅ Улашинг | @MuslimShosh

Читать полностью…

MuslimShosh.uz

🤲 Жазирама иссиқда ўқиладиган дуо

🌙 Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: "...Албатта, ҳароратнинг шиддати жаҳаннамнинг қайнаб чиққан иссиғидандир", деганлар.

🤲 Шундай экан, жазирама иссиқ кунларда кўпроқ "Аллоҳумма, ажирний минан-наар" (Аллоҳим, мени дўзахдан сақлагин) деб дуо қилишни унутманг!

📲Янги манзилимиз👇👇👇👇
✅ Улашинг | @MuslimShosh

Читать полностью…

MuslimShosh.uz

😈 СЎКИШ

Абдуллоҳ ибн Масъуд айтдилар: “Бир киши биродарига: “Сен менинг душманимсан”, деса, иккаласидан биттаси Исломдан чиқиб қолади ёки у ўша биродаридан ажраб кетган бўлади”. Шу ҳадисни Абдуллоҳ ибн Масъуддан ривоят қилган Қайс деган киши айтди: “Кейин менга Абу Ҳурайра Абдуллоҳ ибн Масъуднинг шу сўзларини айтиб охирида: “Аммо тавба қилган бўлса, бу ҳукм кирмайди”, деган эдилар”. Абдуллоҳ ибн Аббос айтдилар: “Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам вақтларида икки киши сўкишди. Уларнинг биттаси сўкди ва иккинчиси жим турди. Шу вақтда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам бирдан ўринларидан туриб кетдилар. Саҳобийлар: “Ё Расулуллоҳ, нима учун туриб кетдингиз?”, – деб сўрашганда, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Фаришталар тургани учун мен ҳам турдим. Бу киши жим турган вақтда фаришталар аввалги сўкаётган кишига радди бадал қилиб турган эди. Бу ҳам сўка бошлагани учун ўша фаришталар ўринларидан туриб кетдилар”, дедилар”. Айёз ибн Ҳаммор: “Мен Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламдан: “Ё Расулуллоҳ, бир киши мени сўкса, нима қилай?”, деб сўрадим. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Бир-бирини сўкувчи икки кишининг иккаласи ҳам шайтондир. Улар ёмон гапни гапиради ва ёлғон сўзлайди”, дедилар”. Абдуллоҳ ибн Масъуддан ривоят қилинди. “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Мусулмон кишининг сўкишмоғи фосиқлик ва бировни ўлдирмоғи куфрдир”, дедилар”. ШАРҲ: Сўкиш ва ачитиб гапириш, рост бўлса ҳам, аччиқ ва шармсиз гапдир. Ғаззолий: “У – қабиҳ саналган нарсани очиқ-ойдин сўзлар билан ифодалашдир”. Биламизки, шариат кўрсатмаларидан четга чиқиб гуноҳ ишларни қилувчилар фосиқ дейилади. Фосиқ диндан чиқа бошлайди. Тавба қилиб гуноҳдан тўхтамаса, диндан чиқиб кофирга айланади. Фисқ куфрга олиб борганидек, сўкиш ҳам урушга олиб бориши мумкин. Сўкса “сўкилиб қоламанми”, деб эътибор бермаслик, гуноҳдан қайтармаслик каттароқ гуноҳларга етаклайди. “Касалликни даволашдан кўра, олдини олинг”, деб бекорга айтилмаган. Тавба қилинг ва тилингизни сўкишдан тийинг

ОДОБЛАР САРЧАШМАСИ китобидан

📲Янги манзилимиз👇👇👇👇
✅ Улашинг | @MuslimShosh

Читать полностью…

MuslimShosh.uz

Ҳаж-2023

ЗИЁРАТЧИЛАРЛАР ШАРОИТЛАРДАН МАМНУН

Ҳар бир мўмин-мусулмон, мўмина-муслима борки, Аллоҳнинг байтини умрида бир бор бўлса-да, тавоф қилишни, Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг муборак Равзаи шарифларини зиёрат этишни орзу қилади. Чунки бу муқаддас заминларда Қуръони карим оятлари нозил бўлган, ислом тарихига оид кўплаб воқеа-ҳодисалар кузатилган.
Шу билан бирга, Каъбатуллоҳда ибодат қилишнинг, Пайғамбаримизнинг масжидларида намоз ўқишнинг савоби кўп: Масжидул Ҳаромда юз минг ракат намознинг, Масжиди Набавийда эса минг ракат намознинг савоби берилади. Бундай улкан имкониятга эришиш учун ...

👉БАТАФСИЛ...

📲Янги манзилимиз👇👇👇👇
✅  Улашинг | @MuslimShosh

Читать полностью…

MuslimShosh.uz

🌙 Олий ва ўрта-махсус диний таълим муассасаларига ҳужжат қабул қилиш муддати бўйича эслатма

✅ Ўзбекистон мусулмонлари идораси тасарруфидаги олий ва ўрта махсус диний таълим муассасаларига 2023-2024 ўқув йили учун абитуриентларнинг ҳужжатлари оффлайн шаклда, яъни таълим муассасаси қабул ҳайъати томонидан қабул қилинади.

🏫 Ўрта махсус ислом таълим муассасаларида:
2023 йил 20 июндан 20 июлгача (шу куни ҳам соат 18:00 гача).

➡️ Абитуриентлар
ўрта махсус ислом таълим муассасаларининг қабул ҳайъатига қайси ҳужжатларни топшириши ҳақида хабар берган эдик. Бу ерда ўқишингиз мумкин.

📚 Олий диний таълим муассасаларида:

🔸Тошкент ислом институти ва Мир Араб олий мадрасаси бўйича:
2023 йил 20 июндан 20 июлгача (шу куни ҳам соат 18:00 гача).

🔸Ҳадис илми мактабида:
2022 йил 20 июндан 10 июлгача (шу куни ҳам соат 18:00 гача).

Талаб қилинадиган ҳужжатлар:
таълим муассасаси ректори номига ариза;
паспорт ёки ID карта нусхаси (асли кўрсатилади);
ўрта махсус ислом таълим муассасасини тамомлагани тўғрисидаги ҳужжат (диплом) асл нусхаси;
3,5 х 4,5 ҳажмдаги 6 дона рангли фотосурат (сўнгги уч ойда олинган ҳамда орқа фони оқ рангда бўлиши талаб этилади);
“Ягона олимпиада” танлови дипломи (танловда 1-, 2- ва 3-ўринни эгаллаган иштирокчилар учун).

Диний таълим муассасаларига оид энг муҳим маълумотлар, долзарб савол-жавоблар ва сўнгги янгиликларни muslim.uz сайти ва ижтимоий тармоқдаги саҳифаларимизда кузатиб боринг.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
Muslim.uz
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar

Читать полностью…

MuslimShosh.uz

#Ривоятлар_чашмаси

Қимматбаҳо сoвут

Жаҳонгир Юлдошев ўқиди

📲Янги манзилимиз👇👇👇👇
✅  Улашинг | @MuslimShosh

Читать полностью…

MuslimShosh.uz

#HAJ-2023

O‘zbekistonlik ziyoratchilar uchun barcha sharoit muhayyo etilgan

Allohga shukrki, soʻnggi yillarda mamlakatimizda diniy-maʼrifiy sohada ulkan islohotlar kechmoqda. Xususan, davlatimizning bevosita koʻmagi bilan yurtdoshlarimizning haj ibodatlarini har qachongidan ham yuksak saviyada tashkil etish, ular uchun munosib qulayliklarni yaratib berish borasida tizimli ishlar qilinmoqda.

Bundan atigi olti-yetti yil avval haj kvotasi 5200 tani tashkil etgan boʻlsa, 2019-yilda bu raqam 7200 ta, 2022-yilda esa 12 000 taga yetdi. Joriy yilda mamlakatimiz fuqarolari uchun umumiy haj kvotasi 15 000 etib belgilandi. Albatta, haj kvotasining yildan-yilga oshib borishi ham yurtimizda diniy-maʼrifiy yoʻnalishda amalga oshirilayotgan ishlar koʻlami naqadar kengligidan darak beradi.

Manba: “Yangi O‘zbekiston” gazetasi

👉🏻
/channel/MuslimShosh

Читать полностью…

MuslimShosh.uz

Эслатма
#Намоз_вақтлари

🌺Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!🌺

🗓 🌙 1444 ҳ.й ЗУЛҚАЪДА 25 КУН
14 ИЮНЪ -2023 м.й
ЧОРШАНБА куни тақвими⌚️

⬇️ Т О Ш К Е Н Т ⬇️
⏰ Тонг - 03:04
⏰ Қуёш - 04:49
⏰ Пешин - 12:28
⏰ Аср - 17:38
⏰ Шом - 19:59
⏰ Хуфтон - 21:42

📖«Намозни адо этганингиздан сўнг, Аллоҳни турган, ўтирган ва ёнбошлаган ҳолингизда эсланг. Хотиржам бўлганингизда намозни тўлиқ адо этинг. Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир» (Нисо сураси, 103-оят).

Аллоҳ таоло бугунги кунимизни хайрли ва баракали қилсин!

♻️ Дўстларингизга ҳам эслатинг!!!
👉/channel/MuslimShosh

Читать полностью…

MuslimShosh.uz

#Ривоятлар_чашмаси

Мухтож етим бола

Жаҳонгир Юлдошев ўқиди

Тошкент шаҳар вакиллиги  матбуот хизмати

📲Янги манзилимиз👇👇👇👇
✅  Улашинг | @MuslimShosh

Читать полностью…

MuslimShosh.uz

📹 УЙИНГИЗДА ЖАННАТ ДАРВОЗАСИ БОР
👤 Муфтий Нуриддин домла ҳазратлари

┉┅━❀✨🌺✨❀━┅┉

📲Янги манзилимиз👇👇👇👇
✅  Улашинг | @MuslimShosh

Читать полностью…

MuslimShosh.uz

⚡️ҚУРБОНЛИККА ОИД КЎП ТАКРОРЛАНАЁТГАН САВОЛ-ЖАВОБЛАР (2-қисм)

❓Эҳсон учун олинган жонлиқни қурбонликка сўйса бўладими?
❓Қурбонлик гўштини ярмини ўзимизга олиб қолсак бўладими?
💬 Жавоб: Бу ерда

❓Ҳайвонни сўйгандан кейин гўштнинг килосига ҳисоблаб берса, қурбонликка ўтадими?
💬 Жавоб: Бу ерда

❓Қурбонлик гўштини сотиш мумкин эмасми?
💬 Жавоб: Бу ерда

❓Қурбонлик қилишга маблағимиз бор, лекин пул кўринишида эмас.
💬 Жавоб: Бу ерда

❓Қурбонлик қилишни ният қилган киши тирноқ ва сочларини олмаслиги керакми?
💬 Жавоб: Бу ерда

❓Маблағим нисоб миқдорига етмаган. Қурбонлик қилиш учун пул йиғиб қўйган эдим. Леким амакимнинг оиласидагилар касал ва қарзлари бор. Шунга пулни уларга берсам бўладими? Бунда қай бирида савоб кўпроқ? Қурбонлик қилишимми ёки амакимга беришимми?
💬 Жавоб: Бу ерда

❓Бир неча киши битта қўй сўйиши мумкинми?
💬 Жавоб: Бу ерда

❓Қурбонлик қилишни вожиб қиладиган бойликнинг миқдори қандай ҳисобланади?
💬 Жавоб: Бу ерда

❓Қулоғи белги учун кесилган соғлом қўйни қурбонлик қилиш мумкинми?
💬 Жавоб: Бу ерда

❓Ҳайвон сотиб олинганидан сўнг касал бўлиб қолса уни қурбонлик қилса бўладими?
💬 Жавоб: Бу ерда

❓Қурбонлик гўштидан ўзга дин вакилларига ҳам бериш мумкинми?
💬 Жавоб: Бу ерда

❓Намоз ўқимаса қурбон ҳайитида қилган қурбонлиги қабул бўладими?
💬 Жавоб: Бу ерда

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати
. @diniysavollar

Савол йўллаш
📲 @SavollarMuslimUzBot

📲Янги манзилимиз👇👇👇👇
✅  Улашинг | @MuslimShosh

Читать полностью…

MuslimShosh.uz

#Факт_24 | Ҳаж симпозиумида Ўзбекистон билан ҳамкорлик алоқалари юксак эътироф этилди

#haj2023

📲Янги манзилимиз👇👇👇👇
✅ Улашинг | @MuslimShosh

Читать полностью…

MuslimShosh.uz

#Қурбонлик

Қурбонликнинг Қуръон нигоҳидаги фазилати

Аллоҳ субҳанаҳу ва таоло Кавсар сурасида шундай марҳамат қилади:


2. Бас, Роббингга намоз ўқи ва жонлиқ сўй.

وَالْبُدْنَ جَعَلْنَاهَا لَكُم مِّن شَعَائِرِ اللَّهِ لَكُمْ فِيهَا خَيْرٌ فَاذْكُرُوا اسْمَ اللَّهِ عَلَيْهَا صَوَافَّ فَإِذَا وَجَبَتْ جُنُوبُهَا فَكُلُوا مِنْهَا وَأَطْعِمُوا الْقَانِعَ وَالْمُعْتَرَّ كَذَلِكَ سَخَّرْنَاهَا لَكُمْ لَعَلَّكُمْ تَشْكُرُونَ۝ لَن يَنَالَ اللَّهَ لُحُومُهَا وَلَا دِمَاؤُهَا وَلَكِن يَنَالُهُ التَّقْوَى مِنكُمْ كَذَلِكَ سَخَّرَهَا لَكُمْ لِتُكَبِّرُوا اللَّهَ عَلَى مَا هَدَاكُمْ وَبَشِّرِ الْمُحْسِنِينَ۝

36. Ва туяларни сиз учун Аллоҳнинг белгиларидан қилдик. Уларда сизга яхшилик бор. Уларга олд оёқларидан бири боғлоғлиқ турган ҳолида Аллоҳнинг номини зикр қилинг. Ёнлари ерга текканида эса, бас, улардан енг ва қаноатли ва тиланган камбағалларни ҳам таомлантиринг. Шундай қилиб, уларни сизга беминнат хизматкор қилиб қўйдик. Шоядки, шукр қилсангиз.
37. Уларнинг гўштлари ҳам, қонлари ҳам зинҳор Аллоҳга етмас. Лекин Унга сиздан тақво етадир. Шундай қилиб, сизни ҳидоят қилгани эвазига Аллоҳга такбир айтишингиз учун уларни сизга беминнат хизматкор қилиб қўйди. Яхшилик қилувчиларга башорат бер.


Қурбонлик қилишдан мақсад банданинг Аллоҳ амрига итоатини, тақвосини намоён этишдир. Банда Аллоҳни қанча улуғласа, шунча оз. Биргина ҳидоят неъматига қанча шукур айтса, шунча оздир. Қурбонлик қилиш ҳам, Аллоҳнинг йўлида ҳар қандай қурбонлик беришга тайёр эканини кўрсатиш ҳам ўша ҳидоят учун Аллоҳ таолони улуғлашдир.
Демак Аллоҳ таоло туя, қўй, эчкиларни сўйишни диннинг шиорларидан қилди. Бу амалларни бажаришда Аллоҳ таолонинг азамати ва динининг улуғлиги зоҳир бўлади.Ундан ташқари жониворларни сўйишда биз учун бошқа фойдалар ҳам бор. Дунёвий фойда масалан, ейиш, ичиш бўлса, ухровий фойда эса савобдир. Қурбонликдаги ихлос, хоссатан Аллоҳ таоло ва савоб олиш мақсади билан қилишдир. ("Ҳаж" сураси 36,37)

📲Янги манзилимиз👇👇👇👇
✅  Улашинг | @MuslimShosh

Читать полностью…

MuslimShosh.uz

⚡️ҚУРБОНЛИККА ОИД КЎП ТАКРОРЛАНАЁТГАН САВОЛ-ЖАВОБЛАР (1-қисм)

Қурбонлик қилиш кимларга вожиб?
💬 Жавоб: Бу ерда

Вақтидан аввал сўйилган жонлиқнинг пули эҳсон қилинса ҳам қурбонликка ўтадими?
💬 Жавоб: Бу ерда

Қурбонлик қилмоқчи бўлган одам соч ва тирноғини олмаслиги керакми?
💬 Жавоб: Бу ерда

Қурбонликнинг вақти
💬 Жавоб: Бу ерда

Ҳайвон сўйганда уни оғиз билан пуфлаб шишириш жоизми?
💬 Жавоб: Бу ерда

Закот берган инсон қурбонликда қўй сўйдириши ҳам керакми?
💬 Жавоб: Бу ерда

Қурбонлик қилаётган кишини агарда бирор кимдан қарзи бўлса, қурбонлиги ўтмайдими?
💬 Жавоб: Бу ерда

Пичилган қўйни ақиқа ва қурбонлик учун сўйса бўладими?
💬 Жавоб: Бу ерда

Ақиқа ёки қурбонлик? Қай бирини биринчи қилишим керак?
💬 Жавоб: Бу ерда

Қурбонлик қилинадиган ҳайвон неча ёш бўлиши керак?
💬 Жавоб: Бу ерда

Қурбонликка сўйиладиган ҳайвоннинг шохини аҳамияти борми?
💬 Жавоб: Бу ерда

Қурбонликка йиғилган пулни эҳсон қилса бўладими?
💬 Жавоб: Бу ерда

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати
. @diniysavollar

Савол йўллаш
📲 @SavollarMuslimUzBot


📲Янги манзилимиз👇👇👇👇
✅  Улашинг | @MuslimShosh

Читать полностью…

MuslimShosh.uz

#Ривоятлар_чашмаси

ОЯТЛАРДАН ТАЪСИРЛАНГАН СОЛИҲ ФАРЗАНД

Ривоятни Жаҳонгир Йўлдошев ўқиди.

📲Янги манзилимиз👇👇👇👇
✅ Улашинг | @MuslimShosh

Читать полностью…

MuslimShosh.uz

​​🍎Киймати баланд олма

Солиҳ салафлардан бири қийин аҳволда қолди. Очлик- дан силласи қуриб, бир боққа кириб қолди. Қараса, дарахтда қип-қизил олма пишиб турибди. Қўлини чўзиб, олмани бир тишлади. Сўнг экинзор ёнидаги ариқ сувидан ҳовучига олиб ичди. Сўнг бирдан очлик сабаб унутган нарсаси эсига тушди: «Шўрим қурсин! Бировнинг мевасини рухсатсиз еб қўйдим!» деди. Кейин боғ эгасини топиб, еган олмаси учун розилик сўрашга аҳд қилди. Унинг уйини топиб, эшикни тақиллатди. Боғ эгаси чиққач, унга мақсадини тушунтирди: «Мен боғингизга кириб, ундаги бир олмани олиб, ярмини едим. Очликдан бировники экани эсимдан чиқиб кетибди. Шунинг учун сиздан ўтинаман, еган яримта олмамга рози бўлинг, хатоим учун кечиринг», деди. Боғ эгаси ўйланиб қолди. Сўнг бундай деди:
- Сендан сира рози бўлмайман. Фақат бир шарт эвазига рози бўлишим мумкин.
– Қанақа шарт?
- Бир қизим бор, ўшанга уйланасан.
- Майли, уйланаман.
– Фақат қизимнинг кўзи кўр, қулоғи кар, тили соқов.

Бу гапдан сўнг энди йигит ўйланиб қолди. Ниҳоят, «Майли, жаҳаннамда йиринг емасам бўлди. Рухсатсиз еб қўйилган олманинг жазоси шу экан-да! Беш кунлик дунё ўтиб кетар», деб ўйлади. Аллоҳдан савоб ва ажр умидида унга уйланишга рози бўлди.
Тўй куни яқинлашган сари йигитни ғам босаверди. У тинмай гапирмайдиган, кўрмайдиган ва эшитмайдиган аёл билан яшаш қанчалик қийинлиги ҳақида ўйларди. Қаний- ди ер ёрилса-ю, унга кириб кетса! Ниҳоят, Аллоҳга тавак- кул қилиб, «Лаа ҳавла ва лаа қуввата иллаа биллааҳ!20 Албатта, биз Аллоҳга қайтгувчимиз», деди. Тўй кечаси юрак ютиб, қизнинг олдига кирди. Кирди-ю, қизнинг майин овоз билан «Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва баракотуҳ», деган сўзини эшитиб, турган жойида қотиб қолди. Жаннатдаги ҳурлардек гўзал бу қиз эшитар, кўрар ва гапирар эди! У нима дейишини билмай, «Бу қанақаси? Сиз кимсиз?» деди ва унга отаси айтган гапларини айтди. Қиз уялибгина: <<Отам тўғри айтганлар», деди. «Қандай қилиб ахир?» деди йигит. Қиз деди: «Соқов деганлари шуки, мен ҳеч қачон ҳаром сўз айтмаганман, номаҳрамлар билан гаплашмаганман. Кар деганлари шуки, бирор марта ғийбат, чақимчилик ва бехуда гаплар бўлган жойда ўтирмаганман. Кўр деганлари шуки, ҳеч қачон номаҳрам одамга қарамаганман». Кейинчалик бу оилада Нўъмон исмли ўғил туғилади. У зот биз билган Имоми Аъзам Абу Ҳанифа Нўмон ибн Собитдир.

Солиҳлар гулшани" китобидан
┉┅━❀✨🌺✨❀━┅┉

📲Янги манзилимиз👇👇👇👇
✅ Улашинг | @MuslimShosh

Читать полностью…

MuslimShosh.uz

Эслатма
#Намоз_вақтлари

🌺Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!🌺

🗓 🌙 1444 ҳ.й ЗУЛҲИЖЖА 3 КУН
21 ИЮНЪ -2023 м.й
ЧОРШАНБА куни тақвими⌚️

⬇️ Т О Ш К Е Н Т ⬇️
⏰ Тонг - 03:04
⏰ Қуёш - 04:50
⏰ Пешин - 12:30
⏰ Аср - 17:40
⏰ Шом - 20:02
⏰ Хуфтон - 21:45

📖«Намозни адо этганингиздан сўнг, Аллоҳни турган, ўтирган ва ёнбошлаган ҳолингизда эсланг. Хотиржам бўлганингизда намозни тўлиқ адо этинг. Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир» (Нисо сураси, 103-оят).

Аллоҳ таоло бугунги кунимизни хайрли ва баракали қилсин!

♻️ Дўстларингизга ҳам эслатинг!!!
👉/channel/MuslimShosh

Читать полностью…

MuslimShosh.uz

🌙 ҚУРБОН ҲАЙИТИ НАМОЗИНИ ЎҚИШ ВАҚТЛАРИ

✅ Юртимиздаги жоме масжидларда 2023 йил 28 июнь чоршанба куни Қурбон ҳайити намозини ўқиш вақтлари маълум бўлди.
Унга кўра, Тошкент шаҳридаги жоме масжидларда шу йил 28 июнь куни эрталаб соат 05:15 да Қурбон ҳайити намози ўқилади.

🕌 Республикамизнинг бошқа ҳудудларида эса Қурбон ҳайити намози жоме масжидларда қуйидаги вақтлар тафовутини инобатга олган ҳолда адо этилади:

1. Андижон 05:10
2. Наманган 05:10
3. Фарғона 05:10
4. Тошкент ш. 05:15
5. Тошкент в. 05:20
6. Сирдарё 05:25
7. Жиззах 05:30
8. Самарқанд 05:35
9. Навоий 05:40
10. Қашқадарё 05:40
11. Бухоро 05:40
12. Сурхондарё 05:40
13. Хоразм 05:50
14. Қорақалпоғистон Рес. 05:50

☀️Ушбу жадвалда кўрсатилган вақтлар қуёш чиққанидан кейин 20-25 дақиқалик фарқни инобатга олиб белгиланди.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати

📲Янги манзилимиз👇👇👇👇
✅ Улашинг | @MuslimShosh

Читать полностью…

MuslimShosh.uz

ҒАМНИ КЕТКАЗУВЧИ ДУО
#қисқа_савол_жавоблар

❓CАВОЛ: Мен маҳзунликдан чиқишга чора топа олмаяпман, қандай дуо ўқисам бўлади?

💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
"Лаа ҳавла ва лаа қуввата иллаа биллаҳ" калимасини кўп айтиб юринг. Чунки Имом Табароний ва Имом ал-Ҳокимлар Абу Ҳурайра разияллоҳу анҳудан ривоят қилишган ҳадисда Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Ким "Лаа ҳавла ва лаа қуввата илаа биллаҳи"ни айтса, тўқсон тўққиз дардга даво бўлади. Энг енгили ғамдир", деганлар. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

♻️ Дўстларингизга ҳам эслатинг!!!
👉/channel/MuslimShosh

Читать полностью…

MuslimShosh.uz

Эслатма
#Намоз_вақтлари

🌺Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!🌺

🗓 🌙 1444 ҳ.й ЗУЛҚАЪДА 26 КУН
15 ИЮНЪ -2023 м.й
ПАЙШАНБА куни тақвими⌚️

⬇️ Т О Ш К Е Н Т ⬇️
⏰ Тонг - 03:04
⏰ Қуёш - 04:49
⏰ Пешин - 12:28
⏰ Аср - 17:39
⏰ Шом - 20:00
⏰ Хуфтон - 21:43

📖«Намозни адо этганингиздан сўнг, Аллоҳни турган, ўтирган ва ёнбошлаган ҳолингизда эсланг. Хотиржам бўлганингизда намозни тўлиқ адо этинг. Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир» (Нисо сураси, 103-оят).

Аллоҳ таоло бугунги кунимизни хайрли ва баракали қилсин!

♻️ Дўстларингизга ҳам эслатинг!!!
👉/channel/MuslimShosh

Читать полностью…

MuslimShosh.uz

КОБАЛТНИ БЕРСАМ БИР ЙИЛДА ЖЕНТРА ОЛИБ БЕРИШИ ЖОИЗМИ?
#қисқа_савол_жавоблар

❓CАВОЛ: Мен Россияда ишлайман. Мен Россияга ишлашга кетишдан олдин машинамни бир яқин танишимга бериб кетар эдим. Ўрнига маълум бир вақтда менга бошқа машина олиб берар эди. Шу судхўрликка кирмайдими? Мисол учун кобальт машинасини берсам, бир йилда жентра олиб берса. Шу жоизми?


💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Бу келишув шаръан тўғри эмас. Буни тўғрилашни йўли машинангизни нархлаб насияга маълум муддатга сотиб кетасиз, келгандан кейин келишилган пулни олиб, ўзингиз хоҳлаган машинани оласиз. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

📲Янги манзилимиз👇👇👇👇
✅  Улашинг | @MuslimShosh

Читать полностью…

MuslimShosh.uz

#МУСЛИМШОШ_ХАБАРНОМАСИ

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Тошкент шаҳар вакиллигида ўтган ҳафта давомида бўлиб ўтган воқеалар ҳақида.

📲Янги манзилимиз👇👇👇👇
✅ Улашинг |
/channel/MuslimShosh

Читать полностью…

MuslimShosh.uz

МАККАИ МУКАРРАМАДА МАЪРИФИЙ СУҲБАТЛАР УЮШТИРИЛЯПТИ

Айни кунларда бутун ислом оламидан мўмин-мусулмонлар Исломнинг бешинчи рукни бўлган ҳаж амалларини адо этиш учун Саудия Арабистонининг Мадинаи мунаввара ҳамда Маккаи мукаррама шаҳарларига оқиб келишмоқда.
Мадинаи мунавварада ҳар қадамда Масжиди Набавийга, Равзаи шарифга талпинаётган ўн минглаб мусулмонлар оқимини кўришнинг, ибодатлар ва зиёратлар чоғида уларнинг Аллоҳ таолога ихлос билан муножотлар қилаётганини кўришнинг завқу шавқи бўлакча.
Маккаи мукаррамада ҳам эгниларига нимчаларни кийиб олганча Байтуллоҳга шошилаётган бўлажак ҳожиларнинг кўзларидаги қувонч кишини яна ва яна шукроналикка ундайди. Тўғри-да, ахир, ўзбекистонлик ҳожилар учун яратилган шарт-шароитлар бутун дунё мусулмонларининг ҳавасини келтирмоқда.
Макка шаҳридаги Рошидия меҳмонхонасида бўлиб турган юзлаб тошкентлик зиёратчилар учун ҳар куни маърифий суҳбатлар ташкил этилмоқда.
Тошкент шаҳар бош имом-хатиби Абдуқаҳҳор домла Юнусов меҳмонхоналарда бўлажак ҳожиларга ҳажнинг фарз бўлиш тарихи, рукнлари, шартлари, фарз, вожиб ва суннатлари, эҳром ман қиладиган ишлар ҳақида гўзал мавъизалар қилиб бермоқда.
Ҳажи мабрур бўлишини истаган киши борки, Абдуқаҳҳор домланинг мавъизаларини жон қулоғи билан тингламоқда. Маърифий суҳбатларда зиёратчилар ўзларини қизиқтирган саволларга атрофлича жавоблар олмоқда.
Аллоҳ таоло ҳожиларимизнинг ҳажларини мабрур, саъйларини машкур, гуноҳларини мағфур қилсин.

📲Янги манзилимиз👇👇👇👇
✅  Улашинг | @MuslimShosh

Читать полностью…

MuslimShosh.uz

#фиқҳга_оид

ТАРК ҚИЛИНСА, ҚОН ВОЖИБ БЎЛАДИГАН ВОЖИБ АМАЛЛАР

Ҳажда қайси амални қилиш вожиб бўлса, уни тарк қилиб, қайтадан қила олмаган киши зиммасига жарима сифатида қурбонлик қилиш вожиб бўлади. Ўша ишлардан йигирма учта энг муҳими қуйида келтирилади. Ҳожилар ушбу ишларни яхшилаб ёдлаб олишса, жаримадан қутилиб қолишларига замин бўлади. Улар қуйидагилар:

1. Муздалифада туриш: қурбонлик куни субҳи содиқ билан қуёш чиқиши орасида Муздалифада туриш вожибдир. Уни тарк қилган киши зиммасига қон (жонлиқ сўйиш) вожиб бўлади;

2. Сафо билан Марва тепалигида саъй қилиш: ушбу икки тепалик орасида саъй қилишни тарк қилган киши зиммасига жарима сифатида қурбонлик қилиш лозим бўлади. Абу Ҳанифа раҳматуллоҳи алайҳ наздида икки тепалик орасида саъй қилиш вожибдир. Имом Молик, Имом Аҳмад ва Имом Шофеъий раҳматуллоҳи алайҳим наздида бу ҳажнинг рукни ва фарзи ҳисобланади.

3. Жамарот тошларини отиш: тош отиш ҳажнинг вожибларидан бўлиб, тош отишнинг бир кунини ёки учала кунини ҳам тарк қилган кишига битта қурбонлик вожиб бўлади. Фиқҳ китобларимизда шундай келган: «Агар тош отишнинг барчасини тўртинчи кунга қолдирса, хоҳ у заволдан аввал ёки кейин бўлсин, Абу Ҳанифа раҳматуллоҳи алайҳ наздида қазо ўтаган ҳисобланиб, кечиктиргани учун зиммасига битта қон (жонлиқ сўйиш) лозим бўлади. Агар тўртинчи куннинг қуёши ботгунича ҳам учала куннинг қазосини адо қила олмаса, адо қилиш ҳам, қазосини қилиш ҳам қўлдан кетган бўлиб, барча имомлар наздида зиммасига битта қон вожиб бўлади».

4. Видолашув тавофини қилиш: офоқийнинг (Ҳарам ташқарисидан келган кишининг) ватанига қайтиб кетаётган пайтда видолашув тавофини қилиши вожибдир. Уни тарк қилиш эса қонни вожиб қилади.

5. Соч олдириш: Сочни олдириш ёки қисқартириш вожиб амал ҳисобланади. Агар ҳожи сочни олдирмай ёки қисқартирмай эҳромдан чиқса, зиммасига қон вожиб бўлади.

6. Мийқотдан эҳромга кириш: офоқий кишининг мийқотдан эҳромга кириши вожибдир. Мийқотдан эҳромсиз ўтиш ҳожи зиммасига қурбонликни вожиб қилади. Агар амалларга киришишидан олдин мийқотга қайтиб бориб эҳромга кирса, зиммасидан жонлиқ соқит бўлади.

7. Қуёш ботишидан аввал Арафотдан тушмаслик: қуёш ботгунгача Арафотда туриш вожибдир. Шунинг учун қуёш ботишидан аввал Арафот майдонини тарк қилувчи кишининг вожибни тарк қилгани учун зиммасига қурбонликни вожиб қилади.

8. Тавофни яёв қилиш: қудрати етган кишининг тавофни яёв қилиши вожибдир. Имконияти бўла туриб, тавофни уловда қилиш қурбонликни вожиб қилади.

9. Таҳорат билан тавоф қилиш: таҳорат билан тавоф қилиш вожибдир. Шунинг учун ким таҳоратсиз тавоф қилса, зиммасига қурбонлик вожиб бўлади. Ҳайз, нифос ёки жанобат ҳолатида тавоф қилинса, жаримасига мол ёки туя сўйиш вожиб бўлади.

Агар тавофи зиёратдан бошқа тавофларни, жумладан тавофи қудум, тавофи видоъ, тавофи нафл кабиларни таҳоратсиз ҳолда қилса, қурбонлик вожиб бўлмайди. Балки ҳар бир айланишга биттадан, жами еттита садақаи фитр вожиб бўлади;

10. Тавофда авратни ёпиш: тавоф ҳолатида авратни ёпиш вожибдир. Агар авратни тўсмай тавоф қилса, зиммасига қурбонлик вожиб бўлади.

11. Сафо ва Марва тепалигида яёв саъй қилиш: соғлом одамнинг Сафо ва Марва тепалигида яёв саъй қилиши вожибдир. Агар узрсиз уловда саъй қилса, зиммасига қон лозим бўлади;

12. Қирон ва таматтуънинг қурбонлиги: қирон ёки таматтуъ ҳаж қилувчи зиммасига қурбонлик вожиб бўлади. Шунинг учун қурбонликсиз эҳромдан чиқиб қўйса, жаримасига бир қурбонлик лозим бўлади.
(давоми бор)

"Мўминнинг умр сафари" китобидан

📲Янги манзилимиз👇👇👇👇
✅  Улашинг | @MuslimShosh

Читать полностью…

MuslimShosh.uz

🌙 ҲАЖ МАБРУР БЎЛИШИ УЧУН НИЯТ ВА АМАЛНИНГ ХОЛИСЛИГИ МУҲИМ!

✅ Шу йил 11 июнь куни Маккаи мукаррамадаги “Abroj Dana” меҳмонхонасида Ўзбекистон мусулмонлари идораси бўлим мудири шайх Алижон қори мазкур муборак шаҳарда тоат-ибодат, дуою зикр ва зиёрат билан машғул бўлиб турган юртимиз ҳожиларига улуғ ҳаж ибодатини мукаммал бажариш тўғрисида манфаатли суҳбат қилиб берди.

🔸Файзли суҳбат асносида шайх Алижон қори улуғ ибодатнинг маънавий жиҳатларига алоҳида тўхталиб, Ҳақ таолога маҳбуб ибодат бўлган ҳaж амали улкан руҳий oзуқa бeрaдигaн ибoдaтлиги, ундa бaндaнинг вужуди тaқвo ва тoaт қилишгa aзму қaрор билaн бирга гунoҳлaргa нaдoмaтда бўлиши лозимлиги, улуғ сaфaрдa мусулмон кишининг Aллoҳга, Унинг Рaсулигa вa мўмин-мусулмoнлaргa муҳaббaти зиёдa бўлиши, дунёнинг ҳaмма тaрaфидaн келиб жам бўлган дин қaрдoшлaргa нисбaтaн дўстлик туйғулaри уйғoниб, мустaҳкaмлaнишини қайд этди...

➡️ БАТАФСИЛ

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати
Muslim.uz @muslimuzportal | @Muftiy_Nuriddin_domla | @diniysavollar

Читать полностью…
Подписаться на канал