muslimshosh | Неотсортированное

Telegram-канал muslimshosh - MuslimShosh.uz

13120

O'ZBEKISTON MUSULMONLARI IDORASI TOSHKENT SHAHAR VAKILLIGI MuslimShosh.uz web sahifasining telegramdagi rasmiy kanali Diniy savollar uchun: @SavollarMuslimUzBot O'MI savollar uchun: Tel: (78)150-33-44 Murojaat uchun: @vakillikuz_savollarbot

Подписаться на канал

MuslimShosh.uz

😬МАЗАХ❗️

1.
Абу Ҳурайрадан ривоят қилинади: “Ё Расулуллоҳ! Сиз биз билан ҳазил-мутойиба қиласиз”, – дейишди. “Мен ҳақдан бошқани гапирмайман”, дедилар.

2. Бакр ибн Абдуллоҳдан ривоят қилинади:
“Набий соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг саҳобалари бир бирларига қовун пўчоғини отиб ҳазиллашишарди. Бироқ ҳақ гап келганда, улар ҳақиқий эр кишига айланишар эди”.

#ШАРҲ: Ҳазил-мутойиба, ҳазил гаплар шариатимизда бор. Лекин кулдираман, ҳазил қиламан деб, ёлғон, ноҳақ, бемаъни гапларни гапириб бўлмайди. Бунда Набий соллаллоҳу алайҳи
ва саллам гўзал ўрнак бўлганлар: “Тўғри, ҳазил мутойиба қиламан, бироқ ҳазилим фақат ҳақ бўлади. Ноҳақ гапни гапирмайман”, деганлар.
Мусулмончиликнинг ҳазили ҳам ҳақиқатга асосланган бўлиши керак. Саҳобалар ҳам вақти келганда ҳазил-мутойиба
қилишган. Бироқ ҳақ гап келганда ўз ўрнида бўлар, улар ҳақиқий эркак киши сифатида иш тутишар эди.
Кўнгил тусаганда меъёрида ҳазил қилинса, қолган вақтларда жиддийлик, салобат билан, обрўни сақлаб муомала қилиш керак.

ОДОБЛАР САРЧАШМАСИ китобидан

📲Янги манзилимиз👇👇👇👇
✅ Улашинг | @MuslimShosh

Читать полностью…

MuslimShosh.uz

✝️ Насронийни ҳайратга солган жавоб

Ҳазрат Али розияллоҳу анҳу бир насронийнинг уйида меҳмон бўлди. Мезбон узум келтирди. Ҳазрат Али еди. Сўнгра узумдан тайёрланган шароб келтирди.
Али розияллоҳу анҳу:
– Ҳаром, – деди.
Насроний:
– Мусулмонларга ҳайронман. Узум ҳалол, шароб ҳаром. Ахир, шароб ҳам узумдан қилинади-ку! – деди.
Ҳазрат Али ундан:
– Аёлинг борми? – деб сўради.
– Бор, – деб жавоб берди у.
– Қизинг борми?
– Қизим ҳам бор.
– Шу қиз шу онадан, аммо Аллоҳ таоло сенга онасини ҳалол, қизини эса ҳаром қилди, – деди.
Бу жавобдан ҳайратга тушган насроний:
– Шаҳодат бераманки, Аллоҳдан бошқа илоҳ йўқ ва Муҳаммад Унинг расулидир, – дея мусулмон бўлганини эълон қилди.

📲Янги манзилимиз👇👇👇👇
✅ Улашинг | @MuslimShosh

Читать полностью…

MuslimShosh.uz

Омонат

Ҳишом ибн Холид ар-Робъий айтади: «Бир куни масжидга кирдим. Ёнимдаги ҳамёнимда минг дирҳам пулим бор эди. Шундан бошқа пулим йўқ эди. Ҳамёнимни масжиднинг бир четидаги устуннинг олдига қўйиб, намоз ўқидим. Намозни ўқиб бўлгач, ҳамённи унутиб, масжиддан чикиб кетаверибман. Жуда қийин аҳволга тушдим. Лекин бу воқеани ҳеч кимга айтмадим.
Орадан бир йил вақт ўтди.
Бир куни масжидга бориб ўша устуннинг ёнида намоз ўқидим. Намозни ўқиб бўлгач, Аллоҳ таолога дуо қилиб, ҳамёнимнинг қайтишини сўрадим. Шу пайт қарасам, ёнимда бир кампир гапимни эшитиб турган экан. У менга: «Эй Аллоҳнинг бандаси, гапингни эшитиб қолдим, нима бўлди?» деди. «Бир йил олдин мана шу устуннинг олдида ҳамёнимни унутиб қолдирган эдим», дедим. Кампир: «Ўша нарса менда, бир йилдан бери сени кутяпман», деди ва ҳамёнимни тўлиқлигича олиб келиб берди».

Солиҳлар гулшани" китобидан
┉┅━❀✨🌺✨❀━┅┉

📲Янги манзилимиз👇👇👇👇
✅ Улашинг | @MuslimShosh

Читать полностью…

MuslimShosh.uz

Эслатма
#Намоз_вақтлари

🌺Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!🌺

🗓 🌙 1444 ҳ.й ЗУЛҚАЪДА 17 КУН
6 ИЮНЪ -2023 м.й
СЕШАНБА куни тақвими⌚️

⬇️ Т О Ш К Е Н Т ⬇️
⏰ Тонг - 03:07
⏰ Қуёш - 04:50
⏰ Пешин - 12:26
⏰ Аср - 17:35
⏰ Шом - 19:55
⏰ Хуфтон - 21:36

📖«Намозни адо этганингиздан сўнг, Аллоҳни турган, ўтирган ва ёнбошлаган ҳолингизда эсланг. Хотиржам бўлганингизда намозни тўлиқ адо этинг. Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир» (Нисо сураси, 103-оят).

Аллоҳ таоло бугунги кунимизни хайрли ва баракали қилсин!

♻️ Дўстларингизга ҳам эслатинг!!!
👉/channel/MuslimShosh

Читать полностью…

MuslimShosh.uz

Мақсадимиз ҳожи роҳат билан ибодат қилиши! – Ишчи гуруҳ

🔸Ҳамюртларимиз муборак заминдаги ҳар бир онлари мазмунли ўтиши, улуғ кунларнинг ҳар бир сонияси унумли бўлиши ва улкан ажр-савобларга ноил бўлишлари учун “Ҳаж – 2023” ишчи гуруҳи туну кун меҳнат қилмоқда.

🏨 Айни кунларда зиёратчиларимиз Мадина шаҳридаги Zamzam Pullman меҳмонасида истиқомат қилмоқдалар. Ушбу меҳмонхона Масжиди Набавийнинг шундоққина ёнгинасида бўлиб, зиёратчиларимиз беш маҳал намозни ушбу табаррук масжидда адо этиш, Расул алайҳиссаломга салом йўллаш ва Равзаи шарифда намоз ўқиш саодатига эришмоқдалар.

🔹Меҳмонхонада ҳозирланган шароитлар барча ҳожиларимизни мамнун этмоқда. Ҳар бир хонада кийим жавони, ёзув столи, совутгич ва музлатгич ҳам ҳозирланган. Шунингдек, қибла кўрсаткичи, жойнамоз, Қуръони карим ва телевизор ҳам мавжуд.
Бир неча юз кишилик ошхонада ибодатга қувват бўладиган уч маҳал лазиз таомлар, сархил мевалар, ширинликлару шарбатлар тортиқ қилинмоқда.

🩺 Меҳмонхонада тиббий марказ ва Ўзбекистон ишчи гуруҳи штаби ташкил этилган бўлиб, шифокор ва масъуллар 24 соат давомида узлуксиз зиёратчилар хизматида бўлмоқда.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати 


Muslim.uz | https://taplink.cc/muslimuz
@muslimuzportal | @Muftiy_Nuriddin_domla |
@mp3muslim | @diniysavollar

Читать полностью…

MuslimShosh.uz

Истиғфорнинг самараси

Имом Аҳмад ибн Ҳанбал бегона юртга сафарга борди ва бир масжидга кириб тунаб қолмоқчи бўлди. Эндигина уйқуга кетаётган эди қоровул келиб, масжиддан чиқишини айтди. Имом Аҳмад ҳар қанча илтимос қилса ҳам қоровул кўнмади.
– Ундай бўлса, масжиднинг эшиги олдида ухлайман, – деди Имом Аҳмад.
Қоровулнинг жаҳли чиқиб, Имом Аҳмаднинг оёғидан судрай бошлади. Шу пайт масжид ёнидан бир новвой ўтиб қолди ва можарога гувоҳ бўлди. Можаронинг сабабини аниқлагач, тунаб қолиш учун Имом Аҳмадни ўзи билан уйига олиб кетди.
Имом Аҳмад уй эгасининг ҳамир қораётганини кўриб, унинг новвой эканини билди. Новвой тинмай истиғфор айтар эди. Шунда Имом Аҳмад новвойдан: “Шунчалик кўп истиғфор айтар экансиз, истиғфорингизни самарасини кўряпсизми?” деб сўради.
Новвой: “Албатта, Аллоҳдан нимани сўрасам беряпти. Фақат биргина тилагимни бергани йўқ”, деди.
– У нима эди? – деб сўради Имом Аҳмад.
– Замонамизнинг алломаси Имом Аҳмад билан бир марта бўлса ҳам ҳамсуҳбат бўлсам дегандим, деди новвой. Шунда Имом Аҳмад: “Мана, мен, Аллоҳ таоло сени истиғфоринг туфайли ҳузурингга мени оёғимдан судраб келтирди”, деди.

📲Янги манзилимиз👇👇👇👇
✅  Улашинг | @MuslimShosh

Читать полностью…

MuslimShosh.uz

#ЖУМА_МУБОРАК

🕌Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!!!

🌸ЖУМА МУБОРАК,  АЗИЗ ДИНДОШИМ!

🕌Яқинларимизни табриклаб қўямиз🕌
👉 ✅  Улашинг | /channel/MuslimShosh

Читать полностью…

MuslimShosh.uz

#ЖУМА_МУБОРАК

🕌Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!!!

🌸ЖУМА МУБОРАК,  АЗИЗ ДИНДОШИМ!

🕌Яқинларимизни табриклаб қўямиз🕌
👉 ✅  Улашинг | /channel/MuslimShosh

Читать полностью…

MuslimShosh.uz

#ЖУМА_МУБОРАК
ЖУМАНИНГ СУННАТЛАРИ:

1. Жума учун ғусл қилиш.
2. Хушбўй нарсалар суртиш.
3. Чиройли кийимлар кийиш.
4. Жумага виқор ва сакина билан эрта бориш.
5. Жума куни баданни тозалаб, ҳайъатни гўзал қилиш.
6. Жума куни Каҳф сурасини қироат қилиш.
7. Жума куни ва кечаси дуони кўп қилиш.
8. Жума куни ва кечаси Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга кўп салавот айтиш.
9. Имом биринчи ракатда Фотиҳадан кейин "Жумуъа" сурасини ва иккинчи ракатда "Мунофиқун" сурасини қироат қилиш.
10. Жума куни бомдод намозида "Ҳаа миим сажда" ва "Ҳал атаа ъалал-инсаани" сураларини қироат қилиш суннатдир.
11. Жума намозининг фарзидан аввал ва кейин тўрт ракатдан суннат намози ўқиш.
12. Жумада мудраган одам бошқа ерга ўтиб олиши.

"Кифоя" китобидан.

📲Янги манзилимиз👇👇👇👇
✅  Улашинг | @MuslimShosh

Читать полностью…

MuslimShosh.uz

Эслатма
#Намоз_вақтлари

🌺Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!🌺

🗓 🌙 1444 ҳ.й ЗУЛҚАЪДА 13 КУН
2 ИЮУНЬ -2023 м.й
ЖУМА куни тақвими⌚️

⬇️ Т О Ш К Е Н Т ⬇️
⏰ Тонг - 03:10
⏰ Қуёш - 04:52
⏰ Пешин - 12:26
⏰ Аср - 17:34
⏰ Шом - 19:52
⏰ Хуфтон - 21:32

📖«Намозни адо этганингиздан сўнг, Аллоҳни турган, ўтирган ва ёнбошлаган ҳолингизда эсланг. Хотиржам бўлганингизда намозни тўлиқ адо этинг. Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир» (Нисо сураси, 103-оят).

Аллоҳ таоло бугунги кунимизни хайрли ва баракали қилсин!

♻️ Дўстларингизга ҳам эслатинг!!!
👉/channel/MuslimShosh

Читать полностью…

MuslimShosh.uz

«КИШИ САОДАТИДАН...»

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам марҳамат қиладилар:

1. «Аллоҳ таолонинг тақдирига рози бўлиш Одам боласининг саодатидандир...» (Имом Термизий ривояти).
2. «Тўрт нарса киши саодатидандир: 1) солиҳа аёл; 2) кенг уй; 3) солиҳ қўшни; 4) соз маркаб (улов)» (Имом Ибн Ҳиббон ривояти).
3. «Соз маркаб (улов), солиҳ қўшни ва кенг уй киши саодатидандир» (Имом Ибн Шайба ривояти).
4. «Аллоҳ таолога истихора (бирор нарсанинг яхшисини сўраш) Одам боласининг саодатидандир» (Имом Ҳоким ривояти).
5. «Киши умрининг узоқ бўлиши ҳамда Аллоҳ таоло уни чин тавба билан ризқлантириши киши саодатидандир» (Имом Ҳоким ривояти).
6. «Гўзал хулқли бўлиш киши саодатидандир» (Имом Байҳақий ривояти).

📲Янги манзилимиз👇👇👇👇
✅  Улашинг | @MuslimShosh

Читать полностью…

MuslimShosh.uz

🥛 Сут сотувчи аёл ва Умар розияллоҳу анҳу

Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳу халқнинг ҳолидан хабар олиш учун кечаси шаҳарни айланиб юрар эди. Бир куни бир уйнинг олдидан ўтаётиб, дарвоза ортидан бир аёлнинг «Қизим, сутга сув аралаштир», деганини эшитиб қолди. Қизи: «Онажон, ахир мўминларнинг амири «Сутга сув аралаштирманглар» деган-ку?» деди. Онаси: «Сен менинг айтганимни қилаверсанг-чи, ҳозир Умар сени кўриб ўтирибдими?» деди. Қиз эса: «Умар кўрмаса ҳам, Аллоҳ кўриб турибди-ку? Одамларнинг олдида итоат қилиб, ҳеч ким йўқ жойда осийлик қиламанми?» деди.
Тонг отгач, Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳу ўғли Осимга: «Фалон кўчадаги фалон уйга бор. У ерда бир қиз яшар экан. Агар бошқа совчиси бўлмаса, ўша қизга уйлан. Шояд, Аллоҳ сенга ундан муборак зурриёт насиб қилса», деди.
Осим ўша қизга уйланди. Ундан Умму Осим туғилди. Умму Осим Абдулазиз ибн Марвонга никоҳланди ва улардан одил халифа - Умар ибн Абдулазиз дунёга келди. Умар ал-Форуқ розияллоҳу анҳунинг зийраклиги яна ўз тасдиғини топди.
Ҳа, Умар ал-Форуқ ибн Хаттоб розияллоҳу анҳу ўғлига жуфти ҳалол танлашда қизнинг насаби, моли ёки обрўсини эмас, балки унинг иймонини, ошкораю яширин ҳолатда Аллоҳдан қўрқишини мезон қилиб олган эди.
Бир ожиза, фақир қиз Аллоҳ таолони кўрмаса ҳам Аллоҳ уни кўриб турганини ҳис қилган ҳолда Роббига ибодат қилгани, ҳеч қандай иш У Зотга махфий эмаслигини билиб, шунга кўра иш тутгани учун Аллоҳ уни юксак мақомга кўтарди.

Солиҳлар гулшани" китобидан
┉┅━❀✨🌺✨❀━┅┉
📲Янги манзилимиз👇👇👇👇
✅  Улашинг | @MuslimShosh

Читать полностью…

MuslimShosh.uz

УЧ ТОИФА ОНА

1-тоифа.
Меҳрибон она.
У ҳадя олса: "Болам, сенга ҳадя олдим" деб, фарзандига меҳрини изҳор этади.

2-тоифа. Вафодор она.
У: "Болам, сенга ҳадя олдим, лекин пулини отанг берди" деб, фарзандига ҳам ўзининг, ҳам эрининг меҳрини билдиради.

3-тоифа. Ҳам вафодор, ҳам муаллима, ҳам муслима она.
У: "Болам, сенга ҳадя олдим. Унинг пулини отанг берган бўлса-да, лекин буни Аллоҳ дилимга солди. Шу боис аввал Аллоҳга шукр қил, сўнгра раҳматингни изҳор айла" деб, фарзандига шукр қилишни ва ўз ўрнида ташаккур айтишни ўргатади.

📲Янги манзилимиз👇👇👇👇
✅ Улашинг | @MuslimShosh

Читать полностью…

MuslimShosh.uz

Эй Фарзанд, нафсинг майлига моил бўлма!

Одамнинг энг хатарли хавфли душмани нафсидир. Ким нафсига ва шайтоннинг иродасига бўйсиниб, у буюрган ишларга мойил бўлса боши гуноҳдан чиқмайдиган бўлиб қолади.
Ёмон нафс кишини тубанликга етаклаб, хору – зор қилади. Олийжаноб фазилатлардан тамоман узоқлаштиради.

رأيت الخلق يقتدون أهواءهم، ويبادرون إلى مرادات أنفسهم، فتأملت قوله تعالى : { وَأَمَّا مَنْ خَافَ مَقَامَ رَبِّهِ وَنَهَى النَّفْسَ عَنِ الْهَوَى * فَإِنَّ الْجَنَّةَ هِيَ الْمَأْوَى } [النازعات:40-41] وتيقنت أن القرآن حق صادق، فبادرت إلى خلاف نفسي وتشمرت بمجاهدتها، وما متعتها بهواها، حتى ارتاضت بطاعة الله تعالى وانقادت. [حاتم الأصم]

Ўзларинг ҳавоий нафсларига эргашаётган ва унинг истакларига ошиқаётган халоиқни кўриб, Аллоҳ таолонинг ушбу сўзини тааммул (тафаккур) қилдим: "Аммо ким Парвардигоридан қўрқиб, нафс истакларини енгган бўлса; унга жаннат маскани бўлади". (Назиот сураси 40-41- оятлар). Ва албатта, Қуръон ҳаққи-рост эканлигига ҳақиқий ишониб, зудлик билан то нафсим Аллоҳ таолонинг тоатига рози бўлиб, унга бўйсинганига қадар нафсимнинг хилофини қилишга ошиқдим, унга қарши курашишга киришдим ва уни ўз истаклари билан роҳатлантирмадим. (Ҳотам Асом роҳимаҳуллоҳ).

Бугунги кунда нафс майлининг гирдоби сабаб жамиятимизда бўлиб турган муаммолардан бири гиёхвандлик балосидир. Бунга қаттиқ эътибор бермасак бўлмайдиган ҳолга келди. Чунки ҳамма даврларда ҳам жамият равнақи учун ёшлар тарбияси муҳим бўлиб келган. Ёшларини қўлдан берган ҳалқ келажагини йукотади.

Ҳозирда айрим ўқувчи ёшлар ва ҳатто ўрта ёшдаги кишилар орасида гиёҳванд моддалардан ташкари “Трамадол”, ‘'Лирика”, “Регапен”, “Селофен”, “Тропикамид"’ каби психотроп дори воситалари истеъмолига ўрганиш холатлари учрамоқда. Бу дори воситаларида ҳам маст килиш ва ўргатиб куйиш хусусияти бор. Кўча-куйда бундай дориларни истеъмол қилаёттанларни кўриб кўрмасликка олиш, менинг фарзандим бу дориларни истеъмол қилмайди, деб хотиржамликка берилиш асло туғри эмас. Чунки гиёҳвандлик балоси кенг тарқалса, ҳеч ким фарзандидан хотиржам бўла олмайди. Бу иллатларга амру маъруф наҳий-мункар ёрдамида қарши турайлик. Кўриб турганимиздек жамиятдаги иллатларга бепарво бўлиш ҳам гуноҳкорликка сабаб булади.Маст килувчи ичимликларнинг ҳукми, зарарли оқибатлари ҳақидаги барча оят ва хадислар ҳам гиёҳванд моддаларга тегишлидир. Гиёҳвандлик кишини секин секин (гоҳида эса тезда) ўлимга олиб келади. Бу нарсаларни истеъмол қилиш билан ўз жонига ўзи қасд қилган булади. Бу эса катта гунохдир. Аллох таоло Куръони каримда шундай буюрган: “Ўзингизни ўзингиз ўлдирманг” (Нисо сураси 29-оят).Яна бир ёмон жиҳати шуки, психотроп моддалар истимоли сабабли эрларда оила маъсулияти ҳам унитилиб, ўз кайфи билан оввора бўлиб қолмоқда. Натижада ёш оилаларни бузилиши, фарзандларнинг тирик йитим қолиши, улардан тўғилган келажак авлодлар ичида аклий ва жисмоний ногирон болаларнинг ҳам купайиш ҳолатлари вужудга келаяпди. Бу кўз юмиб булмайдиган илмий, исботланган ҳақиқатдир.

Манбалар асосида Убай ибн Кааб жоме масжиди имом хатиби Наврўзжон домла Темиров тайёрлади.

📲Янги манзилимиз👇👇👇👇
✅ Улашинг | @MuslimShosh

Читать полностью…

MuslimShosh.uz

🕋 ҲАЖНИНГ ФАРЗ БЎЛИШИ ШАРТЛАРИ (1-сон)

Ушбу кўрсатувда:

❓- Инсон умра ёки ҳажга борса, аввалги қилган барча гуноҳлари кечирилади, деб эшитдим шу тўғрими?

❓- Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам неча марта умра ва ҳаж амалларини бажарганлар?

❓- Ҳаж ибодатининг 3 та тури бор, деб эшитдим. Ўзбекистон ҳожилари қайси турдаги ҳажни ният қилади?
каби саволларга жавоб олишингиз мумкин.

Ҳажга оид саволларингиз бўлса қуйидаги @MabrurHajBot га юборинг.

🤲 Аллоҳ таоло барча солиҳ амалларимизни қабул этсин!

#МАБРУР_ҲАЖНИНГ_МУКОФОТИ_ЖАННАТ!

┉┅━❀✨🌺✨❀━┅┉
📲Янги манзилимиз👇👇👇👇
✅  Улашинг | @MuslimShosh

Читать полностью…

MuslimShosh.uz

#АНБИЁЛАР_ҚИССАСИ

26-қисм
📜Юсуф алаҳиссалом 3
🎙 давомийлиги 21:43 дақиқа
💾 МБ - 20.1мб

┉┅━❀✨🌺✨❀━┅┉

📲Янги манзилимиз👇👇👇👇
✅ Улашинг | /channel/MuslimShosh‌‌

Читать полностью…

MuslimShosh.uz

#qabul_2023

❓Diniy ta'lim muassasalari bilan qanday bog'lanish mumkin?

✅ O‘zbekiston musulmonlari idorasi tasarrufidagi diniy ta’lim muassasalarining 2023–2024 o‘quv yili qabul jarayonlari bo‘yicha ma’lumot olishni istasangiz quyidagi manzil, telefon raqamlar, internet sayt va ijtimoiy tarmoqdagi sahifalarga murojaat qilishingiz mumkin

➡️Matn holatida o'qish

O‘zbekiston musulmonlari idorasi Matbuot xizmati

Muslim.uz | https://taplink.cc/muslimuz
@muslimuzportal | @Muftiy_Nuriddin_domla |
@mp3muslim | @diniysavollar

Читать полностью…

MuslimShosh.uz

🌙 МУФТИЙ ҲАЗРАТЛАРИ ЖАЗОИР ЭЛЧИСИНИ ҚАБУЛ ҚИЛДИЛАР

✅ Бугун, 5 июнь куни Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Нуриддин домла ҳазратлари Жазоир республикасининг Ўзбекистондаги фавқулодда ва мухтор элчиси Бумедиан Геннадни қабул қилдилар.

Муфтий ҳазратлари Элчи жанобларини тaшрифи билан қутлаб, Жазоир ҳам давлатчилик шаклига кўра мамлакатимизга яқинлиги, мазкур давлатнинг диний соҳадаги тажрибасини ўрганиш ниҳоятда аҳамиятли экани, шу боис Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг Жазоирдаги расмий диний ташкилотлар билан ўзаро алоқасини ўрнатиш, икки томонлама манфаатли йўналишларда ҳамкорлик қилишдан мамнун бўлишини бирдирдилар...
➡️ БАТАФСИЛ

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати 

Muslim.uz | https://taplink.cc/muslimuz
@muslimuzportal | @Muftiy_Nuriddin_domla |
@mp3muslim | @diniysavollar

Читать полностью…

MuslimShosh.uz

😳“Ваҳший”ни кечиролмаган Она

Абу Дасама Ваҳший ибн Ҳарб Ҳабаший розияллоҳу анҳу зиддиятли ҳаёт йўли билан Ислом тарихида алоҳида из қолдирган саҳобийлардан. Ваҳший Қурайш зодагонларидан Жубайр ибн Мутъимнинг қора танли қули эди. Уҳуд жанги бошланишидан олдин Жубайр Ваҳшийга: “Ҳамзани ўлдирсанг, сени озод қиламан”, дейди. Ўша пайтлар мусулмон бўлмаган Абу Суфённинг хотини Ҳинд ҳам Бадрда ўлдирилган отаси ва амакисининг интиқоми учун Ваҳшийга мукофот ваъда қилади.
Ваҳший найзани нишонга бехато уриш борасида тенгсиз эди. Найзасини олиб, қўшин ортидан йўлга чиқди.
Уҳудда бир тошнинг панасига ётиб олиб, Ҳамзани кузата бошлади. Ҳазрат Ҳамза майдонда наъра тортиб жанг қиларди. Ваҳший пайт пойлаб, найзасини отди ва ҳазрат Ҳамзани шаҳид қилди...
Жанг ниҳоясига етгач, қурайшликлар Маккага қайтишди. Жубайр сўзининг устидан чиқиб, Ваҳшийни қулликдан озод қилди. Аммо у бахтиёр ва хотиржам бўла олмади. У жонини сақлаб қолиш учун Тоифга қочди. Аммо тоифликлар ҳам тез орада Ислом неъмати билан шарафланишди. Бу ҳолат унда умид учқунларини порлатди. Ниҳоят, Ваҳший ибн Ҳарб ҳам мусулмон бўлди.
Аллоҳ таолонинг иродаси ва тақдири туфайли у Уҳуд куни Ҳамза ибн Абдулмутталибдек улуғ саркардани ўлдириб, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг муборак қалбларини яралаган бўлса-да, кейинчалик Ямома куни сохта пайғамбар Мусайламатул Каззобни қатл қилиб, мусулмонлар дардига малҳам бўлди. Тарихчилар Ваҳшийга: «У энг яхши одамни... ва энг ёмон одамни ўлдирди», дея таъриф берган. Ҳазрат Ваҳший ибн Ҳарб ҳазрат Усмон даврида вафот этди.
* * *
“Рисола” фильмида “Ваҳший” ролини ливиялик Али Солим Қадома ўйнаган. Али аслида актёр бўлмаган. У оддий электр муҳандиси бўлиб, “Рисола” фильмининг режиссёри Мустафо Аққод тунаган меҳмонхонада ишлаган. Ваҳший ролига муносиб актёрни узоқ излаган режиссёр бир куни Алини кўриб қолади ва уни ушбу рольл учун таклиф қилган. Али Ваҳший ролини маҳорат билан ижро этган.
Фильм намойишидан сўнг Алининг онаси ўғлини Аллоҳнинг шери Ҳамза розияллоҳу анҳуни қатл қилгани учун уйдан ҳайдаб юборган ва алоқани узган. Али ҳар қанча уринса ҳам, онаси билан муроса қила олмаган. Ўртага диний арбоблар тушиб, онаизорга бу шунчаки роль эканини, Ҳамза розияллоҳу анҳуни аслида Ваҳший қатл қилганини, ўғли эса яхши ниятда бу ролни ижро этганини тушунтиришганидан кейин ўғлини кечирган.

Р. МАДАМИНОВ
📲Янги манзилимиз👇👇👇👇
✅ Улашинг | /channel/MuslimShosh

Читать полностью…

MuslimShosh.uz

📹❗️Долзарб мавзу
_ ҚАРЗ МАСАЛАСИ !!!

#Абдуқаҳҳор_домла_Юнусов,
#Тошкент_шаҳар_бош_имом_хатиби

📲Янги манзилимиз👇👇👇👇
✅ Улашинг | /channel/MuslimShosh

Читать полностью…

MuslimShosh.uz

"Хатмона – 2023"

БИТИРУВЧИЛАР КАТТА ҲАЁТГА КУЗАТИЛДИ

Куни кеча "Кўкалдош" ўрта махсус ислом таълим муассасаси битирувчи талабаларининг “Хатмона – 2023” тадбири бўлиб ўтди. Унда диний соҳа раҳбарлари, фахрий уламолар, муддарислар, ота-оналар ва талаба-ёшлар иштирок этди.
Маросимни билим юрти мудири Абдуҳаким қори Матқулов кириш сўзи билан очиб, мадраса тарихи, бугунги кундаги фаолияти, талабаларга яратилган шароит ва имкониятлар ҳақида сўзлади.
Тадбирда сўзга чиққан Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Нуриддин домла ҳазратлари мадраса битирувчи талабаларини муборакбод этиб, Ҳақ таолодан бўлғуси ёш диний соҳа ходимларининг фаолиятига улкан зафар ва муваффақиятлар тиладилар, уларни тарбиялаган устоз ва ота-оналарига ташаккур изҳор этдилар.
Дин ишлари бўйича қўмита масъул ходими Муҳаммадбобур Йўлдошев ҳам сўз олиб, талаба-ёшларни битирув айёми билан табриклаб, келгусида ўз соҳалари бўйича етук кадр бўлишлари учун тавсия ва насиҳатларини тақдим этди.
Тадбирга Тошкен шаҳар бош имом-хатиби Абдуқаҳҳор домла Юнусов ҳам ташриф буюрдилар.
Тадбир асносида битирувчи талабалар ва уларнинг ота-оналарига ҳам сўз берилди. Улар ўз миннатдорлик ва фикр-мулоҳазаларини билдиришди.
Маросим давомида илмли ва фаол битирувчи талабалар ва уларнинг ота-оналари диплом, ташаккурнома билан тақдирланди.
Тадбир сўнгида хайрли дуолар қилинди.

Тошкент шаҳар вакиллиги
Матбуот хизмати

📲Янги манзилимиз👇👇👇👇
✅  Улашинг | @MuslimShosh

Читать полностью…

MuslimShosh.uz

#ЖУМА_МУБОРАК

🕌Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!!!

🌸ЖУМА МУБОРАК,  АЗИЗ ДИНДОШИМ!

🕌Яқинларимизни табриклаб қўямиз🕌
👉 ✅  Улашинг | /channel/MuslimShosh

Читать полностью…

MuslimShosh.uz

#ЖУМА_МУБОРАК

🕌Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!!!

🌸ЖУМА МУБОРАК,  АЗИЗ ДИНДОШИМ!

🕌Яқинларимизни табриклаб қўямиз🕌
👉 ✅  Улашинг | /channel/MuslimShosh

Читать полностью…

MuslimShosh.uz

#Маънавият_соати

МАЪРИФАТ ВА МАЪНАВИЯТ –
КОМИЛЛИКНИНГ ҚЎШ ҚАНОТИ

Анъанага мувофиқ, бугун пойтахтимиздаги "Шайх Зайниддин" жоме масжиди мажлислар залида шаҳримизда фаолият юритаётган имом-хатиблар учун Маънавият соати ўтказилди.
Маънавият соатига Дин ишлари бўйича қўмита Диншунослик экспертиза бўлими бош мутахассиси Жамшид Алиев ташриф буюриб, имом-домлалар учун бугунги кунда долзарб бўлиб турган муҳим мавзу бўйича маъруза қилиб берди.
Тадбир доирасида имом-хатиблар мутахассисдан ўзларини қизиқтирган саволларга атрофлича жавоб олишди. Зеро, маърифат ва маънавият комилликнинг қўш қанотидир.
Маънавият соати сўнгида Жамшид Алиев Ўзбекистон мусулмонлари идораси Тошкент шаҳар вакиллиги томонидан Ташаккурнома билан тақдирланди.

Тадбирдан сўнг барча имом-хатиблар марҳум Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратларининг қабрларини зиёрат қилишди. Қуръони карим оятларидан тиловатлар қилиниб, марҳум устознинг руҳларига бағишланди.
Аллоҳ таоло бундай ишларни бардавом қилсин.

Тошкент шаҳар вакиллиги
Матбуот хизмати

📲Янги манзилимиз👇👇👇👇
✅  Улашинг | @MuslimShosh

Читать полностью…

MuslimShosh.uz

#Тайинлов
ТОШКЕНТ ШАҲАР БОШ ИМОМ-ХАТИБИГА ЎРИНБОСАР ТАЙИНЛАНДИ

Куни кеча пойтахтимиздаги "Шайх Зайниддин" жоме масжиди мажлислар залида йиғилиш бўлиб ўтди.
Тадбирда Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси ўринбосари Жалолиддин домла Ҳамроқулов, ЎМИ Масжидлар билан ишлаш бўлими мудири Музаффар Камолов иштирок этди.
Йиғилишда ташкилий масала кўрилди. Шу пайтгача Чилонзор тумани бош имом-хатиби лавозимида ишлаб келаётган Эргашали домла Рустамов Тошкент шаҳар бош имом-хатиби ўринбосари лавозимига тайинланди. Шу муносабат билан у киши Чилонзор тумани бош имом-хатиби лавозимидан озод этилди.
Аллоҳ таоло Ўзбекистон мусулмонлари идораси Тошкент шаҳар вакиллиги мутасаддиларининг барча хайрли ишларида улкан муваффақиятлар ато этсин.

📲Янги манзилимиз👇👇👇👇
✅  Улашинг | @MuslimShosh

Читать полностью…

MuslimShosh.uz

🕋 ЭҲРОМДА СУРТМА ВА БАЛЬЗАМЛАР ИШЛАТИШ

❓САВОЛ:
Иссиқ ҳавода кўп юриш натижасида айрим одамларда икки оёғи ораси қизариб, ачишади. Эҳромда шундай ҳолатда малҳам, вазелин каби нарсалар суртса бўладими?

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво маркази мутахассиси
Абдувоҳид домла Аҳмадалиев

#mabrur_hajning_mukofoti_Jannat

📲Янги манзилимиз👇👇👇👇
✅  Улашинг | @MuslimShosh

Читать полностью…

MuslimShosh.uz

🌙 МУФТИЙ ҲАЗРАТНИНГ ИЖТИМОИЙ ТАРМОҚЛАРДАГИ КАНАЛ ВА САҲИФАЛАРИ

🌙 Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Нуриддин домла ҳазратларининг ижтимоий тармоқлардаги расмий канал-саҳифаларида
руҳий тарбия, одоб-аҳлоқ, илм-маърифат ва инсон маънавий юксалишига оид гўзал суҳбатларни мутолаа қилишни тавсия этамиз.

✅ Ижтимоий тармоқлар:

✔️ Telegram:
/channel/Muftiy_Nuriddin_domla

🫡 Facebook: https://www.facebook.com/muftiynuriddindomla

🌐 YouTube: muftiynuriddindomla" rel="nofollow">https://www.youtube.com/@muftiynuriddindomla

🌐 YouTube: https://www.youtube.com/@ILMXAZINASIRASMIY

🌐 Instagram: https://www.instagram.com/muftiynuriddindomla

✅ Twitter: https://twitter.com/MuftiyNuriddin

Муфтий ҳазратга диний савол йўллаш учун Телеграм мессенжерида /channel/muftiy_savol_javob_bot боти ишламоқда.

🕌 Агар масжид-мадрасалар, ҳаж-умра каби иш фаолиятга оид мурожаатлар бўлса, идорамизнинг "/channel/MuslimUzAdmin2Bot" ботига йўллашни тавсия этамиз.

Расмий диний сайт ва ижтимоий тармоқлар рўйхати билан қуйидаги ҳавола орқали танишиш мумкин.
➡️https://taplink.cc/kanallar

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати

Muslim.uz | https://taplink.cc/muslimuz
@muslimuzportal | @Muftiy_Nuriddin_domla |
@mp3muslim | @diniysavollar

Читать полностью…

MuslimShosh.uz

🕋 ҲАЖГА БОРУВЧИЛАРГА АЙРИМ ТАВСИЯЛАР (2-сон)

▶️ 2-қисм

Ушбу кўрсатувда:

04:34 -❓- Таматтуъ ҳажи тўғрисида тўлиқ маълумот берсангиз.

06:30 - ❓- Офтобда эҳромни бошга ташлаб олса бўладими?

14:00 - ❓- Ҳажга борувчи кишининг қарзлари бор бўлса, қарз сўралишига қарамасдан, қарзнинг қайтариш муддати келганда кетаверса ибодати тўкис адо этилган бўладими?

15:55 -❓- Ҳажни ният қилиб, аммо ҳаста кишига маблағини берса, ҳажга борган ҳисобланадими?

19:55 -❓- Ҳаж қилишни чиндан хоҳлаган лекин камбағаллиги туфайли ҳаж қилолмайдиганлар учун бирор бир саҳиҳ ҳадис борми?

25:05 - ❓- Эҳромдаги одам бошига яра чиққан бўлса, агар сочини олдирса жароҳатдан суви чиқиб кетса бошни атрофидан қайчи билан озгина кесиб қўйса бўладими?

1-қисм

Ҳажга оид саволларингиз бўлса қуйидаги @MabrurHajBot га юборинг.

🤲 Аллоҳ таоло барчамизни ҳаж амалларни мукаммал адо этишликни насиб этсин!

#МАБРУР_ҲАЖНИНГ_МУКОФОТИ_ЖАННАТ!

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати

📲Янги манзилимиз👇👇👇👇
✅ Улашинг | @MuslimShosh

Читать полностью…

MuslimShosh.uz

МУСУЛМОННИ КОФИР ДЕМОҚ

Абдуллоҳ ибн Умардан ривоят қилинди: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Қайси бир киши мусулмон биродарига қарата кофир деса, шу сўз туфайли иккисидан бири куфрга кетади”, дедилар”.
Ибн Умардан ривоят қилинишига кўра, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам шундай деганлар: “Агар бир мўмин бировни кофир деса, иккисидан бири, албатта, кофир бўлади. Агар кофир дедиги киши ҳақиқатдан ҳам кофир бўлса, тўғри айтган бўлиб чиқади. Агар айтгани тўғри бўлмаса, айтган одамнинг ўзи куфрга кетган бўлади”.

#ШАРҲ: Бошқа кишини “мушрик” ёки “кофир”, “фосиқ” дейишдан аввал исботи қўлингизда бўлиши керак. Инсоннинг обрўси ёки шаъни жуда улуғ. Ўз шаънингиз ва обрўингизни қандоқ дахлсиз деб билсангиз, бошқа инсон обрўси ёки шаънини шундоқ муқаддас деб билинг.
Ҳазрати Умар розияллоҳу анҳу Хотиб ибн Балтаъани ёзган хатлари сабаб хоин ва мушрик деб ўлдирмоқчи бўлиб, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламдан ижозат сўрадилар. Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам воқеа тафсилотини билгач, хоинлик қилмагани, балки хато қилганини билиб Умар розияллоҳу анҳугатан беҳ бердилар. Ҳазрати Умар кўзларидан дув-дув ёш оқиб, “Аллоҳ ва Унинг Расули билади”, деб тавба қилдилар.
Ҳар қандай шароитда шошилмаслик, сўраб суриштириш керак. Демак бировни дарров “кофир”, “мунофиқ”, “мушрик”, “фосиқ”, “у-бу” деб гапиришдан олдин, бу гапни тушуниб айтдингизми? Ё йўқми? деб сўранг. Агар билмай айтган бўлса,
истиғфор айтиб: “Мен ундай деганим йўқ”, деса
яхши. Шунинг учун “Мўминман, мусулмонман”, деб юрган, мусулмон кўриниб турган одамни “кофир”, “мунофиқ”, “мушрик”, “фосиқ” деб ҳеч ким айбламасин. Афсуски, ҳозирда бу ҳолат кўп учрамоқда. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва салламни суннатига амал қилган киши бу ишни
асло қилмайди.

ОДОБЛАР САРЧАШМАСИ китобидан

📲Янги манзилимиз👇👇👇👇
✅ Улашинг | @MuslimShosh

Читать полностью…

MuslimShosh.uz

😊 Яхши сўз – жон озиғи

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар: “Кишининг гўзаллиги унинг тилидан билинади” (Имом Ҳоким ривояти);
– “Ҳамма ишларингизда тўғри бўлинг, одамларга муомалада хулқингиз чиройли бўлсин!” (Имом Табароний, Имом Ҳоким ривояти);
– “Ҳақиқий мусулмоннинг қўлидан ҳам, тилидан ҳам мусулмонлар озор кўришмайди” (Имом Муслим ривояти).
Сийрат китобларида Расулуллоҳнинг соллаллоҳу алайҳи ва саллам жуда кам гапиришлари, гапирганларида ҳам, бўлиб-бўлиб, аниқ сўзлашлари баён этилган. Ул зот алайҳиссаломнинг муборак юзларини кўрган бир саҳройи араб: “Гувоҳлик бераман, бу юз ёлғончиларники эмас”, деб Ислом динини қабул қилган. Зеро, Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам гўзал хулқли инсон эдилар Ул зот бизларни ҳам яхши хулқли бўлишга чақирганлар.
Ҳадисда: “Ким Аллоҳга ва охират кунига имон келтирган бўлса, яхши сўзларни гапирсин ёки сукут сақласин”, дейилган (Имом Бухорий, Имом Муслим ривояти). Дунё ва охират учун фойдали сўзларни сўзлаб, фойдасиз гаплардан тийилиш фақат яхшилик келтиради. Яна Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Кишининг ҳар бир эшитган нарсасини гапиравериши ёлғончилигига далилдир”, деганлар.
Қуръони каримда бундай марҳамат қилинади: “У (инсон) бирон сўзни талаффуз қилса, албатта унинг олдида ҳозиру нозир бўлган бир кузатувчи бордир” (Қоф сураси, 18-оят).
Одам бир гапни айтишдан олдин яхшилаб ўйлаб кўриши керак. Агар айтмоқчи бўлган сўзи яхши бўлса, савоб келтирса, гапиргани тузук. Борди-ю, айтмоқчи бўлгани ёмонликларни қўзғайдиган, яхшиликка шубҳа уйғотадиган бўлса, тилини тийсин. Одам ҳар бир гапи учун жавоб беради. Оғиздан чиққан ҳар бир сўз гапирувчининг фойдасига ёки зарарига хизмат қилади. Ўйламасдан айтилган сўз билан яқин дўст гоҳо душманга айланиб қолиши мумкин.
Аҳмад Югнакий “Ҳибатул ҳақойиқ” асарида бундай ёзган:
Хирадлиқму бўлур тили бўш киши,
Тилим бошни ейди бу тил – сўз бўши.
(Тили аччиқ кишининг ақли етук бўлармиди?
Тил ва сўз заҳри кўп кишиларнинг бошини ейди).
Яхши сўз кўнгил озиғи. Яхши сўз туфайли эллар бирлашади. Яхши сўзли бўлиш имон тақозосидир.

Доно ҚАЛАНДАРОВА тайёрлади.

📲Янги манзилимиз👇👇👇👇
✅ Улашинг | @MuslimShosh

Читать полностью…
Подписаться на канал