#Огоҳлик_давр_талаби
🔥ЁШЛАРНИ ЁТ ҒОЯЛАР ТАЪСИРИДАН АСРАЙЛИК!
Ёшлар тарбияси барча даврларнинг энг долзарб масаласи бўлиб келган. Тарихчи Геродот ўзининг Шарққа қилган сафарлари чоғида Миср эҳромларидаги бир битик уни ажаблантирган: “Ёшларнинг тарбияси бузилиб кетяпти. Нима қилмоқ керак?!”
Муаррих бу ёзувни ўқиганига ҳам икки минг йилдан ошиб кетди. Ёзувнинг битилганига эса, ким билсин қанча вақт бўлган? Демак, ёшлар масаласи ҳамиша ҳам ўз долзарблигини йўқотмаган, бунга ҳамма даврларда ҳам турли даражада муносабат билдирилган.
Улуғ маърифатпарвар аллома Маҳмудхўжа Беҳбудий ёшларга мурожаатномасида, жумладан, бундай ёзади: “...Ушбу
👉👉👉👉👉👉БАТАФСИЛ ЎҚИШ УЧУН.......
📲Янги манзилимиз👇👇👇👇
✅ Улашинг | @MuslimShosh
📹 Тошкент шаҳар бош имоминиг хотин қизлар масалалари бўйича ёрдамчиси Зулайҳо Соатованинг 3 ойлик фаолияти
_____
#отинойи
📲Янги манзилимиз👇👇👇👇
✅ Улашинг | /channel/MuslimShosh
📚 #ЯНГИ_НАШР
🌙 Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Нуриддин домла ҳазратларининг "ФИТНА – КЎЗ ИЛҒАМАС ХАТАР" номли китоблари чоп этилди.
📝 Асарда фитнанинг моҳияти, келтириб чиқарувчи омиллар, унинг офатлари ва олдини олиш йўллари ҳар бир китобхонга тушунарли шаклда ёзилган.
🔹Мазкур рисола ўзи мўъжазгина бўлишига қарамай, фитналарга оид жуда кўп, хилма-хил мавзуларни қамраб олгани, ўзбек тилида ҳали ёритилмаган ноёб маълумотлар ифода қилингани билан янада аҳамиятлидир.
📲Янги манзилимиз👇👇👇👇
✅ Улашинг | @MuslimShosh
Эслатма
#Намоз_вақтлари
🌺Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!🌺
🗓 🌙 1444 ҳ.й ШАВВОЛ 20 КУН
10 МАЙ -2023 м.й
ЧОРШАНБА куни тақвими⌚️
⬇️ Т О Ш К Е Н Т ⬇️
⏰ Тонг - 03:38
⏰ Қуёш - 05:10
⏰ Пешин - 12:24
⏰ Аср - 17:21
⏰ Шом - 19:31
⏰ Хуфтон - 21:02
📖«Намозни адо этганингиздан сўнг, Аллоҳни турган, ўтирган ва ёнбошлаган ҳолингизда эсланг. Хотиржам бўлганингизда намозни тўлиқ адо этинг. Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир» (Нисо сураси, 103-оят).
Аллоҳ таоло бугунги кунимизни хайрли ва баракали қилсин!
♻️ Дўстларингизга ҳам эслатинг!!!
👉/channel/MuslimShosh
#Эҳтиром
Устоз Абдуқаҳҳор домланинг падари бузрукворлари - Устоз ШАЙХ ҲОЖИ АБДУРАЗЗОҚ ЮНУС раҳимаҳуллоҳнинг бебаҳо ўгитлари...
📲Янги манзилимиз👇👇👇👇
✅ Улашинг | @MuslimShosh
#Видео
⚽️ Футбол
ТУМАН БОСҚИЧЛАРИ СТАРТ ОЛДИ
Муқаддас динимиз инсон ҳаётининг фақат руҳий, маънавий камолотига эътибор қаратибгина қолмай, балки унинг жисмоний жиҳатларини ҳам қамраб олган. Кишининг эътиқоди кучли, мустаҳкам бўлиши билан бирга, бадани, жисми ҳам соғ, чиниққан, ҳар қандай машаққатларга дош бера оладиган бўлиши лозим.
Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Кучли мўмин Аллоҳ ҳузурида кучсиз мўминдан яхшироқ ва маҳбуброқдир», деганлар (Имом Муслим ривояти).
Шу ҳадиси шарифга мувофиқ Ўзбекистон мусулмонлари идораси Тошкент шаҳар вакиллиги ташаббуси билан пойтахтимизда фаолият юритаётган барча имом-хатиблар ўртасида футбол мусобақаси йўлга қўйилди.
⚽️⚽️⚽️⚽️⚽️⚽️⚽️⚽️⚽️⚽️
📲Янги манзилимиз👇👇👇👇
✅ Улашинг | @MuslimShosh
❗️ҚАРИНДОШЛИК
Абу Ҳурайра айтдилар: Расулуллоҳ соллалло ҳу алайҳи ва саллам ҳузурларига бир саҳобий келиб: “Ё Расулуллоҳ, менинг қариндошларим бор, мен уларга силаи раҳм қиламан, қариндошликни узадилар. Уларга яхшилик қиламан, улар менга ёмонлик қиладилар. Улар жабру жафо қилсалар ҳам оғирлик ва сабр қиламан”, деди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Агар гапинг тўғри бўлса, уларнинг оғзига қиздирилган кулни солгандек бўлибсан. Сен шу ишингни давом эттираверсанг, Аллоҳ таоло сенинг ёрдамингда бўлади ва уларнинг жабру жафосини дафъ қилади”, дедилар.
Раҳм – қариндошлик ва бир-бирига боғланган насаб силсиласи (Ибн Асир, “Ал-ниҳояту фи ғариб ал-ҳадис”, 2-жуз 77–78-бетлар).
Абдуллоҳ ибн Умар айтдилар: “Ким Аллоҳ таолодан қўрқса ва қавм қариндошларига ёндашса, ажали таъхир қилинади (кечиктирилади), моли кўпаяди ва аҳли аёллари уни яхши кўрадиган бўлади”.
#ШАРҲ: Инсон фитратида меҳр, суяниш, илиниш бор. Шайтон васвасасида ҳасад, қизғониш, такаббурлик бор. Шайтон қариндошликни узса, ака-ука, қўни-қўшни, эр-хотин ўртасини ажратса шод бўлади. Қариндошларга ёрдам берувчи мўмин Аллоҳга гуноҳкор бўлиб қолишдан қўрқиб, силаи раҳм қилади ва Аллоҳнинг ёрдамидан умидвор бўлиб, (қариндошидан мукофот кутмасдан) силаи раҳм қилади. Уларнинг жабру жафоларига сабр қилади. Мана бу хислат мўминлик шарафи, хулқи, оқибатидир. Раҳбар ва донишманд кишидан маслаҳат сўраб туриш керак. Қариндошидан шикоят қилган кишига Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтганларидек, гўзал тасалли бериш керак.
Қариндошларга ёмонлик қилганларга қиёматда таом ўрнига қизиб турган кул едирилади.
Қариндошлар қадрингга етмаса ҳам уларга яхшилик қилишда давом этиш керак. Аллоҳ таоло унга ўз томонидан ёрдамчи беради. Огоҳ бўлингки, силаи раҳм фазилатли ишдир. Ҳадис шарифда: Аллоҳ азза ва жалла: “Мен Раҳмонман.
Раҳмни мен яратганман ва унга Ўз исмимдан исм қўйганман. Ким уни боғласа, боғлайман. Ким уни узса, узаман” – деди, деб ривоят қилинган.
Ҳадисда: “Ким ризқининг кенг бўлишини, ажалини кечга сурилишини истаса, силаи раҳм қилсин”, – дейилди. Аввало, онага яхшилик қилмоқ, сўнг отага, сўнг ота-онадан кейинги даражада турадиган қариндошларга ва давомида тартиб билан давомийликка қараб яхшилик қилиш кераклиги шариатда буюрилган.
ОДОБЛАР САРЧАШМАСИ китобидан
📲Янги манзилимиз👇👇👇👇
✅ Улашинг | @MuslimShosh
Али (р.а.)дан ривоят қилинади:
“Кимда Аллоҳнинг йўли, Расулининг суннати ва валийларнинг йўналиши бўлмаса, у кишининг қўлида ҳеч нарса йўқдир”, деганларида у кишидан:
“Аллоҳнинг йўли нима?” деб сўралди. У киши: “Сирни яшириш”, дедилар.
“Расули соллаллоҳу алайҳи васалламнинг суннатлари нима?” дейилганида у киши: “Одамлар орасида муросада бўлиш”, дедилар.
Ва яна: "Валийларнинг йўналиши нима?" дейилганида у киши: "Одамлардан етадиган азиятларга сабр қилиш”, дедилар.
"Охират кунига таёргарлик" китобидан
┉┅━❀✨🌺✨❀━┅┉
📲Янги манзилимиз👇👇👇👇
✅ Улашинг | @MuslimShosh
Эслатма
#Намоз_вақтлари
🌺Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!🌺
🗓 🌙 1444 ҳ.й ШАВВОЛ 18 КУН
8 МАЙ -2023 м.й
ДУШАНБА куни тақвими⌚️
⬇️ Т О Ш К Е Н Т ⬇️
⏰ Тонг - 03:41
⏰ Қуёш - 05:12
⏰ Пешин - 12:24
⏰ Аср - 17:20
⏰ Шом - 19:29
⏰ Хуфтон - 20:59
📖«Намозни адо этганингиздан сўнг, Аллоҳни турган, ўтирган ва ёнбошлаган ҳолингизда эсланг. Хотиржам бўлганингизда намозни тўлиқ адо этинг. Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир» (Нисо сураси, 103-оят).
Аллоҳ таоло бугунги кунимизни хайрли ва баракали қилсин!
♻️ Дўстларингизга ҳам эслатинг!!!
👉/channel/MuslimShosh
Эслатма
#Намоз_вақтлари
🌺Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!🌺
🗓 🌙 1444 ҳ.й ШАВВОЛ 17 КУН
7 МАЙ -2023 м.й
ЯКШАНБА куни тақвими⌚️
⬇️ Т О Ш К Е Н Т ⬇️
⏰ Тонг - 03:42
⏰ Қуёш - 05:13
⏰ Пешин - 12:24
⏰ Аср - 17:20
⏰ Шом - 19:28
⏰ Хуфтон - 20:57
📖«Намозни адо этганингиздан сўнг, Аллоҳни турган, ўтирган ва ёнбошлаган ҳолингизда эсланг. Хотиржам бўлганингизда намозни тўлиқ адо этинг. Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир» (Нисо сураси, 103-оят).
Аллоҳ таоло бугунги кунимизни хайрли ва баракали қилсин!
♻️ Дўстларингизга ҳам эслатинг!!!
👉/channel/MuslimShosh
#Ҳашар
ОБОД ЮРТДА ФАЙЗ БЎЛАДИ
Яна бир неча кундан сўнг юртимизда 9 май Хотира ва қадрлаш куни кенг нишонланади.
Байрам арафасида юртимизнинг барча ҳудудларида ободонлаштириш ишлари олиб бориляпти. Зотан, бу анъана халқимизнинг маслагига айланиб кетган.
Бугун Республика маънавият ва маърифат марказининг Тошкент шаҳар ҳамда туманлар бўлимлари ходимлари "Шайх Зайниддин" қабристонида ободонлаштириш ишларини олиб боришди.
Тошкент шаҳар бош имом-хатиби Абдуқаҳҳор домла Юнусов меҳмонлар билан бирга Қуръони карим оятларидан тиловат қилиб, қабристонга дафн этилган барча марҳумларнинг руҳларига бағишлади.
Аллоҳ таоло марҳумларни раҳматига олсин, маконларини жаннат қилсин.
📲Янги манзилимиз👇👇👇👇
✅ Улашинг | @MuslimShosh
🔴 LIVE
Хатмонанинг йигирма олтинчи куни
Youtube: 👇
https://www.youtube.com/watch?v=o9221ljx4AI
Facebook:👇
https://www.facebook.com/MuslimShosh.uz/videos/218589840784765
📍✅📍САДАҚАнинг 63 та ФОЙДАСИ
1) Садақа – жаннат эшикларидан биридир.
2) Садақа – солиҳ амалларнинг энг афзали.
3) Садақа Қиёмат куни ўз соҳибига соябон бўлади.
4) Садақа қабр иссиғини пасайтиради.
5) Садақа – маййитга қилинадиган энг яхши ва энг фойдали ҳадядир. Аллоҳ таоло уни кўпайтириб беради.
6) Садақа нафсни поклайди.
7) Садақа Қиёмат кунидаги қўрқинчдан омонлик беради.
8) Садақа гуноҳларга каффорат бўлади.
9) Садақа – ўлим олди хотимани гўзал қилади.
10) Садақа хурсандчиликка сабаб бўлади.
11) Садақа қилувчи – одамларнинг энг яхшисидир.
12) Садақа соҳибига жуда ҳам кўп ва беқиёс буюк яхшиликлар ва жуда ҳам улкан савоблар ваъда қилинган.
13) Садақа қилиш – тақводорларнинг сифатларидандир.
14) Садақа – саховатнинг белгисидир.
15) Садақа – дуо қабул бўлишига сабабдир.
16) Садақа – ташвишнинг аришига сабабдир.
17) Садақа балони қайтаради.
18) Садақа умрни узайтиради.
19) Садақа – дардга даво, касалликка шифо, энг фойдали муолажадир.
20) Садақа ўт тушишидан, сувда чўкишдан, ўғри уришидан ва ёмон ўлимдан асрайди.
21) Садақанинг савоби – нақд, гарчи у ҳайвон-паррандаларга қилинса ҳам.
22) Садақанинг афзали – очга таом беришдир.
23) Садақа қилувчи киши одамлар меҳрини қозонади.
24) Садақа – садақа қилувчининг мол-давлатини кўпайтиради.
25) Садақа ризқ зиёда бўлишига сабаб бўлади.
26) Садақа қилган кишини одамлар яхши кўришларига сабаб бўлади.
27) Садақа нусратга сабаб бўлади.
28) Садақа ишида қатнашганлар савобга шерик бўладилар.
29) Садақа – бало ва қазолардан ҳимоя қилади.
30) Садақа ўз эгасини ёмон ўлимдан асрайди.
31) Садақа берган билан мол-дунё камайиб қолмайди.
32) Садақа берадиган одамнинг молига фаришталар барака тилаб дуо қиладилар.
33) Садақа Парвардигорнинг ғазабини ўчиради.
34) Садақа – садақа берувчининг шайтонлар устидан ғалабасидир.
35) Садақа Қиёмат кунида бу дунёда бой берилган нарсаларга афсус қилдирмайди.
36) Садақа – ғам-андуҳдан холи этгувчидир.
37) Садақа Қиёмат куни тўсиқ бўлиб, ҳимоя қилиб, садақа қилувчини дўзахдан тўсади.
38) Садақа қалбнинг қаттиқлигини юмшатади.
39) Садақа – Қиёмат кунида садақа қилганнинг юзининг жилосидир.
40) Садақа қилинган маййитга ҳам, садақа қилган одамга ҳам Аллоҳ таоло савобларини кўпайтириб беради.
41) Садақа – ёмонликларни даф этиш учун сабабдир.
42) Садақа фаришталарнинг дуосига сабаб бўлади.
43) Садақа савобларни кўпайтиради.
44) Садақа – қайғудан асрагувчидир.
45) Садақа – қабр оловини сўндиргувчидир.
46) Садақа – ҳасанотларни ўн ҳиссага кўпайтиргувчидир.
47) Садақа бу дунёдаги 70 хил ёмонлик эшикларини ёпади.
48) Садақа – соҳибини қабр азоби ва оловдан озод этгувчидир.
49) Садақа – садақа берувчининг қувончига сабабчидир.
50) Садақа хато ва гуноҳларни ўчиради.
51) Садақа вафотингиздан кейин ҳам ажр-савобингизни кўпайтириб туради.
52) Садақа қилувчи Аллоҳ таолога яқин бўлиб, Ўзининг меҳрига сазовор бўлади.
53) Узр сабабли тутолмай қолган фарз қилинган рўзани ҳам садақа билан кафорат этилади.
54) Садақа Рамазон ойида тутилган рўзани мукаммал қилиб беради.
55) Садақа қилаётганингизда маблағларингизни йўқотаётган бўлмайсиз, балки уни бошқа пайт учун ўзингизга жўнатаётган бўласиз.
56) Садақа – сахий ва ҳимматли ишлардан ва эзгу аломатлардан биридир.
57) Садақа – дуонинг ижобат бўлишига сабабчидир.
58) Садақа қилувчиларни Ўзининг гўзал мукофотлари ила сийлайди.
59) Садақа – Қиёмат кунида садақа қилганнинг юзини ёруғ қилади.
60) Садақа – садақа берувчидан ва унинг яқинларидан балони даф қилади.
61) Садақа – садақа берувчининг обрў ва ҳурматини сақлайди.
62) Садақа берадиган хонадонга Худои таолонинг раҳмати ёғилади.
63) Садақа берадиган одамга файзу илоҳий, хайр-барака берилади.
🟢 Каломуллоҳ – Қуръони Каримнинг ояти карималарида ва Жаноби Пайғамбаримиз Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва салламнинг муборак ҳадиси шарифларида 🟢
Устоз уламои киромларимиз айтадилар:
“Жуда оз бўлса ҳам, кунига садақа қилишни одат қилинг!"
Чунки...
"САДАҚА – РАДДИ БАЛО" !
┉┅━❀✨🌺✨❀━┅┉
📲Янги манзилимиз👇👇👇👇
✅ Улашинг | /channel/MuslimShosh
🌙 МУФТИЙ ҲАЗРАТНИНГ ЮРТИМИЗ БЎЙЛАБ САФАРЛАРИ МАЗМУНЛИ ЎТМОҚДА
✅ Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Нуриддин домла ҳазратлари муборак Рамазон ойи давомида мамлакатимиз бўйлаб сафарлар қилиб, вилоятлар, туман-шаҳарлар ҳокимлари ва аҳоли вакиллари билан мулоқотлар ўтказмоқдалар.
Улуғ ой аввалида Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм вилоятидан бошланган сафар олис воҳа вилоятларига уланган бўлса, айни кунларда водий вилоятларида давом этмоқда.
Ташрифлар давомида Муфтий ҳазратлари кенг халқ оммаси билан учрашувлар, аҳоли вакиллари билан мулоқотлар ўтказиш, жоме масжидлардаги таровеҳ намозларида мўмин-мусулмонларга мавъизалар қилиш, эҳтиёжманд оилалар ҳолидан хабар олиш ва кам таъминланган оилалар хонадонларидаги ифторликларда иштирок этиш кабиларга алоҳида урғу қаратмоқдалар.
Шунингдек, масжидлар ҳолатини яхшилаш, мўмин-мусулмонлар эҳтиёжини қондириш ва мадрасаларда таълим-тарбия жараёнларини такомиллаштириш борасида муҳим тавсияларни бермоқдалар.
ЎМИ Матбуот хизмати
/channel/MuslimShosh
☀️ А С С А Л О М У А Л А Й К У М
☀️ Х А Й Р Л И Т О Н Г
🌙🎊РАМАЗОН ОЙИНИНГ 25-КУНИ МУБОРАК БЎЛСИН!
🕋Ҳар бир эзгу ишларингизда Аллоҳ Ёр ва Ёрдамчингиз бўлсин!
🕋Эзгу амаллар қилиш учун имкон бериб, РАМАЗОН ойига етказган Аллоҳга беҳисоб шукурлар бўлсин.
🕋РАМАЗОН ойида Аллоҳдан Ўзингиз ва Ота - Онангиз ва сизга азиз бўлган барча яқинларингизни мағфират қилишини сўрайман!
🕋РАМАЗОН ойида Аллоҳ дуоларимизни ижобат, фарзандларимизга салоҳият, ибодатларимизга гўзаллик, ризқимизга барака берсин!
🎊 РАМАЗОН ОЙИНИНГ 25 ЧИ КУНИ МУБОРАК БЎЛСИН!🎊
┉┅━❀✨🌺✨❀━┅┉
📲Янги манзилимиз👇👇👇👇
✅ Улашинг | /channel/MuslimShosh
🌺 ЯХШИЛИК ҚИЛИШ ҲАҚИДА
Ибн Умар Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг шундай деганларини ривоят қилди: “Кимки Аллоҳ номи билан паноҳ сўраса унга паноҳ беринглар. Кимки Аллоҳ учун бирон нима сўраса, унга беринг. Ким сизларга яхшилик қилса, сиз ҳам ўшандоқ яхшилик билан қайтаринг.
Агар яхшилик қилиш учун бирон нима топа билмасангиз, уни дуо қилингки, токи ўша одам қилган яхшилиги учун сиздан бирон мукофат олганини билсин”. Абу Ҳурайрадан ривоят қилинади, у киши айтдилар: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Одамларнинг қилган яхшилиги учун ташаккур айтмайдиган киши Аллоҳга шукр қилмаган бўлади”, дедилар”.
#ШАРҲ: Ҳадиси шарифдаги “маъруф” сўзи яхшилик қилиш деб таржима қилинади. Яхшилик эса, шариатда яхшилик ҳисобланган барча ишлардир. Масалан, Аллоҳ таолони таниш, Пайғамбарга имон келтириш, адолатли бўлиш, ўзаро меҳр-муҳаббат, тинчликни сақлаш каби барча хайрли амаллар киради. Исломда муомала бобидаги асосий илм яхшилик қилмоқ илми ҳисобланади. Маъруф иш – совға бериш, қийналганга ёрдам бериш, обрўни ҳимоя қилиш каби беғубор фидойиликка асосланган одамгар чиликлардир. Яхшилик қилинган одам, албатта, мукофот берсин. Ҳадясига яхшироқ ҳадя билан жавоб берсин. Шунда ўртадаги ҳурмат ва меҳр йўқолмайди. Ҳеч нарса топа олмаса, дуо қилсин. Аллоҳ ўрнини тўлдиради. Яхшилик қилган одам кўнгли кўтарилади. Албатта, шукр қилиш билан неъмат зиёда бўлади,ташаккур айтиш билан меҳр узилмайди, оқибат давомли бўлади. Одамлар қилган яхшиликни қадрламаган, билмаган одам Аллоҳнинг ҳам неъматларига ҳамд ва шукр айта олмайди. Зеро, ёмонликни яхшиликдан ажрата олиш керак ва яхшиликни давом эттириш учун замин яратмоқ керак. Аллоҳ таоло: “Агар шукр қилсаларинг неъматимни зиёда қиламан”, деган.
ОДОБЛАР САРЧАШМАСИ китобидан
📲Янги манзилимиз👇👇👇👇
✅ Улашинг | @MuslimShosh
Унда барака борми?
Бир одамнинг тўрт ўғли бор эди. Бир куни у касал бўлиб қолди. Ўғилларидан бири ака-укаларига бундай деди: «Ё сизлар отамга қарайсизлар ва меросдан улуш олмайсизлар, ё отамга мен ўзим қарайман ва меросдан улуш олмайман», деди. Улар: «Отамизга ўзинг қарайсан, меросдан ҳам улуш олмайсан», дейишди. У отаси вафот этгунича уни парва- риш қилди, меросдан ҳам ҳеч нарса олмади.
Орадан кўп ўтмай, ўша ўғил туш кўрди. Тушида отаси олдига келиб, «Фалон жойга бориб, у ердан юз динор ол!» деди. Ўғил: «Унда барака борми?» деди.
Эртасига кўрган тушини хотинига айтди. Хотини: «Уни олинг, унга кийим олиб киясиз, яхши яшайсиз, мана шу ба- Ўша рака бўлади», деди. Эр бош тортди. кечаси тушида яна отаси келиб, «Йўқ!» деди. Эрталаб хотинига кўрган тушини айтди. Хотини унга кеча айтган гапини такрорлади. Эр ба- рибир ўша бойликни бориб олишдан бош тортди. Учинчи кеча тушига яна отаси кирди. У келиб, «Фалон жойга бориб, у ердан бир динор ол!» деди. Ўғил: «Унда барака борми?» деб сўраган эди, «Ҳа, бор», деди. Ўғил отаси айтган жойга бориб, бир динорни олди. Сўнг бозорга чиқди. Қараса, бир киши иккита балиқ сотиб юрибди. Нархини сўраган эди, «Бир динор», деди. Ўғил ўша иккита балиқни бир динор- га сотиб олиб, уйига кетди. Балиқларнинг ичини ёрган эди, бирининг ичидан мисли кўрилмаган қимматбаҳо иккита дур чиқди. Ноёб дур тезда овоза бўлиб кетиб, ўша юртнинг подшоҳи дурни сотиб олиш учун одамларини юборди. Ўғил дурнинг биттасини қиммат нархга сотди. Унинг эвазига бе- рилган олтинлар ўттизта хачирга юк бўлди.
Дурни кўрган подшоҳ: «Бу дурнинг шериги ҳам бўли- ши керак. Бориб, уни топинглар-да, нархи икки баравар бўлса ҳам сотиб олинглар!» деди. Подшоҳнинг одамлари келиб, «Ўша сен сотган дурнинг шериги борми? Уни бизга берсанг, икки карра кўп нархда оламиз», дейишди. Ўғил «Чиндан ҳам икки баравар нарх тўлайсизларми?» деб сў- ради. Улар: «Ҳа», дейишди. Шу тариқа дурнинг иккинчиси биринчисидан икки баравар нархга сотилди.
Солиҳлар гулшани" китобидан
┉┅━❀✨🌺✨❀━┅┉
📲Янги манзилимиз👇👇👇👇
✅ Улашинг | @MuslimShosh
✅ ЎЗБЕКИСТОН ДЕЛЕГАЦИЯСИ ДОҲАДАГИ КОНФЕРЕНЦИЯДА ИШТИРОК ЭТМОҚДА
🔸 Бугун, 9 май куни Қатар пойтахти Доҳа шаҳрида бошланган «Диний эркинликдан диний масъулият сари: қўллаб-қувватлаш ва ҳаракат ҳамжамиятларини қуриш» номли халқаро конференцияда Ўзбекистон делегацияси иштирок этмоқда. Шу йилнинг 11 май кунига қадар давом этадиган ушбу тадбирда халқаро ташкилотлар вакиллари, диний конфессиялар етакчилари, машҳур олимлар, таниқли уламолар ҳамда соҳа экспертлари жами 100 дан зиёд иштирокчи қатнашмоқда.
🔹Қайд этиш керакки, мана шундай йирик форум 2022 йил 16-19 май кунлари Тошкент ва Бухоро шаҳарларида бўлиб ўтган эди. Халқаро учрашувнинг асосий натижаси сифатида “Бухоро декларацияси” қабул қилинган. Бундан илгари Марокаш, Макка, Жакарта, Потомак ва Пунто-дел-Эстеда қабул қилинган декларацияларни тўлдирадиган ушбу ҳужжат Ўзбекистоннинг диний бағрикенглик ва миллатлараро тотувлик ғояларини халқаро даражада қарор топтиришга муҳим ҳисса қўшмоқда.
🔸Доҳадаги нуфузли тадбирда иштирок этаётган Ўзбекистон делегацияси таркибига Дин ишлари бўйича қўмита раисининг биринчи ўринбосари Давронбек Махсудов, Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси ўринбосари Уйғун Ғафуров, Президент Администрацияси масъул ходими Жасур Нажмиддинов ва бир қатор диёримиздаги диний конфессиялар вакиллари киритилган...
➡️ БАТАФСИЛ
Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизматиMuslim.uz
🇺🇿ХОТИРА – МУҚАДДАС, ҚАДР – АБАДИЙ🇺🇿
🌷9 май – Хотира ва қадрлаш куни
Дунёдан ўтган аждодларимизни эслаш ва хотирлаш инсониятга хос азалий анъаналардан. Мазкур анъаналарнинг маънавий ва диний жиҳатлари бисёр. Ихлосманд халқимиз ўзининг бой маданияти, ажойиб урф-одатлари, миллий ва диний қадриятларига ҳамоҳанг бўлган маросимлари, анъаналарига эга. Жумладан, ўтган аждодларимизни эслаш, уларнинг эзгу ишларини хотирлаш – улуғ фазилат.
Ҳар доим ўтмишга назар ташлаб, ундан тегишли хулосалар чиқариш ва шунга мувофиқ иш тутиш хайрлидир. Қуръони каримнинг қарийб учдан бир қисми аввалги ўтган пайғамбарлар ва умматларнинг ҳаётларини баён қилувчи оятлардан иборат. Бу – жамият келажагини бунёд қилишда тарихнинг муҳим аҳамият касб этишига далилдир.
Аллоҳ таоло Қуръони каримда бундай марҳамат қилади: “(Эй, мўминлар!) Дарҳақиқат, Биз сизларга (ушбу) баён этувчи оятларни, сизлардан илгари ўтганлар тўғрисидаги мисолларни ва тақводорлар учун насиҳатни нозил қилдик” (Нур сураси, 34-оят).
Бу фоний дунёдан ўтган....
👇👇👇👇👇👇👇
https://telegra.ph/HOTIRA--MU%D2%9AADDAS-%D2%9AADR--ABADIJ-05-09
📲Янги манзилимиз👇👇👇👇
✅ Улашинг | @MuslimShosh
Эслатма
#Намоз_вақтлари
🌺Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!🌺
🗓 🌙 1444 ҳ.й ШАВВОЛ 19 КУН
9 МАЙ -2023 м.й
СЕШАНБА куни тақвими⌚️
⬇️ Т О Ш К Е Н Т ⬇️
⏰ Тонг - 03:39
⏰ Қуёш - 05:11
⏰ Пешин - 12:24
⏰ Аср - 17:21
⏰ Шом - 19:30
⏰ Хуфтон - 21:00
📖«Намозни адо этганингиздан сўнг, Аллоҳни турган, ўтирган ва ёнбошлаган ҳолингизда эсланг. Хотиржам бўлганингизда намозни тўлиқ адо этинг. Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир» (Нисо сураси, 103-оят).
Аллоҳ таоло бугунги кунимизни хайрли ва баракали қилсин!
♻️ Дўстларингизга ҳам эслатинг!!!
👉/channel/MuslimShosh
КИЙИМДА ТЕШИК БЎЛСА НАМОЗ ЎҚИБ БЎЛАДИМИ?
#қисқа_савол_жавоблар
❓CАВОЛ: Намоз ўқийдиган кийимда, яъни тиззани устида озроқ тешик жой бор экан. Шунда намоз ўқиб бўладими?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Модомики, аврат аъзоларнинг тўртдан бири очилмаса, намози дуруст бўлади. Кийимдаги кичик йиртиқни намоздан аввал билиб қолса, у ерни тикиб қўйиш керак. Намоздан кейин билиб қолса, намози дуруст бўлади, уни қайта ўқимайди. Валлоҳу аълам.Ўзбекистон мусулмонлари идораси
┉┅━❀✨🌺✨❀━┅┉
Фатво маркази.
📲Янги манзилимиз👇👇👇👇
✅ Улашинг | @MuslimShosh
Беш раббоний мартаба
1. Шафоат. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар: "Куръон ўқинглар! Зеро, у қиёмат куни соҳибларига шафоатчи бўлиб келади” (Имом Муслим ривояти).
2. Рифъат. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар: «Қиёмат куни Қуръон соҳибига: “Ўқи ва кўтарил, дунёда қандай ўқиган бўлсанг, шундай ўқи. Охирги оятни ўқиган жойинг (жаннатдаги) манзилинг бўлади”, деб айтилади» (Имом Абу Довуднинг “Сунан”идан).
3. Суҳбат. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар: "Куръонни моҳирона тиловат қиладиган қори элчи, ёзувчи, ўта яхши фаришталар билан (бир мақомда) дир” (Имом Бухорий ривояти).
4. Хайриёт. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар: “Сизларнинг яхшиларингиз Қуръонни ўрганган ва уни ўргатган кишидир” (Имом Бухорий ривояти).
5. Аҳлиёт. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: "Инсонлар орасида Аллоҳнинг хос бандалари бор”, дедилар. “Улар кимлар?” деб сўрашди. У зот: "Куръон аҳли – Аллоҳнинг аҳли ва хос бандаларидир”, дедилар (Имом ибн Можа ривояти).
Анвар АҲМАД тайёрлади.
📲Янги манзилимиз👇👇👇👇
✅ Улашинг | @MuslimShosh
👆Аллоҳнинг фазли
Абдурраҳмон ибн Зайддан ривоят қилинади: «Ибн Мункадир Абу Ҳозимга бундай деди: «Эй Абу Ҳозим, қанчадан-қанча инсонлар билан учрашаман. Уларни умуман танимасам ҳам ёки уларга сира яхшилик қилмаган бўлсам ҳам, ҳақимга яхшилик сўраб дуо қилишади». Абу Ҳозим унга: «Буни ўз амалингдан деб ўйлама, балки Аллоҳдан деб бил ва У Зотга шукр қил», деди ва ушбу оятни ўқиди:
إِنَّ ٱلَّذِينَ ءَامَنُواْ وَعَمِلُواْ ٱلصَّـٰلِحَـٰتِ سَيَجۡعَلُ لَهُمُ ٱلرَّحۡمَـٰنُ وُدًّ۬ا (٩٦)
«Албатта, иймон келтириб, солиҳ амал қилган зотлар учун Раҳмон (уларнинг қалбида Ўзига нисбатан) дўстлик пайдо қилур» (Марям сураси, 96-оят).
Солиҳлар гулшани" китобидан
┉┅━❀✨🌺✨❀━┅┉
📲Янги манзилимиз👇👇👇👇
✅ Улашинг | @MuslimShosh
😢Охиратингни ўйлаб ғамдаман
Муҳаммад ибн Куносадан ривоят қилинади: «Зарр ибн Умар Ҳамадоний тўсатдан вафот этиб қолди. Буни эшитган қариндошлари Заррнинг отаси олдига уввос солиб йиғлаб келишди. Ота ўзи маҳзун бўлса-да, қариндошларни сабрли бўлишга чақириб, «Сизларга нима бўлди? Ўғлимнинг жонини олган Аллоҳга шикоят қиляпсизларми?» деди. Улар: «Ҳа, Аллоҳга қасамки, биз зулм кўрмадик, озор кўрмадик, бизга ноҳақлик қилинмади, ортиқча нарса сўралмади. Аллоҳ таолога ҳеч қандай шикоятимиз йўқ» деб, ўзларини босиб олишди. Жаноза ўқилиб, маййит тобутда одамларнинг елкалари узра
кабристон томон йўл олди. Отаси жасадни қабрга кўяркан, ўғли билан бундай видолашди: «Ўғлим, Аллоҳ сенга раҳм қилсин. Аллоҳга қасам, сен менга яхшилик қилар эдинг, мени яхши кўрардинг. Шунинг учун аҳволингдан кўп хавотирланмаяпман. Бизга Аллоҳ таолонинг Ўзи кифоя, бизни ташлаб куймайди. Сен кетиб, азиз ҳам бўлмадик, хор ҳам бўлмадик. Мен сенинг вафотингни эмас, охиратдаги ҳолингни ўйлаб кўпроқ қайғуряпман. Эй Зарр, охират қўрқинчи бўлмаганда, сенинг ўрнингда бўлишни орзу қилган бўлардим!»
Кейин Роббул оламинга илтижо билан бундай дуо қилди: «Аллоҳим, ўғлим Заррнинг вафоти билан берган мусибатингга сабр қилсам, савоб ваъда қилгансан. Аллоҳим, ўғлим Заррга салавот ва раҳматинг бўлсин! Аллоҳим, ўғлим учун берадиган ажрингни силаи раҳм ўлароқ унга бераман. Уни ёмон бандаларинг қаторида кўрмагин. Унинг гуноҳларини кечиргин, чунки Сен унга мендан ҳам меҳрибонсан. Аллоҳим, унинг менга қилган баъзи ёмонликларини кечирдим, Сенга нисбатан қилган нотўғри ишлари бўлса, уларни кечириб, ўрнига мукофот бергин. Сен мендан сахий ва карамлисан».
Ниҳоят, қабристондан чиқиб кетаётиб, ўғлининг қабрига қараб бундай деди: «Эй Зарр, сенга фойда берадиган нарсани ҳозир қилган бўлсакда, сени қўлимиздан келганча дафн қилган бўлсакда, барибир сени шу ерда ташлаб кетишга мажбурмиз...»
📲Янги манзилимиз👇👇👇👇
✅ Улашинг | @MuslimShosh
#ЯНГИ_ТАЙИНЛОВ
Бугун Тошкент шаҳар бош имом-хатиби Абдуқаҳҳор домла Юнусов пешин намозида Сергели туманидаги "Абдуллоҳ ибн Зубайр" жоме масжидига ташриф буюриб, намоздан сўнг шу пайтгача Шайҳонтоҳур туманидаги "Хўжа Аҳрор Валий" масжидида имом ноиби бўлиб ишлаб келаётган Ўткир домла Талибовни "Абдуллох ибн Зубайр" масжидига имом - хатиб этиб тайинланганини жамоатга таништирдилар.
Абдуқаҳҳор домла янги тайинланган имом-хатибнинг фаолиятига Аллоҳ таолодан улкан муваффаиқятлар тилаб, хайрли дуолар қилдилар.
┉┅━❀✨🌺✨❀━┅┉
📲Янги манзилимиз👇👇👇👇
✅ Улашинг | /channel/MuslimShosh👆
✅ Жаннат башорати берилган ўн саҳобий
1.Абу Бакр сиддиқ разияллоҳу анҳу.
2.Умар ибн Хаттоб разияллоҳу анҳу.
3.Усмон ибн Аффон разияллоҳу анҳу.
4.Али ибн Абу Толиб разияллоҳу анҳу.
5.Толҳа ибн Убайдуллоҳ разияллоҳу анҳу.
6.Абдурраҳмон ибн Авф разияллоҳу анҳу.
7. Зубайр ибн Аввом разияллоҳу анҳу.
8.Саъд ибн Аби Ваққос разияллоҳу анҳу.
9.Саъийд ибн Зай разияллоҳу анҳу.
10.Абу Убайда ибн Жарроҳ разияллоҳу анҳу.
📲Янги манзилимиз👇👇👇👇
✅ Улашинг | @MuslimShosh
#ИФТОРЛИК
🌙Рўзанинг 25 - куни 16 - АПРЕЛЬ
👉Оғиз очиш
⏰ 19:05
👉Оғиз очиш дуоси
«Аллоҳумма лака сумту ва бика аманту ва ъалайка таваккалту ва ъалаа ризқика афторту, фағфирлий ма қоддамту ва маа аххорту».
#МАЪНОСИ:
Аллоҳ! Сенга имон келтириб, Сенга таваккал қилиб, Сен учун рўза тутдим. Сен берган ризқ билан ифтор қилдим. Эй гуноҳларни кечиргувчи Зот! Олдинги ва кейинги гуноҳларимни кечир. Омин!
#Рамазон
┉┅━❀✨🌺✨❀━┅┉
📲Янги манзилимиз👇👇👇👇
✅ Улашинг | /channel/MuslimShosh
#АНБИЁЛАР_ҚИССАСИ
19-қисм
📜Иброҳим алайҳиссалом 7
🎙 давомийлиги 34:20 дақиқа
💾 МБ - 31.09мб
#Раҳмат_ойи_Рамазон
#Рамазон
┉┅━❀✨🌺✨❀━┅┉
📲Янги манзилимиз👇👇👇👇
✅ Улашинг | /channel/MuslimShosh
#қисқа_савол_жавоблар
❓CАВОЛ: Рамазонда қандай зикрлар улуғ, кўпроқ айтиш керак?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Рамазон – Қуръони карим нозил бўлган ой бўлгани учун, айнан Қуръони каримни бошқа ойларга нисбатан кўпроқ ўқиш тавсия қилинади. Зеро, Қуръони карим энг улуғ, энг афзал зикрдир. Бундан ташқари тасбиҳ (Субҳааналлоҳ), таҳлил (Лаа илааҳа иллаллоҳ), истиғфор (Астағфируллоҳ), ҳамд (Алҳамдулиллаҳ), такбир (Аллоҳу акбар) ва Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васалламга салавот айтиш ҳам энг афзал зикрлар саналади. "Аллоҳ, Аллоҳ", деб юриш ҳам зикрнинг энг тилга осон кўринишидир. Валлоҳу аълам. Ўзбекистон мусулмонлари идораси
┉┅━❀✨🌺✨❀━┅┉
Фатво маркази.
📲Янги манзилимиз👇👇👇👇
✅ Улашинг | /channel/MuslimShosh
🌒 ЛАЙЛАТУЛ ҚАДР
Қадр кечаси Аллоҳ таолонинг Муҳаммад алайҳиссалом умматига туҳфасидир. Бу софларни танлаб олиш кечаси, ютуққа эришиш кечаси, мағфират кечаси, жаннатга кириш кечасидир. Бу ана шундай буюк кечадир. Бу кеча Аллоҳ таоло даъватчиларга, жидду-жаҳд қилувчиларга, намозхонларга, рўзадорларга, суннат байроғини кўтарганларга ва тавба қилувчиларга салом йўллайди.
Қадр кечасининг фазилатларидан:
1. Шарофатга эришиш кечаси. Аллоҳ таоло уни Қадр сураси билан шарафлаган.
2. У кеча 83 йил ва 4 ойдан яхшидир. Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Рамазон кирса, Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Шундай ой кириб келдики, унда минг ойдан афзал бир кеча бор. Ким ундан маҳрум бўлса, барча яхшиликлардан маҳрум бўлибди. Фақат маҳрум кишигина унинг яхшилигидан бебаҳра қолади», деганлар (Ибн Можа ривояти).
3. Мағфират кечаси. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам:
«Ким Қадр кечасида иймон билан, савоб умидида қоим бўлса, ўтган гуноҳлари кечирилади», деганлар (Муттафақун алайҳ).
4. Ер куррасига азиз меҳмонлар ташриф буюради. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Қадр кечаси Рамазоннинг 27 ёки 29-кечасидир, бу кечада ер юзидаги фаришталар майда тошдан ҳам кўп бўлишади», деганлар (Имом Аҳмад ва Ибн Ҳузайма ривояти).
5. Жаброил алайҳиссалом янгидан тушадилар.
Жаброил алайҳиссаломнинг тушишлари Аллоҳнинг қуйидаги оятига биноандир: «Унда фаришталар ва Руҳ (Жаброил алайҳиссалом) Роббининг изни ила (йил давомида қилинадиган) барча ишлар билан (осмондан заминга) тушурлар» (Қадр сураси, 4-оят).
Абу Бакр Сиддиқ ва Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳумо Набий алайҳиссаломнинг вафотларидан кейин Умму Айманнинг ҳузурига бориб, Расулуллоҳни эслаб, Жаброил алайҳиссалом келмай қўйганлари учун йиғлашар эди.
6. Келгуси йилги ризқлар ва ажаллар нозил бўлади.
«Унда (Қадр кечасида) ҳар бир ҳикматли иш ажратилиб, ҳал қилинур» (Духон сураси, 4-оят). Фаришталар Аллоҳ таоло Ўзининг махлуқотлари учун Лавҳул Маҳфузда битиб қўйган ризқ ва ажаллар мажмуасини дунё осмонига олиб тушадилар.
7. Муборак кечадир. Аллоҳ таоло шундай деган: «Биз уни (Қуръонни) муборак кечада нозил қилдик» (Духон сураси, 3-оят).
"Рамазонга оид ҳикматлар"дан.
┉┅━❀✨🌺✨❀━┅┉
📲Янги манзилимиз👇👇👇👇
✅ Улашинг | /channel/MuslimShosh