🕋 Аллоҳга етишиш афзал
Абду Роббиҳ ибн Солиҳдан ривоят қилинади: «Макхул оғир касалликка чалиниб, ўлим тўшагида ётганида бир неча киши уни кўргани келишди. «Эй Абу Абдуллоҳ, Аллоҳга учрашдан кўнглингиз хотиржамми?» дейишди. Шунда Макҳул: «Ёмонлигидан сақланиб бўлмайдиган инсонлар билан қолгандан кўра афвидан умид қилинадиган Аллоҳга етишиш яхшироқ», деди».
"Солиҳлар гулшани" китобидан
✅ Улашинг | @VAKILLIKUZ
🤲 Масжидларда Туркиядаги офат ариши учун хатми Қуръон ва дуолар қилинди
🕌 Бугун, 7 февраль куни Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Нуриддин домла ҳазратлари ташаббуслари билан юртимиздаги барча масжидларда пешин намозидан сўнг жамоат билан Туркиядаги зилзила оқибатида мусибатга учраган қардош турк халқи ҳаққига Қуръони карим хатмлари бағишланиб, Ҳақ таолодан марҳумларни раҳмат қилишини, беморларга тезроқ шифои комил ато этишини сўраш баробарида бало-офатлардан сақлашини сўраб, дуолар қилинди.
🔹Таъкидлаш лозимки, мўмин банда биродари мусибатга, балога учраганини кўрганда уларнинг ҳаққига дуои хайрлар қилиши лозим бўлади.
🔸Қардошларимизнинг ушбу улкан қайғу ва йўқотишларига шерик бўлган ҳолда Ҳақ таолодан уларга сабр-матонат ва офият тилайлик.
➡️ ФОТОЛАВҲАЛАРЎзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
✅ Улашинг | @VAKILLIKUZ
#ВИДЕО
ЯХШИ КЎРГАН НАРСАНГИЗДАН ЭҲСОН ҚИЛИНГ
Абдуқаҳҳор домла Юнусов,
Тошкент шаҳар бош имом-хатиби в.б
📚📚Ижтимоий тармоқларда бизни кузатинг:
Telegram | Instagram | facebook | Youtube
✅ Улашинг | @VAKILLIKUZ
Ҳадиси шарифга эҳтиром
Ибн Абу Увайс айтади: «Молик ибн Анас раҳматуллоҳи алайх хадис айтмоқчи бўлсалар, яхшилаб таҳорат олиб, сўнг жойларига ўтирар, соқолларини тарар эдилар. Виқор ва ҳайбат билан ўтирган ҳолда ҳадис айтар эдилар. Бунинг сабабини сўрашган эди, бундай дедилар: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳадисларини улуғлашни яхши кўраман. У зотнинг ҳадисларини фақат янги таҳорат олиб, ўтирган ҳолда айтаман». Молик ибн Анас раҳматуллоҳи алайҳ тик туриб ёки шошилиб турган пайтда ҳадис айтишни ёмон кўрардилар. Шу маънода: «Расулуллох соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳадисларини фаҳмлаб, яхши тушунишни, нима айтаётганимни билишни истайман», дер эдилар».
"Солиҳлар гулшани" китобидан
✅ Улашинг | @VAKILLIKUZ
Эслатма
#Намоз_вақтлари
Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!
🗓 🌙 1444 ҳ.й РАЖАБ 16 КУН
7 ФЕВРАЛЬ -2023 м.й
СЕШАНБА куни тақвими⌚️
⬇️ Т О Ш К Е Н Т ⬇️
⏰ Тонг - 06:08
⏰ Қуёш - 07:28
⏰ Пешин - 12:42
⏰ Аср - 16:05
⏰ Шом - 17:48
⏰ Хуфтон - 19:06
📖«Намозни адо этганингиздан сўнг, Аллоҳни турган, ўтирган ва ёнбошлаган ҳолингизда эсланг. Хотиржам бўлганингизда намозни тўлиқ адо этинг. Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир». (Нисо сураси, 103-оят)
Аллоҳ таоло бугунги кунимизни хайрли ва баракали қилсин!
♻️ Дўстларингизга ҳам эслатинг!!!
👉http://t.me/Vakillikuz
🌙 Муфтий ҳазратлари доктор Али Эрбош жанобларига ҳамдардлик билдирдилар
📃 2023 йил 6 февраль куни Туркиянинг жануби-шарқий қисмида юз берган кучли зилзила оқибатида кўплаб одамлар қурбон бўлгани ва жиддий жароҳат олгани, катта талафотлар кўрилгани муносабати билан Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Нуриддин домла ҳазратлари Туркия диёнат ишлари бошқармаси раиси профессор, доктор Али Эрбош жанобларига дўст ва қардош турк халқининг ушбу қайғусига ўзбек халқи, айниқса, Ўзбекистон мусулмонлари идораси жамоаси чин қалбдан шерик эканини билдириб, ҳамдардлик мактубини йўлладилар.
🤲 Унда чуқур таъзия изҳор этилиб, мазкур фалокат оқибатида вафот этганларга, Жаноби Ҳақдан раҳматлар, мусибатли хонадон аҳлларига сабр-матонат ва жабрланганларга офият тиланди.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
Muslim.uz
"АЛЛОҲ ВА ФАЛОНЧИ", ДЕМАСЛИК
Ибн Журайждан ривоят қилинади:
"Муғийсдан эшитдимки, унинг айтишича, Ибн Умар ундан мавлоси ҳақида сўраганда у:
"Аллоҳ ва фалончи", дебди.
Шунда Ибн Умар:
"Ундай дема! Аллоҳ билан бирга бирор кишини (шерик) қўйма! "Аввало Аллоҳ, қолаверса, фалончи", деб айт!" дебди".
#Шарҳ: Аллоҳ таолога, эътиқодга диний таълимотларга тегишли сўз ва гапларни эътиборсизлик қилиб, бузиб гапириш ҳам катта офатдир. Бундан куфр, ширк ва гуноҳ бўладиган гаплар айтилиб қолиши бор.
Ушбу ҳадиси шарифда ўша нозик маънога эътибор бериш зарурлиги таъқидланяпти.
Агар киши "Аллоҳ ва фалончи" деса, Аллоҳ таолога фалончини тенглаштириб қўйган бўлади. Бу эса мутлақо мумкин эмас.
Аммо 👆"Аввало Аллоҳ", деса, ҳамма нарса ўз жойида, ўз мақомида бўлади.
Шунинг учун бу каби гапларни гапираётган шахс эътиборли бўлиши лозим.
"Одоблар хазинаси" китобидан.
✅ Улашинг | @VAKILLIKUZ
Эслатма
#Намоз_вақтлари
Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!
🗓 🌙 1444 ҳ.й РАЖАБ 15 КУН
6 ФЕВРАЛЬ -2023 м.й
ДУШАНБА куни тақвими⌚️
⬇️ Т О Ш К Е Н Т ⬇️
⏰ Тонг - 06:09
⏰ Қуёш - 07:29
⏰ Пешин - 12:42
⏰ Аср - 16:03
⏰ Шом - 17:47
⏰ Хуфтон - 19:05
📖«Намозни адо этганингиздан сўнг, Аллоҳни турган, ўтирган ва ёнбошлаган ҳолингизда эсланг. Хотиржам бўлганингизда намозни тўлиқ адо этинг. Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир». (Нисо сураси, 103-оят)
Аллоҳ таоло бугунги кунимизни хайрли ва баракали қилсин!
♻️ Дўстларингизга ҳам эслатинг!!!
👉http://t.me/Vakillikuz
•🍃🌹💖АССАЛОМУ АЛАЙКУМ ХАЙРЛИ ТОНГ!💖🌹🍃•
•🌸•🌸ЯНГИ ТОНГ МУБОРАК!🌸•🌸•
°🌹° Аллоҳнинг саломи
°🌹° Пайғамбар ﷺнинг
°🌹° дуолари
°🌹° Қуръоннинг нури
°🌹° Куннинг баракаси сиз
°🌹° билан бўлсин!
°🌹°Энг яхши одам тили қаттиқ, қўли очиқ кишидир.
°🌹°Энг ёмон одам жағи очиқ, қўли қаттиқ кишидир.
°🌹°Қанчадан-қанча тилини тийган камгаплар бор.
°🌹°Қанчадан-қанча қўли очиқ сахийлар бор.
°🌹°Тилингиз маҳкам, қўлингиз очиқ бўлсин.
•┈┈┈┈••┈┈┈┈•
✅ Улашинг | @VAKILLIKUZ
Таҳорат қилиш одоблари
Бизда таҳорат деб ўрганиб қолинган маълум ва машҳур амал араб тилида "вузуъ" дейилади. "Вузуъ" сўзи луғатда "гўзаллик" ва "ялтираш" деган маъноларни билдиради. Шариатда эса Аллоҳга қурбат ҳосил қилиш нияти билан баъзи аъзоларни ювиш "вузуъ" деб айтилади.
Таҳорат энг аввало, Аллоҳ таоло томонидан амр қилинган ибодатдир. У мусулмон инсоннинг гуноҳлари мағфират қилинишига сабаб бўлади. Таҳорат поклик демакдир. У инсонни гўзал қилади, соғлом бўлишини таъминлайди ва яна бошқа кўплаб фойдалар келтиради.
Аллоҳ таоло мусулмонларни ҳар бир ибодатга таҳоратли ҳолда киришишга буюрган. Таҳоратсиз намоз қабул бўлмайди. Бир кунда беш вақт намоз ўқиш фарз бўлганидан кейин доимо таҳорат билан покланиб юрилса, ҳақиқий исломий одобга риоя қилинган бўлади.
Аллоҳ таоло Моида сурасида марҳамат қилади:
"Эй иймон келтирганлар! Намозга турсангиз, юзларингизни ва қўлларингизни чиғаноқлари ила, бошларингизга масҳ тортиб, оёқларингизни тўпиқлари ила ювинглар" (6-оят).
Ҳанафий мазҳаби уламолари таҳоратда тўртта фарз борлигини ушбу ояти каримадан олишган. Буни қуйидагилардан иборат:
1. Юзни ювиш.
2.Қўлларни чиғаноқлари билан қўшиб ювиш.
3.Бошга масҳ тортиш.
4.Оёқларни тўпиқлари билан қўшиб ювиш.
Уламоларимиз таҳорат борасида келган ҳамма ҳадис ва бошқа манбаларни ўрганган ҳолда ишлаб чиққан таҳорат одобларига, бу борадаги қоидаларга назар соладиган бўлсак, бу ҳақиқатни яна ҳам тўлароқ тушуниб етамиз.
Таҳорат одоблари қуйидагилар:
1. Қиблага қараб ўтириб таҳорат қилиш зарур. Таҳорат ибодат бўлгани учун, уни қиблага қараб қилиш керак бўлади.
2. Баланд жойда ўтириб таҳорат қилиш лозим. Ишлатилган сувлар бадан ёки кийимларга сачрамаслиги учун, шундай ва бундан бошқа қулайликларга эга бўлиш талаб этилади. Мисол учун, совуқ ўлкаларда офтобда таҳорат қилиш қулай бўлса, ўта иссиқ ўлкаларда офтобда таҳорат қилиш кўп ноқулайлик ва қийинчиликлар туғдиради. Шунинг учун таҳорат қиладиган жой ва шароитлар қулай қилиб олинса, яхши бўлади.
3. Таҳорат қилишда узри бўлмаса, бировнинг ёрдамидан фойдаланмаслик керак. Чунки Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам аксар ҳолларда шундай қилганлар. Ибодатда мутавозелик, ҳамма нарсани ўзи бажариши афзал саналади.
4. Таҳорат пайтида гапирмаслик лозим. Балки Аллоҳнинг зикри ва дуо билан машғул бўлиш мақбулдир.
5. Узуги бор одамлар уни бир қимирлатиб, остига сув етказиши керак.
6. Оғзига ва бурнига ўнг қўл билан сув олиб, бурунни эса чап қўл билан тозалаб қоқиш зарур.
7. Шошилиб қолмаслик учун намоз вақти кирмасдан таҳорат қилишни бошлаш керак.
8. Сувни исроф қилмаслик талаб этилади.
9. Ишлатиш осон бўлиши учун таҳорат суви солинган идишни ўнг томонга қўйиб олинса, қулай бўлади.
10. Қалбдаги ният билан тилдаги гапни бирлаштириш.
11. Ҳар бир аъзони ювганда, "бисмиллаҳ"ни айтиб, дуо ўқиш.
12. Таҳорат қилиб бўлгандан кейин "калимаи шаҳодат"ни ва ривоятда келган дуони ўқиш.
13. Таҳорат қилиб бўлгач, икки ракъат намоз ўқиш.
Мусулмон инсон кундалик ҳаётида доимо баданининг маълум қисмлари пок ҳолда юриши учун таҳорат етарлидир. Исломда таҳоратнинг ўзи билан кифояланиб қолинмайди. Балки мусулмон инсонга бутун баданини пок тутиш учун Аллоҳ таоло ғуслни ҳам фарз қилган.
"Ижтимоий одоблар" китобидан.
✅ Улашинг | @VAKILLIKUZ
Эслатма
#Намоз_вақтлари
Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!
🗓 🌙 1444 ҳ.й РАЖАБ 13 КУН
4 ФЕВРАЛЬ -2023 м.й
ШАНБА куни тақвими⌚️
⬇️ Т О Ш К Е Н Т ⬇️
⏰ Тонг - 06:11
⏰ Қуёш - 07:32
⏰ Пешин - 12:42
⏰ Аср - 16:01
⏰ Шом - 17:44
⏰ Хуфтон - 19:03
📖«Намозни адо этганингиздан сўнг, Аллоҳни турган, ўтирган ва ёнбошлаган ҳолингизда эсланг. Хотиржам бўлганингизда намозни тўлиқ адо этинг. Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир». (Нисо сураси, 103-оят)
Аллоҳ таоло бугунги кунимизни хайрли ва баракали қилсин!
♻️ Дўстларингизга ҳам эслатинг!!!
👉http://t.me/Vakillikuz
#ВИДЕО
ҒАЗАБНИ ТИЙИНГ
Абдуқаҳҳор домла Юнусов,
Тошкент шаҳар бош имом-хатиби в.б
📚📚Ижтимоий тармоқларда бизни кузатинг:
Telegram | Instagram | facebook | Youtube
✅ Улашинг | @VAKILLIKUZ
#Жума_муборак
Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!!!
Жума айёми муборак бўлсин!!!
🕌Яқинларимизни табриклаб қўямиз🕌
✅ Улашинг | @VAKILLIKUZ
#Жума_муборак
Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!!!
Жума айёми муборак бўлсин!!!
🕌Яқинларимизни табриклаб қўямиз🕌
✅ Улашинг | @VAKILLIKUZ
ЖУМА КУНИ БОМДОД НАМОЗИДАН
ОЛДИН ЎҚИЛАДИГАН ДУО
أَسْتَغْفِرُ اللهَ الَّذِي لاَ إلَهَ إلاَّ هُوَ الحَيُّ القَيُومُ وَأتُوبُ إلَيهِ
“Астағфируллоҳаллазий лаа илаҳа илла Ҳувал Ҳаййул Қаййум ва атубу илайҳи”.
Маъноси: “Ўзидан бошқа илоҳ бўлмаган, тирик ва қоим бўлган буюк Аллоҳга истиғфор айтаман. Унга тавба қиламан”.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бу истиғфор ҳақида бундай деганлар:
“Ким жума тонгида бомдод намозидан аввал уч марта ушбу дуони ўқиса, денгизнинг кўпиги қадар
гуноҳи бўлса ҳам, Аллоҳ уни афв этади” (Имом Абу Довуд ривояти).
@VAKILLIKUZ
Муфтий ҳазрат: Ризқи бўлмаса, бир қултум сув ҳам томоқдан ўтмайди
✅ Улашинг | @VAKILLIKUZ
ХАТМИ ҚУРЪОН БАҒИШЛАНДИ
Табиий офатлар – зилзила, кўчкилар, сув тошқинлари Аллоҳнинг синовидир. Бундай синов бошига тушган кишиларга ҳамдардлик билдириш, табиий офат оқибатида вафот этган дин қардошларимизни эслаш, уларнинг ҳақига хайрли дуолар қилиш мусулмон киши зиммасидаги бурчдир.
Бугун, 2023 йил 7 февраль куни "Минор" жоме масжидида пешин намозидан сўнг Туркияда содир бўлган кучли зилзила оқибатида ҳалок бўлган кишилар ёдга олиниб, Қуръони карим хатм қилиниб, уларнинг руҳларига бағишланди.
Шу билан бирга, дўст ва биродар халқ турк миллати бошига тушган мусибатни Аллоҳ таоло тез орада даф этишини сўраб Тошкент шаҳар бош имом-хатиби в.б Абдуқаҳҳор домла Юнусов дуо қилдилар.
✅ Улашинг | @VAKILLIKUZ
БОЛАЖОНЛАРГА СОВҒАЛАР УЛАШИЛДИ
Кўнгли ўксик инсонлар ҳолидан хабар олиш, бир оғиз ширин сўз билан уларни мамнун этиб, совғалар улашиш – савоби кўп амал.
Бугун Тошкент шаҳар бош имом-хатиби в.б Абдуқаҳҳор домла Юнусов пойтахтимиздаги 100-сонли мактаб-интернатига вакиллик ходимлари билан бирга ташриф буюриб, у ерда тарбияланаётган болажонларга совғалар ва ширинликлар улашди.
Уларнинг мамнун эканликларини юз-кўзларидан порлаган севинчдан билиб олиш мумкин.
Ташриф давомида А.Юнусов болажонларни тарбиялаётган устоз ва мураббийларнинг ҳақларига хайрли дуолар қилди.
✅ Улашинг | @VAKILLIKUZ
🌺Aссалому алайкум. Сешанба тонги муборак бўлсин.
#Хайрли_тонг
🌸Асл саодат нафас олиб турган ҳар онимизга шукр қила олишдир...
🌸Шукр ва зикрга бой кун бўлсин!
•┈┈┈┈••┈┈┈┈•
✅ Улашинг | @VAKILLIKUZ
ЭЛЕКТРОН ТАСБЕҲНИ БАРМОҚҚА ТАҚИБ НАМОЗ ЎҚИШ
#қисқа_савол_жавоблар
❓CАВОЛ: Ҳозирги вақтларда электрон тасбеҳлар жуда кўпайган. Саволим шундайки электрон тасбеҳни бармоққа таққан ҳолда намоз ўқишнинг ҳукми қандай?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Намозда бажариладиган ҳаракатларга халақит қилмаса, ён атрофдагиларни ҳаёлини чалғитмаса намозга зарари йўқ. Валлоҳу аълам.Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Улашинг | @VAKILLIKUZ
Фатво маркази.
✅
🕋 Аллоҳга етишиш афзал
Абду Роббиҳ ибн Солиҳдан ривоят қилинади: «Мак- ҳул оғир касалликка чалиниб, ўлим тўшагида ётганида бир неча киши уни кўргани келишди. «Эй Абу Абдуллоҳ, Аллоҳга учрашдан кўнглингиз хотиржамми?» дейишди. Шунда Макҳул: «Ёмонлигидан сақланиб бўлмайдиган инсонлар билан қолгандан кўра афвидан умид қилинадиган Аллоҳга етишиш яхшироқ», деди».
"Солиҳлар гулшани" китобидан
✅ Улашинг | @VAKILLIKUZ
Ассалому алайкум!
Хайрли тонг! 🌤
🌸Бахтли инсонлар орасида биз хам яна бир тонгни қарши олдик!🌸
🤲 Соғ–саломат уйғотган Роббимизга ҳамдлар бўлсин!
😊 Бугунги кунингиз кечаги кунингиздан хайрли, файзли, манфаатли ва баракалироқ бўлсин, азизлар!
☝️ Аллоҳ розилигига етишишликни барчамизга насиб айласин. 🤲
•┈┈┈┈••┈┈┈┈•
✅ Улашинг | @VAKILLIKUZ
Бир ҳаким шундай дейди:
- Дўстинг берган маслаҳат туфайли иш тутсангу, бироқ натижа ёмон бўлиб чиқса, сен дўстингни маломат қилма, унга: “Сен айтгандек қиламан деб, ишим чаппасидан кетди, нега ҳам сенга маслаҳат солдим-а!” - демагин. Чунки яна иш юзасидан унга маслаҳат солсанг, маслаҳати тўғри бўлса-да, оқибати ёмон бўлишидан қўрқиб сенга айтмайди.
"Фавокиҳ ул-жуласо".
✅ Улашинг | @VAKILLIKUZ
Эслатма
#Намоз_вақтлари
Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!
🗓 🌙 1444 ҳ.й РАЖАБ 14 КУН
5 ФЕВРАЛЬ -2023 м.й
ЯКШАНБА куни тақвими⌚️
⬇️ Т О Ш К Е Н Т ⬇️
⏰ Тонг - 06:10
⏰ Қуёш - 07:31
⏰ Пешин - 12:42
⏰ Аср - 16:02
⏰ Шом - 17:45
⏰ Хуфтон - 19:04
📖«Намозни адо этганингиздан сўнг, Аллоҳни турган, ўтирган ва ёнбошлаган ҳолингизда эсланг. Хотиржам бўлганингизда намозни тўлиқ адо этинг. Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир». (Нисо сураси, 103-оят)
Аллоҳ таоло бугунги кунимизни хайрли ва баракали қилсин!
♻️ Дўстларингизга ҳам эслатинг!!!
👉http://t.me/Vakillikuz
#Хайрли_тонг
🍃Aссалому алайкум.ва рахматуллоху ва барокотуху
Хайрли тонг янги кун муборак бўлсин!
🤲Соғ–саломат уйғотган Роббимизга хамдлар бўлсин!
☘Аллоҳим тонгингизни нурафшон,
🍀Кўнглингизни хотиржам,
☘Чеҳрангизни нурли қилсин.
🍀Танангизни саломатлик,
☘Юзингизни эсa табассум безаб турсин!!
🍀Бахт,омад, муваффақият, меҳр-муҳаббат ҳамиша ҳамрохингиз бўлсин
🌺🌺🌺🌺🌺🌺🌺🌺🌺🌺
•┈┈┈┈••┈┈┈┈•
✅ Улашинг | @VAKILLIKUZ
#Эслатма
Ҳадисни улуғлаш
Талҳа ибн Муҳаммад ибн Саъид ибн Мусайябдан ривоят килинади: «Саъид ибн Мусайяб бемор бўлиб қолган эди, Мутталиб ибн Ҳанзаб уни кўргани келди. Саъид ибн Мусайяб тўшакда ётган эди. Мутталиб ундан ҳадис айтиб беришни сўради. Шунда Саъид: «Мени ўтирғизиб қўйинглар», деди. Уни ўтирғизиб қўйишди. У: «Расулуллоҳ соллаллоху алайхи васалламнинг ҳадисларини ётган ҳолимда айтишни ўзимга эп кўрмайман», деди».
✅ Улашинг | @VAKILLIKUZ
#Жума_муборак
Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!!!
Жума айёми муборак бўлсин!!!
🕌Яқинларимизни табриклаб қўямиз🕌
✅ Улашинг | @VAKILLIKUZ
#Жума_муборак
Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!!!
Жума айёми муборак бўлсин!!!
🕌Яқинларимизни табриклаб қўямиз🕌
✅ Улашинг | @VAKILLIKUZ
#Жума_муборак
Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!!!
Жума айёми муборак бўлсин!!!
🕌Яқинларимизни табриклаб қўямиз🕌
✅ Улашинг | @VAKILLIKUZ
Эслатма
#Намоз_вақтлари
Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!
🗓 🌙 1444 ҳ.й РАЖАБ 12 КУН
3 ВЕВРАЛЬ -2023 м.й
ЖУМА куни тақвими⌚️
⬇️ Т О Ш К Е Н Т ⬇️
⏰ Тонг - 06:12
⏰ Қуёш - 07:33
⏰ Пешин - 12:42
⏰ Аср - 16:00
⏰ Шом - 17:43
⏰ Хуфтон - 19:01
📖«Намозни адо этганингиздан сўнг, Аллоҳни турган, ўтирган ва ёнбошлаган ҳолингизда эсланг. Хотиржам бўлганингизда намозни тўлиқ адо этинг. Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир». (Нисо сураси, 103-оят)
Аллоҳ таоло бугунги кунимизни хайрли ва баракали қилсин!
♻️ Дўстларингизга ҳам эслатинг!!!
👉http://t.me/Vakillikuz