muslimshosh | Неотсортированное

Telegram-канал muslimshosh - MuslimShosh.uz

13120

O'ZBEKISTON MUSULMONLARI IDORASI TOSHKENT SHAHAR VAKILLIGI MuslimShosh.uz web sahifasining telegramdagi rasmiy kanali Diniy savollar uchun: @SavollarMuslimUzBot O'MI savollar uchun: Tel: (78)150-33-44 Murojaat uchun: @vakillikuz_savollarbot

Подписаться на канал

MuslimShosh.uz

ИҚТИДО ҚИЛУВЧИ ИМОМНИНГ ҚАЙСИ ТОМОНИДА ТУРАДИ?
#қисқа_савол_жавоблар

❓CАВОЛ: Икки киши намоз ўқисак, иқтидо қилувчи ёнида турадими ёки орқасидами?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Иқтидо қилувчи бир киши бўлса ёнида туради. Икки ва ундан ортса орқада алоҳида саф бўлиб турадилар. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

✅ Улашинг | @VAKILLIKUZ

Читать полностью…

MuslimShosh.uz

#ВИДЕО

МЎЪМИНЛАР АКА-УКАДИРЛАР

Абдуқаҳҳор домла Юнусов,
Тошкент шаҳар бош имом-хатиби в.б

📚📚Ижтимоий тармоқларда бизни кузатинг:
Telegram | Instagram | facebook | Youtube

✅ Улашинг | @VAKILLIKUZ

Читать полностью…

MuslimShosh.uz

🌤 Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва баракатуҳ!

Пайшанба тонгги муборак бўлсин 🌦

☘️ Қалбингиз иймонга
☘️ Уйингиз қувончга
☘️ Юзингиз нурга
☘️ Кунингиз ҳайрли ва солиҳ амалларга тўла бўлсин.

☝️ Янги кунни ҳадя қилган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!
🌺🌺🌺🌺🌺🌺🌺🌺🌺🌺
•┈┈┈┈••┈┈┈┈•
Ким тонг отганда Бу дуони ўқиса шу бандани Аллоҳ рози қилар экан шу куни Барокатли Бўлар экан!

✅ Улашинг | @VAKILLIKUZ

Читать полностью…

MuslimShosh.uz

Эслатма
#Намоз_вақтлари

Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!

🗓 🌙 1444 ҳ.й РАЖАБ 11 КУН
2 ВЕВРАЛЬ -2023 м.й
ПАЙШАНБА куни тақвими⌚️
⬇️ Т О Ш К Е Н Т ⬇️

⏰ Тонг - 06:13
⏰ Қуёш - 07:34
⏰ Пешин - 12:41
⏰ Аср - 15:59
⏰ Шом - 17:42
⏰ Хуфтон - 19:00

📖«Намозни адо этганингиздан сўнг, Аллоҳни турган, ўтирган ва ёнбошлаган ҳолингизда эсланг. Хотиржам бўлганингизда намозни тўлиқ адо этинг. Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир». (Нисо сураси, 103-оят)

Аллоҳ таоло бугунги кунимизни хайрли ва баракали қилсин!

♻️ Дўстларингизга ҳам эслатинг!!!
👉http://t.me/Vakillikuz

Читать полностью…

MuslimShosh.uz

ҲОМИЛАДОР АЁЛГА НИКОҲЛАНСА БЎЛАДИМИ?
#қисқа_савол_жавоблар

❓CАВОЛ: Ҳомиладор аёлни никоҳ ўқитиб олса бўладими?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Ҳомиладор аёлни талоқ қилинса, бу аёл токи туққунича иддада ўтирган ҳисобланади. Бу аёл туғмагунича, эридан бошқа билан никоҳлана олмайди. Бордию ҳомила зинодан бўлган бўлса, у аёл билан никоҳланиш мумкин, аммо ҳомиласини туққунича жинсий алоқа қилинмайди. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

✅ Улашинг | @VAKILLIKUZ

Читать полностью…

MuslimShosh.uz

#ВИДЕО

МАШАҚҚАТЛАР УНУТИЛАДИ, САВОБЛАР БОҚИЙ

Абдуқаҳҳор домла Юнусов,
Тошкент шаҳар бош имом-хатиби в.б

📚📚Ижтимоий тармоқларда бизни кузатинг:
Telegram | Instagram | facebook | Youtube

✅ Улашинг | @VAKILLIKUZ

Читать полностью…

MuslimShosh.uz

#ЯНГИЛИКЛАР_ВАҚТИ
🔸Илму маърифат — тинчлик, тараққиёт ва инсон камолоти асоси
➡️БАТАФСИЛ ЎҚИШ

🔸“Саноқли дақиқаларда тоғдай савоблар” китоби нашр этилди
➡️БАТАФСИЛ ЎҚИШ

🔸Ислом цивилизацияси тарихи музейини ривожлантириш масалалари муҳокама этилди
➡️БАТАФСИЛ ЎҚИШ

🔸Заҳириддин Муҳаммад Бобур таваллудининг 540 йиллиги кенг нишонланади
➡️БАТАФСИЛ ЎҚИШ

🔸Мусулмон футболчи ўз мукофотини онасига топширди
➡️БАТАФСИЛ ЎҚИШ

🔸Ҳалол маҳсулотларга талаб ортмоқда
➡️БАТАФСИЛ ЎҚИШ

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати

Muslim.uz | https://taplink.cc/muslimuz
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar

Читать полностью…

MuslimShosh.uz

🕌ЯНГИ ИМОМ-ХАТИБЛАР ТАЙИНЛАНДИ

Тошкент шаҳрида фаолият юритаётган бир нечта масжидларда янги имом-хатиб ва имом ноиблари иш бошладилар.

#Жумладан,
✅Шайхонтоҳур тумани “Ҳувайдо” жоме масжидига "Оқилон" жоме масжиди имом-хатиби Собиржон домла Рустамов,

✅Чилонзор тумани “Бўта Бува” жоме масжидига Шайхонтоҳур тумани “Ҳувайдо” жоме масжидининг имом-хатиби Аброр домла Алимов,

✅Сергели тумани "Маъруф ота" жоме масжидига Янгиҳаёт тумани "Қуддуси Шариф" жоме масжиди имом ноиби Сарвар домла Муҳаммадиев,

✅Шайхонтоҳур тумани "Оқилон" жоме масжидига мазкур жоме масжиднинг имом ноиби Неъматулла домла Исмоилов, имом-хатиб этиб тайинланди.

Аллоҳ таолодан янги иш бошлаган имом-хатиб ва ноибларга улкан муваффақият ҳамда халқимизга кўрсатаётган хизматлари эвазига беҳисоб ажрлар ато этишини сўраймиз.

✅ Улашинг | @VAKILLIKUZ

Читать полностью…

MuslimShosh.uz

#қисқа_савол_жавоблар
#эҳром

❓CАВОЛ: Эҳромдаги киши фақат сланс тапочка кийиши керакми? Бошқа пояфзал мумкин эмасми?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Эҳромдаги киши фақат сланс тапочка кийиши шарт деган гап йўқ. Пастки тўпиғини тўсиб қўймайдиган исталган пояфзални кийиши мумкин.

Ҳанафий мазҳаби манбаларига кўра, оёқдаги "тўпиқ"дан икки нарса назарда тутилади:
1. Оёқнинг болдир суягининг пастки қисмида ён томонга бўртиб чиққан икки дўмбоқ бўғим;
2. Оёқ юзасидаги пояфзал ипи боғланадиган жой, яъни оёқ кафт суяклари ва кафт усти суяклари бирлашган бўғим.

Ҳаж ва умра учун эҳромдаги эркак киши мана шу ҳар икки тўпиқларини оёқ кийими билан ёпиб олмаслиги лозим. Бу ҳақда аввал батафсил баён қилганмиз. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

✅ Улашинг | @VAKILLIKUZ

Читать полностью…

MuslimShosh.uz

Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва баракатуҳ!

💐 💐 ХАЙРЛИ ТОНГ! 💐 💐

🤲 Аллоҳим, кўзларимизни уйқудан очканинг каби, қалбларимизни ҳам ғафлатдан уйғот!
☘️ Дунё тонг нури ила ёритганинг каби, ҳаётимизни ҳам ҳидоят нури ила мунаввар қилгин!

🌾Амин йа роббал аламин!

✅ Улашинг | @VAKILLIKUZ

Читать полностью…

MuslimShosh.uz

Бешта хислат

Абу Бакр Абдуллоҳ Божий раҳматуллоҳу алайҳ айтади: «Бешта хислат билан амаллар мукаммал бўлади:
1️⃣Аллоҳ азза ва жаллага иймон келтириш;
2️⃣ Ҳақиқатни таниш;
3️⃣ Аллоҳ учун ихлос билан амал қилиш;
4️⃣ Суннатга мувофиқ амал қилиш
5️⃣ Ҳалол луқма ейиш. Агар улардан бири йук булса, амаллар кўтарилмайди, яъни қабул бўлмайди. Масалан, Аллоҳ азза ва жаллани таниб, ҳақиқатни танимасанг, фойда бермайди. Ҳақиқатни таниб, Аллоҳ азза ва жаллани танимасанг ҳам фойда топмайсан. Аллоҳни таниб, ҳақиқатни ҳам билсанг-у, ихлос билан амал қилмасанг, бу ҳам манфаатли бўлмайди. Аллоҳни таниб, ҳақиқатни ҳам билиб, ихлос билан амал қилсанг, лекин суннатга мувофик амал қилмасанг, бундан ҳам фойда йўқ. Ушбу тўрттага амал килиб, аммо ҳалолдан емасанг, яна фойда топмайсан».

Ваҳб ибн Вирд айтади: ❗️«Агар сен мана бунга ўхшаш бир устун бўлган такдирингда ҳам, қорнингга кираётган нарсанинг ҳалол-ҳаромлигига қарамасанг, бу сенга фойда бермайди».

"Солиҳлар гулшани" китобидан
✅ Улашинг | @VAKILLIKUZ

Читать полностью…

MuslimShosh.uz

#ВИДЕО

БУ ЗИКРЛАРНИ АЙТИБ ЮРИНГ

Абдуқаҳҳор домла Юнусов,
Тошкент шаҳар бош имом-хатиби в.б

📚📚Ижтимоий тармоқларда бизни кузатинг:
Telegram | Instagram | facebook | Youtube

✅ Улашинг | @VAKILLIKUZ

Читать полностью…

MuslimShosh.uz

​​❗️Аллоҳ учун ғазаб қилган эдинг😡

Ҳасан раҳматуллоҳи алайҳ ҳикоя қиладилар: «Қадимда бир дарахт бор эди. Инсонлар Аллоҳни қўйиб, ўша дарахтга сиғинишар, ниятларим амалга ошсин деб, унга турли латта-путталар ёки қандайдир тасмаларни боғлашарди. «Шундай килсак, орзуимиз рўёбга чиқади», деб ишонишарди. Бир обид киши бу ҳолни кўриб, қаттиқ ғазабланди. Қўлига болта олиб, дарахтни кесиш учун йўлга тушди. Ғазаб билан дарахтнинг олдига кетаётган эди, йўлини бир чол киёфасидаги шайтон тўсиб чикди. У: «Нима қилмоқчисан?» деб, обидни чалғитишга уринди. «Одамлар Аллоҳни қўйиб, мана бу дарахтга сиғинишяпти. Мен уни кесиб ташламокчиман», деди обид. 😈Шайтон: «Унга ўзинг ибодат килмасанг бўлдида! Бошқалар унга сиғинса, сенга зарар етказардими? Кўявер, билганини қилишсин», деди. Лекин обиднинг карори қатъий эди. У дарахтни кесаман деб, энди болтани кўтарганда шайтон жон ҳолатда унинг қўлига ёпишди. Обид уни бир силтаб, учириб юборди. Шайтон обидни куч билан тўхтатиб кололмагач, бошқача йўлга ўтди. «Агар шу дарахтни кесмасанг, ҳар куни уйғонганингда ёстиғинг тагида икки динор бўлади», деди шайтон. Обид бу таклифга қизиқиб қолди. «У динор қаердан келади?» деди. Шайтон: «Мен бераман», деди. Обид бу таклифга алданиб, дарахтни кесмай, уйига қайтиб кетди. Эртасига уйғонса, ёстиғи тагида икки динор турибди. «Ҳа, алдамабди!» деб, хурсанд бўлди. Иккинчи, учинчи кунлари ҳам икки динордан чўнтакка урди. Бора-бора динорларнинг пайдо бўлишига ўрганиб ҳам қолди. Лекин қувончи узоққа чўзилмади. Бир куни эрталаб уйғонса, ёстиқ остида ҳеч нарса йўқ. «Майли, эсидан чиққандир-да» деб, биринчи кун индамади. Лекин иккинчи куни ҳам ёстиғининг тагидан ҳеч вақо тополмаган обид газаб устида дарахтни кесгани отланди. Дарахтга яқинлашган эди, яна олдида шайтон пайдо бўлди. Лекин бу сафар шайтон баҳайбат бўлиб кўринди. Обид даҳшатдан ўзини йўқотиб қўйди. Шайтон: «Ҳа, нима қилмоқчисан?» деб сўради. «Инсонлар Аллоҳни қўйиб, сиғинаётган манави дарахтни кесиб ташламоқчиман», деди обид қўрқувдан қалтираб. Шайтон қаҳ-қаҳ отиб кулдида, «Бекорларни айтибсан, энди бу ишни қилолмайсан!» деди. Обид қўлидаги болтасини зўрға ушлаб, дарахтни кесмоқчи бўлган эди, шайтон уни бир тепиб учириб юборди. Обид ҳайрон бўлиб, «Нега сенга кучим етмаяпти?» деди. Шайтон: 😈 «Менинг кимлигимни биласанми? Мен шайтонман. Сен биринчи марта дарахтни кесиш учун келганингда Аллоҳ учун ғазаб қилган эдинг. Шунинг учун кучли эдинг. Ёнингда фаришталар бор эди. Шунинг учун сенга қарши чиқишга кучим етмасди. Лекин мен ҳийла ишлатдим, сени икки динор билан алдадим. Мана энди бу сафар сен Аллоҳ учун эмас, ўша икки динор учун келдинг. Шунинг учун менга кучинг етмади», деди».

"Солиҳлар гулшани" китобидан
✅ Улашинг | @VAKILLIKUZ

Читать полностью…

MuslimShosh.uz

Эслатма
#Намоз_вақтлари

Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!

🗓 🌙 1444 ҳ.й РАЖАБ 8 КУН
30 ЯНВАР -2023 м.й
ДУШАНБА куни тақвими⌚️
⬇️ Т О Ш К Е Н Т ⬇️

⏰ Тонг - 06:15
⏰ Қуёш - 07:37
⏰ Туш - 12:41
⏰ Аср - 15:55
⏰ Шом - 17:38
⏰ Хуфтон - 18:57

📖«Намозни адо этганингиздан сўнг, Аллоҳни турган, ўтирган ва ёнбошлаган ҳолингизда эсланг. Хотиржам бўлганингизда намозни тўлиқ адо этинг. Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир». (Нисо сураси, 103-оят)

Аллоҳ таоло бугунги кунимизни хайрли ва баракали қилсин!

♻️ Дўстларингизга ҳам эслатинг!!!
👉http://t.me/Vakillikuz

Читать полностью…

MuslimShosh.uz

#Хайрли_тонг!

Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!!!

🌼🍁❄️☘️❄️🍂🌼

Янги кун муборак бўлсин азиз биродарим! Аллоҳ таолога ҳамду санолар бўлсин!

💮🌸💮🌳💮🌸💮
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким эрталаб ёки кечқурун:
سُبْحَانَ اللهِ وَبِحَمْدِهِ
☘️«Субҳаналлоҳи ва биҳамдиҳи»,☘️
(Аллоҳга ҳамд айтиш билан Уни айбу нуқсонлардан поклаб ёд этаман), деб юз марта айтса, қиёмат куни бирор киши ундан афзал бўлмайди. Фақат ана шу киши айтганидек ёки ундан ошириб айтсагина, бўлиши мумкин», дедилар.
Имом Муслим ривоятлари.

✅ Улашинг | @VAKILLIKUZ

Читать полностью…

MuslimShosh.uz

#АЛЛОҲ_ВА_УНИНГ_РАСУЛИГА_МУҲАББАТ
Пайғамбар алайҳиссаломни кўришга иштиёқ

Баккор ибн Муҳаммад айтади: «Ибн Авн тушида Набий соллаллоҳу алайҳи васалламни кўришни орзу килиб юрар эди. Ўлимидан сал олдин Набий соллаллоҳу алайҳи васалламни бир марта туш кўрди. Бунга жуда қаттиқ хурсанд бўлганидан, масжид зинасидан тушаётиб, йиқилиб тушди ва оёғи жароҳатланди. Шундай қилиб, вафот этгунига қадар оёғини муолажа қилиб ўтди».

"Солиҳлар гулшани" китобидан
✅ Улашинг | @VAKILLIKUZ

Читать полностью…

MuslimShosh.uz

#Ёмғир🌧💦

🌧ЁМҒИР ЁҒАЁТГАНДА АЙТИЛАДИГАН ДУО

🍃Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
-  “Икки ўринда қилинган дуо рад этилмайди. Азондан кейинги ва ёмғир ёғаётган пайт” -  деганлар.

(Имом Байҳақий ривояти)


Пайғамбаримиз алайҳиссалом ёмғир ёғганда:
اللَّهُمَّ صَيِّباً نَافِعاً
"Аллоҳумма соййибан нафиъан"
яъни, “Парвардигоро, фойдали ёмғир қил!” деб дуо қилишдек муборак одатлари бўлган.
🤲🤲🤲🤲🤲🤲🤲🤲

✅ Улашинг | @VAKILLIKUZ

Читать полностью…

MuslimShosh.uz

Аллоҳ ва унинг расули норизо бўлган иллат

Абдуқаҳҳор домла Юнусов

Youtube | Tas-ix | Facebook | Instagram

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
Muslim.uz
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar

Читать полностью…

MuslimShosh.uz

#ВАКИЛЛИК_ХАБАРНОМАСИ

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Тошкент шаҳар вакиллигида 20-28 январь давомида бўлиб ўтган воқеалар ҳақида.

✅ Улашинг | @VAKILLIKUZ

Читать полностью…

MuslimShosh.uz

✅ Улашинг | @VAKILLIKUZ

Читать полностью…

MuslimShosh.uz

​​👨‍✈️Номаълум аскар

Маслама ибн Абдуллоҳ бир қалъани қамал қилди. Девордан туйнук қазиб кирмоқчи бўлишган эди, ҳеч ким кира олмади. Шунда қалъага ниқоб таққан бир киши кирди. У сабабли Аллоҳ қўшинга нусрат бериб, қалъа эгалланди. Жангдан сўнг Маслама: «Ўша никобдор қани?» деб жар солдирди. Лекин ҳеч ким келмади. Маслама: «Бир муддатга келиб кетса бўлди, олдимга келсин», деб жар солдирди. Шунда бир киши келиб, киришга изн сўради. Сокчилар: «Ўша никобдор сенмидинг?» деб сўрашган эди, «У ҳақда хабар олиб келдим», деди. Масламага хабар қилишди, киришга изн бўлди. Келган одам: «Ниқобдор киши номини халифага билдирмаслигингизни, ҳеч нарса буюрмаслигингизни ва кимлигини сўрамаслигингизни илтимос қилди», деди. Маслама унинг қаҳрамонлиги туфайли машҳур бўлиб кетишдан қўрқаётганини, қилган иши махфий қолишини истаётганини билиб, сўраганлари бажарилишини айтди. Шунда у: «Ўша никобдор мен эдим», деди-да, кайтиб кетди. Шундан кейин Маслама қачон намоз ўқиса, ортидан: «Аллоҳим, мени ўша ниқобдор билан бирга қилгин!» деб дуо киладиган бўлди.

"Солиҳлар гулшани" китобидан
✅ Улашинг | @VAKILLIKUZ

Читать полностью…

MuslimShosh.uz

#Хайрли_тонг!

Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!!!

🌼🍁❄️☘️❄️🍂🌼

Янги кун муборак бўлсин азиз биродарим! Аллоҳ таолога ҳамду санолар бўлсин!

💮🌸💮🌳💮🌸💮
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким эрталаб ёки кечқурун:
سُبْحَانَ اللهِ وَبِحَمْدِهِ
☘️«Субҳаналлоҳи ва биҳамдиҳи»,☘️
(Аллоҳга ҳамд айтиш билан Уни айбу нуқсонлардан поклаб ёд этаман), деб юз марта айтса, қиёмат куни бирор киши ундан афзал бўлмайди. Фақат ана шу киши айтганидек ёки ундан ошириб айтсагина, бўлиши мумкин», дедилар.
Имом Муслим ривоятлари.

✅ Улашинг | @VAKILLIKUZ

Читать полностью…

MuslimShosh.uz

Эслатма
#Намоз_вақтлари

Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!

🗓 🌙 1444 ҳ.й РАЖАБ 10 КУН
1 ВЕВРАЛЬ -2023 м.й
ЧОРШАНБА куни тақвими⌚️
⬇️ Т О Ш К Е Н Т ⬇️

⏰ Тонг - 06:14
⏰ Қуёш - 07:35
⏰ Пешин - 12:41
⏰ Аср - 15:57
⏰ Шом - 17:40
⏰ Хуфтон - 18:59

📖«Намозни адо этганингиздан сўнг, Аллоҳни турган, ўтирган ва ёнбошлаган ҳолингизда эсланг. Хотиржам бўлганингизда намозни тўлиқ адо этинг. Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир». (Нисо сураси, 103-оят)

Аллоҳ таоло бугунги кунимизни хайрли ва баракали қилсин!

♻️ Дўстларингизга ҳам эслатинг!!!
👉http://t.me/Vakillikuz

Читать полностью…

MuslimShosh.uz

БЕМОРГА ДАМ СОЛИШ УСУЛИ

Имкони бўлса, ҳар ким ўзига-ўзи дам солгани яхши. Чунки беморнинг овози бегоналарникидан кўра яхшироқ таъсир қилади. Лекин баъзи вақтларда беморнинг аҳволи оғир бўлгани учун ўзи ўқий олмаслиги мумкин. Шундай пайтда бошқа одам Қуръон ўқиб дам солади. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам Ихлос, Фалақ, Нос сураларини ўқиб, ўзларига дам солардилар. Аҳволлари оғирроқ бўлса, Оиша онамиз у зотга дам солганлари тарихдан маълум.
Бошқа одамга дам солдирилса, дам солувчи тақводор, солиҳ инсон бўлгани маъқул. Зеро, дам солиш ҳам дуонинг бир тури. Дам солувчининг нафаси ўткир бўлса, солган дами яхшироқ таъсир қилади, бемор шифо топади.
Ривоят қилинишича, Ҳазрат Умар розияллоҳу анҳу Фотиҳа сурасини ўқиб, хасталарга дам солса, тезда таъсир қилар экан. У киши дунёдан ўтганидан кейин бошқалар дам солишса, аввалига самара бермабди. Шунда бунинг асл сабабидан бохабар кишилар: “Фотиҳа сураси-ку, ўрнида турибди, аммо уни ўқийдиган Умар қани?” дейишган экан .
Дам солаётганда овозни – бемор эшитадиган даражада – бироз кўтариб қироат қилинади. Чунки танадаги касал ҳужайралар шифо топиши учун овоз чиқариб ўқиш керак. Қуръон ўқилганда инсоннинг териси, ҳар бир ҳужайраси эшитади. Шунинг учун Қуръонни сал баландроқ овозда ўқиган маъқул.
Қуръон билан даволаниш учун белгиланган маълум вақт йўқ. Ҳар қандай ҳолатда ўқиса бўлади. Бироқ эрталаб, кечқурун шифо оятларини ўқиб дам солиш афзал. Оятлар етти марта ўқилади. Пайғамбаримиз алайҳиссалом баъзи шифо оятларини, дуоларни етти мартагача такрорлаганлар .

"Қуръон - қалблар шифоси" китобидан.
✅ Улашинг | @VAKILLIKUZ

Читать полностью…

MuslimShosh.uz

Эслатма
#Намоз_вақтлари

Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!

🗓 🌙 1444 ҳ.й РАЖАБ 9 КУН
31 ЯНВАР -2023 м.й
СЕШАНБА куни тақвими⌚️
⬇️ Т О Ш К Е Н Т ⬇️

⏰ Тонг - 06:15
⏰ Қуёш - 07:36
⏰ Туш - 12:41
⏰ Аср - 15:56
⏰ Шом - 17:39
⏰ Хуфтон - 18:58

📖«Намозни адо этганингиздан сўнг, Аллоҳни турган, ўтирган ва ёнбошлаган ҳолингизда эсланг. Хотиржам бўлганингизда намозни тўлиқ адо этинг. Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир». (Нисо сураси, 103-оят)

Аллоҳ таоло бугунги кунимизни хайрли ва баракали қилсин!

♻️ Дўстларингизга ҳам эслатинг!!!
👉http://t.me/Vakillikuz

Читать полностью…

MuslimShosh.uz

ХУФТОНДАН СЎНГ ВИТРНИ ЎҚИМАСЛИК
#қисқа_савол_жавоблар

❓CАВОЛ: Хуфтондан сўнг Витрни ўкимасдан уйқуга кетса гуноҳ бўлмайдими?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Хуфтонни ўқигандан сўнг кечанинг охирги қисмида, бомдод вақти киришидан аввал уйғониб витр намозини ўқишига аниқ ишонса, хуфтонни ўқиб ухлаши ва кечанинг охирида туриб витр намозини ўқиши мустаҳабдир. Агар кечанинг охирида уйғонишга ишончи комил бўлмаса, хуфтондан кейин витрни ўқийди. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

✅ Улашинг | @VAKILLIKUZ

Читать полностью…

MuslimShosh.uz

24,Айтиладики:
Жамики хатоларнинг асоси дунёни яхши кўришдир. Жамики фитналарнинг асоси ушр ва закотни бермасликдир.

"Охират кунига таёргарлик" китобидан
✅ Улашинг | @VAKILLIKUZ

Читать полностью…

MuslimShosh.uz

#Хайрли_тонг!

🌸Ассалoму алайкум азизлар!🌸
🌼🍁❄️☘️❄️🍂🌼

Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Қайси бирингиз оиласи тинч, тани соғ ва бир кунлик ризқи бор ҳолда тонг оттирса, гўёки бутун дунёни қўлга киритибди», дедилар.

💮🌸💮🌳💮🌸💮
Янги кун муборак бўлсин азиз биродарим! Аллоҳ таолога ҳамду санолар бўлсин!

🌺ХАЙРЛИ ТОНГ🌺

✅ Улашинг | @VAKILLIKUZ

Читать полностью…

MuslimShosh.uz

ОТА-ОНАНИ ОЁҒИНИ ЎПИШ ЖОИЗМИ?
#қисқа_савол_жавоблар

❓CАВОЛ: Тармоқларда ота-онани оёғини ўпиш хақида тарғиботлар кўпаймоқда. Бу жоизми, улуғларимиз шунақа қилганмилар?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Ҳақиқатда кейинги пайтларда ота-онани қўлини ва оёғини ўпиш масаласи кенг тарқаб қолди. Ҳурмат ва эҳтиром юзасидан ота-онани қўлини, оёғини ва бошини ўпиш жоиздир. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

✅ Улашинг | @VAKILLIKUZ

Читать полностью…

MuslimShosh.uz

Эслатма
#Намоз_вақтлари

Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!

🗓 🌙 1444 ҳ.й РАЖАБ 7 КУН
29 ЯНВАР -2023 м.й
ЯКШАНБА куни тақвими⌚️
⬇️ Т О Ш К Е Н Т ⬇️

⏰ Тонг - 06:16
⏰ Қуёш - 07:37
⏰ Туш - 12:41
⏰ Аср - 15:54
⏰ Шом - 17:37
⏰ Хуфтон - 18:56

📖«Намозни адо этганингиздан сўнг, Аллоҳни турган, ўтирган ва ёнбошлаган ҳолингизда эсланг. Хотиржам бўлганингизда намозни тўлиқ адо этинг. Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир». (Нисо сураси, 103-оят)

Аллоҳ таоло бугунги кунимизни хайрли ва баракали қилсин!

♻️ Дўстларингизга ҳам эслатинг!!!
👉http://t.me/Vakillikuz

Читать полностью…
Подписаться на канал