muslimshosh | Неотсортированное

Telegram-канал muslimshosh - MuslimShosh.uz

13120

O'ZBEKISTON MUSULMONLARI IDORASI TOSHKENT SHAHAR VAKILLIGI MuslimShosh.uz web sahifasining telegramdagi rasmiy kanali Diniy savollar uchun: @SavollarMuslimUzBot O'MI savollar uchun: Tel: (78)150-33-44 Murojaat uchun: @vakillikuz_savollarbot

Подписаться на канал

MuslimShosh.uz

ҲАМДАРДЛИК БИЛДИРАМИЗ

Ўзбекистон мусулмонлари идораси жамоаси раис ўринбосари Уйғун домла Ғафуровнинг қайнотаси Миробид отанинг вафоти муносабати билан чуқур таъзия изҳор этади.

Аллоҳ таоло охират сафарига кузатилаётган марҳум отахоннинг барча солиҳ амалларини ўзларига ҳамроҳ айлаб, Ўз мағфиратига олсин.

Ҳақ таоло марҳумнинг яқинлари, фарзанду аржумандларига чиройли сабр бериб, бу мусибатларга ажру мукофотлар ато этсин.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси жамоаси, уламолари, имом-домлалари ва ўқитувчи-мударрислари номидан марҳум отахоннинг яқинларига, хусусан, Уйғун домла Ғафуровга ҳамдардлик билдирамиз.

Жаноза намози 2023 йил 28 январь куни Тошкент шаҳри Назарбек даҳасидаги "Саид Ваққос ота" жоме масжидида пешин намозидан кейин ўқилади.

Иннаа лиллааҳи ва иннаа илайҳи рожиъуун.

«Мусибат етганда «Албатта, биз Аллоҳникимиз ва албатта, биз Унга қайтувчимиз», деган сабрлиларга хушхабар беринг».

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
muslim.uz

Читать полностью…

MuslimShosh.uz

Эслатма
#Намоз_вақтлари

Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!

🗓 🌙 1444 ҳ.й РАЖАБ 6 КУН
28 ЯНВАР -2023 м.й
ШАНБА куни тақвими⌚️
⬇️ Т О Ш К Е Н Т ⬇️

⏰ Тонг - 06:17
⏰ Қуёш - 07:38
⏰ Туш - 12:41
⏰ Аср - 15:52
⏰ Шом - 17:35
⏰ Хуфтон - 18:55

📖«Намозни адо этганингиздан сўнг, Аллоҳни турган, ўтирган ва ёнбошлаган ҳолингизда эсланг. Хотиржам бўлганингизда намозни тўлиқ адо этинг. Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир». (Нисо сураси, 103-оят)

Аллоҳ таоло бугунги кунимизни хайрли ва баракали қилсин!

♻️ Дўстларингизга ҳам эслатинг!!!
👉http://t.me/Vakillikuz

Читать полностью…

MuslimShosh.uz

#Жума_муборак

Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!!!

Жума айёми муборак бўлсин!!!
🕌Яқинларимизни табриклаб қўямиз🕌
👉 t.me/Vakillikuz

Читать полностью…

MuslimShosh.uz

#Жума_муборак

Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!!!

Жума айёми муборак бўлсин!!!
🕌Яқинларимизни табриклаб қўямиз🕌
👉 t.me/Vakillikuz

Читать полностью…

MuslimShosh.uz

ЖУМА КУНИ БОМДОД НАМОЗИДАН
ОЛДИН ЎҚИЛАДИГАН ДУО

أَسْتَغْفِرُ اللهَ الَّذِي لاَ إلَهَ إلاَّ هُوَ الحَيُّ القَيُومُ وَأتُوبُ إلَيهِ
“Астағфируллоҳаллазий лаа илаҳа илла Ҳувал Ҳаййул Қаййум ва атубу илайҳи”.

Маъноси: “Ўзидан бошқа илоҳ бўлмаган, тирик ва қоим бўлган буюк Аллоҳга истиғфор айтаман. Унга тавба қиламан”.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бу истиғфор ҳақида бундай деганлар:
“Ким жума тонгида бомдод намозидан аввал уч марта ушбу дуони ўқиса, денгизнинг кўпиги қадар
гуноҳи бўлса ҳам, Аллоҳ уни афв этади”
(Имом Абу Довуд ривояти).

@VAKILLIKUZ

Читать полностью…

MuslimShosh.uz

#ИБРАТЛИ_РОЛИК

И М Т И Ҳ О Н

Вақт бу – имтиҳон. Ҳаёт эса катта бир мактабдир.
Ҳар биримиз имтиҳонни аъло баҳоларга топширайлик.

Аслида Аллоҳ бизни ҳар куни имтиҳон қилади
...

Бугун учун долзарб ролик.

📚📚Ижтимоий тармоқларда бизни кузатинг:
Telegram | Instagram | facebook | Youtube

✅ Улашинг | @VAKILLIKUZ

Читать полностью…

MuslimShosh.uz

#ВИДЕО

ДУНЁ УЧ КУНДИР

Абдуқаҳҳор домла Юнусов,
Тошкент шаҳар бош имом-хатиби в.б

📚📚Ижтимоий тармоқларда бизни кузатинг:
Telegram | Instagram | facebook | Youtube

✅ Улашинг | @VAKILLIKUZ

Читать полностью…

MuslimShosh.uz

🚶🏻‍♂️Уйдан чиқиш дуоси:

1. Умму Салама розияллоҳу анҳа айтадилар:

«Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам менинг уйимдан тонгда чиқар эканлар, нигоҳларини осмонга қаратиб, қуйидаги дуони қилар эдилар:

اللهُمَ إني أعُوذُ بِكَ أن أَضلَّ أوْ أُضَلَّ أَوْ أزلَّ، أو أُزلَّ، أوْ أظلِم أوْ أُظْلَم، أوْ أَجْهَلَ أوْ يُجْهَلَ عَلَيَّ."

«Аллоҳим! Мен Сендан адашишдан ва адаштиришдан, тойилишдан ва тойдиришдан, зулм қилишдан ва зулмга қолишдан, жоҳиллик қилишдан ва жоҳилликка йўлиқишдан паноҳ сўрайман».

Тобароний ривояти.

2. Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтадилар:

«Киши уйидан чиққан пайтида:

بِسمِ اللهِ، تَوَكَّلْتُ عَلَى اللهِ، وَلا حَولَ وَلا قُوَّةَ إلاَّ باللهِ.

«Аллоҳнинг номи билан. Аллоҳга таваккал қилдим. Ўзгартириш ҳам, қувват ҳам фақат Аллоҳ ила бўлур», деса, ўша пайтда унга «Ҳидоят қилиндинг, кифоя қилиндинг, ҳимоя қилиндинг», дейилади. Шайтон ундан четланади. Бошқа бир шайтон унга (биринчи шайтонга): «Ҳидоят қилинган, кифоя қилинган, ҳимоя қилинган кишига ҳолинг не», дейди».

Абу Довуд.

✅ Улашинг | @VAKILLIKUZ

Читать полностью…

MuslimShosh.uz

#Хайрли_тонг
🌺Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!🌺

Пайшанба тонги муборак бўлсин.

✨ Тонг чоғида эсиб шаббода,
✨ Дилингизга фараҳбахш этсин!
✨ Қалбдан сизга гўзал тилагим,
✨ Аллоҳим сизни асрасин!

Бугунги кунингиз омадли бўлсин 🌟

🕌📿🤲🕌📿🤲🕌📿🤲🕌📿🤲
@VAKILLIKUZ

Читать полностью…

MuslimShosh.uz

#РОЛИК

БОМДОД НАМОЗИНИНГ ФАЗИЛАТИ

"Aлбатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир
".
(Нисо сураси, 103-оят.)

📚📚Ижтимоий тармоқларда бизни кузатинг:
Telegram | Instagram | facebook | Youtube

✅ Улашинг | @VAKILLIKUZ

Читать полностью…

MuslimShosh.uz

​​🔞ФАҲШ ГАПНИ ЭШИТИБ, УНИ ТАРҚАТИШ ҲАҚИДА

Али ибн Абу Толиб розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
"Фаҳш гапни айтган одам ҳам, уни бошқа ёққа тарқатувчи одам ҳам бир хил гуноҳкор бўлади".
Шарҳ: Бир одам йўқ жойдаги бир фаҳш гапни айтиб, қандай гуноҳкор бўлса, бу гапни тарқатган, мўмин-мусулмонларнинг орасида шу гапнинг тарқалишига сабаб бўлган одам ҳам худди шундай гуноҳкор бўлар экан.
Аллоҳ субҳанаҳу ва таоло Нур сурасида марҳамат қилиб, мўминларнинг ичида фаҳш гап тарқалишини истамаслигини очиқ-ойдин айтган:
"Албатта, иймон келтирганлар ичида фаҳш тарқалишини яхши кўрадиганларга бу дунёю охиратда аламли азоб бордир. Аллоҳ биладир, сиз эса билмассиз" (Нур сураси 19-оят).
Кишилар орасида фаҳш, уят, одобсиз гапларни тарқатиш нақадар катта гуноҳ эканини мана шу оятдан билиб олиш мумкин. Бу оятда фаҳшни ёйиш билан баробар қўйилмоқда, ҳукм умумий ҳолда айтилмоқда.
Фаҳш ва шарм-ҳаёсиз гапларни ташиб юрувчилар Аллоҳ таолонинг ушбу иродасига қарши иш қилган ҳисобланадилар ва гуноҳкори азим бўладилар.
Шубайл ибн Авфдан ривоят қилинади:
"Баъзан шундай дейиларди: "Ким бир фаҳш гапни эшитиб, уни тарқатса, худди ўша ишни қилган одамдек (гуноҳкор) бўлади".
Шарҳ: Бу ривоят ҳам аввалги ҳадисни таъқидлаш учун келтирилган.
"Ато зино ҳақида гап тарқатганларни қаттиқ калтаклаш керак, деб биларди. У фаҳш нарсаларни тарқатди, дер эди".
Шарҳ: Чунки у одамлар орасида фаҳшни, фаҳш гапларни тарқатяпти. Шунинг учун бундай воқеаларни кўрган, билган ҳолатда ҳам айтиш мумкин эмас.
"Фалончининг зино қилаётганини кўрдим", деган одам шариат қоидаси бўйича кўрган нарсасини тўртта гувоҳ билан тасдиқлаб бериши керак, акс ҳолда уни ётқизиб, орқасига саксон дарра урилади.
Шундай қилинмаса, бундай гап-сўзлар кўпайиб, тўртта одам тўпланган жойда "Фалон жойда зино бўлибди, ундай-бундай бўлибди" деган гап кўтариладиган бўлиб қолади, бу нарса суҳбатлар, фикр алмашишларнинг асосий мазмунига айланиб қолади.
Аслида фаҳшни кўрган одам бу ҳақда махсус идорага бориб, хабар бериши керак. Сўнг ҳукумат ўз чораларини кўриши, айбдорларни жазолаши ва бундай ҳодисаларнинг олдини олиши керак бўлади.

*"Одоблар хазинаси" *китобидан.
✅ Улашинг | @VAKILLIKUZ

Читать полностью…

MuslimShosh.uz

#ВИДЕО

ИНСОН ВАФОТИДАН СЎНГ ҲАМ ЁЗИЛИБ БОРАДИГАН АМАЛЛАР

Абдуқаҳҳор домла Юнусов,
Тошкент шаҳар бош имом-хатиби в.б

📚📚Ижтимоий тармоқларда бизни кузатинг:
Telegram | Instagram | facebook | Youtube

✅ Улашинг | @VAKILLIKUZ

Читать полностью…

MuslimShosh.uz

ЭҲРОМДА БОШГА ТАҚИБ ОЛАДИГАН СОЯБОНДАН ФОЙДАЛАНИШ ЖОИЗМИ?

❓ЭҲРОМДА ҚАНДАЙ ОЁҚ КИЙИМ КИЙИШ КЕРАК?

Устоз Ҳабибуллоҳ домла Абдулғаффор

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази етакчи мутахассиси

✅ Улашинг | @VAKILLIKUZ

Читать полностью…

MuslimShosh.uz

#ХАЙРЛИ_ТУН!

🌙 Зарра миқдорида яхшилик ҳам, зарра миқдорида ёмонлик ҳам ҳисобсиз қолмайдиган У кунда ёлғиз Раббимиз раҳматидан умидвормиз.

Кимдандир илм, насиҳат олишдан асло ор қилманг.
Унинг зоҳири эмас, ботини муҳим.

Дуоларимиздасиз, Қадрдон...

ХАЙРЛИ ТУН!
🌙✨🌙✨🌙✨🌙✨🌙✨

✅ Улашинг | @VAKILLIKUZ

Читать полностью…

MuslimShosh.uz

​​❗️Омонат

Абдуллоҳ ибн Умар розийаллоҳу анҳумо ривоят қилади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алай­ҳи ва салламнинг бундай деганларини эшитдим: “Агар Аллоҳга бирор нарсани омонат топширсанг, У Зот уни асрайди”, дедилар» (Имом Табароний ривояти).

Бир одам уйидан чиқаётганида: “Ё Аллоҳ, уйимни сенга омонат топширдим” ё “Ё Аллоҳ, ушбу уй, унда ким ва нима бўлса” ёки “Ё Аллоҳ, аҳлимни сенга омонат топширдим” ёхуд уловидан тушиб: “Уловимни сенга омонат қилдим” дейиши кифоя. Бунинг учун ҳеч қандай эваз сўралмайди. Уйдан чиқаётганида: “Ё Аллоҳ, Сенга аҳлимни, молимни ва уйимни омонат қилдим” деса, бас.
Кунларнинг бирида Умар розийаллоҳу анҳунинг ёнига бир киши ўғлини кўтариб келди. Бола отасига жуда ҳам ўхшар эди. Умар розийаллоҳу анҳу: “Ҳатто қарға қарғага ҳам бу бола отасига ўхшаганчалик ўхшамайди”, деб ҳайрон бўлди.
“Эй мўминлар амири, бу болани онаси дунёга кел­тираётганда вафот этгани билан боғлиқ бир воқеа бор”, деб уни айтиб берди:
«Кунларнинг бирида бизга ғазотга бориш хабари келди. Бу вақтда аёлим ҳомиладор эди. Ғазотга кетаётиб: “Ё Аллоҳ, ушбу ҳомилани сенга омонат топширдим”, дедим. Кейин ғазотга кетдим. Қайтиб келганимда хотиним вафот этганини айтишди. Бу хабардан жуда маҳзун бўлдим. Бир кеча амакимнинг ўғиллари билан саҳрода гаплашиб ўтирган эдим. Қабристондан бир олов кўринди. Бу “Бақи” бўлиб, аёлим шу ерга дафн этилган эди. Менга бу олов аёлимнинг қабридан чиқаётганини айтишди. Ҳайрон бўлиб, дарҳол: “У кўп рўза тутадиган ва кўп намоз ўқийдиган солиҳа аёл эди”, дедим. Қўлимга болта олиб, ҳамроҳларим билан қабристонга бордик. Қабрда бир тешик пайдо бўлган экан. Те­шикдан қарасак, онанинг маййити, унинг атрофида бола эмаклаб юрган экан. Кейин: “Эй Аллоҳга омонат қолдирган киши, омона­тингни ол. Агар онасини ҳам омо­нат қолдирганингда, уни ҳам сақ­лар эди”, деган овоз келди. Бу фаришта­ларнинг овози эди.
Қабрдан кўринган олов азоб эмас эди. Аёл эса худди ухлаб ётган одамдек кўринган. Лекин бола ҳара­катланаётган эди. У одам олди­нига, олов қабр азоби деб ўйлаб қўрқиб кетган эди. Лекин қабр олдига келиб, аёлини ухлаб ётгандек, ўғлини эса эмаклаб юргани­ни кўриб, хур­санд бўлди. Агар бу олов бўлмаганида, уларга ким ха­бар берган бўлар эди? Бундан ол­дин қариндошлар ҳам оловни кўр­ган. Лекин улар бунинг сабабини билишмаган».
Мазкур воқеа Абу Бакр Абдул­лоҳ ибн Муҳаммад ибн Абдуллоҳ ибн Абу Дунёнинг “Ўлимдан ке­йинги ҳаёт” китобида келтирилган.
Қосим ибн Муҳаммад розийалло­ҳу анҳудан ривоят қилинади: «Мен Ибн Умар розийаллоҳу анҳумонинг ҳузурида эдим. Бир киши келиб: “Са­фарга чиқмоқчиман”, деди. Шунда Абдуллоҳ ибн Умар: “Ку­тиб тур, се­ни Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам бизни кузатганларидек кузатиб қўяман”, дея у зот алайҳис­саломнинг: “Мен сизнинг динин­­гиз, омонатингиз ва амал­ларингиз хо­тимасини Аллоҳга топшираман”, мазмунидаги дуоларини ўқи­дилар (Имом Бай­ҳақий ривояти).

"Ҳидоят" журналидан

Абдуқаҳҳор домла ЮНУСОВ,
Тошкент шаҳар бош имом-хатиби в.б

Читать полностью…

MuslimShosh.uz

❗️Фаришталарни чарчатиб қўйдинг!

Бир киши ҳаж қилди. Ҳаж амаллари тугагач, юртига қайтиш олдидан 🕋 Каъбанинг эшиги олдига келиб, «Аллоҳга ҳамд бўлсин, У Зотнинг биз биладиган ва билмайдиган барча макталадиган сифатлари билан У Зотга ҳамд бўлсин. Аллоҳ таолонинг бизларга ато қилган, биз билган ва биз билмайдиган барча неъматлари учун ҳамд бўлсин», – деди ва юртига қайтиб кетди.

🕋 Ўша киши кейинги марта яна ҳаж қилганида кетиш олдидан яна🕋 Каъбанинг эшиги олдига бориб, олдин айтган гапларини айтди. Шунда у кишига бир нидо келди: «Сен амалларни ёзувчи фаришталарни чарчатиб юбординг. Улар олдинги ҳажда айтганларингга бериладиган ажру савобни хали ёзиб тугатишмаган эди».

"Солиҳлар гулшани" китобидан
✅ Улашинг | @VAKILLIKUZ

Читать полностью…

MuslimShosh.uz

#ЖУМА_ШУКУҲИ

Тошкент шаҳар "Минор" жоме масжидида жума намозидан фотолавҳалар.

@VAKILLIKUZ

Читать полностью…

MuslimShosh.uz

#Жума_муборак

Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!!!

Жума айёми муборак бўлсин!!!
🕌Яқинларимизни табриклаб қўямиз🕌
👉 t.me/Vakillikuz

Читать полностью…

MuslimShosh.uz

#Жума_муборак

Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!!!

Жума айёми муборак бўлсин!!!
🕌Яқинларимизни табриклаб қўямиз🕌
👉 t.me/Vakillikuz

Читать полностью…

MuslimShosh.uz

Эслатма
#Намоз_вақтлари

Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!

🗓 🌙 1444 ҳ.й РАЖАБ 5 КУН
27 ЯНВАР -2023 м.й
ЖУМА куни тақвими⌚️
⬇️ Т О Ш К Е Н Т ⬇️

⏰ Тонг - 06:18
⏰ Қуёш - 07:39
⏰ Туш - 12:40
⏰ Аср - 15:51
⏰ Шом - 17:34
⏰ Хуфтон - 18:54

📖«Намозни адо этганингиздан сўнг, Аллоҳни турган, ўтирган ва ёнбошлаган ҳолингизда эсланг. Хотиржам бўлганингизда намозни тўлиқ адо этинг. Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир». (Нисо сураси, 103-оят)

Аллоҳ таоло бугунги кунимизни хайрли ва баракали қилсин!

♻️ Дўстларингизга ҳам эслатинг!!!
👉http://t.me/Vakillikuz

Читать полностью…

MuslimShosh.uz

ТИЗЗАСИНИ БУКМАСДАН ИШОРА БИЛАН НАМОЗ ЎҚИШ
#қисқа_савол_жавоблар

❓CАВОЛ: Мани 14 ёшли ўғлим бор. Ҳозирда тизза ости суяк емирилиш касаллигидан даволаняпти. Энди намозини ўқий олмаяпти, шифокор тиззасини букмаслиги керак деб айтди, букса яна касаллиги ривожланаркан. Маслаҳат беринг, намозини қандай адо қилади?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Ўғлингиз ўзига қулай тарзда қиблага қараб ўтириб олиб, тиззасини букмасдан ишора билан намоз ўқиши мумкин. Бунда руку учун энгашса, сажда қилиш учун ундан пастроққа бошини эгади. Тузалиб кетгунига қадар фарз ва суннат намозларини мана шу зайлда ўқиб туриши мумкин. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

✅ Улашинг | @VAKILLIKUZ

Читать полностью…

MuslimShosh.uz

Сочим отнинг арқони бўлсин!

Убайдуллоҳ ибн Абдулхолиқ айтади: «Румликлар муслима аёлларни асирга олишди. Бу хабар Раққага етиб борди. У ерда Ҳорун Рашид мўминларнинг амири эди. Мансур ибн Амморга: «Амирул мўмининнинг яқинида бир мажлис қилиб, одамларни жангга чақирсангиз», дейишди. Мансур ибн Аммор мажлис қилди. Одамларга гапириб, уларни жангга ундаётган эди, шу пайт Мансурнинг олдига тугунча қилиб ўралган бир латта ташланди. Унинг ичидаги халтада мактуб бор экан. У мактубни очиб ўқиди, унда бундай деб ёзилган эди: «Мен арабларнинг олий насаб ойласига мансуб аёлман. Румликларнинг муслима аёлларни асир олгани ҳақидаги хабар менга ҳам етиб келди. Сиз- нинг одамларни жангга ундаётганингизни ва тарғиб қилаётганингизни ҳам эшитдим. Мен учун энг қадрли бўлган зийнатимни, яъни икки кокилимни кесиб, мана бу тугунга солдим. Буюк Аллоҳ номи билан сиздан ёлвориб сўрайманки, шу сочимни Аллоҳ йўлидаги жангда қатнашадиган отларга арқон қилиб ишлатсангиз. Шоядки, Аллоҳ шу ҳо- лимга назар солиб, мени раҳматига олса».
Мансур мактубни ўқиб, ўзи ҳам йиғлади, бошқаларни ҳам йиғлатди. Ҳорун Рашид юришни бошлашга буюрди, ўзи ҳам жангда қатнашди. Улар душманни тормор қилдилар. Аллоҳ таоло уларга фатҳни насиб этди.

"Солиҳлар гулшани" китобидан
✅ Улашинг | @VAKILLIKUZ

Читать полностью…

MuslimShosh.uz

Муфтий ҳазрат: Еру осмондаги биринчи катта гуноҳ

✅ Улашинг | @VAKILLIKUZ

Читать полностью…

MuslimShosh.uz

#Хайрли_тун 🌃✨

🌸Ҳар кеча яқинларингизни Аллоҳга омонат қилишни унутманг.
Ухлаб уйғонмаслик бор, ёки уйғониб тополмаслик.
Аллоҳга омонатсиз.

ХАЙРЛИ ТУН!
🌙✨🌙✨🌙✨🌙✨🌙✨

✅ Улашинг | @VAKILLIKUZ

Читать полностью…

MuslimShosh.uz

Эслатма
#Намоз_вақтлари

Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!

🗓 🌙 1444 ҳ.й РАЖАБ 4 КУН
26 ЯНВАР -2023 м.й
ПАЙШАНБА куни тақвими⌚️
⬇️ Т О Ш К Е Н Т ⬇️

⏰ Тонг - 06:18
⏰ Қуёш - 07:40
⏰ Туш - 12:40
⏰ Аср - 15:50
⏰ Шом - 17:33
⏰ Хуфтон - 18:53

📖«Намозни адо этганингиздан сўнг, Аллоҳни турган, ўтирган ва ёнбошлаган ҳолингизда эсланг. Хотиржам бўлганингизда намозни тўлиқ адо этинг. Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир». (Нисо сураси, 103-оят)

Аллоҳ таоло бугунги кунимизни хайрли ва баракали қилсин!

♻️ Дўстларингизга ҳам эслатинг!!!
👉http://t.me/Vakillikuz

Читать полностью…

MuslimShosh.uz

❗️Ихлос билан дуо қил🤲

Муҳаммад ибн Валиддан ривоят қилинади: «Умар ибн Абдулазиз бир кишининг ёнидан ўтди. У қўлида тош ўйнаб ўтирар, «Аллоҳим, мени ҳуру ийнларга никоҳлагин», деб қўяр эди. Умар ибн Абдулазиз бирпас унга тикилиб турдида, «Тош ўйнаб ўтиргунча Аллоҳга ихлос билан дуо қилсанг бўлмайдими?» деб танбеҳ бердилар».

"Солиҳлар гулшани" китобидан
✅ Улашинг | @VAKILLIKUZ

Читать полностью…

MuslimShosh.uz

ПУЛ БЕРИБ БАҲО ОЛИШ
#қисқа_савол_жавоблар

❓CАВОЛ: Мен ҳозир университетда ўқияпман. Фанларни ёпиш учун домлаларга пул берсак гуноҳ бўладими?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Албатта гуноҳ бўлади. Ҳар қандай ўқув муассасасида ўқиётган талабалар фанлардан баҳо олиш учун ёхуд баллни (баҳони) кўтариш учун ўқитувчиларга пул ёки буюм таклиф қилиши ришва (пора) ҳисобланади. Динимизда ришва ҳаром эканига далолат қилувчи бир нечта ҳадислар бор. Жумладан, Ибн Умар разияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадисда Пайғамбаримиз алайҳиссалом айтадилар: “Ришва берувчи ва ришва олувчи дўзахдадир” (Табароний ривоятлари). Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

✅ Улашинг | @VAKILLIKUZ

Читать полностью…

MuslimShosh.uz

#Хайрли_тонг
❄️Aссалому алайкум. Чоршанба тонги муборак бўлсин!❄️

🤲Соғ–саломат уйғотган Роббимизга хамдлар бўлсин!

🌱Сизга оилавий хотиржамлик, тани соғлик, хайрли амалларга тўла ва дуолар мустажоб бўлувчи лаҳзаларга бой яна жуда кўп субҳи содиқлар тилаймиз

Барчамизга кавсар сувларидан ичишлик насиб қилсин!👇

🕌📿🤲🕌📿🤲🕌📿🤲🕌📿🤲
@VAKILLIKUZ

Читать полностью…

MuslimShosh.uz

Эслатма
#Намоз_вақтлари

Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!

🗓 🌙 1444 ҳ.й РАЖАБ 3 КУН
25 ЯНВАР -2023 м.й
ЧОРШАНБА куни тақвими⌚️
⬇️ Т О Ш К Е Н Т ⬇️

⏰ Тонг - 06:19
⏰ Қуёш - 07:41
⏰ Туш - 12:40
⏰ Аср - 15:49
⏰ Шом - 17:32
⏰ Хуфтон - 18:52

📖«Намозни адо этганингиздан сўнг, Аллоҳни турган, ўтирган ва ёнбошлаган ҳолингизда эсланг. Хотиржам бўлганингизда намозни тўлиқ адо этинг. Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир». (Нисо сураси, 103-оят)

Аллоҳ таоло бугунги кунимизни хайрли ва баракали қилсин!

♻️ Дўстларингизга ҳам эслатинг!!!
👉http://t.me/Vakillikuz

Читать полностью…

MuslimShosh.uz

#ИХЛОСНИНГ_ФАЗИЛАТИ
Ихлос ва риё

Ало ибн Зиёд айтади: «Бир киши нима иш қилса, доим риё билан қилар эди. Кийимларининг енгини шимариб, кеккайиб юрар, Қуръон ўқиса, овозини баланд қилиб (хўжакўрсинга) ўқир эди. Шунинг учун қаерга борса, одамлар уни сўкиб, лаънат айтишарди. Бир куни Аллоҳ таоло бу бандасига ихлос неъматини ато этди. Шундан кейин у Қуръон ўқиса, овозини пастлатиб ўқийдиган, намозини ҳам ўзи билан Аллоҳ ўртасида сир тутиб адо этадиган бўлди. Энди у каерга борса, одамлар унинг ҳақига дуо қиладиган бўлишди».

"Солиҳлар гулшани" китобидан
✅ Улашинг | @VAKILLIKUZ

Читать полностью…
Подписаться на канал