#Ҳадис
Тавба намози...
Набий саллаллоҳу алайҳи васаллам: "Кимки бир гуноҳ содир қилса, сўнгра таҳоратини чиройли олса, сўнгра туриб икки ракат намоз ўқиса, кейин Аллоҳ таолога истиғфор айтса, Аллоҳ унинг гуноҳини кечиради", - дедилар, сўнгра қуйидаги оятни ўқидилар: "(У тақводор зотлар) қачон бирон-бир фаҳш-гуноҳ килиб қўйсалар, ёки (қандайдир нолойиқ иш қилиш билан) ўзларига зулм қилсалар, дарҳол Аллоҳни эслаб, гуноҳлари учун мағфират-кечирим сўрайдиган – ҳар қандай гуноҳни ёлғиз Аллоҳгина мағфират қилур, деб билган ҳолларида қилган гуноҳларида давом этмайдиган кишилардир". (Оли Имрон сураси, 135-оят).
Абу Довуд ривоят қилган.
♻️Аллоҳ розилиги учун тарқатинг аввало амал билан!
👉 t.me/musaffouzb
#кун_ояти
يَوْمَ يَجْمَعُكُمْ لِيَوْمِ الْجَمْعِ ۖ ذَٰلِكَ يَوْمُ التَّغَابُنِ ۗ وَمَنْ يُؤْمِنْ بِاللَّهِ وَيَعْمَلْ صَالِحًا يُكَفِّرْ عَنْهُ سَيِّئَاتِهِ وَيُدْخِلْهُ جَنَّاتٍ تَجْرِي مِنْ تَحْتِهَا الْأَنْهَارُ خَالِدِينَ فِيهَا أَبَدًا ۚ ذَٰلِكَ الْفَوْزُ الْعَظِيمُ
"У сизларни «Жамлаш куни»га тўплайдиган кунни эсланг. У кун «тағобун» кунидир. Ким Аллоҳга иймон келтирса ва солиҳ амаллар қилса, унинг гуноҳларини кечирур ва остидан анҳорлар оқиб турган жаннатларга киритур. Унда абадул-абад қолурлар. Бу улкан ютуқдир".
(Тағобун сураси, 9-оят).
Тафсир: «Жамлаш куни», Аллоҳ у куни аввалги ва охирги барча бандаларни жамлайди. «Тағобун» куни. Арабча «тағобун» «ғибн» сўзидан олинган бўлиб, баҳонинг пастлашини билдиради. Қиёмат куни кофирлар иймонни тарк қилганлари учун баҳолари пастлаб, дўзахга равона бўладилар. Яхши ишларни камроқ қилиб қолган мўминлар ҳам баҳолари пастлаб, жаннатнинг олий мартабаларига ета олмай қоладилар.
♻️Аллоҳ розилиги учун тарқатинг аввало амал билан!
👉 t.me/musaffouzb
АССАЛОМУ АЛАЙКУМ!
☀️ ХАЙРЛИ ТОНГ ☀️
Бу кунни Аллоҳ файзидан, баракотидан барчаларимизни насибадор қилсин.
Қалбингизни иймонга, ✨
Уйингизни қувончга, ✨
Юзингизни нурларга, ✨
Аллоҳим тўлдирсин
Қалбимизни кенг;
Охиратда саодатли;
Ўғил - қизларимизни салоҳиятли;
Ризқимизга Аллоҳ кенглик ато этсин.
Бугун Ҳижрий 1446 йил 1 - Жумодул аввал ойи
Милодий 2024 йил 3 ноябр ҳафтанинг якшанба куни
⏰Намоз_вақтлари
АЛЛОҲ ТАОЛО бундай марҳамат қилади:
إِنَّ الصَّلاَةَ كَانَتْ عَلَى الْمُؤْمِنِينَ كِتَابًا مَّوْقُوتًا
⏺️"Албатта, намоз мўминларга вақти тайин этилган ва (фарз деб) битилгандир (Нисо сураси, 103-оят)
🌅 Бомдод - 06:10
🌅 Қуёш - 06:50
🏞 Пешин - 12:45
🏞 Аср - 15:45
🌆 Шом - 17:17
🌃 Хуфтон - 18:50
ЎЗБЕКИСТОН ТУМАНИДА БЕШ ВАҚТ ЎҚИЛАДИГАН НАМОЗЛАРНИНГ МУСТАҲАБ ВАҚТЛАРИ.
Телеграм
http://t.me/musaffouzb
АЛЛОҲНИНГ ЎЗИ ЯХШИ БИЛАДИР
Ривоят қилишларича, Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳу бир кишидан сўрабди:
– Сен қандай инсонсан?
– Мен фитнани яхши кўриб, ҳақни ёқтирмай, кўрмаган нарсасига гувоҳлик бергувчиларданман, – жавоб берди у. Халифа уни қамоққа буюрди, Али ибн Абу Толиб розияллоҳу анҳу эса рад этди ва:
– У киши тўғри даъво қиляпти, – деди.
– Қандай қилиб? – сўради Умар розияллоҳу анҳу.
– Мол ва бола-чақани яхши кўради. Аллоҳ таоло:
“Албатта, мол-мулкларингиз ва фарзандларингиз фитна (синов)дан бошқа нарса эмас”, деган (Тағобун сураси, 15-оят). Ўлимни ёқтирмайди. Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам пайғамбарлигига гувоҳлик беради.
Умар розияллоҳу анҳу уни қўйиб юборишга амр қилди ва:
“Ўз Пайғамбарлигини қаерга қўйишни Аллоҳнинг Ўзи яхши биладир” (Анъом сураси, 124-оят), деб қўйди.
“Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳаётидан лавҳалар” китобидан.
Дўстларингиз билан улашинг!
t.me/musaffouzb
ДУНЁ ҲАҚИҚАТИ
Дунёнинг ҳақиқатини унутмаслик лозим. Қўлга киритилган нарсалар қанчалик кўп бўлмасин, бир кун кетади. Асло давомли бўлмайди. Шу сабабли Аллоҳ таоло нима берса, унинг қадрига етиб, тақво қилиш керак. Уларни Аллоҳ таоло рози бўладиган ерларга ишлатиш лозим. Ояти каримада: “Аллоҳ шундай зотдирки, сизларни заиф нарсадан (бир томчи сувдан) яратди, сўнгра (сизларга) заифликдан кейин (қувват пайдо) қилди. Сўнгра қувватдан кейин яна заифлик ва қариликни (пайдо) қилди. У Ўзи хоҳлаган нарсани яратур. У Билимдон ва Қудратлидир” (Рум сураси, 54-оят).
Дўстларингиз билан улашинг!
t.me/musaffouzb
#Mushohada, #ajrimlar
⚡️ОИЛАВИЙ АЖРИМЛАР: САБАБ, ОҚИБАТ ВА ЕЧИМ
📝Ҳурматли юртдошлар, muslim.uz портали ижодкорлари сиз азиз мухлисларимизга янги "Мушоҳада" номидаги лойиҳани тақдим этмоқда. Унда бугунги ҳаётимиздаги долзарб муаммолар, турли ижтимоий иллатларга динимиз таълимотидаги ечимлар ҳақида уламолар, соҳа мутахассисларининг фикр-мулоҳазалари бериб борилади, иншааллоҳ.
🕊Тўй – деса халқимиз борини беришга тайёр. Тўй куни тўйхонага дабдаба билан кириб келган икки ёшнинг бахтли онларини кўриб ҳамманинг севинчи ичига сиғмайди. Қани энди, мана шу хурсандчилик билан бошланган янги ҳаёт остонаси, бир умр мустаҳкам бўлса. Минг афсуски не не умидлар билан боғланган никоҳ ришталари гоҳида йил, гоҳида ой баъзида эса кун ўтмай узиляпти. Турли арзимаган сабаблар билан ёш оилалар барбод бўляпти...
✅ Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
🌐 MUSLIM.UZ
@musaffouzb
❓Ҳикмат нима?
Устоз Ҳабибуллоҳ домла Абдулғаффор
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази бош мутахассиси,
Тошкент ислом институти катта ўқитувчиси
#Qiyomat_va_Oxirat
🎧6-қисм | ҚИЁМАТ ВА ОХИРАТ
📜Инсонларнинг ҳашр қилиниши
✍🏻Имом Абу Ҳомид Ғаззолий
@musaffouzb
Агар Қуръон қалбга кирса... Қалбдан дунё (муҳаббати) чиқиб кетади ва ўрнига саодат жойлашади.
Аллоҳим! Бизларни Қуръон аҳлидан қилгин!
Шукруллоҳ қоридан гўзал қироат:
"Ясин" сураси.
t.me/musaffouzb
🌙🤲🏻 Ё АЛЛОҲ!
✨🤲🏻 Кечамизни солиҳлар кечаси қил!
✨🤲🏻 Қалбларимизни Ўзингдан қўрқадиганлар қалбидан қил!
✨🤲🏻 Амалларимизни тақводорлар амалларидан қил!
✨🌹 Жаннатинг билан ризқлантир!
✨🤲🏻 Эй оламлар Робби!
✨🍃🌹 Расулуллоҳ ﷺ кирсинлар тушларимизга.
🌙ХАЙРЛИ ТУН!
♻️Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
👉 t.me/musaffouzb
Gʻaybga iymon keltirish
Shayx Muhammad Sodiq Muhammad Yusuf rahimahulloh
@musaffouzb
УСТА ҲАҚИНИ БЕРИШ МАСАЛАСИ
#ижара
❓1429-CАВОЛ: Усталар билан уйимни тўрт-беш кунда қумсувоқ қилиб беришларини келишдик. Олдиндан аванс хам берилди. Лекин усталар турли сабаблар билан ишни чўзиб юборишди. 8 кун ўтиб усталарга яна 3 кун муҳлат бердим, агар иш битмаса пул берилмайди, деб огоҳлантирдим. Айтилган муддатда ишни бажаришмади. Бошқа усталарни чақирдим. Биринчи усталарга пулнинг ҳаммасини бермадим. Мен бу пулга қарзманми, энди пулни бераман, десам олишмаяпти. Бу ҳолатда нима қилишим керак?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм. Аслида ижарада вақт ва бажариладиган ишни жамлаб шартнома қилиш жоиз эмас. Имом Фахруддин Қозихон раҳматуллоҳи алайҳи ушбу қоидани қуйидагича шарҳлайди:
والصحيح من مذهبه أن الإجارة فاسدة قدم العمل أو أجر إذا ذكر الأجر بعد الوقت والعمل وأما إذا ذكر الوقت أولاً ثم الأجر ثم العمل بعده أو ذكر العمل أولاً ثم الأجر ثم الوقت لا يفسد العقد لأنه إذا وسط الأجر فبذكر الأوّل عملاً كان أو وقتاً. الأجر بعده يتم العقد كان ذكر الثاني بعد ذلك إن كان وقتاً يكون للتعجيل وإن كان عملاً فذكره لبيان لعمل في ذلك الوقت فلا يفسد العقد.
“Имом Абу Ҳанифа раҳматуллоҳи алайҳининг мазҳабини тўғри тушуниш қуйидагича бўлади. Агар иш ва вақт биринчи айтилиб, кейин иш ҳақи айтилса ижара фосиддир. Аммо вақт айтилиб, кейин иш ҳақи айтилса, сўнг иш айтилса ёки биринчи иш айтилиб, кейин иш ҳақи айтилса, сўнг вақт айтилса ижара фосид бўлмайди. Чунки иш ёки вақтдан қайси бири биринчи айтилса, кейин иш ҳақи айтилса келишув тамомига етган ҳисобланади. Ундан кейин вақт белгиланса вақт тезроқ қилиб беришни сўраш, иш айтилса мазкур вақтда қилинадиган ишни белгилаш ҳисобланади. Шунинг учун келишув фосид ҳисобланмайди” (“Фатавои Қозихон”).
Сизнинг ҳолатингизда вақт ва ишни қўшиб айтганингиз учун ижара фосид ҳисобланади. Ижара фосид бўлганда қилинган иш учун ажри мисл (урфда шу каби хизматга бериладиган ҳақ) берилади. Келишилган иш ҳақи бекор бўлади. Шунинг учун сиз уларга қилган ишлари учун урфга кўра ҳақларини беришингиз лозим.
Уларга ҳақларини олиб борсангиз ҳам олмасликларига келсак, бу ўзаро олди-бердиларда пулларнинг таъйин топишига оид масала. Ижара, яъни шахсларни ижарага олиш ҳам олди-берди муомаласига киради. У иш ҳақини қўлига олганда иш ҳақи берилган бўлади. Унга иш ҳақини бераман деб олиб борсангизу у олмайман, керак эмас деса, сўзининг зоҳирига кўра бу розилик аломати ҳисобланади. Сиз у маблағни ўзингизда қолдиришингиз ҳам мумкин ёки жуда кўнглингиз тўлмаса, бирор муҳтожга бериб юборишингиз ҳам мумкин. Валлоҳу аълам.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.
fatvouz">🔗 Улашинг: @musaffouzb
#Ҳадис
Жума сари босилган қадамга дўзах ўти ҳаром
Язид ибн Абу Марям розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Абоя ибн Рифоъа ибн Рофеъ розияллоҳу анҳу орқамдан келиб, менга етишиб олдилар. Мен жума намозига кетаётган эдим. «Менга хушхабар беринг, сизнинг бу босаётган қадамларингиз «фи сабилиллаҳ» («Аллоҳнинг йўлида») босилаётган қадамлардир. Мен Абу Абс розияллоҳу анҳудан эшитдим. У киши эса Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг: «Аллоҳ йўлида (фи сабилиллаҳ) чанг босган қадамларга дўзах ўти ҳаромдир», – деганларини эшитган эканлар», – дедилар».
Имом Термизий ривоят қилган.
♻️Аллоҳ розилиги учун тарқатинг аввало амал билан!
👉 /channel/musaffouzb
#Kahf_surasi
⏺ Kahf surasi
🎙 Shukurullo SHUHRATBEKOV
Ko'kaldosh O'MIBY talabasi
Жума куни Каҳф сурасини ўқишни унутманг ёки ўқий олмасангиз тинглашни унутманг
Гуруҳимиз ривожи учун ҳисса қўшинг❗️❗️
👇👇👇👇👇
http://t.me/musaffouzb
/channel/saxovat_yaypan
Жума куни ушбу 8 амални бажаришни унутманг!
Жума Айём муборак азиз диндошим!
/channel/musaffouzb
#Qiyomat_va_Oxirat
🎧7-қисм | ҚИЁМАТ ВА ОХИРАТ
📜Жаннатийлар ва дўзахийлар
✍🏻Имом Абу Ҳомид Ғаззолий
@musaffouzb
Агар Қуръон қалбга кирса... Қалбдан дунё (муҳаббати) чиқиб кетади ва ўрнига саодат жойлашади.
Аллоҳим! Бизларни Қуръон аҳлидан қилгин!
Шукруллоҳ қоридан гўзал қироат:
"Ясин" сураси.
t.me/musaffouzb
#Тунингиз_хайрли_бўлсин!
وعَنْ أم المؤمنين عَائِشَةَ رضي الله عنها، أَنَّ النَّبِيّ كَانَ إِذَا أَوَى إِلَى فِرَاشِهِ كُلَّ لَيْلَةٍ، جَمَعَ كَفَّيْهِ ثُمَّ نَفَثَ فِيهِمَا، فَقَرَأَ فِيهِمَا: ( قُلْ هُوَ اللَّهُ أَحَدٌ ( و( قُلْ أَعُوذُ بِرَبِّ الْفَلَقِ ( و( قُلْ أَعُوذُ بِرَبِّ النَّاسِ (، ثُمَّ يَمْسَحُ بِهِمَا مَا اسْتَطَاعَ مِنْ جَسَدِهِ، يَبْدَأُ بِهِمَا عَلَى رَأْسِهِ وَوَجْهِهِ وَمَا أَقْبَلَ مِنْ جَسَدِهِ، يَفْعَلُ ذَلِكَ ثَلاَثَ مَرَّات صحيح البخاري
Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам тунги ётоқларига борсалар, икки кафтларини бирлаштириб, уларга дам уриб – “Ихлос”, “Фалақ”, “Нос” сураларини қироат қилардилар. Сўнгра икки кафтларини баданларининг қўллари етгарлик жойларига суртардилар. Бошларидан бошлаб, сўнгра юзлари ва кетма-кет бошқа аъзоларига. Бу ишни уч марта қилардилар”.
Имом Бухорий ривояти.
♻️Аллоҳ розилиги учун тарқатинг аввало амал билан!
👉 /channel/musaffouzb
УЙДА БИР НЕЧТА МУСҲАФ БЎЛИШИ
#Қуръон
❓1428-CАВОЛ: Уйда бир қанча Қуръон китоблари бор. Кўпроқ биттасидан фойдаланаман. Бошқаларини ҳам ўқишим керакми ёки биттасини ўқиётганим кифоя қиладими?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Мусҳафи шарифнинг эҳтиромига зид иш қилинмаса, уйда бир нечта мусҳафлар туришининг зарари йўқ. Нечта мусҳаф бўлса, ҳаммасидан ўқиш керак деган талаб ҳам йўқ. Чунки киши ўзига қулай ва кўзи ўрганган битта мусҳафдан қироат қилиши мумкин. Агар ҳаммасидан ўқиб турса ёки хатм қилишда ҳаммасидан фойдаланса, нур устига нур бўлади. Уламоларимиз одамлар ўқий олмаса ҳам, хайр-барака умидида уйида мусҳаф сақласа бўлади, дейишган. Жумладан, “Фатовои Қозихон” китобида бундай дейилган:
رجل أمسك المصحف في بيته و لا يقرأ قالوا إن نوى به الخير و البركة لا يأثم بل يرجى به الثواب
“Уйида мусҳаф тутган, лекин ўқимайдиган киши ҳақида уламолар: “Агар у бу иши орқали хайр-баракани ният қилган бўлса, гуноҳкор бўлмайди, балки бундан савоб умид қилинади”, дейишган”. Валлоҳу аълам.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.
fatvouz">🔗 Улашинг: @musaffouzb
#Ибрат
📖 БИР ОЯТ САБАБЛИ ИСЛОМНИ ҚАБУЛ ҚИЛГАН ОЛИМА
Профессор Жеки Йинг ким?
Тайвандлик олима аёл профессор Жеки Йинг нанотехнологияга ихтисослашган Сингапур институти асосчиси саналади. Биоинженерия ва нанотехнология соҳасида энг машҳур аёллардан бири ҳисобланади. Нанотехнология ривожига улкан ҳисса қўшган.
Профессор Жеки Йинг бир неча йиллардан бери биологик тадқиқотлар олиб бориши натижасида Қуръони каримдаги бир оятдан қаттиқ таъсирланади….
Дунёга нима учун келганмиз?
Олима Жеки Йинг айтади: “Тахминан 10-11 ёшимда ҳаётнинг ҳақиқати ҳақида кўп ўйлардим. Дунёга нима учун келганимиз тўғрисида ўзимга тинмай саволлар берардим. Кейинчалик Исломни ўргана бошладим…”.
…Насроний оилада туғилган…
Жеки Йинг 1966 йилда Тайванда насроний оилада туғилган. Бошланғич таълимни Сингапурда олган. 15 ёшида оиласи билан Ню-Йоркка кўчиб ўтишди ва у ерда ўқишни давом эттирди. Ню-Йоркдаги Купертино университетининг муҳандислик соҳаси бўйича бакалавр даражасини олди, кейин Ню-Жерсидаги Принстон университетида магистратура босқичини якунлади. Ушбу университетнинг Кимёвий муҳандислик мутахассислигининг PhD докторлик унвонини қўлга киритди.
Шундан сўнг, АҚШдаги энг нуфузли ва машҳур Массачусетс технология институтида дарс беришни бошлади.
Илоҳий мақсад бор
Жеки Йинг турли миллат ва маданиятларга дуч келиши уни динга бўлган қизиқишини уйғотди. Инсонларда илоҳий мақсад борлигини аниқлаш учун кўп вақтини турли диний манбаларни солиштириш билан ўтказди.
Кунларнинг бирида у Қуръони каримдаги ушбу оятни ўқиди: “Куфр келтирганлар осмонлару ер битишган бўлган эканини, бас, Биз уларни очганимизни ва сувдан ҳар бир тирик нарсани қилганимизни билмасларми? Иймон келтирмасларми?” (Анбиё сураси, 30-оят).
Ушбу оят унинг эътиборини тортди ва у бундай аниқ ҳақиқат замонавий илм ривожланмаган, турли асбоб-ускуналар мавжуд бўлмаган VII асрда қандай пайдо бўлгани ҳақида билиш уни Исломни чуқур ўрганишга бошлади.
Ҳар бир тирик нарса — сувдан
Замонавий тадқиқотлар шуни кўрсатадики баъзи организмларнинг тана вазнининг 90% гача, катталар танасининг 60% фоизини сув ташкил қилади. 1945 йил тадқиқотчи Мишел томонидан мия ва юракнинг 73%, инсон ўпкаси 83%, тери 64%, мушак ва буйраклар 79% ва суяклар 31% сувдан иборат эканини аниқлаган. Бу маълумотлар тирик мавжудотлар учун сувнинг аҳамиятини тасдиқлайди.
Ягона яратувчи — Аллоҳ таоло
Профессор Жеки Йинг Қуръондаги ҳақиқатлар фақатгина ягона яратувчи Аллоҳ таоло томонидан баён этилиши мумкинлигини хулоса қилган ва 35 ёшида Ислом динини қабул қилди. Унинг фикрича иймон янги тадқиқотларни кашф этишда муҳим ўрин тутади. “Агар атроф-муҳит, ҳеч бўлмаганда ўзимиз ҳақимизда бироз тафаккур юритсак жуда кўплаб мўъжизаларни кўришимиз мумкин. Уларнинг ҳеч бири ўз-ўзидан пайдо бўлмаган”, дейди профессор олима Жеки Йинг.
Даврон НУРМУҲАММАД
🚀 Улашинг: /channel/musaffouzb
#Ҳадис
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ҳар бир мусулмон бошқа бир мусулмоннинг қонига, обрўсига ва молига (тажовуз қилиши) ҳаромдир», деб айтдилар.
Имом Муслим ривояти.
Дўстларингизга ҳам улашинг:
/channel/musaffouzb
#кун_ояти
"Аллоҳ мўминларни сиз турган ҳолда, покидан нопокини ажратмасдан қўйиб қўймас. Аллоҳ сизларни ғайбдан хабардор қилиб қўймас. Лекин Аллоҳ Ўз Пайғамбарларидан кимни хоҳласа, танлаб олади. Бас, Аллоҳга ва Унинг Пайғамбарларига иймон келтиринглар. Агар иймон келтирсангиз ва тақво қилсангиз, сизларга улуғ ажр бордир".
(Оли Имрон сураси, 179-оят.)
Ушбу оятда Аллоҳ таоло мўминларни мунофиқларга аралаш бўлиб юраверишларига қўйиб қўймаслигини, балки ҳақиқий мўминни мунофиқдан ажратиб олишни айтмоқда. Одатда, бундай пайтларда синов, имтиҳон усули ишга солинади. Уҳуд уруши ҳам ана шундай: покни нопокдан, ҳақиқий мўминни мунофиқдан ажратиб олиш учун синов, имтиҳон бўлди.
ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ ТАРҚАТИНГ!!!
/channel/musaffouzb
АССАЛОМУ АЛАЙКУМ!
☀️ ХАЙРЛИ ТОНГ ☀️
Бу кунни Аллоҳ файзидан, баракотидан барчаларимизни насибадор қилсин.
Қалбингизни иймонга, ✨
Уйингизни қувончга, ✨
Юзингизни нурларга, ✨
Аллоҳим тўлдирсин
Қалбимизни кенг;
Охиратда саодатли;
Ўғил - қизларимизни салоҳиятли;
Ризқимизга Аллоҳ кенглик ато этсин.
Бугун Ҳижрий 1446 йил 30 - Робиус соний ойи
Милодий 2024 йил 2 ноябр ҳафтанинг шанба куни
⏰Намоз_вақтлари
АЛЛОҲ ТАОЛО бундай марҳамат қилади:
إِنَّ الصَّلاَةَ كَانَتْ عَلَى الْمُؤْمِنِينَ كِتَابًا مَّوْقُوتًا
⏺️"Албатта, намоз мўминларга вақти тайин этилган ва (фарз деб) битилгандир (Нисо сураси, 103-оят)
🌅 Бомдод - 06:15
🌅 Қуёш - 06:49
🏞 Пешин - 12:45
🏞 Аср - 15:45
🌆 Шом - 17:19
🌃 Хуфтон - 18:50
ЎЗБЕКИСТОН ТУМАНИДА БЕШ ВАҚТ ЎҚИЛАДИГАН НАМОЗЛАРНИНГ МУСТАҲАБ ВАҚТЛАРИ.
Телеграм
http://t.me/musaffouzb
СУКУТДА ҲАМ ҲИКМАТ БОР
Зафар вақтидаги сукут – ишончдир.
Ғазаб вақтида сукут – қувватдир.
Иш вақтида сукут – ижодкорликдир.
Ёмонлик вақтида сукут – ҳикматдир.
Мазах вақтида сукут – олижанобликдир.
Фитна вақтида сукут- ғалабадир.
Насиҳат вақтида сукут – адабдир.
Қайғу вақтида сукут – шикоятинг фақат Аллоҳга эканидир.
♻️Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
👉 /channel/musaffouzb
Боланинг отадаги ҳақлари:
1. Унга чиройли исм қўйиши;
2. Унга чиройли одоб ва ахлоқ ўргатиши;
3. Унинг Исломий муҳитда улғайиши учун имконият яратиши;
4. Унга баъзи-баъзида дўстона насиҳат қилиши;
5. Унга солиҳ ўртоқлар билан дўстлашиш муҳитини яратиши.
Яқинларингизга ҳам улашинг
@musaffouzb
#Алиф_Йо #Таълим
✅ 13-дарс: Ҳа ҳарфини талаффуз қилиш
✨Тошкент ислом институти “Таҳфизул Қуръон” кафедраси мудири Жаҳонгир қори Неъматовнинг "Алиф-Йо" тажвид ўқув қўлланмаси
Обуна бўлинг:
✅http://t.me/jahongirmuqriy
✅ http://t.me/musaffouzb
Каҳф сурасидаги 7 "раҳмат":
1. "Роббимиз, бизга Ўз ҳузурингдан раҳмат бергин" (10 оят).
2. "Роббингиз сизга Ўз раҳматини таратур" (16 оят).
3. "Роббинг сермағфират, раҳм-шафқат соҳиби бўлган Зотдир" (58 оят).
4. "Биз унга Ўз даргоҳимиздан раҳмат ва Ўз тарафимиздан илм ўргатган эдик" (65 оят).
5. "Бас, Роббилари унинг бадалига уларга ундан кўра яхшироғини, аҳли солиҳроқ ва раҳмлироғини беришни ирода қилди" (81 оят).
6. "Бу Аллоҳнинг раҳмати ила бўлди" (82 оят).
7. "Бу – Роббимнинг раҳматидандир" (98 оят).
Жума куни Каҳф сурасини ўқисангиз, сурадаги ушбу етти раҳмат Сизга кейинги жумагача кифоя қилади. Сизга Аллоҳнинг раҳмати ёғилсин!
🌐 /channel/musaffouzb
يَا أيُّهَا الَّذِينَ آمَنُوا إذَا نُودِي لِلصَّلَاةِ مِن يَوْمِ الْجُمُعَةِ فَاسْعَوْا إلَى ذِكْرِ اللهِ وَذَرُوا الْبَيْع ذَلِكُمْ خَيْرٌ لَّكُمْ إن كُنْتُمْ تَعْلَمُونَ
Эй иймон келтирганлар! Жума куни намозга нидо қилинганда, Аллоҳнинг зикрига шошилинг ва савдони қўйинг. Агар билсангиз, бу ўзингиз учун яхшидир.
(Жума сураси 9-оят)
🔗 t.me/musaffouzb
ЖУМА АЙЁМИНГИЗ МУБОРАК БЎЛСИН!🕊
🖇🕊Аллоҳим, жумъа кунида, сендан енгиллик, хурсандчилик кутиб турган бандаларинг бор... уларга хушхабар бер🤲
🖇🕊Сендан шифо сўраётганлар бор... уларга офият, шифо бер🤲
🖇🕊Сенинг раҳматингдан умидворлар бор... уларга раҳм қил🤲
🖇🕊Ҳақларига гўзал дуо кутаётган марҳумлар бор... уларнинг гуноҳларини афв эт, ҳавзи Кавсарингдан сероб эт🤲
🖇🕊Аллоҳим, жумъа кунида,
ота-оналаримизнинг,
биз яхши кўрган кишиларимизнинг,
Барча мусулмонларнинг гуноҳларини афв эт, улардан рози бўл, гуноҳларини кечир, Дўзахни уларга ҳаром қил, Жаннатий деб ёзганларингдан қилгин.🤲🏻
🕋Яқинларингизга ҳам улашинг!
t.me/musaffouzb