#Qiyomat_va_Oxirat
🎧1-қисм | ҚИЁМАТ ВА ОХИРАТ
📜Муқаддима. 1-фасл: Яратилиш
✍🏻Имом Абу Ҳомид Ғаззолий
@musaffouzb
Агар Қуръон қалбга кирса... Қалбдан дунё (муҳаббати) чиқиб кетади ва ўрнига саодат жойлашади.
Аллоҳим! Бизларни Қуръон аҳлидан қилгин!
Шукруллоҳ қоридан гўзал қироат:
"Ясин" сураси.
t.me/musaffouzb
Туннинг қоронғу зулматига енгилмаганлар учун мукофоти ўлароқ янги кун, янги имкон ва
янги умидлар берилади.
ХАЙРЛИ ТУН !
Тун сохибига омонатсиз!
•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
t.me/musaffouzb
Roʻzaning salomatlikka foydasi
Shayx Muhammad Sodiq Muhammad Yusuf rahimahulloh
@musaffouzb
ҒУСЛГА ҚОДИР БЎЛМАГАН БЕМОР ЖУНУБЛИКДАН ҚАНДАЙ ПОКЛАНАДИ?
#ғусл #бемор #поклик
❓CАВОЛ: Яқинда операция бўлдим. Ўрнимдан туриш, ўтириш мумкин эмас. Аёлим ёрдамида таҳорат олиб, ётган ҳолда намоз ўқияпман. Уйқумда эҳтилом бўлдим. Ғусл қила олмайман. Бундай ҳолда қандай қилиб покланиб намоз ўқийман?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Сиз ғусл қила олмасангиз ҳам таяммум қилиш билан покланаверасиз. Аллоҳ таоло Қуръони каримда шундай марҳамат қилган:
وَإِنْ كُنْتُمْ مَرْضَى أَوْ عَلَى سَفَرٍ أَوْ جَاءَ أَحَدٌ مِنْكُمْ مِنَ الْغَائِطِ أَوْ لَامَسْتُمُ النِّسَاءَ فَلَمْ تَجِدُوا مَاءً فَتَيَمَّمُوا صَعِيدًا طَيِّبًا
яъни: “Агар бемор бўлсаларингиз ёки сафарда бўлсаларингиз ё бирорталарингиз таҳоратхонадан келса ёки аёлларга яқинлик қилса-ю, сув топа олмасаларингиз, покиза тупроқ билан таяммум қилинглар” (Нисо сураси, 43-оят).
Демак, мазкур далилларга кўра сув билан ҳақиқий покланиш имкони йўқ бўлиб қолган пайтда, покиза ер жинси билан ҳукмий покланиш жоиз бўлади. Таяммум қилишга рухсат берилган ушбу оятда “Агар бемор бўлсангиз” дейилган. Биров бемор бўлса-ю, сув ишлатиб таҳорат ёки ғусл қилганда ҳалокатга учраши, бирор аъзоси талафот кўриши, беморлиги зиёда бўлиши, чўзилиб кетиши, тузалиш кечга сурилиши кабилардан аниқ хавф бўлса, таяммум қилиши жоиз.
Ер жинси – тупроқ, қум, тош, оҳак, гипс, сурма, сурматош, олтингугурт каби ердан бўлган ашёлардир. Шунингдек, турли буюмлар устидаги (масалан, кийимдаги ёки кўрпа-тўшакдаги) чанг ҳам ер жинсига киради. Шу чангни қасд қилиб, таяммум қилиш ҳам мумкин.
Таяммум қилмоқчи бўлган одам енгини тирсакларидан юқоригача шимаради. Покланишни ният қилиб, икки қўлини тупроққа ёки ер жинсидан бўлган нарсага уриб, юзига суртади. Икки қўлини иккинчи марта уриб, аввал чап қўлининг кафти орқали ўнг қўлини чиғаноқлари билан қўшиб масҳ қилади. Кейин ўнг қўлининг кафти орқали чап қўлини чиғаноқлари билан қўшиб масҳ тортади. Шу билан таяммум қилган бўлади.
Сиз шу тарзда то ғусл қилишга қодир бўлгунингизга қадар таяммум қилиб, намозларингизни адо этишингиз мумкин. Валлоҳу аълам.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.
fatvouz">🔗 Улашинг: @musaffouzb
Абобил қандай қуш?
Ибн Аббос розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади: “Мен Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламдан эшитдим, у зот: “У осмон билан ер оралиғидаги қуш бўлиб, уя қуриб, (тухумдан) бола очади”.
Ойша онамиз розияллоҳу анҳо: “Улар қалдирғочларга ўхшарди”, деган.
Саид ибн Жубайр розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “У тумшуғи сариқ яшил қушдир”. Баъзилар: “Тумшуғи оқ эди”, дейишади.
Муҳаммад ибн Каъб: “Улар тумшуғи ва чангалида тош бўлган, қора рангли денгиз қушларидир”, деган. Икрима айтади: “Улар абобил, яъни гуруҳ-гуруҳ қушлардир”.
Ибн Аббос ва Мужоҳид: “Бирин-кетин саф тортган қушлардир”, деган.
Ибн Масъуд, Ибн Зайд ва Ахфаш: “Турлича, тарқоқ ва ҳар томондан келадиган қушлардир”, дейишган.
Наҳҳос айтади: “Бу гаплар бир-бирига тўғри келади ва маъноси ҳақиқатдир, улар катта гуруҳларга бўлинган қушлардир”.
Дўстларингиз билан улашинг!
t.me/musaffouzb
#Ҳадис
Уқба ибн Омирдан ривоят қилинади: «Мен: «Эй Аллоҳнинг расули, нажот нимада?» десам, у зот: «Тилингни тийгин, уйингга сиғиб ўтир, яъни рўзғорга керакли нарсаларни қилиб қўй ва хатоларингга йиғлагин, шунда нажот топган бўласан», деб айтдилар».
Имом Термизий ривояти.
Дўстларингизга ҳам улашинг:
/channel/musaffouzb
РАСУЛУЛЛОҲ МАДҲ ЭТИЛГАН ОЯТЛАР
«Батаҳқиқ, Аллоҳ мўминларга ўзларидан Пайғамбар юбориб, неъмат берди. У уларга Аллоҳ оятларини тиловат қилиб берадир, уларни поклайдир, китоб ва ҳикматни ўргатур. Гарчи олдин очиқ-ойдин адашувда бўлсалар ҳам» (Оли Имрон сураси, 164-оят).
* * *
«Аллоҳ сизга Китоб ва Ҳикматни нозил қилди ва билмаганларингизни билдирди. Аллоҳнинг сизга (нисбатан) фазли буюкдир» (Нисо сураси, 113-оят).
* * *
«Ким Аллоҳга ва Расулга итоат қилса, бас, ана ўшалар Аллоҳ неъмат берган набийлар, сиддиқлар, шаҳидлар ва солиҳлар билан биргадир. Ва уларнинг рафиқлари қандай ҳам яхшидир» (Нисо сураси, 69–70-оятлар).
* * *
«Батаҳқиқ, сизларга ўзингиздан бўлган, сизларнинг машаққат чекишингиз унинг учун оғир бўлган, сизларнинг (саодатга эришишингизга) ташна, мўминларга марҳаматли, меҳрибон бўлган Пайғамбар келди» (Тавба сураси, 128-оят).
* * *
«Муҳаммад (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) Аллоҳнинг расулидир» (Фатҳ сураси, 29-оят).
* * *
«У ўз пайғамбари (Муҳаммад)ни ҳидоят ва Ҳақ дин (Ислом) билан, у (дин)ни барча дин(лар)га ғолиб қилиши учун юборган зотдир. Аллоҳнинг ўзи (бунга) етарли гувоҳдир» (Фатҳ сураси, 28-оят).
* * *
«Ботаётган юлдуз билан қасамки, сизнинг соҳибингиз (Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам) адашгани ҳам, йўлдан озгани ҳам йўқ. У ҳаводан нутқ қилмас. У (Қуръон) ваҳийдан ўзга нарса эмас. Унга (Муҳаммадга) шиддатли қувват эгаси таълим берди» (Нажм сураси, 1–5-оятлар).
* * *
«Эй Набий, Биз сизни гувоҳлик берувчи, ҳушхабарчи ва огоҳлантирувчи ва Ўз изни ила Аллоҳга даъват қилувчи, ҳамда нурли чироқ қилиб юбордик» (Аҳзоб сураси, 45–46-оятлар).
* * *
«Сизни (Эй Муҳаммад) барча инсонларга башорат берувчи ва огоҳлантирувчи пайғамбар қилдик, лекин кўп одамлар буни билмайдилар» (Сабаъ сураси, 28-оят).
* * *
«(Эй Муҳаммад) сабр қилинг, (ва парво қилманг) албатта, Сиз Бизнинг ҳифзу ҳимоямиздадирсиз» (Тур сураси, 48-оят).
* * *
«Зикрингизни (исмингизни) ҳам баланд кўтариб қўйдик» (Шарҳ сураси, 4-оят).
* * *
«Ва, албатта, сиз буюк ҳулқ узрадирсиз» (Қалам сураси, 4-оят).
* * *
«Айтинг (эй Муҳаммад!): “Агар Аллоҳни севсангиз, менга эргашингиз. Шунда Аллоҳ сизларни севади ва гуноҳларингизни мағфират этади. Аллоҳ кечирувчи ва раҳмлидир”» (Оли Имрон сураси, 31-оят).
* * *
«Батаҳқиқ сизлар учун, Аллоҳдан ва охират кунидан умидвор бўлганлар учун ва Аллоҳни кўп ёдга олувчилар учун Расулуллоҳда гўзал ўрнак бор эди» (Аҳзоб сураси, 21-оят).
* * *
«Албатта Аллоҳ ва унинг фаришталари Набийга салавот айтурлар. Эй имон келтирганлар! Сиз ҳам унга салавот айтинг ва салом юборинг» (Аҳзоб сураси, 56-оят).
Дўстларингиз билан улашинг!
t.me/musaffouzb
АССАЛОМУ АЛАЙКУМ!
☀️ ХАЙРЛИ ТОНГ ☀️
Бу кунни Аллоҳ файзидан, баракотидан барчаларимизни насибадор қилсин.
Қалбингизни иймонга, ✨
Уйингизни қувончга, ✨
Юзингизни нурларга, ✨
Аллоҳим тўлдирсин
Қалбимизни кенг;
Охиратда саодатли;
Ўғил - қизларимизни салоҳиятли;
Ризқимизга Аллоҳ кенглик ато этсин.
Бугун Ҳижрий 1446 йил 23 - Робиус соний ойи
Милодий 2024 йил 26 октябр ҳафтанинг шанба куни
⏰Намоз_вақтлари
АЛЛОҲ ТАОЛО бундай марҳамат қилади:
إِنَّ الصَّلاَةَ كَانَتْ عَلَى الْمُؤْمِنِينَ كِتَابًا مَّوْقُوتًا
⏺️"Албатта, намоз мўминларга вақти тайин этилган ва (фарз деб) битилгандир (Нисо сураси, 103-оят)
🌅 Бомдод - 06:05
🌅 Қуёш - 06:40
🏞 Пешин - 12:45
🏞 Аср - 15:55
🌆 Шом - 17:28
🌃 Хуфтон - 19:00
ЎЗБЕКИСТОН ТУМАНИДА БЕШ ВАҚТ ЎҚИЛАДИГАН НАМОЗЛАРНИНГ МУСТАҲАБ ВАҚТЛАРИ.
Телеграм
http://t.me/musaffouzb
Айюб Сухтиёнийнинг тақвоси
Салом айтади: «Айюб Сухтиёний туни билан бедор бўлар, аммо буни яширар эди. Тонг отгач, худди энди турган одамдек, бақир-чақир қилиб юрар эди».
«Солиҳлар гулшани» китобидан
Яқинларингизга ҳам улашинг
@musaffouzb
Иллатли қалб беҳуда ишларга мойил бўлади.
Изоҳ. Беҳуда ишга мойил қалб хастадир. Хасталанган жойда мезон бузилади, фойда билан зарар, ёмон билан яхшининг ўрни ўзгаради. Натижада бундай қалб эгасининг хулқи хунуклашади, ичи дунё муҳаббатига тўлиб, тўғри йўлдан озади. Аксинча, ичида ҳамиша Оллоҳнинг ёди бўлган кўнгил тўғри йўлдадир. Бундай кўнгилга эга бўлган банда нимаики ният қилса, ниятига эришади. Чунки кўнгил – подшоҳ, инсондаги бошқа барча аъзолар бу подшоҳнинг ҳукми остида, унга қарам. Адолатли подшоҳнинг эли омон, йўллари тинч бўлади. Агар ёмонлик султоннинг ўзидан чиқса, бундай элда омонлик бўлиши мумкинми?! Пайғамбар алайҳиссалом деди: «Огоҳ бўлинг! Жасадда бир парча эт бор. Агар у соғлом бўлса, жасаднинг ҳаммаси соғломдир. Агар у бузилса, барча жасад бузилади. Огоҳ бўлинг, у қалбдир». Бухорий ривояти.
Жасаднинг тириклиги тугаши билан поёнига етадиган дунёдаги барча оғриқлар қалб хасталиги олдида арзимас нарса. Жисмоний дард фоний ҳаёт каби ўткинчи. Лекин ёмон хулқ туфайли қалб хасталанса, абадий ҳаёт бой берилади. «Қалб хасталигининг манбаи шаҳватларга эргашиш ва унинг муолажа йўли шаҳватларни тарк этишдир», – дейди Абу Ҳомид Ғаззолий.
Ваҳиб ибн Вард айтган экан: «Нон бўлатуриб, яна қўшимча егуликларни исташ шаҳватдир. Кимки дунё шаҳватларини севса, хорликка ҳозирлигини кўраверсин»...
“Унвонул баён”дан.
Дўстларингиз билан улашинг!
t.me/musaffouzb
#muftiy_minbari
📹 ДУНЁ ИМТИҲОНДАН ИБОРАТ
🎤 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари
✅ Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
@musaffouzb
Каҳф сурасидаги 7 "раҳмат":
1. "Роббимиз, бизга Ўз ҳузурингдан раҳмат бергин" (10 оят).
2. "Роббингиз сизга Ўз раҳматини таратур" (16 оят).
3. "Роббинг сермағфират, раҳм-шафқат соҳиби бўлган Зотдир" (58 оят).
4. "Биз унга Ўз даргоҳимиздан раҳмат ва Ўз тарафимиздан илм ўргатган эдик" (65 оят).
5. "Бас, Роббилари унинг бадалига уларга ундан кўра яхшироғини, аҳли солиҳроқ ва раҳмлироғини беришни ирода қилди" (81 оят).
6. "Бу Аллоҳнинг раҳмати ила бўлди" (82 оят).
7. "Бу – Роббимнинг раҳматидандир" (98 оят).
Жума куни Каҳф сурасини ўқисангиз, сурадаги ушбу етти раҳмат Сизга кейинги жумагача кифоя қилади. Сизга Аллоҳнинг раҳмати ёғилсин!
🌐 /channel/musaffouzb
НАМОЗНИНГ ВАҚТИ КАМ ҚОЛГАНИ САБАБЛИ ТАЯММУМ ҚИЛИШ ЖОИЗМИ?
#қисқа_савол_жавоблар
❓CАВОЛ: Киши бомдод намозини охирги вақтларига уйғониб қолса, тахорат қилса намозга улгурмаса, тахоратга деб таяммум қилиб намозни адо етиб қараса жунуб ҳолатда бўлса адо етган намози қабул бўладими?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Бомдод намози, жумладан беш вақт намоз ва жума намозининг вақти кам қолгани сабабли таҳоратнинг ўрнига таяммум қилиш жоиз эмас.
Юқоридаги ҳолатда таяммум қилганидан кейин жунуб бўлгани маълум бўлса, ғусл қилиб, кейин бомдодни ўқийди. Акс ҳолда ўқиган бомдод намози дуруст бўлмайди. Валлоҳу аълам.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.
fatvouz">🔗 Улашинг: @musaffouzb
Машҳурлик касали
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм
Имом Авзоий роҳимаҳуллоҳ айтади: «Ато ибн Аби Рабоҳ ўз вақтида энг буюк инсон эди. Унинг мажлисида еттита ёки саккизта инсон бўлар эди».
Эътибор беринг. Умавийлар халифасининг жарчиси ўша даврда: «Ҳажда инсонларга фақатгина Ато ибн Аби Рабоҳ фатво беради», деб жар солган эди.
Буюк имомлардан Маймун ибн Миҳрон роҳимаҳуллоҳнинг айтишича, Атодан сўнг унга ўхшагани келмаган. Аммо шундай бўлсада, у дарсларида ҳозир бўлган кишиларнинг озлигидан жирканмасдан, дангасалик қилмасдан, зерикмасдан дарсда бардавом бўлган.
Имом Аҳмад ибн Ҳанбал роҳимаҳуллоҳ ўзларининг «Муснад»ларини уч кишига мукаммал айтганлар холос. Ҳанбал ибн Исҳоқ айтади: «Аҳмад ибн Ҳанбал мени, Солиҳни ва Абдуллоҳни жамлаб бизга «Муснад»ни ўқиб берди. Уни биздан бошқа ҳеч ким эшитмаган. Ваҳоланки, у бизга бу китобдаги ҳадисларни етти юз эллик минг ҳадис ичидан танлаб олганини айтан эди». Яъни, имом Аҳмад роҳимаҳуллоҳ «Муснад»ни шунча меҳнат ила жамлаган бўлсаларда уни учтагина инсонга имло қилишдан зерикмаганлар Аллоҳ рози бўлсин!
Инсон кўпчиликка қизиқади, кўпчилик унга ёқади. Мухлисларининг зиёда бўлганида қувонса, уларнинг камайганидан қалблар маҳзун бўлади. Бу тўғрисида нафслар турлича бўлади. Аммо бу жойда бошқа нарсани сўзламоқчимиз. Ҳақиқий даъватчини тингловчиларнинг озлиги мақсадидан чалғитмаслиги лозим. Унинг дарслари ва мавъизаларига келувчиларнинг озлиги унинг ғайратини сўндирмаслиги керак. Унинг вазифаси бу майдонда фақат етказишдир. Бу Набий алайҳис саломнинг йўлларидир.
Баъзи олимларнинг ҳаётига назар соладиган бўлсак уларнинг олдинги фаолиятида ниҳоятда оз инсон тинглагани, кейинчалик эса унинг сабри ва матонати сабаб тингловчилари беҳад кўпайиб кетганини кўрамиз.
Шайх Абдулкарим Хузайр ўзининг «Тафсири Қуртубий»ни дарс берганини бундай эслайди: «Бу тафсирни 22 йил дарс бердим. Аввалда ниҳоятда озчилик келди дарсимга. Улар узилиб-узилиб келишар эди. Таълимнинг бошида бу табиий. Кўп толиблар эшитувчиларнинг озлиги учун дарсни ташлаб кетишади. Дарсдан энг кўп фойда оладиган киши устоздир. Мен айтар эдимки, дарсга келадиган бир кишига агар пул берсанг ҳам унинг сенга муҳтожлигидан сенинг унга муҳтожлигинг кўпроқдир!»
Абдурраҳмон ибн Маҳдий айтади: «Мен жума намозига борар эдим. У ерда одам кўп бўлса хурсанд бўлар, одам оз бўлса хафа бўлар эдим. Буни Бишр ибн Мансурга айтдим. Шунда у деди: «У ёмон мажлисдир. У ерга қайтиб борма!». Мен қайтиб у масжидга бормадим».
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг сабрлари ва матонатлари бу тўғрисида бизга гўзал намунадир. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам Амр ибн Абсани исломга даъват қилганларида у Набий соллаллоҳу алайҳи васалламдан: «Сен билан бирга кимлар бор?», деб сўраган эди. Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам унга: «Бир ҳур ва бир қул», деган эдилар. Ўшанда у зотнинг атрофларида фақатгина Абу Бакр ва Билол розияллоҳу анҳу бор эдилар.
Ибнул Жавзий роҳимаҳуллоҳ ўзининг «Талбису Иблис» китобида бундай дейди: "Баъзилар тобеларининг кўплиги билан фахрланади. Шайтон унга "сен толибларнинг кўплигидан фахрланаяпсан, бунда ҳеч қандай ёмонлик йўқ" дейди. Аслида у асҳобларининг кўпайишини, номини чиқаришни, донг таратишни мақсад қилган бўлади. У тобеларининг сўзларидан ужбга кетади. Агар унинг тобелари ўзидан кўра олимроқ бошқа бир инсоннинг олдига кетса, бу унинг нафсига оғирлик қилади. Бу таълимдаги ихлосли кишининг иши эмас".
Олимларнинг вазифаси етказиш. Ҳидоят қилиш Аллоҳнинг иши. Маълумки, мўъмин инсон одамлар ҳаққа ижобат қилишмаса хафа бўлади. Ана шу хафа бўлувчилар иккига бўлинади:
1. Инсонлар уни эшитишмагани учун хафа бўлади.
2. Инсонлар ҳақни қабул қилмаганлари учун хафа бўлади.
Иккинчиси мақтовга сазовор хафаликдир. Чунки биринчиси ўзига даъват қилади. Иккинчиси эса Аллоҳга даъват қилади. Бишр Ҳофий роҳимаҳуллоҳ: «Машҳурликни севадиган киши Аллоҳдан қўрқмайди», деганлар.
Аллоҳ барчамизни ислоҳ қилсин!
Абдулқодир Полвонов
Дўстларингизга ҳам улашинг:
/channel/musaffouzb
#кун_ояти
الَّذِينَ إِنْ مَكَّنَّاهُمْ فِي الْأَرْضِ أَقَامُوا الصَّلَاةَ وَآتَوُا الزَّكَاةَ وَأَمَرُوا بِالْمَعْرُوفِ وَنَهَوْا عَنِ الْمُنْكَرِ ۗ وَلِلَّهِ عَاقِبَةُ الْأُمُورِ
"Уларга ер юзида имкон берсак, намозни тўкис адо этарлар, закотни берарлар, яхшиликка буюриб, ёмонликдан қайтарарлар. Ишларнинг оқибати Аллоҳга оиддир".
(Ҳаж сураси, 41-оят).
Тафсир: Ояти каримадаги «Уларга ер юзида имкон берсак» жумласидан «макон берсак» маъноси ҳам тушунилади. Бунга қўшимча «ер юзида нусрат, ғалаба берсак» маънолари ҳам чиқади. Диёрларидан «Роббимиз Аллоҳ» деганлари учун чиқарилган мусулмонларга ер юзида макон, нусрат, ғалаба–имкон берсак: Ховлиқиб кетмайдилар, балки Аллоҳ таолога ихлос билан ибодат қиладилар, у билан боғланишни кучайтирадилар. Аллоҳ хоҳлаган оқибатини келтириб чиқаради. Хоҳласа, мағлубиятни ҳам ғалабага айлантириб юборади.
♻️Аллоҳ розилиги учун тарқатинг аввало амал билан!
👉 t.me/musaffouzb
АССАЛОМУ АЛАЙКУМ!
☀️ ХАЙРЛИ ТОНГ ☀️
Бу кунни Аллоҳ файзидан, баракотидан барчаларимизни насибадор қилсин.
Қалбингизни иймонга, ✨
Уйингизни қувончга, ✨
Юзингизни нурларга, ✨
Аллоҳим тўлдирсин
Қалбимизни кенг;
Охиратда саодатли;
Ўғил - қизларимизни салоҳиятли;
Ризқимизга Аллоҳ кенглик ато этсин.
Бугун Ҳижрий 1446 йил 24 - Робиус соний ойи
Милодий 2024 йил 27 октябр ҳафтанинг якшанба куни
⏰Намоз_вақтлари
АЛЛОҲ ТАОЛО бундай марҳамат қилади:
إِنَّ الصَّلاَةَ كَانَتْ عَلَى الْمُؤْمِنِينَ كِتَابًا مَّوْقُوتًا
⏺️"Албатта, намоз мўминларга вақти тайин этилган ва (фарз деб) битилгандир (Нисо сураси, 103-оят)
🌅 Бомдод - 06:05
🌅 Қуёш - 06:41
🏞 Пешин - 12:45
🏞 Аср - 15:55
🌆 Шом - 17:26
🌃 Хуфтон - 19:00
ЎЗБЕКИСТОН ТУМАНИДА БЕШ ВАҚТ ЎҚИЛАДИГАН НАМОЗЛАРНИНГ МУСТАҲАБ ВАҚТЛАРИ.
Телеграм
http://t.me/musaffouzb
Оталар икки хил бўлади:
1.Тарбия экувчи оталар.
Улар ҳар куни тарбия ёки ахлоқ асосларини фарзандларига уқтириб борадилар. Улар фарзандларининг хато қилишини кутиб ўтирмасдан тўғри йўлга соладилар. Бундай оталар кам, аммо уларнинг таъсири кўпдир.
2. Ахлоқ тузатувчи оталар.
Улар хато содир бўлгунча юраверадилар, фарзандлари хато қилгандан кейингина аҳволни тўғрилайдилар. Улар жуда кўп, лекин таъсирлари оз.
Сен тарбия экувчи оталардан бўл, хатодан кейин уни тўғриловчи оталардан бўлма!
♻️Яқинларингизга ҳам улашинг!
👉 /channel/musaffouzb
Юзингизни пастга қаратинг
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтадилар: «Мусулмон кишининг назари бирон хушсурат одамга тушсаю, Аллоҳ учун нигоҳини пастга қаратса, Аллоҳ таоло унга ибодатнинг лаззатини насиб қилади».
Зулфиқор Аҳмад Нақшбандий айтади: “Шогирдларим ибтидода зикрдан маза қилганларини, аста-секин бу мазанинг йўқолиб қолганини айтишди. Бунинг сабаби эса уларнинг бадназарлик билан бегона аёлларга кўзи тушиб қолганидир. Бадназарликнинг яна бир офатларидан бири ризқнинг кесилишидир. Муттасил шу дардга йўлиққан одамнинг хонадонида барака қолмайди.
Шайтон жаннатдан қувилиб, Аллоҳдан одам фарзандларини гумроҳ қилишлик учун рухсат оларкан, ўнгидан, чапидан, орқасидан, олдидан келаман деб ваъда қилгану, лекин пастки тарафдан келаман деб ваъда қилмаган. Шунинг учун Аллоҳ таоло «номаҳрамдан юзингизни пастга қаратинг» дейди”.
«Ибратли ҳикоялар» китобидан.
t.me/musaffouzb
#Мухтасарул_виқоя_шарҳи
🎙84-дарс. Ҳаж қилиш тартиби: Жонлиқ сўйиш, соч олиш ва зиёрат тавофига оид масалалари
Устоз Ҳабибуллоҳ домла Абдулғаффор
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази бош мутахассиси,
Тошкент ислом институти катта ўқитувчиси
📝 Савол ва фикр-мулоҳазалар учун:#Видео
#суннат
🎙Суннатнинг турлари ва ҳукмлари.
Саидаҳмад домла Сайдаралиев
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази етакчи мутахассиси
Агар Қуръон қалбга кирса... Қалбдан дунё (муҳаббати) чиқиб кетади ва ўрнига саодат жойлашади.
Аллоҳим! Бизларни Қуръон аҳлидан қилгин!
Шукруллоҳ қоридан гўзал қироат:
"Ясин" сураси.
t.me/musaffouzb
Осмонда юлдузлар нур сочган онда,
Бир уйга осмон ҳам қарайди ҳайрон,
У қандай уй экан деб сўраганда,
У уйда ўқилар ҳар тун бу Қуръон.
#ХАЙРЛИ_ТУН!
•┈┈•┈┈•⊰✿🍃🌸🍃✿⊱•┈┈•┈┈•
🕋Яқинларингизга ҳам улашинг!
🔗Каналимизга обуна бўлишни унутманг!
t.me/musaffouzb
#muftiy_minbari
📹 АЛЛОҲ КЎРИБ ТУРГАНИНИ УНУТАСИЗМИ?
🎤 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари
@musaffouzb
ПОЕЗДДА СУВ ЙЎҚ БЎЛГАНДА
#қисқа_савол_жавоблар
❓CАВОЛ: Поездда сув йўқ бўлганда таяммум қилиш мумкинми?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Агар поезднинг бирор қисмида сув топилмаса ва намоз вақти чиқиб кетмай туриб яқин бекатга ёки манзилга етишнинг имкони бўлмаса, таяммум қилиш мумкин. Гарчи поезд юриб кетаётган вақтда ташқарида сув кўриниб турган бўлса ҳам. Чунки, сувни мавжудлиги, кўриниб туриши таҳорат олишни вожиб қилмайди. Балки, таҳорат олиш учун ундан фойдалана олиш қудрати топилиши шартдир. Шунинг учун фуқаҳолар сув мавжуд бўлсада, унинг истеъмолига қодир бўлмаса таяммум қилишга рухсат берганлар. Валлоҳу аълам.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.
fatvouz">🔗 Улашинг: @musaffouzb
#Ҳадис
Жума сари босилган қадамга дўзах ўти ҳаром
Язид ибн Абу Марям розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Абоя ибн Рифоъа ибн Рофеъ розияллоҳу анҳу орқамдан келиб, менга етишиб олдилар. Мен жума намозига кетаётган эдим. «Менга хушхабар беринг, сизнинг бу босаётган қадамларингиз «фи сабилиллаҳ» («Аллоҳнинг йўлида») босилаётган қадамлардир. Мен Абу Абс розияллоҳу анҳудан эшитдим. У киши эса Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг: «Аллоҳ йўлида (фи сабилиллаҳ) чанг босган қадамларга дўзах ўти ҳаромдир», – деганларини эшитган эканлар», – дедилар».
Имом Термизий ривоят қилган.
♻️Аллоҳ розилиги учун тарқатинг аввало амал билан!
👉 /channel/musaffouzb
#Kahf_surasi
⏺ Kahf surasi
🎙 Shukurullo SHUHRATBEKOV
Ko'kaldosh O'MIBY talabasi
Жума куни Каҳф сурасини ўқишни унутманг ёки ўқий олмасангиз тинглашни унутманг
Гуруҳимиз ривожи учун ҳисса қўшинг❗️❗️
👇👇👇👇👇
http://t.me/musaffouzb
/channel/saxovat_yaypan
#Алиф_Йо #Таълим
✅ 11-дарс: Лам ҳарфини талаффуз қилиш
✨Тошкент ислом институти “Таҳфизул Қуръон” кафедраси мудири Жаҳонгир қори Неъматовнинг "Алиф-Йо" тажвид ўқув қўлланмаси
Обуна бўлинг:
✅http://t.me/jahongirmuqriy
✅ http://t.me/musaffouzb
#Видео
#иймон
🎙Пайғамбарларга иймон келтириш зарурати
Устоз Ҳабибуллоҳ домла Абдулғаффор
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази бош мутахассиси,
Тошкент ислом институти катта ўқитувчиси
😎 Улашинг: @musaffouzb
Читать полностью…