musaffouzb | Неотсортированное

Telegram-канал musaffouzb - MUSAFFO.UZ

6837

"Оқ тепа" жомеъ масжидининг расмий телеграм канали!

Подписаться на канал

MUSAFFO.UZ

#Аудиотуҳфа

"Расулуллоҳ келадур!"
соллаллоҳу алайҳи васаллам

📃 Машраб ғазали
🎤 Отабек Муҳаммадзоҳид ижроси

Ўтказиб юборманг 👇
/channel/musaffouzb

Читать полностью…

MUSAFFO.UZ

Агар Қуръон қалбга кирса... Қалбдан дунё (муҳаббати) чиқиб кетади ва ўрнига саодат жойлашади.
Аллоҳим! Бизларни Қуръон аҳлидан қилгин!

Шукруллоҳ қоридан гўзал қироат:
"Ясин" сураси.

t.me/musaffouzb

Читать полностью…

MUSAFFO.UZ

#хайрли_тун

Тунингиз хайрли бўлсин!

Аллоҳ барчангизни ҳифзу ҳимоясида асрасин!
🤲🤲🤲

♻️Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
👉 /channel/musaffouzb

Читать полностью…

MUSAFFO.UZ

❗️Ноқонуний диний таълим фаолияти билан шуғулланиш амалдаги қонунчиликка кўра тегишли жавобгарликка сабаб бўлади

🔰 Ўзбекистон Республикасида таълим тизими диндан ажратилгандир.

✅ Ҳар ким диний таълим муассасаларида профессионал диний таълим олиш ҳуқуқига эга.

‼️ Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 241-моддасига кўра, махсус диний маълумоти бўлмай туриб, рухсатсиз диний таълимотдан сабоқ бериш, шунингдек хусусий тартибда диний таълимотдан сабоқ бериш жавобгарликка сабаб бўлади.

🌐 Дин ишлари бўйича қўмита
Ахборот хизмати

@musaffouzb

Читать полностью…

MUSAFFO.UZ

#СИЙРАТ СОЛНОМАСИ

Ҳижрий 6 йил, рамазон ойи (милодий 628 йил январь-февраль):
– Абу Бакр Сиддиқ (ёки Зайд ибн Ҳориса) розияллоҳу анҳумо сарияси бўлди.

Ҳижрий 6 йил, шаввол ойи (милодий 628 йил февраль-март):
– Курз ибн Жобир Фиҳрий розияллоҳу анҳу сарияси бўлди;

– Амр ибн Умайя Зомрий билан Салама ибн Абу Салама розияллоҳу анҳумо сарияси бўлди;

– Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам Абдуллоҳ ибн Равоҳа розияллоҳу анҳу амирлигидаги 30 отлиқдан иборат сарияни Хайбарга юбордилар (улар Абу Рофиъ Саллом ибн Абул Ҳуқайқдан кейин Хайбар яҳудийларига раҳбар бўлиб, мусулмонларга қарши фитналарга бош бўлаётган яҳудий Усайр ибн Зорим билан шерикларини ўлдириб келишди).

Ҳижрий 6 йил, Ҳудайбия сулҳидан олдин (милодий 628 йил):
– Хабат (барг) сарияси бўлди.

Дўстларингизга ҳам улашинг:
/channel/musaffouzb

Читать полностью…

MUSAFFO.UZ

ШУ ОВҚАТ МЕНГА ҲАРОМ БЎЛСИН, ДЕЙИШНИНГ ҲУКМИ
#ҳалол_ҳаром #қасам

❓1392-CАВОЛ: Бир куни меҳмон мезбон билан жанжаллашиб, уй эгасига: “Сенинг уйингдан овқат есам, ҳаром бўлсин, деб чиқиб кетди. Буни қандай ечими бор?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир роҳманир роҳим. Бундай ҳолатда ҳаром бўлиш ҳақидаги гап қасам бўлади. Шу гапни айтгандан кейин ўша мезбоннинг овқатидан еб қўйса, егани ҳаром бўлиб қолмайди. Чунки ҳалол нарсани ҳаром қилиш банданинг иши эмас. Лекин егани учун қасам каффоратини тўлайди. Бу масалани фақиҳларимиз батафсил баён қилишган. Жумладан, “Мухтасар фи фиқҳил ҳанафий” китобида бундай дейилган:
لو حرم علي نفسه شيئا بأن قال طعام بيت فلان علي حرام أو قال هذا الطعام علي حرام ثم أكل من ذلك تجب عليه كفارة اليمين ولا تحرم عليه الطعام
“Бир киши ўзига бирор нарсани ҳаром қилса, масалан, “Фалончининг уйидаги таоми менга ҳаром бўлсин” ёки “Бу таом менга ҳаром бўлсин”, деса ва ундан кейин шу таомдан еса, зиммасига қасам каффорати лозим бўлади. Таом унга ҳаром бўлиб қолмайди”.
Қасамнинг каффорати ҳақида савол-жавобни ўқинг.
Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

fatvouz">🔗 Улашинг: @musaffouzb

Читать полностью…

MUSAFFO.UZ

3 ДАҚИҚАДА 100 ТА ҲАЖНИНГ САВОБИ

Эрталаб ва кечқурун бир ярим дақиқа давомида сиз "Субҳаналлоҳ"ни 100 марта, "Алҳамдулиллаҳ", "Ла илаҳа иллаллоҳ" ва "Аллоҳу акбар" ни юз марта айтиб улкан ажрларни қўлга киритишингиз мумкин.

Далил:
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар: “Ким тонгда юз марта ва кеч кирганда юз марта тасбеҳ айтса ("Субҳаналлоҳ", деса) юз марта ҳаж қилгандек бўлади. Ким тонгда юз марта ва кеч кирганда юз марта таҳмид айтса ("Алҳамдулиллаҳ", деса) Аллоҳ йўлида юзта отлиқни жиҳозлагандек бўлади. Ким тонгда юз марта ва кеч кирганда юз марта таҳлил айтса ("Ла илаҳа иллаллоҳ", деса) Исмоил зурриётидан юзта  қулни озод қилгандек бўлади. Ўша куни у келтирганидан кўпроқ нарсани ҳеч ким қила олмайди. Фақат биров у каби (зикрни) айтса ёки унга зиёда қилса, мустасно" (Имом Термизий ривояти).

Куйидаги жадвалда бу улуғ зикрларни муҳофаза қилувчилар қандай мукофотга нойил бўлишини тасаввур қилиш имконига эга бўласиз: Бир кунда 100 марта ҳажнинг савоби (3 дақиқада 100 марта) Бир ойда 100х30=3 000
Бир йилда 3 000x12=36 000
Йигирма йилда 36 000х20=720 000
Ушбу улкан савобга эришишни ким хоҳлайди?! Бунда Аллоҳ таоло кенг раҳмати денгизини биз томон юбормаганми? Бу Аллоҳ таоло лутфу карамининг нақадар улуғлиги, бандаларига нақадар кўп фазл-марҳамат қилишига далилдир. Бизнинг тонгда ва кечда 100 марта “Субҳаналлоҳ" деган сўзимиз учун 100 та  ҳаж савоби ваъда  қилинмоқда. 100 та ҳаж қилиш осон эмас. Бир умр ҳажга боришга қодир бўлмаган камбағаллар учун Аллоҳ таоло Ўз элчиси тилидан ушбу калималарни ўргатиб қўйди. Аллоҳ таоло яхши амалларни ихлос билан бажаришга тавфиқ берсин.

«Фазилатли амаллар» китобидан.

Дўстларингиз билан улашинг!
t.me/musaffouzb

Читать полностью…

MUSAFFO.UZ

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳу шундай деди:

«Қуръон ўқилган уй эгалари учун кенг бўлади, унга фаришталар ташриф қилишиб, шайтонлар тарк этишади ва барака кўпаяди. Қуръон ўқилмайдиган уй эгалари учун тор бўлади, уни фаришталар тарк этишиб, шайтонлар келишади ва барака кетади».

Имом Доримий ривоят қилган.

♻️ Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
👉 /channel/musaffouzb

Читать полностью…

MUSAFFO.UZ

#оят

Эй, имон келтирганлар! Аллоҳга чин тавба қилингиз, шоядки, Раббингиз сизларнинг гуноҳларингизни ўчириб, остидан анҳорлар оқиб турадиган (жаннатдаги) боғларга киритса! У кунда Аллоҳ пайғамбарни ва у билан бирга имон келтирганларни шармисор қилмас. Уларнинг нурлари олдиларида ва ўнг томонларида юрар. Улар: «Эй, Раббимиз! Ўзинг бизларга нуримизни комил қилиб бергин ва бизларни мағфират этгин. Албатта, Сен ҳар нарсага қодирдирсан», – дерлар.

(Таҳрим сураси 8-оят.)
/channel/musaffouzb

Читать полностью…

MUSAFFO.UZ

АССАЛОМУ АЛАЙКУМ!

☀️ ХАЙРЛИ ТОНГ ☀️

Бу кунни Аллоҳ файзидан, баракотидан барчаларимизни насибадор қилсин.

Қалбингизни иймонга, ✨
Уйингизни қувончга, ✨
Юзингизни нурларга, ✨
Аллоҳим тўлдирсин
Қалбимизни кенг;
Охиратда саодатли;
Ўғил - қизларимизни салоҳиятли;
Ризқимизга Аллоҳ кенглик ато этсин.


Бугун Ҳижрий 1446 йил 27 - Рабиъул Аввал ойи
Милодий 2024 йил 30 сентябр ҳафтанинг душанба куни


⏰Намоз_вақтлари

АЛЛОҲ ТАОЛО бундай марҳамат қилади:

إِنَّ الصَّلاَةَ كَانَتْ عَلَى الْمُؤْمِنِينَ كِتَابًا مَّوْقُوتًا

⏺"Албатта, намоз мўминларга вақти тайин этилган ва (фарз деб) битилгандир (Нисо сураси, 103-оят)

🌅 Бомдод - 05:35
🌅 Қуёш - 06:12
🏞 Пешин - 12:45
🏞 Аср - 16:35
🌆 Шом - 18:08
🌃 Хуфтон - 19:45

ЎЗБЕКИСТОН ТУМАНИДА БЕШ ВАҚТ ЎҚИЛАДИГАН НАМОЗЛАРНИНГ МУСТАҲАБ ВАҚТЛАРИ.


Телеграм
http://t.me/musaffouzb

Читать полностью…

MUSAFFO.UZ

“Ким одамларнинг айбларини қидиришни тарк қилса, ўзининг айбларини кўриш бахтига эришади”, деган.

Абдуллоҳ ибн Муборак раҳматуллоҳи алайҳи

@musaffouzb

Читать полностью…

MUSAFFO.UZ

#СИЙРАТ СОЛНОМАСИ

Ҳижрий 6 йил, рабиъул аввал ёки рабиъус соний ойи (милодий 627 йил июль-август ёки август-сентябрь):
– Уккоша ибн Миҳсан розияллоҳу анҳу сарияси бўлди;
– Муҳаммад ибн Маслама розияллоҳу анҳу сарияси бўлди.

Ҳижрий 6 йил, рабиъус соний ойи (милодий 627 йил август-сентябрь):
– Абу Убайда ибн Жарроҳ розияллоҳу анҳу сарияси бўлди;
– Зайд ибн Ҳориса розияллоҳу анҳу сарияси бўлди.

Ҳижрий 6 йил, жумодул аввал ойи (милодий 627 йил сентябрь-октябрь):
– Зайд ибн Ҳориса розияллоҳу анҳу сарияси бўлди;
– Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг катта куёвлари Абул Ос розияллоҳу анҳу (Зайнаб розияллоҳу анҳонинг эри) мусулмон бўлди.

Ҳижрий 6 йил, жумодус соний ойи (милодий 627 йил октябрь-ноябрь):
– Зайд ибн Ҳориса розияллоҳу анҳу сарияси бўлди.

Ҳижрий 6 йил, ражаб ойи (милодий 627 йил ноябрь-декабрь):
– Зайд ибн Ҳориса розияллоҳу анҳу сарияси бўлди.

Ҳижрий 6 йил, шаъбон ойи (милодий 627 йил декабрь):
– Абдурраҳмон ибн Авф розияллоҳу анҳу сарияси бўлди;
– Али ибн Абу Толиб розияллоҳу анҳу сарияси бўлди.

Дўстларингизга ҳам улашинг:
/channel/musaffouzb

Читать полностью…

MUSAFFO.UZ

АЁЛЛАР УМРАДАН КЕЛСА, БИРИНЧИ БЎЛИБ ОТАСИНИНГ УЙИДА НАМОЗ ЎҚИЙДИМИ?
#қисқа_савол_жавоблар

❓CАВОЛ: Баъзи жойларда Умра сафаридан келган аёллар биринчи ота-онасининг уйига бориб 2 ракат нафл намоз ўқиши керак, деган тушунча пайдо бўлиб қолган. Уйига қайтгач зиёратчиларнинг 40 кун чилла сақлаши ҳам урф бўлмоқда. Динимизда шундай кўрсатма борми?

💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир роҳманир роҳим. Динимизда сафардан келган аёл тўғри ота-онасиникига борсин, кейин 40 кун чилла сақласин, деган кўрсатма йўқ.
Муборак сафардан келган киши шукрона сифатида икки ракат нафл намоз ўқиши савобли амал. Лекин бу намознинг ҳеч ким билан кўришмасдан ўқисин деган шарти йўқ. Мободо бу намоз ўқилмай қолса ҳам гуноҳ бўлмайди. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

fatvouz">🔗 Улашинг: @musaffouzb

Читать полностью…

MUSAFFO.UZ

РАСУЛУЛЛОҲ СИЗНИ ЖУДА СОҒИНДИМ!

Ҳабибим, Халилим, муҳиб дилбарим,
Юрак изҳоримни сизга илиндим.
Бутун вужудимда соғинч лиммо-лим,
Расулуллоҳ сизни жуда соғиндим.

Биламан, кафтингиз пахтадан майин,
Бир ўпсам кўзларим қувнаши тайин,
Муҳаббат ортмоқда кун ўтган сайин,
Расулуллоҳ сизни жуда соғиндим.

Соғинган чоғларим кўз ёшим дарё,
Тўхтатиб қолмоққа йўқ имкон гўё,
Барчаси ҳақиқат, эмас ҳеч рўё,
Расулуллоҳ сизни жуда соғиндим.

Ота-онам ҳамда ўғил-қизимдан,
Афзал кўргум сизни ҳатто ўзимдан,
Анҳорлар оқмоқда икки кўзимдан,
Расулуллоҳ сизни жуда соғиндим.

Юрагим ҳапқириб тўлиб кетяпди,
Қинидан чиққудек бўлиб кетяпди,
Ҳаётга ишончим сўлиб кетяпди,
Расулуллоҳ сизни жуда соғиндим.

Кўз очиб-юмгунча тугайди ҳаёт,
Шунгача иблиснинг дастидан вой-дод,
Ичимдан отилиб чиқмоқда фарёд,
Расулуллоҳ сизни жуда соғиндим.

Жаннатда сиз билан юргим келяпди,
Ёнингизда жилмай тургим келяпди,
Пойингизга юзим сургим келяпди,
Расулуллоҳ сизни жуда соғиндим.

Роббимга чин дилдан ошиқ эдингиз,
Бизлар учун ғамхўр, мушфиқ эдингиз,
Сўнгги нафасгача уммат дедингиз,
Расулуллоҳ сизни жуда соғиндим.

Ҳар намоз сўнгидан йўллайман салом,
Салавот айтмоқлик роҳатбахш калом,
Қўмсасам энтикиб кетяпман тамом,
Расулуллоҳ сизни жуда соғиндим.

Иштиёқ жўш урса бунчалар азоб,
Илтижо этмоқдан йўқ ўзга жавоб,
Қилган дуоларим бўлсин мустажоб,
Расулуллоҳ сизни жуда соғиндим.

ЭРКИН ҚУДРАТУЛЛОҲ

♻️Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
👉 /channel/musaffouzb

Читать полностью…

MUSAFFO.UZ

#ҲАДИС

ҲАЁ ҲАҚИДА

Анас ибн Моликдан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Ҳаё бирон нарсада бўлса, албатта уни зийнатлайди. Беҳаёлик бирон нарсада бўлса, албатга уни шарманда қилади», дедилар».

Шарҳ: Ҳаё ҳамма нарсани зийнатлар экан, кимда ҳаё бўлса, ҳаё унинг зийнати экан. Беҳаёлик эса бунинг тескариси. У кимда бўлса, Ўз эгасини шармандаю шармисор қилади. Шунинг учун ҳар бир мўмин-мусулмон ўзини ҳаё билан зийнатлаб юриши, зинҳор беҳаёликнинг яқинига йўламаслиги, ундан ҳазар қилиши лозим экан.


t.me/musaffouzb

Читать полностью…

MUSAFFO.UZ

#кун_ояти

ادْعُوا رَبَّكُمْ تَضَرُّعًا وَخُفْيَةً ۚ إِنَّهُ لَا يُحِبُّ الْمُعْتَدِينَ.

«Роббингизга тазарруъ ила ва махфий дуо қилинг. Зотан, У ҳаддан ошувчиларни севмас».
(Аъроф сураси, 55-оят).

Тафсир: Ушбу ояти каримада Аллоҳ таоло мўмин бандаларига дуо қилиш одобларини ўргатмоқда. Дуода тазарру – ёлвориш ва махфийлик бўлиши зарурлигини таъкидламоқда. Худди шу маъно Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳадиси шарифларида ҳам ифодасини топган. Имом Бухорий ва имом Муслим Абу Мусо ал-Ашъарий розияллоҳу анҳудан ривоят қилган ҳадиси шарифда қуйидагилар баён қилинади: Одамлар баланд овоз билан дуо қилган эдилар, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: Эй одамлар, ўзингизга шафқат қилинг, сизлар кар ёки ғайбга дуо қилаётганингиз йўқ. Сиз дуо қилаётган Зот энг яхши эшитгувчи ва энг яқин Зотдир, дедилар.

♻️Аллоҳ розилиги учун тарқатинг аввало амал билан!
👉 /channel/musaffouzb

Читать полностью…

MUSAFFO.UZ

АССАЛОМУ АЛАЙКУМ!

☀️ ХАЙРЛИ ТОНГ ☀️

Бу кунни Аллоҳ файзидан, баракотидан барчаларимизни насибадор қилсин.

Қалбингизни иймонга, ✨
Уйингизни қувончга, ✨
Юзингизни нурларга, ✨
Аллоҳим тўлдирсин
Қалбимизни кенг;
Охиратда саодатли;
Ўғил - қизларимизни салоҳиятли;
Ризқимизга Аллоҳ кенглик ато этсин.


Бугун Ҳижрий 1446 йил 28 - Рабиъул Аввал ойи
Милодий 2024 йил 1 октябр ҳафтанинг сешанба куни


⏰Намоз_вақтлари

АЛЛОҲ ТАОЛО бундай марҳамат қилади:

إِنَّ الصَّلاَةَ كَانَتْ عَلَى الْمُؤْمِنِينَ كِتَابًا مَّوْقُوتًا

⏺"Албатта, намоз мўминларга вақти тайин этилган ва (фарз деб) битилгандир (Нисо сураси, 103-оят)

🌅 Бомдод - 05:35
🌅 Қуёш - 06:13
🏞 Пешин - 12:45
🏞 Аср - 16:35
🌆 Шом - 18:06
🌃 Хуфтон - 19:45

ЎЗБЕКИСТОН ТУМАНИДА БЕШ ВАҚТ ЎҚИЛАДИГАН НАМОЗЛАРНИНГ МУСТАҲАБ ВАҚТЛАРИ.


Телеграм
http://t.me/musaffouzb

Читать полностью…

MUSAFFO.UZ

Юсуф алайҳиссалом укаларига: “ғамгин бўлма”, дедилар.

Шуаъйб алайҳиссалом Мусо алайҳиссаломга: “қўрқмагин”, дедилар.

Пайғамбаримиз соллалоҳу алайҳи васаллам Абу Бакр розияллоҳу анҳуга: “хафа бўлма”, дедилар.

Демак, қийин ҳолатларда яқинларига тасалли ва таскин бермоқ набавий манҳаждир.

@musaffouzb

Читать полностью…

MUSAFFO.UZ

👏Абдумажид домла Исақовга «Юрт ифтихори» эсдалик нишони топширилди

🟢 «Ўқитувчи ва мураббийлар куни» арафасида Қўқон шаҳридаги «Амирий» кутубхонасида Қўқон шаҳар бош имом-хатиби Абдумажид домла Исақовнинг «Баҳрул-маҳабба», «Замзам сувининг фазилатлати» ва «Аҳлингизни асранг, азизлар» китоблари тақдимоти бўлиб ўтди. Тақдимотда шаҳар ҳокими Маъруфжон Усмонов, Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фарғона вилояти вакиллиги бош муҳтасиби Иқболжон Аҳмадалиев ва бир қатор мутасаддилар иштирок этиб, ўз фикр-мулоҳазалари ва табрикларини изҳор қилдилар

🚀 Улашинг: /channel/musaffouzb

Читать полностью…

MUSAFFO.UZ

«Оламга нур сочган ой» сериали (26-қисм)
Манба: Sevimli TV

@musaffouzb

Читать полностью…

MUSAFFO.UZ

19-Дарс. Саҳобаларнинг Хабашистонга илк ҳижрати

Тошкент ислом институти Ҳадис ва ислом тарихи фанлари кафедраси катта ўқитувчиси Абдулазим Зиёуддин

t.me/musaffouzb

Читать полностью…

MUSAFFO.UZ

#МАВЛИДИ_БАРЗАНЖИЙ

21-АТР

МАВЛИДИ БАРЗАНЖИЙ

Устоз Абдулбосит қори Қобилов

Яқинларингизга ҳам улашинг!
👉 @Abdulbositqoriuz

@musaffouzb

Читать полностью…

MUSAFFO.UZ

#siyrat

🌙 РАСУЛУЛЛОҲ СОЛЛАЛЛОҲУ АЛАЙҲИ ВАСАЛЛАМНИНГ АХЛОҚЛАРИ

@musaffouzb

Читать полностью…

MUSAFFO.UZ

Агар Қуръон қалбга кирса... Қалбдан дунё (муҳаббати) чиқиб кетади ва ўрнига саодат жойлашади.
Аллоҳим! Бизларни Қуръон аҳлидан қилгин!

Шукруллоҳ қоридан гўзал қироат:
"Ясин" сураси.

t.me/musaffouzb

Читать полностью…

MUSAFFO.UZ

#хайрли_тун

عَنْ حُذَيْفَةَ ، قَالَ كَانَ النَّبِيُّ إِذَا أَخَذَ مَضْجَعَهُ مِنْ اللَّيْلِ، وَضَعَ يَدَهُ تَحْتَ خَدِّهِ، ثُمَّ يَقُولُ: اللَّهُمَّ بِاسْمِكَ أَمُوتُ وَأَحْيَا. وَإِذَا اسْتَيْقَظَ، قَالَ: الْحَمْدُ لِلَّهِ الَّذِي أَحْيَانَا بَعْدَ مَا أَمَاتَنَا وَإِلَيْهِ النُّشُورُ. صحيح البخاري

Ҳузайфа розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Қачонки, Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам тунги ётоқларига борсалар, қўлларини юзларини тагига қўярдилар. Сўнгра: “Аллоҳумма бисмика амуту ва аҳя” (таржимаси: “Аллоҳим, исминг ила ўламан ва тириламан!”), дердилар. Уйғонсалар эса: “Алҳамду лиллаҳиллазий аҳяна баъда ма аматана ва илайҳин нушур” (таржимаси: “Жонимизни қабз қилгандан кейин қайта тирилтирган Аллоҳга ҳамд бўлсин. Қайта тирилиш Унинг Ўзигадир”).
Имом Бухорий ривояти.

♻️Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
👉 /channel/musaffouzb

Читать полностью…

MUSAFFO.UZ

Пайғамбар алайҳиссаломнинг саҳобалар билан маслаҳат қилишлари ва ундаги ҳикматлар

Устоз Ҳабибуллоҳ домла Абдулғаффор

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази етакчи мутахассиси
Тошкент
ислом институти катта ўқитувчиси
fatvouz">
🔗 Улашинг: @musaffouzb

Читать полностью…

MUSAFFO.UZ

«Оламга нур сочган ой» сериали (25-қисм)
Манба: Sevimli TV

@musaffouzb

Читать полностью…

MUSAFFO.UZ

18-Дарс. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламга азиятларнинг бошланиши.

Тошкент ислом институти Ҳадис ва ислом тарихи фанлари кафедраси катта ўқитувчиси Абдулазим Зиёуддин

t.me/musaffouzb

Читать полностью…

MUSAFFO.UZ

#МАВЛИДИ_БАРЗАНЖИЙ

20-АТР

МАВЛИДИ БАРЗАНЖИЙ

Устоз Абдулбосит қори Қобилов

Яқинларингизга ҳам улашинг!
👉 @Abdulbositqoriuz

@musaffouzb

Читать полностью…

MUSAFFO.UZ

#siyrat
#muftiy_minbari

📹 ҚИЁМАТ ТАШВИШИ
🎤 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари

@musaffouzb

Читать полностью…
Подписаться на канал