musaffouzb | Неотсортированное

Telegram-канал musaffouzb - MUSAFFO.UZ

6837

"Оқ тепа" жомеъ масжидининг расмий телеграм канали!

Подписаться на канал

MUSAFFO.UZ

يَا أَيُّهَا الَّذِينَ آمَنُواْ إِنَّمَا الْخَمْرُ وَالْمَيْسِرُ وَالأَنصَابُ وَالأَزْلاَمُ رِجْسٌ مِّنْ عَمَلِ الشَّيْطَانِ فَاجْتَنِبُوهُ لَعَلَّكُمْ تُفْلِحُونَ{90} إِنَّمَا يُرِيدُ الشَّيْطَانُ أَن يُوقِعَ بَيْنَكُمُ الْعَدَاوَةَ وَالْبَغْضَاء فِي الْخَمْرِ وَالْمَيْسِرِ وَيَصُدَّكُمْ عَن ذِكْرِ اللّهِ وَعَنِ الصَّلاَةِ فَهَلْ أَنتُم مُّنتَهُونَ {91}

“Эй иймон келтирганлар, албатта май (маст қилувчи ичимлиқ), қимор, бут-санамлар ва (фол очадиган) чўплар шайтоннинг ишидан иборат ифлосликдирки ундан четланингиз! Шояд (шунда) нажот топсангиз. Шайтон май билан қимор (ёрдами)да ўрталарингизга адоват ва нафрат солишни ва сизларни Аллоҳни зикринг ҳамда намоздан қайтаришни хоҳлайди. Бас, энди, сизлар (май ичишдан) тийилувчисизми?”
(Моида сураси, 90-91 оятлар)

Шарҳ: Шу оят охиридаги саволга жавобан мусулмонлар дарҳол: “Тийилдик, тийилдик” деган эканлар. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳадисларида: “Ҳар қандай маст қилувчи нарса ҳаромдир”, деганлар. (Имом Бухорий ва Имом Муслим ривоятлари)

@musaffouzb

Читать полностью…

MUSAFFO.UZ

АССАЛОМУ АЛАЙКУМ!

☀️ ХАЙРЛИ ТОНГ ☀️

Бу кунни Аллоҳ файзидан, баракотидан барчаларимизни насибадор қилсин.

Қалбингизни иймонга, ✨
Уйингизни қувончга, ✨
Юзингизни нурларга, ✨
Аллоҳим тўлдирсин
Қалбимизни кенг;
Охиратда саодатли;
Ўғил - қизларимизни салоҳиятли;
Ризқимизга Аллоҳ кенглик ато этсин.


Бугун Ҳижрий 1446 йил 26 - Рабиъул Аввал ойи
Милодий 2024 йил 29 сентябр ҳафтанинг якшанба куни


⏰Намоз_вақтлари

АЛЛОҲ ТАОЛО бундай марҳамат қилади:

إِنَّ الصَّلاَةَ كَانَتْ عَلَى الْمُؤْمِنِينَ كِتَابًا مَّوْقُوتًا

⏺"Албатта, намоз мўминларга вақти тайин этилган ва (фарз деб) битилгандир (Нисо сураси, 103-оят)

🌅 Бомдод - 05:35
🌅 Қуёш - 06:11
🏞 Пешин - 12:45
🏞 Аср - 16:35
🌆 Шом - 18:10
🌃 Хуфтон - 19:45

ЎЗБЕКИСТОН ТУМАНИДА БЕШ ВАҚТ ЎҚИЛАДИГАН НАМОЗЛАРНИНГ МУСТАҲАБ ВАҚТЛАРИ.


Телеграм
http://t.me/musaffouzb

Читать полностью…

MUSAFFO.UZ

"АҲЛИ ҚАБР, САҲИФАЛАР ЁПИЛДИ"

Ийсо
ибн Умар айтади: «Амр ибн Атаба ибн Фарқад кечаси отига миниб, қабристонга борарди. Отидан тушиб, қабрлар олдида тўхтаб қолар ва: «Эй аҳли қабр! Саҳифалар ёпилди, амаллар кўтарилди», дер ва тонгга қадар ўтирган жойидан қимирламасдан йиғлар, сўнг отига миниб, бомдод намозига кетарди».

«Солиҳлар гулшани»дан.

@musaffouzb

Читать полностью…

MUSAFFO.UZ

#СИЙРАТ СОЛНОМАСИ

Ҳижрий 5 йил, шаввол ойи (милодий 627 йил март):
– Аҳзоб (Хандақ) ғазоти бўлди.

Ҳижрий 5 йил, зулқаъда ойи (милодий 627 йил апрель):
– Бани Қурайза ғазоти бўлди;
– Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам Жаҳш қизи Зайнаб онамизга уйландилар.

Ҳижрий 5 йил, зулқаъда ёки зулҳижжа ойи (милодий 627 йил апрель ёки май):
– Хайбар яҳудийлари раҳбари Абу Рофиъ Саллом ибн Абул Ҳуқайқни Абдуллоҳ ибн Атик розияллоҳу анҳу бошчилигидаги беш кишилик сария Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг изнлари ила Хайбарга бориб, ўлдириб келишди, у Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламга озори кўп теккан, яҳудий жиноятчиларининг энг катталаридан, Аҳзоб ғазоти ташкилотчиларидан бири бўлиб, турли жамоаларни мусулмонларга қарши урушга ундаган, уларни озиқ-овқат ва пул-мол билан таъминлаган эди.

Ҳижрий 6 йил, 20 муҳаррам (милодий 627 йил 1 июль):
– Муҳаммад ибн Маслама розияллоҳу анҳу сарияси бўлди.

Ҳижрий 6 йил, рабиъул аввал ёки жумодул аввал ойи (милодий 627 йил июл-август ёки сентябрь-октябрь):
– Бани Лиҳён ғазоти бўлди.

Дўстларингизга ҳам улашинг:
/channel/musaffouzb

Читать полностью…

MUSAFFO.UZ

ЭҲРОМДА ЖАРОҲАТНИ МАТО БИЛАН БОҒЛАШ
#Ҳаж_умра

❓1395-CАВОЛ: Эҳромдалик вақтимда оёғимга жароҳат етиб, қонади. Қонни тўхтатиш учун мато билан боғлаб олдим. Бунинг зарари йўқми?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир роҳманир роҳим. Эҳромдаги киши бирор аъзосидаги жароҳатини боғлаб олишининг зарари йўқ. Ундай қилиш билан бирор жарима вожиб бўлмайди. Чунки бу ҳолат тикилган кийим кийишга кирмайди, аммо узрсиз боғлаб олиш макруҳ саналади. “Бадоеъус саноеъ” китобида бу ҳақда бундай дейилган:
ولو عصب شيئا من جسده لعلة أو غير علة لا شيء عليه؛... ويكره أن يفعل ذلك بغير عذر
“Эҳромдаги киши танасидаги бирор аъзосини бирор узр билан ёки узрсиз ҳолда боғлаб олса, унга ҳеч қандай жарима лозим бўлмайди. Лекин узрсиз бундай иш қилиши макруҳ саналади”. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

fatvouz">🔗 Улашинг: @musaffouzb

Читать полностью…

MUSAFFO.UZ

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар:

"Дунёда менга учта нарса севимли қилинди:
1. Яхшилик қилиш;
2. Аёллар;
3. Кўзимнинг қувончи намозда бўлиши".

Шу гапни айтганларида, ҳузурларида саҳобалар ўлтирган эдилар. Абу Бакр сиддиқ розияллоҳу анҳу айтдилар:
"Рост гапирдингиз, эй Расулуллоҳ. Менга ҳам дунёда учта нарса севимли қилинди:

1. Расулуллоҳнинг юзларига қараш;
2. Молимни Расулуллоҳга инфоқ қилиш;
3. Қизимнинг Расулуллоҳнинг қўл остиларида, яъни никоҳларида бўлиши".

Умар розияллоҳу анҳу айтдилар: "Рост гапирдингиз, эй Абу Бакр. Менга ҳам дунёда учта нарса севимли қилинди:
1. Яхшиликка буюриш;
2. Ёмонликдан қайтариш;
3. Ахлоқ кийимини кийиш".

Усмон розияллоҳу анҳу айтдилар: "Рост гапирдингиз, эй Умар. Менга ҳам дунёда учта нарса севимли қилинди:
1. Очларни тўйдириш;
2. Яланғочларни кийинтириш;
3. Қуръон тиловат қилиш".

Али розияллоҳу анҳу айтдилар: "Рост гапирдингиз, эй Усмон. Менга ҳам дунёда учта нарса севимли қилинди:
1. Меҳмонга хизмат қилиш;
2. Ёзда рўза тутиш;
3. Қилич билан урушиш".

Шу пайт Жаброил алайҳиссалом келиб: "Аллоҳ сизларнинг суҳбатингизни эшитиб, мени ҳам юборди. Ва агар дунё аҳлидан бўлганимда, нимани яхши кўришимни сўрашингизни буюрди", дедилар. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Жаброил алайҳиссаломдан: "Агар дунё аҳлидан бўлганингизда, нималарни яхши кўрар эдингиз" деб сўрадилар.

Шунда Жаброил алайҳиссалом:
"1. Адашганларни тўғри йўлга иршод қилиш;
2. Қаноат қилувчи ғарибларга ҳамроҳ бўлиш;
3. Қийналганларга ёрдам бериш", деб айтдилар.

Ва яна айтдилар: "Аллоҳ азза ва жалла бандаларида учта хислат бўлишини яхши кўради:
1. Бор имкониятини ишга солиш;
2. Надомат қилаётганда йиғлаш;
3. Йўқчиликда сабр қилиш".

"Фазоилул аъмол" китобидан.
Дўстларингиз билан улашинг!

t.me/musaffouzb

Читать полностью…

MUSAFFO.UZ

#Ҳадис

Ҳориса ибн Ваҳбдан р.а. ривоят қилинади, Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи васаллам:
- “Сизларга аҳли жаннат кимлар эканлигини айтайми? Улар ҳар бир заиф ва одамлар назарига илмайдиган бечораҳол кишилардир. Агар бу заиф киши Аллоҳни ўртага қўйиб қасам ичса, қасамининг устидан чиқади. Огоҳ бўлинглар! Сизларга аҳли дўзах кимлар эканини айтайми? Улар қўпол, дағал, гердайиб юрувчи мутакаббирлардир” - дедилар.

Имом Бухорий ва Муслим ривоятлари

Дўстларингизга ҳам улашинг
/channel/musaffouzb

Читать полностью…

MUSAFFO.UZ

#кун_ояти

ادْعُوا رَبَّكُمْ تَضَرُّعًا وَخُفْيَةً ۚ إِنَّهُ لَا يُحِبُّ الْمُعْتَدِينَ.

«Роббингизга тазарруъ ила ва махфий дуо қилинг. Зотан, У ҳаддан ошувчиларни севмас».
(Аъроф сураси, 55-оят).

Тафсир: Ушбу ояти каримада Аллоҳ таоло мўмин бандаларига дуо қилиш одобларини ўргатмоқда. Дуода тазарру – ёлвориш ва махфийлик бўлиши зарурлигини таъкидламоқда. Худди шу маъно Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳадиси шарифларида ҳам ифодасини топган. Имом Бухорий ва имом Муслим Абу Мусо ал-Ашъарий розияллоҳу анҳудан ривоят қилган ҳадиси шарифда қуйидагилар баён қилинади: Одамлар баланд овоз билан дуо қилган эдилар, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: Эй одамлар, ўзингизга шафқат қилинг, сизлар кар ёки ғайбга дуо қилаётганингиз йўқ. Сиз дуо қилаётган Зот энг яхши эшитгувчи ва энг яқин Зотдир, дедилар.

♻️Аллоҳ розилиги учун тарқатинг аввало амал билан!
👉 /channel/musaffouzb

Читать полностью…

MUSAFFO.UZ

АССАЛОМУ АЛАЙКУМ!

☀️ ХАЙРЛИ ТОНГ ☀️

Бу кунни Аллоҳ файзидан, баракотидан барчаларимизни насибадор қилсин.

Қалбингизни иймонга, ✨
Уйингизни қувончга, ✨
Юзингизни нурларга, ✨
Аллоҳим тўлдирсин
Қалбимизни кенг;
Охиратда саодатли;
Ўғил - қизларимизни салоҳиятли;
Ризқимизга Аллоҳ кенглик ато этсин.


Бугун Ҳижрий 1446 йил 25 - Рабиъул Аввал ойи
Милодий 2024 йил 28 сентябр ҳафтанинг шанба куни


⏰Намоз_вақтлари

АЛЛОҲ ТАОЛО бундай марҳамат қилади:

إِنَّ الصَّلاَةَ كَانَتْ عَلَى الْمُؤْمِنِينَ كِتَابًا مَّوْقُوتًا

⏺"Албатта, намоз мўминларга вақти тайин этилган ва (фарз деб) битилгандир (Нисо сураси, 103-оят)

🌅 Бомдод - 05:35
🌅 Қуёш - 06:10
🏞 Пешин - 12:45
🏞 Аср - 16:35
🌆 Шом - 18:11
🌃 Хуфтон - 19:45

ЎЗБЕКИСТОН ТУМАНИДА БЕШ ВАҚТ ЎҚИЛАДИГАН НАМОЗЛАРНИНГ МУСТАҲАБ ВАҚТЛАРИ.


Телеграм
http://t.me/musaffouzb

Читать полностью…

MUSAFFO.UZ

#Ҳидоят_таваллуди

"Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам ансорлар*ни зиёрат қилар, уларнинг болаларига салом бериб, уларнинг бошларини силар ҳамда уларнинг ҳаққига дуо қилар эдилар".

📚Имом Насоий ривоят қилган.

* Ансорлар — Мадинаи Мунавваралик саҳобалар.

🔗 Улашинг: @musaffouzb

Читать полностью…

MUSAFFO.UZ

#СИЙРАТ СОЛНОМАСИ

Ҳижрий 4 йил, рабиъус соний ёки жумодул аввал ойи (милодий 625 йил сентябрь-октябрь):
– Нажд ғазоти бўлди.

Ҳижрий 4 йил, шаъбон ойи (милодий 626 йил январь):
– Учинчи Бадр ғазоти бўлди (бу ғазот яна «Сўнгги Бадр ғазоти», «Ваъдалашилган Бадр ғазоти» ҳам дейилади).
Ҳижрий 4 йил, шаввол ойи охирлари (милодий 626 йил март охири):
– Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам Абу Умайя қизи Умму Салама онамизга уйландилар.

Ҳижрий 4 йил, зулқаъда ойи (милодий 626 йил апрель):
– Ҳижоб фарз қилинди.

Ҳижрий 5 йил, 25 рабиъул аввал (милодий 626 йил 23 август):
– Давматул Жандал ғазоти бўлди.

Ҳижрий 5 йил, шаъбон ойи (ёки 6 йил шаъбон / милодий 626 ёки 627 йил декабрь):
– Бани Мусталиқ (Мурайсиъ) ғазоти бўлди;
– ушбу ғазот асносида мунофиқлар бошлиғи Ибн Убай: «Қасамки, агар Мадинага қайтсак, албатта, кучлилар кучсизларни ундан қувиб чиқарур» деб фитна қилди;
– уммул мўминин Оиша онамиз шаънига қилинган ифк (уйдирма) воқеаси ҳам мана шу ғазотда содир бўлди;
– ушбу ғазотдан сўнг Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам бани Мусталиқ қабиласи бошлиғи Ҳориснинг қизи Жувайрия онамизга уйландилар.

Дўстларингизга ҳам улашинг:
/channel/musaffouzb

Читать полностью…

MUSAFFO.UZ

ОПА-СИНГИЛЛАРГА ЗАКОТ БЕРИШ
#закот

❓1393-CАВОЛ: Ўғлимнинг қўлида пули бор, закот чиқариши керак. Синглиси олий таълимда шартномада ўқийди. Синглисининг шартнома пулини тўлаб берса бўладими?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир роҳманир роҳим. Ҳа, закотни синглисига берса бўлади. Фақат ўзига айтмасдан тўлаб қўймасин. Чунки закот билан бировнинг қарзини тўлашда қарздорнинг буйруғи ёки хабари бўлиши шарт. Пулни синглисига берсин, у бориб шартнома пулини тўласин ёки сенинг шартнома пулингни закотимдан тўлайман, деб уни хабардор қилсин. Унинг розилигини олгандан кейин тўлаб қўйсин.
Шуни таъкидлаш керакки, сингил закот олишга лойиқ бўлиши шарт. Масалан, унда закот нисоби (85 гр)га етган тилла тақинчоғи бўлиши мумкин. Бу ҳолатда закот олиши мумкин эмас. Бу ҳақда манбаларда шундай дейилган:
ويجوز دفع الزكاة إلى من سوى الوالدين والمولودين من الأقارب ومن الإخوة والأخوات وغيرهم
“Закотни ака-ука, опа-сингил каби қариндошларга бериш жоиз. Булар ичида ота-она ва фарзандлар мустасно”. (“Бадоиус саноиъ” китоби).
وَلَوْ قَضَى دَيْنَ الْفَقِيرِ بِزَكَاةِ مَالِهِ إنْ كَانَ بِأَمْرِهِ يَجُوزُ ، وَإِنْ كَانَ بِغَيْرِ أَمْرِهِ لَا يَجُوزُ وَسَقَطَ الدَّيْنُ
“Закот берувчи шахс закотидан фақирнинг қарзини тўлади. Агар бу ишни фақирнинг буйруғи билан қилган бўлса, закоти ўтади. Фақирнинг буйруғисиз тўлаган бўлса, фақирнинг қарзи узилса-да, закотга ўтмайди”. (“Фатовои Оламгирия” китоби). Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

fatvouz">🔗 Улашинг: @musaffouzb

Читать полностью…

MUSAFFO.UZ

#Ҳадис

Жума сари босилган қадамга дўзах ўти ҳаром

Язид ибн Абу Марям розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Абоя ибн Рифоъа ибн Рофеъ розияллоҳу анҳу орқамдан келиб, менга етишиб олдилар. Мен жума намозига кетаётган эдим. «Менга хушхабар беринг, сизнинг бу босаётган қадамларингиз «фи сабилиллаҳ» («Аллоҳнинг йўлида») босилаётган қадамлардир. Мен Абу Абс розияллоҳу анҳудан эшитдим. У киши эса Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг: «Аллоҳ йўлида (фи сабилиллаҳ) чанг босган қадамларга дўзах ўти ҳаромдир», – деганларини эшитган эканлар», – дедилар».
Имом Термизий ривоят қилган.

♻️Аллоҳ розилиги учун тарқатинг аввало амал билан!
👉 /channel/musaffouzb

Читать полностью…

MUSAFFO.UZ

#Kahf_surasi

⏺ Kahf surasi

🎙 Shukurullo SHUHRATBEKOV
Ko'kaldosh O'MIBY talabasi

Жума куни Каҳф сурасини ўқишни унутманг ёки ўқий олмасангиз тинглашни унутманг

Гуруҳимиз ривожи учун ҳисса қўшинг❗️❗️

👇👇👇👇👇

http://t.me/musaffouzb
/channel/saxovat_yaypan

Читать полностью…

MUSAFFO.UZ

Жума куни ушбу 8 амални бажаришни унутманг!

Жума Айём муборак азиз диндошим!

/channel/musaffouzb

Читать полностью…

MUSAFFO.UZ

Агар Қуръон қалбга кирса... Қалбдан дунё (муҳаббати) чиқиб кетади ва ўрнига саодат жойлашади.
Аллоҳим! Бизларни Қуръон аҳлидан қилгин!

Шукруллоҳ қоридан гўзал қироат:
"Ясин" сураси.

t.me/musaffouzb

Читать полностью…

MUSAFFO.UZ

Аллоҳ баракот бериб ишларингизга,
Маҳшарда соя бўлсин бошларингизга.
Дўстим тун хам тушди, яхши дам олинг,
Рaсулуллоҳ кирсин тушларингизга.

ТУНИНГИЗ ОСУДА ЎТСИН! 🌙

🕋Яқинларингизга ҳам улашинг!
http://t.me/musaffouzb

Читать полностью…

MUSAFFO.UZ

#Видео
#саловат #фазилат

Саловатнинг хукми ва фазилати

Абдуғофур домла Ниёзқулов

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази бош мутахассиси

🔗 Улашинг: @musaffouzb

Читать полностью…

MUSAFFO.UZ

«Оламга нур сочган ой» сериали (24-қисм)
Манба: Sevimli TV

@musaffouzb

Читать полностью…

MUSAFFO.UZ

#Пайғамбаримиз_сийратларига_назар

Либослари ва ётадиган тўшаклари

Устоз Ҳабибуллоҳ домла Абдулғаффор

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази етакчи мутахассиси
fatvouz">

🔗 Улашинг: @musaffouzb

Читать полностью…

MUSAFFO.UZ

#МАВЛИДИ_БАРЗАНЖИЙ

19-АТР

МАВЛИДИ БАРЗАНЖИЙ

Устоз Абдулбосит қори Қобилов

Яқинларингизга ҳам улашинг!
👉 @Abdulbositqoriuz

@musaffouzb

Читать полностью…

MUSAFFO.UZ

#siyrat

🌙 РАСУЛУЛЛОҲ СОЛЛАЛЛОҲУ
АЛАЙҲИ ВА САЛЛАМНИНГ АХЛОҚЛАРИ

Аллоҳ таоло у зотни мадҳ этиб, бундай марҳамат қилган: “Албатта, Сиз буюк хулқ узрадирсиз!” (Қалам сураси, 4-оят).

Абу Саъид розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам парданишин қиздан ҳам ҳаёлироқ эдилар. Қачон бир нарсани ёқтирмасалар юзларидан билар эдик” (Имом Бухорий ривояти).

🌐 /channel/musaffouzb

Читать полностью…

MUSAFFO.UZ

Агар Қуръон қалбга кирса... Қалбдан дунё (муҳаббати) чиқиб кетади ва ўрнига саодат жойлашади.
Аллоҳим! Бизларни Қуръон аҳлидан қилгин!

Шукруллоҳ қоридан гўзал қироат:
"Ясин" сураси.

t.me/musaffouzb

Читать полностью…

MUSAFFO.UZ

#хайрли_тун

Сизларга тундан сокинлик, тонгдан халол ризқу - барокат насибадорлари бўлиш насиб қилсин!

Тун хайрли бўлсин, азиз диндошим
!

♻️Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
👉 t.me/musaffouzb

Читать полностью…

MUSAFFO.UZ

#siyrat
#muftiy_minbari

📹 “РАСУЛУЛЛОҲНИ СЕВАМАН” ДЕЙМИЗКУ, ЛЕКИН АМАЛДА…
🎤 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари

@musaffouzb

Читать полностью…

MUSAFFO.UZ

«Оламга нур сочган ой» сериали (23-қисм)
Манба: Sevimli TV

@musaffouzb

Читать полностью…

MUSAFFO.UZ

Пайғамбар алайҳиссаломга берилган озорлар

Абдуғофур домла Ниёзқулов

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази бош мутахассиси
fatvouz">

🔗 Улашинг: @musaffouzb

Читать полностью…

MUSAFFO.UZ

Каҳф сурасидаги 7 "раҳмат":

1.
"Роббимиз, бизга Ўз ҳузурингдан раҳмат бергин" (10 оят).
2. "Роббингиз сизга Ўз раҳматини таратур" (16 оят).
3. "Роббинг сермағфират, раҳм-шафқат соҳиби бўлган Зотдир" (58 оят).
4. "Биз унга Ўз даргоҳимиздан раҳмат ва Ўз тарафимиздан илм ўргатган эдик" (65 оят).
5. "Бас, Роббилари унинг бадалига уларга ундан кўра яхшироғини, аҳли солиҳроқ ва раҳмлироғини беришни ирода қилди" (81 оят).
6. "Бу Аллоҳнинг раҳмати ила бўлди" (82 оят).
7. "Бу – Роббимнинг раҳматидандир" (98 оят).

Жума куни Каҳф сурасини ўқисангиз, сурадаги ушбу етти раҳмат Сизга кейинги жумагача кифоя қилади. Сизга Аллоҳнинг раҳмати ёғилсин!

🌐 /channel/musaffouzb

Читать полностью…

MUSAFFO.UZ

يَا أيُّهَا الَّذِينَ آمَنُوا إذَا نُودِي لِلصَّلَاةِ مِن يَوْمِ الْجُمُعَةِ فَاسْعَوْا إلَى ذِكْرِ اللهِ وَذَرُوا الْبَيْع ذَلِكُمْ خَيْرٌ لَّكُمْ إن كُنْتُمْ تَعْلَمُونَ

Эй иймон келтирганлар! Жума куни намозга нидо қилинганда, Аллоҳнинг зикрига шошилинг ва савдони қўйинг. Агар билсангиз, бу ўзингиз учун яхшидир.

(Жума сураси 9-оят)


🔗 t.me/musaffouzb

Читать полностью…

MUSAFFO.UZ

ЖУМА АЙЁМИНГИЗ МУБОРАК БЎЛСИН!🕊

🖇🕊Аллоҳим, жумъа кунида, сендан енгиллик, хурсандчилик кутиб турган бандаларинг бор... уларга хушхабар бер🤲

🖇🕊Сендан шифо сўраётганлар бор... уларга офият, шифо бер🤲

🖇🕊Сенинг раҳматингдан умидворлар бор... уларга раҳм қил🤲

🖇🕊Ҳақларига гўзал дуо кутаётган марҳумлар бор... уларнинг гуноҳларини афв эт, ҳавзи Кавсарингдан сероб эт🤲

🖇🕊Аллоҳим, жумъа кунида,
ота-оналаримизнинг,
биз яхши кўрган кишиларимизнинг,
Барча мусулмонларнинг гуноҳларини афв эт, улардан рози бўл, гуноҳларини кечир, Дўзахни уларга ҳаром қил, Жаннатий деб ёзганларингдан қилгин.🤲🏻

🕋Яқинларингизга ҳам улашинг!
t.me/musaffouzb

Читать полностью…
Подписаться на канал