musaffouzb | Неотсортированное

Telegram-канал musaffouzb - MUSAFFO.UZ

6837

"Оқ тепа" жомеъ масжидининг расмий телеграм канали!

Подписаться на канал

MUSAFFO.UZ

#кун_ояти

يَٰأَيُّهَا ٱلَّذِينَ ءَامَنُوٓا۟ إِذَا نُودِىَ لِلصَّلَوٰةِ مِن يَوْمِ ٱلْجُمُعَةِ فَٱسْعَوْا۟ إِلَىٰ ذِكْرِ ٱللَّهِ وَذَرُوا۟ ٱلْبَيْعَ ۚ ذَٰلِكُمْ خَيْرٌ لَّكُمْ إِن كُنتُمْ تَعْلَمُونَ [9] فَإِذَا قُضِيَتِ ٱلصَّلَوٰةُ فَٱنتَشِرُوا۟ فِى ٱلْأَرْضِ وَٱبْتَغُوا۟ مِن فَضْلِ ٱللَّهِ وَٱذْكُرُوا۟ ٱللَّهَ كَثِيرًا لَّعَلَّكُمْ تُفْلِحُونَ [10]

"Эй иймон келтирганлар! Жума куни намозга нидо қилинганда, Аллоҳнинг зикрига шошилинг ва савдони қўйинг. Агар билсангиз, бу ўзингиз учун яхшидир. Бас, намоз тугагандан сўнг ер юзи бўйлаб тарқалинг ва Аллоҳнинг фазлидан талаб қилинг ва Аллоҳни кўп эсланг, шоядки ютуққа эришсангиз".
(Жума сураси, 9-оят).

Тафсир: Жума куни ҳафта кунлари ичида энг фазилатлиси ҳисобланади. Пайғамбар алайҳиссалом: «Қуёш чиқиб турган кунларнинг энг яхшиси жума кунидир. Ўша куни Одам яратилган, жаннатга киритилган, жаннатдан чиқарилган. Қиёмат ҳам жума куни қоим бўлади», деганлар.

♻️Аллоҳ розилиги учун тарқатинг аввало амал билан!
👉 t.me/musaffouzb

Читать полностью…

MUSAFFO.UZ

Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва барокатуҳ

✨Кунларнинг султони Саййид-ул айём ҳажжул масокин муборак бўлсин!
Жума кунига насиб қилган "АЛЛОҲ" таолога ҳамду санолар бўлсин!

Жума айёмингиз муборак бўлсин АЗИЗЛАР.


t.me/musaffouzb

Читать полностью…

MUSAFFO.UZ

🌙 Жума айёмингиз муборак бўлсин!

🤲 Абу Ҳурайра разияллоҳу анҳудан ривоят қилинади, Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам жума кунини зикр қилар эканлар, шундай дедилар: "у кунда бир вақт бор, мусулмон банда ўша вақтга мувофиқ келиб қолса, Аллоҳдан сўраган нарсасини албатта беради" (Муттафақун алайҳи).

Уламолар ўша вақт ҳақида турли фикрларни билдирганлар. Шуларнинг орасини энг кучлиси:
- имом хутба учун минбарга чиққандан то намоз тугагунича,
- аср намозидан кейин қуёш ботгунича.

Аллоҳумма солли ва саллим ва барик ала саййидина Муҳаммад.

Muslim.uz
@musaffouzb

Читать полностью…

MUSAFFO.UZ

#Кун_ҳикмати

Агар ҳаёт қаршисида танг аҳволга тушиб, тушкун қолсангиз, Ҳабибимизга салавот айтишга ошиқинг. Маҳзун кимса у зотга салавот йўллар экан, Аллоҳ унга рўшнолик, ташвишдан қутулиш йўлини насиб
қилади.

👉 /channel/musaffouzb

Читать полностью…

MUSAFFO.UZ

#Кун_ҳикмати

Ҳасан Басрий раҳматуллоҳи алайҳ шундай деган:

«Эй одам боласи, ибодатни ортга суриш қачонгача давом этади? Сен бугунги кунинг учунсан, эртанги кун учун эмассан! (Шунинг учун бугун ибодат қилиб ол). Агар сенга эртанги кун ҳам насиб этса, бугун ибодат қилганинг каби яна ибодат қилиб ол. Агар сенга эртанги кун насиб этмаса, ўтказиб юборган бугунинг учун пушаймон бўлмагин. Мен шундай қавмларни учратганманки, улар динору дирҳамидан кўра вақтларини кўпроқ қадрлар эдилар».

"Вақт қадри" китобидан

👉 /channel/musaffouzb

Читать полностью…

MUSAFFO.UZ

2024 йил 27 сентябрдан - 4 октябргача бўлган Ўзбекистон тумани намоз вақтлари

t.me/musaffouzb

Читать полностью…

MUSAFFO.UZ

17-дарс. Саҳобалар зулм исканжасида - Устоз Абдул Азим домла Саидаҳмедов

Тошкент ислом институти Ҳадис ва ислом тарихи фанлари кафедраси катта ўқитувчиси Абдулазим Зиёуддин

t.me/musaffouzb

Читать полностью…

MUSAFFO.UZ

#МАВЛИДИ_БАРЗАНЖИЙ

18-АТР

МАВЛИДИ БАРЗАНЖИЙ

Устоз Абдулбосит қори Қобилов

Яқинларингизга ҳам улашинг!
👉 @Abdulbositqoriuz

@musaffouzb

Читать полностью…

MUSAFFO.UZ

#siyrat
#muftiy_minbari

📹 САҲИФА ВОҚЕАСИ
🎤 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари

@musaffouzb

Читать полностью…

MUSAFFO.UZ

Агар Қуръон қалбга кирса... Қалбдан дунё (муҳаббати) чиқиб кетади ва ўрнига саодат жойлашади.
Аллоҳим! Бизларни Қуръон аҳлидан қилгин!

Шукруллоҳ қоридан гўзал қироат:
"Ясин" сураси.

t.me/musaffouzb

Читать полностью…

MUSAFFO.UZ

Осмонда юлдузлар нур сочган онда,
Бир уйга осмон ҳам қарайди ҳайрон,
У қандай уй экан деб сўраганда,
У уйда ўқилар ҳар тун бу Қуръон.

#ХАЙРЛИ_ТУН!
•┈┈•┈┈•⊰✿🍃🌸🍃✿⊱•┈┈•┈┈•
🕋Яқинларингизга ҳам улашинг!
🔗Каналимизга обуна бўлишни унутманг!
t.me/musaffouzb

Читать полностью…

MUSAFFO.UZ

Пайғамбар алайҳиссаломнинг саҳобалар билан маслаҳат қилишлари ва ундаги ҳикматлар

Устоз Ҳабибуллоҳ домла Абдулғаффор

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази етакчи мутахассиси
Тошкент
ислом институти катта ўқитувчиси
fatvouz">

🔗 Улашинг: @musaffouzb

Читать полностью…

MUSAFFO.UZ

«Оламга нур сочган ой» сериали (21-қисм)
Манба: Sevimli TV

@musaffouzb

Читать полностью…

MUSAFFO.UZ

#siyrat
#muftiy_minbari

📹 РАСУЛУЛЛОҲДА ГЎЗАЛ ЎРНАК БОР
🎤 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари

@musaffouzb

Читать полностью…

MUSAFFO.UZ

#Ёд_олиш_учун
МУХТАСАР СИЙРАТ

Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ўн битта амакилари бор эди:

1. Ҳорис
2. Абу Толиб
3. Зубайр
4. Ҳамза розияллоҳу анҳу
5. Абу Лаҳаб
6. Қусам
7. Ғайдоқ
8. Муқаввим
9. Зирор
10. Аббос розияллоҳу анҳу
11. Муғийра

Улардан фақат икки амакилари иймон келтирди: Ҳазрати Аббос розияллоҳу анҳу ва Ҳазрати Ҳамза розияллоҳу анҳу.

Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
t.me/musaffouzb

Читать полностью…

MUSAFFO.UZ

Агар Қуръон қалбга кирса... Қалбдан дунё (муҳаббати) чиқиб кетади ва ўрнига саодат жойлашади.
Аллоҳим! Бизларни Қуръон аҳлидан қилгин!

Шукруллоҳ қоридан гўзал қироат:
"Ясин" сураси.

t.me/musaffouzb

Читать полностью…

MUSAFFO.UZ

АССАЛОМУ АЛАЙКУМ!

☀️ ХАЙРЛИ ТОНГ ☀️

Бу кунни Аллоҳ файзидан, баракотидан барчаларимизни насибадор қилсин.

Қалбингизни иймонга, ✨
Уйингизни қувончга, ✨
Юзингизни нурларга, ✨
Аллоҳим тўлдирсин
Қалбимизни кенг;
Охиратда саодатли;
Ўғил - қизларимизни салоҳиятли;
Ризқимизга Аллоҳ кенглик ато этсин.


Бугун Ҳижрий 1446 йил 24 - Робиъул аввал ойи
Милодий 2024 йил 27 сентябр ҳафтанинг жума куни
Жума айёмингиз муборак бўлсин азизлар!

⏰Намоз_вақтлари

АЛЛОҲ ТАОЛО бундай марҳамат қилади:

إِنَّ الصَّلاَةَ كَانَتْ عَلَى الْمُؤْمِنِينَ كِتَابًا مَّوْقُوتًا

⏺"Албатта, намоз мўминларга вақти тайин этилган ва (фарз деб) битилгандир (Нисо сураси, 103-оят)

🌅 Бомдод - 05:35
🌅 Қуёш - 06:09
🏞 Пешин - 12:45
🏞 Аср - 16:35
🌆 Шом - 18:13
🌃 Хуфтон - 19:45

ЎЗБЕКИСТОН ТУМАНИДА БЕШ ВАҚТ ЎҚИЛАДИГАН НАМОЗЛАРНИНГ МУСТАҲАБ ВАҚТЛАРИ.

Телеграм
http://t.me/musaffouzb

Читать полностью…

MUSAFFO.UZ

Туннинг қоронғу зулматига енгилмаганлар учун мукофоти ўлароқ янги кун, янги имкон ва
янги умидлар берилади.

ХАЙРЛИ ТУН !
Тун сохибига омонатсиз!

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•

t.me/musaffouzb

Читать полностью…

MUSAFFO.UZ

#Видеолавҳа

📚 ДИН ФАҚАТ НАМОЗДАН ИБОРАТ ЭМАС

🎙Ҳомиджон домла ИшматбековЎзбекистон мусулмонлари идораси раисининг биринчи ўринбосари.

Кўрсатувнинг тўлиғи қуйидаги ҳаволаларда:
📱 telegram (HD) 🎞 youtube (HD)

🚀 Улашинг: /channel/musaffouzb

Читать полностью…

MUSAFFO.UZ

«Оламга нур сочган ой» сериали (22-қисм)
Манба: Sevimli TV

@musaffouzb

Читать полностью…

MUSAFFO.UZ

МУСҲАФДАГИ ТАҚСИМОТЛАР ҲАҚИДА
#қисқа_савол_жавоблар

❓CАВОЛ: Қуръондаги “пора” билан “жуз”нинг маъноси бир хилми?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир роҳманир роҳим. Қуръони каримни ўқиш ва ёд олиш қулай бўлиши учун кейинги давр уламолари томонидан турли бўлакларга ажратиб чиқилган. “Пора” дегани форсча сўз бўлиб, “бўлак”, “қисм” деган маънони англатади. Араб тилида бу сўз “жуз” дейилади. Яъни пора билан жуз бир хил маънони ифода қилади. Бир жуз – ўн варақдан иборат бўлади. Қуръони карим 30 пора (жуз)дан иборат. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

fatvouz">🔗 Улашинг: @musaffouzb

Читать полностью…

MUSAFFO.UZ

САЛАВОТ ФОЙДАЛАРИ

Суфён Саврий раҳматуллоҳи алайҳ айтадилар:
«Ҳажга борганимда Ҳарамда бир кишини кўрдим. У Макканинг қаерида бўлмасин – тавофдами, Арафотдами, Минодами, фақат Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламга салавот айтарди. Мен унга: “Эй инсон, ҳар бир мақомнинг зикр ва дуоси бор. Сенга нима бўлди, дуо ҳам, зикр ҳам қилмасдан, фақат салавот айтяпсан?” дедим. У: “Бунинг тарихи узун”, деди: “Хуросондан Маккага ҳаж қилиш учун чиқдим. Мен билан бирга отам ҳам бор эди. Куфага келганимизда отам касал бўлиб вафот этди. Унинг кийими билан юзини ёпдим. Сўнг юзини очсам, жуда хунук бўлиб қолганини кўрдим. Бундан қаттиқ қайғурдим. Бир пайт ухлаб қолибман. Тушимда бир киши олдимизга келди, унинг юзида ниқоб бор эди. У киши ниқобини юзидан олди ва менга: “Нега бунчалик ғамгинсан?” деди. “Бу мусибат сабабли нега ғамгин бўлмайин”, дедим. У отамнинг олдига борди ва юзини силади, натижада отам балоланган нарсасидан қутулди. Бориб юзига қарасам, юзи тўлин ойдек порлаб турибди. Шунда мен у кишига: “Кимсиз?” дедим. У киши: “Мустафоман”, деди. Шунда мен у кишининг ридоларидан ушлаб: “Худо ҳаққи, менга бу қисса хабарини беринг”, деб сўраганимда,“Сенинг отанг ҳаётлик вақтида ҳар кеча ухлашдан аввал менга юз марта салавот айтарди. Лекин отанг судхўр бўлган. Аллоҳнинг ҳукмида судхўрнинг сурати жуда хунук бўлиши бордир. У менга салавот айтгани сабабли, умматимнинг амалларини кўрсатадиган фаришта келиб, отангнинг ҳолатини билдирди”, дедилар. Шундан кейин мен Аллоҳ отамни мағфират қилишини сўраб, ҳар кеча Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва салламга юз марта салавот айтишни одат қилдим».

t.me/musaffouzb

Читать полностью…

MUSAFFO.UZ

#Видеолавҳа
МАРКАЗИЙ ОСИЁДА ҲАНАФИЙ МАЗҲАБИ ТАРҚАЛИШИ

Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси ўринбосари устоз Зайниддин домла

🚀 Улашинг: /channel/musaffouzb

Читать полностью…

MUSAFFO.UZ

#Инфографика
Мусулмон кишини кофир деб айтмаймиз. Ундан содир бўлган бир гуноҳ сабабли гарчи унинг гуноҳи катта гуноҳ бўлса ҳам. Агар шу мусулмон қилган гуноҳ ишини ҳалол деб эътиқод қилмаса. Ундан иймоннинг исмини, яъни мўминликни кетказмаймиз. Уни ҳақиқий мўмин деб номлаймиз. Кофир бўлмаган мўмини фосиқ яни гуноҳкор мўмин деб аташ ҳам жоиздир.

Ақида илмидаги буюк алломаларимиз Имом Мотуридий, Имом Насафий, Абу Ҳанифалар ўз асарларида гуноҳи кабира қилган мўмин гуноҳкор бўлсада, кофир бўлмаслигига иттифоқ қилганлар. Бундай кишилар қиёматда гуноҳига яраша жазо олишлиги ёки тавба қилиб Аллоҳнинг афвига мушарраф бўлишлари мумкин. Адашган фирқалар эса ушбу ва бошқа ҳадис мантларини тўғри тушунмаганларидан мўмин киши томонидан гуноҳ иш содир бўлса уни кофирга чиқарадилар, қонини ҳалол санайдилар.

Шунга қарамай бугунги кунда хаворижларга ўхшаган тоифалар жоҳиллик билан мусулмонларни куфрда айбламоқдалар. Бу гапларининг оқибатини ўйлаб ҳам кўрмаяптилар. Шу сабабли мўминларни кофирга чиқариб, уларнинг қонларини тўкиш ҳалол деб фатво чиқариб, ижтимоий тармоқлар орқали дунёга жар солмоқдалар. Ёшларимиз бундай фитналардан огоҳ бўлишлари лозим!

📔 Фиқҳул Акбар китобидан

✏️ Убайдуллоҳ домла Абдуллаев

ALHIDOYA.UZ га обуна бўлинг!!! ✅
🎬 Youtube 🔵 Facebook 📷Instagram

🚀 Улашинг: /channel/Alhidoyamedia

Читать полностью…

MUSAFFO.UZ

АССАЛОМУ АЛАЙКУМ!

☀️ ХАЙРЛИ ТОНГ ☀️

Бу кунни Аллоҳ файзидан, баракотидан барчаларимизни насибадор қилсин.

Қалбингизни иймонга, ✨
Уйингизни қувончга, ✨
Юзингизни нурларга, ✨
Аллоҳим тўлдирсин
Қалбимизни кенг;
Охиратда саодатли;
Ўғил - қизларимизни салоҳиятли;
Ризқимизга Аллоҳ кенглик ато этсин.


Бугун Ҳижрий 1446 йил 23 - Рабиъул Аввал ойи
Милодий 2024 йил 26 сентябр ҳафтанинг пайшанба куни


⏰Намоз_вақтлари

АЛЛОҲ ТАОЛО бундай марҳамат қилади:

إِنَّ الصَّلاَةَ كَانَتْ عَلَى الْمُؤْمِنِينَ كِتَابًا مَّوْقُوتًا

⏺"Албатта, намоз мўминларга вақти тайин этилган ва (фарз деб) битилгандир (Нисо сураси, 103-оят)

🌅 Бомдод - 05:30
🌅 Қуёш - 06:07
🏞 Пешин - 12:45
🏞 Аср - 16:45
🌆 Шом - 18:15
🌃 Хуфтон - 19:55

ЎЗБЕКИСТОН ТУМАНИДА БЕШ ВАҚТ ЎҚИЛАДИГАН НАМОЗЛАРНИНГ МУСТАҲАБ ВАҚТЛАРИ.


Телеграм
http://t.me/musaffouzb

Читать полностью…

MUSAFFO.UZ

#Ҳидоят_таваллуди

Анас ибн Молик разияллоҳу анҳу айтадилар:
"Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳидларидан кўра хушбўйроқ на бирор анбар, на бирор мушк ва на бирор нарса мутлақо ҳидламадим. Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васалламдан кўра майинроқ бирор нарса, на бирор ипак ва на бирор шойига ҳеч қачон қўлим тегмаган".

📚Имом Муслим ривоят қилган.

🔗 Улашинг: @musaffouzb

Читать полностью…

MUSAFFO.UZ

#СИЙРАТ СОЛНОМАСИ

Ҳижрий 3 йил, 8 шаввол, якшанба (милодий 625 йил 23 март):
– Ҳамроул асад[8] ғазоти бўлди (яъни Макка қўшинини таъқиб қилиш амалиёти ўтказилди).

Ҳижрий 3 йил, шаввол ёки 4 йил рабиъул аввал ойи (милодий 625 йил март ёки август-сентябрь):
– Уҳуд ғазоти (ёки бани Назир) ғазотидан сўнг хамр-маст қилувчи ичимликларни истеъмол қилиш бутунлай ҳаром қилинди.

Ҳижрий 4 йил, муҳаррам ойи боши (милодий 625 йил июнь ўртаси):
– Абу Салама розияллоҳу анҳу сарияси бўлди.

Ҳижрий 4 йил, 5 муҳаррам (милодий 625 йил 16 июнь):
– Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам Абдуллоҳ ибн Унайс розияллоҳу анҳуни мусулмонларга қарши қўшин тўплаётган Холид ибн Суфён Ҳузалийни тинчитиб келиш учун юбордилар;
– шу ойда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам Хузайма қизи Зайнаб онамизга уйландилар.

Ҳижрий 4 йил, сафар ойи (милодий 625 йил июль-август):
– Ражиъ ва Биъру Маъуна фожеалари юз берди.

Ҳижрий 4 йил, рабиъул аввал ойи (милодий 625 йил август-сентябрь):
– Бани Назир ғазоти бўлди.

Дўстларингизга ҳам улашинг:
/channel/musaffouzb

Читать полностью…

MUSAFFO.UZ

#МАВЛИДИ_БАРЗАНЖИЙ

17-АТР

МАВЛИДИ БАРЗАНЖИЙ

Устоз Абдулбосит қори Қобилов

Яқинларингизга ҳам улашинг!
👉 @Abdulbositqoriuz

@musaffouzb

Читать полностью…

MUSAFFO.UZ

ИККИ ОЛАМ САРВАРИ

Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси ўринбосари устоз Зайниддин домла

@musaffouzb

Читать полностью…

MUSAFFO.UZ

#Таъзия

Ҳамдардлик билдирамиз
Барчамизни Аллоҳ таоло яратган. Тақдирларимизни иҳота қилувчи ягона Зот ҳам фақатгина Роббимизнинг Ўзидир. Қуръони каримда: “…Албатта, биз Аллоҳнинг ихтиёридамиз ва албатта, биз Унинг ҳузурига қайтувчилармиз…” дейилган.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фарғона вилояти вакиллиги, барча имом-хатиблар ҳамда Alhidoya.uz сайти жамоаси Фарғона вилояти бош имом-хатиби ўринбосари Алишер домла Наимовнинг волидаи муҳтарамаларининг вафоти муносабати билан оила аъзолари ва яқинларига чуқур таъзия изҳор этади.
Аллоҳ марҳумани мағфират қилсин, савобли амаллари билан қабрларини нурга тўлдириб, жойларини жаннатда қилсин! Қолган барча яқинларига Аллоҳ сабри жамил берсин! Марҳуманинг яқинлари, фарзанду аржумандларига, хусусан, Алишер домлага чиройли сабр бериб, бу мусибатларга ажру мукофотлар ато этсин.
Жаноза намози эртага, 25 сентябрь куни соат 10:00да Қувасой шаҳар Боғбон МФЙ Маърифат кўчиси 50-уйда, марҳуманинг хонадонида ўқилади.
Иннаа лиллааҳи ва иннаа илайҳи рожиъуун.
http://t.me/musaffouzb

Читать полностью…
Подписаться на канал