Агар Қуръон қалбга кирса... Қалбдан дунё (муҳаббати) чиқиб кетади ва ўрнига саодат жойлашади.
Аллоҳим! Бизларни Қуръон аҳлидан қилгин!
Шукруллоҳ қоридан гўзал қироат:
"Ясин" сураси.
t.me/musaffouzb
#Кечки_зикр
اللَّهُمَّ بِاسْمِكَ أَمُوتُ وَأَحْيَا
“Аллоҳумма бисмика амуту ва аҳя”
Тунингиз хайрли бўлсин!
♻️Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
👉 t.me/musaffouzb
Шъерият
⚡️Бир кило қўй гўштин олмоқлик азоб,
Йўлингга термулган онангга атаб.
Кўз юмиб дунёдан ўтгандан сўнг-чи,
Ўнлаб қўй сўямиз,
бўлсин деб савоб.
Қабристонларнинг бирида ёзилган мисралар экан.
Ибрат учун тарқатинг.
Гуруҳимиз ривожи учун ҳисса қўшинг❗️❗️
👇👇👇👇👇
/channel/saxovat_yaypan
http://t.me/musaffouzb
#СИЙРАТ СОЛНОМАСИ
Ҳижрий 3 йил, муҳаррам ойи (милодий 624 йил июнь-июль):
– Зу Амар ғазоти бўлди.
Ҳижрий 3 йил, рабиъул аввал, 14-кеча (милодий 624 йил 3 сентябрь):
– Каъб ибн Ашраф ўлдирилди (у она тарафдан яҳудий бўлиб, бани Назир яҳудийлари бошлиқларидан бири эди. Ислом дини ва мусулмонларга адовати чексиз, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламга озори кучли, У Зотга қарши уруш қилишга энг кўп чақирувчи ва фитначи бўлган).
Ҳижрий 3 йил, рабиъус соний ойи (милодий 624 йил сентябрь-октябрь):
– Буҳрон ғазоти бўлди.
Ҳижрий 3 йил, жумодус соний ойи (милодий 624 йил ноябрь-декабрь):
– Зайд ибн Ҳориса розияллоҳу анҳу сарияси бўлди.
Ҳижрий 3 йил, шаъбон ойи (милодий 625 йил январь-февраль):
– Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳунинг қизи Ҳафса онамизга уйландилар.
Ҳижрий 3 йил, 7 шаввол, шанба (милодий 625 йил 22 март):
– Уҳуд ғазоти бўлди;
– ўша куни жами етмишта шаҳид Уҳуд майдонига дафн қилинди ва Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам қолган олти юз ўттиз нафар саҳоба билан кечки пайт Мадинаи мунавварага қайтиб келдилар.
Дўстларингизга ҳам улашинг:
/channel/musaffouzb
ПАЙШАНБА КУНИ КИР ЮВИШ
#бидъат
❓1388-CАВОЛ: Одамлар орасида пайшанба куни кир ювиб бўлмайди, деган гап бор. Шу гап қанчалик асосли?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Бу гап динимиз таълимотларига зид гап ҳисобланади. Динимиз покизаликка жиддий қарайди. Ҳамиша покиза ва чиройли бўлиб юришга тарғиб қилади. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам бундай марҳамат қилганлар:
إِنَّ اللهَ طَيِّبٌ يُحِبُّ الطَّيِّبَ، نَظِيفٌ يُحِبُّ النَّظَافَةَ، كَرِيمٌ يُحِبُّ الكَرَمَ، جَوَادٌ يُحِبُّ الجُودَ رواه الترمذي
“Албатта Аллоҳ гўзалдир, гўзалликни яхши кўради, покизадир, покизаликни яхши кўради, карамлидир, карамлиликни яхши кўради, ўта сахийдир, ўта сахийликни яхши кўради” (Имом Термизий ривояти).
Демак, шариатимизга кўра кир ювишдан ман қилинган кун ёки вақт йўқ. Пайшанбами ёки бошқа кунми кийими нопок бўлиб қолган инсон эртаси кунни кутиб ўтирмайди. Ўша кунни ўзида кийимларини поклаб олаверади. Валлоҳу аълам.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази
fatvouz">🔗 Улашинг: @musaffouzb
15-Дарс. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламга қарши ташвиқот. (Тўлиқ)
Тошкент ислом институти Ҳадис ва ислом тарихи фанлари кафедраси катта ўқитувчиси Абдулазим Зиёуддин
t.me/musaffouzb
#МАВЛИДИ_БАРЗАНЖИЙ
16-АТР
МАВЛИДИ БАРЗАНЖИЙ
Устоз Абдулбосит қори Қобилов
Яқинларингизга ҳам улашинг!
👉 @Abdulbositqoriuz
@musaffouzb
#siyrat
🌙 ҲАДИСИ ШАРИФЛАРДА РАСУЛУЛЛОҲ СОЛЛАЛЛОҲУ АЛАЙҲИ ВА САЛЛАМНИНГ ВАСФЛАРИ
@musaffouzb
Улуғлар Муҳаммад алайҳиссалом ҳақларида
«Дунё бугун Муҳаммад алайҳиссалом каби фикрлай оладиган инсонга муҳтождир. Агар унга ўхшаган бирор инсон бугунги дунёнинг бошқарувини қўлга олса, барча мушкулотларни ечишга муваффақ бўлган бўлар, бу эса ўз навбатида, ҳозирда етишмаётган хотиржамлик ва саодатни олиб келган бўлар эди».
Машҳур инглиз адиби Бернард Шоу.
Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
t.me/musaffouzb
АССАЛОМУ АЛАЙКУМ!
☀️ ХАЙРЛИ ТОНГ ☀️
Бу кунни Аллоҳ файзидан, баракотидан барчаларимизни насибадор қилсин.
Қалбингизни иймонга, ✨
Уйингизни қувончга, ✨
Юзингизни нурларга, ✨
Аллоҳим тўлдирсин
Қалбимизни кенг;
Охиратда саодатли;
Ўғил - қизларимизни салоҳиятли;
Ризқимизга Аллоҳ кенглик ато этсин.
Бугун Ҳижрий 1446 йил 21 - Рабиъул Аввал ойи
Милодий 2024 йил 24 сентябр ҳафтанинг сешанба куни
⏰Намоз_вақтлари
АЛЛОҲ ТАОЛО бундай марҳамат қилади:
إِنَّ الصَّلاَةَ كَانَتْ عَلَى الْمُؤْمِنِينَ كِتَابًا مَّوْقُوتًا
⏺"Албатта, намоз мўминларга вақти тайин этилган ва (фарз деб) битилгандир (Нисо сураси, 103-оят)
🌅 Бомдод - 05:30
🌅 Қуёш - 06:05
🏞 Пешин - 12:45
🏞 Аср - 16:45
🌆 Шом - 18:18
🌃 Хуфтон - 19:55
ЎЗБЕКИСТОН ТУМАНИДА БЕШ ВАҚТ ЎҚИЛАДИГАН НАМОЗЛАРНИНГ МУСТАҲАБ ВАҚТЛАРИ.
Телеграм
http://t.me/musaffouzb
#Ҳидоят_таваллуди
Рубаййиъ бинти Муаввиз разияллоҳу анҳога: «Бизга Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васалламни васфлаб беринг», деб айтилди. Шунда саҳобийя онамиз: «Болагинам, У зотни кўрганингда эди, порлаб турган қуёшни кўрган бўлардинг», дедилар.
📚Имом Доримий ривоят қилган.
🔗 Улашинг: @musaffouzb
#СИЙРАТ СОЛНОМАСИ
Ҳижрий 2 йил, жумодус соний ойи (милодий 623 йил декабрь):
– Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам бир юз эллик (ёки икки юз) муҳожир билан Қурайшнинг Маккадан Шомга йўл олган карвонига қарши ғазотга отландилар (Зул Ушайра деган жойга етганларида карвон бир неча кун олдин ўтиб кетгани маълум бўлди. Бу Ислом тарихида «Зул ушайра» ғазоти деб аталади);
– ушбу ғазотда Расулуллоҳ сооллаллоҳу алайҳи ва саллам бани Мудлиж қабиласи билан урушмаслик ҳақида битим туздилар.
Ҳижрий 2 йил, ражаб ойи (милодий 624 йил январь):
– Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам Абдуллоҳ ибн Жаҳш Асадий розияллоҳу анҳуни муҳожирлардан ўн икки кишига бош қилиб, Қурайш карвони ҳақида хабар олиб келиш учун Макка билан Тоиф ўртасидаги Нахла водийсига юбордилар (бу Ислом тарихида «Нахла»сарияси деб аталади).
Ҳижрий 2 йил, шаъбон ойи(милодий 624 йил февраль):
– Аллоҳ таоло мусулмонларга душманга қарши жанг қилишни фарз этди (Бақара, 190–193);
– Аллоҳ таолонинг қиблани Байтул Мақдисдан Масжидул Ҳаромга ўзгартириш ҳақидаги буйруғи нозил бўлди;
– Аллоҳ таоло рамазон рўзасини фарз қилди;
– Аллоҳ таоло фитр закотини вожиб қилди;
– Аллоҳ таоло закот моллари, нисоблари, закот олишга ҳақли инсонлар ва бошқа ўлчовларни баён қилиб берди.
Дўстларингизга ҳам улашинг:
/channel/musaffouzb
ҚАФАСДА ҚУШ БОҚИШ МУМКИНМИ?
#ҳалол_ҳаром
❓1386-CАВОЛ: Қафасда қуш боқиш гуноҳ эмасми?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир роҳманир роҳим. Қафасда қуш боқиш жоиз. Фақат уларни озуқасиз ва қаровсиз ташлаб қўймаслик лозим. Акс ҳолда қушларга зулм бўлади. “Раддул муҳтор” китобида бундай дейилган:
لا بأس بحبس الطيور والدجاج في بيته، ولكن يعلفها وهو خير من إرسالها في السكك
“Қуш ва товуқларни инига қамашнинг зарари йўқ. Лекин унга озуқасини бериб туради. Бу нарса уларни кўчаларга қўйиб юборишдан яхшироқдир”.
Бундан ташқари айрим қушлар фақат қафасда яшай олади. Уларни очиқ ҳавога қўйиб юборилса, дон топа олмай ёки бошқа ҳайвонларга ем бўлиб, ўлиб кетиши мумкин. Валлоҳу аълам.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.
fatvouz">🔗 Улашинг: @musaffouzb
Соллаллоҳу алайҳи васаллам...
Шайх, аллома Абдулфаттоҳ Абу Ғудда раҳимаҳуллоҳ дейдилар: “Машойихларимизнинг исмларини зикр қилиш баракага ва раҳматнинг жалб бўлишига сабаб бўлади. Чунки Суфён ибн Уяйна айтганларидек, солиҳлар зикр қилинганда раҳмат нозил бўлади”.
Энди солиҳларнинг етакчилари зикр қилиб эсланиши раҳмат нозил бўлишига сабаб бўлса, энди солиҳларнинг саййиди Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам зикр қилинсалар нима бўлади?
Инсоннинг у зотни зикр қилиши ўзида, динида, аҳлида, хулқида, табиатида ва ҳаётининг барча тасарруфотларида барака бўлишига сабаб бўлади. Шу сабабдан ҳам биз у зот соллаллоҳу алайҳи васалламга кўп-кўп саловот айтишга буюрилганмиз.
Агар инсон саловот айтиб юришга одатланар ва унда давомий бўлар экан, кейин эса, бир- икки кун саловот айтишдан чалғиб, уни қолдириб қўйса, албатта қалбида улкан фироқ, йўқотишни ҳис қилади”.
“Имдодул фаттоҳ” асаридан.
t.me/musaffouzb
#siyrat
🌙 СУННАТДАГИ ИЛМИЙ МЎЖИЗАЛАР
Бурунга сув олиб ювиш
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Агар бирортангиз таҳорат олса, бурнини сув билан ювсин ва қоқиб ташласин”, деганлар (Имом Муслим ривояти).
Доктор Мустафо Шаҳота айтади: “Бурун бўшлиғида микробларнинг жуда кўплаб турлари пайдо бўлади ва ривожланади. Ҳар куни таҳоратда бурун бўшлиғининг ювилиши, унинг яллиғланиши ва микробларнинг кўпайишини кеткизади”.
Соллаллоҳу алайка ё Расулуллоҳ
🌐 /channel/musaffouzb
АССАЛОМУ АЛАЙКУМ!
☀️ ХАЙРЛИ ТОНГ ☀️
Бу кунни Аллоҳ файзидан, баракотидан барчаларимизни насибадор қилсин.
Қалбингизни иймонга, ✨
Уйингизни қувончга, ✨
Юзингизни нурларга, ✨
Аллоҳим тўлдирсин
Қалбимизни кенг;
Охиратда саодатли;
Ўғил - қизларимизни салоҳиятли;
Ризқимизга Аллоҳ кенглик ато этсин.
Бугун Ҳижрий 1446 йил 22 - Рабиъул Аввал ойи
Милодий 2024 йил 25 сентябр ҳафтанинг чоршанба куни
⏰Намоз_вақтлари
АЛЛОҲ ТАОЛО бундай марҳамат қилади:
إِنَّ الصَّلاَةَ كَانَتْ عَلَى الْمُؤْمِنِينَ كِتَابًا مَّوْقُوتًا
⏺"Албатта, намоз мўминларга вақти тайин этилган ва (фарз деб) битилгандир (Нисо сураси, 103-оят)
🌅 Бомдод - 05:30
🌅 Қуёш - 06:06
🏞 Пешин - 12:45
🏞 Аср - 16:45
🌆 Шом - 18:17
🌃 Хуфтон - 19:55
ЎЗБЕКИСТОН ТУМАНИДА БЕШ ВАҚТ ЎҚИЛАДИГАН НАМОЗЛАРНИНГ МУСТАҲАБ ВАҚТЛАРИ.
Телеграм
http://t.me/musaffouzb
САЛАВОТДА БАРАКА ВА ХАЙР БОР
Салавот қалбни нурлантиради, дилни ёриштиради, ақлга зиё беради. Унутган нарсани ёдга келтиради, исонга ҳаловат ва хотиржамлик бахш этади. Умматни Пайғамбар алайҳиссалом билан боғлайди. Инсон Расулуллоҳга салавот ва салом йўллар экан, унинг барча ғам-ташвишларига Аллоҳнинг Ўзи кифоя қилади, ризқини мўл-кўл этиб, буюк мукофотлар билан тақдирлайди.
Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
t.me/musaffouzb
#Риёзус_солиҳийн
#ҳадис_ва_фиқҳ #ислом
Ким Аллоҳ йўлида юрган бўлади?
Ҳикматуллоҳ домла ТОШТЕМИРОВЎзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази бош мутахассиси
🔗 Улашинг: @musaffouzb
“УМРА” ТАДБИРЛАРИНИ ТАШКИЛ ЭТАЁТГАН ТУРОПЕРАТОРЛАРГА ОГОҲЛАНТИРИШ
🔎 Ўтказилган таҳлилларга кўра, интернет ва ижтимоий тармоқларда “Умра” тадбирларини ташкил этиш ва ўтказишга оид хизматларни кўрсатиш билан боғлиқ реклама ахборотлари фаоллашганлиги, тегишли лицензия ва рухсатномалар бўлмаган ҳолатда ушбу хизматлар реклама қилинаётганлиги кузатилмоқда.
⚡️Жумладан, туроператорлар томонидан октябрь-декабрь ойларида Умра зиёратига юбориш бўйича хизматлар кенг реклама қилинаётгани қайд этилмоқда.
🤔Маълумки, “Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни 2024 йил 2 июль куни қабул қилинди. (02.07.2024 йилдаги ЎРҚ-935-сон)
✅Ушбу Қонунга мувофиқ лицензияга эга бўлган туроператорлар томонидан “Умра” тадбирларини ташкил этиш ва ўтказишга оид хизматларни кўрсатиш жорий йил 5 октябрга қадар амалга оширилади.
✅Бунда, Дин ишлари бўйича қўмита мазкур соҳадаги лицензияловчи ваколатли орган сифатида белгиланди.
❌2024 йил 5 октябрдан сўнг “Умра” хизматини кўрсатиш бўйича барча турдаги фаолият ноқонуний ҳисобланади.
🔴Ушбу қонунбузарлик учун лицензия олиш соҳасидаги ҳуқуқбузарликлар учун юридик шахсларга солинадиган жарималар миқдорлари БҲМнинг 200 баравари (68 млн сўм) этиб белгиланган.
🟠 Огоҳ бўлинг, “Умра” тадбирларини ташкил этиш ва ўтказишга оид хизматларини лицензияга эга бўлмаган субъектлар томонидан кўрсатиш тақиқланган.
❕ Ҳурматли фуқаролар, Дин ишлари бўйича қўмита зиёратчиларимизни "Умра" амалларини муносиб ва хавфсиз бажаришлари учун огоҳ бўлишлари ва кейинчалик турли кўнгилсиз ҳолатларга тушиб қолмасликлари мақсадида ишончли ва кафолатланган хизматлардан фойдаланишларини тавсия этади.
🌐 Din ishlari boʻyicha qoʻmita
Telegram | Instagram| Facebook | Twitter
Axborot xizmati
#СИЙРАТ СОЛНОМАСИ
Ҳижрий 2 йил, 17 рамазон (милодий 624 йил 12 март):
– Катта Бадр ғазоти бўлиб ўтди (бу яна «Иккинчи Бадр» ғазоти ҳам дейилади);
– Бадр жангидан кейин Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг иккинчи қизлари Руқайя розияллоҳу анҳо вафот этди.
Ҳижрий 2 йил, 1 шаввол (милодий 624 йил 26 март):
– Биринчи Рамазон ҳайити ўқилди ва катта тантана билан байрам қилинди.
– Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам бани Сулайм қабиласи яшайдиган Кудр[7] диёрига икки юз отлиқ билан бордилар (сабаби, Бадр жангидан сўнг бани Сулайм ва бани Ғатафон қабилаларининг Мадинага ҳужум қилиш учун куч тўплашаётгани ҳақида У Зотга хабар етиб келган эди. Мусулмонларнинг келаётганини эшитган қабила аъзолари тумтарақай бўлиб, қочиб қолишди. Бу «Кудрдаги бани Сулайм» ғазоти деб номланади);
– ушбу ғазотда Ясор номли бир қул қўлга тушган эди, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам уни озод қилиб юбордилар.
Ҳижрий 2 йил, шаввол ойининг ўртаси шанба куни (милодий 624 йил апрель):
– Бани Қайнуқоъ ғазоти бошланди (бани Қайнуқоъ яҳудийлари зулқаъда ойининг бошигача ўн беш кун қамал қилинди).
Ҳижрий 2 йил, зулҳижжа ойи (милодий 624 йил май-июнь):
– Савиқ ғазоти бўлди.
Дўстларингизга ҳам улашинг:
/channel/musaffouzb
#Ёд_олиш_учун
МУХТАСАР СИЙРАТ
Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг учта ўғиллари бор эди:
1. Ҳазрати Қосим розияллоҳу анҳу.
2. Ҳазрати Абдуллоҳ розияллоҳу анҳу. (Уни Тоййиб ва Тоҳир ҳам дейилар эди)
3. Ҳазрати Иброҳим розияллоҳу анҳу.
Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг тўрт қизлари бор эди:
1. Ҳазрати Зайнаб розияллоҳу анҳо.
2. Ҳазрати Руқийя розияллоҳу анҳо.
3. Ҳазрати Умму Кулсум розияллоҳу анҳо.
4. Ҳазрати Фотима розияллоҳу анҳо.
Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
t.me/musaffouzb
#ЭЪЛОН
АЛЛОҲГА ҚАРЗ БЕРДИМ
Абдуллоҳ ибн Масъуд розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
“Аллоҳга яхши қарз берадиган киши борми?! Бас, У зот унга бир неча марта кўпайтириб қайтарадир ва унга карамли ажр бордир” (Ҳадид сураси, 11-оят) ояти нозил бўлганида Абу Даҳдоҳ ансорий сўради:
– Эй Аллоҳнинг Расули, Аллоҳ азза ва жалла биздан қарз ирода қилурми?
– Ҳа, эй Абу Даҳдоҳ, – дедилар Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам.
– Ундай бўлса, мен Аллоҳ азза ва жаллага қўрғонимни қарз қилдим!
Унинг қўрғони олти юз туп хурмо экилган боғ эди. Унда хотини ва оиласи бор эди. Абу Даҳдоҳ боғига келиб хотинини чақирди:
– Ҳой Умму Даҳдоҳ!
– Лаббай! – жавоб берди хотини.
Абу Даҳдоҳ айтди:
– Чиқ бу ёққа! Мен бу боғни Аллоҳ азза ва жаллага қарз бердим!
Эҳсонлар учун ҳисоб рақамлар❗️
UZCARD карта рақам
8600 0202 5880 3522
ЗАРИФЖОН ҒОЛОМОВ номида
СБЕРБАНК карта раками
2202 2036 8298 7799
ШОКИРОВ ЖАХОНГИР
ГОФУРОВИЧ номида
Карта уланган рақам
+79800364523
/channel/saxovat_yaypan
http://t.me/musaffouzb
Агар Қуръон қалбга кирса... Қалбдан дунё (муҳаббати) чиқиб кетади ва ўрнига саодат жойлашади.
Аллоҳим! Бизларни Қуръон аҳлидан қилгин!
Шукруллоҳ қоридан гўзал қироат:
"Ясин" сураси.
t.me/musaffouzb
#Тунингиз_хайрли_бўлсин!
وعَنْ أم المؤمنين عَائِشَةَ رضي الله عنها، أَنَّ النَّبِيّ كَانَ إِذَا أَوَى إِلَى فِرَاشِهِ كُلَّ لَيْلَةٍ، جَمَعَ كَفَّيْهِ ثُمَّ نَفَثَ فِيهِمَا، فَقَرَأَ فِيهِمَا: ( قُلْ هُوَ اللَّهُ أَحَدٌ ( و( قُلْ أَعُوذُ بِرَبِّ الْفَلَقِ ( و( قُلْ أَعُوذُ بِرَبِّ النَّاسِ (، ثُمَّ يَمْسَحُ بِهِمَا مَا اسْتَطَاعَ مِنْ جَسَدِهِ، يَبْدَأُ بِهِمَا عَلَى رَأْسِهِ وَوَجْهِهِ وَمَا أَقْبَلَ مِنْ جَسَدِهِ، يَفْعَلُ ذَلِكَ ثَلاَثَ مَرَّات صحيح البخاري
Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам тунги ётоқларига борсалар, икки кафтларини бирлаштириб, уларга дам уриб – “Ихлос”, “Фалақ”, “Нос” сураларини қироат қилардилар. Сўнгра икки кафтларини баданларининг қўллари етгарлик жойларига суртардилар. Бошларидан бошлаб, сўнгра юзлари ва кетма-кет бошқа аъзоларига. Бу ишни уч марта қилардилар”.
Имом Бухорий ривояти.
♻️Аллоҳ розилиги учун тарқатинг аввало амал билан!
👉 /channel/musaffouzb
14-дарс. Макка даврининг 2-босқичи_ Ислом динига ошкора даъватнинг бошланиши
Тошкент ислом институти Ҳадис ва ислом тарихи фанлари кафедраси катта ўқитувчиси Абдулазим Зиёуддин
t.me/musaffouzb
#МАВЛИДИ_БАРЗАНЖИЙ
15-АТР
МАВЛИДИ БАРЗАНЖИЙ
Устоз Абдулбосит қори Қобилов
Яқинларингизга ҳам улашинг!
👉 @Abdulbositqoriuz
@musaffouzb
#siyrat
#muftiy_minbari
📹 СИЗНИ СОҒИНДИМ Ё РАСУЛУЛЛОҲ
🎤 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари
@musaffouzb