11-дарс. Илк ваҳийнинг нозил бўлиши.
Тошкент ислом институти Ҳадис ва ислом тарихи фанлари кафедраси катта ўқитувчиси Абдулазим Зиёуддин
t.me/musaffouzb
#МАВЛИДИ_БАРЗАНЖИЙ
11-АТР
МАВЛИДИ БАРЗАНЖИЙ
Устоз Абдулбосит қори Қобилов
Яқинларингизга ҳам улашинг!
👉 @Abdulbositqoriuz
@musaffouzb
#BIR_SHINGIL_TAFAKKUR
RASULULLOH ﷺ QABRLARIGA HUJUM
1-HUJUM
“… Va Alloh Sizni odamlardan saqlaydi …” (“Moida” surasi, 67-oyat).
✅ Rasululloh ﷺ nafaqat hayotlik chog’larida, balki vafotlaridan so’ng ham Alloh taoloning himoyasida.
✅ Dushmanlar tarafidan Rasululloh ﷺ qabrlariga to’rt marta hujum bo’lgan.
✅ Ularning maqsadi Rasululloh ﷺ ning muborak Jasadlarini o’g’irlash bo’lgan.
1️⃣-hujum 1010-yilda sodir bo’lgan.
👉 Shialardan Fotimiy xalifa Mansur al-Hokim al-Ismoiliy (985-1021) Rasululloh ﷺ qabrlarini Misrga ko’chirmoqchi bo’ladi.
👉 U Abul Futuh boshchiligida Madinaga askar jo’natib, Rasululloh ﷺning muborak jasadlarini Misrga olib kelishni buyuradi.
❗️ Lekin
✅ Alloh taolo juda kuchli shamol yuboradi.
👉 Hatto tuya va otlar egarlari bilan cho’pdek uchib ketadi.
👉 Shamol sababli ko’p odamlar halok bo’ladi.
👉 Mazkur askarlar ham ushbu shamol tufayli halok bo’ladi.
©️ Manba: As-Samhudiy. Vafa al-vafa.Shayx Alijon qori
@musaffouzb
Агар Қуръон қалбга кирса... Қалбдан дунё (муҳаббати) чиқиб кетади ва ўрнига саодат жойлашади.
Аллоҳим! Бизларни Қуръон аҳлидан қилгин!
Шукруллоҳ қоридан гўзал қироат:
"Ясин" сураси.
t.me/musaffouzb
#хайрли_тун
Сизларга тундан сокинлик, тонгдан халол ризқу - барокат насибадорлари бўлиш насиб қилсин!
Тун хайрли бўлсин, азиз диндошим!
♻️Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
👉 t.me/musaffouzb
#Пайғамбаримиз_сийратларига_назар
Сўзлашлари ва қувватлари
Устоз Ҳабибуллоҳ домла АбдулғаффорЎзбекистон мусулмонлари идораси
fatvouz">
Фатво маркази етакчи мутахассиси
🔗 Улашинг: @musaffouzb
10-дарс. Пайғамбарлик арафасида.
Тошкент ислом институти Ҳадис ва ислом тарихи фанлари кафедраси катта ўқитувчиси Абдулазим Зиёуддин
t.me/musaffouzb
#МАВЛИДИ_БАРЗАНЖИЙ
10-АТР
МАВЛИДИ БАРЗАНЖИЙ
Устоз Абдулбосит қори Қобилов
Яқинларингизга ҳам улашинг!
👉 @Abdulbositqoriuz
@musaffouzb
👤 Муфтий Нуриддин домла Ҳолиқназаров
📌 Сийрат 3-дарс.
♻️ Дўстларингизга ҳам улашинг 👇
t.me/musaffouzb
Агар Қуръон қалбга кирса... Қалбдан дунё (муҳаббати) чиқиб кетади ва ўрнига саодат жойлашади.
Аллоҳим! Бизларни Қуръон аҳлидан қилгин!
Шукруллоҳ қоридан гўзал қироат:
"Ясин" сураси.
t.me/musaffouzb
Туннинг қоронғу зулматига енгилмаганлар учун мукофоти ўлароқ янги кун, янги имкон ва
янги умидлар берилади.
ХАЙРЛИ ТУН !
Тун сохибига омонатсиз!
•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
t.me/musaffouzb
#Видео
#Риёзус_солиҳийн
#ҳадис_ва_фиқҳ #амал #ният
Амаллар ниятга боғлиқдир
Ҳикматуллоҳ домла ТОШТЕМИРОВЎзбекистон мусулмонлари идораси
🔗 Улашинг: @musaffouzb
Фатво маркази бош мутахассиси
😎 Маккага етиб келган илк умрачилар катта эҳтиром ила кутиб олинди
🗣Аввалроқ “Умра – 2024” янги мавсуми бошланиб, илк гуруҳ зиёратчилари муборак диёрга жўнаб кетгани ҳақида хабар берган эдик.
🌙 Ушбу зиёратчилар 3 кун давомида Мадина шаҳридаги замонавий “Grand Shahba” меҳмонхонасида истиқомат қилиш баробарида Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг Равзаи шарифлари, муборак қадамжолар ва Масжидун Набавийда зиёрат ва ибодат билан машғул бўлдилар.
⏺Шундан сўнг ўзбекистонлик зиёратчиларнинг дастлабки гуруҳлари Пайғамбар шаҳридаги Зул-Ҳулайфа масжидида умрани ният қилиб, оппоқ эҳромда замонавий автобусларда Маккаи мукаррамага йўл олди.
🚌Муқаддас икки шаҳар орасидаги 460 километрлик масофани замонавий автобусларда ўртача тезликда 5-6 соатда босиб ўтган, тилидан “лаббайка” тушмаган умрачиларимиз Ишчи гуруҳи ва ҳамкор ширкат вакиллари томонидан тантанали равишда катта эҳтиром билан кутиб олинди.
📍Ҳамюртларимиз муҳташам “Al-Ayam Elite” меҳмонхонасига киришлари биланоқ илиқ қарши олиниб, зам-зам сувлари, хурмо, ширинликлар, гуллар ва ҳадялар улашилиб икром қилинди.
✅Замонавий меҳмонхонада хоналари тайин бўлган зиёратчиларимиз моҳир ошпазлар пиширган лаззатли таомларидан баҳраманд бўлгандан сўнг гуруҳ раҳбарлари ҳамроҳлигида тилдан талбияни қўймаганча Масжидул Ҳарамга йўл олишди ва Байтуллоҳда тавоф, саъй каби умра амалларини бажаришга киришдилар.
🤲 Аллоҳ таоло зиёратчиларимизнинг сафарларини хайрли ва баракали қилсин, умраларини қабул айласин, Байтуллоҳ ёнида дуо қилишни барчамизга насиб этсин!
✅ Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати
🌐 MUSLIM.UZ GA 📲 OBUNA BO'LING ✅ VA ULASHING🗣
▶️ Muslimuzz/featured">YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook
ВАФОТ ЭТГАНЛАР УЧУН МАРОСИМ ҚИЛИШ
#қисқа_савол_жавоблар
❓CАВОЛ: Динимизда вафот этганлар учун 52 маросимини қилиш тўғрисида нима дейилган?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир роҳманир роҳим. Динимизда бу каби маросим йўқ. Тўғри, динимизда хайру эҳсон ва савобли амаллар қилиб, унинг савобини вафот этганларга бағишлаш бор ва бу тарғиб қилинган амалдир. Шу жумладан, имкони бўлса, маййитнинг ёки ўзининг яқинларини, ночор инсонларни чақириб, эҳсон дастурхони ҳам ёзиш мумкин. Албатта, бунинг ҳам савоби маййитга етиб боради. Аммо маййит учун турли кунларга мослаб маросим қилиш шариат талаби эмас. 52 кун деган маросим ҳам шулар қаторига киради. Буни динда бор нарса, албатта, 52 кун қилиш керак, деган эътиқодда бўлиш хато тушунчадир. Валлоҳу аълам.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.
fatvouz">🔗 Улашинг: @musaffouzb
ЭНГ БУЮК ЗОТ
Майкл Харт “Юз буюк шахс” номли китобида тарихдаги энг буюк ва номи абадий қоладиган шахс бу – Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам, деб Лондонда нутқ сўзлаш учун омма олдига чиққанида, у ердагилар унга қарши чиқиб, ҳуштак чалиб, бақир-чақир қилишган.
У сўзида давом этиб: «Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам одамларга: “Мен Аллоҳнинг элчисиман”, деган. Мана, орадан 1400 йилдан зиёдроқ вақт ўтди. Мусулмонлар сони 1,5 миллиарддан ошиб кетди. Ўсиш ҳануз давом этмоқда. Бу буюк шахс ёлғон гапириши асло мумкин эмас. Чунки ёлғон 15 асрга яқин вақт яшай олмайди ҳамда ёлғонни қабул қилувчилар 1,5 миллиард кишидан зиёда бўлиши ҳам мумкин эмас.
Шунча узоқ вақт ўтишига қарамасдан бугун ҳам мусулмонлар ўз пайғамбарларига гап теккизмаслик учун жонларини фидо қилишга тайёр”, деганида залда яна жимлик ҳукмрон эди».
* * *
Башарият тарихида ҳеч бир кишининг ҳаёти Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг умричалик тўлиқ ўрганилган эмас. Инглиз олими Жон Давенпорт: “Машҳур пайғамбарлар ва фотиҳлар орасида ҳаёти ҳазрат Муҳаммад тарихидек энг кўп ва ҳамма нуқталаригача батафсил ўрганилган тарихий шахс йўқдир”, деганида чиндан ҳам ҳақ эди.
* * *
Машҳур олмон шоири Волфганг Гёте: “Мен дунё тарихини ўрганиб бир хулосага келдим: дунё подшоҳлари тўплаган жамики салтанату сарват-бойликлар, шоҳона қасрлару муҳташам саройлар Муҳаммад алайҳиссаломнинг ямоқ яктакларига арзимас экан”, деган хулоса келганининг ўзи ҳам Пайғамбаримизнинг мартабалари нақадар улуғ эканини англатади.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг ҳаёти, одоб-ахлоқи, юриш-туриши, хатти-ҳаракати синчковлик билан ўрганилганки, бундай умрни таърифлаш ва тавсифлаш учун, аввало, уни яшаш, у зотга муносиб уммат бўлиш керак. Шу боис Расулуллоҳнинг биргина амалини кўриб, эшитиб қанчадан-қанча кишилар имон билан неъматландилар.
У зотга мукаммал салавоту шарифлар, дурудлар, саломларимиз бўлсин: “Соллаллоҳу ала Муҳаммад, соллаллоҳу алайҳи ва саллам”.
Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
t.me/musaffouzb
#siyrat
#muftiy_minbari
📹 БУЮК ШАФОАТ
🎤 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари
@musaffouzb
👤 Муфтий Нуриддин домла Ҳолиқназаров
📌 Сийрат 4-дарс.
♻️ Дўстларингизга ҳам улашинг 👇
t.me/musaffouzb
АССАЛОМУ АЛАЙКУМ!
☀️ ХАЙРЛИ ТОНГ ☀️
Бу кунни Аллоҳ файзидан, баракотидан барчаларимизни насибадор қилсин.
Қалбингизни иймонга, ✨
Уйингизни қувончга, ✨
Юзингизни нурларга, ✨
Аллоҳим тўлдирсин
Қалбимизни кенг;
Охиратда саодатли;
Ўғил - қизларимизни салоҳиятли;
Ризқимизга Аллоҳ кенглик ато этсин.
Бугун Ҳижрий 1446 йил 15 - Рабиъул Аввал ойи
Милодий 2024 йил 18 сентябр ҳафтанинг чоршанба куни
⏰Намоз_вақтлари
АЛЛОҲ ТАОЛО бундай марҳамат қилади:
إِنَّ الصَّلاَةَ كَانَتْ عَلَى الْمُؤْمِنِينَ كِتَابًا مَّوْقُوتًا
⏺"Албатта, намоз мўминларга вақти тайин этилган ва (фарз деб) битилгандир (Нисо сураси, 103-оят)
🌅 Бомдод - 05:20
🌅 Қуёш - 05:59
🏞 Пешин - 12:45
🏞 Аср - 16:55
🌆 Шом - 18:29
🌃 Хуфтон - 20:05
ЎЗБЕКИСТОН ТУМАНИДА БЕШ ВАҚТ ЎҚИЛАДИГАН НАМОЗЛАРНИНГ МУСТАҲАБ ВАҚТЛАРИ.
Телеграм
http://t.me/musaffouzb
#Ҳидоят_таваллуди
Ҳассан ибн Собит разияллоҳу анҳу Набий саллаллоҳу алайҳи васалламни васфлаб айтадилар: «Сизданда чиройлисини кўзларим ҳеч кўрмаган, Сизданда гўзалроғини аёллар дунёга келтирмаган».
📚Имом Термизий ривоят қилган.
🔗 Улашинг: @musaffouzb
#СИЙРАТ СОЛНОМАСИ
Ҳижратдан аввалги 4 йил, шаввол ойи (нубувватнинг 10 йили / милодий 619 йил май-июнь):
– Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам Савда бинти Замъа онамизга уйландилар;
– Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам Қурайшдан умидларини узиб, Сақиф қабиласини Исломга даъват қилишга, ҳеч бўлмаса, бошпана бериб қўллаб-қувватлашларини умид қилиб, Тоифга бордилар, бироқ ҳимоячи ҳам, кўмакчи ҳам топмасдан, озору азиятлар кўриб қайтдилар;
– Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам Тоифдан қайтаётиб Нахла водийсига тушганларида жинларнинг биринчи гуруҳи мусулмон бўлди;
– Макка мушриклари Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам билан саҳобаларга нисбатан тазйиқни янада кучайтиришди (шу каби алам-ситамлар кетма-кет келгани боис, бу йил, яъни нубувватнинг ўнинчи йили “ғам йили” деб аталди).
Ҳижратдан аввалги 4 йил, зулқаъда ойи (нубувватнинг 10 йили / милодий 619 йил июнь-июль)
– Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам Тоифдан қайтиб, Макка ташқарисидаги турли қабила ва шахсларни Исломга даъват қила бошладилар ва улардан Аллоҳнинг динини етказиш йўлида ўзларига ҳимоя ҳам сўрадилар.
Ҳижратдан аввалги 3 йил бошлари (нубувватнинг 11 йили / милодий 619 йил охирлари)
– Сувайд ибн Сомит, Иёз ибн Муоз, Абу Зарр Ғифорий, Туфайл ибн Амр Давсий, Зимод Аздий розияллоҳу анҳум сингари маккалик бўлмаган кишилар мусулмон бўлишди.
Дўстларингизга ҳам улашинг:
/channel/musaffouzb
ТАЪЗИЯ БЎЛГАН ХОНАДОНДА ИДИШ-ТОВОҚЛАР ТАРҚАТИЛИШИ ЖОИЗМИ?
#таъзия
❓1378-CАВОЛ: Бизни Қўқон томонларда таъзия бўлган хонадон эгалари таъзияга келган аёлларга идиш товоқ, баъзи жойларда қозонлар тарқатишади. Бу ҳолатга шариатда кўрсатмалар келганми?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир роҳманир роҳим. Шариатимизда бундай кўрсатма йўқ. Чунки агар бундай нарсалар маййитдан қолган маблағлардан ёки идишлардан берилса, мутлақо мумкин эмас. Сабаби маййитдан қолган мол-мулклар барча меросхўрлар ўртасида муштарак молга айланиб қолади. Шериклик молларни эса бир-бирининг розилигисиз бошқаларга бериш мумкин эмас. “Шарҳул мажалла” китобида бундай дейилган:
"كما ان اعيان المتوفي المتروكة عنه مشتركة بين الورثة علي حسب حصصهم."
“Маййитдан қолган мол-мулклар меросхўрлар ўртасида ҳиссасига кўра муштарак мол ҳисобланади”. “Мажаллатул аҳком” китобида бундай дейилади:
ولا يجوز لأحدهما أن يتصرف في نصيب الآخر إلا بأمره
“Шерикларнинг бири шеригининг ҳиссасини унинг рухсатисиз тасарруф қила олмайди”.
Маййитнинг яқинлари буни ўз ҳисобимиздан қиламиз, маййитнинг молига тегмаймиз, десалар ҳам бундан сақланиш керак. Сабаби шариатда буюрилмаган нарса одамлар орасида тарқаб, мажбурийга айланади ва одамларни мушкул аҳволга солиб қўяди. Шундоқ ҳам мусибат устида турганлар учун бу нарса оғирлик қилади. Бунинг ўрнига Қуръон тиловати, таҳлил, тасбиҳ каби зикрларни айтиб, савобини маййитга бағишлаш фойдалидир. Валлоҳу аълам.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.
fatvouz">🔗 Улашинг: @musaffouzb
🌙 ХОТАМУЛ АНБИЁНИНГ СИФАТЛАРИ
(У зот) ҳеч бир ихтилофсиз барча пайғамбарларнинг имомидирлар ва барча (ёмон сифатлардан) холи бандаларнинг нуқсонсиз тожидирлар.
Ўший раҳматуллоҳи алайҳ Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг сифатларини баён қилишда давом этиб, у зотни пайғамбарларнинг имоми, улуғ афиф бандаларнинг тожи дея васф қилган. Бу васфдан Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг қиёмат кунида барча пайғамбарлардан муқаддам туришларига ҳам ишора бор. Бу ҳақида қуйидаги ривоят келган:
Абу Саиддан ривоят қилинади: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Мен қиёмат кунида Одам боласининг саййидиман, лекин мақтаниш эмас. Ҳамд байроғи менинг қўлимда бўлади, лекин мақтаниш эмас. Ўша кунда Одамми, ундан бошқасими, менинг байроғим остида бўлмаган бирор пайғамбар бўлмайди. Мен ер унинг устидан ёриладиган биринчи кишиман, лекин мақтаниш эмас” , – дедилар”. “Сунани Термизий”да келган.
Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам “Барча афиф бандаларнинг тожидирлар” дея васф қилинди. Афиф инсонлар деганда қалблари нафсий иллатлардан холи бўлган олимлар, шаҳидлар ва бошқа тақводор мўминлар тушунилади. Тож безак турларининг ичида энг кўзга кўриниб турадиган ва энг қиймати юксак бўлганидек, Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳам афиф инсонларнинг энг кўзга кўриниб турадигани ва энг қийматлисидирлар.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни яхши кўриш иймон тақозоси ҳисобланади. Яъни Ислом динини бино деб тасаввур қилинадиган бўлса, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни яхши кўриш ўша бинони тутиб турадиган пойдевор мақомидаги тушунча ҳисобланади. Бу ҳақида у зотнинг ўзлари шундай хабар берганлар:
Абу Саиддан ривоят қилинади: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Мен қиёмат кунидаги Одам боласининг саййидиман, лекин мақтаниш эмас” , – дедилар”. Бухорий ривоят қилган. Саййидул башарга салавот ва саломлар бўлсин.«Эътиқод дурдоналари»
Muslim.uz
@musaffouzb
Расулулллоҳ саллоллоҳу алайҳи васаллам мўжизалари: Дуодан сўнг ёмғир ёғиши ва тўхташи.
Жума куни Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам минбарда тик туриб хутба қилаётганларида, минбарнинг рўпарасидаги эшикдан бир одам кириб келди ва Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламга юзланиб: “Ё Расулуллоҳ! Ёмғир ёғмай, моллар ҳалок бўлди. Аллоҳга дуо қилинг, бизларга ёмғир берсин”, деди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам икки қўлларини кўтариб: “Ё Аллоҳ, бизларни суғоргин! Ё Аллоҳ, бизларни суғоргин! Ё Аллоҳ, бизларни суғоргин!” дедилар,
Анас розияллоҳу анҳу дедилар: “Аллоҳга қасам, осмонда бир парча булут ҳам, бошқа нарса ҳам йўқ эди. Уй ва ҳовлиларнинг ортидан қалқондек келадиган булут осмонга кўтарилди. Осмонга кўтарилгач, атрофга тарқалди ва ёмғир ёғди”.
Аллоҳга қасам, бизлар олти кун қуёшни кўрмадик. Сўнг келаси жумада ҳалиги киши яна ўша эшикдан кириб келди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам минбарда хутба ўқирдилар. У Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг олдиларига келиб: “Ё Расулуллоҳ! Йўллар кесилиб, моллар ҳалок бўлди. Аллоҳга дуо қилинг, бизлардан ёмғирни тўхтатсин”, деди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам икки қўлларини кўтариб: “Ё Аллоҳ, ёмғирни бизларнинг устимиздан буриб, тепаликлар, тоғлар, тоғ ёнбағирлари ва дарахтзорларга ёғдиргин!” дедилар.
Чиққанимизда ёмғир ёғишдан тўхтаб, қуёш чарақлаб турганди ва биз қуёш нурлари остида манзилимизга кетдик.
"Расулуллоҳ мўжизалари" китобидан.
♻️Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
👉 /channel/musaffouzb
#hadis
📝 РАСУЛИМИЗ СЎЗЛАРИ
Абу Талҳадан ривоят қилинади: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга очликдан шикоят қилдик. Қорнимизга (боғлаб олинган) биттадан тошни олиб кўрсатдик. Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам иккита тошни олиб кўрсатдилар”.
🌐 /channel/musaffouzb
АССАЛОМУ АЛАЙКУМ!
☀️ ХАЙРЛИ ТОНГ ☀️
Бу кунни Аллоҳ файзидан, баракотидан барчаларимизни насибадор қилсин.
Қалбингизни иймонга, ✨
Уйингизни қувончга, ✨
Юзингизни нурларга, ✨
Аллоҳим тўлдирсин
Қалбимизни кенг;
Охиратда саодатли;
Ўғил - қизларимизни салоҳиятли;
Ризқимизга Аллоҳ кенглик ато этсин.
Бугун Ҳижрий 1446 йил 14 - Рабиъул Аввал ойи
Милодий 2024 йил 17 сентябр ҳафтанинг сешанба куни
⏰Намоз_вақтлари
АЛЛОҲ ТАОЛО бундай марҳамат қилади:
إِنَّ الصَّلاَةَ كَانَتْ عَلَى الْمُؤْمِنِينَ كِتَابًا مَّوْقُوتًا
⏺"Албатта, намоз мўминларга вақти тайин этилган ва (фарз деб) битилгандир (Нисо сураси, 103-оят)
🌅 Бомдод - 05:20
🌅 Қуёш - 05:58
🏞 Пешин - 12:45
🏞 Аср - 16:55
🌆 Шом - 18:30
🌃 Хуфтон - 20:05
ЎЗБЕКИСТОН ТУМАНИДА БЕШ ВАҚТ ЎҚИЛАДИГАН НАМОЗЛАРНИНГ МУСТАҲАБ ВАҚТЛАРИ.
Телеграм
http://t.me/musaffouzb
#МАВЛИД_ОЙИ #СИЙРАТ_ОЙИ
Ҳаққа чорлаб толмаган Ҳабибим саллоллоҳу алайҳи ва саллам!
Ул Зот саллоллоҳу алайҳи ва саллам умматларининг саодатга эришишларига жуда ҳам харис эдилар. Халқимизда ҳам бойлик тўплашга муккасидан кетган одамга "мол-дунёга хирс қўйган", деган ибора ишлатилади. Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи ва саллам эса, умматларининг ҳарна кўпроқ қисми иймонга келиб қолишини, солиҳ амаллар қилишини ана шундай хирс билан хоҳлардилар. Йигирма уч йил пайғамбарлик ҳаётлари давомида вазифаларини бир дам унутмай, фурсат бўлди дегунча одамларни Ҳаққа чорлардилар. Агар даъватни тинглаганлар қабул қилиб, иймон келтирсалар жуда суюниб кетар, баъзиларнинг муҳрланган қалби бунга йўл бермаса, қайғуга тушардилар. Бу ҳолат "Шуаро" сурасида шундай баён қилинган: "(Эй Муҳаммад,) эҳтимол Сиз (Макка мушриклари) мўмин бўлмаганликлари учун ўзингизни ҳалок қилмоқчидирсиз" (Шуаро, 3).
♻️Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
👉 http://t.me/musaffouzb
#СИЙРАТ СОЛНОМАСИ
Ҳижратдан аввалги 7 йил боши, муҳаррам ойи (нубувватнинг 7 йили / милодий 615 йил октябрь):
– Қурайш раҳбарияти Дорун Надва (Макка парламенти)да мажлис ўтказиб, бани Ҳошим, бани Мутталиб уруғлари билан мусулмонларни иқтисодий ва ижтимоий қамал қилишга қарор қилди ҳамда уларни роса 3 йил Абу Толиб дарасида қамал қилди.
Ҳижратдан аввалги 5 йил (нубувватнинг 9 йили / милодий 617 йил):
– Ойнинг иккига бўлиниши мўъжизаси рўй берди.
Ҳижратдан аввалги 4 йил боши, муҳаррам ойи (нубувватнинг 10 йили / милодий 618 йил сентябрь):
– Қурайш тузган зулмкор битим бузилиб, қамал бекор қилинди.
Ҳижратдан аввалги 4 йил, ражаб ойи (нубувватнинг 10 йили / милодий 619 йил февраль-март):
– Абу Толиб саксон етти ёшида оламдан ўтди;
– Қурайш мушриклари яна ҳадларидан ошиб, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламга очиқчасига озорлар бера бошлашди.
Ҳижратдан аввалги 4 йил, рамазон ойи (нубувватнинг 10 йили / милодий 619 йил апрель-май):
– Хадича онамиз олтмиш беш ёшларида вафот этдилар.
Дўстларингизга ҳам улашинг:
/channel/musaffouzb