musaffouzb | Неотсортированное

Telegram-канал musaffouzb - MUSAFFO.UZ

6837

"Оқ тепа" жомеъ масжидининг расмий телеграм канали!

Подписаться на канал

MUSAFFO.UZ

МАВЛИД ОЙИ БИЛАН ТАБРИКЛАШ ЖОИЗМИ?
#мавлид

❓1121-CАВОЛ: Пайғамбаримизнинг таваллуд ойлари билан муборакбод этиш мумкинми?

💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм.
Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламнинг таваллуд ойлари билан табриклаш шаръан жоиздир. Чунки табриклаш одатда бирор қувонарли ҳолатни ифодалаш саналади. Сарвари олам Пайғамбаримиз алайҳиссаломнинг таваллудлари – ҳидоят манбаининг дунёга келиши саналади. Ушбу муборак ойда ўзаро хурсандчиликни ифода этиш – марғуб амалларнинг энг афзали ҳисобланади. Зеро, Аллоҳ таоло шундай марҳамат қилади:

قُلْ بِفَضْلِ اللَّهِ وَبِرَحْمَتِهِ فَبِذَلِكَ فَلْيَفْرَحُوا هُوَ خَيْرٌ مِمَّا يَجْمَعُونَ

“Айтинг: “Аллоҳнинг фазли ва раҳмати билан, бас, (албатта), шулар сабабли (мўминлар) шодлансинлар! У тўплаган нарса (бойлик)ларидан яхшироқдир” (Юнус сураси, 58-оят).

Расули акрам алайҳиссалом мусулмон умматига Аллоҳ таолонинг энг буюк фазли ва раҳмати ҳисобланадилар. Ушбу улуғ неъматдан хурсанд бўлиш ва ушбу хурсандчиликни табрик ила ўзаро изҳор этиш ушбу оятга амал қилиш саналади.

Бошқа ояти каримада Аллоҳ таоло шундай марҳамат қилади:

وَذَكِّرْهُمْ بِأَيَّامِ اللَّهِ

“...ва уларга Аллоҳнинг кунларини (ўтмиш воқеаларини ёки неъматларини) эслатгин!” (Иброҳим сураси, 5-оят).

Ушбу оят бугунги кун мусулмонлар ҳаётида катта аҳамиятга эга бўлган кунларни эслаб қолишнинг мустаҳаб амал эканини қўллаб-қувватлайди. Зеро, Сарвари оламнинг таваллуд кунлари нишонлаш ва мусулмонлар бир-бирларини ўзаро табриклашга лойиқ кунлардан биридир.

Имом Жазарий раҳимаҳуллоҳ Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг мавлидлари билан хурсандчилик қилишга Имом Бухорий ва бошқа муҳаддислар Урва ибн Зубайрдан ривоят қилган қуйидаги ҳадисни далил қилиб келтирадилар:

" وثُوَيْبَةُ مَوْلَاةٌ لِأَبِي لَهَبٍ ، كَانَ أَبُو لَهَبٍ أَعْتَقَهَا فَأَرْضَعَتْ النَّبِيَّ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ ، َلَمَّا مَاتَ أَبُو لَهَبٍ أُرِيَهُ بَعْضُ أَهْلِهِ بِشَرِّ حِيبَةٍ – أي بسوء حال -، قَالَ لَهُ : مَاذَا لَقِيتَ ؟ قَالَ أَبُو لَهَبٍ : لَمْ أَلْقَ بَعْدَكُمْ غَيْرَ أَنِّي سُقِيتُ فِي هَذِهِ بِعَتَاقَتِي ثُوَيْبَةَ "(رواه الامام البخاري)

“Сувайба Абу Лаҳабнинг озод қилган чўриси эди. Абу Лаҳаб уни озод қилганида Набий соллаллоҳу алайҳи васалламни эмизган. Абу Лаҳабнинг оиласидан бир киши – бошқа ривоятда Аббос розияллоҳу анҳу экани айтилади – тушида ёмон ҳолатда кўрди. Унга: “Нималарга дучор бўлдинг?” деб сўради. Шунда: “Сизлардан ажрагандан кейин (яхшилик кўрмадим), лекин мана булар билан Сувайбани озод қилганим сабабли суғориламан” деди” (Имом Бухорий ривояти).

Суҳайлийнинг ривоятида, азоб ҳар душанба куни енгиллатилиши айтилади.

Ушбу ривоятдан маълум бўладики, Пайғамбаримиз алайҳиссаломнинг таваллудларидан хурсандчилигини изҳор қилиб, чўрисини озод қилгани сабабли ҳатто кофирга азоб енгил бўлса, мусулмон киши ушбу кун сабабидан хурсанд бўлса ва уни бошқаларга изҳор этса, савобга эришишга янада ҳақли бўлади.

Шу билан бирга ушбу муборак ойда Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламга саловотларни кўпайтириш, у зотнинг хаётларини чуқурроқ ўрганиб, суннатларига янада кўпроқ амал қилиш мақсадга мувофиқдир. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

🔗 Улашинг: @musaffouzb

Читать полностью…

MUSAFFO.UZ

🌙 РАСУЛУЛЛОҲ СОЛЛАЛЛОҲУ АЛАЙҲИ ВАСАЛЛАМ ҲАҚЛАРИДА СЎЗЛАБ БЕРИНГ

🔸 Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг бўйлари қандай эди?
У зот соллаллоҳу алайҳи васаллам новча ҳам эмас, пакана ҳам эмас, ўрта бўй эдилар.
Ҳазрат Али розияллоҳу анҳу айтадилар: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам новча ҳам эмас, пакана ҳам эмас эдилар...”.

🔹Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг муборак тана ва юзларининг ранги қандай эди?
Ранглари оқ-қизил, юзлари буғдойранг эди.

🔸Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг тана аъзолари қандай эди?
Тана аъзолари бир-бирига мутаносиб, хушбичим, баданлари туксиз эди.

🔹Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг муборак пешоналари, киприклари, қошлари қандай эди?
Пешоналари кенг, киприклари узун, қошлари қўшилмаган, эгик эди.

🔸Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг муборак бурунлари ва соқоллари қандай эди?
Бурунлари бироз баланд, қиррали, соқоллари қалин эди.

🔹Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг муборак тишлари қандай эди?
Тишлари майда, ялтироқ, олдинги тишлари бир-биридан алоҳида кўринар эди. Агар сўзласалар, тишларининг ораларидан гўё нур каби бир нарса чиқарди.

🔸Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг қадам ташлари қандай эди?
У зот соллаллоҳу алайҳи васаллам олдинга мойил бўлиб юрардилар.
Абу Туфайл розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни кўрдим. У зот худди пастликка тушаётганга ўхшаб юрар эдилар”, деди (Имом Муслим ривояти).

🔹Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг муборак елкалари, кафтлари, қадамлари қандай эди?
Икки елкаларининг ораси кенг эди. Икки елкалари ўртасида пайғамбарлик муҳри бор. Муҳри нубувват каптар тухумидек келадиган қизғиш гўшт, усти тукли эди. Кафт ва қадамлари тўла, гўштдор эди.

🔸Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг муборак бошлари, юзлари, кўзлари қандай эди?
Бошлари катта, юзлари думалоқроқ, кўзлари қора, суякларининг қўшилган ери йўғон эди.
Баро розияллоҳу анҳудан: “Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг юзлари қиличга ўхшармиди?” деб сўрашди. Шунда Баро розияллоҳу анҳу: “Йўқ. Тўлин ойга ўхшар эди”, деб жавоб берди (Имом Бухорий, Имом Термизий ривояти).

🔹Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг муборак кўкраклари ва билаклари қандай эди?
Кўкраклари кенг, билаклари узун эди.

🔸Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг муборак сочлари қандай эди?
Сочлари икки қулоқларининг ярмига тушарди. Сочларини тараб, фарқ очардилар. Сочга ёғ суртардилар.
Қатода розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Анас розияллоҳу анҳудан: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг сочлари қандай эди?” деб сўрадим. У: “Сочлари тўлқин сифат: жуда жингалак ҳам, жуда юмшоқ ҳам эмас эди. Икки қулоқлари билан елкалари ўртасида турарди”, деди (Имом Бухорий, Имом Муслим, Имом Термизий ривояти).

Имом Термизий раҳимаҳуллоҳнинг
“Шамоили Муҳаммадия” асари асосида

Muslim.uz
@musaffouzb

Читать полностью…

MUSAFFO.UZ

👤 Нуриддин домла Ҳолиқназаров

📌 "Сийрат дарслари" 2-дарс.


♻️ Дўстларингизга ҳам улашинг 👇

t.me/musaffouzb

Читать полностью…

MUSAFFO.UZ

#siyrat
#muftiy_minbari

📹 САЛОВАТ ҚАДРИ
🎤 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари

@musaffouzb

Читать полностью…

MUSAFFO.UZ

АССАЛОМУ АЛАЙКУМ!

☀️ ХАЙРЛИ ТОНГ ☀️

Бу кунни Аллоҳ файзидан, баракотидан барчаларимизни насибадор қилсин.

Қалбингизни иймонга, ✨
Уйингизни қувончга, ✨
Юзингизни нурларга, ✨
Аллоҳим тўлдирсин
Қалбимизни кенг;
Охиратда саодатли;
Ўғил - қизларимизни салоҳиятли;
Ризқимизга Аллоҳ кенглик ато этсин.


Бугун Ҳижрий 1446 йил 13 - Рабиъул Аввал ойи
Милодий 2024 йил 16 сентябр ҳафтанинг душанба куни


⏰Намоз_вақтлари

АЛЛОҲ ТАОЛО бундай марҳамат қилади:

إِنَّ الصَّلاَةَ كَانَتْ عَلَى الْمُؤْمِنِينَ كِتَابًا مَّوْقُوتًا

⏺"Албатта, намоз мўминларга вақти тайин этилган ва (фарз деб) битилгандир (Нисо сураси, 103-оят)

🌅 Бомдод - 05:20
🌅 Қуёш - 05:57
🏞 Пешин - 12:45
🏞 Аср - 16:55
🌆 Шом - 18:32
🌃 Хуфтон - 20:05

ЎЗБЕКИСТОН ТУМАНИДА БЕШ ВАҚТ ЎҚИЛАДИГАН НАМОЗЛАРНИНГ МУСТАҲАБ ВАҚТЛАРИ.


Телеграм
http://t.me/musaffouzb

Читать полностью…

MUSAFFO.UZ

🌙 УЧ КУН РЎЗА ТУТИШ БИР ЙИЛЛИК РЎЗАДЕК

🌙 Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Ким ҳар ойдан уч кун рўза тутса, йил бўйи рўза тутганга тенгдир" (Имом Термизий ривояти).


Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати

🌐
MUSLIM.UZ

@musaffouzb

Читать полностью…

MUSAFFO.UZ

🌙 МАВЛИД ОЙИНИ ҚАНДАЙ ЎТКАЗАМИЗ?

1. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг сийратлари, шамойиллари ва одоб-ахлоқларини ўқиб-ўрганиш ҳамда уларни ҳаётга татбиқ қилиш. Набий алайҳиссалом: “Охиратда менга энг маҳбуб ва энг яқин бўладиганингиз хулқи энг яхшиларингиздир”, деганлар.

2. Ҳар қачонгидан ҳам кўпроқ салавоту саломлар айтиш. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам “Қиёмат куни менга энг яқин кишилар, албатта, менга кўп салавот айтганлардир”, дедилар (Имом Термизий ривояти).

3. Душанба ва пайшанба кунлари рўза тутиш. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бу икки кунда рўза тутардилар ва: “Амаллар ҳар душанба, пайшанба кунлари (Аллоҳга) кўрсатилади. Менинг амалим рўзадор бўлган ҳолимда кўрсатилишини истайман”, деб айтардилар (Имом Термизий ривояти).

Даврон НУРМУҲАММАД

Muslim.uz
@musaffouzb

Читать полностью…

MUSAFFO.UZ

​​МАЖНУНГА САВОБ ЁКИ ГУНОҲ ЁЗИЛАДИМИ?
#фикҳ

❓1371-CАВОЛ: Мажнун, ақли заиф кишиларнинг қилган амаллари учун савоб ё гуноҳ ёзиладими?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир роҳманир роҳим. Мажнун икки турли бўлади. Бири туғма-жиннилиги доимий бўлган мажнун. Иккинчиси доимий бўлмаган, вақти-вақти билан жинни бўлиб турадиган ёки бир неча йил соғлом бўлиб яшаб, кейинчалик мажнун бўлиб қолган шахс. Биринчи турдаги мажнунга шариатдаги мажбуриятлар юкланмайди. У қандайдир гуноҳ қилса, гуноҳ ёзилмайди. Иккинчи турдаги мажнун қайси ҳолатда турганига қаралади. Хуши ўзида бўлган соғлом вақтида барча мажбуриятларни қилиши шарт бўлади. Қилган гуноҳи учун жавобгар бўлади. Мажнун бўлиб қолган вақтда эса қилган ишлари учун жавобгар бўлмайди. Бу ҳақида “Ҳалаби кабир” китобида қуйидаги ибора келган:
"والمجنون کالطفل ذکره في المحیط، وینبغي أن یقید بالجنون الأصلي؛ لأنه لم یکلف فلا ذنب له کالصبي بخلاف العارضي؛ فإنه قد کلّف، وعروض الجنون لایمحو ما قبله بل هو کسائر الأمراض، ورفعه للتکلیف إنما هو فیما یأتي لا فیما مضی. اهـ".
“Мажнун (шаръий ҳукмларда) балоғатга етмаган ёш бола кабидир. “Муҳит”да шундай дейилган. Бу асл мажнунликка тегишли. Чунки ундай мажнун ёш бола каби шаръий талабларга таклиф қилинмайди, унга гуноҳ ёзилмайди. Вақти-вақти билан мажнун бўлиб турадиган шахс бундай эмас. Чунки бундай кимса шаръий талабларга таклиф қилинган бўлади. Айрим ҳолатда мажнун бўлиб қолиши аввалги гуноҳларни ўчира олмайди. Бу турдаги мажнунлик бошқа касалликларга ўхшайди, яъни шариат буйруқларини бажаришдан озод қилмайди. У мажнун бўлган вақтида қилган ишлари учун жавобгар бўлмайди, лекин аввалги соғлом вақтида қилган ишлари учун жавобгар бўлади”. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.


fatvouz">🔗 Улашинг: @musaffouzb

Читать полностью…

MUSAFFO.UZ

МАВЛИД ОЙИ – ПАЙҒАМБАРИМИЗ АЛАЙҲИССАЛОМ ҲАҚЛАРИДА ЯНАДА КЎПРОҚ БИЛИШГА ҚУЛАЙ ФУРСАТ

Имом Термизий раҳимаҳуллоҳ ўз “Сунан”ларида Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят келтирадилар: Пайғамбар алайҳиссаломни (саҳобалар душманлардан) қўриқлашар эди, Аллоҳ таоло: “Эй, Расул! Раббингиздан Сизга нозил қилинган нарса (оятлар)ни (одамларга) етказинг! Агар (буни) қилмасангиз, Унинг рисоласи (топшириғи)ни етказмаган бўлурсиз. Аллоҳ Сизни одамлар (зарари)дан сақлагай. Албатта, Аллоҳ кофирлар қавмини ҳидоят сари йўлламагай” (Моида сураси, 67-оят)ни нозил қилганида Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бошларини чодирдан чиқариб: “Сизлар кетаверинглар, Аллоҳ таолонинг Ўзи мени ҳимоялайдиган бўлди”, дедилар.

Имом Ибн Касир раҳимаҳуллоҳ ушбу оятнинг тафсирида айтадилар: "Бу оятнинг мазмуни қуйидагича: "Эй, Муҳаммад! Сиз менинг рисолатимни одамларга етказинг, Мен сизни ҳимоя қилиб тураман, душманларингиз устидан ғолиб келишингиз учун сизни қўллаб-қувватлаб тураман, ҳеч қўрқманг ва ташвиш чекманг, сизга улардан бирортасининг қўли ҳам етмайди, озор ҳам етказа олмайди"".

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Абу Жаҳл: "Муҳаммад сизларни олдингизда юзини ерга ишқалайдими?" деб сўради. Унга: "Ҳа", деб жавоб беришди. Шунда у: "Лот ва Уззо бутлари ҳаққи ҳурмати қасам ичиб айтаман, агар уни ўша ҳолатда турганини кўрсам, бўйнини оёғим билан босаман, юзини тупроққа белайман", деди. Абу Жаҳл келганида Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам намоз ўқиётган эдилар. Муборак бўйинларини оёғи билан босмоқчи бўлганида бирдан орқасига тисарилиб кетди ва икки қўли билан ўзини нимадандир қўрий бошлади. Бу ҳолатни кўрганлар ундан: "Сенга нима бўлди?" деб сўрашди. Шунда у: "Мен билан унинг орамизда оловли бир ўра пайдо бўлиб, ундан қўрқинчли қанот чиқди", деб жавоб берди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтадилар: "Агар у менга яқинлашганида, фаришталар уни бурда-бурда қилиб ташлар эдилар" (Имом Бухорий ва Имом Муслим ривояти).

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Аллоҳнинг ҳимояси остида ҳамроҳлари Абу Бакр Сиддиқ розияллоҳу анҳу билан Маккадан яширинча чиқдилар ва Савр ғорига етиб келиб, мушрикларнинг айғоқчилари кўзидан ўша ерга яшириндилар. Мушриклар ҳам жон-жаҳдлари билан икковлонни ахтариб Савр ғорига келдилар. Ғорнинг оғзига яқин келган чоғларида Абу Бакр Сиддиқ розияллоҳу анҳу ҳалок бўлдик, деб ўйладилар ва Расулуллоҳга: "Агар бирортаси оёғининг остига қараса бизни кўриб қолади", дедилар. Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Аллоҳ таолонинг ваъдасига қаттиқ ишонган ҳолда: “Эй, Абу Бакр, учинчилари Аллоҳ бўлган икки кишининг ҳолати қандай бўлади, деб ўйлайсиз?!" дедилар (Имом Бухорий ва Имом Муслим ривояти).

Уҳуд жанги кунида фаришталар Расулуллоҳнинг ҳимоялари учун осмондан тушдилар. Мушриклар у зотнинг устларига ёпирилиб келган ва саҳобалар мағлуб бўлиб қочаётган вақтлари эди. Саъд ибн Абу Ваққос розияллоҳу анҳу айтадилар: "Уҳуд куни Расулуллоҳнинг ўнг ва чап томонларида оппоқ кийиниб олган икки кишини кўрдим. Мен уларни илгари кўрмаган эдим, кейин ҳам кўрмадим. Яъни, улар Жаброил ва Микоил фаришталар алайҳумассалом эдилар (Имом Бухорий ва Имом Муслим ривояти).

#МАВЛИД_ОЙИ
Ҳомиджон домла Ишматбеков,
Ўзбекистон мусулмонлари идораси раисининг биринчи ўринбосари.


♻️Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
👉 t.me/musaffouzb

Читать полностью…

MUSAFFO.UZ

#МАВЛИДИ_БАРЗАНЖИЙ

8-АТР

МАВЛИДИ БАРЗАНЖИЙ


Устоз Абдулбосит қори Қобилов

Яқинларингизга ҳам улашинг!
👉 @Abdulbositqoriuz

@musaffouzb

Читать полностью…

MUSAFFO.UZ

🌙 РАСУЛУЛЛОҲ СОЛЛАЛЛОҲУ АЛАЙҲИ ВА САЛЛАМНИНГ НАСИҲАТЛАРИ

@musaffouzb

Читать полностью…

MUSAFFO.UZ

Агар Қуръон қалбга кирса... Қалбдан дунё (муҳаббати) чиқиб кетади ва ўрнига саодат жойлашади.
Аллоҳим! Бизларни Қуръон аҳлидан қилгин!

Шукруллоҳ қоридан гўзал қироат:
"Ясин" сураси.

t.me/musaffouzb

Читать полностью…

MUSAFFO.UZ

#Кечки_зикр

اللَّهُمَّ بِاسْمِكَ أَمُوتُ وَأَحْيَا

“Аллоҳумма бисмика амуту ва аҳя”

Тунингиз хайрли бўлсин!

♻️Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
👉 t.me/musaffouzb

Читать полностью…

MUSAFFO.UZ

#Пайғамбаримиз_сийратларига_назар

Сийратнинг ахамияти

Устоз Ҳабибуллоҳ домла Абдулғаффор

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази етакчи мутахассиси
fatvouz">

🔗 Улашинг: @musaffouzb

Читать полностью…

MUSAFFO.UZ

«Оламга нур сочган ой» сериали (10-қисм)
Манба: Sevimli TV
@musaffouzb

Читать полностью…

MUSAFFO.UZ

009. Пайғамбаримиз алайҳиссаломнинг Хадича р.а. онамизга уйланишлари ва Каъбанинг қайта қурилиши.

Тошкент ислом институти Ҳадис ва ислом тарихи фанлари кафедраси катта ўқитувчиси Абдулазим Зиёуддин

t.me/musaffouzb

Читать полностью…

MUSAFFO.UZ

#МАВЛИДИ_БАРЗАНЖИЙ

9-АТР

МАВЛИДИ БАРЗАНЖИЙ


Устоз Абдулбосит қори Қобилов

Яқинларингизга ҳам улашинг!
👉 @Abdulbositqoriuz

@musaffouzb

Читать полностью…

MUSAFFO.UZ

#siyrat

РАСУЛУЛЛОҲ СОЛЛАЛЛОҲУ АЛАЙҲИ ВА САЛЛАМ СУЙГАН НАРСАЛАР


Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади: "Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам дуонинг қисқа ва кўп маънолисини яхши кўрар, бошқасини тарк этар эдилар" (Имом Абу Довуд, Имом Ҳоким ривояти).

🌐 /channel/musaffouzb

Читать полностью…

MUSAFFO.UZ

Агар Қуръон қалбга кирса... Қалбдан дунё (муҳаббати) чиқиб кетади ва ўрнига саодат жойлашади.
Аллоҳим! Бизларни Қуръон аҳлидан қилгин!

Шукруллоҳ қоридан гўзал қироат:
"Ясин" сураси.

t.me/musaffouzb

Читать полностью…

MUSAFFO.UZ

Осмонда юлдузлар нур сочган онда,
Бир уйга осмон ҳам қарайди ҳайрон,
У қандай уй экан деб сўраганда,
У уйда ўқилар ҳар тун бу Қуръон.

#ХАЙРЛИ_ТУН!
•┈┈•┈┈•⊰✿🍃🌸🍃✿⊱•┈┈•┈┈•
🕋Яқинларингизга ҳам улашинг!
🔗Каналимизга обуна бўлишни унутманг!
t.me/musaffouzb

Читать полностью…

MUSAFFO.UZ

Расулуллоҳ (с.а.в) нинг таваллудлари |12-Робиъул аввал |

Мавлид ойи Муборак бўлсин!

Билим юрти ходими
Искандарбек Закиров

Yaqinlaringizga ham ulashing!
Kanallarimizga obuna⤵️

http://t.me/musaffouzb

Читать полностью…

MUSAFFO.UZ

«Оламга нур сочган ой» сериали (11-қисм)
Манба: Sevimli TV


@musaffouzb

Читать полностью…

MUSAFFO.UZ

8-дарс. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг йигитлик даврлари.

Тошкент ислом институти Ҳадис ва ислом тарихи фанлари кафедраси катта ўқитувчиси Абдулазим Зиёуддин

t.me/musaffouzb

Читать полностью…

MUSAFFO.UZ

САККИЗИНЧИ АТР

ЭМИЗИЛИШ

وَاَرْضَعَتْهُ أُمُّهُ أَيَّاماً

Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламни бир неча кун ўз онаси эмизди.

ثُمَّ أَرْضَعَتْهُ ثُويبةُ اْلأَسْلَمِيَّة التِّي أعْتَقَهَا اَبُو لَهَبٍ حِينَ وَافَتْهُ عِنْدَ مِيلاَدِهِ عَلَيْهِ الصَّلاَةُ وَالسَّلاَمُ بِبُشْرَاه

Сўнг(жиянлик бўлганлик) ҳушхабари етказилганда, (хурсанд бўлганидан) озод қилиб юборган Асламийя қабиласидан Сувайба эмизди.

فَأَرْضَعَتْهُ مَعَ ابْنِهَا مَسرُوحٍ وَأَبِي سَلَمَةَ وَهِيَ بِهِ حَفِيَّة

Сувайба меҳр-мурувват кўрсатиб, мамнун ҳолда Пайғамба- римиз соллаллоҳу алайҳи васалламни ўғли Масруҳ ҳамда Абу Салама билан бирга эмизди.

وَأَرْضَعَتْ قَبْلَهُ حَمْزَةَ الَّذِي حُمِدَ فِي نُصْرَةِ الدِّينِ سُرَاه

Сувайба Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг (эмизишдан) олдин дини (Исломга) ёрдам кўрсатишда амаллари мақталган Ҳамза розияллоҳу анҳуни (ҳам) эмизганди.

وَ صَلَّي اللهُ عَلَيْهِ وَسَلّمَ يَبْعَثُ إِلَيْهَا مِنَ المَدِينَةِ بِصِلَةٍ وَكِسْوَةٍ هِيَ بِهَا حَرِيَّة

Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам унга Мадинадан ҳадялар, кийим-кечаклар юбориб турар эдилар. Сувайба бу эҳти- ромларига лойиқ эди.

إِلَي أَنْ اَوْرَدَ هَيِّكَلَهَا رَائِدُ الْمَنُونِ الضَّرِيحِ وَ وَارَاه

Бу ҳол ўлим элчиси унинг жуссасини қамраб олиб,қабрга киргизгунча давом этди.

قِيلَ عَلَي دِينِ قَوْمِهَا الْفِئَةِ الْجَاهِلِيَّة وَ قِيلَ أَسْلَمَت أَثْبَتَ الخْلاَفَ ابْنُ مَنْدَه وَحَكَاه

(Сувайба) жоҳилият жамоаси қавмининг динида ўтганлиги айтилган. (Бошқа ривоятларда эса) мусулмон бўлганлиги айтилган. Ибн Мандаҳ хилофни (батафсил) ҳикоя қилинганлиги собит бўлган.

ثُمَّ أَرْضَعَتْهُ الْفَتَاةُ حَلِيمَةُ السَّعْدِيَّة

Сўнгра Саъдийя қабиласидаги навқирон Ҳалима эмизди.

وَكَانَ قَدْ رَدَّ كُلٌّ مِنَ القَوْمِ ثَدْيَهَا لِفَقْرِهَا وَاَبَاه

Қабилаларнинг ҳаммаси Ҳалимани камбағаллигидан унинг кўкрак (сут)ини рад қилдилар.

فَأَخْصَبَ عَيْشُهَا بَعْدَ الْمَحلِ قَبْلَ الْعَشِيَّ

Уларнинг уйига ана шу куннинг ўзидаёқ) кеч кирмасдан илгари яшаш (қийинчиликдан халос бўлиб) баракалар кирди.

وَ دَرَّ ثَدْيَاهَا بِدُرِّ دَرٍّ لَبَنَهُ الْيَمِينُ مِنهُمَا وَ لَبَنَ اْلآخَرُ اَخَاه

Ҳалиманинг кўкрагидан (Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламни эмизганлиги баракасидан) унинг кўкраги дур каби оппоқ сутга тўлиб (оқди), ўнг кўкрагини Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам, чапини (эса) икки акалари эмарди.

وَأَصْبَحَتْ بَعدَ الْهُزَالِ وَالْفَقْرِ غَنِيَّة

Оч-наҳорлик, камбағалликдан кейин бой бўлиб кетдилар.

وَسَمِنَتِ الشَّارِفُ لَدَيْهَا وَالشِّيَاه

Уларнинг туяси ва қўйлари семирди.

وَانْجَابَ عَنْ جَانِبِهَا كُلُّ مُلِمَّةٍ وَرَنِيَّة

(Хонадонидан эса) бало ва мусибатлар узоқ бўлди (ариди).

وَ طَرَّزَ السَّعْدُ بُرْدَ عَيْشِهَا الْهَنِيِّ وَ وَشَاه

Бахт-саодат Ҳалиманинг либосини лаззат (ва барака) нақшлари билан безади.

عَطِّرِ اللَّهُمَّ قَبَرَهُ الْكَرِيْمَ بِعَرْفٍ شَذِيٍّ مِنْ صَلاَةٍ وَتَسْلِيمٍ اَللَّهُمَّ صَلِّ وَسَلِّمْ وَ بَارِكْ عَلَيْهِ

Эй Аллоҳим?! Ўзинг Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васал- ламнинг қабри шарифларини ҳушбўй, ўта ёқимли салоту салом ҳидлари ила муаттар айла!

t.me/musaffouzb

Читать полностью…

MUSAFFO.UZ

👤 Нуриддин домла Ҳолиқназаров

📌 "Сийрат дарслари" 1-дарс.


♻️ Дўстларингизга ҳам улашинг 👇

t.me/musaffouzb

Читать полностью…

MUSAFFO.UZ

#Мавлид

✨ Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам тунги, таҳажжуд намозини бирор марта тарк қилганмилар?


🔗 t.me/musaffouzb

Читать полностью…

MUSAFFO.UZ

АССАЛОМУ АЛАЙКУМ!

☀️ ХАЙРЛИ ТОНГ ☀️

Бу кунни Аллоҳ файзидан, баракотидан барчаларимизни насибадор қилсин.

Қалбингизни иймонга, ✨
Уйингизни қувончга, ✨
Юзингизни нурларга, ✨
Аллоҳим тўлдирсин
Қалбимизни кенг;
Охиратда саодатли;
Ўғил - қизларимизни салоҳиятли;
Ризқимизга Аллоҳ кенглик ато этсин.


Бугун Ҳижрий 1446 йил 12 - Рабиъул Аввал ойи
Милодий 2024 йил 15 сентябр ҳафтанинг якшанба куни


⏰Намоз_вақтлари

АЛЛОҲ ТАОЛО бундай марҳамат қилади:

إِنَّ الصَّلاَةَ كَانَتْ عَلَى الْمُؤْمِنِينَ كِتَابًا مَّوْقُوتًا

⏺"Албатта, намоз мўминларга вақти тайин этилган ва (фарз деб) битилгандир (Нисо сураси, 103-оят)

🌅 Бомдод - 05:20
🌅 Қуёш - 05:56
🏞 Пешин - 12:45
🏞 Аср - 16:55
🌆 Шом - 18:34
🌃 Хуфтон - 20:05

ЎЗБЕКИСТОН ТУМАНИДА БЕШ ВАҚТ ЎҚИЛАДИГАН НАМОЗЛАРНИНГ МУСТАҲАБ ВАҚТЛАРИ.


Телеграм
http://t.me/musaffouzb

Читать полностью…

MUSAFFO.UZ

#Ҳидоят_таваллуди

Жобир ибн Самура разияллоҳу анҳу айтадилар:

«Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васалламни ойдин кечада кўрдим. Бир Расулуллоҳга, бир ойга назар солдим. У зотнинг устиларида қизил либос бор эди. Қарасам У зот ойданда чиройли эканлар».

📚Имом Термизий ривоят қилган.

🔗 Улашинг: @musaffouzb

Читать полностью…

MUSAFFO.UZ

#СИЙРАТ СОЛНОМАСИ

Ҳижратдан аввалги 9 йил (нубувватнинг 5 йили ўрталари / милодий 614 йил):
– мушрикларнинг жабр-зулмлари кучайиб кетди;
– Аммор розияллоҳу анҳунинг онаси Сумайя сўнг отаси Ёсир ўлдирилди;
– Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам Арқам розияллоҳу анҳунинг уйига кўчиб ўтиб, у ерни даъват маркази ва таълим-тарбия масканига айлантирдилар.

Ҳижратдан аввалги 9 йил, ражаб ойи (нубувватнинг 5 йили / милодий 614 йил апрель-май):
– 16 нафар саҳоба Ҳабашистонга ҳижрат қилди (бу Ислом тарихида «Ҳабашистонга қилинган биринчи ҳижрат» номи билан қайд этилган).

Ҳижратдан аввалги 9 йил, рамазон ойи (нубувватнинг 5 йили / милодий 614 йил июнь-июль):
– «Ғарониқ» воқеаси бўлди.

Ҳижратдан аввалги 9 йил, шаввол ойи (нубувватнинг 5 йили / милодий 614 йил июль-август):
– муҳожирлар Ҳабашистондан қайтиб келишди.

Дўстларингизга ҳам улашинг:
/channel/musaffouzb

Читать полностью…

MUSAFFO.UZ

ИЖАРА УЧУН ОЛДИНДАН ТЎЛАБ ҚЎЙИЛГАН ПУЛЛАР ЗАКОТИ
#закот

❓1377-CАВОЛ: Ижара учун олдиндан бир неча ой ёки йил учун пул тўлаб қўйилса, ижарага берувчи томон бу пуллардан закот берадими?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир роҳманир роҳим. Ҳа, беради. Ижара ҳақи сифатида олдиндан бериб қўйилган пуллар ижарага берувчининг тўлиқ мулкига айланади. Шу сабабли ижарага берувчи бу пуллардан закот чиқаради. Бу ҳақида аллома Ибн Ҳумом бундай деган:
وَأَمَّا زَكَاةُ الْأُجْرَةِ الْمُعَجَّلَةِ عَنْ سِنِينَ فِي الْإِجَارَةِ الطَّوِيلَةِ الَّتِي يَفْعَلُهَا بَعْضُ النَّاسِ عُقُودًا وَيَشْتَرِطُونَ الْخِيَارَ ثَلَاثَةَ أَيَّامٍ فِي رَأْسِ كُلِّ شَهْرٍ فَتَجِبُ عَلَى الْآجِرِ لِأَنَّهُ مَلَكَهَا بِالْقَبْضِ
“Айрим одамлар ҳар ойнинг бошида уч кунгача ихтиёрга эга бўлишни шарт қиладиган узоқ муддатли ижара битимини тузишади. Мазкур ижараларда бир неча йил учун аввалдан бериб қўйилган ижара ҳақларининг закоти ижарага берувчининг зиммасига тушади. Чунки у пулни олиши билан унинг эгасига айланган ҳисобланади”. (“Фатҳул қодир” китоби).
Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

fatvouz">🔗 Улашинг: @musaffouzb

Читать полностью…
Подписаться на канал