musaffouzb | Неотсортированное

Telegram-канал musaffouzb - MUSAFFO.UZ

6837

"Оқ тепа" жомеъ масжидининг расмий телеграм канали!

Подписаться на канал

MUSAFFO.UZ

Салавот айтишнинг қандай фазилатлари бор?

Салавот айтиш бахилликдан узоқ қилади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Ҳузурида зикр қилинсам, менга салавот йўлламаган киши бахилдир”, дедилар.
(Имом Термизий, Имом Аҳмад ривояти)

* * *
Салавот айтиш дуо қабул бўлишининг омилидир. Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Ҳар бир дуо Пайғамбарга салавот айтилмагунча, осмон ўртасидаги парда туфайли ерда тўхтаб туради, салавот айтилса, ўша парда кўтарилади”,дедилар.

* * *
Салавот айтиш Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг шафоатларига ноил этади. Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Менга жума кунида ва жума кечасида кўп салавот айтинглар, бас ким шундай қилса, мен унга қиёмат куни гувоҳ ва шафоатчи бўламан”, дедилар.
(Имом Байҳақий ривояти)

* * *
Салавот айтиш Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга яқин қилади.Абдуллоҳ розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Қиёмат куни менга энг яқин кишилар, албатта, менга кўп салавот айтганлардир”, дедилар.
(Имом Термизий ривояти)

* * *
Аллоҳ таоло салавот айтувчиларнинг гуноҳини мағфират этади, даражасини кўтаради. Анас ибн Молик розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Ким менга бир марта салавот айтса, Аллоҳ унга ўн марта салавот айтади. Унинг ўнта гуноҳи ўчирилади. Ўн даража юксалтирилади”, дедилар.
(Имом Насоий ривояти)

* * *
Салавот айтувчиларни Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам эшитадилар. Абдуллоҳ ибн Абу Вафо розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Жума куни менга салавотни кўпайтиринглар. Албатта, менга етказилади ва мен эшитаман”,дедилар.
(Имом Ибн Можа ривояти).
* * *

• Салавот айтинг! Ҳар дуонинг аввали ва охирида.
• Салавот айтинг! Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг исмларини айтганда ва эшитганда.
• Салавот айтинг! Таҳорат олгандан сўнг.
• Салавот айтинг! Жаноза намозининг иккинчи такбиридан кейин.
• Салавот айтинг! Масжидга кираётганда ва чиқаётганда.
• Салавот айтинг! Бошга мушкул тушганда ва хурсандчиликда
• Салавот айтинг! Ҳар намоздан сўнг.
• Салавот айтинг! Уйқудан турганда ва уйқуга ётишдан олдин.
• Салавот айтинг! Қуръони каримни хатм қилгандан кейин.
• Салавот айтинг! Тонг отганда ва қуёш ботганда.
• Салавот айтинг! Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни соғинганингизда... Демак, ҳар кун, ҳар сония, ҳар нафасда салавот айтинг!
АЛЛОҲУММА СОЛЛИ ВА САЛЛИМ ЪАЛА МУҲАММАДИН ВА ЪАЛА ОЛИ МУҲАММАД

t.me/musaffouzb

Читать полностью…

MUSAFFO.UZ

СИЗНИ СОҒИНДИМ Ё РАСУЛУЛЛОҲ
🎙 Шайх Нуриддин Холиқназар
🌙 СИЙРАТ

🌐 /channel/musaffouzb

Читать полностью…

MUSAFFO.UZ

EТТИНЧИ АТР

ТУҒИЛИШ

وَبَرَزَ صَلَّي اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ وَاضِعاً يَدَيْهِ عَلَي اْلأَرْضِ رَافِعاً رَأْسَهُ إِلَي السَّمَاءِ الْعَلِيَّة مُومِياًّ بِذَالِكَ الرَّفْعِ إِلَي سُودَدِهِ وَعُلاَه وَ مُشِيراً إِلَي رِفْعَةِ قَدْرِهِ عَلَي سَائِرِ الْبَرِيَّة

Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам икки қўлини ерга, бошларини эса чексиз осмонга қаратганча гўё мартабаси олий, борлиқдаги бошқа (кимсалар(дан қадри баланд бўлишига ишора қилгандай (сажда қилган ҳолида) дунёга келдилар.

وَأَنَّهُ الْحَبِيْبُ الَّذِي حَسُنَتْ طِبَاعُهُ وَسَجَايَاه

У зот (ҳамманинг наздида) табиати, хулқ-атвори чиройли, маҳбуб (севикли) эдилар.

وَدَعَتْ أُمُّهُ عَبْدَالْمُطَّلِبِ وَهُوَ يَطُوْفُ بِهَاتِيْكَ الْبَنِيَّه

Онаси Абдулмуттолибга (одам жўнатиб) чақиртирди. Абдулмут -толиб эса Каъбани тавоф қиларди.

فَأَقْبَلََ مُسْرِعاً وَ نَظَرَ إِلَيْهِ وَ بَلَغَ مِنَ السُّرُورِ مُنَاه

(Хушхабарни эшитгач) шошилиб келдида,набирасига назар сол- ди. Шодликдан боши кўкка етди.

وَ أَدْخَلَهُ الْكَعْبَةَ الْغَرَّاءَ وَ قَامَ يَدْعُوا بِخُلُوْصِ النِّيَّةِ

Набирасини Каъбаи Муаззама (ичига)га олиб кириб, хулуси нийятлар ила дуои хайрлар қилди.

وَيَشْكُرُ اللهَ تَعَالَي عَلَي مَا مَنَّ بِهِ عَلَيْهِ وَ أَعْطَاه

Яратганга берган неъматларига шукроналар айтди.

وَ وُلِدَ صَلَّي اللهُ عَلَيْهِ وَسَلّمَ نظِيْفاً مَخْتُوْناً مَقْطُوْعَ السُّرِّ بِيَدِ الْقُدْرَةِ اْلإِلَهِيَّة طَيِّباً دَهِيْناً مَكْحُولَةً بِكُحْلِ الْعِنَايَةِ عَيْنَاه

Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам пок, хатна қилинган, илоҳий қудрат қўли билан киндиги кесилган ҳолда туғилдилар. Икки кўзлари иноят сурмаси ила сурмаланиб, ёғ суртилган, ҳушбўй ҳолда (дунёга келдилар)

وَقِيْلَ خَتَنَهُ جَدُّهُ بَعْدَ سَبْعِ لَيَالٍ سَوِيَّة وَ أَوْلَمَ وَ أَطْعَمَ وَسَمَّاهُ مُحَمَّداً وَ أَكْرَمَ مَثْوَاه

Ривоятларда “бобоси роппа-роса етти кунлик бўлгандан сўнг хатна қилиб, валима (суннат) тўйи қилиб, (элга дастурхон ёзиб) таомлар улашиб, (чақалоққа) Муҳаммад деб исм қўйди ва жойини яхшилаб берди”, -дейилган.

Шарҳ:Еттинчи куни чақалоқ номидан қурбонлик сўйиб, хатна қилиб, катта зиёфат беради. Баъзилар Пайғамбаримизни хатна қилинган холда туғилганлар, деб айтишган. Аммо имом Заҳабий: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам етти кунлик бўлганларида боболари Абдулмуттолиб хатна қилган, Муҳаммад деб исм қўйган ва қурбонлик сўйиб зиёфат берган”, деган ривоят” ҳатна қилинган ҳолда туғилган”, деган ривоятдан кучлироқ”, деган. Шунга биноан, мусанниф раҳматуллоҳи алайҳнинг иккинчи гаплари қувватлидир.

Юқоридаги саҳифада Омина онамиз ҳомиладорлик пайтларида, туғилажак фарзандини “Муҳаммад”,-деб номланиши айтилган Шунингдек, Абдулмутоллиб ҳам тушида ўз сулбидан одатдагидан бошқа улуғ мақомга сазовор бўладиган фарзанд туғилишига ишорат этувчи ҳолатни кўрган экан. Икки тушнинг таъсирида ва келиннинг гапига биноан, Абдулмуттолиб набирасини “Муҳаммад” деб номлаган. Тарихчиларнинг такидлашларича, ўша вақтгача арабларнинг ичида фақат уч кишига Муҳаммад исми қўйилган экан.Бир гуруҳ кишилар бир подшоҳнинг ҳузурида бўлишибди. У аввалги китоблардан хабардор экан.Подшоҳ суҳбат давомида Ҳижоз томондан Муҳаммад номли пайғамбар чиқишининг хабарини айтибди.Меҳмонлар ичидан уч ки- шининг хотинлари ҳомиладор экан. Учовлари ҳам хотиним ўғил туғса, исмини Муҳаммад қўяман, деб ният қилишди.Уларнинг хотинлари ўғил туғибди. Фарзандларини яхши ният билан Муҳаммад деб номлабдилар. Улар қуйидаги кишилар экан: Муҳаммад ибн Сулаймон ибн Мужошеъ, Муҳаммад ибн Аҳижжа ал-Жаллоҳ ва Муҳаммад ибн Ҳимрон ибн Робиъалар. (“Ҳадис ва ҳаёт” 19-жуз,64-бет;)

عَطِّرِ اللَّهُمَّ قَبَرَهُ الْكَرِيْمَ بِعَرْفٍ شَذِيٍّ مِنْ صَلاَةٍ وَتَسْلِيمٍ اَللَّهُمَّ صَلِّ وَسَلِّمْ وَ بَارِكْ عَلَيْهِ

Эй Аллоҳим?! Ўзинг Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васал- ламнинг қабри шарифларини ҳушбўй, ўта ёқимли салоту салом ҳидлари ила муаттар айла!

http://t.me/musaffouzb

Читать полностью…

MUSAFFO.UZ

Агар Қуръон қалбга кирса... Қалбдан дунё (муҳаббати) чиқиб кетади ва ўрнига саодат жойлашади.
Аллоҳим! Бизларни Қуръон аҳлидан қилгин!

Шукруллоҳ қоридан гўзал қироат:
"Ясин" сураси.

t.me/musaffouzb

Читать полностью…

MUSAFFO.UZ

Тун ухлатсин, ойдек жамоли билан,
Тонг уйғотсин, майин шамоли билан,
Энди ухланг, Аллоҳ каломи билан,
Барвақт уйғонинг, Аллоҳ саломи билан!

Хайрли тун!
🌙

•┈┈•┈┈•⊰✿🍃🌺🍃✿⊱•┈┈•┈┈•
🕋Яқинларингизга ҳам улашинг!
t.me/musaffouzb

Читать полностью…

MUSAFFO.UZ

ЖОНИМ СИЗГА ФИДО Ё РАСУЛУЛЛОҲ

Муҳаммаджон қори.

🎬 Яқинларингизга ҳам улашинг!
t.me/musaffouzb

Читать полностью…

MUSAFFO.UZ

«Оламга нур сочган ой» сериали (7-қисм)
Манба: Sevimli TV
t.me/musaffouzb

Читать полностью…

MUSAFFO.UZ

4-дарс. Сийратни тадқиқ ва таҳқиқ қилиб ўрганишнинг аҳамияти ҳақида.

t.me/musaffouzb

Читать полностью…

MUSAFFO.UZ

ОЛТИНЧИ АТР

ТУҒИЛИШ

وَبَرَزَ صَلَّي اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ وَاضِعاً يَدَيْهِ عَلَي اْلأَرْضِ رَافِعاً رَأْسَهُ إِلَي السَّمَاءِ الْعَلِيَّة مُومِياًّ بِذَالِكَ الرَّفْعِ إِلَي سُودَدِهِ وَعُلاَه وَ مُشِيراً إِلَي رِفْعَةِ قَدْرِهِ عَلَي سَائِرِ الْبَرِيَّة

Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам икки қўлини ерга, бошларини эса чексиз осмонга қаратганча гўё мартабаси олий, борлиқдаги бошқа (кимсалар(дан қадри баланд бўлишига ишора қилгандай (сажда қилган ҳолида) дунёга келдилар.

وَأَنَّهُ الْحَبِيْبُ الَّذِي حَسُنَتْ طِبَاعُهُ وَسَجَايَاه

У зот (ҳамманинг наздида) табиати, хулқ-атвори чиройли, маҳбуб (севикли) эдилар.

وَدَعَتْ أُمُّهُ عَبْدَالْمُطَّلِبِ وَهُوَ يَطُوْفُ بِهَاتِيْكَ الْبَنِيَّه

Онаси Абдулмуттолибга (одам жўнатиб) чақиртирди. Абдулмут -толиб эса Каъбани тавоф қиларди.

فَأَقْبَلََ مُسْرِعاً وَ نَظَرَ إِلَيْهِ وَ بَلَغَ مِنَ السُّرُورِ مُنَاه

(Хушхабарни эшитгач) шошилиб келдида,набирасига назар сол- ди. Шодликдан боши кўкка етди.

وَ أَدْخَلَهُ الْكَعْبَةَ الْغَرَّاءَ وَ قَامَ يَدْعُوا بِخُلُوْصِ النِّيَّةِ

Набирасини Каъбаи Муаззама (ичига)га олиб кириб, хулуси нийятлар ила дуои хайрлар қилди.

وَيَشْكُرُ اللهَ تَعَالَي عَلَي مَا مَنَّ بِهِ عَلَيْهِ وَ أَعْطَاه

Яратганга берган неъматларига шукроналар айтди.

وَ وُلِدَ صَلَّي اللهُ عَلَيْهِ وَسَلّمَ نظِيْفاً مَخْتُوْناً مَقْطُوْعَ السُّرِّ بِيَدِ الْقُدْرَةِ اْلإِلَهِيَّة طَيِّباً دَهِيْناً مَكْحُولَةً بِكُحْلِ الْعِنَايَةِ عَيْنَاه

Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам пок, хатна қилинган, илоҳий қудрат қўли билан киндиги кесилган ҳолда туғилдилар. Икки кўзлари иноят сурмаси ила сурмаланиб, ёғ суртилган, ҳушбўй ҳолда (дунёга келдилар)

وَقِيْلَ خَتَنَهُ جَدُّهُ بَعْدَ سَبْعِ لَيَالٍ سَوِيَّة وَ أَوْلَمَ وَ أَطْعَمَ وَسَمَّاهُ مُحَمَّداً وَ أَكْرَمَ مَثْوَاه

Ривоятларда “бобоси роппа-роса етти кунлик бўлгандан сўнг хатна қилиб, валима (суннат) тўйи қилиб, (элга дастурхон ёзиб) таомлар улашиб, (чақалоққа) Муҳаммад деб исм қўйди ва жойини яхшилаб берди”, -дейилган.

Шарҳ:Еттинчи куни чақалоқ номидан қурбонлик сўйиб, хатна қилиб, катта зиёфат беради. Баъзилар Пайғамбаримизни хатна қилинган холда туғилганлар, деб айтишган. Аммо имом Заҳабий: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам етти кунлик бўлганларида боболари Абдулмуттолиб хатна қилган, Муҳаммад деб исм қўйган ва қурбонлик сўйиб зиёфат берган”, деган ривоят” ҳатна қилинган ҳолда туғилган”, деган ривоятдан кучлироқ”, деган. Шунга биноан, мусанниф раҳматуллоҳи алайҳнинг иккинчи гаплари қувватлидир.

Юқоридаги саҳифада Омина онамиз ҳомиладорлик пайтларида, туғилажак фарзандини “Муҳаммад”,-деб номланиши айтилган Шунингдек, Абдулмутоллиб ҳам тушида ўз сулбидан одатдагидан бошқа улуғ мақомга сазовор бўладиган фарзанд туғилишига ишорат этувчи ҳолатни кўрган экан. Икки тушнинг таъсирида ва келиннинг гапига биноан, Абдулмуттолиб набирасини “Муҳаммад” деб номлаган. Тарихчиларнинг такидлашларича, ўша вақтгача арабларнинг ичида фақат уч кишига Муҳаммад исми қўйилган экан.Бир гуруҳ кишилар бир подшоҳнинг ҳузурида бўлишибди. У аввалги китоблардан хабардор экан.Подшоҳ суҳбат давомида Ҳижоз томондан Муҳаммад номли пайғамбар чиқишининг хабарини айтибди.Меҳмонлар ичидан уч ки- шининг хотинлари ҳомиладор экан. Учовлари ҳам хотиним ўғил туғса, исмини Муҳаммад қўяман, деб ният қилишди.Уларнинг хотинлари ўғил туғибди. Фарзандларини яхши ният билан Муҳаммад деб номлабдилар. Улар қуйидаги кишилар экан: Муҳаммад ибн Сулаймон ибн Мужошеъ, Муҳаммад ибн Аҳижжа ал-Жаллоҳ ва Муҳаммад ибн Ҳимрон ибн Робиъалар. (“Ҳадис ва ҳаёт” 19-жуз,64-бет;)

عَطِّرِ اللَّهُمَّ قَبَرَهُ الْكَرِيْمَ بِعَرْفٍ شَذِيٍّ مِنْ صَلاَةٍ وَتَسْلِيمٍ اَللَّهُمَّ صَلِّ وَسَلِّمْ وَ بَارِكْ عَلَيْهِ

Эй Аллоҳим?! Ўзинг Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васал- ламнинг қабри шарифларини ҳушбўй, ўта ёқимли салоту салом ҳидлари ила муаттар айла!

t.me/musaffouzb

Читать полностью…

MUSAFFO.UZ

#ОҚТЕПА МАСЖИДИНИ
ОЧИЛИШИ МАРОСИМИ❗️

Ассалому алайкум азиз тумандошлар ва саҳоват Ўзбекистон гуруҳимиз аъзолари Аллоҳнинг нусрати ва сиз азизларни ҳизматингиз, муҳаббатингиз, эҳсонингиз билан Оқтепа масжидимизни қурилиш ишлари ниҳоясига етиб қолди, Аллоҳ ҳар бирларингизни икки дунё саодати билан мукофатласин, қалбларингиздаги барча яхши ниятларизга Аллоҳ етқазсин, фарзандлар камолини ва раҳати кўринглар, ишларингизга Аллоҳ ривож ва баракот берсин, беморликларингиз бўлса Аллоҳ шифо берсин, мушкилларингиз бўлса Аллоҳ нажот берсин, ҳожатларингиз бўлса Аллоҳ муяссар қилсин, қиёмат кунида пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам шафоатларидан оила аъзоларингиз билан бирга Аллоҳ сийласин, Аллоҳнинг байтига бўлган муҳаббатизни Аллоҳ муборак ҳаж ва умра зиёрати билан мукофатласин, умрингиз ҳайир ва барокатга тўлсин, Аллоҳ хонадонингизни ислом, иймон файз, нури билан мунаввар қилсин, сафардаги бродарларимизни Аллоҳ паноҳида асрасин, кўп ғаниматга эга қилсин.
Гуруҳимиз ривожи учун ҳисса қўшинг
/channel/musaffouzb

Читать полностью…

MUSAFFO.UZ

#siyrat
#muftiy_minbari

📹 ЖИНЛАРНИНГ ИЙМОНГА КЕЛИШИ
🎤 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари

@musaffouzb

Читать полностью…

MUSAFFO.UZ

Агар Қуръон қалбга кирса... Қалбдан дунё (муҳаббати) чиқиб кетади ва ўрнига саодат жойлашади.
Аллоҳим! Бизларни Қуръон аҳлидан қилгин!

Шукруллоҳ қоридан гўзал қироат:
"Ясин" сураси.

t.me/musaffouzb

Читать полностью…

MUSAFFO.UZ

#хайрли_тун

Тунингиз хайрли бўлсин!

Аллоҳ барчангизни ҳифзу ҳимоясида асрасин!
🤲🤲🤲

♻️Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
👉 /channel/musaffouzb

Читать полностью…

MUSAFFO.UZ

#xushxabar #umra2024
🕋 Хушхабар: “Умра – 2024” янги мавсуми бошланди

📢 Бугун, 10 сентябрь куни “Умра – 2024” мавсумининг навбатдаги босқич илк гуруҳ зиёратчилари Тошкент халқаро аэропортидан Саудия Арабистонига жўнаб кетди.

🛫 Мазкур рейсда Қорақалпоғистон Республикаси, Қашқадарё, Фарғона, Бухоро вилоятлари ва Тошкент шаҳридан 240 нафар умрачилар Жидда шаҳрига йўл олди.

🟢Маълумот ўрнида, зиёратчиларимиз Мадина шаҳрида 3 кун, Макка шаҳрида эса 8 кун бўлади.

Мавсум давомида 4 нафар тажрибали ишчи гуруҳи ва ҳар бир гуруҳга воиз имом-хатиблардан иборат гуруҳ раҳбарлари (элликбоши) ҳамда 2 нафар малакали шифокор ҳамюртларимизга хизмат кўрсатади.

🧳Зиёратчилар Мадинада “Grand Shahba”, Макка шаҳрида эса “Al-Ayyam Elite” ва  “Marmara Hotel” сингари замонавий меҳмонхоналарда истиқомат қилишади. Уларга 3 маҳал иссиқ овқат, ширинлик ва сархил мевалар тортиқ қилинади.

📍Умра ибодатини адо этувчилар 11 кун мобайнида Икки ҳарамда тоат-ибодат билан машғул бўлиш билан бирга Макка ва Мадина шаҳарларида муқаддас қадамжоларни ҳам зиёрат қилишади. 

🤲 Аллоҳ таоло ҳамюртларимизнинг сафарларини муборак ва хайрли қилсин, Байтуллоҳ ёнида дуо қилишни барчамизга насиб этсин!

📞 Мурожаат учун телефонлар:
😎 Ўзбекистон мусулмонлари идораси Ҳаж-умра маркази
+998-99-882-18-58;
+998-77-085-18-58.

📱 @Hajumrauzbot

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати

🌐 MUSLIM.UZ GA 📲 OBUNA BO'LING VA ULASHING🗣

▶️ Muslimuzz/featured">YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook

Читать полностью…

MUSAFFO.UZ

#СИЙРАТ СОЛНОМАСИ

Ҳижратдан аввалги 54–53 йиллар (милодий 570 йил охири ёки 571 йил боши)
– Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг оталари Абдуллоҳ 25 ёшида Мадинада вафот этди.

Ҳижратдан аввалги 53 йил, муҳаррам ойи (милодий 571 йил февраль охири ёки март боши)
– «Фил воқеаси» cодир бўлган.

Ҳижратдан аввалги 53 йил рабиъул аввал ойининг 8, 9, 10 ёки 12 куни (милодий 571 йил 19–23 апрель)
– Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам таваллуд топдилар.

Ҳижратдан аввалги 49 йил (милодий 575 йил)
– Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам тўрт ёшликларида «Шаққус садр» ҳодисаси рўй берди ва у Зот мушфиқ оналари Оминанинг бағрига қайтдилар.

Ҳижратдан аввалги 47 йил (милодий 577 йил):
– Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам олти ёшликларида оналари Омина билан Мадинага бордилар;
– қайтаётганларида оналари Абво деган сўлим қишлоқда вафот этди;
– у Зот меҳрибон боболари Абдулмутталиб қарамоғида қолдилар;

Дўстларингизга ҳам улашинг:
/channel/musaffouzb

Читать полностью…

MUSAFFO.UZ

#Видео
#мавлид #имон #рабиул_аввал

Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи васалламга имон келтиришнинг аҳамияти.

Абдуғофур домла Ниёзқулов

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази бош мутахассиси


🔗 Улашинг: @musaffouzb

Читать полностью…

MUSAFFO.UZ

#siyrat

🌙 РАСУЛУЛЛОҲ СОЛЛАЛЛОҲУ АЛАЙҲИ ВА САЛЛАМНИНГ КЎРИНИШЛАРИ

@musaffouzb

Читать полностью…

MUSAFFO.UZ

Мавлиди Шариф.
Арабий
7 - мабҳас

http://t.me/musaffouzb

Читать полностью…

MUSAFFO.UZ

АССАЛОМУ АЛАЙКУМ!

☀️ ХАЙРЛИ ТОНГ ☀️

Бу кунни Аллоҳ файзидан, баракотидан барчаларимизни насибадор қилсин.

Қалбингизни иймонга, ✨
Уйингизни қувончга, ✨
Юзингизни нурларга, ✨
Аллоҳим тўлдирсин
Қалбимизни кенг;
Охиратда саодатли;
Ўғил - қизларимизни салоҳиятли;
Ризқимизга Аллоҳ кенглик ато этсин.


Бугун Ҳижрий 1446 йил 9 - Рабиъул Аввал ойи
Милодий 2024 йил 12 сентябр ҳафтанинг пайшанба куни


⏰Намоз_вақтлари

АЛЛОҲ ТАОЛО бундай марҳамат қилади:

إِنَّ الصَّلاَةَ كَانَتْ عَلَى الْمُؤْمِنِينَ كِتَابًا مَّوْقُوتًا

⏺"Албатта, намоз мўминларга вақти тайин этилган ва (фарз деб) битилгандир (Нисо сураси, 103-оят)

🌅 Бомдод - 05:10
🌅 Қуёш - 05:53
🏞 Пешин - 12:45
🏞 Аср - 17:05
🌆 Шом - 18:39
🌃 Хуфтон - 20:20

ЎЗБЕКИСТОН ТУМАНИДА БЕШ ВАҚТ ЎҚИЛАДИГАН НАМОЗЛАРНИНГ МУСТАҲАБ ВАҚТЛАРИ.


Телеграм
http://t.me/musaffouzb

Читать полностью…

MUSAFFO.UZ

#Ҳидоят_таваллуди

Анас ибн Молик разияллоҳу анҳу айтадилар:
"Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳидларидан кўра хушбўйроқ на бирор анбар, на бирор мушк ва на бирор нарса мутлақо ҳидламадим. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан кўра майинроқ бирор нарса, на бирор ипак ва на бирор шойига ҳеч қачон қўлим тегмаган".

📚Имом Муслим ривоят қилган.

🔗 Улашинг:
t.me/musaffouzb

Читать полностью…

MUSAFFO.UZ

#СИЙРАТ СОЛНОМАСИ

Ҳижратдан аввалги 45 йил, жумодул аввал ойи (милодий 579 йил, апрель боши):
– Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам саккиз ёшу икки ойу ўн кунлик бўлганларида боболари Абдулмутталиб Маккада вафот этди;
– Расулуллоҳни туғишган амакилари Абу Толиб ўз кафолатига олди.

Ҳижратдан аввалги 41 йил (милодий 582 йил охири ёки 583 йил боши):
– Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ўн икки ёшга етганларида амакилари Абу Толиб у зотни Шомга тижорат карвонида олиб борди;
– Бусро шаҳрида роҳиб Буҳайро у Зотни пайғамбарлик аломатлари орқали таниди.

Ҳижратдан аввалги 40 йил (милодий 584 йил):
– Ҳазрат Умар розияллоҳу анҳу туғилди.

Ҳижратдан аввалги 34 йил, зулқаъда ойи (милодий 590 йил):
– Расулуллоҳ йигирма ёшликларида Қурайш ва Кинона билан Қайс Айлон қабилалари ўртасида «Фижор» уруши бўлиб ўтди;
– Қурайшнинг бешта уруғи «Ҳилфул фузул» номли ижтимоий ҳимоя иттифоқи тузишди (ушбу иттифоқ мажлисида Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳам қатнашганлар).

Ҳижратдан аввалги 28 йил (милодий 595 йил):
– Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам йигирма беш ёшликларида Хадижа розияллоҳу анҳонинг савдо моллари билан Шомга тижорат сафарига бориб келдилар;
– орадан икки ой ўтгач, у Зот Хадича онамизга уйландилар.

Дўстларингизга ҳам улашинг:
/channel/musaffouzb

Читать полностью…

MUSAFFO.UZ

АБУ ҲАНИФА РАҲМАТУЛЛОҲИ АЛАЙҲНИНГ ҲАНИФА ИСМЛИ ҚИЗИ БЎЛГАНМИ?
#насаб #фарзанд

❓1374-CАВОЛ: Абу Ҳанифа раҳимаҳуллоҳнинг Ҳанифа исмли қизлари бўлганми?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир роҳманир роҳим. Кунялар икки хил: насабий куня ва васфий куняга бўлинади.
Насабий куня шуки, ота ёки она фарзандларидан бирининг исмининг ёнига “абу” ёки “умму” деган сўзни қўшиб, куняланади. Масалан, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам фарзандлари Қосимнинг исми билан куняланиб, Абул Қосим бўлганлар.
Васфий куня шуки, бунда умуман фарзандларга алоқадорлик бўлмайди. балки махсус сифат ёки маълум бир иш билан кўп шуғуллангани учун ўша нарса билан куняланади. Масалан, Абу Бакр сиддиқ розияллоҳу анҳунинг исмлари Абдуллоҳ бўлган. Куняси Абу Бакр бўлган. Лекин у кишининг Бакр исмли ўғиллари бўлмаган. Бакр сўзининг маъноси биринчи бўлувчи деган маънони англатади. Чунки Абу Бакр розияллоҳу анҳу яхши ишларда доимо биринчи бўлар эдилар. Шу сабабли бу киши Абу Бакр, яъни яхшиликда биринчи бўлувчи, деб аталганлар.
Имоми Аъзам раҳимаҳуллоҳнинг Абу Ҳанифа деган кунялари ҳам васфий куняга киради. Чунки у кишининг ёлғиз Ҳаммод исмли ўғиллари бўлган холос. Ундан бошқа ўғиллари ҳам, қизлари ҳам бўлмаган.
У кишининг Ҳанифа сўзи билан куняланиши сабабини “Хойротул ҳисон” номли китобда бундай дейилган:
ان کنیته ابوحنیفة مونث حنیف وهوالناسک أوالمسلم لأن الحنف المیل،والمسلم مائل الی الدین الحق. قیل سبب تکنیته بذالک ملازمته للدواة المسماة حنيفة بلغة العراق .
“Абу Ҳанифа куняси “ҳаниф” сўзининг муаннас шакли бўлиб, у носик ёки мусулмон деган маънони билдиради. Чунки “ҳанф”, деб бир нарсага мойил бўлишга айтилади. Мусулмон инсон ҳақ динга мойил бўлади. Абу Ҳанифа деб куняланишларининг бошқа бир сабаби у киши Ироқ тилида Ҳанифа деб аталадиган қалам ва сиёҳдонни доим ўзлари билан олиб юрганлар”. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

fatvouz">🔗 Улашинг: @musaffouzb

Читать полностью…

MUSAFFO.UZ

Расулуллоҳ ﷺ ни кўрганмисиз!

- Расулуллоҳ ﷺ энг чиройлик юзлик ва энг гўзал хулқлик эдилар. (Муттафақун алайҳ).

- Ўта узун ҳам эмас, паст ҳам эмасдила. (Муттафақун алайҳ).

- Ўрта бўйлик эдилар. (Бухорий).

- Икки елкаларининг ораси кенг эди. (Бухорий).

- Сақоллари мўл эди, қизғишга яқинроқ, сочлари қулоқларининг юмшоқларигача тушиб турарди. (Бухорий).

- Бошлари каттароқ, икки кафтлари ва қадамлари йўғон эди. (Бухорий).

- Юзлари қуёш-ой мисоли эди, (юзлари) доирасимон эди. (Муслим).

- Хурсанд бўлсалар юзлари нурланарди. (Муттафақун алайҳ).

- Юзлари малоҳатлик оқ эди. (Муслим).

- У киши ﷺ га қарасангиз "икки кўзи қора кўз"- дердингиз, ўзи қора кўз эмасдилар. (Термизий).

- Оиша онамиз айтадилар: "Кулишлари фақат табассум эди". (Бухорий).

- Расулуллоҳ ﷺ кулмас эдилар, фақат табассум қилардилар. (Термизий).

- "Расулуллоҳ ﷺ дан кўпроқ табассум қилган биронтасини кўрмадим"- дейди, Абдуллоҳ ибн Ҳорис розиаллоҳу анҳу. (Термизий).

Дўстларингизга ҳам улашинг:
/channel/musaffouzb

Читать полностью…

MUSAFFO.UZ

#ОҚТЕПА МАСЖИДИНИНГ ҚУРИЛИШ ЖАРАЁНИ❗️

Ассалому алайкум азиз тумандошлар ва саҳоват Ўзбекистон гуруҳимиз аъзолари Аллоҳ ҳар бирларингизни икки дунё саодати билан мукофатласин, қалбларингиздаги барча яхши ниятларизга Аллоҳ етқазсин, фарзандлар камолини ва раҳати кўринглар, ишларингизга Аллоҳ ривож ва баракот берсин, беморликларингиз бўлса Аллоҳ шифо берсин, мушкилларингиз бўлса Аллоҳ нажот берсин, ҳожатларингиз бўлса Аллоҳ муяссар қилсин, қиёмат кунида пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам шафоатларидан оила аъзоларингиз билан бирга Аллоҳ сийласин, Аллоҳнинг байтига бўлган муҳаббатизни Аллоҳ муборак ҳаж ва умра зиёрати билан мукофатласин, умрингиз ҳайир ва барокатга тўлсин, Аллоҳ хонадонингизни ислом, иймон файз, нури билан мунаввар қилсин, сафардаги бродарларимизни Аллоҳ паноҳида асрасин, кўп ғаниматга эга қилсин.
Гуруҳимиз ривожи учун ҳисса қўшинг
/channel/musaffouzb

Читать полностью…

MUSAFFO.UZ

#Видеолавҳа

🟢 САДАҚА ИЛА МОЛ ЗИЁДА БЎЛУР
🎙 (Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси ўринбосари устоз Зайниддин домла)


🚀 Улашинг: /channel/musaffouzb

Читать полностью…

MUSAFFO.UZ

#siyrat

🌙 РАСУЛУЛЛОҲ СОЛЛАЛЛОҲУ АЛАЙҲИ ВАСАЛЛАМНИНГ НАСИҲАТЛАРИ

Ўзаро ака-ука бўлинглар!

"Биродар бўлинглар! Бадгумон бўлманглар, бадгумонлик энг ёлғон сўздир, тирноқ остидан кир қидирманглар, бир-бирингизга ҳасад қилманглар, бир-бирингиздан аразламанглар ва нафратланманглар, ака-ука тутиниб, Аллоҳнинг
(солиҳ) бандалари бўлинглар", дедилар (Имом Бухорий ривояти).

🌐 /channel/musaffouzb

Читать полностью…

MUSAFFO.UZ

АССАЛОМУ АЛАЙКУМ!

☀️ ХАЙРЛИ ТОНГ ☀️

Бу кунни Аллоҳ файзидан, баракотидан барчаларимизни насибадор қилсин.

Қалбингизни иймонга, ✨
Уйингизни қувончга, ✨
Юзингизни нурларга, ✨
Аллоҳим тўлдирсин
Қалбимизни кенг;
Охиратда саодатли;
Ўғил - қизларимизни салоҳиятли;
Ризқимизга Аллоҳ кенглик ато этсин.


Бугун Ҳижрий 1446 йил 8 - Рабиъул Аввал ойи
Милодий 2024 йил 11 сентябр ҳафтанинг чоршанба куни


⏰Намоз_вақтлари

АЛЛОҲ ТАОЛО бундай марҳамат қилади:

إِنَّ الصَّلاَةَ كَانَتْ عَلَى الْمُؤْمِنِينَ كِتَابًا مَّوْقُوتًا

⏺"Албатта, намоз мўминларга вақти тайин этилган ва (фарз деб) битилгандир (Нисо сураси, 103-оят)

🌅 Бомдод - 05:10
🌅 Қуёш - 05:52
🏞 Пешин - 12:45
🏞 Аср - 17:05
🌆 Шом - 18:41
🌃 Хуфтон - 20:20

ЎЗБЕКИСТОН ТУМАНИДА БЕШ ВАҚТ ЎҚИЛАДИГАН НАМОЗЛАРНИНГ МУСТАҲАБ ВАҚТЛАРИ.


Телеграм
http://t.me/musaffouzb

Читать полностью…

MUSAFFO.UZ

#ШЕЪРИЯТ

Ё РОСУЛАЛЛОҲ

Севгингиз деб майдонга,
Келдим, ё Росулаллоҳ!
Дардим билан давронга,
Кирдим, ё Росулаллоҳ!

Зокирнинг зикри Ёрни,
Тарк эттирар ағёрни,
Ошиқ бўлгач Дилдорни,
Кўрдим, ё Росулаллоҳ!

Лутф этинг Ҳазрат бизга,
Сиздан саодат бизга,
Жумла муҳтождир Сизга,
Билдим, ё Росулаллоҳ!

Бош яланг, ёқа вайрон,
Кўзим ёш, жигар гирён,
Жонимни Сизга қурбон,
Қилдим, ё Росулаллоҳ!

Ҳижронда қолдим ўзим,
Очилмишдир қалб кўзим,
Пойингизга гул юзим,
Сурдим, ё Росулаллоҳ!

Қалб ўзгача кон эмиш,
Зотида бурҳон эмиш,
Маҳбубий меҳмон эмиш,
Туйдим, ё Росулаллоҳ!

• Соллаллоҳу алайҳи васаллам

©️ Шайх Ҳасан Вуслат

©️ Таржимон Маҳбубий

©️ Ижро Муҳаммаджон қори

📌 Каналга аъзо бўлиш учун манзил
👇👇👇
t.me/musaffouzb

Читать полностью…

MUSAFFO.UZ

Ahli kitoblarga munosabati

Shayx Muhammad Sodiq Muhammad Yusuf rahimahulloh

@musaffouzb

Читать полностью…

MUSAFFO.UZ

«Оламга нур сочган ой» сериали (6-қисм)
Манба: Sevimli TV
t.me/musaffouzb

Читать полностью…
Подписаться на канал