musaffouzb | Неотсортированное

Telegram-канал musaffouzb - MUSAFFO.UZ

6837

"Оқ тепа" жомеъ масжидининг расмий телеграм канали!

Подписаться на канал

MUSAFFO.UZ

#Сийрат

Муҳаммад алайҳиссаломга
ато этилган комил ақл

У зот соллаллоҳу алайҳи васаллам жоҳиллик ва гумроҳлик ботқоғига ботган инсонларга пайғамбар қилиб юборилдилар хамда қисқа фурсат ичида уларни бутун дунё ўрнак оладиган даражадаги ақл-фаросатли, салоҳиятли, маданиятли инсонлар қилиб тарбияладилар.
Ҳеч шубҳа йўқки, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бу ишни Аллоҳ таоло ўргатган таълимотлар ва нозил қилган ваҳийлар ёрдамида бажарганлар.

"Икки олам сарвари" китобидан


Ўтказиб юборманг 👇
t.me/musaffouzb

Читать полностью…

MUSAFFO.UZ

ТАҲОРАТНИ ЧАП ҚЎЛ БИЛАН ҚИЛСАМ БЎЛАДИМИ?
#қисқа_савол_жавоблар

CАВОЛ: Мени ўнг тарафим яхши ишламайди. Шунга таҳоратни чап қўл билан қилсам бўладими?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир роҳманир роҳим.
Таҳоратни ўнг қўлда бажариш суннати завоидлардан. Уни тарк қилиш макруҳи танзиҳий ҳисобланади. Сизнинг ҳолатингизда зарурат бўлгани ва қасддан қилмаганингиз сабабли гуноҳкор бўлмайсиз. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

fatvouz">🔗 Улашинг: @musaffouzb

Читать полностью…

MUSAFFO.UZ

#Ҳадис

Жума сари босилган қадамга дўзах ўти ҳаром

Язид ибн Абу Марям розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Абоя ибн Рифоъа ибн Рофеъ розияллоҳу анҳу орқамдан келиб, менга етишиб олдилар. Мен жума намозига кетаётган эдим. «Менга хушхабар беринг, сизнинг бу босаётган қадамларингиз «фи сабилиллаҳ» («Аллоҳнинг йўлида») босилаётган қадамлардир. Мен Абу Абс розияллоҳу анҳудан эшитдим. У киши эса Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг: «Аллоҳ йўлида (фи сабилиллаҳ) чанг босган қадамларга дўзах ўти ҳаромдир», – деганларини эшитган эканлар», – дедилар».
Имом Термизий ривоят қилган.

♻️Аллоҳ розилиги учун тарқатинг аввало амал билан!
👉 /channel/musaffouzb

Читать полностью…

MUSAFFO.UZ

#siyrat
#muftiy_minbari

📹 БАШАРИЯТ САЙЙИДИ ТАВАЛЛУД ТОПДИЛАР
🎤 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари

@musaffouzb

Читать полностью…

MUSAFFO.UZ

Агар Қуръон қалбга кирса... Қалбдан дунё (муҳаббати) чиқиб кетади ва ўрнига саодат жойлашади.
Аллоҳим! Бизларни Қуръон аҳлидан қилгин!

Шукруллоҳ қоридан гўзал қироат:
"Ясин" сураси.

t.me/musaffouzb

Читать полностью…

MUSAFFO.UZ

#Кечки_зикр

اللَّهُمَّ بِاسْمِكَ أَمُوتُ وَأَحْيَا

“Аллоҳумма бисмика амуту ва аҳя”

Тунингиз хайрли бўлсин!

♻️Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
👉 t.me/musaffouzb

Читать полностью…

MUSAFFO.UZ

Ilm-maʼrifatsiz hayot

Shayx Muhammad Sodiq Muhammad Yusuf rahimahulloh

@musaffouzb

Читать полностью…

MUSAFFO.UZ

#muftiy_minbari

📹 ГЎЁ ЖАННАТГА КАЛИТИМИЗ БОРДЕК ЯШАЯПМИЗ
🎤 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари

@musaffouzb

Читать полностью…

MUSAFFO.UZ

#Алиф_Йо #Таълим

10-дарс: Каф ҳарфини талаффуз қилиш

Тошкент ислом институти “Таҳфизул Қуръон” кафедраси мудири Жаҳонгир қори Неъматовнинг "Алиф-Йо" тажвид ўқув қўлланмаси

Обуна бўлинг:

http://t.me/jahongirmuqriy

http://t.me/musaffouzb

Читать полностью…

MUSAFFO.UZ

#Диний_савол_жавоб

Татуировкали қўлга таҳорат олса, мукаммал бўладими?

Муҳаммад Айюб домла ҲОМИДОВ


🔗 Улашинг:
t.me/musaffouzb

Читать полностью…

MUSAFFO.UZ

🌙 МАВЛИДИ ШАРИФ МУБОРАК!

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм

Азиз қадрдоним!

Саййидимиз Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам таваллуд топган Рабиул аввал ойи барчамизга муборак бўлсин!

Муҳаммад алайҳиссаломга кўп салавоту саломлар йўллашни, сийратлари ва одобу ахлоқларини ҳаётимизга татбиқ қилишни насиб айласин.

Ҳақ таоло Қиёматда Ул зотнинг шафоатларига етиштирсин, Жаннатда эса Расулимизга қўшни қилсин.

Ҳурмат ила,
Шайх Нуриддин Холиқназар,
Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий


@musaffouzb

Читать полностью…

MUSAFFO.UZ

АССАЛОМУ АЛАЙКУМ АЗИЗЛАР
#ЭЪЛОН ❗️❗️❗️
#АКЦИЯ ❗️❗️❗️
АЗИЗЛАР ҚИЛГАН ЭҲСОНИНГИЗНИ ЭВАЗИГА ЖАННАТДА ҚАСРИНГИЗ БЎЛСИН, АЛЛОҲ ИККИ ДУНЁ САОДАТИНИ БЕРСИН, ФАРЗАНДЛАР КАМОЛИНИ КЎРИНГЛАР, АЛЛОҲ ЖАМОЛИ БИЛАН МУКОФАТЛАСИН, ИШЛАРИНГИЗГА АЛЛОҲ РИВОЖ ВА БАРАКОТ БЕРСИН..........
АЗИЗЛАР ЭҲСОН ҚИЛГАН ВА ҚИЛАЁТГАН ЯХШИЛАРНИ ДУО ҚИЛИБ ТУРИНГЛАР ИЛТИМОС


ГУРУҲИМИЗ РИВОЖИ УЧУН
ҲИССА ҚЎШИНГ❗️❗️❗️

👇👇👇👇👇
/channel/saxovat_yaypan
http://t.me/musaffouzb

Читать полностью…

MUSAFFO.UZ

Агар Қуръон қалбга кирса... Қалбдан дунё (муҳаббати) чиқиб кетади ва ўрнига саодат жойлашади.
Аллоҳим! Бизларни Қуръон аҳлидан қилгин!

Шукруллоҳ қоридан гўзал қироат:
"Ясин" сураси.

t.me/musaffouzb

Читать полностью…

MUSAFFO.UZ

#Тунингиз_хайрли_бўлсин!

وعَنْ أم المؤمنين عَائِشَةَ رضي الله عنها، أَنَّ النَّبِيّ كَانَ إِذَا أَوَى إِلَى فِرَاشِهِ كُلَّ لَيْلَةٍ، جَمَعَ كَفَّيْهِ ثُمَّ نَفَثَ فِيهِمَا، فَقَرَأَ فِيهِمَا: ( قُلْ هُوَ اللَّهُ أَحَدٌ ( و( قُلْ أَعُوذُ بِرَبِّ الْفَلَقِ ( و( قُلْ أَعُوذُ بِرَبِّ النَّاسِ (، ثُمَّ يَمْسَحُ بِهِمَا مَا اسْتَطَاعَ مِنْ جَسَدِهِ، يَبْدَأُ بِهِمَا عَلَى رَأْسِهِ وَوَجْهِهِ وَمَا أَقْبَلَ مِنْ جَسَدِهِ، يَفْعَلُ ذَلِكَ ثَلاَثَ مَرَّات صحيح البخاري

Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам тунги ётоқларига борсалар, икки кафтларини бирлаштириб, уларга дам уриб – “Ихлос”, “Фалақ”, “Нос” сураларини қироат қилардилар. Сўнгра икки кафтларини баданларининг қўллари етгарлик жойларига суртардилар. Бошларидан бошлаб, сўнгра юзлари ва кетма-кет бошқа аъзоларига. Бу ишни уч марта қилардилар”
Имом Бухорий ривояти.

♻️Аллоҳ розилиги учун тарқатинг аввало амал билан!
👉 /channel/musaffouzb

Читать полностью…

MUSAFFO.UZ

Ilm oʻrganmagan kunimiz – baxtsiz kunimiz

Shayx Muhammad Sodiq Muhammad Yusuf rahimahulloh

@musaffouzb

Читать полностью…

MUSAFFO.UZ

«Оламга нур сочган ой» сериали (2-қисм)
Манба: Sevimli TV
t.me/musaffouzb

Читать полностью…

MUSAFFO.UZ

2-дарс. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга бўлган муҳаббат.

Устоз Абдул Азим домла

t.me/musaffouzb

Читать полностью…

MUSAFFO.UZ

Каҳф сурасидаги 7 "раҳмат":

1.
"Роббимиз, бизга Ўз ҳузурингдан раҳмат бергин" (10 оят).
2. "Роббингиз сизга Ўз раҳматини таратур" (16 оят).
3. "Роббинг сермағфират, раҳм-шафқат соҳиби бўлган Зотдир" (58 оят).
4. "Биз унга Ўз даргоҳимиздан раҳмат ва Ўз тарафимиздан илм ўргатган эдик" (65 оят).
5. "Бас, Роббилари унинг бадалига уларга ундан кўра яхшироғини, аҳли солиҳроқ ва раҳмлироғини беришни ирода қилди" (81 оят).
6. "Бу Аллоҳнинг раҳмати ила бўлди" (82 оят).
7. "Бу – Роббимнинг раҳматидандир" (98 оят).

Жума куни Каҳф сурасини ўқисангиз, сурадаги ушбу етти раҳмат Сизга кейинги жумагача кифоя қилади. Сизга Аллоҳнинг раҳмати ёғилсин!

🌐 /channel/musaffouzb

Читать полностью…

MUSAFFO.UZ

#Мавлид

“Мавлид маросимлари тарихи”

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф раҳимаҳуллоҳ

Ўтказиб юборманг 👇
t.me/musaffouzb

Читать полностью…

MUSAFFO.UZ

АССАЛОМУ АЛАЙКУМ!

☀️ ХАЙРЛИ ТОНГ ☀️

Бу кунни Аллоҳ файзидан, баракотидан барчаларимизни насибадор қилсин.

Қалбингизни иймонга, ✨
Уйингизни қувончга, ✨
Юзингизни нурларга, ✨
Аллоҳим тўлдирсин
Қалбимизни кенг;
Охиратда саодатли;
Ўғил - қизларимизни салоҳиятли;
Ризқимизга Аллоҳ кенглик ато этсин.


Бугун Ҳижрий 1446 йил 2 - Рабиъул Аввал ойи
Милодий 2024 йил 5 сентябр ҳафтанинг пайшанба куни


⏰Намоз_вақтлари

АЛЛОҲ ТАОЛО бундай марҳамат қилади:

إِنَّ الصَّلاَةَ كَانَتْ عَلَى الْمُؤْمِنِينَ كِتَابًا مَّوْقُوتًا

⏺"Албатта, намоз мўминларга вақти тайин этилган ва (фарз деб) битилгандир (Нисо сураси, 103-оят)

🌅 Бомдод - 05:05
🌅 Қуёш - 05:46
🏞 Пешин - 12:45
🏞 Аср - 17:10
🌆 Шом - 18:51
🌃 Хуфтон - 20:30

ЎЗБЕКИСТОН ТУМАНИДА БЕШ ВАҚТ ЎҚИЛАДИГАН НАМОЗЛАРНИНГ МУСТАҲАБ ВАҚТЛАРИ.


Телеграм
http://t.me/musaffouzb

Читать полностью…

MUSAFFO.UZ

#Кун_ҳикмати

Инсонни муваффақиятга элтувчи нарсалардан бири журъатдир. Қарордаги, ўй-тафаккурдаги журъат. Рўёбга оширишдаги журъат, омадсизликни қабул қилишдаги журъат.
Икки тоифа буни ўзлаштира олишмайди: ўта тортинчоқ ва мутакаббир инсон. Сен тортинчоқ ёки кибрли эмас, балки журъатли инсон бўлгин.

♻️Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
👉 /channel/musaffouzb

Читать полностью…

MUSAFFO.UZ

ОДАМЛАРНИНГ ЭНГ ЗОЛИМИ ЎЗИГА ЗУЛМ ҚИЛГАНИДИР

Аллоҳ таоло:
«Ўзингизни ўзингиз ўлдирманг! Албатта, Аллоҳ сизларга раҳмлидир», деган (Нисо, 29).

Ҳаёт Аллоҳ томонидан берилган ҳақ бўлгани учун уни ҳеч ким бировга миннат ҳам қила олмайди, ман ҳам қила олмайди. Инсоннинг ҳаётини Фақат Аллоҳ таологина олишга ҳақли. Ҳаттоки, ўша ҳаёт неъмати берилган киши ўз ҳаётига ўзи ҳам суиқасд қила олмайди. Исломда бировни ўлдириш қанчалик ёмон олинса, ўзини ўзи ўлдириш ҳам шунчалик ёмон олинади.

Имом Бухорий ривоят қилган ҳадисда Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким ўзини темир асбоб билан ўлдирса, жаҳаннам оташи ичида ҳам ўзини абадулабад ўша темир асбобини қўлида тутиб, ўз қорнига уриб туради. Ким ўзини ўзи тоғдан ташлаб ўлдирса, жаҳаннам оташи ичида ҳам ўзини абадулабад тоғдан ташлаб туради», деганлар.

"Ҳадис ва Ҳаёт"дан.

Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
t.me/musaffouzb

Читать полностью…

MUSAFFO.UZ

БОШҚАЛАРГА САВОБ БАҒИШЛАСА, ЎЗИДА ҲАМ ШУ САВОБ ҚОЛАДИМИ?
#савоб

❓1369-CАВОЛ: Инсон савобли амал қилиб, ўтганларга бағишлайди. Мана шу амалининг савоби ўзида ҳам қоладими?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир роҳманир роҳим. Албатта, ўзига ҳам савоб қолади. Ҳошиятут Таҳтовий” китобида бундай дейилган:
"فللإنسان أن یجعل ثواب عمله لغیره عند أهل السنة والجماعة سواء کان المجعول له حیًّا أو میتًا من غیرأن ینقص من أجره شيء. وأخرج الطبراني والبیهقي في الشعب عن ابن عمر قال: قال رسول الله ﷺ: إذا تصدق أحدکم بصدقة تطوعاً فلیجعلها عن أبو یه؛ فیکون لهما أجرها ولاینقص من أجره شيء"
“Аҳли сунна вал жамоа наздида инсон қилган амалининг савобини бошқа инсонга бағишлаши мумкин. Бағишланган инсон тирик ёки маййит бўлишининг аҳамияти йўқ. Бунда амални қилган инсоннинг савобидан ҳеч нарса камаймайди. Имом Табароний ва Имом Байҳақий Ибн Умар розияллоҳу анҳумодан ривоят қиладилар: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: Сизлардан бирингиз нафл садақа қилса, унинг савобини ота-онасига бағишласин. Шунда садақанинг савоби ота-онасига бўлади ва ўзининг ҳам савоби камаймайди, деганлар”. Бу маънодаги гаплар бошқа манбаларда ҳам келган. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

fatvouz">🔗 Улашинг: @musaffouzb

Читать полностью…

MUSAFFO.UZ

#ҒАФЛАТДА_ҚОЛМАНГ!
🌙 РАСУЛУЛЛОҲ СОЛЛАЛЛОҲУ АЛАЙҲИ ВАСАЛЛАМ ТАВАЛЛУД ТОПГАН ОЙ КИРИБ КЕЛДИ

✅ Ҳижрий 1446 йил Рабиъул аввал ойининг биринчи куни милодий йил ҳисоб бўйича 2024 йил 4 сентябр кунига тўғри келмоқда.


🕌 “...Ҳақиқатан, сизларга ўзларингиздан (чиққан), қийинчиликларингиздан алам чекадиган, сизлар билан (ҳидоят топишингиз билан) қизиқувчи, мўминларга мушфиқ ва раҳмдил Расул келди” (Тавба сураси, 128-оят) деб марҳамат қилган ҳамда Ўзининг ҳидоятига бошлаган, уммати Муҳаммад қилган Аллоҳ таолога чексиз ҳамду санолар бўлсин!

“Аввалги пайғамбарлар ўз қавмларигагина юборилар эдилар. Мен эса ҳаммага баробар пайғамбар қилиб юборилганман”, деган ҳабибимиз ва шафоатчимиз Расули акрам соллаллоҳу алайҳи васалламга батамом салавоту саломлар бўлсин!

🌷Севикли Пайғамбаримиз Муҳаммад Мустафао соллаллоҳу алайҳи васаллам Фил йилида Робиъул аввал ойининг ўн иккинчиси (баъзи манбаларда 8, 9 ёки 10-кунлари), душанба куни (милодий 571 йил, апрель ойида) дунёга келдилар. У зот соллаллоҳу алайҳи васаллам душанба куни рўза тутиб: “Бу мен туғилган кун”, деб айтардилар (Имом Муслим ривояти).

❓Робиъул аввал ойи қандай ой?
Ҳижрий-қамарий тақвим бўйича йилнинг (Муҳаррам ва сафар ойларидан кейинги) учинчи ойи. Бу ой Ислом уммати учун энг севимли ойлардан бири саналади. Чунки бу ойда Аллоҳнинг сўнгги пайғамбари ва ҳабиби, Сарвари коинот Муҳаммад алайҳиссалом таваллуд топганлар. Шу боис бу ой “Мавлид ойи” деб ҳам номланади.

🌙 Мавлид нима дегани?
Мавлид луғатда “туғилиш” деган маънони англатади. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам таваллуд топган ой Рабиъул аввал ойи муносабати ўтказиладиган маросим ва тадбирлар “Мавлиди Набий” дейилади.

Мавлид ойи Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламни янада қаттиқроқ севишга интилиш, сийратларини ўрганиш, у зотга ҳар бир ишда эргашиш, янада кўпроқ салавоту дурудлар йўллаш ойидир.

❗️Бу ойни қандай ўтказиш керак?
Бу ойни Пайғамбар алайҳиссаломни янада кучлироқ севишга интилиш, сийратларини ўрганиш, у зотга ҳар бир ишда эргашиш, кўпроқ салавоту дурудлар йўллаш билан ўтказиш лозим.

🌙 Салавот нима дегани?
“Салавот” сўзи араб тилидаги “салот” сўзининг жами бўлиб, “дуо” деган маънони англатади.

🔹 Салавот қандай айтилади?
Саҳобалар розияллоҳу анҳум Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан “Ё Расулуллоҳ сизга салавот айтиш қандай бўлади?” деб сўраганларида У зот алайҳиссалом: “Аллоҳумма солли аъла Муҳаммадин ва аъла аали Муҳаммадин, кама соллайта аъла Иброҳийма ва аъла аали Иброҳийм. Иннака ҳамийдум мажийд. Аллоҳумма барик аъла Муҳаммадин ва аъла аали Муҳаммадин, кама барокта аъла Иброҳийма ва аъла аали Иброҳийм. Иннака ҳамийдум мажийд”, деб айтинглар, деганлар (Имом Бухорий ривояти).

🔸 Салавот айтишнинг қандай фазилатлари бор?
Салавот айтиш бахилликдан узоқ қилади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Ҳузурида зикр қилинсам, менга салавот йўлламаган киши бахилдир”, дедилар (Имом Термизий, Имом Аҳмад ривояти).

🤲 Салавот айтиш дуо қабул бўлишининг омилидир.
Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Ҳар бир дуо Пайғамбарга салавот айтилмагунча, осмон ўртасидаги парда туфайли ерда тўхтаб туради, салавот айтилса, ўша парда кўтарилади”, дедилар.

➡️БАТАФСИЛ ЎҚИШ

@musaffouzb

Читать полностью…

MUSAFFO.UZ

#Ҳадис

Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи васаллам шундай деганлар:

“Йўлдан азият берувчи нарсанинг олиб ташлашингиз ҳам – садақадир”

Имом Бухорий ривоятлари

Йўлларни ифлос қилмаслик, унга чиқиндилар, пўчоқлар, ичимлик суви идишлари ва шуларга ўхшаш нарсаларни ташламаслик – динимизнинг талабидир.

Дўстларингизга ҳам улашинг:
/channel/musaffouzb

Читать полностью…

MUSAFFO.UZ

#muftiy_minbari

📹 ЯХШИЛИК ҚИЛИНГ, МУКОФОТИНИ АЛЛОҲ БЕРАДИ
🎤 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари

@musaffouzb

Читать полностью…

MUSAFFO.UZ

#кун_ояти

فَاسْتَبِقُوا الْخَيْرَاتِ ۚ أَيْنَ مَا تَكُونُوا يَأْتِ بِكُمُ اللَّهُ جَمِيعًا ۚ إِنَّ اللَّهَ عَلَىٰ كُلِّ شَيْءٍ قَدِيرٌ.

"Яхшиликларга шошилинг. Қаерда бўлсангиз ҳам, Аллоҳ сизларни жамлайдир. Албатта, Аллоҳ ҳар бир нарсага қодирдир".
(Бақара сураси, 148-оят).

Тафсир: Гап бу ерда фақат ибодат пайтида қараладиган томон ҳақида эмас, балки умумий ҳолат ҳақида кетмоқда. Ҳар кимнинг ўз танлаган йўли бўлиб, у бошқаларни ҳам шу йўлга юритмоқчи бўлади. Жумладан, аҳли китоблар турли услуб ва амалларни ишга солиб, сизларни ўз йўлларига юритмоқчи бўладилар. Уларга эътибор берманглар. Ўз йўлларингизни маҳкам тутиб, яхшиликларни кўпроқ қилишга ошиқинглар. Чунки иймонли инсон икки дунёда ҳам яхшиликларининг ҳажмига қараб мукофот олади. Қани, бу дунёда ҳар ким ўз қибласига юзланиб, ҳар ким ўз ибодатини қилиб юраверсин-чи, охиратда, барибир, Аллоҳ ҳисоб-китоб учун барчани бир ерга жамлайди.

♻️Аллоҳ розилиги учун тарқатинг аввало амал билан!
👉 t.me/musaffouzb

Читать полностью…

MUSAFFO.UZ

АССАЛОМУ АЛАЙКУМ!

☀️ ХАЙРЛИ ТОНГ ☀️

Бу кунни Аллоҳ файзидан, баракотидан барчаларимизни насибадор қилсин.

Қалбингизни иймонга, ✨
Уйингизни қувончга, ✨
Юзингизни нурларга, ✨
Аллоҳим тўлдирсин
Қалбимизни кенг;
Охиратда саодатли;
Ўғил - қизларимизни салоҳиятли;
Ризқимизга Аллоҳ кенглик ато этсин.


Бугун Ҳижрий 1446 йил 1 - Рабиъул Аввал ойи
Милодий 2024 йил 4 сентябр ҳафтанинг чоршанба куни


⏰Намоз_вақтлари

АЛЛОҲ ТАОЛО бундай марҳамат қилади:

إِنَّ الصَّلاَةَ كَانَتْ عَلَى الْمُؤْمِنِينَ كِتَابًا مَّوْقُوتًا

⏺"Албатта, намоз мўминларга вақти тайин этилган ва (фарз деб) битилгандир (Нисо сураси, 103-оят)

🌅 Бомдод - 05:05
🌅 Қуёш - 05:45
🏞 Пешин - 12:45
🏞 Аср - 17:10
🌆 Шом - 18:52
🌃 Хуфтон - 20:30

ЎЗБЕКИСТОН ТУМАНИДА БЕШ ВАҚТ ЎҚИЛАДИГАН НАМОЗЛАРНИНГ МУСТАҲАБ ВАҚТЛАРИ.


Телеграм
http://t.me/musaffouzb

Читать полностью…

MUSAFFO.UZ

Кунлик зикрларни доим ўқиб юрган кишини Аллоҳ бир қанча инъомлар билан мукаррам қилади:

• қилган яхшиликлари бир неча баравар кўпаяди;
• дўзахга олиб борадиган ёмонликлари йўқолади;
• бало-мусибатлардан ҳимояда бўлади;
• ёмон офат-кулфатлардан саломат бўлади;
• қийинчиликлардан, шайтоннинг васвасасидан узоқ бўлади;
• шайтон уни васваса қилиш учун фурсат ҳам топа олмайди;
• ўша куни кун бўйи гуноҳлардан саломат бўлади.

Лекин Аллоҳга ширк келтирса, бундай неъматлар берилмайди.
Бундай зикрлар жуда осон, енгилдир, чунки Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламнинг уммати шундай фазилатларга эриша олиши учун ҳам уларга осон ва енгил қилиб қўйилган.

Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
t.me/musaffouzb

Читать полностью…

MUSAFFO.UZ

#янги_ой_эълони
#ҳижрий_1446_йил

Фалакий ҳисоб-китобларга кўра, ҳижрий 1446 йил
Робиул-аввал ойининг 1-куни  2024 йил 4-сентябр чоршанба кунига тўғри келмоқда.

Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам қачон янги чиққан ойни кўрсалар шундай дуо қилардилар:
"اللَّهُمَّ أَهِلَّهُ عَلَيْنَا بِالْيُمْنِ وَالْإِيمَانِ وَالسَّلَامَةِ وَالْإِسْلَامِ رَبِّي وَرَبُّكَ اللهُ"
Ўқилиши:
"Аллоҳумма аҳиллаҳу алайна бил-юмни вал-иймани, вас-салаамати вал-Ислами, Роббий ва Роббукаллоҳ”.

Маъноси: "Эй, Аллоҳим!  Бу ойни бизларга барака ва имон, саломатлик ва Ислом ойи қилгин! Эй, ҳилол, менинг ҳам, сенинг ҳам Роббинг Аллоҳдир!".

🔗 Улашинг: @musaffouzb

Читать полностью…
Подписаться на канал