#muftiy_minbari
📹 БИР НЕЪМАТ БОРКИ...
🎤 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари
@musaffouzb
🎁 ИМОМЛАР ТОМОНИДАН 3 МЛРД. СЎМЛИК ЎҚУВ ҚУРОЛЛАРИ ҲАДЯ ЭТИЛДИ
📚 Илм келажакка тикилган энг яхши сармоя. Ёш авлодни билимли қилиш миллат буюклигига хизмат қилади. Шу мақсадда ёшларнинг илм олиши ва жамият учун фойдали инсон бўлишига мамлакатимизда жуда катта эътибор қаратилмоқда.
🗣 Мана шундай эзгу ниятлар йўлида янги ўқув йили бошланиши олдидан республикамизда фаолият юритаётган имом-хатиблар саховатпеша инсонларни жалб қилган ҳолда эҳтиёжманд оилаларнинг 10 минг нафар фарзандига қарийб 3 миллиард сўмлик мактаб формаси, ўқув қуроллари ва сумкалар ҳадя қилдилар.
Ғордаги воқеа
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Мадинага ҳижрат қилиб бораётганларида ҳамроҳлари Абу Бакр розияллоҳу анҳу билан Савр ғорига беркинишди. Кофирлар уларнинг изларидан қидириб, ғор оғзигача етиб келишди. Изқувар “Оёқ излари шу ерга келганда тугаган”, яъни ғор оғзига келганда тўхтаган деди.
Ичкарида Абу Бакр Сиддиқ розияллоҳу анҳу “Агар улардан бири оёқлари турган ерга қараса, бизни кўриб қолади” деб хавотир олганларида, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам у кишига “Эй Абу Бакр, учинчиси Аллоҳ бўлган икки киши ҳақида гумонингиз қандай?” дедилар. (Имом Бухорий, Имом Муслим, Аҳмад, Ибн Абу Шайба, Ибн Абу Осим, Табарий ривоятлари)
Аллоҳ таоло ғордаги ушбу ҳодиса ҳақида Қуръони Каримда шундай марҳамат қилган:
إِلاَّ تَنصُرُوهُ فَقَدْ نَصَرَهُ اللّهُ إِذْ أَخْرَجَهُ الَّذِينَ كَفَرُواْ ثَانِيَ اثْنَيْنِ إِذْ هُمَا فِي الْغَارِ إِذْ يَقُولُ لِصَاحِبِهِ لاَ تَحْزَنْ إِنَّ اللّهَ مَعَنَا فَأَنزَلَ اللّهُ سَكِينَتَهُ عَلَيْهِ وَأَيَّدَهُ بِجُنُودٍ لَّمْ تَرَوْهَا وَجَعَلَ كَلِمَةَ الَّذِينَ كَفَرُواْ السُّفْلَى وَكَلِمَةُ اللّهِ هِيَ الْعُلْيَا وَاللّهُ عَزِيزٌ حَكِيمٌ
“Агар сиз унга ёрдам бермасангиз, батаҳқиқ, Аллоҳ унга, куфр келтирганлар уни икки кишининг бири бўлган ҳолида чиқарганларида, нусрат берди. Улар икковлон ғорда турганларида, у шеригига, хафа бўлма, Аллоҳ, албатта, биз билан, деди. Бас, Аллоҳ унинг устидан Ўз сокинлигини нозил қилди ва сиз кўрмаган лашкарлар билан қўллади. Куфр келтирганлар калимасини паст қилди. Аллоҳнинг калимаси эса, ўзи юқори. Аллоҳ ғолиб ва ҳикматли зотдир” (Тавба сураси, 40-оят).
Албатта, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳамроҳлари Абу Бакр розияллоҳу анҳунинг эътиборларини Аллоҳ улар билан бирга эканига, уларни У Зотнинг инояти ўраб турганига, Аллоҳ субҳанаҳу ва таоло бандаларига кўринмайдиган Зотлиги, шу боис ким Аллоҳ таолонинг инояти остида бўлса, уни ҳеч ким кўра олмаслигига, шу сабабли мушриклар, кофирлар ғор ичига ҳар қанча назар солмасинлар, улар Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни ва Абу Бакр розияллоҳу анҳуни ҳаргиз кўра олмасликларига қаратмоқчи бўлдилар.
Кофирларни ғорга киришдан ўргимчак уяси ёки кабутар тухуми тўсгани йўқ, балки Аллоҳнинг Ўзи тўсди. Агар мушриклар “Муҳаммад бу ғорга беркиниши ақлга тўғри келмайди” деган тақдирда ҳам, ғорда ҳеч ким йўқлигига кўнгиллари хотиржам бўлиши учун у ерга кириб кўришган бўларди. Лекин Аллоҳ субҳанаҳу ва таоло ўйлар ва ақллар устидан Ўзи ҳокимлик қилиб, Ўзи идора қилувчидир. Шу боис Аллоҳ субҳанаҳу ва таоло ғор оғзигача излаб келган мушрикларнинг хаёлларига ғорга кириб чиқиш фикрини келтирмади. Мабодо улар ғор ичига кирган тақдирда ҳам Аллоҳ таоло Ўзининг Расули ва Расулининг ҳамроҳи Абу Бакр розияллоҳу анҳу билан бирга бўлгани учун мушриклар барибир кўра олишмаган бўларди!
Шайх Муҳаммад Мутаваллий Шаъровий раҳимаҳуллоҳнинг “Саҳобалар ва солиҳлар қиссаси” китобидан.
Дўстларингизга ҳам улашинг:
/channel/musaffouzb
#Ҳадис
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадиси қудсийда шундай дейилган:
«Намозни Ўзим билан бандам ўртасида иккига тақсимладим. Бандам учун сўрагани (берилади).
Агар банда: «Алҳамдулиллааҳи роббил ъааламийн», деса, Аллоҳ таоло: «Бандам менга ҳамд айтди», дейди.
Агар (банда): «Ар-роҳмаанир роҳийм», деса, (Аллоҳ таоло): «Бандам мени мақтади»,дейди.
Агар (банда): «Маалики явмид дийн», деса, (Аллоҳ таоло): «Бандам мени улуғлади», дейди.
Агар (банда): «Ийяка наъбуду ва ийяка наста-ъийн», деса, (Аллоҳ таоло): «Бу Мен билан бандам ўртасидаги нарса. Бандамга сўрагани (берилади)», дейди.
Агар (банда): «Иҳдинассиротол мустақийм, сиротоллазийна анъамта ъалайҳим, ғойрил мағзувби ъалайҳим ва лаз-зооллийн», деса, (Аллоҳ таоло): «Бу бандам учун. Унга сўрагани (берилади)» дейди».
(Муслим, Сунан соҳиблари, Молик ва Аҳмад ривоятлари)
Уламолар: «Бу ҳадисдаги "намоз"дан мурод Фотиҳа сурасидир. Чунки Фотиҳасиз ўқилган намоз тўғри бўлмайди» дейишган.
(Манба: Нававий, «Шарҳу саҳиҳи муслим»)
♻️Аллоҳ розилиги учун тарқатинг аввало амал билан!
👉 t.me/musaffouzb
#ЭСЛАТМА
#КУН\_ОЯТИ
«Шунингдек, улар (мазкур ҳайвонлар) сизлар жонларингизни қийнаб етадиган юртларга юкларингизни кўтариб борур. Албатта, Раббингиз меҳрибон ва раҳмлидир. У яна минишингиз учун ва зийнат сифатида отлар, хачирлар ва эшакларни (яратди). Яна, сизлар (ҳали) билмайдиган нарсаларни ҳам яратур».
Наҳл сураси, 7–8-оятлар.
Дўстларингизга ҳам улашинг!
Бизга обуна бўлинг!👇
t.me/musaffouzb
АССАЛОМУ АЛАЙКУМ!
☀️ ХАЙРЛИ ТОНГ ☀️
Бу кунни Аллоҳ файзидан, баракотидан барчаларимизни насибадор қилсин.
Қалбингизни иймонга, ✨
Уйингизни қувончга, ✨
Юзингизни нурларга, ✨
Аллоҳим тўлдирсин
Қалбимизни кенг;
Охиратда саодатли;
Ўғил - қизларимизни салоҳиятли;
Ризқимизга Аллоҳ кенглик ато этсин.
Бугун Ҳижрий 1446 йил 30 - Сафар ойи
Милодий 2024 йил 3 сентябр ҳафтанинг сешанба куни
⏰Намоз_вақтлари
АЛЛОҲ ТАОЛО бундай марҳамат қилади:
إِنَّ الصَّلاَةَ كَانَتْ عَلَى الْمُؤْمِنِينَ كِتَابًا مَّوْقُوتًا
⏺"Албатта, намоз мўминларга вақти тайин этилган ва (фарз деб) битилгандир (Нисо сураси, 103-оят)
🌅 Бомдод - 05:05
🌅 Қуёш - 05:44
🏞 Пешин - 12:45
🏞 Аср - 17:10
🌆 Шом - 18:54
🌃 Хуфтон - 20:30
ЎЗБЕКИСТОН ТУМАНИДА БЕШ ВАҚТ ЎҚИЛАДИГАН НАМОЗЛАРНИНГ МУСТАҲАБ ВАҚТЛАРИ.
Телеграм
http://t.me/musaffouzb
Бировларнинг мусибати устидан кулма!
Камбағалнинг ҳузурида бойлигингни гапирма!
Беморнинг ҳузурида соғлигингни гапирма!
Кучсизнинг ҳузурида кучингни гапирма!
Бахтсизнинг ҳузурида бахтингни гапирма!
Маҳбуснинг ҳузурида эркингни гапирма!
Етимнинг ҳузурида отангни гапирма!
Уларнинг мусибатидан кулсанг, алами ортади. Жоҳиллигинг билан уларни тириклай гўрга тиқасан!
@musaffouzb
Мунофиқ ва ҳасадгўйнинг аломатлари
Ваҳб ибн Мунаббаҳ айтади: Мунофиқнинг аломати учта бўлади:
1. Ёлғиз қолганида дангасалиги тутади.
2. Кимдир кўриб турса, ғайрати келади.
3. Ҳар бир иши учун мақтов эшитишни истайди.
Ҳасадгўйнинг ҳам учта аломати бўлади:
1. Ҳасад қилган кишисини ғийбат қилади.
2. Агар ўзини кўрса, унга хушомад қилади.
3. Агар унинг бошига иш тушса, қувонади.
t.me/musaffouzb
МАСЖИДДА ИККИНЧИ ЖАМОАТ БЎЛИШИ МУМКИНМИ?
#намоз
❓1368-CАВОЛ: Жамоат намозига кеч қолган кишилар ўзаро келишиб, иккинчи жамоат бўлиб ўқишлари мумкинми?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир роҳманир роҳим. Имом ва муаззини тайин қилинган ҳамда қавми бўлган масжидларда жамоат намози адо қилингач, бошқа одамлар иккинчи жамоат бўлиб, аввалги имомнинг меҳробида, азон ва такбир айтиб намозни адо қилишлари макруҳдир.
Имом Сарахсийнинг “Мабсут” номли китобларида қуйидагича келтирилган:
وَإِذَا دَخَلَ الْقَوْمُ مَسْجِدًا قَدْ صَلَّي فِيهِ أَهْلُهُ كُرِهَتْ لَهُمْ أَنْ يُصَلّوا جَمَاعَةً بِأَذَانٍ وَإِقَامَةٍ وَلَكِنَّهُمْ يُصَلُّونَ وُحْدَانًا بِغَيْرِ أَذَانٍ وَلَا إِقَامَةٍ
“Бир қавм (имом билан) намоз ўқилган масжидга кирса, улар учун у ерда азон ва иқомат айтиб, жамоат бўлиб намоз ўқиш макруҳ бўлади. Шунинг учун улар азон ва иқоматсиз ёлғиз-ёлғиз намоз ўқишади”.
Бу мавзуда Аллома ибн Обидийн бундай ёзадилар:
وَعَنْ أَبِي يُوسُفَ إذَا لَمْ تَكُنْ عَلَى الْهَيْئَةِ الْأُولَى لَا تُكْرَهُ وَإِلَّا تُكْرَهُ وَهُوَ الصَّحِيحُ ، وَبِالْعُدُولِ عَنْ الْمِحْرَابِ تَخْتَلِفُ الْهَيْئَةُ كَذَا فِي الْبَزَّازِيَّةِ .وَفِي التَّتَارْخَانِيَّة عَنْ الْوَلْوَالِجيَّةِ : وَبِهِ نَأْخُذُ
“Имом Абу Юсуфдан нақл қилинади: “Агар кейинги жамоат олдинги жамоатнинг кўринишида бўлмаса, макруҳ саналмайди. Акс ҳолда эса, макруҳ саналади. Саҳиҳ гап шудир. Кейинги жамоатнинг имоми меҳробдан ташқарида туриши билан ҳайъат (кўриниш) ўзгарган бўлади. (“Баззозийя”). “Татархонийя” китобида “Валволижийя”дан нақл қилинишича, “Биз ушбу фатвони оламиз, дейилган” (“Раддул-муҳтор” китоби).
Мазкур ва бошқа китоблар ибораларига кўра, бир четда, кўпчиликни йиғиш учун бир-бирини чақирмасдан, азон ва такбир айтмасдан иккинчи жамоат бўлиши кароҳиятсиз жоиздир.
Муайян бир имом ва муаззини йўқ ҳамда қавми бўлмаган, йўловчилар учун қурилган масжид, шунингдек, аэропорт, вокзал, меҳмонхоналарда ташкил этилган намозхоналарда азон ва такбир билан иккинчи, учинчи жамоат бўлиб намоз ўқиш жоиз. “Роддул Муҳтор” китобида шундай бундай келган:
وَيُكْرَهُ تَكْرَارُ الْجَمَاعَةِ بِأَذَانٍ وَإِقَامَةٍ فِي مَسْجِدِ مَحَلِّهِ لَا فِي مَسْجِدِ طَرِيقٍ أَوْ مَسْجِدٍ لَا إِمَامَ لَهُ وَلا مُؤَذِّنَ
“Маҳалла масжидида азон ва иқомат билан иккинчи жамоат бўлиб намоз ўқиш макруҳ. Йўл бўйидаги масжидлар ҳамда муайян имоми ва муъаззини бўлмаган масжидларда макруҳ эмас”.
Ҳар бир мўмин имкон қадар намозларни масжидда асосий жамоат билан ўқишга ҳаракат қилиши лозим. Биринчиси бўлмаса, кейинги жамоатга улгураман, деган нотўғри тушунчадан узоқ бўлиш керак. Бу тушунча суннатга мутлақо хилофдир. Зеро, жамоат қанчалик катта бўлса, унинг савоби ҳам шунча улуғ бўлади. Валлоҳу аълам.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.
fatvouz">🔗 Улашинг: @musaffouzb
Ниятни яхшилайлик!
Яхё ибн Яхё айтади: Суфён ибн Уяйнанинг ҳузурида ўтирган эдим. Бир киши келиб хотинидан шикоят қилди.
– Мен хотинимнинг наздида ҳамма нарсадан паст ва арзимас тураман, – деди.
Суфён ибн Уяйна бошини қуйи солиб бир муддат жим қолди. Сўнг сўради:
– Эҳтимол, сен унинг олдида иззат-эътибор қозонмоқчи бўлгандирсан?
– Эй Абу Муҳаммад, шундай!
– Ким иззат талаб қилса, хорлик билан балоланади. Ким динга интилса, Аллоҳ унга дин билан бирга азизликни ҳам, мол-давлатни ҳам беради, – деди Суфён ва қуйидаги воқеани ҳикоя қилиб берди:
Биз тўрт ака-ука эдик: Муҳаммад, Имрон, Иброҳим ва мен. Муҳаммад энг каттамиз, Имрон эса кичигимиз эди. Муҳаммад уйланишни истаганида насл-насабли оилани қидирди ва ўзидан юқори турадиган оила қизига уйланиб, хорлик балосига гирифтор бўлди. Имрон эса бойликка учиб, ўзидан бой қизга уйланди ва фақирлик балосига учради. Унинг қўлидаги бор нарсани олдилар-у, эвазига ҳеч нима бермадилар. Икковининг иши шундай якун топганида бизникига Муаммар ибн Рошид келиб қолди. Мен унга бўлган воқеани сўзлаб бердим ва маслаҳат сўрадим. Муаммар менга Яҳё ибн Жаъда ва Оишаларнинг ҳадисларини эслатди. Яҳёнинг ҳадисида Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ушбу ҳадислари нақл қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар: «Аёл тўрт нарса – дини, насаби, мол-давлати ва жамоли учун никоҳланади. Сен диндорини танлагин, қўлинг тупроққа қорилгур!» Оиша розияллоҳу анҳонинг ҳадисларида эса Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг қуйидаги сўзлари келтирилган: «Аёлларнинг энг баракотлиси таъминоти енгил бўлганидир». Мен Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг сўзларига амал қилдим, суннатга мувофиқ қайлиқ танладим. Аллоҳ таоло менга дин билан бирга азизлик ва мол-давлатни ҳам берди.
“Солиҳлар суҳбати” китобидан.
t.me/musaffouzb
#ҲАДИС
Абу ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Кимга Аллоҳ молу дунё берса-ю, у закотини адо қилмаган бўлса, қиёмат куни у унга кўзойнакли илон бўлиб кўринади. Унинг икки тиши чиқиб туради. У қиёмат куни бўйнидан бўғиб олади. Сўнг икки жағ суягидан тишлаб туриб:
«Мен сенинг молингман! Мен сенинг тўплаган хазинангман!» дейди», дедилар ва:
«Аллоҳ уларга Ўз фазлидан берган нарсада бахиллик қилганларга уни яхши, деб ҳисобламанглар. Йўқ! У улар учун ёмондир. Қиёмат куни бахиллик қилган нарсалари ила, албатта, бўғилурлар», оятини тиловот қилдилар».
Бешовларидан фақат Абу Довуд ривоят қилмаган.
t.me/musaffouzb
#КУН_ОЯТИ
Эй, инсонлар! Агар сизлар қайта тирилишдан шубҳада бўлсангиз, (ўйлаб кўринг:) Биз сизларга (Аллоҳнинг қудратини) баён қилиш учун сизларни (отангиз Одамни) тупроқдан, сўнгра (Одам наслини) манийдан, сўнгра лахта қондан, сўнгра (шаклланиб) битган ва битмаган парча гўштдан яратдик. Биз (сизларни) хоҳлаганимизча – муайян муддатгача бачадонларда қолдириб, сўнгра чақалоқ ҳолингизда (дунёга) чиқарурмиз, сўнгра вояга етгунларингизгача (тарбия қилурмиз). Сизлардан (гўдаклик ва ёшликда) вафот этадиганлар ҳам бўлур, яна сизлардан билимларни билганидан сўнг ҳеч нарсани билмай қоладиган энг тубан умрга (ўта кексаликка) қайтариладиганлар ҳам бўлур. Ерни қўриқ ҳолида кўрасиз. Бас, қачонки, Биз унинг устидан (ёмғир) ёғдирсак, у ҳаракатга келиб кўпчир ва турли гўзал жуфтларни (икки жинсли гиёҳларни) ундирур.
(Ҳаж сураси 5-оят.)
Дўстларингизга ҳам улашинг
t.me/musaffouzb
АССАЛОМУ АЛАЙКУМ!
☀️ ХАЙРЛИ ТОНГ ☀️
Бу кунни Аллоҳ файзидан, баракотидан барчаларимизни насибадор қилсин.
Қалбингизни иймонга, ✨
Уйингизни қувончга, ✨
Юзингизни нурларга, ✨
Аллоҳим тўлдирсин
Қалбимизни кенг;
Охиратда саодатли;
Ўғил - қизларимизни салоҳиятли;
Ризқимизга Аллоҳ кенглик ато этсин.
Бугун Ҳижрий 1446 йил 29 - Сафар ойи
Милодий 2024 йил 2 сентябр ҳафтанинг душанба куни
⏰Намоз_вақтлари
АЛЛОҲ ТАОЛО бундай марҳамат қилади:
إِنَّ الصَّلاَةَ كَانَتْ عَلَى الْمُؤْمِنِينَ كِتَابًا مَّوْقُوتًا
⏺"Албатта, намоз мўминларга вақти тайин этилган ва (фарз деб) битилгандир (Нисо сураси, 103-оят)
🌅 Бомдод - 05:05
🌅 Қуёш - 05:43
🏞 Пешин - 12:45
🏞 Аср - 17:10
🌆 Шом - 18:56
🌃 Хуфтон - 20:30
ЎЗБЕКИСТОН ТУМАНИДА БЕШ ВАҚТ ЎҚИЛАДИГАН НАМОЗЛАРНИНГ МУСТАҲАБ ВАҚТЛАРИ.
Телеграм
http://t.me/musaffouzb
يَا أيُّهَا الَّذِينَ آمَنُوا إذَا نُودِي لِلصَّلَاةِ مِن يَوْمِ الْجُمُعَةِ فَاسْعَوْا إلَى ذِكْرِ اللهِ وَذَرُوا الْبَيْع ذَلِكُمْ خَيْرٌ لَّكُمْ إن كُنْتُمْ تَعْلَمُونَ
Эй иймон келтирганлар! Жума куни намозга нидо қилинганда, Аллоҳнинг зикрига шошилинг ва савдони қўйинг. Агар билсангиз, бу ўзингиз учун яхшидир.
(Жума сураси 9-оят)
🔗 t.me/musaffouzb
ЖУМА АЙЁМИНГИЗ МУБОРАК БЎЛСИН!🕊
🖇🕊Аллоҳим, жумъа кунида, сендан енгиллик, хурсандчилик кутиб турган бандаларинг бор... уларга хушхабар бер🤲
🖇🕊Сендан шифо сўраётганлар бор... уларга офият, шифо бер🤲
🖇🕊Сенинг раҳматингдан умидворлар бор... уларга раҳм қил🤲
🖇🕊Ҳақларига гўзал дуо кутаётган марҳумлар бор... уларнинг гуноҳларини афв эт, ҳавзи Кавсарингдан сероб эт🤲
🖇🕊Аллоҳим, жумъа кунида,
ота-оналаримизнинг,
биз яхши кўрган кишиларимизнинг,
Барча мусулмонларнинг гуноҳларини афв эт, улардан рози бўл, гуноҳларини кечир, Дўзахни уларга ҳаром қил, Жаннатий деб ёзганларингдан қилгин.🤲🏻
🕋Яқинларингизга ҳам улашинг!
t.me/musaffouzb
АСРДАН КЕЙИН УХЛАСА
#қисқа_савол_жавоблар
❓CАВОЛ: Асрдан кейин ухласа гуноҳ бўладими?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир роҳманир роҳим.
Асрдан сўнг ухлаш ҳукми борасида бирорта саҳиҳ ҳадис келмаган. Аммо салафи солиҳларнинг кўпчилигидан бу пайтда ухлаш шаръий жиҳатдан эмас, балки, тиббий жиҳатдан макруҳлиги айтилган. Жумладан, Имом Бухорийнинг устозларидан бири Ибн Аби Шайба ўзларининг “ал-Мусаннаф” номли китобларида нақл қилган ривоятда: “Тобеинлардан Макҳул разияллоҳу анҳу асрдан сўнг ухлашни ёқтирмас эдилар. Бу пайтда ухлаган кишида васвас касали пайдо бўлишидан хавф қилар эди”, – дейилган. Валлоҳу аълам.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.
fatvouz">🔗 Улашинг: @musaffouzb
#Алиф_Йо #Таълим
✅ 9-дарс: Ба ҳарфини талаффуз қилиш
✨Тошкент ислом институти “Таҳфизул Қуръон” кафедраси мудири Жаҳонгир қори Неъматовнинг "Алиф-Йо" тажвид ўқув қўлланмаси
Обуна бўлинг:
✅http://t.me/jahongirmuqriy
✅ http://t.me/musaffouzb
#Видео
🎙Танадан қон чиқса таҳорат бузиладими?
Саидаҳмад домла Сайдаралиев
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази бош мутахассиси
#muftiy_minbari
📹 ҒАЗАБ ШАЙТОННИНГ ДАРВОЗАСИДИР
🎤 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.
fatvouz">🔗 Улашинг: @musaffouzb
Агар Қуръон қалбга кирса... Қалбдан дунё (муҳаббати) чиқиб кетади ва ўрнига саодат жойлашади.
Аллоҳим! Бизларни Қуръон аҳлидан қилгин!
Шукруллоҳ қоридан гўзал қироат:
"Ясин" сураси.
t.me/musaffouzb
🌙🤲🏻 Ё АЛЛОҲ!
✨🤲🏻 Кечамизни солиҳлар кечаси қил!
✨🤲🏻 Қалбларимизни Ўзингдан қўрқадиганлар қалбидан қил!
✨🤲🏻 Амалларимизни тақводорлар амалларидан қил!
✨🌹 Жаннатинг билан ризқлантир!
✨🤲🏻 Эй оламлар Робби!
✨🍃🌹 Расулуллоҳ ﷺ кирсинлар тушларимизга.
🌙ХАЙРЛИ ТУН!
♻️Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
👉 t.me/musaffouzb
#Алиф_Йо #Таълим
✅ 8-дарс: Йо ҳарфини талаффуз қилиш
✨Тошкент ислом институти “Таҳфизул Қуръон” кафедраси мудири Жаҳонгир қори Неъматовнинг "Алиф-Йо" тажвид ўқув қўлланмаси
Обуна бўлинг:
✅http://t.me/jahongirmuqriy
✅ http://t.me/musaffouzb
#Диний_савол_жавоб
Тўрт мучаси соғ йигит қизлар тиланчилик қилганда, уларга садақа бермаслик гуноҳми?
Муҳаммад Aйюб домла ҲОМИДОВ🔗 Улашинг:
#muftiy_minbari
📹 АЛЛОҲДАН ҲЕЧ НАРСАНИ ЯШИРА ОЛМАЙСИЗ
🎤 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари
@musaffouzb
Агар Қуръон қалбга кирса... Қалбдан дунё (муҳаббати) чиқиб кетади ва ўрнига саодат жойлашади.
Аллоҳим! Бизларни Қуръон аҳлидан қилгин!
Шукруллоҳ қоридан гўзал қироат:
"Ясин" сураси.
t.me/musaffouzb
#Quran #Qiroat
Kahf surasi (to'liq)
Shayx Alijon qori
Жума куни Каҳф сурасини ўқишни унутманг ёки ўқий олмасангиз тинглашни унутманг
➡️ http://t.me/musaffouzb
Жума куни ушбу 8 амални бажаришни унутманг!
Жума Айём муборак азиз диндошим!
/channel/musaffouzb
#кун_ояти
يَٰأَيُّهَا ٱلَّذِينَ ءَامَنُوٓا۟ إِذَا نُودِىَ لِلصَّلَوٰةِ مِن يَوْمِ ٱلْجُمُعَةِ فَٱسْعَوْا۟ إِلَىٰ ذِكْرِ ٱللَّهِ وَذَرُوا۟ ٱلْبَيْعَ ۚ ذَٰلِكُمْ خَيْرٌ لَّكُمْ إِن كُنتُمْ تَعْلَمُونَ [9] فَإِذَا قُضِيَتِ ٱلصَّلَوٰةُ فَٱنتَشِرُوا۟ فِى ٱلْأَرْضِ وَٱبْتَغُوا۟ مِن فَضْلِ ٱللَّهِ وَٱذْكُرُوا۟ ٱللَّهَ كَثِيرًا لَّعَلَّكُمْ تُفْلِحُونَ [10]
"Эй иймон келтирганлар! Жума куни намозга нидо қилинганда, Аллоҳнинг зикрига шошилинг ва савдони қўйинг. Агар билсангиз, бу ўзингиз учун яхшидир. Бас, намоз тугагандан сўнг ер юзи бўйлаб тарқалинг ва Аллоҳнинг фазлидан талаб қилинг ва Аллоҳни кўп эсланг, шоядки ютуққа эришсангиз".
(Жума сураси, 9-оят).
Тафсир: Жума куни ҳафта кунлари ичида энг фазилатлиси ҳисобланади. Пайғамбар алайҳиссалом: «Қуёш чиқиб турган кунларнинг энг яхшиси жума кунидир. Ўша куни Одам яратилган, жаннатга киритилган, жаннатдан чиқарилган. Қиёмат ҳам жума куни қоим бўлади», деганлар.
♻️Аллоҳ розилиги учун тарқатинг аввало амал билан!
👉 t.me/musaffouzb