musaffouzb | Неотсортированное

Telegram-канал musaffouzb - MUSAFFO.UZ

6837

"Оқ тепа" жомеъ масжидининг расмий телеграм канали!

Подписаться на канал

MUSAFFO.UZ

#кун_ояти

رَبَّنَا لَا تُزِغْ قُلُوبَنَا بَعْدَ إِذْ هَدَيْتَنَا وَهَبْ لَنَا مِنْ لَدُنْكَ رَحْمَةً ۚ إِنَّكَ أَنْتَ الْوَهَّابُ.

«Эй Роббимиз, бизни ҳидоят қилганингдан сўнг қалбларимизни оғдирмагин ва бизга Ўз ҳузурингдан раҳмат ато қилгин. Албатта Сенинг Ўзинг кўплаб ато қилувчисан».
(Оли Имрон сураси, 8-оят).

Тафсир: Илмда собит бўлган мўмин кишининг ҳоли шу – у ҳидоят нима эканини, қандай улуғ неъмат эканини жуда яхши тушунади. Шунинг учун ҳидоятни берган Аллоҳга ёлвориб, қалбини ҳақ йўлига бошловчи ҳидоятдан оғдирмаслигини ўтиниб сўрайди. «Роббимиз, бизни ҳидоят қилганингдан сўнг, қалбларимизни оғдирмагин ва бизга Ўз ҳузурингдан раҳмат ато қилгин».

♻️Аллоҳ розилиги учун тарқатинг аввало амал билан!
👉 /channel/musaffouzb

Читать полностью…

MUSAFFO.UZ

АССАЛОМУ АЛАЙКУМ!

☀️ ХАЙРЛИ ТОНГ ☀️

Бу кунни Аллоҳ файзидан, баракотидан барчаларимизни насибадор қилсин.

Қалбингизни иймонга, ✨
Уйингизни қувончга, ✨
Юзингизни нурларга, ✨
Аллоҳим тўлдирсин
Қалбимизни кенг;
Охиратда саодатли;
Ўғил - қизларимизни салоҳиятли;
Ризқимизга Аллоҳ кенглик ато этсин.


Бугун Ҳижрий 1445 йил 27 - Шаввол ойи
Милодий 2024 йил 6 май ҳафтанинг душанба куни


⏰Намоз_вақтлари

АЛЛОҲ ТАОЛО бундай марҳамат қилади:

إِنَّ الصَّلاَةَ كَانَتْ عَلَى الْمُؤْمِنِينَ كِتَابًا مَّوْقُوتًا

⏺"Албатта, намоз мўминларга вақти тайин этилган ва (фарз деб) битилгандир (Нисо сураси, 103-оят)

🌅 Бомдод - 04:30
🌅 Қуёш - 05:07
🏞 Пешин - 12:45
🏞 Аср - 17:35
🌆 Шом - 19:28
🌃 Хуфтон - 21:15

ЎЗБЕКИСТОН ТУМАНИДА БЕШ ВАҚТ ЎҚИЛАДИГАН НАМОЗЛАРНИНГ МУСТАҲАБ ВАҚТЛАРИ.


Телеграм
http://t.me/musaffouzb

Читать полностью…

MUSAFFO.UZ

СУКУТДА ҲАМ ҲИКМАТ БОР

Зафар вақтидаги сукут – ишончдир.
Ғазаб вақтида сукут – қувватдир.
Иш вақтида сукут – ижодкорликдир.
Ёмонлик вақтида сукут – ҳикматдир.
Мазах вақтида сукут – олижанобликдир.
Фитна вақтида сукут- ғалабадир.
Насиҳат вақтида сукут – адабдир.
Қайғу вақтида сукут – шикоятинг фақат Аллоҳга эканидир.

t.me/musaffouzb

Читать полностью…

MUSAFFO.UZ

Уруғ

Бир кун ўқувчилар кекса устоз олдига келиб, ундан сўрадилар: нега ёмон одатлар одамни осонгина эгаллайди, яхшилари эса – қийин ва анча омонат бўлади.
- Агар соғлом уруғни қолдириб, касалини ерга кўмсангиз нима бўлади?
- Офтобда қолган уруғ ҳалок бўлади, тупроққа кўмилгани ёмон бўлса ҳам ўниб чиқади, лекин кам хосил бўлиб ёмон мева беради. – Жавоб беришди ўқувчилар.
- Одамлар ҳам шундай қилишади: хайрли ишларни дилдан бажариш, қалби тўрида асраш ва камол топтириш ўрнига, уларни кўз-кўз қилиш учун чиқариб қўйишади ва эҳтиётламай нобут қилишади. Ўзларининг гуноҳлари ва иллатларини эса бошқалар кўрмаслиги учун диллари тубига яширишади. Улар у ерда ўсади, қалбларини эгаллайди, ўзини бебурд қилади.

“Ҳикматлар жавоҳири” китобидан.

Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
t.me/musaffouzb

Читать полностью…

MUSAFFO.UZ

МАСЖИДЛАРДА АЗОНДАН КЕЙИН ТАКБИР АЙТИЛГУНИЧА ТИК ТУРИШ
#азон #намоз

❓1241-CАВОЛ: Масжидларда айрим инсонлар муаззин то иқоматни айтгунича тик турганларини кўрамиз. Уларнинг бу иши тўғрими?

💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Масжидга кирган киши иқомат такбиригача тик туриши тўғри эмас. Чунки иқоматни тик туриб эшитиш макруҳ бўлади. Бу ҳақда фиқҳий манбаларда шундай дейилган:
إذَا دَخَلَ الرَّجُلُ عِنْدَ الْإِقَامَةِ يُكْرَهُ لَهُ الِانْتِظَارُ قَائِمًا وَلَكِنْ يَقْعُدُ ثُمَّ يَقُومُ إذَا بَلَغَ الْمُؤَذِّنُ قَوْلَهُ حَيَّ عَلَى الْفَلَاحِ كَذَا فِي الْمُضْمَرَاتِ
“Бир киши масжидга иқомат вақтида кириб келса, тик турган ҳолда кутиб туриши макруҳ саналади. Балки ўтириб, муаззин “Ҳаййа алал фалаҳ” га келганида, ўрнидан туриб, намозга шуруъ қилади.“Музмарот” китобида шундай келган” (“Фатово Оламгирия” китоби). Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

Улашинг: @musaffouzb

Читать полностью…

MUSAFFO.UZ

Фарзанднинг ота-она вафотидан кейинги 5 вазифаси

Ота-онангиз ҳаққига дуо қилинг.

“Эй, Роббимиз! Ҳисоб-китоб қилинадиган (қиёмат) куни мени, ота-онамни ва (барча) мўминларни мағфират қилгин!” (Иброҳим сураси, 41-оят).

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Инсон вафот этгач амаллари тўхтайди. Фақат унга уч нарсадан савоб етиб туради: садақаи жория, фойдали илм, унинг ҳақига дуо қилувчи солиҳ фарзанд” (Имом Бухорий ривояти).

Суфёни Саврий айтади:

“Маййитлар дуога тириклар таом, ичимликка муҳтож бўлганларидан ҳам кўра муҳтожроқдирлар”.



Ота-онангиз қабрини зиёрат қилинг.

Ҳазрат Абу Бакр Сиддиқ розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Ким ота-онаси ёки улардан бирининг қабрини ҳар жума куни зиёрат қилиб, “Ёсин” сурасини тиловат қилиб, унинг савобини уларга бағишласа, сурадаги ҳар бир ҳарф ададича Аллоҳ таоло уларнинг гуноҳларини мағфират қилади”, дедилар (Имом Дайламий ривояти).

Маъқал ибн Ясор розияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадисда эса Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Ўликларингизга “Ёсин” сурасини тиловат қилинг”, деганлар (Имом Абу Довуд ривояти).

Имом Нававий раҳматуллоҳи алайҳи қабрни зиёрат қилувчи Қуръони каримни тиловат қилгандан сўнг ушбу дуони ўқиши лозимлигини таъкидлайди: “Аллоҳумма авсил саваба ма қараътуҳу ила “фулан” (Аллоҳим, ушбу ўқиган Қуръон тиловатидан ҳосил бўлган савобни (маййитнинг исми зикр этилади) ...га етказгин).

Ибн Ҳожар Ҳайтамий раҳимаҳуллоҳ:
“Маййитнинг ҳаққига Қуръони каримдан тиловат қилиб, унинг савобини бағишлаш билан бирга, маййит ҳақига Аллоҳнинг раҳмат ва мағфиратини ҳам сўраб дуо қилиш қабрларни зиёрат этишдан кўзланган асосий мақсаддир”,

деган.


Ота-онангиз ҳаққига истиғфор айтинг.

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Маййитнинг вафотидан кейин даражаси кўтарилди. Шунда у: “Ё Роббим! Бу нима?” деди. “Боланг сенга истиғфор айтди”, дейилди.

Муҳаммад ибн Сиррийн айтадилар: “Кунларнинг бирида Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳуни: “Аллоҳим! Онамни ва мени ҳамда онамга ва менга истиғфор айтганларни мағфират қилгин” деяётганини кўрдик. Шундан бери Абу Ҳурайранинг дуосидан умидвор бўлиб, унга ва онасига мағфират сўрайдиган бўлдик”.


Ота-онангиз номидан садақа қилинг.

Онамиз Оиша розияллоҳу анҳо ривоят қиладилар: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларига бир одам келиб: “Ё Аллоҳнинг Расули, онамнинг жони бирдан чиқди. Васият қила олмади. Ўйлайманки, агар гапирса, садақа қилар эди. Унинг номидан садақа қилсам, унга савоби етадими?” деб сўради”.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Ҳа”, дедилар
(Имом Бухорий, Имом Муслим, Имом Насоий ривояти).

Саъд ибн Убода розияллоҳу анҳу айтадилар: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан: “Ё Расулуллоҳ онам вафот этди. Онамнинг номидан бирор нарса садақа қилсам бўладими? Қайси садақа афзал?” деб сўрадим. Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Одамларга сув улашиш”, дедилар. (Имом Насоий ривояти).


Ота-онангиз дўстлари ва яқинларини ҳурмат қилинг.

Абу Усайд розияллоҳу анҳу ривоят қиладилар: «Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларида эдик. Бир одам: “Ё Аллоҳнинг Расули! Мен учун ота-онамга улар дунёдан ўтгандан кейин қиладиган яхшилик қолдими?” деб сўради. “Ҳа! Тўрт хислат қолди: Уларга дуо қилиш. Уларга истиғфор айтиш. Уларнинг аҳдига вафо қилиш. Уларнинг дўстларини ва уларсиз силаи раҳм бўлмайдиган кишиларни икром қилиш”, дедилар».


Аллоҳ таоло барчамизга ота-онамиз тириклик вақтида уларга яхшиликларни қилиб, розиликларини топиб, дуоларини олишга тавфиқ ато этсин. Ўтганларидан кейинги ҳақларини ҳам ихлос билан адо этишга муяссар қилсин!

Даврон НУРМУҲАММАД


Яқинларингизга ҳам улашинг:
t.me/musaffouzb

Читать полностью…

MUSAFFO.UZ

#Ҳадис

Саҳл ибн Саъддан (р.а.) ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: Алига (р.а.): «Аллоҳга қасамки, Аллоҳ сен сабабли бир кишини ҳидоят қилмоғи сенга бериладиган қизил туядан ҳам яхшироқдир», дедилар.

Имом Бухорий ва Муслим ривоятлари.

Фойда: қизил туя ўша пайтда арабларнинг энг қимматбаҳо мулки эди.

Дўстларингизга ҳам улашинг:
/channel/musaffouzb

Читать полностью…

MUSAFFO.UZ

"(Эй инсонлар) сизларга не бир мусибат етса, бас, ўз қўлларингиз қилган нарса — гуноҳ сабабли (етур). Яна У кўп (гуноҳларнинг жазосини бермасдан) афв қилиб юборур" ("Шуро" сураси, 30-оят).

Яхшики, кўп гуноҳларимизни афв қилиб юборади, акс ҳолда ҳолимиз нима бўлар эди?!

Энди уларни Охиратда ҳам кечиб юборгил, эй Парвардигор!

t.me/musaffouzb

Читать полностью…

MUSAFFO.UZ

АССАЛОМУ АЛАЙКУМ!

☀️ ХАЙРЛИ ТОНГ ☀️

Бу кунни Аллоҳ файзидан, баракотидан барчаларимизни насибадор қилсин.

Қалбингизни иймонга, ✨
Уйингизни қувончга, ✨
Юзингизни нурларга, ✨
Аллоҳим тўлдирсин
Қалбимизни кенг;
Охиратда саодатли;
Ўғил - қизларимизни салоҳиятли;
Ризқимизга Аллоҳ кенглик ато этсин.


Бугун Ҳижрий 1445 йил 26 - Шаввол ойи
Милодий 2024 йил 5 май ҳафтанинг якшанба куни


⏰Намоз_вақтлари

АЛЛОҲ ТАОЛО бундай марҳамат қилади:

إِنَّ الصَّلاَةَ كَانَتْ عَلَى الْمُؤْمِنِينَ كِتَابًا مَّوْقُوتًا

⏺"Албатта, намоз мўминларга вақти тайин этилган ва (фарз деб) битилгандир (Нисо сураси, 103-оят)

🌅 Бомдод - 04:30
🌅 Қуёш - 05:08
🏞 Пешин - 12:45
🏞 Аср - 17:35
🌆 Шом - 19:27
🌃 Хуфтон - 21:15

ЎЗБЕКИСТОН ТУМАНИДА БЕШ ВАҚТ ЎҚИЛАДИГАН НАМОЗЛАРНИНГ МУСТАҲАБ ВАҚТЛАРИ.


Телеграм
http://t.me/musaffouzb

Читать полностью…

MUSAFFO.UZ

Ўғилларингизни эҳтиром қилинг, уларни руҳлантиринг, уларнинг ўзларига бўлган ишончларини қадрланг, шунда улар ҳаётда муваффақиятга эриша оладиган бўлиб улғаядилар.

“Жаннат бўстонларидаги оилавий оқшомлар” китобидан.

@musaffouzb

Читать полностью…

MUSAFFO.UZ

Бугунги кундаги афсусланарли ҳолатлардан бири шуки, ўзини уламо деб атайдиганларнинг аксари бирор шаҳодатни қўлга киритса, ёки бирор мансабга ўтирса, ёки обрў келтирадиган бирор нарсага етишса, илмга боқиш ва уни ривожлантириш учун бўлган ҳиммати озайиб қолмоқда.
У, мансабда юксалгани сари, илмда пасайиб, буткул унинг йўлидан чиқиб кетмоқда. У, одамлар билан учрашиб, улар билан бир ёки икки ёки уч соат бефойда гапларни гаплашса ҳам парво қилмайди. Унинг бор ғами мартаба ва мансабда юксалиш холос. Илм, уни қайд қилиш, унда чўққиларни забт этиш ва илмда чуқурлашиш хусусида умуман ўйлаб ҳам қўймайди. Фаиннаа лиллааҳи...

Абдулфаттоҳ Абу Ғудданинг "Сабрул уламо" китобидан.

Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
t.me/musaffouzb

Читать полностью…

MUSAFFO.UZ

РЎЗАДОР ПАПИЛЛОМАНИ ОЛДИРСА БЎЛАДИМИ?
#рўза

❓1238-CАВОЛ: Рўзадор папилломани олдирса бўладими? Куйдириш йўли билан олинар экан.

💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Папиллома тананинг ташқи қисмига чиқади ва уни куйдириб олиб ташлаш билан рўза очилмайди. Чунки рўза аксар ҳолларда одамнинг ичига кирган нарсалар сабабли бузилади. Шунинг учун рўзадор ҳолатда папилломани олдиришнинг зарари йўқ. “Раддул муҳтор” китобида бундай дейилган:
وَالْمُفْطِرُ إنَّمَا هُوَ الدَّاخِلُ مِنْ الْمَنَافِذِ لِلِاتِّفَاقِ"
“Рўзани бузадиган нарса бу одатий йўллардан ичкарига кирган нарсадир. Бунга уламолар иттифоқ қилишган”. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.


fatvouz">🔗 Улашинг: @musaffouzb

Читать полностью…

MUSAFFO.UZ

Аллоҳ таоло дунё ва охиратда қалб учун берган мақомлар бор!

Аллоҳ ва Расулининг сўзларидан олинган қуйидаги оят ва ҳадислар бунга далил бўлади:

1 – Аллоҳ таоло пайғамбари Иброҳим алайҳиссалом тилидан шундай деди: «Ва (барча жонзот) қайта тириладиган Кунда мени шарманда қилмагин. У кунда молу-давлат ҳам, бола-чақа ҳам фойда бермас. Магар Аллоҳ ҳузурига тоза қалб билан келган кишиларгагина (фойда берур)» (Шуъаро: 87-89).

Қиёмат кунида соғлом қалб билан келганларгина нажот топадилар.

2 – Аллоҳ таоло Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам тилидан шундай деди: «Жаннат тақводор зотларга йироқ бўлмаган (бир маконга) келтирилди (ва уларга дейилди): «Мана шу (неъматлар) сизларга – ҳар бир (Аллоҳга) қайтувчи, (ўз аҳдини) сақловчи (риоя қилувчи), Раҳмондан ғойибона қўрққан ва тавба-тазарру қилган қалб билан келган кишиларга ваъда қилинаётган нарсалардир» (Қоф: 31-33).

Қани тавба-тазарру қилган қалб, қани унинг сифатлари?!

3 – Имом Муслим «Саҳиҳ»ида Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинган қуйидаги ҳадисни келтирган: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Аллоҳ сизларнинг суратларингиз ва жисмларингизга қарамайди, балки қалбларингиз ва амалларингизга қарайди», дедилар. (Имом Муслим: 4/ 1987).

4 – Нўъмон ибн Башир розияллоҳу анҳудан ушбу ҳадис ривоят қилинган: «Огоҳ бўлинглар, танада бир парча гўшт борки, у тузалса тананинг ҳаммаси тузалади, агар бузилса тананинг ҳаммаси бузилади. Билингларки, у – қалбдир!» («Фатҳул-Борий»: 1/ 126; Имом Муслим: 3/ 1219).

Ушбу ҳадис оқил инсонлар учун ваъз ва дашном бўлишга кифоядир.

Доктор Носир Сулаймон Умар

Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
t.me/musaffouzb

Читать полностью…

MUSAFFO.UZ

#Ҳадис

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Насабларингиздан силаи раҳм қиладиган нарсангизни таълим олинг. Чунки силаи раҳм аҳлнинг муҳаббатидир, молу мулкнинг кўплигидир ва умрнинг зиёдалигидир», - дедилар».
Имом Термизий, Аҳмад ва ал-Ҳокимлар ривоят қилишган.

Шарҳ: Силаи раҳм-қариндогалик алоқаларини яхшилаш кишига бу дунёнинг ўзида ҳам бир қанча фойдаларни беради. Улардан бу ҳадиси шарифда саналгани қуйидагилардир:

1. Аҳлнинг муҳаббати.
▫️
Ким аҳлининг муҳаббатига сазовор бўлмоқчи бўлса, силаи раҳм қилсин.

2. Молу мулкнинг кўплиги.
▫️ Ким кўп молу мулкка сазовор бўлмоқчи бўлса, силаи раҳм қилсин.

3. Умрнинг зиёдалиги.
▫️ Ким умрининг зиёдалигига сазовор бўлмоқчи бўлса, силаи раҳм қилсин.

«Ҳадис ва Ҳаёт» китобидан.

♻️Аллоҳ розилиги учун тарқатинг аввало амал билан!
👉 t.me/musaffouzb

Читать полностью…

MUSAFFO.UZ

#кун_ояти

رَبَّنَا إِنَّنَا آمَنَّا فَاغْفِرْ لَنَا ذُنُوبَنَا وَقِنَا عَذَابَ النَّارِ.

«Роббимиз, албатта, биз иймон келтирдик, бизнинг гуноҳларимизни мағфират қилгин ва дўзах азобидан сақлагин».
(Оли Имрон сураси, 16-оят).

♻️Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
👉 /channel/musaffouzb

Читать полностью…

MUSAFFO.UZ

Агар Қуръон қалбга кирса... Қалбдан дунё (муҳаббати) чиқиб кетади ва ўрнига саодат жойлашади.
Аллоҳим! Бизларни Қуръон аҳлидан қилгин!


Абдулазиз қоридан гўзал қироат:
"Ясин" сураси.

t.me/musaffouzb

Читать полностью…

MUSAFFO.UZ

Тун ухлатсин, ойдек жамоли билан,
Тонг уйғотсин, майин шамоли билан,
Энди ухланг, Аллоҳ каломи билан,
Барвақт уйғонинг, Аллоҳ саломи билан!

Хайрли тун!
🌙

•┈┈•┈┈•⊰✿🍃🌺🍃✿⊱•┈┈•┈┈•
🕋Яқинларингизга ҳам улашинг!
t.me/musaffouzb

Читать полностью…

MUSAFFO.UZ

«Har joyning tosh-tarozisi bor»

Shayx Muhammad Sodiq Muhammad Yusuf rohimahulloh

🕋 @musaffouzb

Читать полностью…

MUSAFFO.UZ

#muftiy_minbari

🌙 ҚУРЪОНДА МАҚТАЛГАН САҲОБА
🎙 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари

🌐 /channel/musaffouzb

Читать полностью…

MUSAFFO.UZ

#taskin

📖 РАСУЛУЛЛОҲ ﷺГА ТАСАЛЛИ БЕРГАН ОЯТ


🌙 Кунларнинг бирида Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ёлғиз ўзлари йиғлаб ўтирардилар. Шу пайт Аллоҳ таоло ушбу оятни нозил қилди...


#taskin #qalb #sura #oyat #Rasululloh

MUSLIM.UZ

@musaffouzb

Читать полностью…

MUSAFFO.UZ

#Видео
#эр #она #ҳақ

🎙Эрнинг ҳаққи кўпми ёки онаними?

Ҳикматуллоҳ домла Тоштемиров

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази бош мутахассиси,


@musaffouzb

Читать полностью…

MUSAFFO.UZ

#Видео
#илм #савоб

🎙Дунёвий илмга ҳам савоб бериладими?

Абдуғофур домла Ниёзқулов

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази бош мутахассиси,


@musaffouzb

Читать полностью…

MUSAFFO.UZ

Агар Қуръон қалбга кирса... Қалбдан дунё (муҳаббати) чиқиб кетади ва ўрнига саодат жойлашади.
Аллоҳим! Бизларни Қуръон аҳлидан қилгин!


Абдулазиз қоридан гўзал қироат:
"Ясин" сураси.

t.me/musaffouzb

Читать полностью…

MUSAFFO.UZ

#хайрли_тун

Тунингиз хайрли бўлсин!

Аллоҳ барчангизни ҳифзу ҳимоясида асрасин!
🤲🤲🤲

♻️Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
👉 /channel/musaffouzb

Читать полностью…

MUSAFFO.UZ

#Маъруза

Ихлосни тўсувчи нарсалар

Ихлосдан тўсувчи нарсалардан биттаси, қилаётган амалини бошқаларга кўз-кўз қилиши.


Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ

♻️Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
👉 /channel/musaffouzb

Читать полностью…

MUSAFFO.UZ

#Видео
#фарзанд

🎙Асраб олинган қиз номаҳрам бўладими?

Саидаҳмад домла Сайдаралиев
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази бош мутахассиси

@musaffouzb

Читать полностью…

MUSAFFO.UZ

#muftiy_minbari

🌙 МУСУЛМОН ЭНГ ИШОНЧЛИ ШЕРИК
🎙 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари

🌐 /channel/musaffouzb

Читать полностью…

MUSAFFO.UZ

#Видео
#кечирим #хислат

🎙Кечиримлилик гўзал хислат

Отабек домла Мамадиев

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази мутахассиси


@musaffouzb

Читать полностью…

MUSAFFO.UZ

#Видео
#кўришиш #одоб

🎙Кўришиш одоблари

Ғуломиддин домла Холбоев

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази директор ўринбосари,
Тошкент ислом институти ўқитувчиси


@musaffouzb

Читать полностью…

MUSAFFO.UZ

Агар Қуръон қалбга кирса... Қалбдан дунё (муҳаббати) чиқиб кетади ва ўрнига саодат жойлашади.
Аллоҳим! Бизларни Қуръон аҳлидан қилгин!


Абдулазиз қоридан гўзал қироат:
"Ясин" сураси.

t.me/musaffouzb

Читать полностью…
Подписаться на канал