musaffouzb | Неотсортированное

Telegram-канал musaffouzb - MUSAFFO.UZ

6837

"Оқ тепа" жомеъ масжидининг расмий телеграм канали!

Подписаться на канал

MUSAFFO.UZ

#muftiy_minbari

🌙 ЎЗИ КИЧИК ГУНОҲИ КАТТА АЪЗО
🎤 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари

🌐 /channel/musaffouzb

Читать полностью…

MUSAFFO.UZ

#Видео
#ҳайвон #парранда #ов

🎙Ҳайвон ёки паррандаларни овлаш масаласи

Отабек домла Мамадиев

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази мутахассиси


@musaffouzb

Читать полностью…

MUSAFFO.UZ

#Видео
#оила #намоз #жамоат

🎙Оилада эр ва хотин қандай шаклда жамоат намозини ташкил этадилар?

Устоз Ҳабибуллоҳ домла Абдулғаффор

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази бош мутахассиси,
Тошкент ислом институти катта ўқитувчиси


@musaffouzb

Читать полностью…

MUSAFFO.UZ

Агар Қуръон қалбга кирса... Қалбдан дунё (муҳаббати) чиқиб кетади ва ўрнига саодат жойлашади.
Аллоҳим! Бизларни Қуръон аҳлидан қилгин!


Абдулазиз қоридан гўзал қироат:
"Ясин" сураси.

t.me/musaffouzb

Читать полностью…

MUSAFFO.UZ

Осмонда юлдузлар нур сочган онда,
Бир уйга осмон ҳам қарайди ҳайрон,
У қандай уй экан деб сўраганда,
У уйда ўқилар ҳар тун бу Қуръон.

#ХАЙРЛИ_ТУН!
•┈┈•┈┈•⊰✿🍃🌸🍃✿⊱•┈┈•┈┈•
🕋Яқинларингизга ҳам улашинг!
🔗Каналимизга обуна бўлишни унутманг!
t.me/musaffouzb

Читать полностью…

MUSAFFO.UZ

Har bir musulmon uchun farzi ayn bo'lgan amal

©️ Shayx Muhammad Sodiq Muhammad Yusuf

@musaffouzb

Читать полностью…

MUSAFFO.UZ

#muftiy_minbari

🌙 ТИЛ САОДАТ ЁКИ ҲАЛОКАТГА ОЛИБ БОРАДИ
🎤 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари

🌐 /channel/musaffouzb

Читать полностью…

MUSAFFO.UZ

#muftiy_minbari

🌙 ТИЛ ЯХШИЛИК КАЛИТИДИР
🎤 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари

🌐 /channel/musaffouzb

Читать полностью…

MUSAFFO.UZ

#Видео
#чумоли

🎙Чумолини ўлдирса бўладими?

Ҳикматуллоҳ домла Тоштемиров

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази бош мутахассиси,


@musaffouzb

Читать полностью…

MUSAFFO.UZ

#Видео
#эр #мулк #гуноҳ

🎙Эрнинг мулкини сўрамай ишлатиш гуноҳми?

Ҳикматуллоҳ домла Тоштемиров

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази бош мутахассиси,


@musaffouzb

Читать полностью…

MUSAFFO.UZ

Агар Қуръон қалбга кирса... Қалбдан дунё (муҳаббати) чиқиб кетади ва ўрнига саодат жойлашади.
Аллоҳим! Бизларни Қуръон аҳлидан қилгин!


Абдулазиз қоридан гўзал қироат:
"Ясин" сураси.

t.me/musaffouzb

Читать полностью…

MUSAFFO.UZ

#Кечки_зикр

اللَّهُمَّ بِاسْمِكَ أَمُوتُ وَأَحْيَا

“Аллоҳумма бисмика амуту ва аҳя”

Тунингиз хайрли бўлсин!

♻️Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
👉 t.me/musaffouzb

Читать полностью…

MUSAFFO.UZ

Xorijga ketuvchilar, ogoh bo‘ling!

Shayx Muhammad Sodiq Muhammad Yusuf rohimahulloh

🕋 @musaffouzb

Читать полностью…

MUSAFFO.UZ

#Видео
#таҳорат

🎙Таҳоратда ювиладиган аъзоларни ўрнини алмаштириб қўйса..?

Ёрқин домла Жумабоев

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази етакчи мутахассиси.


@musaffouzb

Читать полностью…

MUSAFFO.UZ

#Видео
#қарз #ҳақ

🎙Қарздор ҳаққимни бермаса нима қилишим керак?

Абдувоҳид домла Аҳмадалиев

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази мутахассиси


@musaffouzb

Читать полностью…

MUSAFFO.UZ

ЖАННАТГА БИРИНЧИ КИРУВЧИ АЁЛ

Бир куни Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Жаннатга энг олдин қайси аёл киришини биласизларми?” – деб сўрадилар.
Ҳазрат Фотима: “Эй отажон, менмасми?” – деди.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Йўқ, фалон кўчада, фалон уйда бир аёл яшайди. Ўша биринчи бўлиб жаннатга киради”, – дедилар.
Фотима розияллоҳу анҳо: “У аёлнинг қандай хислати, фазилати борки, биринчи бўлиб жаннатга кирса”, деб ҳайратланди ва унинг уйига бориб, эшик қоқди.
Ичкаридан “Кимсиз?” деган хунук овоз эшитилди.
– Мен Фотимаман.
– Қайси Фотима?
– Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг қизлари Фотима.
– Маъзур тутасиз. Эрим уйда йўқ. У ҳеч кимга эшикни очма, деб тайинлаб кетган. Эртага кела қолинг. Мен рухсат олиб қўяман.
Фотима онамиз ортига қайтди. Эртаси куни ўғли Ҳусайн билан бирга келиб, эшик қоқди.
– Кимсиз?
– Фотимаман.
– Эй Расулуллоҳнинг қизи, ёнингизда боланинг овози эшитиляпти. Ким у?
– Ўғлим Ҳусайн. У менга эргашиб келди.
– Айбга буюрмайсиз. Эримдан фақат сиз учун рухсат олган эдим...
Учинчи куни Фотима онамиз билан Ҳусайн йўлга чиқаётганида, Ҳасан ҳам уларга эргашди. Учовлон аёлнинг уйига бориб, эшик қоқишди.
– Кимсиз?
– Фотимаман.
– Ёнингизда ким бор, эй Фотима?
– Ўғилларим Ҳусайн ва Ҳасан бор. Бу сафар Ҳасан ҳам келди. Аёл маҳзун овозда жавоб қайтаради:
– Маъзур тутасиз, эй Расулуллоҳнинг қизи.
Мен эримдан фақат сиз ва Ҳусайн учун рухсат олгандим. Фотима розияллоҳу анҳо тўртинчи куни ҳам келиб, эшик қоқди.
– Кимсиз?
– Фотимаман. Ёнимда Ҳусайн ва Ҳасандан бошқа ҳеч ким йўқ. Эшик очилди. Учовлон ичкарида кирди. Уларни ўрта ёшли аёл илиқ кутиб олди.
– Уч кундан бери овози дўриллаган бир кампир бизга жавоб қайтарди. У ким? – деб сўради Фотима онамиз.
– Сизга майин овозда жавоб қайтарсам, бирор номаҳрам буни эшитиб қолса.. Оғзимга тошча солиб олувдим, – деди аёл...


Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
t.me/musaffouzb

Читать полностью…

MUSAFFO.UZ

#Ҳадис

Жобир розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Уч нарса бор. Кимда ўшалар бўлсағ Аллоҳ уни паноҳига олади ва жаннатига киритади; Заифга меҳр қилиш, ота-онага мушфиқлик қилиш ва мамлукка яхшилик қилиш», дедилар».

Шарҳ:
Қаранг! Ўз қўл остидаги одамга яхшилик қилиш Аллоҳ таолонинг паноҳида бўлиш ва охиратда жаннатга киришга сабаб бўладиган иш экан.

Ушбу ҳадиси шарифдан олинадиган фойдалар:

1.
Заифга меҳр қилган бандани Аллоҳ паноҳига олади.
ва жаннатига киритади.
2. Ота-онага мушфикдик қилган бандани Аллоҳ паноҳига олади ва жаннатига киритади.
3. Қўл остидаги одамга яхшилик қилган бандани Аллоҳ паноҳига олади ва жаннатига киритади.

«Ҳадис ва Ҳаёт» китобидан.

♻️Аллоҳ розилиги учун тарқатинг аввало амал билан!
👉 /channel/musaffouzb

Читать полностью…

MUSAFFO.UZ

#кун_ояти

يُطَافُ عَلَيْهِمْ بِصِحَافٍ مِنْ ذَهَبٍ وَأَكْوَابٍ ۖ وَفِيهَا مَا تَشْتَهِيهِ الْأَنْفُسُ وَتَلَذُّ الْأَعْيُنُ ۖ وَأَنْتُمْ فِيهَا خَالِدُونَ.

"Уларга тиллодан бўлган товоқлар ва қадаҳлар айлантирилур. У ерда кўнгил иштаҳа қиладиган ва кўзлар лаззатланадиган нарсалар бордир. Сизлар у ерда абадий қолурсизлар".
(Зухруф сураси, 71-оят).

Тафсир: Жаннат аҳлларига тилло товоқларда таомлар, мевалар ва тилло қадаҳларда шароблар айлантириб турилади. Жаннатда фақат кўнгил тусайдиган, кўзлар кўриб лаззатланадиган яхши ва чиройли нарсалар бор. «Сизлар у ерда абадий қолурсизлар». У ернинг нозу неъмати, роҳату фароғати вақтинча эмас.

♻️Аллоҳ розилиги учун тарқатинг аввало амал билан!
👉 /channel/musaffouzb

Читать полностью…

MUSAFFO.UZ

АССАЛОМУ АЛАЙКУМ!

☀️ ХАЙРЛИ ТОНГ ☀️

Бу кунни Аллоҳ файзидан, баракотидан барчаларимизни насибадор қилсин.

Қалбингизни иймонга, ✨
Уйингизни қувончга, ✨
Юзингизни нурларга, ✨
Аллоҳим тўлдирсин
Қалбимизни кенг;
Охиратда саодатли;
Ўғил - қизларимизни салоҳиятли;
Ризқимизга Аллоҳ кенглик ато этсин.


Бугун Ҳижрий 1445 йил 21 - Шаввол ойи
Милодий 2024 йил 30 апрел ҳафтанинг сешанба куни


⏰Намоз_вақтлари

АЛЛОҲ ТАОЛО бундай марҳамат қилади:

إِنَّ الصَّلاَةَ كَانَتْ عَلَى الْمُؤْمِنِينَ كِتَابًا مَّوْقُوتًا

⏺"Албатта, намоз мўминларга вақти тайин этилган ва (фарз деб) битилгандир (Нисо сураси, 103-оят)

🌅 Бомдод - 04:40
🌅 Қуёш - 05:14
🏞 Пешин - 12:45
🏞 Аср - 17:30
🌆 Шом - 19:21
🌃 Хуфтон - 21:05

ЎЗБЕКИСТОН ТУМАНИДА БЕШ ВАҚТ ЎҚИЛАДИГАН НАМОЗЛАРНИНГ МУСТАҲАБ ВАҚТЛАРИ.


Телеграм
http://t.me/musaffouzb

Читать полностью…

MUSAFFO.UZ

#Кун_ҳикмат

Умар розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Инсонларга муносабатда чиройли бўлиш ақлнинг ярмидир. Саволнинг чиройли бўлиши илмнинг ярмидир. Чиройли тадбир бўлиши эса (бахтиѐр) яшашнинг ярмидир”.

👉 /channel/musaffouzb

Читать полностью…

MUSAFFO.UZ

ШУНДАЙ КУН КЕЛАДИ...

«Эй Одам фарзанди!
Албатта шайтон сизларга душмандир. Сиз уни душман тутинг.
▪️Билинглар, у кунда тўп-тўп бўлиб қайта тириласизлар. ▪️Раҳмон ҳузурида саф-саф бўлиб тизилиб турасизлар. ▪️(Номаи аъмол) китобини ҳарфма-ҳарф ўқийсизлар. ▪️Махфий ва ошкора қилган ишларингиз ҳақида сўраласизлар. ▪️Биз тақводор зотларни отлиқ ҳолларида Раҳмон ҳузурига тўплайдиган, жиноятчи кофирларни эса жаҳаннамга тушишлари учун ҳайдайдиган кунда сизларга ваъда ва ваъидлар бор. ▪️Мен ўхшаши йўқ Аллоҳдирман. ▪️Менинг султонлигим каби султонлик йўқдир. ▪️Ким ўз вақтида Мен учун рўза тутса, турли-туман (неъмат)лар билан ифтор қилдираман. ▪️Ким кечасини ибодатда бедор ўтказса, эътиборимдан бири унга бўлади.
▪️Ким кўзини ҳаром нарсалардан юмса, дўзахимдан сақлайман.

✳️ Мен Парвардигорман, Мени танинглар.

✳️ Мен неъмат берувчиман, Менга шукр қилинглар.

✳️ Мен сақловчиман, Мендан сақлашимни сўранглар.

✳️ Мен ёрдам берувчиман, Мендан ёрдам сўранглар.

✳️ Мен гуноҳларни кечирувчиман, Мендан мағфират тиланглар.

✳️ Мен мақсад қилинадиган Зотман, Мен сари юринглар.

✳️ Мен ато қилувчиман, Мендан сўранглар.

✳️ Мен Маъбудман, Менга ибодат қилинглар.

✳️ Мен ҳар нарсани билгувчи Зотман, Мендан огоҳ бўлинг».


"Қирқ ҳадиси қудсий"дан.

Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
t.me/musaffouzb

Читать полностью…

MUSAFFO.UZ

МАККАГА БОРГАН КИШИНИНГ БИРИНЧИ УМРА ҚИЛМАСДАН БОШҚА ИШЛАР БИЛАН МАШҒУЛ БЎЛИШИ
#Ҳаж_умра

❓1231-CАВОЛ: Маккага борибоқ умра қилмай, дам олиб ёки бошқа ишлар туфайли кейинроқ умра қилса ҳам бўладими?

💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Зиёратчи Мадинадан ёки бошқа томондан Маккага умра ёки ҳаж қилиш учун эҳром боғлаб борса, юкларини меҳмонхона ёки тайин бир жойга қўйгандан кейин тўғри Каъбага боради ва тавофни бошлайди. Чунки Пайғамбаримиз алайҳиссалом шундай қилганлар. Қолаверса, зиёратчининг Маккага боришдан асосий мақсади Масжидул ҳаромга бориб, Байтуллоҳни тавоф қилишдир. Асосий мақсадидан бурилиб, урзсиз бошқа ишлар билан банд бўлиши яхши эмас. Чунки умрани кечиктириш сабабли эҳромда тақиқланган ишларни қилиб қўйиш эҳтимоли кўпаяди. Фиқҳий китобларимизда қуйидаги иборалар келган:
فَإِذَا دَخَلَ مَكَّةَ ابْتِدَاءً بِالْمَسْجِدِ... ما فِي الصَّحِيحَيْنِ عَنْ عَائِشَةَ رَضِيَ اللَّهُ عَنْهَا أَنَّ رَسُولَ اللَّهِ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ أَوَّلَ شَيْءٍ بَدَأَ بِهِ حِينَ قَدِمَ مَكَّةَ أَنَّهُ تَوَضَّأَ ثُمَّ طَافَ بِالْبَيْتِ
“Зиёратчи Маккага кирганда зиёратни масжиддан бошлайди. Чунки Имом Бухорий ва Муслим китобларида Оиша розияллоҳу анҳодан қуйидаги ривоят келтирилган: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Маккага келганларида биринчи қилган ишлари таҳорат олиш бўлди. Сўнг байтни тавоф қилдилар”, дейилган” (“Фатҳул қодир” китоби).
فيبدأ بالمسجد بعد حط أثقاله وقبله أفضل إن تيسر ولا يؤخر لتغيير الثياب ونحوه إلا لعذر بأن يخشي علي أهله وماله الفتنة والضياع
“Зиёратчи юкларини қўйгандан кейин зиёратни масжиддан бошлайди. Агар имкони бўлса, юкни қўйишдан аввал масжидга бориш афзалдир. Кийим алмаштириш каби ишлар учун кечиктирмаслик керак. Аммо оиласи ва нарсаларига фитна ёки йўқолиб қолиш хавфи бўлса, (уларни хавфсиз жойга жойлаш учун бироз кечикишнинг зарари йўқ)”. (“Ғунятун носик” китоби). Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

fatvouz">🔗 Улашинг: @musaffouzb

Читать полностью…

MUSAFFO.UZ

🌙 ШАВВОЛ ОЙИ ТУГАШИГА ОЗ ҚОЛДИ!

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.

Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Ким Рамазон рўзасини тутиб, кетидан Шавволдан олти кун рўза тутса, йил бўйи рўза тутгандек бўлади”, деганлар (Имом Муслим ривояти).


🗣 Бугун милодий ҳисоб бўйича 2024 йил 28 апрель, ҳижрий санада эса Шаввол ойининг 19 санаси. Тахминан яна 10 кундан кейин Шаввол ойи ҳам ўз ниҳоясига етади. Шаввол ойида 6 кун рўза тутишни унутмадингизми? Ёдингиздан кўтарилган бўлса эслатиб қўйишни лозим деб топдик. Зеро, Аллоҳ таоло бундай марҳамат қилади:
«Ва эслат. Албатта, эслатиш мўминларга манфаат берур» (Зориёт сураси, 55-оят).


✅ Шаввол ойида 6 кун рўза тутиш йил бўйи рўза тутганнинг савобига ноил этади.
Абу Айюб Ансорий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким Рамазон рўзасини тутиб, кетидан Шавволдан олти кун рўза тутса, йил бўйи рўза тутгандек бўлади», дедилар (Имом Муслим ривояти).

💬Рамазон рўзаси ўттиз кунининг ўн баробари ўн ой (300 кун), Шаввол ойининг олти кун рўзаси эса (60 кун) икки ой бўлади. Жами 360 кун (бир йил)ни ташкил этади. Натижада, киши бутун йил бўйи рўза тутгандек бўлади. Аллоҳ таоло Қуръони Каримда бундай марҳамат қилади:
«Ким бир яхшилик келтирса, унинг учун ўн баробари бор. Ким бир ёмонлик келтирса, у фақат қилганига яраша жазоланур. Ва уларга зулм қилинмас» (Анъом сураси, 160-оят).

☪️Ибн Умар розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким Рамазон рўзасини тутиб, ортидан Шаввол ойида олти кун рўза тутса, ҳудди онадан туғилгандек гуноҳлардан фориғ бўлади», деганлар (Имом Табароний ривояти).


🤲 Аллоҳим, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг суннатларида бардавом қилгин, гуноҳларимизни мағфират этгин!

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати

#shavvol #roza #savob
MUSLIM.UZ GA 😎 OBUNA BO'LING ✅ VA ULASHING🗣

▶️ Muslimuzz/featured">YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook

Читать полностью…

MUSAFFO.UZ

#Ҳадис

Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи васаллам шундай деганлар:

“Йўлдан азият берувчи нарсанинг олиб ташлашингиз ҳам – садақадир”

Имом Бухорий ривоятлари

Йўлларни ифлос қилмаслик, унга чиқиндилар, пўчоқлар, ичимлик суви идишлари ва шуларга ўхшаш нарсаларни ташламаслик – динимизнинг талабидир.

Дўстларингизга ҳам улашинг:
/channel/musaffouzb

Читать полностью…

MUSAFFO.UZ

#кун_ояти

ادْعُوا رَبَّكُمْ تَضَرُّعًا وَخُفْيَةً ۚ إِنَّهُ لَا يُحِبُّ الْمُعْتَدِينَ.

«Роббингизга тазарруъ ила ва махфий дуо қилинг. Зотан, У ҳаддан ошувчиларни севмас».
(Аъроф сураси, 55-оят).

Тафсир: Ушбу ояти каримада Аллоҳ таоло мўмин бандаларига дуо қилиш одобларини ўргатмоқда. Дуода тазарру – ёлвориш ва махфийлик бўлиши зарурлигини таъкидламоқда. Худди шу маъно Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳадиси шарифларида ҳам ифодасини топган. Имом Бухорий ва имом Муслим Абу Мусо ал-Ашъарий розияллоҳу анҳудан ривоят қилган ҳадиси шарифда қуйидагилар баён қилинади: Одамлар баланд овоз билан дуо қилган эдилар, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: Эй одамлар, ўзингизга шафқат қилинг, сизлар кар ёки ғайбга дуо қилаётганингиз йўқ. Сиз дуо қилаётган Зот энг яхши эшитгувчи ва энг яқин Зотдир, дедилар.

♻️Аллоҳ розилиги учун тарқатинг аввало амал билан!
👉 /channel/musaffouzb

Читать полностью…

MUSAFFO.UZ

АССАЛОМУ АЛАЙКУМ!

☀️ ХАЙРЛИ ТОНГ ☀️

Бу кунни Аллоҳ файзидан, баракотидан барчаларимизни насибадор қилсин.

Қалбингизни иймонга, ✨
Уйингизни қувончга, ✨
Юзингизни нурларга, ✨
Аллоҳим тўлдирсин
Қалбимизни кенг;
Охиратда саодатли;
Ўғил - қизларимизни салоҳиятли;
Ризқимизга Аллоҳ кенглик ато этсин.


Бугун Ҳижрий 1445 йил 20 - Шаввол ойи
Милодий 2024 йил 29 апрел ҳафтанинг душанба куни


⏰Намоз_вақтлари

АЛЛОҲ ТАОЛО бундай марҳамат қилади:

إِنَّ الصَّلاَةَ كَانَتْ عَلَى الْمُؤْمِنِينَ كِتَابًا مَّوْقُوتًا

⏺"Албатта, намоз мўминларга вақти тайин этилган ва (фарз деб) битилгандир (Нисо сураси, 103-оят)

🌅 Бомдод - 04:40
🌅 Қуёш - 05:16
🏞 Пешин - 12:45
🏞 Аср - 17:30
🌆 Шом - 19:20
🌃 Хуфтон - 21:05

ЎЗБЕКИСТОН ТУМАНИДА БЕШ ВАҚТ ЎҚИЛАДИГАН НАМОЗЛАРНИНГ МУСТАҲАБ ВАҚТЛАРИ.


Телеграм
http://t.me/musaffouzb

Читать полностью…

MUSAFFO.UZ

Эй Одам фарзанди!
Агар сени соқов қилиб яратганимда тил учун, кўр қилиб яратганимда кўз учун, кар қилиб яратганимда қулоқ учун ҳасрат чеккан бўлардинг. Бас, берган неъматимнинг қадрига ет, Менга шукр қил, куфр келтирма, чунки Менга қайтажаксан.
Имом Ғаззолий

“Қирқ ҳадиси қудсий”дан.



Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
t.me/musaffouzb

Читать полностью…

MUSAFFO.UZ

ЁЛҒОН ДЎЗАХГА ЕТАКЛАЙДИ

Эй Одам фарзанди! Яхшилик қил, чунки яхшилик жаннат калити ва жаннатга етакловчидир. Ёлғондан четлан, чунки у дўзах калити ва дўзахга етакловчидир.

Эй Одам фарзанди! Билгинки, бино қилган нарсанг ҳам, умринг ҳам хароб бўлиш учун, жасадинг тупроқ бўлиш учун, тўплаган нарсанг меросхўрлар учундир. (Топган) ноз-неъматларинг ўзингдан ўзгалар учун, ҳисоби эса сенинг зиммангда, жазо ва пушаймонлик ҳам сеникидир. Амал қабрдаги ҳамроҳинг. Ҳисобга тортилишингдан олдин ўзингни ҳисоб қил. Тоатимни маҳкам ушла. Менга гуноҳ қилишдан сақлан. Берганларимга рози бўл, шукр қилувчилардан бўл.
Имом Ғаззолий Қирқ ҳадиси қудсийдан.

Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
t.me/musaffouzb

Читать полностью…

MUSAFFO.UZ

МАККАГА БОРГАН КИШИНИНГ БИРИНЧИ УМРА ҚИЛМАСДАН БОШҚА ИШЛАР БИЛАН МАШҒУЛ БЎЛИШИ
#Ҳаж_умра

❓1231-CАВОЛ: Маккага борибоқ умра қилмай, дам олиб ёки бошқа ишлар туфайли кейинроқ умра қилса ҳам бўладими?

💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Зиёратчи Мадинадан ёки бошқа томондан Маккага умра ёки ҳаж қилиш учун эҳром боғлаб борса, юкларини меҳмонхона ёки тайин бир жойга қўйгандан кейин тўғри Каъбага боради ва тавофни бошлайди. Чунки Пайғамбаримиз алайҳиссалом шундай қилганлар. Қолаверса, зиёратчининг Маккага боришдан асосий мақсади Масжидул ҳаромга бориб, Байтуллоҳни тавоф қилишдир. Асосий мақсадидан бурилиб, урзсиз бошқа ишлар билан банд бўлиши яхши эмас. Чунки умрани кечиктириш сабабли эҳромда тақиқланган ишларни қилиб қўйиш эҳтимоли кўпаяди. Фиқҳий китобларимизда қуйидаги иборалар келган:
فَإِذَا دَخَلَ مَكَّةَ ابْتِدَاءً بِالْمَسْجِدِ... ما فِي الصَّحِيحَيْنِ عَنْ عَائِشَةَ رَضِيَ اللَّهُ عَنْهَا أَنَّ رَسُولَ اللَّهِ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ أَوَّلَ شَيْءٍ بَدَأَ بِهِ حِينَ قَدِمَ مَكَّةَ أَنَّهُ تَوَضَّأَ ثُمَّ طَافَ بِالْبَيْتِ
“Зиёратчи Маккага кирганда зиёратни масжиддан бошлайди. Чунки Имом Бухорий ва Муслим китобларида Оиша розияллоҳу анҳодан қуйидаги ривоят келтирилган: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Маккага келганларида биринчи қилган ишлари таҳорат олиш бўлди. Сўнг байтни тавоф қилдилар”, дейилган” (“Фатҳул қодир” китоби).
فيبدأ بالمسجد بعد حط أثقاله وقبله أفضل إن تيسر ولا يؤخر لتغيير الثياب ونحوه إلا لعذر بأن يخشي علي أهله وماله الفتنة والضياع
“Зиёратчи юкларини қўйгандан кейин зиёратни масжиддан бошлайди. Агар имкони бўлса, юкни қўйишдан аввал масжидга бориш афзалдир. Кийим алмаштириш каби ишлар учун кечиктирмаслик керак. Аммо оиласи ва нарсаларига фитна ёки йўқолиб қолиш хавфи бўлса, (уларни хавфсиз жойга жойлаш учун бироз кечикишнинг зарари йўқ)”. (“Ғунятун носик” китоби). Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

fatvouz">🔗 Улашинг: @musaffouzb

Читать полностью…

MUSAFFO.UZ

#tafakkur

Қаноат ҳақиқий бойликдир

Баъзи одамлар Аллоҳ таоло унинг жони ва оиласига берган саломатлик ва хотиржамликни арзимас санайди, ҳатто бу буюк неъматларни менсимайди. Ўзида бор нарсаларнинг қадрига етмайди.
Ривоят қилинишича, бир киши Абдуллоҳ ибн Амр ибн Осс розияллоҳу анҳудан сўради:
– Мен муҳожирларнинг энг фақирларидан бўлсам керак-а?
Абдуллоҳ розияллоҳу анҳу айтди:
– Уйга борганингда сени кутиб оладиган аёлинг борми?
– Ҳа, - дея жавоб берди ҳалиги киши.
– Яшайдиган уйингизчи? деб яна сўради Абдуллоҳ.
– Ҳа.
– Ундай бўлса сиз бойлардан экансиз.
– Менда хизматкорим ҳам бор.
– Унда сиз подшоҳлардан экансиз!
Қаноатли бўлиш, қўлида бор нарсалардан унумли фойдаланиш ва ўткинчи орзуларга берилишдан воз кечиш бу – буюк шахс бўлиш асоси ва қийин шароитларда муваффақият қозониш сиридир.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтадилар: “Қуёш чиққан кун борки, унинг ёнида икки фаришта Ер аҳлига нидо қилади. Фақатгина сақолайн (инсонлар ва жинлар) мустасно (яъни улар буни эшитмайдилар). (Улар айтади:) “Эй инсонлар, Роббингиз томон шошингиз. Чунки оз ва етарли бўлган нарса кўп ва адаштирувчи бўлганидан кўра яхшироқдир. Қуёш ботган кун борки, унинг ёнида икки фаришта нидо қилади: “Аллоҳим, инфоқ қилувчига эваз бергин ва зиқнага йўқотиш бергин” (Ҳайсамий ривояти).
Ҳадисда қаноат билан бўлган оз нарсанинг адаштирувчи кўп нарсадан яхшироқ экани баён қилинмоқда. Бироқ ўз эгасини бой қилган, сўнг бошқаларнинг эҳтиёжларини кетказган ва уларга инфоқ-эҳсон қилинган бойлик баланд даражадир. Ҳадисда бунга эътироз билдирилмаган. Бу башоратли ҳадиснинг асосий мақсади – мўминларни йўқчиликдан қўрқмасдан ва зарурий эҳтиёжларнинг ўзи билан кифояланишдан чўчимай яхшилик қилишга ундаш ва инфоқ-эҳсон қилишда шижоатларини оширишдир. Бу тушунча мўминларга ҳаёт муаммоларини ҳал қилишда улкан шижоат бахш этади. Ҳадиснинг сўнггида сахийларга мукофот ваъда қилинмоқда, хасисларнинг жазоланиши огоҳлантирилмоқда.

©️ Шайх Муҳаммад Ғаззолий

t.me/musaffouzb

Читать полностью…
Подписаться на канал