musaffouzb | Неотсортированное

Telegram-канал musaffouzb - MUSAFFO.UZ

6837

"Оқ тепа" жомеъ масжидининг расмий телеграм канали!

Подписаться на канал

MUSAFFO.UZ

Жума куни ушбу 8 амални бажаришни унутманг!

Жума Айём муборак азиз диндошим!

/channel/musaffouzb

Читать полностью…

MUSAFFO.UZ

#кун_ояти

يَٰأَيُّهَا ٱلَّذِينَ ءَامَنُوٓا۟ إِذَا نُودِىَ لِلصَّلَوٰةِ مِن يَوْمِ ٱلْجُمُعَةِ فَٱسْعَوْا۟ إِلَىٰ ذِكْرِ ٱللَّهِ وَذَرُوا۟ ٱلْبَيْعَ ۚ ذَٰلِكُمْ خَيْرٌ لَّكُمْ إِن كُنتُمْ تَعْلَمُونَ [9] فَإِذَا قُضِيَتِ ٱلصَّلَوٰةُ فَٱنتَشِرُوا۟ فِى ٱلْأَرْضِ وَٱبْتَغُوا۟ مِن فَضْلِ ٱللَّهِ وَٱذْكُرُوا۟ ٱللَّهَ كَثِيرًا لَّعَلَّكُمْ تُفْلِحُونَ [10]

"Эй иймон келтирганлар! Жума куни намозга нидо қилинганда, Аллоҳнинг зикрига шошилинг ва савдони қўйинг. Агар билсангиз, бу ўзингиз учун яхшидир. Бас, намоз тугагандан сўнг ер юзи бўйлаб тарқалинг ва Аллоҳнинг фазлидан талаб қилинг ва Аллоҳни кўп эсланг, шоядки ютуққа эришсангиз".
(Жума сураси, 9-оят).

Тафсир: Жума куни ҳафта кунлари ичида энг фазилатлиси ҳисобланади. Пайғамбар алайҳиссалом: «Қуёш чиқиб турган кунларнинг энг яхшиси жума кунидир. Ўша куни Одам яратилган, жаннатга киритилган, жаннатдан чиқарилган. Қиёмат ҳам жума куни қоим бўлади», деганлар.

♻️Аллоҳ розилиги учун тарқатинг аввало амал билан!
👉 t.me/musaffouzb

Читать полностью…

MUSAFFO.UZ

Агар Қуръон қалбга кирса... Қалбдан дунё (муҳаббати) чиқиб кетади ва ўрнига саодат жойлашади.
Аллоҳим! Бизларни Қуръон аҳлидан қилгин!


Абдулазиз қоридан гўзал қироат:
"Ясин" сураси.

t.me/musaffouzb

Читать полностью…

MUSAFFO.UZ

АССАЛОМУ АЛАЙКУМ!

☀️ ХАЙРЛИ ТОНГ ☀️

Бу кунни Аллоҳ файзидан, баракотидан барчаларимизни насибадор қилсин.

Қалбингизни иймонга, ✨
Уйингизни қувончга, ✨
Юзингизни нурларга, ✨
Аллоҳим тўлдирсин
Қалбимизни кенг;
Охиратда саодатли;
Ўғил - қизларимизни салоҳиятли;
Ризқимизга Аллоҳ кенглик ато этсин.


Бугун Ҳижрий 1445 йил 17 - Шаввол ойи
Милодий 2024 йил 26 апрел ҳафтанинг жума куни
Жума айёмингиз муборак бўлсин азизлар!

⏰Намоз_вақтлари

АЛЛОҲ ТАОЛО бундай марҳамат қилади:

إِنَّ الصَّلاَةَ كَانَتْ عَلَى الْمُؤْمِنِينَ كِتَابًا مَّوْقُوتًا

⏺"Албатта, намоз мўминларга вақти тайин этилган ва (фарз деб) битилгандир (Нисо сураси, 103-оят)

🌅 Бомдод - 04:40
🌅 Қуёш - 05:20
🏞 Пешин - 12:45
🏞 Аср - 17:30
🌆 Шом - 19:17
🌃 Хуфтон - 21:05

ЎЗБЕКИСТОН ТУМАНИДА БЕШ ВАҚТ ЎҚИЛАДИГАН НАМОЗЛАРНИНГ МУСТАҲАБ ВАҚТЛАРИ.

Телеграм
http://t.me/musaffouzb

Читать полностью…

MUSAFFO.UZ

Дунёдаги энг тотли нарса

Тасаввуф олимларидан бири Бишр раҳматуллоҳи алайҳ қуйидаги шеърни такрорлаб юришни яхши кўрар экан:

“Сенинг қулинг эканим – азизликка кифоя,
Менинг Роббим эканинг – обрўларга ниҳоя”.

Олимлардан бири: “Дунёдаги энг тотли нарсани татиб кўрмасдан ўтиб кетган кишилар дунё аҳлининг энг бечораҳоллари ҳисобланади”, – дебди.
Шунда унга: “Энг тотли нарса нима”, – дейишибди. У: “Аллоҳ таолони таниш дунёдаги энг тотли нарсадир”, – дея жавоб берган экан.

«Эътиқод дурдоналари» китобидан.

Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
t.me/musaffouzb

Читать полностью…

MUSAFFO.UZ

ОДАМЛАРНИНГ АМАЛИДАН СЎРАЛМАЙСАН
Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) бир кишининг жанозасига бордилар. Жаноза ҳозир бўлган эди, Умар (розияллоҳу анҳу):
– Эй Аллоҳнинг Расули! Бунинг намозини ўқиманг, у одам фожир киши, – деди.
Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) одамларга ўгирилиб қарадилар ва:
– Бирортангиз бу кишининг Ислом амалини қилганини кўрганмисиз?
– Ҳа, – деди бир киши, – Эй Аллоҳнинг Расули! Бир кеча Аллоҳ йўлида қўриқчилик қилганини кўрганман.
Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) унинг жанозасини ўқидилар, қабрига тупроқ тортиб дедилар:
– Танишларинг сени дўзах аҳлидан деб ўйлашяпти. Мен эса сенинг жаннат аҳлидан эканингга гувоҳлик бераман.
Сўнг Умар (розияллоҳу анҳу)га:
– Эй Умар, сен одамларнинг амалидан сўралмайсан, балки феъл­-атворингдан сўраласан, – дедилар.

"Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) ҳаётидан лавҳалар" китобидан.

Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
t.me/musaffouzb

Читать полностью…

MUSAFFO.UZ

#Видео
#эр #хотин #намоз

🎙Эр намоз ўқимаса хотиннинг намози қабул бўлмайдими?

Ҳикматуллоҳ домла Тоштемиров

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази бош мутахассиси,


@musaffouzb

Читать полностью…

MUSAFFO.UZ

#muftiy_minbari

🌙 КАСБ-ҲУНАР ФАЗИЛАТИ |ТУРКУМ СУҲБАТЛАРИ | ДАНГАСАЛИК ТАРАҚҚИЁТ КУШАНДАСИ
🎙 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари

Дангасалик ижтимоий офатларнинг энг катталаридан бири ҳисобланади. У бор жойда шахс ва жамият тараққиёт карвонидан ортда қолади. Бу ўта хатарли ва хавфли касаллик бўлиб, қайси шахсга етса, уни хор қилади ва ҳалокат сари етаклайди.


🌐 /channel/+ZgkOZopwJwc3ZWEy

@musaffouzb

Читать полностью…

MUSAFFO.UZ

#Видео
#намоз

🎙Намозни тез ўқиш мумкинми?

Абдувоҳид домла Аҳмадалиев

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази мутахассиси


@musaffouzb

Читать полностью…

MUSAFFO.UZ

#Видео
#ғусл #таҳорат

🎙Ғусл таҳорат ўрнига ўтадими?

Ёрқин домла Жумабоев

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази етакчи мутахассиси.


@musaffouzb

Читать полностью…

MUSAFFO.UZ

Агар Қуръон қалбга кирса... Қалбдан дунё (муҳаббати) чиқиб кетади ва ўрнига саодат жойлашади.
Аллоҳим! Бизларни Қуръон аҳлидан қилгин!


Абдулазиз қоридан гўзал қироат:
"Ясин" сураси.

t.me/musaffouzb

Читать полностью…

MUSAFFO.UZ

Денгиз сувини бузувчи сўз

Бировни ғийбат қилиш – оғир гуноҳ. Бу ҳақда ояти каримада ҳам аниқ мисол келтирилган. Шу маънода киши ҳеч кимни ғийбат қилмаслиги, акс ҳолда бунинг учун Аллоҳ таолонинг ҳузурида жавобгарлик борлигини унутмаслиги лозим.

Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади: “Мен Набий соллаллоҳу алайҳи васалламга Сафиянинг сифатлари мана булар, деб санадим. Шунда Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Денгиз сувига қўшса, уни ҳам бузадиган сўз айтдинг”, дедилар (Абу Довуд ривояти).

Яъни, ғийбат шу қадар нопок нарсаки, уни ҳатто денгизга солса, унинг ҳидини ҳам таъмини ҳам бузади. Шунинг учун мусулмон киши ўзини ғийбатдан тийиши билан бирга ўзгаларни ҳам бу иллатдан қайтариши жоиздир. Бу эса унга кўплаб ажр-савоблар ёзилишига ноил бўлади.


Яқинларингизга ҳам улашинг:
/channel/musaffouzb

Читать полностью…

MUSAFFO.UZ

ҚАРЗ БЕРИШ ЭВАЗИГА МАҲСУЛОТНИ АРЗОН ОЛИШ
#қарз #маҳсулот #эваз

❓1216-CАВОЛ: Мисол учун А исмли шахс машина сотувчиси. Машиналарини 10 мингдан сотаётган бўлса, Б исмли шахс унинг машинасини сотиб олмоқчи бўлса, А исмли шахсга “Мен сенга тижоратингни янада ривожлантириш учун маълум миқдор қарз бераман, фақат 10 минглик машинани менга 7 мингга сотасан”, деб келишса бўладими?

💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Шариатимизда бундай келишув жоиз эмас. Чунки ҳар қандай қарз фойда келтирса, рибо ҳисобланади. Бунга Пайғамбаримиз алайҳиссаломдан нақл қилинган қуйидаги ҳадис ҳам далолат қилади:
"كلُّ قرض جرَّ منفعة فهو ربا" (رواه البيهقي)
“Ҳар қандай манфаат келтирган қарз – рибодир” (Имом Байҳақий ривояти). Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

fatvouz">🔗 Улашинг: @musaffouzb

Читать полностью…

MUSAFFO.UZ

#Ҳадис

Жума сари босилган қадамга дўзах ўти ҳаром

Язид ибн Абу Марям розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Абоя ибн Рифоъа ибн Рофеъ розияллоҳу анҳу орқамдан келиб, менга етишиб олдилар. Мен жума намозига кетаётган эдим. «Менга хушхабар беринг, сизнинг бу босаётган қадамларингиз «фи сабилиллаҳ» («Аллоҳнинг йўлида») босилаётган қадамлардир. Мен Абу Абс розияллоҳу анҳудан эшитдим. У киши эса Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг: «Аллоҳ йўлида (фи сабилиллаҳ) чанг босган қадамларга дўзах ўти ҳаромдир», – деганларини эшитган эканлар», – дедилар».
Имом Термизий ривоят қилган.

♻️Аллоҳ розилиги учун тарқатинг аввало амал билан!
👉 /channel/musaffouzb

Читать полностью…

MUSAFFO.UZ

#Quran #Qiroat

Kahf surasi (to'liq)
Shayx
Alijon qori

Жума куни Каҳф сурасини ўқишни унутманг ёки ўқий олмасангиз тинглашни унутманг

➡️ http://t.me/musaffouzb

Читать полностью…

MUSAFFO.UZ

ЖУМА АЙЁМИНГИЗ МУБОРАК БЎЛСИН!🕊

🖇🕊Аллоҳим, жумъа кунида, сендан енгиллик, хурсандчилик кутиб турган бандаларинг бор... уларга хушхабар бер🤲

🖇🕊Сендан шифо сўраётганлар бор... уларга офият, шифо бер🤲

🖇🕊Сенинг раҳматингдан умидворлар бор... уларга раҳм қил🤲

🖇🕊Ҳақларига гўзал дуо кутаётган марҳумлар бор... уларнинг гуноҳларини афв эт, ҳавзи Кавсарингдан сероб эт🤲

🖇🕊Аллоҳим, жумъа кунида,
ота-оналаримизнинг,
биз яхши кўрган кишиларимизнинг,
Барча мусулмонларнинг гуноҳларини афв эт, улардан рози бўл, гуноҳларини кечир, Дўзахни уларга ҳаром қил, Жаннатий деб ёзганларингдан қилгин.🤲🏻

🕋Яқинларингизга ҳам улашинг!
t.me/musaffouzb

Читать полностью…

MUSAFFO.UZ

Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва барокатуҳ

✨Кунларнинг султони Саййид-ул айём ҳажжул масокин муборак бўлсин!
Жума кунига насиб қилган "АЛЛОҲ" таолога ҳамду санолар бўлсин!

Жума айёмингиз муборак бўлсин АЗИЗЛАР.


t.me/musaffouzb

Читать полностью…

MUSAFFO.UZ

🌙 Жума айёмингиз муборак бўлсин!

🤲 Абу Ҳурайра разияллоҳу анҳудан ривоят қилинади, Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам жума кунини зикр қилар эканлар, шундай дедилар: "у кунда бир вақт бор, мусулмон банда ўша вақтга мувофиқ келиб қолса, Аллоҳдан сўраган нарсасини албатта беради" (Муттафақун алайҳи).

Уламолар ўша вақт ҳақида турли фикрларни билдирганлар. Шуларнинг орасини энг кучлиси:
- имом хутба учун минбарга чиққандан то намоз тугагунича,
- аср намозидан кейин қуёш ботгунича.

Аллоҳумма солли ва саллим ва барик ала саййидина Муҳаммад.

Muslim.uz
@musaffouzb

Читать полностью…

MUSAFFO.UZ

Тун ухлатсин, ойдек жамоли билан,
Тонг уйғотсин, майин шамоли билан,
Энди ухланг, Аллоҳ каломи билан,
Барвақт уйғонинг, Аллоҳ саломи билан!

Хайрли тун!
🌙

•┈┈•┈┈•⊰✿🍃🌺🍃✿⊱•┈┈•┈┈•
🕋Яқинларингизга ҳам улашинг!
t.me/musaffouzb

Читать полностью…

MUSAFFO.UZ

📹 Қаср номози қандай ўқилади?


© Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф рохимахуллох

✅ Албатта яқинларингизга ҳам юборинг

@musaffouzb

Читать полностью…

MUSAFFO.UZ

2024 йил 26 апрелдан - 3 майгача бўлган Ўзбекистон тумани намоз вақтлари

t.me/musaffouzb

Читать полностью…

MUSAFFO.UZ

САЛАМ САВДОСИДА БУҒДОЙГА ПУЛ БЕРИБ, ЎРНИГА СОМОН ОЛСА БЎЛАДИМИ?
#салам #савдо #буғдой

❓1226-CАВОЛ: Биз қишлоқда яшаймиз. Буғдой олишга олдиндан пул бериб қўямиз. Бу бизга буғдой пишган вақтдагидан арзонга тушади. Аммо баъзан буғдой эккан одамнинг буғдойи яхши бўлмай, ўрнига сомон ёки ер бераман дейди. Шундай ҳолатларда буғдой ўрнига сомон ёки ер олса бўладими?

💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Сиз айтган келишув салам савдоси дейилади. Бунинг бир қанча шартлари бор. (Салам савдоси ҳақида қуйида ўқинг: /channel/diniysavollar/398).
Сиз сўраган саволга келсак, бундай келишув жоиз эмас. Агар буғдой эккан деҳқон келишилган буғдойни бера олмаса, бозордан келишилган сифатдаги буғдойни олиб беради. Айнан ўзи эккан буғдой бўлиши шарт эмас. Шунинг учун ҳам фиқҳий китобларимизда салам савдосидаги маҳсулот икки томон келишаётган ва топширилаётган вақтда мавжуд бўлиши шарт дейилган. Агар деҳқон бозордан ҳам топиб бера олмаса, буюртмачи буғдой топилишини кутади ёки берган пулини қайтиб олади. Бошқа маҳсулот ёки келишилган маҳсулотнинг ўша кундаги қийматини олмайди. Масалан, буюртмачи деҳқонга бир тонна буғдойга килосига 1000 сўмдан келишиб, бир миллион пул берди. Муддат келган вақтда иккинчи томон келишилган буғдойни топиб бера олмади. Унинг ўрнига ер ёки сомон бера олмайди. Ёки шу кунга келиб, буғдойнинг нархи 1200 сўм бўлган бўлса, бир миллион икки юз минг пул олмайди. Бу хато ҳисобланади.

Бу каби саволларга фиқҳий китобларимизда жавоблар берилган. Жумладан, Бурҳониддин Марғиноний раҳимаҳуллоҳ шундай деган:
وَلَوْ انْقَطَعَ بَعْدَ الْمَحِلِّ فَرَبُّ السَّلَمِ بِالْخِيَارِ ، إنْ شَاءَ فَسَخَ السَّلَمَ ، وَإِنْ شَاءَ انْتَظَرَ وُجُودَهُ
“Маҳсулотни топшириш муддати келган вақтда маҳсулот топилмай қолса, маблағ эгаси, ихтиёрли бўлади. Хоҳласа, салам битимини бекор қилади(яъни берган маблағини қайтиб олади). Хоҳласа, маҳсулот топилишини кутиб туради”
. (“Ҳидоя” китоби).

Демак, буғдой учун пул берган томон унинг ўрнига ер ёки сомон олиши мумкин эмас. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

fatvouz">🔗 Улашинг: @musaffouzb

Читать полностью…

MUSAFFO.UZ

Меҳр-оқибат

Марҳум отам ўзлари яхши кўрган ҳар бир нарсани бизга ҳам бўлиб берардилар. Албатта бу барча оталар қиладиган иш, лекин менинг отам, ҳатто ичиб турган сувларини ҳам бизга илинардилар. Масалан, ширинлик тутқазиб: “Қизим, шуни сен еб қўйгин, мен тўйиб қолдим”, деб менга берардилар. Ваҳоланки ширинликка деярли қўл урмаганлари билиниб турарди.

Ўйлаб қарасам Аллоҳ инсонларнигина эмас, барча жонзотларни шундай яратган экан. У кичик бир жонзотдан тортиб баҳайбат ҳайвон бўладими, парранда бўладими боласи учун қайғурар экан. Агар бундай бўлмаса ҳаёт қонунияти бузилади. Бунинг жавобгарлиги катта...

Меҳр кўрган фарзанд, албатта, меҳр беради, қалби юмшоқ бўлади, гуноҳ ишларга қўл ура олмайди. Мана, ёшим 35 дан ошган бўлса-да, ҳалигача отамнинг ўша одатлари кўз ўнгимда туради. Мен ҳам еб турган нарсамни болаларимга отам каби бўлиб беришга ҳаракат қиламан.

Фарзандларимни ҳам ўзаро бир-бирларига яхши кўрган нарсаларини илинишларига ундайман, токи катта бўлганларида ҳам бир-бирларига еб турган нарсаларини илинадиган, бир-бирларини қўллаб-қувватлайдиган, меҳр-оқибатли оға-инилар, опа-сингиллар бўлишсин дейман.

“Фарзанд тарбиясида 700 та сабоқ” китобидан

Яқинларингизга ҳам улашинг:
/channel/musaffouzb

Читать полностью…

MUSAFFO.UZ

#Ҳадис

Абу Ҳурайрадан (р.а.) ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Бир киши одамларга қарз бериб юрар эди. Ва ўз яқинларига: «Агар қарздор киши қарзини бера олмаса, ундан олмай кечиб юборгин. Шоядки, Аллоҳ биздан ҳам қилган гуноҳларимизни кечиб юборса», дер экан. Қачонки, у вафот этиб Аллоҳга йўлиққанида, Аллоҳ ҳам унинг гуноҳини кечиб юборди», дедилар.

Имом Бухорий ва Муслим ривоятлари.

Дўстларингизга ҳам улашинг:
/channel/musaffouzb

Читать полностью…

MUSAFFO.UZ

ҚУРЪОН БИЛАН ЯШАНГ!

Агар Қуръон орқали нафас олиб ҳаёт кечирмасак, шубҳасиз, тирик мурдага айланамиз.

«У (Қуръон - қалби) тирик кишиларни огоҳлантириш учундир» (Ёсин сураси, 70-оят).

«Ҳикматлар чашмаси»дан
@musaffouzb

Читать полностью…

MUSAFFO.UZ

АССАЛОМУ АЛАЙКУМ!

☀️ ХАЙРЛИ ТОНГ ☀️

Бу кунни Аллоҳ файзидан, баракотидан барчаларимизни насибадор қилсин.

Қалбингизни иймонга, ✨
Уйингизни қувончга, ✨
Юзингизни нурларга, ✨
Аллоҳим тўлдирсин
Қалбимизни кенг;
Охиратда саодатли;
Ўғил - қизларимизни салоҳиятли;
Ризқимизга Аллоҳ кенглик ато этсин.


Бугун Ҳижрий 1445 йил 16 - Шаввол ойи
Милодий 2024 йил 25 апрел ҳафтанинг пайшанба куни


⏰Намоз_вақтлари

АЛЛОҲ ТАОЛО бундай марҳамат қилади:

إِنَّ الصَّلاَةَ كَانَتْ عَلَى الْمُؤْمِنِينَ كِتَابًا مَّوْقُوتًا

⏺"Албатта, намоз мўминларга вақти тайин этилган ва (фарз деб) битилгандир (Нисо сураси, 103-оят)

🌅 Бомдод - 04:50
🌅 Қуёш - 05:21
🏞 Пешин - 12:45
🏞 Аср - 17:25
🌆 Шом - 19:16
🌃 Хуфтон - 20:55

ЎЗБЕКИСТОН ТУМАНИДА БЕШ ВАҚТ ЎҚИЛАДИГАН НАМОЗЛАРНИНГ МУСТАҲАБ ВАҚТЛАРИ.


Телеграм
http://t.me/musaffouzb

Читать полностью…

MUSAFFO.UZ

#Видео
#салом #намоз

🎙Намозни тугатган киши қандай салом беради?

Ҳикматуллоҳ домла Тоштемиров

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази бош мутахассиси,


@musaffouzb

Читать полностью…

MUSAFFO.UZ

🕌 #Жума_суҳбати

▶️МАВЗУ: ЗАИФЛАРНИ КАМСИТИШ — КАТТА ГУНОҲ

📖Қуръони каримда инсонларни, уларни ичида заиф ҳолларини камситиш, уларни масхара қилиш ҳақида нима дейилган?

🔹Инсонлар ўртасида аслида фазилат ва устунлик нимада?

🔸 Исломда Заифҳол инсонлар, ночорлар ва имконияти чекланганларга нисбатан қандай муомалада бўлишга чақирилган?


🗣 Абдуғофур домла НИЁЗҚУЛОВ –
Фатво маркази бош мутахассиси

🗣 Аббос домла ҚОСИМОВ – Фатво маркази мутахассиси

#Жума_суҳбатлари #juma_suhbati

MUSLIM.UZ

@musaffouzb

Читать полностью…

MUSAFFO.UZ

Каҳф сурасидаги 7 "раҳмат":

1.
"Роббимиз, бизга Ўз ҳузурингдан раҳмат бергин" (10 оят).
2. "Роббингиз сизга Ўз раҳматини таратур" (16 оят).
3. "Роббинг сермағфират, раҳм-шафқат соҳиби бўлган Зотдир" (58 оят).
4. "Биз унга Ўз даргоҳимиздан раҳмат ва Ўз тарафимиздан илм ўргатган эдик" (65 оят).
5. "Бас, Роббилари унинг бадалига уларга ундан кўра яхшироғини, аҳли солиҳроқ ва раҳмлироғини беришни ирода қилди" (81 оят).
6. "Бу Аллоҳнинг раҳмати ила бўлди" (82 оят).
7. "Бу – Роббимнинг раҳматидандир" (98 оят).

Жума куни Каҳф сурасини ўқисангиз, сурадаги ушбу етти раҳмат Сизга кейинги жумагача кифоя қилади. Сизга Аллоҳнинг раҳмати ёғилсин!

🌐 /channel/musaffouzb

Читать полностью…

MUSAFFO.UZ

يَا أيُّهَا الَّذِينَ آمَنُوا إذَا نُودِي لِلصَّلَاةِ مِن يَوْمِ الْجُمُعَةِ فَاسْعَوْا إلَى ذِكْرِ اللهِ وَذَرُوا الْبَيْع ذَلِكُمْ خَيْرٌ لَّكُمْ إن كُنْتُمْ تَعْلَمُونَ

Эй иймон келтирганлар! Жума куни намозга нидо қилинганда, Аллоҳнинг зикрига шошилинг ва савдони қўйинг. Агар билсангиз, бу ўзингиз учун яхшидир.

(Жума сураси 9-оят)


🔗 t.me/musaffouzb

Читать полностью…
Подписаться на канал