musaffouzb | Неотсортированное

Telegram-канал musaffouzb - MUSAFFO.UZ

6837

"Оқ тепа" жомеъ масжидининг расмий телеграм канали!

Подписаться на канал

MUSAFFO.UZ

ЖАННАТНИНГ ЭНГ АФЗАЛ АЁЛЛАРИ
#қисқа_савол_жавоблар

CАВОЛ: Эшитишимча, тўртта аёл мукаммал аёл дейилган экан. Ўша аёллар ким?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Абдуллоҳ ибн Аббос разияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадиси шарифда Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам: «Жаннатнинг энг афзал аёллари — Хадича бинти Ҳувайлид, Фотима бинти Муҳаммад, Марям бинти Имрон ва Фиръавннинг аёли Осиё бинти Мазоҳимдир» , – деганлар (Имом Аҳмад ривоятлари). Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

🔗 Улашинг: @musaffouzb

Читать полностью…

MUSAFFO.UZ

Ким Роҳманнинг эслатмасидан шабкўр бўлиб олса, Биз унга шайтонни яқин қилиб қўюрмиз, бас, у унга доимий ҳамроҳ бўлур. (Зухруф сураси, 36-оят).

«Шабкўрлик» кундузи кўриб, кечаси кўрмай қолиш касалидир. Биз «шабкўр» деб таржима қилган сўз арабчада «яъшу» дейилиб, бу сўз баъзида кўриб, баъзан кўрмай қоладиган касалга ишлатилади. Оятдаги

«Роҳманнинг эслатмаси»дан мақсад эса Қуръон ва Исломдир. Ушбу оят таъкидламоқдаки, баъзи одамлар Қуръонга ва Исломга нисбатан шабкўр бўладилар. Бошқа нарсаларни кўриб, фарқлаб, тушуниб, керакли муомаласини қилаверадилар, аммо Қуръонга келганда, Исломга келганда, кўрмайдиган, эшитмайдиган, тушунмайдиган бўлиб оладилар. Уларнинг бу сохта касалликлари ўзларига зарар келтиради.

«Ким Роҳманнинг эслатмасидан шабкўр бўлиб олса, унга шайтонни яқин қилиб қўюрмиз, бас, у унга доимий ҳамроҳ бўлур».

Ким Аллоҳнинг зикридан ва эслатмасидан ғофил қолса, ўзини билмаганга, кўрмаганга солса, уни шайтон Миниб олади. Ундай одамнинг энг яқин дўсти шайтон бўлади. Шайтон ундан ҳеч ажралмайди, доимо васвасага солиб юради. Бу ҳол эса энг ёмон оқибатга олиб келади.

"Тафсири Ҳилол" китобидан.

/channel/musaffouzb

Читать полностью…

MUSAFFO.UZ

#Ҳадис

Ҳориса ибн Ваҳбдан (р.а.) ривоят қилинади. Расулуллоҳ (с.а.в.)

«Сизларга аҳли жаннат кимлар эканлигини айтайми? Улар ҳар бир заиф ва одамлар назарига илмайдиган бечораҳол кишилардир. Агар бу заиф киши Аллоҳни ўртага қўйиб қасам ичса, қасамининг устидан чиқади.

Огоҳ бўлинглар! Сизларга аҳли дўзах кимлар эканини айтайми? Улар қўпол, дағал, гердайиб юрувчи мутакаббирлардир», дедилар.

Имом Бухорий ва Муслим ривоятлари.

🔗/channel/musaffouzb

Читать полностью…

MUSAFFO.UZ

#Оят

Аллоҳ таоло марҳамат қилади:

«Яна мени қаерда бўлсам баракотли қилди ва модомики, ҳаёт эканман, менга намозни ва закотни (адо этишни) буюрди»

(Марям сураси 31-оят).

Дўстларингизга ҳам улашинг:
/channel/musaffouzb

Читать полностью…

MUSAFFO.UZ

АССАЛОМУ АЛАЙКУМ!

☀️ ХАЙРЛИ ТОНГ ☀️

Бу кунни Аллоҳ файзидан, баракотидан барчаларимизни насибадор қилсин.

Қалбингизни иймонга, ✨
Уйингизни қувончга, ✨
Юзингизни нурларга, ✨
Аллоҳим тўлдирсин
Қалбимизни кенг;
Охиратда саодатли;
Ўғил - қизларимизни салоҳиятли;
Ризқимизга Аллоҳ кенглик ато этсин.


Бугун Ҳижрий 1445 йил 6 - Шаввол ойи
Милодий 2024 йил 15 апрел ҳафтанинг душанба куни


⏰Намоз_вақтлари

АЛЛОҲ ТАОЛО бундай марҳамат қилади:

إِنَّ الصَّلاَةَ كَانَتْ عَلَى الْمُؤْمِنِينَ كِتَابًا مَّوْقُوتًا

⏺"Албатта, намоз мўминларга вақти тайин этилган ва (фарз деб) битилгандир (Нисо сураси, 103-оят)

🌅 Бомдод - 05:00
🌅 Қуёш - 05:36
🏞 Пешин - 12:45
🏞 Аср - 17:20
🌆 Шом - 19:05
🌃 Хуфтон - 20:50

ЎЗБЕКИСТОН ТУМАНИДА БЕШ ВАҚТ ЎҚИЛАДИГАН НАМОЗЛАРНИНГ МУСТАҲАБ ВАҚТЛАРИ.


Телеграм
http://t.me/musaffouzb

Читать полностью…

MUSAFFO.UZ

ИСТИҒФОР

Истиғфор арабча сўз бўлиб, луғатда “гуноҳларнинг беркитилишини, кечирилишини сўраш” маъносидадир.

“Астағфируллоҳ” “Аллоҳдан гуноҳларимни беркитишини, кечиришини сўрайман” дегани.

Истиғфор истилоҳда Аллоҳ амрларига бўйсуниш, Ундангина қўрқиш ва Ундангина умид қилиш, қайтариқларидан тийилиш ва буйруқларини бажариш маъносидадир.

@musaffouzb

Читать полностью…

MUSAFFO.UZ

#Маъруза

Қиёмат кунида Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шафоатларига эришганларнинг энг саодатманди ким бўлади?

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ
.

♻️Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
👉 t.me/musaffouzb

Читать полностью…

MUSAFFO.UZ

#Рамазон2024
#рўза #қазо

🎙Қазо рўзалар қандай тутилади?

Абдуғофур домла Ниёзқулов

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази бош мутахассиси,


@musaffouzb

Читать полностью…

MUSAFFO.UZ

#muftiy_minbari

🌙 МЎЪМИН БУ ИШНИ ҚИЛМАЙДИ

🎙 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари

🌐 /channel/musaffouzb

Читать полностью…

MUSAFFO.UZ

#Видеолавҳа

123. ОВОЗ ЧИҚАРИБ ДУО ҚИЛИШ ҲАҚИДА


fatvouz">🔗 Улашинг:
t.me/musaffouzb

Читать полностью…

MUSAFFO.UZ

ТАЪЛИМ БЕРИШ ВА МУАЛЛИМ ОДОБЛАРИ!

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф раҳимаҳуллоҳ.


♻️Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
👉 /channel/musaffouzb

Читать полностью…

MUSAFFO.UZ

Агар Қуръон қалбга кирса... Қалбдан дунё (муҳаббати) чиқиб кетади ва ўрнига саодат жойлашади.
Аллоҳим! Бизларни Қуръон аҳлидан қилгин!


Абдулазиз қоридан гўзал қироат:
"Ясин" сураси.

t.me/musaffouzb

Читать полностью…

MUSAFFO.UZ

#хайрли_тун

عَنْ حُذَيْفَةَ ، قَالَ كَانَ النَّبِيُّ إِذَا أَخَذَ مَضْجَعَهُ مِنْ اللَّيْلِ، وَضَعَ يَدَهُ تَحْتَ خَدِّهِ، ثُمَّ يَقُولُ: اللَّهُمَّ بِاسْمِكَ أَمُوتُ وَأَحْيَا. وَإِذَا اسْتَيْقَظَ، قَالَ: الْحَمْدُ لِلَّهِ الَّذِي أَحْيَانَا بَعْدَ مَا أَمَاتَنَا وَإِلَيْهِ النُّشُورُ. صحيح البخاري

Ҳузайфа розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Қачонки, Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам тунги ётоқларига борсалар, қўлларини юзларини тагига қўярдилар. Сўнгра: “Аллоҳумма бисмика амуту ва аҳя” (таржимаси: “Аллоҳим, исминг ила ўламан ва тириламан!”), дердилар. Уйғонсалар эса: “Алҳамду лиллаҳиллазий аҳяна баъда ма аматана ва илайҳин нушур” (таржимаси: “Жонимизни қабз қилгандан кейин қайта тирилтирган Аллоҳга ҳамд бўлсин. Қайта тирилиш Унинг Ўзигадир”).
Имом Бухорий ривояти.

♻️Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
👉 /channel/musaffouzb

Читать полностью…

MUSAFFO.UZ

Шаввол ойида рўза тутмоқчи бўлган азизларимиз учун:

14.04.2024 йил

Саҳарлик 04:15
Ифторлик 19:04

t.me/musaffouzb

Читать полностью…

MUSAFFO.UZ

Сабр ҳақида

Магар сабр қилганлар ва яхши амаллар қилганлар, ана ўшаларга мағфират ва катта ажр бор.
(Ҳуд сураси 11 - оят)
Ушбу ояти каримада солиҳ бандаларнинг иккита сифати алоҳида таъкидланмоқда: сабр ва яхши амаллар қилиш.
Сабр доим керак. Яхшилик етганида ҳам, ёмонлик етганида ҳам, зарар-камчилик пайтида ҳам, фойда-борчилик пайтида ҳам. Йўқчиликка сабр қилиш осон. Аммо борчилик, тўқчиликка ҳамма ҳам сабр қила олмайди. Аслида эса, банда оғир пайтда бардош билан, неъмат етганида шукр ва яхшилик билан сабр қилиши керак.
Ҳам енгил, ҳам оғир пайтларда:
«яхши амалларни қилганлар, ана ўшаларга мағфират ва катта ажр бор».
Имом Бухорий ва Имом Муслимлар ривоят қилган ҳадисда Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Жоним қўлида бўлган зот ила қасамки, Аллоҳ мўмин банда учун нимани қазо қилса, ўша унинг учун яхши бўлади. Агар унга хурсандчилик етса, шукр қилади, унга яхши бўлади. Агар унга хафачилик етса, сабр қилади, унга яхши бўлади. Бу фақат мўминлардагина бўлади», деганлар.
Аммо одамларнинг кўплари бу ҳақиқатларни тушунмайдиганлар, дин йўлига юрмаганлар Пайғамбарлик моҳиятини ҳам англай олмайдилар.

Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
t.me/musaffouzb

Читать полностью…

MUSAFFO.UZ

#Мухтасарул_виқоя_шарҳи

61-дарс. Майитни кафанлаш, жаноза ва дафн масалалари.

Устоз Ҳабибуллоҳ домла Абдулғаффор

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази бош мутахассиси,
Тошкент ислом институти катта ўқитувчиси

👉 Youtube орқали кўриш


📝 Савол ва фикр-мулоҳазалар учун:
@Muxtasarulviqoyasharhi_bot

fatvouz">🔗 Улашинг: @musaffouzb

Читать полностью…

MUSAFFO.UZ

#Рамазон2024
#тасбеҳ #намоз

🎙Тасбеҳ намози қандай ўқилади?

Устоз Ҳабибуллоҳ домла Абдулғаффор

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази бош мутахассиси,
Тошкент ислом институти катта ўқитувчиси


@musaffouzb

Читать полностью…

MUSAFFO.UZ

😢 Эй одам...

📖 Матнни олий тоифали сухандон Шуҳрат Қаюмов ўқиган.


♻️Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
👉 /channel/musaffouzb

Читать полностью…

MUSAFFO.UZ

Агар Қуръон қалбга кирса... Қалбдан дунё (муҳаббати) чиқиб кетади ва ўрнига саодат жойлашади.
Аллоҳим! Бизларни Қуръон аҳлидан қилгин!


Абдулазиз қоридан гўзал қироат:
"Ясин" сураси.

t.me/musaffouzb

Читать полностью…

MUSAFFO.UZ

#хайрли_тун

Тунингиз хайрли бўлсин!

Аллоҳ барчангизни ҳифзу ҳимоясида асрасин!
🤲🤲🤲

♻️Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
👉 /channel/musaffouzb

Читать полностью…

MUSAFFO.UZ

Шаввол ойида рўза тутмоқчи бўлган азизларимиз учун:

15.04.2024 йил

Саҳарлик 04:13
Ифторлик 19:05

t.me/musaffouzb

Читать полностью…

MUSAFFO.UZ

Етти ҳақиқат

Иброҳим ибн Адҳам айтади: “Уйимга меҳмонлар келишди. Улар Аллоҳнинг дўстлари эканини билдим. Уларга: “Менга Аллоҳ таолодан қўрқишни насихат қилинглар, токи сизлар каби тақводор бўлайин”, дедим. Улар: “Сенга етти нарсани насиҳат қиламиз деди:

1) Кўп гапирма, кўп гапириш қалбни ўлдиради;
2) Кўп ема, чунки кўп ейиш ҳикматни кетказади;
3) Инсонлар билан беҳуда мулоқот қилма, акс ҳолда ибодатларингда ҳаловат йўқолади;
4) Дунёга муҳаббат қўйма, чунки бойликнинг хотимаси яхши эмас;
5) Жоҳил бўлма, қалбинг қораяди;
6) Золим билан дўстлашма, динингда истиқомат йўқолади;
7) Ким бойлик илинжида инсонларни рози қилмоқчи бўлса, Аллоҳ таоло ундан рози бўлмайди”.


🟡 Дўстларингизга ҳам улашинг!!!

@musaffouzb

Читать полностью…

MUSAFFO.UZ

ВИТРНИ ИККИ РАКАТ ЎҚИБ ТУГАТИБМАН
#қисқа_савол_жавоблар

❓CАВОЛ: Мен витр намозини ўқиб туриб чалғиб иккинчи ракатда намозни тугатиб қўйдим. Шундай ҳолатда витрни қайта ўқишим керакми?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Агар икки ракат билан намозни тугатиб қўйган бўлсангиз, витрни қайта ўқийсиз. Аммо иккинчи ракатни ўқиб салом бераётиб учинчи ракат эсга тушса, дарҳол учинчи ракатга туриб, намозни давом эттириш мумкин. Бу ҳолатда намоз бузилмайди. Намоз охирида саждаи саҳв қилинади. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

🔗 Улашинг: @musaffouzb

Читать полностью…

MUSAFFO.UZ

ИШОНИШ БАХТИ

Турмуш ўртоғимга янги либос олиш учун дўконга кирдим. Аммо қайси бири эгниларига мос келишини аниқ билмаганим учун тахминан бир кийимни танладим.
– Тўғри келмаса, алмаштириб берасизми? - дея сўрадим.
– Майли, – деди истарали, менга табассум билан боқиб турган сотувчи аёл. Пулини узатдим.
– Сиз олиб кетаверинг, тўғри келса, кейин пулини оламан.
Шеригим билан бараварига таажжубланиб қарадик.
– Ахир, мени биринчи марта кўриб турибсиз танимаган одамингизга дўкон нарсаларини ишониб бериб юбораверасизми? – деб сўрадим мен.
– Сизга ишонаман, – деди қатъий сотувчи аёл.
Дўкондан чиқарканмиз, ҳамроҳим:
– Бу аёлнинг ишончи мени ҳайрон қолдирди, – деди.
– Омонатдорликка ишонаркан, – дедим ва қўшимча қилдим. – Агар
ушбу олганимни қайтариб олиб келмай ёки пулини бермай кетсам, сотувчига эмас, менга қийин бўлишини тушунаркан. Аллоҳ таоло унга ишониш бахтини насиб этибди.
Ҳамроҳим секингина:
– Истасак, бизга ҳам бу бахт насиб этади...– деди.
Дарҳақиқат, ўзаро ишонч ва омонатдорлик инсонга қандай ҳам ярашибди.
Орамизда омонатга хиёнат қилмайдиган кишилар кўпайсин. «Дарҳақиқат, Аллоҳ омонатни ўз эгаларига топширишингиз ва одамлар ўртасида ҳукм қилганингизда адолат билан ҳукм қилишингизга буюрар. Албатта, Аллоҳ сизларга яхшигина насихат қилур. Албатта, Аллоҳ эшитувчи ва кўрувчи Зотдир» (Hисо cypacu, 58-oят).

Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
t.me/musaffouzb

Читать полностью…

MUSAFFO.UZ

#hadis

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ёмғир ёғишни бошлаганда бундай дуо қилардилар:


"Аллоҳумма, инний асалука хойроҳаа ва хойро маа фийҳаа ва хойро маа урсилат биҳ ва аъуузу бика мин шарриҳаа ва шарри маа фийҳаа ва шарри маа урсилат биҳ".

Маъноси: "Аллоҳим, Сендан бунинг (шамолнинг) яхшисини, ундаги яхшиликни ва у билан юборилган нарсанинг (ёмғирнинг) яхшисини сўрайман. Сендан унинг ёмонидан, ундаги ёмонликдан ва у билан юборилган нарсанинг ёмонидан паноҳ сўрайман".

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: "...ёмғир пайтидаги дуо рад қилинмайди", дедилар.

Аллоҳ таоло ёғаётган ёмғирни хайрли ва баракали қилсин!

🌐 /channel/musaffouzb

Читать полностью…

MUSAFFO.UZ

Қалбингиз ором топишини истайсизми?

Агар сиз руҳан эзилаётган бўлсангиз, қалбингиз ором олишини истасангиз Раъд сурасининг 28-оятини ўқинг!

الَّذِينَ آَمَنُوا وَتَطْمَئِنُّ قُلُوبُهُمْ بِذِكْرِ اللَّهِ أَلَا بِذِكْرِ اللَّهِ تَطْمَئِنُّ الْقُلُوبُ

“Улар имон келтирган ва қалблари Аллоҳнинг зикри билан ором оладиган зотлардир. Огоҳ бўлингизки, Аллоҳни зикр этиш билан қалблар ором олур
(ва таскин топур)”.

@musaffouzb

Читать полностью…

MUSAFFO.UZ

АССАЛОМУ АЛАЙКУМ!

☀️ ХАЙРЛИ ТОНГ ☀️

Бу кунни Аллоҳ файзидан, баракотидан барчаларимизни насибадор қилсин.

Қалбингизни иймонга, ✨
Уйингизни қувончга, ✨
Юзингизни нурларга, ✨
Аллоҳим тўлдирсин
Қалбимизни кенг;
Охиратда саодатли;
Ўғил - қизларимизни салоҳиятли;
Ризқимизга Аллоҳ кенглик ато этсин.


Бугун Ҳижрий 1445 йил 5 - Шаввол ойи
Милодий 2024 йил 14 апрел ҳафтанинг якшанба куни


⏰Намоз_вақтлари

АЛЛОҲ ТАОЛО бундай марҳамат қилади:

إِنَّ الصَّلاَةَ كَانَتْ عَلَى الْمُؤْمِنِينَ كِتَابًا مَّوْقُوتًا

⏺"Албатта, намоз мўминларга вақти тайин этилган ва (фарз деб) битилгандир (Нисо сураси, 103-оят)

🌅 Бомдод - 05:00
🌅 Қуёш - 05:38
🏞 Пешин - 12:45
🏞 Аср - 17:20
🌆 Шом - 19:04
🌃 Хуфтон - 20:50

ЎЗБЕКИСТОН ТУМАНИДА БЕШ ВАҚТ ЎҚИЛАДИГАН НАМОЗЛАРНИНГ МУСТАҲАБ ВАҚТЛАРИ.


Телеграм
http://t.me/musaffouzb

Читать полностью…

MUSAFFO.UZ

ОДАМЛАРНИНГ СИРЛАРИГА ҚУЛОҚ ТУТИШ - ЖОСУСЛИК

Аллоҳ таоло марҳамат қилади:
"...(Ўзгалар айбини қидириб) жосуслик қилмангиз..." (Ҳужурот сураси, 12-оят).
Яъни, бир киши биродарининг айбини қидирмасин. Аллоҳ беркитган нарсани ошкор қилишга уринмасин.
Муфассирлар: "Жосуслик - мусулмонларнинг айбу нуқсонларини қидириш", деганлар.
Ибн Масъуд розияллоҳу анҳуга: "Валид ибн Уқбанинг соқолидан хамр томиб юради", дейишган эди. У зот: "Батаҳқиқ, биз жосуслик қилишдан қайтарилганмиз. Бироқ унинг ростдан ҳам ичувчи экани маълум бўлса, уни жазолаймиз", дедилар.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар: "Ким бир қавмнинг гапларига ёқтирмасалар-да, қулоқ солса, қиёмат кунида унинг қулоқларига эритилган қўрғошин қуйилади".
Аллоҳдан Ўзи яхши кўрган ва рози бўлган ишларга муваффақ этишини сўраймиз. У марҳаматли ва саховатли Зотдир.

"Гуноҳи кабиралар" китобидан.

Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
t.me/musaffouzb

Читать полностью…

MUSAFFO.UZ

#Рамазон2024
#Рамазон_саволлари

🎙Рамазонда бир неча кун касал бўлиб қолса фидя берадими?

Ҳикматуллоҳ домла Тоштемиров

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази бош мутахассиси,


@musaffouzb

Читать полностью…

MUSAFFO.UZ

#Янгиликлар
📣 РАМАЗОН ҲАФТАЛИГИ 1-сон

🖥 Ўтган ҳафтада диний-маърифий соҳада рўй берган муҳим хабарларнинг қисқача тафсилоти

00:00 Анонс
01:14 Президент Ўзбекистон халқига табрик йўллади
01:25 Рамазон фазилати ва тинчлик қадри ҳақида самимий мулоқот бўлди
01:45 Муфтий ҳазратларининг табриклари нуфузли халқаро ташкилот саҳифаларида эълон қилинди
01:55 Матбуот саҳифаларида Рамазон тилаклари
02:07 Файзга тўла таровеҳ намози
02:35 Мурожаатлар ўз ечимини топмоқда
02:57 Рамазон – “Меҳр-мурувват ва хайру саховат ойи”деб эълон қилинди.
04:15 Умрачиларимиз Рамазонни Мадинада қарши олдилар
04:37 Имконияти чекланган ҳамюртларимизга мазмунли суҳбат қилиб берилди
04:54 Муборак ой олдидан муносиб туҳфа
05:35 Муфтий шайх ҳазратлари жума намозини "Оқ уй” масжидида адо этдилар
05:56 Халқаро тил сертификати имтиҳони ўтказилди
06:27 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратларининг Рамазон ойи қутлови Миср матбуоти нигоҳида

✅ Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати

#рамазон_ҳафталиги

MUSLIM.UZ

@musaffouzb

Читать полностью…
Подписаться на канал