#видео
Таровеҳ намозининг тарихи
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
/channel/musaffouzb
#рамазон_кундалиги
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази
🔗 Улашинг: @musaffouzb
#Дуо
ҚАТТИҚ ШАМОЛ БЎЛГАНДА
Оиша онамиз розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади:
Агар қаттиқ шамол бўлса, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
"Аллоҳумма инний ас алука хойроҳа ва хойро ма фийҳа ва хойро ма урсилат биҳи ва аъузу бика мин шарриҳа ва шарри ма фийҳа ва шарри ма урсилат биҳи"
Эй Раббим, Сендан унинг яхшисини, ундаги яхшиликни ва у билан юборилган нарсанинг яхшисини сўрайман. Эй Раббим, Сендан унинг ёмонидан, ундаги ёмонликдан ва у билан юборилган нарсанинг ёмонлигидан паноҳ сўрайман
"Зикр ва дуолар" китобидан
ИФТОРЛИК ҲАҚИДАГИ САВОЛ-ЖАВОБЛАР
#САВОЛ: нималар билан ифторлик қилиш суннат?
ЖАВОБ: пишган хурмо, хурмонинг қоқиси ёки ҳеч бўлмаса оддий сув билан ифторлик қилиш суннатдир. Хурмо бўлатуриб бошқа нарсалар билан оғиз очиш суннатга хилофдир.
Салмон ибн Омир розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам «Бирортангиз оғиз очса, хурмо билан очсин. Агар топа олмаса, сув билан, чунки у покловчидир», дедилар. Табароний ривоят қилган.
#САВОЛ: масжидда ифторлик қилса бўладими?
ЖАВОБ: масжид ибодат ва зикр қилинадиган жойдир. Умумий ҳолатда масжидда еб-ичиш, ухлаш макруҳдир. Рамазон ойларида шом намозини масжидда жамоат билан ўқийман деб келганлар масжид ичида ифторликни қилишса бўлади. Лекин икки нарсанинг риояси қилинса, яхши бўлади а) Киришдан аввал имом Муҳаммад раҳматуллоҳи алайҳнинг «Масжидга бироз муддат эътикоф ниятида кириш ҳам эътикоф ўрнига ўтади», деган сўзларига биноан «Масжиддан чиққунимча нафл эътикофни ният қилдим», деб ният қилиши, зеро эътикофдаги киши учун масжидда еб-ичишга барча уламолар ижозат беришган (Масжид ичида еб-ичмоқчи бўлганлар аввал нафл эътикофни ният қилсалар, ибодат жойида макруҳ иш қилишдан сақланган бўладилар. Қолаверса, нафл эътикофнинг савобига эга бўладилар); б) Масжидни покиза сақлаш. Шунингдек, аллома Зафар Аҳмад Усмоний раҳматуллоҳи алайҳ Мулла Алиюл Қорийнинг «Мирқотул мафотиҳ» китобидаги «Масжидда еб-ичиш макруҳ, лекин ифторлик бундан мустаснодир», деган сўзларини масжидда ифторлик қилиш мумкинлигига далил қилиб келтирган.
#САВОЛ: аввал оғиз очиладими ёки шом ўқиладими?
ЖАВОБ: оғиз очиб, шом намози ўқилади, сўнг таом ейишга ўтирилади. Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг оғиз очишни шошилтириш ва шомни кечиктирмаслик ҳақидаги ҳадисларига амал қилинган бўлади. Абу Атийя розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади «Масруқ билан бирга Оиша розияллоҳу анҳонинг ҳузурига кирдик. Масруқ унга «Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламнинг саҳобаларидан яхшиликка интилувчи икки киши бор, бири шомни ҳам, ифторликни ҳам тезлаштиради, бошқаси шомни ҳам, ифторликни ҳам кечиктиради», деди. Оиша «Шом билан ифторни шошилтирадиган ким?» деб сўради. У «Абдуллоҳ», деди. Шунда у «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳам шундай қилар эдилар», деди Муслим ривоят қилган.
#САВОЛ: саҳарлик ва ифторлик вақтга қараб белгиланадими ёки қуёш ҳаракатига қарабми?
ЖАВОБ: саҳарлик ва ифторликни тайин қилиш субҳи содиқ кирган-кирмагани ва қуёшнинг ботган- ботмаганига боғлиқдир. Бир киши субҳи содиқ киришидан бир соат аввал саҳарликни самолётда қиламан, деган ниятда осмонга кўтарилса ва у ерда субҳи содиқ кирганига гувоҳ бўлса, саҳарлик қилмасдан рўза тутиши керак. Агар самолётда учиб кетаётганда субҳи содиқ кирганини кўриб, саҳарлик қилган бўлсаю, ерга қўнганда ҳали субҳи содиқ кирмагани маълум бўлса, яна еб-ичиши мумкин бўлади. Бир киши ифторликка оз вақт қолганда осмонга кўтарилса ва ҳали қуёш ботмаганига гувоҳ бўлса, қуёш ботмагунча ифторлик қилмайди. Лекин ерда оғзини очгандан кейин осмонга кўтарилганда қуёшни қайта кўрса, рўзаси дуруст бўлади, аммо қуёш ботгунча емай-ичмай туради.
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф раҳимаҳуллоҳ
«Мўминнинг қалқони» китобидан
Яқинларингизга ҳам улашинг:
/channel/musaffouzb
НАФСНИ РАМАЗОН РЎЗАСИГА ТАЙЁРЛАШ
Нафсни Рамазон рўзасига тайёрлаш усулларидан бири қуйидаги ҳадисда ўз аксини топган:
“Оиша розияллоҳу анҳо айтади: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам рўза тутар эдилар. Ҳатто биз, ифтор қилмасалар керак, дер эдик. У зот ифтор қилар эдилар, ҳатто биз, рўза тутмасалар керак, дер эдик. Мен Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг Рамазондан бошқа ҳеч бир ойда тўлиқ рўза тутганларини кўрмаганман. У зотнинг шаъбондан бошқа ҳеч қайси ойда кўп рўза тутганларини кўрмаганман”.
Бошқа ривоятда бундай дейилган:
“Мен Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни ҳеч бир ойда шаъбондагидек кўп рўза тутганларини кўрмадим. У зот шаъбон ойининг ҳаммасида рўза тутар эдилар. У зот шаъбон ойида фақат саноқли кунлардагина рўза тутмас эдилар".
Бу ҳадисларга мувофиқ, шаъбон ойида рўза тутиш суннат бўлади. Аҳли илм бу ҳақда бундай деган:
"Шаъон ойида рўза тутиш фарз намозларидан олдин ўқиладиган суннат намозларига ўхшайди. Гўёки, у Рамазон ойи рўзаси учун муқаддима вазифасини бажаради. Яъни, шаъбон ойи рўзаси Рамазон ойидаги фарз рўзанинг суннати саналади. Шунинг учун ҳам шаъбон ойида рўза тутиш жорий қилинган. Шаввол ойида олти кун рўза тутиш эса, фарз намозларидан сўнг ўқиладиган суннат намозлари кабидир”.
Ҳозирги ҳолатимиз ва турмуш тарзимизга назар солсак, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг бу таълимоти жуда кам ҳолларда амалга татбиқ этилаётганига гувоҳ бўламиз.
Олийлик йўлларини забт этиш учун енг шимарган ва бу улуғ мавсумда улкан фойдалар билан чиқишни ният қилган ҳимматлилар қаерда қолди?!
"Расулуллоҳ Рамазонда" китобидан.
Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
t.me/musaffouzb
#КУН_ҲАДИСИ
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Либоснинг оқини кийинглар, чунки оқлари покизароқ ва яхшироқ бўлур», деб айтдилар.
Ибн Можа ривояти.
Шарҳ: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бошқа бир ҳадисда:
«Кийимларингиздан оқини кийинг. Албатта, улар кийимларингизнинг хайрлисидир. Ҳамда улар билан ўликларингизни кафанланглар. Албатта, сурмаларингизнинг яхшиси исмиддир. У кўзни равшанлаштиради ва киприкни ўстиради», дедилар».
Сунан эгалари ривоят қилган.
Ушбу ҳадиси шарифда Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам оқ ранги кийим кийишни тавсия қилиш билан бирга у хилдаги кийимлар У зот хитоб қилаётган кишиларнинг яхши кийимлари эканлигини ҳам таъкидламоқдалар.
Шу билан бирга мусулмонлардан вафот этган шахсларни оқ мато ила кафанлашни ҳам тавсия қилмоқдалар. Ушбу маънога амал қилароқ, мусумонлар қадимдан вафот этган шахсларни оқ матога кафанлашга одатланганлар. Бу иш кўп такрорланганидан бошқа рангдаги кафан бўлишини гарчи шариат рухсат берган бўлса ҳам, хаёлларига сиғдира олмайдиган даражага етганлар.
Дўстларингизга ҳам улашинг
t.me/musaffouzb
#Quron_qalblar_shifosi
#Қуръон_қалблар_шифоси
basmalatvuzb">
Ўтказиб юборманг 👇
t.me/musaffouzb
Агар Қуръон қалбга кирса... Қалбдан дунё (муҳаббати) чиқиб кетади ва ўрнига саодат жойлашади.
Аллоҳим! Бизларни Қуръон аҳлидан қилгин!
Абдулазиз қоридан гўзал қироат:
"Ясин" сураси.
t.me/musaffouzb
Саҳарлик дуоси:
Рўзанинг нияти:
(Рамазон ойининг рўзасини субҳдан то кун ботгунча тутмоқни ният қилдим. Холис Аллоҳ учун.)
Навайту ан асума совма шаҳри рамазона минал фажри илал мағриби, холисан лиллаҳи таъала. Аллоҳу акбар.
👉 Ёдлаб олинг
http://t.me/musaffouzb
#хайрли_тун
Сизларга тундан сокинлик, тонгдан халол ризқу - барокат насибадорлари бўлиш насиб қилсин!
Тун хайрли бўлсин, азиз диндошим!
♻️Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
👉 t.me/musaffouzb
Ифторлик дуоси:
Аллоҳумма лака сумту ва бика аманту ва аълайка таваккалту ва аъла ризқика афтарту, фағфирли яйа ғоффарума қоддамту ва ма аххорту.
👉 Ёдлаб олинг
http://t.me/musaffouzb
#рамазон_кундалиги
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази
🔗 Улашинг: @musaffouzb
#muftiy_minbari
🌙 РАМАЗОН МЕҲР МУРУВВАТ ХАЙРУ САХОВАТ ОЙИ
🎙 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари
🌐 /channel/musaffouzb
РЎЗАНГНИ БУЗИБ ҚЎЙМА
Амалларни чиройли суратда адо этмасдан, рўзангни бузиб қўйма.
● Намозингни зое қилиш орқали рўзангни бузма.
● Садақа улашмасдан, рўзангни бузма.
● Ҳиссиётга берилиб, бошқаларни сўкиш орқали рўзангни бузма.
● Меҳмондорчиликни кўпайтириб, рўзангни бузма.
● Кўп гапириб ва чақимчилик қилиб, рўзангни бузма.
● Ота онангга оқ бўлиб, рўзангни бузма.
● Кўзингни номаҳрамларга қаратиб, рўзангни бузма.
● Папиросга таслим бўлиб, рўзангни бузма.
● Вақтингни зое қилиб, рўзангни бузма.
● Ҳижобингга бепарво бўлиб, рўзангни бузма.
● Қариндошлардан алоқани узиб, рўзангни бузма.
"Рамазон ҳикматлари" китобидан.
Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
@musaffouzb
Ифторлик дуоси:
Аллоҳумма лака сумту ва бика аманту ва аълайка таваккалту ва аъла ризқика афтарту, фағфирли яйа ғоффарума қоддамту ва ма аххорту.
👉 Ёдлаб олинг
http://t.me/musaffouzb
ҚУРЪОНИ КAРИМ ҚИРОAТИНИНГ
ВИДЕОТАСМАГА ЁЗИЛГАН ТAҚДИМОТИ
Ўзбекистон мусулмонлари идораси ташаббуси билан тайёрланган Шайх Aлижон қори қироати асосида Қуръони карим тиловатининг видеотасмага ёзилган лойиҳаси тақдим қилинмоқда
Ушбу янги лойиҳа – Шайх Aлижон қорининг Қуръон таълими ва хизматида кечган 30 йиллик меҳнатларининг самарасидир.
Шайх Aлижон қори қироати асосида видеотасмага ёзилган Қуръони карим тиловати ўзига хос услубда амалга оширилган бўлиб, видеотасмада қироат қилинган ҳар бир оятнинг арабча матни ҳам тиловатга ҳамоҳанг равишда бериб борилган. Бу иш нафақат Ўзбекистон ва Миср диёри, балки бутун дунё бўйича илк марта амалга оширилмоқда.
Aллоҳ Қуръон йўлида қилинган бу хизматларни холис қабул қилиб, барчамиз учун манфаатли қилсин!
Сиз азизларимизга мазкур видеотасмани ҳар куни бериб борамиз ин шаа Аллоҳ, бундан илм олиш йўлида мақсадли фойдаланасиз ҳамда шайҳ Алижон қори домлани ва бу ишга ўз хиссаларини қўшганлар ҳақига дуода буласиз деган умиддамиз.
http://t.me/musaffouzb
✅РЎЗА ТУТИШ ТАНАДАГИ ОРТИҚЧА ЁҒЛАРНИ КЕТКАЗАДИ ВА УНИНГ ЖИГАРГА ФОЙДАЛАРИ
#ramazon #jigar #foydali
MUSLIM.UZ
@musaffouzb
#muftiy_minbari
🌙 РАМАЗОН НАФРАТ ЭМАС РАҲМАТ ОЙИДИР
🎙 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари
🌐 /channel/musaffouzb
#Рамазон2024
#Рамазон_саволлари
🎙Рўзадор билмай таомланиб қўйса нима қилади?
Ғуломиддин домла Холбоев
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази директор ўринбосари,
Тошкент ислом институти ўқитувчиси
#Quron_qalblar_shifosi
#Қуръон_қалблар_шифоси
basmalatvuzb">
Ўтказиб юборманг 👇
t.me/musaffouzb
#Оят
Аллоҳ таоло марҳамат қилади:
«Эй, имон келтирганлар! (Берган қарзларингизни) икки баравар ва ундан ҳам кўпайтириб, устама шаклида еб юбормангиз! Аллоҳдан қўрқингиз! Зора (шунда) толе топсангиз»(Оли Имрон сураси 130-оят).
Дўстларингизга ҳам улашинг:
t.me/musaffouzb
АССАЛОМУ АЛАЙКУМ!
☀️ ХАЙРЛИ ТОНГ ☀️
Бу кунни Аллоҳ файзидан, баракотидан барчаларимизни насибадор қилсин.
Қалбингизни иймонга, ✨
Уйингизни қувончга, ✨
Юзингизни нурларга, ✨
Аллоҳим тўлдирсин
Қалбимизни кенг;
Охиратда саодатли;
Ўғил - қизларимизни салоҳиятли;
Ризқимизга Аллоҳ кенглик ато этсин.
Бугун Ҳижрий 1445 йил 3 - Рамазон ойи
Милодий 2024 йил 13 март ҳафтанинг сешанба куни
⏰Намоз_вақтлари
АЛЛОҲ ТАОЛО бундай марҳамат қилади:
إِنَّ الصَّلاَةَ كَانَتْ عَلَى الْمُؤْمِنِينَ كِتَابًا مَّوْقُوتًا
⏺"Албатта, намоз мўминларга вақти тайин этилган ва (фарз деб) битилгандир (Нисо сураси, 103-оят)
🌅 Бомдод - 06:00
🌅 Қуёш - 06:31
🏞 Пешин - 12:50
🏞 Аср - 16:55
🌆 Шом - 18:29
🌃 Хуфтон - 20:00
ЎЗБЕКИСТОН ТУМАНИДА БЕШ ВАҚТ ЎҚИЛАДИГАН НАМОЗЛАРНИНГ МУСТАҲАБ ВАҚТЛАРИ.
Телеграм
http://t.me/musaffouzb
Рамазон - Қуръон ойи
1. Суфёни Саврий раҳматуллоҳи алайҳ Рамазон ойи кириши билан бошқа ишларни қуйиб, Қуръон тиловати билан машғул бўлар эдилар.
2. Имом Молик раҳимаҳуллоҳ Рамазон ойи кириши билан ҳадис айтиш ва илм мажлисидан узулиб, мусҳафдан Қуръон тиловатига киришардилар.
3. Имом Шофеъий раҳимаҳуллоҳ Рамазон ойида намоздан ташқари олтмишта хатм қилардилар.
4. Имом Зуҳрий раҳматуллоҳи алайҳ Рамазон ойи кирса: "Албатта бу ой Қуръон тиловат қилиш ва мискинларга таом улашиш ойидир", деб айтардилар.
5. Имом Бухорий раҳматуллоҳи алайҳ Рамазон ойида ҳар куни кундузи битта хатм, Рамазондан сўнг эса ҳар уч кунда хатм қилар эдилар.
6. Имом Нававий раҳматуллоҳи алайҳ Рамазон ойи келиши билан ўзларига вазифа қилиб олган вирдларини тўхтатиб, Қуръон тиловат қилиш билан машғул бўлардилар.
🌐 /channel/musaffouzb
РАМАЗОН ИФОРИ
Инсон бир нарсани қаттиқ соғинса, у яқин-лашгани сари соғинчининг кучлилигидан, ўша нарсанинг ифорини сеза бошлайди...
Юсуф алайҳиссаломнинг оталари фарзандла-рини қаттиқ соғинганларидан: «Мен Юсуфнинг ҳидини сезяпман», деган эканлар.
Рамазон яқин. Биз уни соғиндикми? Рамазон-нинг ифорини сезяпмизми?
Кўпчилик Рамазон баракали ой, тунлари ҳам, кунлари ҳам узоқ давом этади, деб ўйлайди.
Аммо унутманг, биродар, Рамазон ойи ҳам бошқа ойлар каби 30 кундан иборат! Ҳар бир куни ҳам бошқа кунлар каби 24 соат! Рамазон ойида ҳам бошқа ойлар каби тўрт ҳафта бор, яъни Рамазон ҳам бошқа ойлар каби тез ўтиб кетади.
"Рамазон соғинчи" китобидан
Яқинларингизга ҳам улашинг:
/channel/musaffouzb
🌙 ФИТР САДАҚАСИ: КИМЛАР НИМА УЧУН ВА КИМЛАРГА, ҚАЧОН ВА ҚАНЧА МИҚДОРДА БЕРАДИ?
🔸КИМЛАРГА БЕРИЛАДИ?
Фитр садақаси мусулмон камбағал-мискинларга берилади. “Фатавои Ҳиндия” китобида келтирилишича, фитрни беришда энг афзали, аввало, (камбағал) ака-ука, опа-сингиллар ҳисобланади. Сўнгра уларнинг фарзандлари. Улардан кейин амаки-аммалар, сўнгра уларнинг фарзандлари. Тоға-холалар ва уларнинг фарзандлари сўнг юқоридагилардан ташқари қариндошлар. Улардан кейин қўшнилар, касбдошлар, кейин ҳамшаҳарлар ёки қишлоқдошлар ҳақли ҳисобланади.
🔸КИМЛАРГА БЕРИЛМАЙДИ?
Фитр садақаси нисоб миқдорича моли бўлган бой кишига, ўзининг ота-онаси, бобо-момосига, ўзининг ўғил-қизларига ва уларнинг фарзандларига, эр-хотин бир-бирига бериш мумкин эмас.
Шунингдек, ғайридинларга, фисқ ишларини очиқ-ойдин қилиб юрувчи фосиққа, бойга, соғ-саломат ва ишлашга қодир бўлатуриб ишламай юрганга бериб бўлмайди. Бундан ташқари, гуноҳ ва маъсиятга, шунингдек мусулмонларга зарар келтирадиган ҳар қандай ишларга сарфлайдиган кимсаларга берилмайди.
Фитр садақаси муҳтожларнинг қўлларига мол сифатида берилиши лозим. Бу пуллар масжид қурилиши, умумий хайрия ишлари учун берилиши жоиз эмас.
🔸РЎЗА ТУТМАГАНЛАР ҲАМ ФИТР САДАҚАСИНИ БЕРАДИМИ?
Бирор узр сабабли рўза тута олмаганлар ҳам ўзлари ёки улар номидан нафақа бериши керак бўлган одам фитр садақасини бериши керак.
Ҳар ким ўз имкониятига қараб ушбу тўрт маҳсулотнинг хоҳлаган бир туридан фитр садақасини берса кифоя.
Эслатма! Фитр садақаси қийматлари Тошкент шаҳар бозорларидаги нархга асосан белгиланган бўлиб, ҳар бир вилоят ўз бозорларидаги нархга қараб фитр садақасини белгилайди.
♻️Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
👉 /channel/musaffouzb
#Раййон_эшиги #Рамазон
🌱 МУҲТАРАМА МУСЛИМА ОПА-СИНГИЛЛАРИМИЗГА ХУШХАБАР! 🌱
Кўпчилик муслима опа-сингилларимизни Рамазонда бир ўй ташвишга солади. Турмуш ўртоғи, қайнона-қайнотаси, умуман, яқинларининг хизматини қилиб, одатий уй юмушлари билан овора бўлиб, Қуръон тиловатига кам вақт ажратаётганларидан ёки нафл ибодатларни ўзлари хоҳлаганчалик адо эта олмаётганларидан сиқилишади.
Сўзсиз, эрнинг, ота-онанинг кўнглини олиш, уларга хизмат қилиш, чиройли муомалада бўлиш, фарзандларга ғамхўрлик қилиш, уларнинг тарбияси билан машғул бўлиш ҳам савоб жиҳатдан кам бўлмаган ибодат саналади. Фақатки, бунда Аллоҳ таолонинг розилиги мақсад қилинган, шу ниятда ҳаракат қилинган бўлса...
Зеро, Умму Салама розияллоҳу анҳодан ривоят қилинган ҳадисда: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Қайси аёл вафот этсаю эри ундан рози бўлса, жаннатга киради», деганлар», дейилади (Ибн Можа, Термизий ривояти).
Яна бир ҳадисда Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам шундай марҳамат қиладилар: «Аёл беш вақт намозини ўқиса, (йилда) бир ой (фарз) рўзасини тутса, ўз фаржини ҳаромдан сақласа ва эрига итоат қилса, унга: «Жаннатнинг истаган эшигидан кир!» дейилади» (Имом Табароний ривояти).
Эътибор беринг-а, ҳурматли муслима опа-сингиллар! Сизларга хушхабар берилмоқда! Модомики холис ният-ла, Аллоҳнинг розилигини истаб, яқинларингизнинг хизматида шай турар экансиз, сизларга мужда бўлсин!
Яратганнинг ризолиги йўлидаги ушбу ибодатларингизни хурсандчилик билан адо этинг, асло ташвишланманг!
Ҳурматли мўмин биродарлар, оила посбонлари бўлмиш беклар, шу ўринда, сизларга ҳам яна бир масъулият тушади. Аёлларимиз ҳар икки ибодатларини (Қуръон тиловати, нафл намозлар ва оила хизмати) баробар амалга ошира олишлари кўп жиҳатдан сизларга ҳам боғлиқ. Уларга Рамазонни кўнгилдагидай ўтказишлари учун ёрдам берайлик, шарт-шароитларини яхшилайлик, қулайликлар, енгилликлар қилиб берайлик! Шу тарзда, иншааллоҳ, биз ҳам ибодатнинг савобига эришамиз!
Аллоҳ таоло оилаларимизга саодат, тотувлик, меҳр-шафқат берсин, Рамазонни гўзал тарзда ўтказишимизни насиб айласин!
"Рамазон соғинчи" китобидан.
Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
t.me/musaffouzb