#Quron_qalblar_shifosi
#Қуръон_қалблар_шифоси
basmalatvuzb">
Ўтказиб юборманг 👇
t.me/musaffouzb
Агар Қуръон қалбга кирса... Қалбдан дунё (муҳаббати) чиқиб кетади ва ўрнига саодат жойлашади.
Аллоҳим! Бизларни Қуръон аҳлидан қилгин!
Абдулазиз қоридан гўзал қироат:
"Ясин" сураси.
t.me/musaffouzb
#хайрли_тун
Сизларга тундан сокинлик, тонгдан халол ризқу - барокат насибадорлари бўлиш насиб қилсин!
Тун хайрли бўлсин, азиз диндошим!
♻️Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
👉 t.me/musaffouzb
👤Ўзбекистон тумани бош имом-хатиби Адҳамжон домла
♻️Дўстларингизга ҳам улашинг!
"Этикод хакида" .
Инстаграм канал👇🏻👇🏻
https://www.instagram.com/adhamjon.domla?igsh=MW5ldHNldmhldXhsbQ==
@musaffouzb
#tabassum
Бир киши балиқ кансерва заводида ишларди. Бир куни у ишчилар ишни тугатганидан кейин, музлатгич ичига кириб атрофни кўздан кечираётганда тўсатдан музлатгич эшиги ёпилиб қолди. Энди унга ким ёрдам беради, ким? У бор кучи билан эшикни тепар, овозини борича бақирар эди. Лекин... Бари бефойда. Шу алфозда беш соат музлатгич ичида қолди. Дунё билан хайрлашиши аниқ бўлиб қолди. Тўсатдан бир киши эшикни очиб ичкарига кирди. Қараса бир киши ўлим билан олишиб ётарди. Унга тезда ёрдам кўрсатилди. Киши дунёга қайтадан келди. Ёрдам қўлини чўзган киши шу заводни қоровули эди. Ундан сўрадилар. Музлатгич ичида одам борлигини қаердан билдингиз?
- Мен бу ерда ўттиз беш йилдан бери ишлайман. Хизматчилар орасида бир киши мен билан эрталаб табассум ила саломлашар, кетаётиб яна шу алфозда хайрлашар эди. Шу куни иш тугаганидан сўнг ўша кишини кўрмадим. Кўнглимда нима бўлди экан деган савол пайдо бўлди. Уни излай бошладим. Ниҳоят уни музлатгич ичидан топдим.
Суюкли Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам айтадилар:
«Биродаринг юзига табассум қилишинг САДАҚАДИР»
Мана сизга ҳадисга амал қилишни мукофоти.
Мана сизга табассумнинг таъсири.
🌐 /channel/musaffouzb
НАРХГА ҚЎШИБ ЁЗДИРИШ
#савдо #ҳалол_ҳаром
❓1193-CАВОЛ: Мен улгуржи савдо билан шуғулланаман. Мендан турли дўконлар, айрим ҳолатда ташкилотлардан ходимлар келади. Шулар ичида айримлари нархни қўшиб ёзиб беришни сўрашади. Масалан, товарнинг нархи 50 минг бўлса, 70 минг деб ёзинг. Мен сизга пулини олиб келганимда 20 мингни менга қайтиб берасиз, дейишади. Уларнинг бу иши жоизми? Улар билан шу шаклда савдо қилсам бўладими?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Ислом дини инсонга ҳамиша ишлаб топаётган пулини фақат ҳалол йўл билан бўлишига аҳамият қаратиши зарур. Ҳалол бўлмаган молни ноҳақ ўзлаштириб оладиган кимсалар, гарчи кўзга ишбилармондек кўринса-да, ночор ва бечора кишилар айнан ўшалардир. Аллоҳ таоло Қуръони каримда марҳамат қилади:
يَا أَيُّهَا الَّذِينَ آمَنُوا لَا تَأْكُلُوا أَمْوَالَكُمْ بَيْنَكُمْ بِالْبَاطِلِ إِلَّا أَنْ تَكُونَ تِجَارَةً عَنْ تَرَاضٍ مِنْكُمْ وَلَا تَقْتُلُوا أَنْفُسَكُمْ إِنَّ اللَّهَ كَانَ بِكُمْ رَحِيمًا
“Эй иймон келтирганлар! Бир-бирларингизнинг молларингизни ботил йўл билан еманг” (Нисо сураси 29-оят).
Юқоридаги ишлар ҳам мутлақо жоиз эмас. Чунки ишчи ва ходим кабилар иш жойининг вакили сифатида иш юритади ва мана шу ишларни бажараётганлиги учун унга корхона маош ажратади. Исломда вакил ўзига нима вазифа юклатилган бўлса, ўшани бажариши керак. Қўшиб ёзишни талаб қилиш ва шу орқали олган ортиқча пулни ўзлаштириш унга ҳалол бўлмайди. Бу ишда алдов, омонатга хиёнат қилиш каби бир неча гуноҳлар бор.
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан қилинган ривоятда Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам:
مَنْ غَشَّ فَلَيْسَ مِنِّي
“Ким алдаса, мендан эмас”, деганлар (Имом Муслим ривояти).
Бошқа бир ҳадиси шарифда:
عَنْ أَبِي هُرَيْرَةَ عَنْ النَّبِيِّ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ قَالَ: "آيَةُ الْمُنَافِقِ ثَلَاثٌ : إِذَا حَدَّثَ كَذَبَ ، وَإِذَا وَعَدَ أَخْلَفَ ، وَإِذَا اؤْتُمِنَ خَانَ" (رواه البخاري).
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтадилар: “Мунофиқ уч нарсада билинади: Гапирса ёлғон гапиради, ваъда берса бажармайди, омонатга хиёнат қилади” (Имом Бухорий ривояти).
Шунингдек, иш берувчининг номидан маҳсулот сотиб олгани борган кишига айрим сотувчилар чегирма қилиб, маҳсулот учун тўланган пулдан қайтариб беради. Бу ҳолатда ҳам қайтиб берилган пул, иш берувчининг ҳақи ҳисобланади. Буни менга берди, мен учун арзон қилиб берди деб, ўзига олиб қолиши мумкин эмас. Бу ҳам юқоридаги каби хиёнат ҳисобланади.
Шунинг учун сизга бундай таклиф билан чиқилганда, чегирмани иш берувчи учун олишингизгина тўғри бўлади. Акс ҳолда гуноҳ ишни амалга оширишда ёрдам берган бўлиб қоласиз. Қуръони каримда гуноҳ ишларда ҳамкорлик қилишдан қайтарилган:
وَتَعَاوَنُوا عَلَى الْبِرِّ وَالتَّقْوَىٰ وَلَا تَعَاوَنُوا عَلَى الْإِثْمِ وَالْعُدْوَانِ
“Яхшилик ва тақво йўлида ҳамкорлик қилинг, гуноҳ ва душманлик йўлида ҳамкорлик қилманг” (Моида, 2-оят). Бу қилмишининг нотўғри қилётганини тушунтириб, насиҳат қилинг. Валлоҳу аълам.Ўзбекистон мусулмонлари идораси
.
Фатво маркази
fatvouz">🔗 Улашинг: @musaffouzb
#tafakkur
Бу ҳақиқатни ким билдирди?
Аллоҳ таолонинг Каломини ўрганар эканмиз унинг нақадар буюк Каломлигини, унинг ҳақиқатдан ҳам бутун оламларни яратган Зот айтганига яна бир бор амин бўламиз. Қандай қилиб бундай бўлмасин? Ахир Қуръон оддий бир инсоннинг гапи эмас, аксинча борлиқни яратган Аллоҳнинг сўзларидир. Аллоҳ яратган нарсасини ҳаммадан кўра Ўзи яхши билади.
Ҳаммамиз темир ҳақида биламиз. Ҳаётимизнинг асосий қисмига, ажралмас бўлагига айланган. Маъданлар ичида энг кўп фойдаланиладиган, манфаати кўп металлардан бири.
Аллоҳ таоло Қуръони каримнинг Ҳадид сурасида бундай марҳамат қилган:
﴿وَأَنْزَلْنَا الْحَدِيدَ فِيهِ بَأْسٌ شَدِيدٌ وَمَنَافِعُ لِلنَّاسِ﴾
“Темирни Биз нозил қилдик. Унда катта қувват ва одамлар учун манфаат бор” (Ҳадид сураси, 25-оят).
Эътибор берадиган бўлсак, Аллоҳ таоло “нозил қилдик” демоқда. Яъни, ерни ўз маъданлари билан яратиб бўлгач, ер ўз шаклига келиб бўлганидан кейин Аллоҳ таоло унга темирни туширган. Бу гапни бутун оламларнинг Робби айтмоқда.
Энди олимларнинг гапига қулоқ тутсак. Олимларнинг айтишича, темир юзага келиши учун шу қадар катта иссиқлик керакки, Қуёш системасида бундай катта энергия бўлиши мумкин эмас экан. Яъни, олимлар темир ер яратилганидан кейин бошқа галлактикалардан учиб келиб қўшилганини аниқлашди.
Хўш, бу ҳақиқатларни бир минг тўрт юз йил олдин чўлда юрган бир инсонга ким айтган экан? Албатта ўша борлиқни, темирни яратган Зот Аллоҳ таоло айтган.
Шайх Муҳаммад Мутавалли Шаъровийнинг
“Аллоҳнинг борлигига ақлий далиллар” номли китобидан олинди.
🌐 /channel/musaffouzb
#КУН_ҲАДИСИ
Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам:
“Албатта Аллоҳ таоло қайси дардни туширган бўлса, албатта унга шифони ҳам қўшиб туширди. Лекин қарилик ундай эмас. Демак, (қаримаслик учун) сигир сутини истеъмол қилинг, чунки у ўт-ўлан, ўсимликлардан тановул қилади”, дедилар.
Имом Аҳмад ва Ҳоким ривояти.
Дўстларингизга ҳам улашинг
t.me/musaffouzb
#Quron_qalblar_shifosi
#Қуръон_қалблар_шифоси
basmalatvuzb">
Ўтказиб юборманг 👇
t.me/musaffouzb
Агар Қуръон қалбга кирса... Қалбдан дунё (муҳаббати) чиқиб кетади ва ўрнига саодат жойлашади.
Аллоҳим! Бизларни Қуръон аҳлидан қилгин!
Абдулазиз қоридан гўзал қироат:
"Ясин" сураси.
t.me/musaffouzb
Туннинг қоронғу зулматига енгилмаганлар учун мукофоти ўлароқ янги кун, янги имкон ва
янги умидлар берилади.
ХАЙРЛИ ТУН !
Тун сохибига омонатсиз!
•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
t.me/musaffouzb
Дунё кезинг, Аллоҳнинг қудратига боқинг
Юрт кезиш, турли шаҳарларга сафар қилиш юракка хотиржамлик ва хурсандчилик келтиради.
“Айтинг: “Осмонлар ва Ердаги нарсаларга (ибрат назари билан) боқингиз...” (Юнус сураси 101-оят)”.
“Айтинг: “Ерни айланиб, жиноятчи кимсаларнинг оқибатлари қандай (аянчли ва ибратли) бўлганини кўрингиз!” (Намл сураси, 69-оят).
“...Ахир, (одам) ер юзида саёҳат қилиб, ўзларидан аввалги (иймонсиз) кимсаларнинг оқибати қандай бўлганини кўрсалар бўлмайдими?!.” (Юсуф сураси, 109-оят).
Ибн Баттутанинг “Саёҳатнома” асарини ўқиган киши, муаллиф баъзи ўринларда ошириб юборган бўлса-да, Аллоҳ таолонинг яратиши ва борлиқни бошқаришидаги ажойиботлар гувоҳи бўлади. Шунда билади: сафар мўмин учун улкан ибрат ва роҳат манбаи ҳамда борлиқнинг очиқ-равшан китобидан турли маънолар ўқиш учун бир имкониятдир.
Бундан ташқари, сафар қилган киши об-ҳаво ва жой алмашишидан ҳам улкан фойдалар олиши мумкин.
“...Ер юзи бўйлаб саёҳат қилинглар...” (Тавба сураси, 2-оят).
“...То икки денгиз қўшиладиган ерга етмагунча ёки узоқ муддат кезмагунча юришдан тўхтамайман...” (Каҳф сураси, 60-оят).
“Ўкинма” китобидан.
Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
t.me/musaffouzb
Билгинки, Рамазон – раҳмат ва мағфират ойи.
Ҳақиқат аҳлининг айтишича, рўза туфайли гуноҳлар кечирилади, қалблар нурланади.
Аллоҳ таоло Мусо алайҳиссаломга:
«“Мен Муҳаммад алайҳиссаломнинг умматига икки зулмат зарар қилмаслиги учун икки нур бердим”, деди.
Мусо алайҳиссалом: “Икки нур нима?” деб сўради.
Аллоҳ таоло: “Рамазон ва Қуръон нури”, деди.
Мусо алайҳиссалом: “Икки зулмат-чи?” деди.
Аллоҳ таоло: “Қабр ва қиёмат зулмати”, деди».
Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
t.me/musaffouzb
ДУОДА ҚЎЛНИ ЮЗГА СУРИШ
#қисқа_савол_жавоблар
❓CАВОЛ: Домла нима учун дуодан кейин қўлни юзга сурилади?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Дуода қўлларни ичи билан дуо қилиш, сўнгра юзга суриш ҳадиси шарифларда баён қилинган. Шулардан бири Ибн Аббос разияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам: “Аллоҳдан кафтларингизнинг ичи билан сўранглар, сирти билан сўраманглар. Қачон фориғ бўлсангиз, уларни юзингизга суртинг”, дедилар (Имом Абу Довуд ривоялари). Валлоҳу аълам.Ўзбекистон мусулмонлари идораси
.
Фатво маркази
🔗 Улашинг: @musaffouzb
#Ҳадис
Жума сари босилган қадамга дўзах ўти ҳаром
Язид ибн Абу Марям розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Абоя ибн Рифоъа ибн Рофеъ розияллоҳу анҳу орқамдан келиб, менга етишиб олдилар. Мен жума намозига кетаётган эдим. «Менга хушхабар беринг, сизнинг бу босаётган қадамларингиз «фи сабилиллаҳ» («Аллоҳнинг йўлида») босилаётган қадамлардир. Мен Абу Абс розияллоҳу анҳудан эшитдим. У киши эса Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг: «Аллоҳ йўлида (фи сабилиллаҳ) чанг босган қадамларга дўзах ўти ҳаромдир», – деганларини эшитган эканлар», – дедилар».
Имом Термизий ривоят қилган.
♻️Аллоҳ розилиги учун тарқатинг аввало амал билан!
👉 /channel/musaffouzb
#ОЯТ
"Эй мўминлар, на мол-дунёларингиз ва на бола-чақаларингиз сизларни Аллоҳнинг зикридан (яъни, Аллоҳга ибодат қилишдан) юз ўгиртириб қўймасин! Кимки шундай қилса, бас, ана ўшалар зиён кўргувчи кимсалардир!"
(Мунофиқун сураси, 9 оят).
Ҳар қанча фарзандлар таълим бериш ва мол дунё жамлашга машғул бўлсангизда, Аллоҳнинг зикри ва ибодатида бардавом бўлинг, аксинча зиён кўрувчи кимсалардан бўлиб қоласиз.
Дўстларингизга ҳам улашинг
t.me/musaffouzb
АССАЛОМУ АЛАЙКУМ!
☀️ ХАЙРЛИ ТОНГ ☀️
Бу кунни Аллоҳ файзидан, баракотидан барчаларимизни насибадор қилсин.
Қалбингизни иймонга, ✨
Уйингизни қувончга, ✨
Юзингизни нурларга, ✨
Аллоҳим тўлдирсин
Қалбимизни кенг;
Охиратда саодатли;
Ўғил - қизларимизни салоҳиятли;
Ризқимизга Аллоҳ кенглик ато этсин.
Бугун Ҳижрий 1445 йил 22 - Шаъбон ойи
Милодий 2024 йил 3 март ҳафтанинг якшанба куни
Ўзбекистон тумани вақти билан рўза тутмоқчи бўлганлар
Саҳарлик вақти 05:29
Ифторлик вақти 18:18
⏰Намоз_вақтлари
АЛЛОҲ ТАОЛО бундай марҳамат қилади:
إِنَّ الصَّلاَةَ كَانَتْ عَلَى الْمُؤْمِنِينَ كِتَابًا مَّوْقُوتًا
⏺"Албатта, намоз мўминларга вақти тайин этилган ва (фарз деб) битилгандир (Нисо сураси, 103-оят)
🌅 Бомдод - 06:10
🌅 Қуёш - 06:47
🏞 Пешин - 12:50
🏞 Аср - 16:45
🌆 Шом - 18:18
🌃 Хуфтон - 19:55
ЎЗБЕКИСТОН ТУМАНИДА БЕШ ВАҚТ ЎҚИЛАДИГАН НАМОЗЛАРНИНГ МУСТАҲАБ ВАҚТЛАРИ.
Телеграм
http://t.me/musaffouzb
#tafakkur
Дарахт ҳам Аллоҳнинг мўъжизасидир
Инсон доим ҳам атрофидаги мўъжизалар ҳақида чуқур ўйлаб кўрмайди. Мисол учун, дарахтларни олинг. Биз фақат унинг мевасини териб ейишни биламиз холос. Лекин камдан-кам ҳолларда дарахтнинг ўзи қандай озиқланиши ҳақида фикр юритамиз.
Олимлар дарахт танасидаги майда найчалар орқали озиқ-овқатлар тепага кўтарилишини айтадилар. Буни исботлаш учун катта бир идишга сув солиб унга майда ва ингичка найчаларни қўядилар. Қарабсизки сув тепага кўтарилади. Яъни, сирт таранглиги деган қонуният асосида суюқликлар ингичка найлар орқали тепага кўтарилади.
Бу ерда ҳеч қандай оламшумул нарса йўқ дея бошқаларни ишонтиришга уринадилар. Бироқ улар дарахтнинг озиқланишидаги энг муҳим жиҳатни эътибордан четда қолдирадилар. Яъни, ингичка найлар сувдаги моддаларни қандай қилиб бир-биридан ажратади? Қандай қилиб бир хил сув ичган ва озуқадан қувват олган дарахтлар турли мева бериши мумкин?
Сабаби - ҳар бир ўсимлик ўғитлардан ўзига мос озуқаларни ажратиб олади. Шунинг учун бир жойда ўсган ўсимликларни кўрсангиз бирининг меваси ширин бўлса, бошқасиники нордон бўлади, бириники катта бўлса, бошқасининг меваси кичкина бўлади. Ҳатто рангларида ҳам турли-туманликни кўришимиз мумкин.
Аллоҳ таоло бундай марҳамат қилади: “Шунингдек, узумлар, боғлар, экинзорлар, шохлаган ва шохламаган хурмозорлар бўлиб, бир хил сув ила суғориладилар ва уларнинг баъзиларининг мевасини бошқасидан афзал қилурмиз. Бунда албатта ақл ишлатувчи қавмлар учун оят-белгилар бордир” (Раъд сураси, 4-оят).
Шайх Муҳаммад Мутавалли Шаъровийнинг
“Аллоҳнинг борлигига ақлий далиллар” номли китобидан олинди.
🌐 /channel/musaffouzb
Kaʼbai muazzamaning ichi
©️ Shayx Muhammad Sodiq Muhammad Yusuf
✅ Албатта яқинларингизга ҳам юборинг
@musaffouzb
#Ҳуқуқий_саводхонлик
📖 "Виждон эркинлиги ва диний ташкилотлар тўғрисида"ги қонуннинг
20-моддаси.
📝 Диний ташкилотни рўйхатдан ўтказиш тўғрисидаги мурожаатни кўриб чиқиш
🌐 Дин ишлари бўйича қўмита
Ахборот хизмати
#Мухтасарул_виқоя_шарҳи
59-дарс. Қурбон ҳайити ва Ташриқ такбирларига оид ҳукмлар.
Устоз Ҳабибуллоҳ домла АбдулғаффорЎзбекистон мусулмонлари идораси
👉 Youtube орқали кўриш
Фатво маркази бош мутахассиси,
Тошкент ислом институти катта ўқитувчиси
📝 Савол ва фикр-мулоҳазалар учун:
@Muxtasarulviqoyasharhi_bot
fatvouz">🔗 Улашинг: @musaffouzb
#Видео
#мазҳаб #аҳли_сунна_вал_жамоа #фиқҳ
Мазҳабларга эргашиш зарурми?
🎙Абдувоҳид домла АҳмадалиевЎзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази мутахассиси
🔗 Улашинг: @musaffouzb
#Quron_qalblar_shifosi
#Қуръон_қалблар_шифоси
basmalatvuzb">
Ўтказиб юборманг 👇
t.me/musaffouzb
#кун_ояти
أُولَٰئِكَ الَّذِينَ نَتَقَبَّلُ عَنْهُمْ أَحْسَنَ مَا عَمِلُوا وَنَتَجَاوَزُ عَنْ سَيِّئَاتِهِمْ فِي أَصْحَابِ الْجَنَّةِ ۖ وَعْدَ الصِّدْقِ الَّذِي كَانُوا يُوعَدُونَ
"Ана ўшаларнинг энг яхши амалларни қабул қилиб, ёмонликларини ўтиб юборурмиз. Улар жаннат эгаларидандир. Уларга берилган ҳақ ваъда шулдир".
(Аҳқоф сураси, 16-оят).
Тафсир: Аввалги оятдаги мақтовли сифатларга эга бўлган мўминларнинг қилган яхши амалларини қабул қиламиз, дейди Аллоҳ таоло. Албатта, амални қабул қилгандан сўнг унинг мукофати ва савобини ҳам кўпайтириб беради.
♻️ Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
👉 t.me/musaffouzb
АССАЛОМУ АЛАЙКУМ!
☀️ ХАЙРЛИ ТОНГ ☀️
Бу кунни Аллоҳ файзидан, баракотидан барчаларимизни насибадор қилсин.
Қалбингизни иймонга, ✨
Уйингизни қувончга, ✨
Юзингизни нурларга, ✨
Аллоҳим тўлдирсин
Қалбимизни кенг;
Охиратда саодатли;
Ўғил - қизларимизни салоҳиятли;
Ризқимизга Аллоҳ кенглик ато этсин.
Бугун Ҳижрий 1445 йил 21 - Шаъбон ойи
Милодий 2024 йил 2 март ҳафтанинг шанба куни
Ўзбекистон тумани вақти билан рўза тутмоқчи бўлганлар
Саҳарлик вақти 05:31
Ифторлик вақти 18:17
⏰Намоз_вақтлари
АЛЛОҲ ТАОЛО бундай марҳамат қилади:
إِنَّ الصَّلاَةَ كَانَتْ عَلَى الْمُؤْمِنِينَ كِتَابًا مَّوْقُوتًا
⏺"Албатта, намоз мўминларга вақти тайин этилган ва (фарз деб) битилгандир (Нисо сураси, 103-оят)
🌅 Бомдод - 06:10
🌅 Қуёш - 06:48
🏞 Пешин - 12:50
🏞 Аср - 16:45
🌆 Шом - 18:17
🌃 Хуфтон - 19:55
ЎЗБЕКИСТОН ТУМАНИДА БЕШ ВАҚТ ЎҚИЛАДИГАН НАМОЗЛАРНИНГ МУСТАҲАБ ВАҚТЛАРИ.
Телеграм
http://t.me/musaffouzb
🕋 САУДИЯ ҲАЖ ВАЗИРЛИГИ ХАБАРНОМАСИ
🇸🇦Саудия Арабистони Ҳаж ва умра вазирлиги хорижий зиёратчилар ва Подшоҳлик аҳолисини “Ҳаж-2024” мавсумида махсус рухсатномасиз ҳаж амалларини бажаришларининг ҳуқуқий оқибатлари ҳақида огоҳлантиради;
🟢Саудия Ҳукумати томонидан Ҳаж-2024 мавсумида тартибни сақлаб ва ҳуқуқбузарликларни олдини олиш мақсадида кескин жазо чоралари жорий этилди;
🟠Саудия Арабистонига зиёрат (туристик) виза, умра виза, бизнес виза ва бошқа турдаги визалар билан сафар қилувчи фуқаролар ВИЗА МУДДАТИ тугагунга қадар Саудия ҳудудини тарк этиши шарт;
🟢Зиёрат (туристик) виза, умра виза ва бошқа турдаги визалар билан ҲАЖ қилишга рухсат берилмайди. УШБУ ХАТТИ-ҲАРАКАТЛАР НОҚОНУНИЙ ҲИСОБЛАНАДИ.
❗️ОГОҲ БЎЛИНГ! Виза муддатини бузиш, Саудия ҳудудида қолиб кетиш, визада белгиланган муддатдан ортиқча яшаш ҳамда ҳаж визасидан бошқа турдаги визалар билан ҲАЖ қилганлик учун Саудия қонунчилигида қатъий чоралар белгиланган. Ушбу қоидани бузганлик учун 10 йил муддатга депортация қилиш ёки 6 ой қамоқ жазоси белгиланган.
❕ОГОҲ БЎЛИНГ! Ушбу қоидани бузган зиёратчилар, шахслар, турфирма ва ташкилотларга 50.000 саудия риёли (13.400 АҚШ доллари) миқдорида жарима белгиланган.
Mанба: 🌐 Din ishlari boʻyicha qoʻmita Axborot xizmati
MUSLIM.UZ GA 😎 OBUNA BO'LING ✅ VA ULASHING🗣
▶️ Muslimuzz/featured">YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook
"Shu it bo‘lmaganida uyimizni o‘g‘ri olar edi" deyish
©️ Shayx Muhammad Sodiq Muhammad Yusuf
@musaffouzb
#Ҳуқуқий_саводхонлик
📖 "Виждон эркинлиги ва диний ташкилотлар тўғрисида"ги қонуннинг
19-моддаси.
📝 Диний ташкилот уставига ўзгартириш ва (ёки) қўшимчалар киритилганда уни қайтадан рўйхатдан ўтказиш
🌐 Дин ишлари бўйича қўмита
Ахборот хизмати
@musaffouzb
Читать полностью…
#ЖУМА_СУҲБАТИ
“ҲАР СОҲАДА ПЕШҚАДАМЛИК ДИНИМИЗ КЎРСАТМАСИДИР”
🗣 Жалолиддин домла ҲАМРОҚУЛОВ – Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси ўринбосари
🗣Муҳаммад Раҳим домла Абдуқодиров – “Доруссалом” жоме масжиди имом-хатиби
🟢Жаннатга ҳисоб-китобсиз кирувчилар
🟠Қиёмат кунидаги пешқадамлар ким?
🟢Улар Аллоҳга энг яқин бандалар
🟠Ҳеч ким бу ишни Расулуллоҳ ﷺдан олдин қила олмаган
🟢Гўзал ахлоқ сабабли Ислом дини кенг тарқалди
🟠Пешқадам саҳобалар ҳаётидан намуналар
🟢Аллоҳга қарз берувчи борми?
🟠Ота-онага яхшилик қилишда мусобақалашинг
🟢Фазл эгалари - фазл аҳлинининг фазлини биладилар
🟠Ё Расулуллоҳ ﷺ мени яхши кўрасизми?
🟢Али розияллоҳу анҳу ва Фотима онамиз оилалари
#Жума_суҳбатлари #juma_suhbati
🔗 Улашинг: @musaffouzb
Каҳф сурасидаги 7 "раҳмат":
1. "Роббимиз, бизга Ўз ҳузурингдан раҳмат бергин" (10 оят).
2. "Роббингиз сизга Ўз раҳматини таратур" (16 оят).
3. "Роббинг сермағфират, раҳм-шафқат соҳиби бўлган Зотдир" (58 оят).
4. "Биз унга Ўз даргоҳимиздан раҳмат ва Ўз тарафимиздан илм ўргатган эдик" (65 оят).
5. "Бас, Роббилари унинг бадалига уларга ундан кўра яхшироғини, аҳли солиҳроқ ва раҳмлироғини беришни ирода қилди" (81 оят).
6. "Бу Аллоҳнинг раҳмати ила бўлди" (82 оят).
7. "Бу – Роббимнинг раҳматидандир" (98 оят).
Жума куни Каҳф сурасини ўқисангиз, сурадаги ушбу етти раҳмат Сизга кейинги жумагача кифоя қилади. Сизга Аллоҳнинг раҳмати ёғилсин!
🌐 /channel/musaffouzb