#Quran #Qiroat
Kahf surasi (to'liq)
Shayx Alijon qori
Жума куни Каҳф сурасини ўқишни унутманг ёки ўқий олмасангиз тинглашни унутманг
➡️ http://t.me/musaffouzb
Жума куни ушбу 8 амални бажаришни унутманг!
Жума Айём муборак азиз диндошим!
/channel/musaffouzb
#Кечки_зикр
اللَّهُمَّ بِاسْمِكَ أَمُوتُ وَأَحْيَا
“Аллоҳумма бисмика амуту ва аҳя”
Тунингиз хайрли бўлсин!
♻️Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
👉 t.me/musaffouzb
#Ҳуқуқий_саводхонлик
📖 "Виждон эркинлиги ва диний ташкилотлар тўғрисида"ги қонуннинг
17-моддаси.
📝 Диний ташкилотни рўйхатдан ўтказиш учун талаб қилинадиган ҳужжатлар
🌐 Дин ишлари бўйича қўмита
Ахборот хизмати
t.me/musaffouzb
Читать полностью…
👤Ўзбекистон тумани бош имом-хатиби Адҳамжон домла
♻️Дўстларингизга ҳам улашинг!
"Кимор хакида" mp3.
Инстаграм канал👇🏻👇🏻
https://www.instagram.com/adhamjon.domla?igsh=MW5ldHNldmhldXhsbQ==
@musaffouzb
КИЙИНИШГА ДОИР УМУМИЙ ҲУКМЛАР
✅ Либос учун ишлатилган мато ипакка ўхшаб, шариатда ҳаром қилинмаган бўлса, ҳалолдир (фақат аёллар учун).
✅ Шаръий йўл билан сўйилмаган, ўзи ўлиб қолган ҳайвонларнинг терисини ошлагач, кийим қилиб кийса бўлади.
✅ Гўшти ҳалол ҳайвонларнинг жуни, қили ва момиғидан қилинган кийимлар покдир. Унинг тирик ёки ўлик ҳайвондан олинганининг фарқи йўқ.
✅ Жумҳур фуқаҳолар: “Йиртқич ҳайвонларнинг терисини ошлаб, кийим қилса, жоиздир”, дейишган.
✅ Модомики, ҳаром нарсадан бўлмаса, чиройли кийимларни кийиш мубоҳдир.
✅ Жума, ийд (ҳайит) ва одамлар жамланадиган йиғинлар учун манманлик ва кибрдан узоқ бўлган ҳолда ясаниш мустаҳабдир.
✅ Ким имкони бўлатуриб, мазкур ясанишни қасддан тарк этса, хато қилган бўлади.
✅ Оқ рангли кийим мустаҳабдир.
❌ Қип-қизил рангли кийим эркакларга макруҳдир.
✅ Қора рангли кийим жоиздир (мумкин).
✅ Яшил рангли кийим, жаннат аҳлининг кийими бўлгани учун, мустаҳабдир.
✅ Турли рангли чизиқлардан иборат матодан бўлган кийим жоиздир.
❌ Хоч (крест) сурати бор кийим кийиш ҳам мақбул эмас.
✅ Жонсиз, тирик бўлмаган нарсалар сурати бўлса, зарари йўқ.
❌ Бадани кўринадиган, рангини билдирадиган даражада шаффоф кийим кийиш жоиз эмас.
Имом Байҳақий Алқамадан қилган ривоятда айтилишича, Ҳафса бинти Абдурраҳмон Ойша розияллоҳу анҳонинг олдиларига шаффоф рўмол ўраб кирганида, қалин рўмол ўратиб қўйганлари айтилади.
✅ Одамларнинг одатига хилоф кийим ҳам макруҳдир. Одатда бу каби кийимла шуҳрат учун кийилади. Бундай кийим кийганларни бошқалар ғийбат қилади ва гуноҳларига у ҳам шерик бўлади.
❕Абулфараж қуйидагиларни айтади: “Ўтган солиҳлар ўртача кийим кийишар эди. Жуда юқорисини ҳам эмас, жуда пастини ҳам эмас. Кийимнинг яхшисини жума, икки ҳайит ва биродарлар билан учрашувга ихтиёр қилишар эди. Уларнинг одати бўйича, яхши кийим танлаш қабиҳ эмас эди”.
❕Ҳанафий ва Шофиъий мазҳаблари уламолари: “илмли кишиларнинг кийими жуда яхши бўлиши мандубдир”, дейишган. Шу билан бирга, улар кенг ва кўзга ташланадиган кийимларни кийишлари лозим. Бу билан илмнинг мақоми зоҳир бўлади. Одамлар уларни дарҳол таниб, саволларини беришади.
“Жаннат василаси” китобидан.
Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
t.me/musaffouzb
#ҲАДИС
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Қачонки, бирингиз Исломини чиройли қилса, унинг қилган ҳар бир яхши амали ўн мислидан етти юз баробаргача кўпайтириб ёзилади. Қилган ҳар бир ёмон амали эса, ўз мислича ёзилади», дедилар.
Бошқа бир ривоятда:
«Фақат Аллоҳ уни ўтиб юборса (ёзилмайди) », дейилган.
Икки Шайх ривоят қилишган.
Дўстларингизга ҳам улашинг
t.me/musaffouzb
#Quron_qalblar_shifosi
#Қуръон_қалблар_шифоси
basmalatvuzb">
Ўтказиб юборманг 👇
t.me/musaffouzb
Агар Қуръон қалбга кирса... Қалбдан дунё (муҳаббати) чиқиб кетади ва ўрнига саодат жойлашади.
Аллоҳим! Бизларни Қуръон аҳлидан қилгин!
Абдулазиз қоридан гўзал қироат:
"Ясин" сураси.
t.me/musaffouzb
#Тунингиз_хайрли_бўлсин!
وعَنْ أم المؤمنين عَائِشَةَ رضي الله عنها، أَنَّ النَّبِيّ كَانَ إِذَا أَوَى إِلَى فِرَاشِهِ كُلَّ لَيْلَةٍ، جَمَعَ كَفَّيْهِ ثُمَّ نَفَثَ فِيهِمَا، فَقَرَأَ فِيهِمَا: ( قُلْ هُوَ اللَّهُ أَحَدٌ ( و( قُلْ أَعُوذُ بِرَبِّ الْفَلَقِ ( و( قُلْ أَعُوذُ بِرَبِّ النَّاسِ (، ثُمَّ يَمْسَحُ بِهِمَا مَا اسْتَطَاعَ مِنْ جَسَدِهِ، يَبْدَأُ بِهِمَا عَلَى رَأْسِهِ وَوَجْهِهِ وَمَا أَقْبَلَ مِنْ جَسَدِهِ، يَفْعَلُ ذَلِكَ ثَلاَثَ مَرَّات صحيح البخاري
Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам тунги ётоқларига борсалар, икки кафтларини бирлаштириб, уларга дам уриб – “Ихлос”, “Фалақ”, “Нос” сураларини қироат қилардилар. Сўнгра икки кафтларини баданларининг қўллари етгарлик жойларига суртардилар. Бошларидан бошлаб, сўнгра юзлари ва кетма-кет бошқа аъзоларига. Бу ишни уч марта қилардилар”.
Имом Бухорий ривояти.
♻️Аллоҳ розилиги учун тарқатинг аввало амал билан!
👉 /channel/musaffouzb
• Аллоҳ энг ёмон кўрган нарса
© Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ
Namoz Vaqtlari ️️| Расмий канал:
✅ Албатта яқинларингизга ҳам юборинг
t.me/musaffouzb
#Ҳуқуқий_саводхонлик
📖 "Виждон эркинлиги ва диний ташкилотлар тўғрисида"ги қонуннинг
16-моддаси.
📝 Диний ташкилотларни рўйхатдан ўтказиш
🌐 Дин ишлари бўйича қўмита
Ахборот хизмати
t.me/musaffouzb
Читать полностью…
#Видеолар
Ўзбекистонда тақиқланган гуруҳлар фаолияти дунё ҳамжамиятида ҳам ман этилмоқда
Манба: @AhliSunnaValJamoaUz
♻️Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
👉 /channel/musaffouzb
#Видео
#исроф #чегара
Исроф нима?
Унинг чегараси борми?
Ҳикматуллоҳ домла ТОШТЕМИРОВЎзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази бош мутахассиси
🔗 Улашинг: @musaffouzb
يَا أيُّهَا الَّذِينَ آمَنُوا إذَا نُودِي لِلصَّلَاةِ مِن يَوْمِ الْجُمُعَةِ فَاسْعَوْا إلَى ذِكْرِ اللهِ وَذَرُوا الْبَيْع ذَلِكُمْ خَيْرٌ لَّكُمْ إن كُنْتُمْ تَعْلَمُونَ
Эй иймон келтирганлар! Жума куни намозга нидо қилинганда, Аллоҳнинг зикрига шошилинг ва савдони қўйинг. Агар билсангиз, бу ўзингиз учун яхшидир.
(Жума сураси 9-оят)
🔗 t.me/musaffouzb
ЖУМА АЙЁМИНГИЗ МУБОРАК БЎЛСИН!🕊
🖇🕊Аллоҳим, жумъа кунида, сендан енгиллик, хурсандчилик кутиб турган бандаларинг бор... уларга хушхабар бер🤲
🖇🕊Сендан шифо сўраётганлар бор... уларга офият, шифо бер🤲
🖇🕊Сенинг раҳматингдан умидворлар бор... уларга раҳм қил🤲
🖇🕊Ҳақларига гўзал дуо кутаётган марҳумлар бор... уларнинг гуноҳларини афв эт, ҳавзи Кавсарингдан сероб эт🤲
🖇🕊Аллоҳим, жумъа кунида,
ота-оналаримизнинг,
биз яхши кўрган кишиларимизнинг,
Барча мусулмонларнинг гуноҳларини афв эт, улардан рози бўл, гуноҳларини кечир, Дўзахни уларга ҳаром қил, Жаннатий деб ёзганларингдан қилгин.🤲🏻
🕋Яқинларингизга ҳам улашинг!
t.me/musaffouzb
Дунё ташвишларидан маҳзун бўлманг
Доктор Харолдсен Хаббин шифокорлар ва жарроҳлар ассоциациясининг йиллик йиғилишида ўқиган ҳисоботида айтишича, 176 нафар ўртача 40 ёшлардаги ходимнинг соғлиғи тадқиқ этилган.
Маълум бўлишича, уларнинг ҳар учдан бири таранг турмуш тарзи туфайли келиб чиқадиган уч касалликдан бири — юрак оғриғи, ошқозон яраси ва қон босими кўтарилишидан азоб чекишган.
Муваффақиятнинг баҳоси шуми? Эришган муваффақиятини ошқозон яраси ва юрагидаги хасталик эвазига сотиб олган инсонни муваффақиятли дейиш мумкинми? Дунёдаги барча бойликларни қўлга киритсаю, соғлиқни йўқотадиган бўлса бунинг нима фойдаси бор?
Ахир, бир инсон дунёнинг барчасига эгалик қилса ҳам фақатгина бир тўшакда ухлай олади ва бир кунда уч маҳалдан ортиқ таомга ея олмайди.
Оддий фермер билан бутун дунёга эгалик қилган шахс ўртасида қандай фарқ бор? Фермернинг уйқуси мазкур муваффақият эгасиникидан кўра хотиржамроқ ва таоми лаззатлироқ бўлса ажаб эмас.
Доктор Алварез айтади: “Ҳузуримда келган беморларнинг бештадан тўрттасида ошқозон касаллиги учун ҳеч қандай жисмоний асоси йўқ. Аксинча, уларнинг касаллиги қўрқув, тушкунлик, ғазаб, ўта кетган такаббурликдан келиб чиққан”.
Ана шундай маҳзун ҳайқириқларга нисбатан ҳаддан ортиқ даражада мол-дунё ортидан қувиш ва бунинг оқибатидан огоҳлантириш борасида Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтадилар: "Ким бутун ўй-ташвишларини бир (охират) ғам-ташвишга айлантирса, Аллоҳ дунё ташвишларига Ўзи кифоя қилади. Кимни (дунё) ўй-ташвишлари банд қилса, Аллоҳ унинг дунёнинг қайси водийларида ҳалок бўлишига эътибор ҳам бермайди" (Имом Ҳоким ривояти).
©️ Шайх Муҳаммад Ғаззолий
Яқинларингизга ҳам улашинг:
/channel/musaffouzb
#Раййон_эшиги
Абдуллоҳ ибн Аббосдан ривоят қилинади, у Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг: “Жаннат ҳар йили Рамазон ойи киришида безак берилиб, зийнатлантирилади. Қачон Рамазон ойининг биринчи кечаси бўлганда, Аршнинг тагидан шамол эсади. Ўша (шамол) “Мусийро” (ҳаяжонга солувчи) деб номланади. У жаннатлардаги дарахтларининг баргларини ва эшик табақаларининг ҳалқаларини тебратиб ўтади. Ундан бир оҳанг эшитиладики, эшитувчилар ундан гўзалроғини эшитмаган бўладилар. Бундан оҳу кўз ҳурлар ўринларидан туриб кетадилар ва жаннатнинг энг юқорисига кўтарилиб: “Аллоҳ таолодан унаштиришни сўровчи борми, уни жуфтлаб қўяди”, – дея нидо қиладилар. Сўнгра оҳу кўз ҳурлар: “ Эй жаннат Ризвони, бу қандай кеча?”, – дейдилар. У талбия айтиб уларга жавоб беради. Сўнгра: “Бу Рамазон ойининг аввалги кечасидир, Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламнинг умматларидан бўлган рўзадорларга жаннат эшиклари очилди”, – дейди. Яна у зот дедилар: Аллоҳ азза ва жалла: “Эй Ризвон, жаннат эшикларини очгин, эй Молик, дўзах эшикларини бекитгин, эй Жаброил, ерга тушиб исёнкор шайтонларни боғла ва уларни темир бўйинбоғлар билан занжирлаб ташла, сўнгра уларни денгизларга улоқтирки, дўстим Муҳаммад умматининг рўзаларини бузмасинлар”, – дейди”, – деётганларини эшитган”.
Байҳақий “Шуъабул иймон”да келтирган.
Яқинларингизга ҳам улашинг!
/channel/musaffouzb
АЗОНДАН ОЛДИНГИ НАМОЗ
#қисқа_савол_жавоблар
❓CАВОЛ: Фарз намозини азондан олдин ўқиб олса бўладими?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Ҳар бир фарз намозининг ўз вақти бор. Вақтидан аввал ўқилса намоз адо бўлмайди. Намоз вақти кирган бўлиб, ҳали фарз намозга азон айтилмаган бўлса, бирор юмуш билан шошиб турган киши азондан аввал ўзи учун азон айтиб, ўша намозни ўқиб олиши дуруст. Валлоҳу аълам.Ўзбекистон мусулмонлари идораси
🔗 Улашинг: @musaffouzb
Фатво маркази.
#Мухтасарул_виқоя_шарҳи
58-дарс. Рамазон ҳайити куни қилинадиган амаллар.
Устоз Ҳабибуллоҳ домла АбдулғаффорЎзбекистон мусулмонлари идораси
👉 Youtube орқали кўриш
Фатво маркази бош мутахассиси,
Тошкент ислом институти катта ўқитувчиси
📝 Савол ва фикр-мулоҳазалар учун:
@Muxtasarulviqoyasharhi_bot
fatvouz">🔗 Улашинг: @musaffouzb
#Видео
#савдо #қоида
Савдодаги баъзи муҳим қоидалар
Абдуғофур домла НиёзқуловЎзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази бош мутахассиси
🔗 Улашинг: @musaffouzb
#Quron_qalblar_shifosi
#Қуръон_қалблар_шифоси
basmalatvuzb">
Ўтказиб юборманг 👇
t.me/musaffouzb
#КУН_ОЯТИ
فَلَمَّآ أَنجَىٰهُمْ إِذَا هُمْ يَبْغُونَ فِى ٱلْأَرْضِ بِغَيْرِ ٱلْحَقِّ يَٰأَيُّهَا ٱلنَّاسُ إِنَّمَا بَغْيُكُمْ عَلَىٰٓ أَنفُسِكُم مَّتَٰعَ ٱلْحَيَوٰةِ ٱلدُّنْيَا ثُمَّ إِلَيْنَا مَرْجِعُكُمْ فَنُنَبِّئُكُم بِمَا كُنتُمْ تَعْمَلُونَ
Бас, қачонки У зот уларга нажот берса, кўрибсизки, улар ер юзида ноҳақдан зулм қилурлар. Эй одамлар! Бу зулмингиз фақат ўз зиёнингизгадир. Бу ҳаёти дунё матоҳи, холос. Сўнгра Бизга қайтишингиз бор. Бас, Биз нима амал қилганингизнинг хабарини берурмиз.
(Юнус сураси, 23-оят.)
t.me/musaffouzb
АССАЛОМУ АЛАЙКУМ!
☀️ ХАЙРЛИ ТОНГ ☀️
Бу кунни Аллоҳ файзидан, баракотидан барчаларимизни насибадор қилсин.
Қалбингизни иймонга, ✨
Уйингизни қувончга, ✨
Юзингизни нурларга, ✨
Аллоҳим тўлдирсин
Қалбимизни кенг;
Охиратда саодатли;
Ўғил - қизларимизни салоҳиятли;
Ризқимизга Аллоҳ кенглик ато этсин.
Бугун Ҳижрий 1445 йил 18 - Шаъбон ойи
Милодий 2024 йил 28 феврал ҳафтанинг чоршанба куни
Ўзбекистон тумани вақти билан рўза тутмоқчи бўлганлар
Саҳарлик вақти 05:35
Ифторлик вақти 18:13
⏰Намоз_вақтлари
АЛЛОҲ ТАОЛО бундай марҳамат қилади:
إِنَّ الصَّلاَةَ كَانَتْ عَلَى الْمُؤْمِنِينَ كِتَابًا مَّوْقُوتًا
⏺"Албатта, намоз мўминларга вақти тайин этилган ва (фарз деб) битилгандир (Нисо сураси, 103-оят)
🌅 Бомдод - 06:20
🌅 Қуёш - 06:53
🏞 Пешин - 12:50
🏞 Аср - 16:40
🌆 Шом - 18:13
🌃 Хуфтон - 19:45
ЎЗБЕКИСТОН ТУМАНИДА БЕШ ВАҚТ ЎҚИЛАДИГАН НАМОЗЛАРНИНГ МУСТАҲАБ ВАҚТЛАРИ.
Телеграм
http://t.me/musaffouzb
#КУН_ҲИКМАТИ
Тўрт нарсани айтган тўрт нарсадан омонда бўлади
1. Кимки: “Машааллоҳу лаа қуввата илла биллаҳ”, деса, кўз тегишидан омондан бўлади. Чунки Аллоҳ таоло: “...ажаб эмаски, Роббим менга сенинг боғингдан яхшироғини берса” деган. Каҳф сураси, 40-оят.
2. Кимки: “Ҳасбуналлоҳу ва ниъмал вакийл”, деса, шайтоннинг макридан омонда бўлади. Чунки Аллоҳ таоло: “Бас, Аллоҳнинг неъмати ва фазли ила ўзларига ёмонлик етмасдан қайтдилар ва Аллоҳнинг розилигини изладилар”, дейди. Оли Имрон сураси, 147-оят.
3. Кимки: “Уфаввизу амрий илаллоҳ”, деса, инсонларнинг макридан омонда бўлади. Чунки Аллоҳ таоло: “Бас, Аллоҳ уни макрларининг ёмонликларидан сақлади”, деган. Ғофир сураси, 45-оят.
4. Кимки: “Лаа илаҳа илла анта субҳанака, инний кунту миназ золимийн”, деса, ғам-қайғудан омонда бўлади. Чунки Аллоҳ таоло: “Бас, унга ижобат қилдик. Унга ғамдан нажот бердик. Мўминларга шундай нажот берурмиз”, деди. Анбиё сураси, 48-оят.
♻️Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
👉 /channel/musaffouzb
#Раййон_эшиги
Аллоҳ таоло Мусо алайҳиссаломга:
“Менинг шундай бандаларим борки, уларни охирзамонда чиқараман. Уларга Рамазон ойини туҳфа қиламан. Уларга сендан ҳам яқин бўламан. Сен билан Менинг сўзим орасида етмиш минг парда бор. Агар Муҳаммад алайҳиссаломнинг уммати рўза тутса, ифтор пайти ўша пардаларни кўтараман. Мен уларни Ўзимга йўлиқиш билан мукофотлайман. Чунки рўза Мен билан бандаларим ўртасидаги сирдир. Мен рўзадорларни ҳадсиз-ҳисобсиз мукофотлайман. Уларга жамолимни кўрсатаман”, деди.
😢😢😢
"ЭСЛАТИНГ! ЗЕРО, ЭСЛАТМА МЎМИНЛАРГА МАНФААТ ЕТКАЗУР" (Зориёт сураси, 55 оят).
Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
t.me/musaffouzb
НАМОЗДА ЖАҲРИЙ ВА МАХФИЙ ҚИРОАТ
#қисқа_савол_жавоблар
❓CАВОЛ: Баъзан уйда ёлғиз намоз ўқишимга тўғри келади. Шунда Бомдод, Шом ва Хуфтоннинг фарз намозларини ўқиётганда Фотиҳа ва Зам сурани овоз cиқармай ўқиса яъни фақат ўзим эшитадиган даражада ўқисам бўладими?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Намозда жаҳрий ёки махфий деган ҳукмлар қироат яъни Фотиҳа ва зам сурага тегишлидир ва бу фарз намозларида баъзан вожиб, баъзан эса ихтиёрли бўлади. Намозда лаб тил ёрдамида ҳарфларни талаффуз қилиш бу намоздаги барча зикр тасбеҳлар, қироату дуоларга тегишли. Бунда ўзи эшитар даражада пичирлаб ўқиш назарда тутилган. Ўзи эшитмасада тили қимирлаб ҳарфларни тўғрилаб айтишни ҳам жоиз деган уламолар бор.
Демак, Бомдод, Шом, Хуфтон намозларини фарзларининг аввалги икки ракатида Фотиҳа ва зам сурани овоз чиқариб ўқиш жамоат билан ўқилганида имомга вожиб бўлади, ёлғиз ўқиётиган намозхонга эса ихтиёрли бўлади. Пешин ва Аср намозларида ҳаммаси ичида ўқилади. Ичида, махфий дегани ҳарфларни тил ва лаб ёрдамида талаффуз қилмасдан дегани эмас. Махфийни чегараси ўзи эшитмоғидир. Жаҳрий эса энг камида ёнидагилар эшитмоғидир. Намоздаги дуолар жаҳрий ўқилмайди. Валлоҳу аълам.Ўзбекистон мусулмонлари идораси
🔗 Улашинг: @musaffouzb
Фатво маркази.
Йигитнинг попугини пасайтирган Шаъровий
Шайх Шаъровий раҳимаҳуллоҳ айтадилар: “Ҳаддан ташқари мутаассиб йигитлардан бири билан мунозара қилиб тургандим. Ундан: “Мусулмон давлатларидан биридаги тунги клубни портлатиб юбориш ҳалолми ёки ҳаромми?” деб сўрадим.
У: “Албатта, ҳалол ва у ердагиларни ўлдириш жоиз” деди.
Мен ундан: “Агар уларни гуноҳ содир этиб турганларида ўлдирсанг, борадиган жойи нима бўлади?” десам, у “Албатта, дўзах” деди.
Ундан яна: “Шайтон инсонларни (охиратда) қаерга киришларини истайди?” деб сўрасам, у “Дўзахга, албатта” деб жавоб берди. Шунда мен: “Демак, сизлар билан шайтоннинг мақсади бир экан-да! Яъни, одамларни дўзахга киритиш” дедим”.
Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам инсонларнинг мусулмон бўлишларини, дўзахдан қутулиб қолишларини қаттиқ истар, шу боис ҳамманинг ҳидоят топишига ҳарис эдилар.
Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг яҳудий хизматкорлари бор эди. (Бир куни) у касал бўлиб қолди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам унинг ҳолидан хабар олгани бордилар. Унинг боши тарафига ўтириб: «Исломни қабул қил», десалар, у олдида турган отасига қаради. Отаси: «Абул Қосимга (бу Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг кунялари) итоат қил», деди. У йигит Исломни қабул қилди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам чиқиб кетаётиб: «Уни (йигитни) дўзахдан халос қилган Аллоҳга ҳамд бўлсин», дедилар».
Имом Бухорий ривояти.
Шайх Шаъровий раҳимаҳуллоҳ мунозара сўнггида йигитга бундай деганлар: “Инсонларнинг ҳидоят топишларини ва дўзахдан қутулишларини қаттиқ хоҳлайдиган Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам билан сизларнинг ўртангиздаги фарқни ўйлаб кўр! Сизлар бир водийда бўлсангиз, Ҳабиб соллаллоҳу алайҳи васаллам бошқа водийдалар”.
Шайх Шаъровий раҳимаҳуллоҳ ўша йигитга тунги клубда айшу ишрат қилаётганларни ўлдириш ўрнига, уларни тўғри йўлга чорлаш, ҳидоят устида яшашлари учун ҳаракат қилиш лозимлигини тушунтирмоқчи бўлганлар.
Аллоҳ таоло Муҳаммад Мутаваллий Шаъровийни раҳматига олсин!
t.me/musaffouzb
#Ҳадис
Абу Ҳурайрадан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Бирингиз гуноҳ аралаштирмай ёки силаи раҳмни узмай дуо қилган бўлса ёхуд шошилмаса, ижобат бўлади. «Дуо қилдим, менга ижобат бўлишини кўрмаяпман», дейди ва дуони тарк қилади», - дедилар».
Имом Бухорий ривояти.
Шарҳ: Банда «Дуо қилдим-у, менимча, қабул бўлмаса керак», демасин. Ноумид бўлмасдан, дуода бардавом бўлиш керак. Дуо қилинаверса, иншааллоҳ, қабул бўлади.
Ушбу ҳадислардан дуонинг шартларини ўрганиб оляпмиз:
1. Дуога гуноҳ аралашмаслиги керак экан. Шунинг учун дуо қилишдан олдин тавба қилиб туриб, кейин дуо қилиш лозим.
2. Қариндошлик алоқаларини узган ҳолатда ҳам дуо қабул бўлмас экан. Ўзимиз Аллоҳ таолонинг амрига зид иш қилиб туриб, яна Ундан бирор нарса сўраб дуо қилишимиз ҳеч бир ақлга, мантиққа тўғри келмайди.
3. Шунингдек, дуода ноумид бўлмаслик ва унинг ижобатига шошилмаслик ҳам керак экан.
♻️Аллоҳ розилиги учун тарқатинг аввало амал билан!
👉 t.me/musaffouzb