musaffouzb | Неотсортированное

Telegram-канал musaffouzb - MUSAFFO.UZ

6837

"Оқ тепа" жомеъ масжидининг расмий телеграм канали!

Подписаться на канал

MUSAFFO.UZ

#hikmat

Муоз ибн Жабал розияллоҳу анҳу айтадилар: “Илм талаб қилиш – ибодат, уни ёдлаш тасбеҳ. Уни ўргатиш садақа, сарфлаш Аллоҳга яқин бўлишдир. У ҳалол билан ҳаромни ажратувчи белги ва жаннат аҳли йўлларини ёритувчи маёқдир”.

🌐 /channel/musaffouzb

Читать полностью…

MUSAFFO.UZ

Таълим нимадан бошланади?

Аллоҳ таоло Бақара сурасида бундай марҳамат қилади:

﴿وَعَلَّمَ آَدَمَ الْأَسْمَاءَ كُلَّهَا ثُمَّ عَرَضَهُمْ عَلَى الْمَلَائِكَةِ فَقَالَ أَنْبِئُونِي بِأَسْمَاءِ هَؤُلَاءِ إِنْ كُنْتُمْ صَادِقِينَ﴾
“Ва Одамга барча исмларни ўргатди. Сўнг уларни фаришталарга рўбарў қилиб “Агар ростгўйлардан бўлсангиз Менга анавиларнинг исмларини айтиб беринг” деди” (Бақара сураси, 31-оят).

Фарзандларимизга тарбия беришда аввало ҳамма нарсанинг номларини айтиб уларни тарбиялаймиз. Мисол учун, эндигина тили чиқишни бошлаган фарзандингизга “Бу стул, бу қалам” деб аввало ҳамма нарсанинг номларини айтамиз.

Аллоҳ таоло ҳам Одам алайҳиссаломни яратгач бутун башариятга таълим нимадан бошланиши кераклигини ўргатмоқда. Одам алайҳиссаломга аввало барча нарсанинг исмларини ўргатганини айтмоқда.

Бу арзимас нарса эмас.
Катта-катта ўқув юртларида ҳам мутахассисларни тайёрлашда аввало барча нарсанинг номи ўргатилади. Аллоҳ таоло ҳам таълим аввало нимадан бошланиши кераклигини башариятга ўргатди.

Шайх Муҳаммад Мутавалли Шаъровийнинг
“Аллоҳнинг борлигига ақлий далиллар” номли китобидан олинди.

Яқинларингизга ҳам улашинг:
/channel/musaffouzb

Читать полностью…

MUSAFFO.UZ

⚡️ВАЪДАНИ БАЖАРМАСЛИК ГУНОҲМИ?

❓Cавол: Кимгадур бирон нарсани (пул)ни ваъда қилиб ёки бугун тайёр бўлади деб айтилган вақтга қилиб бера олмасам, айтган гапимни устидан чиқа олмасам, бунинг ҳукми қандай бўлади? Жавоб учун олдиндан раҳмат.

❗️Жавоб: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм. Мусулмон киши ҳаром бўлмаган бирор ишга ёки нарсага ваъда берса, ваъдасини устидан чиқишга имкон қадар ҳаракат қилиши лозимдир. Бирор киши ваъдасини устидан чиқиш ниятида ваъда бериб, бирор узр сабабли ваъдасини бажара олмаса, гуноҳкор бўлмайди.

عن زيد بن أرقم عن النبي صلى الله عليه وسلم قال إذا وعد الرجل أخاه ومن نيته أن يفي له فلم يف ولم يجئ للميعاد فلا إثم عليه. (رواه أبو داود)

Зайд ибн Арқам розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Киши биродарига ваъдасига вафо қилиш ниятида ваъда берса, лекин ваъдасига вафо қила олмаса, ваъдалашган жойга кела олмаса, у кишига гуноҳ йўқ", дедилар (Имом Абу Давуд ривояти).

Аммо, ваъдани бажаришда сусткашлик қилса ёки бажармаслик ниятида ваъда берса-ю ваъдасини бажармаса, қаттиқ гуноҳкор бўлади. Чунки ваъда бериб, узрсиз уни бажармаслик шаръан ҳаром иш бўлиб, мунофиқлик аломатидандир (“Мирқот ул-Мафотиҳ” китоби). Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво маркази.

#savol_javob #vada #gunoh
MUSLIM.UZ GA 😎 OBUNA BO'LING ✅ VA ULASHING🗣

▶️ Muslimuzz/featured">YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook

Читать полностью…

MUSAFFO.UZ

ҚИЁМАТ ҲАҚИДА ВАЪЗ

Ибн Аббос розияллоҳу анҳумо айтади: “Огоҳ ва ҳушёр бўлинглар, “ливота” қиёмат аломатларидан биридир. Яъни эркакнинг эркак билан, аёлнинг аёл билан алоқа қилишидир. Инсонларнинг энг ёмони, кўчада худди ҳайвонлардек бир-бирларига сакрашидир. Қиёматга яқин ана шундай инсонлар чиқади.

Ривоят қилинишича, инсонлар ўн беш нарсани қилмагунларича уларга бало келмайди: 1) ғанимат (бойликлар) айланиб турса; 2) омонат ғанимат бўлиб қолса; 3) закот берилмаса; 4) эр хотинига итоат қила бошласа; 5) ота-онага оқ бўлиш кўпайса; 6) хоин дўстлар кўпайса; 7) отага қўл кўтарилса; 8) масжидларда овозлар кўтарилса; 9) азиз қавм хор бўлса; 10) бировдан қўрқиб, у ҳурмат қилинса; 11) ипак кийиш кўпайса; 12) маст қилувчи ичимликлар ичиш кўпайса; 13) машшоқ кўпайса; 13) зино кенг ёйилса; 14) илм кўтарилиб, нодонлик авж олса ва 15) аёллар кўпайса.

Ҳадиси шарифда:
قَالَ رَسُولُ اللَّهِ صلى الله عليه وسلم: « إِنَّهُ لَمْ يَكُنْ نَبِىٌّ قَبْلِى إِلاَّ كَانَ حَقًّا عَلَيْهِ أَنْ يَدُلَّ أُمَّتَهُ عَلَى خَيْرِ مَا يَعْلَمُهُ لَهُمْ وَيُنْذِرَهُمْ شَرَّ مَا يَعْلَمُهُ لَهُمْ وَإِنَّ أُمَّتَكُمْ هَذِهِ جُعِلَ عَافِيَتُهَا فِى أَوَّلِهَا وَسَيُصِيبُ آخِرَهَا بَلاَءٌ وَأُمُورٌ تُنْكِرُونَهَا وَتَجِىءُ فِتْنَةٌ فَيُرَقِّقُ بَعْضُهَا بَعْضًا »
яъни: “Мендан олдинги барча пайғамбарлар умматларини улар ўзлари билиши керак бўлган яхшиликларга далолат қилиш вазифаси бўлган. Худди шундай, улар билиши зарур бўлган ёмонликлардан огоҳлантирган ҳам. Бу умматингизнинг офияти дастлабкиларидадир, охиргилари бало ва сизлар рад этадиган ишлар йўлиқади. Фитналар келиб, баъзиси баъзисидан ўтиб тушади”, (Имом Муслим ривояти).

Абдуллоҳ ибн Масъуд розияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадисда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам марҳамат қилдилар:
عن عبد الله بن مسعود قال قال رسول الله صلى الله عليه وسلم سيأتي على الناس زمان تحل فيه
العزبة ولا يسلم لذي دين دينه الا من فر بدينه من شاهق إلى شاهق
яъни: “Инсонларга шундай давр келадики, унда бўйдоқ юриш ҳалол саналади. Қарздор қарзи туфайли саломат бўлмайди, токи у бир тоғдан иккинчи тоғга қочиб юради”, (“Ҳулятул авлиё”).

Бўйдоқликнинг ҳалол бўлиши шуки, шундай замонлар келади, одам уйланиш учун пул тополмай, ака укасининг, ота-онасининг қўлида ҳалок бўлади. Яъни яшаш қийинлашгани туфайли шундай бўлади.

Шундай замон келадики, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг суннатлари қолиб, бидъатлар кўпаяди. Ким суннатга эришса, ғариб бўлиб, яккаланиб қолади. Бидъатга эришганларнинг ошиғи олчи бўлади. Имонни сақлаш худди кафтда чўғни тутуш билан баробар бўлиб қолади. Чўғни ташласа, имонидан айрилади, ташламаса, қўли куяди.

Ҳузайфатул Ямоний розияллоҳу анҳу айтади: “Шундай замонлар келадики, илм кўтарилади, олимларнинг қалбидан омонат ва қўрқув йўқолади. Ҳамманинг қалбидан раҳмат кўтарилади. Нодонлик авж олади, ёлғон урчийди, киши отасини ҳақоратлайди, қариндошлар ўртасида адоват кучаяди, олимлар очиқ-ойдин гуноҳ қила бошлайдилар, кишиларнинг бир-бирларига хиёнат қилиши авж олади. Инсонлар ўртасида ҳасад, солиҳлар ўртасида жафо ёйилади, бойларнинг ҳурматлаш кучаяди. Ўша пайтда бойлар ва камбағаллар одамларнинг энг ёмони бўлади. Бошлиқлар ёмон ишларни қила бошлайдилар, тижорат ёмон касбга айланади. Олимлардан дин кетади. Умар розиялоҳу анҳу бундай замондан паноҳ тилаб, қандай нажот топиш мумкин, деб сўради. Ҳузайфа розияллоҳу анҳу: “Ким улардан узоқ турса, нажот топади. Ким эргашса, ҳалок бўлади”, деди.

“Мусулмон учун 30 ваъз” китобидан.

Дўстларингизга ҳам улашинг!!!

t.me/musaffouzb

Читать полностью…

MUSAFFO.UZ

#Видео
#дин #зарар #зулм

Динимизда зарар бериш ҳам, зарар кўриш ҳам йўқ

Ёрқинжон домла Жумабоев

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази етакчи мутахассиси


fatvouz">🔗 Улашинг: @musaffouzb

Читать полностью…

MUSAFFO.UZ

#Quron_qalblar_shifosi
#Қуръон_қалблар_шифоси
basmalatvuzb">

Ўтказиб юборманг 👇
t.me/musaffouzb

Читать полностью…

MUSAFFO.UZ

“Ер юзида кибру ҳаво ила юрма! Албатта, сен зинҳор ерни тешиб юбора олмайсан ва зинҳор баландликда тоғларга ета олмайсан!” Исро сураси, 37-оят.

Ахир сен суратдаги мана шу нуқтадек, чизиқда ишора этиб турилган ерда яшайсан.

@musaffouzb

Читать полностью…

MUSAFFO.UZ

АССАЛОМУ АЛАЙКУМ!

☀️ ХАЙРЛИ ТОНГ ☀️

Бу кунни Аллоҳ файзидан, баракотидан барчаларимизни насибадор қилсин.

Қалбингизни иймонга, ✨
Уйингизни қувончга, ✨
Юзингизни нурларга, ✨
Аллоҳим тўлдирсин
Қалбимизни кенг;
Охиратда саодатли;
Ўғил - қизларимизни салоҳиятли;
Ризқимизга Аллоҳ кенглик ато этсин.


Бугун Ҳижрий 1445 йил 29 - Жумодус соний ойи
Милодий 2024 йил 11 январ ҳафтанинг пайшанба куни

⏰Намоз_вақтлари

АЛЛОҲ ТАОЛО бундай марҳамат қилади:

إِنَّ الصَّلاَةَ كَانَتْ عَلَى الْمُؤْمِنِينَ كِتَابًا مَّوْقُوتًا

⏺"Албатта, намоз мўминларга вақти тайин этилган ва (фарз деб) битилгандир (Нисо сураси, 103-оят)

🌅 Бомдод - 06:50
🌅 Қуёш - 07:41
🏞 Пешин - 12:45
🏞 Аср - 15:40
🌆 Шом - 17:15
🌃 Хуфтон - 18:50

ЎЗБЕКИСТОН ТУМАНИДА БЕШ ВАҚТ ЎҚИЛАДИГАН НАМОЗЛАРНИНГ МУСТАҲАБ ВАҚТЛАРИ.


Телеграм
http://t.me/musaffouzb

Читать полностью…

MUSAFFO.UZ

🌱 BEMOR BO‘LGANDA BAJARILADIGAN 4 AMAL

#sunnat #bemor #dard #shifo #infografika

@musaffouzb

Читать полностью…

MUSAFFO.UZ

Noshar’iy ishlar qilib, jamiyatga zarar keltirayotganlarni gapirish

©️ Shayx Muhammad Sodiq Muhammad Yusuf

@musaffouzb

Читать полностью…

MUSAFFO.UZ

Quronda zikri kelgan ayollar
Firavinning ayoli 3-qism


t.me/musaffouzb

Читать полностью…

MUSAFFO.UZ

#Мухтасарул_виқоя_шарҳи

46-дарс. Таровеҳ, кусуф, хусуф ва истисқо намозларига оид масалалар.

Устоз Ҳабибуллоҳ домла Абдулғаффор

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази етакчи мутахассиси,
Тошкент ислом институти катта ўқитувчиси


📝 Савол ва фикр-мулоҳазалар учун:
@Muxtasarulviqoyasharhi_bot

fatvouz">🔗 Улашинг: @musaffouzb

Читать полностью…

MUSAFFO.UZ

#Видео
#зулм

Ҳақдорни ҳаққини вақтида адо қилмаслик — зулмдир!

Ёрқинжон домла Жумабоев

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази етакчи мутахассиси


fatvouz">🔗 Улашинг: @musaffouzb

Читать полностью…

MUSAFFO.UZ

#Quron_qalblar_shifosi
#Қуръон_қалблар_шифоси
basmalatvuzb">

Ўтказиб юборманг 👇
t.me/musaffouzb

Читать полностью…

MUSAFFO.UZ

Агар Қуръон қалбга кирса... Қалбдан дунё (муҳаббати) чиқиб кетади ва ўрнига саодат жойлашади.
Аллоҳим! Бизларни Қуръон аҳлидан қилгин!


Абдулазиз қоридан гўзал қироат:
"Ясин" сураси.

t.me/musaffouzb

Читать полностью…

MUSAFFO.UZ

Zolimning sifatlarini aytish

©️ Shayx Muhammad Sodiq Muhammad Yusuf

@musaffouzb

Читать полностью…

MUSAFFO.UZ

😄Ўзбекистон делегациясининг Саудия Арабистонига сафари сермазмун ва яхши натижаларга бой бўлди (2024 йил 7-11 январь)

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати


#muftiy #haj #umra #delegatsiya
@musaffouzb

Читать полностью…

MUSAFFO.UZ

#muftiy_minbari

АЛЛОҲГА ҚАЙТИШГА ИККИЛАНМАНГ
🎙 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари

🌐 /channel/musaffouzb

Читать полностью…

MUSAFFO.UZ

⚡️РАСМИЙ ХАБАРНОМА

🔰 Ўзбекистон Республикаси Олий суди томонидан экстремизм ва терроризм ғоялари билан йўғрилган деб топилган, республика ҳудудига олиб кириш, тайёрлаш, тарқатиш ва намойиш этиш тақиқланган материаллар рўйхати


📆 2024 йил 10 январь ҳолатига кўра

📈 Батафсил инфографикада

🌐 Дин ишлари бўйича қўмита
Ахборот хизмати

Telegram | Instagram| Facebook | Twitter

Читать полностью…

MUSAFFO.UZ

#Ҳадис

Ибн Умар розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Фақат икки тоифа кишиларга ҳасад қилиш жоиз. 1. Аллоҳ бир кишига Қуръон ҳифзи ва илми неъматини берган бўлса, у киши кечасию кундузи уни ўқиса ва амал қилса; 2. Ва бир кишига Аллоҳ мол-дунё берган бўлса, ўша киши мол-дунёсидан кечасию кундузи инфоқ қилса», деб айтдилар.

Имом Бухорий ва Муслим ривоятлари.

@musaffouzb

Читать полностью…

MUSAFFO.UZ

#Quron_qalblar_shifosi
#Қуръон_қалблар_шифоси
basmalatvuzb">

Ўтказиб юборманг 👇
t.me/musaffouzb

Читать полностью…

MUSAFFO.UZ

Агар Қуръон қалбга кирса... Қалбдан дунё (муҳаббати) чиқиб кетади ва ўрнига саодат жойлашади.
Аллоҳим! Бизларни Қуръон аҳлидан қилгин!


Абдулазиз қоридан гўзал қироат:
"Ясин" сураси.

t.me/musaffouzb

Читать полностью…

MUSAFFO.UZ

Осмонда юлдузлар нур сочган онда,
Бир уйга осмон ҳам қарайди ҳайрон,
У қандай уй экан деб сўраганда,
У уйда ўқилар ҳар тун бу Қуръон.

#ХАЙРЛИ_ТУН!
•┈┈•┈┈•⊰✿🍃🌸🍃✿⊱•┈┈•┈┈•
🕋Яқинларингизга ҳам улашинг!
🔗Каналимизга обуна бўлишни унутманг!
t.me/musaffouzb

Читать полностью…

MUSAFFO.UZ

🕋 “ҲАЖ – 2024” МАВСУМИДА ЗИЁРАТЧИЛАРГА ХИЗМАТ КЎРСАТИШ СОҲАЛАРИ ЎРГАНИЛДИ

Айни кунларда Саудия Арабистонида хизмат сафарида бўлиб турган Ўзбекистон делегацияси “Ҳаж – 2024” мавсумига тайёргарлик кўриш доирасида бир нечта меҳмонхоналар, транспорт воситалари ва хизмат кўрсатувчи идоралари билан яқиндан танишиб, юксак даражада хизмат кўрсатиш мезонлари ва юқори сифат талаблари нуқтаи назаридан таҳлилий ўрганиб чиқилди.

📋 Мазкур соҳалар билан яқиндан танишиш жараёнида Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари ва Дин ишлари бўйича қўмита раиси Содиқжон Тошбоев ўзбекистонлик зиёратчилар ибодатларини бекамикўст адо этишлари учун барча қулай шарт-шароитлар ҳозирлаш лозимлигига алоҳида диққат қаратдилар.

🏨 Меҳмонхоналарни кўздан кечириш чоғида делегация аъзолари уларнинг кириш фойелари кенглиги, лифтлари, хоналардаги шароитлар, айниқса, ўринлар сони, ошхона сиғими, ишчи ва тиббиёт гуруҳлари хизмат кўрсатишлари учун ажратилган жойлар билан яқиндан танишдилар.

🚌 Шунингдек, мутасаддилар транспорт воситалари, хусусан, Мадина ва Макка ҳамда Макка ва Жидда йўналишларида замонавий автобуслар ажратилишига ҳам жиддий эътибор қаратдилар.

📍 Ўрганиш жараёнида зиёратчиларга хизмат кўрсатувчи “Тавофа” компанияси раҳбарияти билан хизматлар сифатини янада ошириш юзасидан музокаралар олиб бордилар. Унда Мино, Арафот ва Муздалифа ҳудудларида ҳожиларнинг роҳат билан ибодат қилишларига муносиб шароитлар яратиш борасидаги янги лойиҳалар тақдимоти билан танишилди.

Соҳа раҳбарлари томонидан Ўзбекистон мусулмонлари идораси ҳузуридаги "Ҳаж ва Умра" маркази раҳбари Зиёуддин Мақсудов ва Дин ишлари бўйича қўмита Зиёрат туризмини ривожлантириш бўлими бошлиғи Бобомурод Рустамовга мазкур хизмат кўрсатиш соҳаларини янада синчковлик билан ўрганиш қилиш ва якуний маълумотларни тақдим этиш юзасидан кўрсатма берилди.

#muftiy #haj #umra #delegatsiya
MUSLIM.UZ GA 😎 OBUNA BO'LING ✅ VA ULASHING🗣

▶️ Muslimuzz/featured">YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook

Читать полностью…

MUSAFFO.UZ

#Рисолатдан_лавҳалар
ОДАМЛАРНИНГ АМАЛИДАН СЎРАЛМАЙСАН
Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) бир кишининг жанозасига бордилар. Жаноза ҳозир бўлган эди, Умар (розияллоҳу анҳу):
– Эй Аллоҳнинг Расули! Бунинг намозини ўқиманг, у одам фожир киши, – деди.
Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) одамларга ўгирилиб қарадилар ва:
– Бирортангиз бу кишининг Ислом амалини қилганини кўрганмисиз?
– Ҳа, – деди бир киши, – Эй Аллоҳнинг Расули! Бир кеча Аллоҳ йўлида қўриқчилик қилганини кўрганман.
Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) унинг жанозасини ўқидилар, қабрига тупроқ тортиб дедилар:
– Танишларинг сени дўзах аҳлидан деб ўйлашяпти. Мен эса сенинг жаннат аҳлидан эканингга гувоҳлик бераман.
Сўнг Умар (розияллоҳу анҳу)га:
– Эй Умар, сен одамларнинг амалидан сўралмайсан, балки феъл­-атворингдан сўраласан, – дедилар.

"Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) ҳаётидан лавҳалар" китобидан.

Дўстларингизга ҳам улашинг!!!

t.me/musaffouzb

Читать полностью…

MUSAFFO.UZ

#янги_ой_эълони
#ҳижрий_1445_йил

Фалакий ҳисоб-китобларга кўра, ҳижрий 1445 йил
Ражаб ойининг 1-куни 2024 йил 13-январь шанба кунига тўғри келмоқда.

Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам қачон янги чиққан ойни кўрсалар шундай дуо қилардилар:
"اللَّهُمَّ أَهِلَّهُ عَلَيْنَا بِالْيُمْنِ وَالْإِيمَانِ وَالسَّلَامَةِ وَالْإِسْلَامِ رَبِّي وَرَبُّكَ اللهُ"
Ўқилиши:
"Аллоҳумма аҳиллаҳу алайна бил-юмни вал-иймани, вас-салаамати вал-Ислами, Роббий ва Роббукаллоҳ”.

Маъноси: "Эй, Аллоҳим!  Бу ойни бизларга барака ва имон, саломатлик ва Ислом ойи қилгин! Эй, ҳилол, менинг ҳам, сенинг ҳам Роббинг Аллоҳдир!".

🔗 Улашинг: @musaffouzb

Читать полностью…

MUSAFFO.UZ

БИЗНИ ТЎРТ ГУВОҲ КУЗАТИБ ТУРИБДИ

Мансур ибн Аммор раҳимаҳуллоҳ ҳикоя қилади. У бир тунда кетаётиб бир эркакнинг аёлга: “Икки дирҳамни олиб, менинг кўнглимни хушла”, деяётганини эшитди ва дарҳол қиёфасини ўзгартириб, аёлга: “Сенга беш дирҳам бераман, менинг уйимга юр”, деди ва у аёл билан кетди. Уйга боришгач, Мансур намоз ўқишга киришди. Аёл Мансурни узоқ кутди. Намоз ўқиб бўлгач, унга тезроқ кел, деди. Мансур унга:
– Сендан бир масала сўрайман: нима дейсан: бир киши бир нарсани даъво қилиб, икки одил гувоҳ келтирса, унинг ҳаққи адо этиладими? – деди. Аёл:
– Ҳа, – деди. Мансур:
– Агар тўрт гувоҳ келтирилса, иш унинг фойдасига ҳал бўладими? – деди. Аёл:
– Албатта, – деди. Мансур:
– Ҳоким (ҳукм чиқарувчи, судья) ана у адолатли гувоҳларни билмай туриб ҳукм чиқарадими? – деди. Аёл:
– Қандай ҳукм чиқармасин? – деди.
– Билмайсанми, бизни тўрт гувоҳ кузатиб турибди. Ҳоким ҳар бир нарсадан хабардор, – деди. Аёл ўрнидан сапчиб турди ва:
– Айт-чи: гувоҳлар ким, ҳоким-чи? – деди. Мансур:
– Икки гувоҳ сенинг елкангда, икки гувоҳ меникида. Аллоҳ таоло марҳамат қилади:
﴿ وَإِنَّ عَلَيْكُمْ لَحَافِظِينَ (10) كِرَامًا كَاتِبِينَ (11) يَعْلَمُونَ مَا تَفْعَلُونَ ﴾
яъни: «Ҳолбуки, сизларнинг устингизда (барча сўзингиз ва ишингизни) ёдлаб турувчи (фаришталар) бор. (Улар номаи аъмолга) ёзувчи улуғ зотлардир. (Улар) сиз қилаётган ишларни билурлар» (Инфитор сураси, 10–12-оятлар), деди ва Алақ сурасининг:
﴿ أَلَمْ يَعْلَمْ بِأَنَّ اللَّهَ يَرَى ﴾
яъни: «Албатта, Аллоҳ (унинг бу қилмишларини) кўриб туришини билмаганмиди?!» (14-оят)гача ўқиди. Аёл қичқириб юборди ва қалтис ҳаракат қилган эди, жони узилди.

Дўстларингизга ҳам улашинг!!!

t.me/musaffouzb

Читать полностью…

MUSAFFO.UZ

#Ҳадис


Абу Кабша Амр ибн Саъд Анморий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Уч нарса борки, улар ҳақида мен қасамёд қилиб, сизларга гапириб бераман. Уларни ёдлаб олинг: 1) Садақа берган банданинг моли камайиб қолмайди. 2) Бир кишига зулм қилинсада, у киши ўша нарсага сабр этса, Аллоҳ таоло унинг иззат-шарафини зиёда қилади. 3) Қайси бир банда тиланчилик эшигини очса, Аллоҳ таоло унга камбағаллик эшигини очади», ёки шунга ўхшаш сўз айтдилар. «Ва яна сизларга гапириб бераман. Уни мендан ёдлаб олинглар. Албатта, дунё тўрт кишиникидир: 1) Аллоҳ таоло бир бандасига мол-дунё ҳамда илм берган бўлса, у киши Раббисига тақво қилиб, қариндошлари билан алоқаларини боғласа ва бу топган мол-дунёсида Аллоҳнинг ҳаққи борлигини билса, шу киши энг афзал мақомдадир. 2) Аллоҳ таоло бир бандасига илм берган бўлсаю, мол-дунё бермаган бўлса, аммо бу кишининг нияти холис бўлиб, агар менда ҳам мол-дунё бўлганида эди, фалончи киши каби яхшиликлар қилар эдим деб айтса, бу қилган нияти ила юқоридаги биринчи киши билан савоби тенгдир. 3) Аллоҳ бир бандасига мол-дунё берган бўлсаю, аммо илм бермаган бўлса, у киши молни андишасиз, пала-партиш ишлатиб, Раббисига тақво қилмасдан, қариндошчилик алоқаларини узиб ва бу топган молида Аллоҳнинг ҳаққи борлигини билмаса, шу киши энг ёмон мақомдадир. 4) Аллоҳ таоло бир бандасига мол-дунё ҳам, илм ҳам бермаган бўлса, бу киши: «Агар менинг молдунёйим бўлганида, фалон киши каби (яъни учинчи кишидек) ишлатар эдим», деб айтса, бу киши мана шу нияти билан учинчи шахс каби гуноҳи тенгдир», дедилар.

Имом Термизий ривоятлари.

Дўстларингизни таклиф қилинг:
/channel/musaffouzb

Читать полностью…

MUSAFFO.UZ

#кун_ояти

وَكُلُوا مِمَّا رَزَقَكُمُ اللَّهُ حَلَالًا طَيِّبًا ۚ وَاتَّقُوا اللَّهَ الَّذِي أَنْتُمْ بِهِ مُؤْمِنُونَ

"Ва Аллоҳ сизгаризқ қилиб берган ҳалол-пок нарсалардан енглар. Ўзингиз ишонган Аллоҳга тақво қилинг".
(Моида сураси, 88-оят).

Тафсир: Ҳукм чиқариш, жумладан, нима ҳалолу нима ҳаромлигининг ҳукмини чиқариш ҳам Аллоҳ таолонинг ўзигагина хосдир. Аллоҳ ҳалол деган нарсани ким ҳаром деса ёки Аллоҳ ҳаром қилган нарсани ким ҳалол деса, кофир бўлади. Ундай одам Аллоҳнинг илоҳлик сифатига–шариат ҳукмларини чиқариш сифатига шерик бўлишга уринган бўлади. Шунингдек, бир киши ўзи учун ҳам бундай ҳукмни чиқариб, қандайдир диндорлик сифатини зиёда қилишга уриниш, деб ўйлаши ҳам нотўғридир. Бундай иш диндаги ғулув–ҳаддан ошиш ҳисобланади.

♻️Аллоҳ розилиги учун тарқатинг аввало амал билан!
👉 /channel/musaffouzb

Читать полностью…

MUSAFFO.UZ

АССАЛОМУ АЛАЙКУМ!

☀️ ХАЙРЛИ ТОНГ ☀️

Бу кунни Аллоҳ файзидан, баракотидан барчаларимизни насибадор қилсин.

Қалбингизни иймонга, ✨
Уйингизни қувончга, ✨
Юзингизни нурларга, ✨
Аллоҳим тўлдирсин
Қалбимизни кенг;
Охиратда саодатли;
Ўғил - қизларимизни салоҳиятли;
Ризқимизга Аллоҳ кенглик ато этсин.


Бугун Ҳижрий 1445 йил 28 - Жумодус соний ойи
Милодий 2024 йил 10 январ ҳафтанинг чоршанба куни

⏰Намоз_вақтлари

АЛЛОҲ ТАОЛО бундай марҳамат қилади:

إِنَّ الصَّلاَةَ كَانَتْ عَلَى الْمُؤْمِنِينَ كِتَابًا مَّوْقُوتًا

⏺"Албатта, намоз мўминларга вақти тайин этилган ва (фарз деб) битилгандир (Нисо сураси, 103-оят)

🌅 Бомдод - 06:50
🌅 Қуёш - 07:41
🏞 Пешин - 12:45
🏞 Аср - 15:40
🌆 Шом - 17:14
🌃 Хуфтон - 18:50

ЎЗБЕКИСТОН ТУМАНИДА БЕШ ВАҚТ ЎҚИЛАДИГАН НАМОЗЛАРНИНГ МУСТАҲАБ ВАҚТЛАРИ.


Телеграм
http://t.me/musaffouzb

Читать полностью…
Подписаться на канал