ҲАЖГА БОРМАГАН КИШИНИ ҲОЖИ АКА ДЕЙИШ
#қисқа_савол_жавоблар
❓CАВОЛ: Баъзида Ҳажга бормаган инсоларни ҳожи ака дейишади, шу тўғрими?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Борганларни ҳурмат юзасидан, бормаганларни яхши ният қилиш эътиборидан айтилади, одатда. Лекин ҳожи ака, дейишни талаб қилиш яхшилик аломати эмас. Валлоҳу аълам.Ўзбекистон мусулмонлари идораси
🔗 Улашинг: @musaffouzb
Фатво маркази.
#дўст
Сен Аллоҳни дўст тут,
Ёмонликдан нажот кут.
وَلَقَدْ آتَيْنَا دَاوُودَ مِنَّا فَضْلًا ۖ يَا جِبَالُ أَوِّبِي مَعَهُ وَالطَّيْرَ ۖ وَأَلَنَّا لَهُ الْحَدِيدَ
10.«Батаҳқиқ, Биз Довудга Ўзимиздан фазл бердик. «Эй тоғлар, у билан бирга (тасбиҳни) қайтар ва қушлар ҳам», (дедик). Ва унга темирни юмшоқ қилдик». Сабаъ сураси.
(Аллоҳ таоло Довуд алайҳиссаломга темирни хамирдек юмшоқ қилиб берган эди. У киши темирни оловга солиб тобламасдан ҳам, болға билан урмасдан ҳам, нимани хоҳласалар, қўллари билан шуни ясай олар эдилар).
Ибрат ва хулоса
Ҳар бир ишни Аллоҳга топширинг. Ғам-ташвишларни кетказади. Гарчи у темирдан қаттиқ бўлса ҳам.
Аллоҳга топширилган иш назарингизда мушкул бўлса ҳам, у ҳамирдан қил суғургандек енгил кўчади.
🌐 /channel/musaffouzb
ЁШ АЁЛ УЗОҚ МУДДАТ, ҚАРИ АЁЛ ҚИСҚА МУДДАТ ИДДА САҚЛАЙДИМИ?
#қисқа_савол_жавоблар
❓CАВОЛ: Эр вафот қилганда кейинги идда муддати қанча бўлади? Мен икки хил бўлади деб эшитган эдим. Ёш аёл узоқ муддат, қари аёл қисқа муддат идда сақлар экан. Шу тўғрими?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Эри вафот этган аёлнинг иддаси узун ёки қисқа бўлиши ёшга боғлиқ эмас. Балки аёлнинг ҳомиладорлиги ёки ҳомиладор эмаслигига боғлиқ.
Эри ўлган аёлнинг иддаси икки хил бўлади:
1. Аёл ҳомиладор бўлмаса 4 ойу 10 кун идда сақлайди.
2. Ҳомиладор аёл туққунича идда ўтиради.
Эрнинг вафот этиши ҳижрий қамарий ойнинг бошига тўғри келса, ҳилол (янги чиққан ой)лар билан ҳисобланади. Агар вафот этиш ойнинг ўртасида бўлса, идда кунлар билан ҳисобланади. Валлоҳу аълам.
Идда ва унинг ҳукми
Идда вақтида мумкин бўлмаган ишлар
Ўзбекистон мусулмонлари идораси🔗 Улашинг: @musaffouzb Читать полностью…
Фатво маркази.
САХИЙ КИМ? (Ибратли ривоят)
Кичкина қишлоқларнинг бирида дурадгор уста яшар эди. У ёғочларга чиройли нақшлар бериб қиммат нархга сотарди.
Кунларнинг бирида унинг олдига бир чол келиб:
- Сен бу меҳнатинг орқали яхши топасан, лекин фақир муҳтожларга ҳеч ҳам хайр- эҳсон қилмайсан. Ана у қассобни қара, у оз топса ҳам, деярли ҳар куни фақирларга гўшт тарқатади, - дебди.
Дурадгор чолга қараб жилмайибди, лекин индамабди, шунда чол жавоб олмагач дурадгор ёнидан ғазабланиб чиқиб кетибди.
Бу воқеадан кейин қишлоқда:
“Уста бой, лекин хасис экан”, деган гап тарқалибди ва қишлоқдагилар дурадгорни ёмон кўриб қолишибди.
Кунларнинг бирида дурадгор хасталаниб қолибди. Ҳеч ким ундан хабар ҳам олмабди. Хаста дурадгор ёлғизланиб оламдан кўз юмибди.
Кунлар ўтиб одамлар қассоб гўшт тарқатмай қўйганини пайқашибди. Шунда қассобдан нега олдингидек гўшт тарқатмаётганини сўрашса, у:
- Дурадгор уста ҳаётлик чоғида ҳар сафар пул олиб келиб, мендан фақирларга гўшт тарқатишимни сўрарди. Ҳозир эса дурадгор йўқ. Энди ҳеч ким пул олиб келмаяпти, - деб жавоб берибди.
Қиссадан ҳисса:
Ҳеч қачон инсонда кўрган нарсангизга қараб баҳо берманг, унинг қалбини фақат Яратган билгувчидир!
Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
t.me/musaffouzb
#Ҳадис
Абу Жаъфар Абдуллоҳ ибн Жаъфар розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. ...«Бас, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ансорийлардан бир кишининг тўсиб қўйган ерига кирдилар. Қарасалар, бир туя турибди. У зот туяга қараган эдилар, туя овоз чиқариб, кўзидан ёш оқизди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам унинг ўркачи ва қулоғи ортидан силадилар. Ва: «Бу туянинг эгаси ким, бу туя кимга қарашли?» дедилар. Ансорийлардан бир йигит келиб: «Эй Аллоҳнинг Расули, менга қарашли», деди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Аллоҳ сени эга қилган бу ҳайвон ҳақида Аллоҳдан қўрқмайсанми? Бу туя оч қолдириб, кўп ишлатишингдан менга шикоят қилди», дедилар.
Абу Довуд ҳам Барқоний каби ривоят қилганлар.
Дўстларингизга ҳам улашинг:
/channel/musaffouzb
“Эй, Раббимиз! Бизнинг гуноҳларимизни кечир, хатоларимизни ўчир ва бизларни солиҳ кишилар қаторида вафот эттир!” (Оли Имрон сураси, 193-оят).
#quron #Alloh #gunoh #solih
@musaffouzb
АССАЛОМУ АЛАЙКУМ!
☀️ ХАЙРЛИ ТОНГ ☀️
Бу кунни Аллоҳ файзидан, баракотидан барчаларимизни насибадор қилсин.
Қалбингизни иймонга, ✨
Уйингизни қувончга, ✨
Юзингизни нурларга, ✨
Аллоҳим тўлдирсин
Қалбимизни кенг;
Охиратда саодатли;
Ўғил - қизларимизни салоҳиятли;
Ризқимизга Аллоҳ кенглик ато этсин.
Бугун Ҳижрий 1445 йил 12 - Жумодус соний ойи
Милодий 2023 йил 25 декабр ҳафтанинг душанба куни
⏰Намоз_вақтлари
АЛЛОҲ ТАОЛО бундай марҳамат қилади:
إِنَّ الصَّلاَةَ كَانَتْ عَلَى الْمُؤْمِنِينَ كِتَابًا مَّوْقُوتًا
⏺"Албатта, намоз мўминларга вақти тайин этилган ва (фарз деб) битилгандир (Нисо сураси, 103-оят)
🌅 Бомдод - 06:50
🌅 Қуёш - 07:40
🏞 Пешин - 12:45
🏞 Аср - 15:30
🌆 Шом - 17:01
🌃 Хуфтон - 18:45
ЎЗБЕКИСТОН ТУМАНИДА БЕШ ВАҚТ ЎҚИЛАДИГАН НАМОЗЛАРНИНГ МУСТАҲАБ ВАҚТЛАРИ.
Телеграм
http://t.me/musaffouzb
Ғазабни, шаҳватни, ҳирсни тарк этиш мардликдир. Бу Пайғамбарнинг одатларидан. Феълида эшакнинг мардлиги ҳам бўлмасин-у Аллоҳдан йироқ, лаънатланган тирик бўлгандан кўра Аллоҳ кўриб-кузатиб турган ўлик бўлганим афзалроқ. Шу – мардликнинг мазмуни, сиридир, қолгани теридан иборат. У одамни жаннатга етаклайди, бу эса жаҳаннамга! Жаннатнинг ёқимсиз нарсалар билан ўралганлиги айтилади, дўзахнинг ҳою ҳавасдан иборатлиги хабар берилади.
«Қалб кўзингни оч» китобидан.
Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
@musaffouzb
Қуръони каримнинг 5 ҳаққи
1. Тинглаш:
«Қуръон тиловат қилганда уни тингланглар ва жим туринглар, шояд раҳматга эришсангиз» (Аъроф сураси, 204-оят).
2. Тиловат қилиш:
«Биз китоб берганлар ичидан уни ўрнига қўйиб тиловат қиладиганлар – ана ўшалар унга иймон келтирадилар» (Бақара сураси, 121-оят).
3. Ёд олиш:
«Йўқ, (Қуръон) илм ато этилган зотларнинг кўнглида (ёд бўлгувчи) аниқ-равшан оятлардир» (Анкабут сураси, 49-оят).
4. Тафаккур ва тадаббур қилиш:
«(Эй Муҳаммад алайҳиссалом! Ушбу Қуръон – одамлар) унинг оятларини тафаккур қилишлари ва ақл эгалари эслатма-ибрат олишлари учун Биз сизга нозил қилган муборак Китобдир» (Сод сураси, 29-оят).
5. Амал қилиш:
«Сўзга қулоқ тутиб, унинг энг гўзалига (яъни нажотга элтгувчи рост Сўзга) эргашадиган зотларга хушхабар беринг!» (Зумар сураси, 18-оят).
🌐 /channel/musaffouzb
БИРИНЧИ АЗОН ТУГАГАНДА НАМОЗНИ ЎҚИСАК БЎЛАДИМИ?
#қисқа_савол_жавоблар #намоз
❓CАВОЛ: Ишхонамизнинг уч томонида масофаси деярли бир хил масжид бор учаласи навбати билан азон айтади. Деярли бир хил эшитилади биринчи азон тугаганда намозни ўқисак дуруст бўладими ёки учаласи ҳам тугаши керакми?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Азон намознинг вақти кирганини эълон қилувчи ва намозхонларни жамоъатга чорловчи калималардир. Намоз ўқишингиз учун биргина масжидни азонини эшитишингиз кифоя қилади. Атрофингиздаги барча масжидларнинг азони тугашини кутишингиз шарт эмас.
Валлоҳу аълам.Ўзбекистон мусулмонлари идораси
🔗 Улашинг: @musaffouzb
Фатво маркази.
#Тарбия
11-сабоқ
Меҳрли қучоқлар болани ўзгартиради
Қизим боғча ёшиданоқ бироз тортинчоқ, уятчан эди. Мактабга бора бошлаганидан кейин ҳам унинг бу феъли ўзгармади.
Бир куни у қайсидир фандан “2” баҳо олиб келди. Онаси уйни бошига кўтариб қизимни уриша бошлади. Шунда мен аёлимга бундай қилиш нотўғри эканлигини, боланинг ўзи ҳам олган баҳосидан жуда хафа бўлаётганини тушунтирдим.
Қизимни ёнимга чақирдим-да, уни бағримга босган кўйи: “Қизим, хафа бўлма, ҳали сен кўп “5” баҳолар оласан, синфингда энг аълочи қиз бўласан”, дея юпатдим ва қизимни дарсдан кейин шуғулланиши учун ўқитувчи гаплашдим.
Вақт ўтиши билан унинг ўқишга бўлган қизиқиши ортиб борди, “5” баҳолари ҳам кўпайди.
Қизим ҳар сафар яхши баҳо олса ёки қандайдир муваффақиятга эришса, уни бағримга босиб, пешонасидан ўпиб: “Баракалла қизалоғим, мен сени жуда яхши кўраман”, дердим.
Ўқув йилининг охирги куни эди. Қизим юзида қувонч билан эшикдан кириб келди ва қўлидаги энг фаол, аълочи ўқувчиларга бериладиган “Мақтов ёрлиғи”ни шошилганча онасига тутқазди.
Демак, боланинг таълим ва тарбиясига меҳр-ла ёндашиш, унинг руҳиятини тушуниш, эътиборли бўлиш лозим экан. Бунга мен ўз тажрибамда гувоҳ бўлдим.
"Фарзанд тарбиясидан 700 сабоқ" китобидан
Дўстларингизга ҳам улашинг:
/channel/musaffouzb
#Ҳадис
Абу Саъид Худрийдан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай дедилар: «Қайси бир мусулмон кишининг берадиган садақаси бўлмаса, дуо қилаётган пайтда «Аллоҳим! Ўзингнинг банданг ва Расулинг Муҳаммадга салавот юборгин, мўмин-мўминаларга, муслим-муслималарга ҳам салавот юборгин», десин. Бу унга закот ўрнига ўтади».
Имом Бухорий ривояти.
Шарҳ: Демак, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга салавот айтишнинг мақоми ана шундай улуғ экан. Ҳамма ҳам садақа қилиб, савоб олишни орзу қилади. Аммо бу нарса ҳаммага ҳам насиб бўлавермайди. Баъзи кишилар садақа қилиш учун нарса топа олмайдилар. Улар бундан маъюс бўлишлари турган гап. Аммо уларнинг бу ҳолатларини яхшиликка буришнинг осон йўли бор экан: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга салавот айтишса, садақанинг ўрнига ўтар экан.
♻️Аллоҳ розилиги учун тарқатинг аввало амал билан!
👉 t.me/musaffouzb
Ким солиҳ амал қилса, ўзи учун
"Ким солиҳ амал қилса, ўзига фойда. Ким ёмонлик қилса, ўзига зарар. Сўнгра Роббингизга қайтарилурсиз".
(Жосия сураси, 15-оят).
Қайтиш қиёмат куни бўлади. Ўшанда Аллоҳ ҳар бир зарра миқдорича қилган яхши ва ёмон амалимизни ҳисоб-китоб қилиб, мукофот ёки жазо беради.
Аллоҳим гуноҳларимизни мағфират этгин, солиҳ амалларда бизларни бардавом қилгин.
@musaffouzb
АССАЛОМУ АЛАЙКУМ!
☀️ ХАЙРЛИ ТОНГ ☀️
Бу кунни Аллоҳ файзидан, баракотидан барчаларимизни насибадор қилсин.
Қалбингизни иймонга, ✨
Уйингизни қувончга, ✨
Юзингизни нурларга, ✨
Аллоҳим тўлдирсин
Қалбимизни кенг;
Охиратда саодатли;
Ўғил - қизларимизни салоҳиятли;
Ризқимизга Аллоҳ кенглик ато этсин.
Бугун Ҳижрий 1445 йил 11 - Жумодус соний ойи
Милодий 2023 йил 24 декабр ҳафтанинг якшанба куни
⏰Намоз_вақтлари
АЛЛОҲ ТАОЛО бундай марҳамат қилади:
إِنَّ الصَّلاَةَ كَانَتْ عَلَى الْمُؤْمِنِينَ كِتَابًا مَّوْقُوتًا
⏺"Албатта, намоз мўминларга вақти тайин этилган ва (фарз деб) битилгандир (Нисо сураси, 103-оят)
🌅 Бомдод - 06:50
🌅 Қуёш - 07:39
🏞 Пешин - 12:45
🏞 Аср - 15:30
🌆 Шом - 17:00
🌃 Хуфтон - 18:45
ЎЗБЕКИСТОН ТУМАНИДА БЕШ ВАҚТ ЎҚИЛАДИГАН НАМОЗЛАРНИНГ МУСТАҲАБ ВАҚТЛАРИ.
Телеграм
http://t.me/musaffouzb
БАНДАСИГА ШИКОЯТ ҚИЛМАНГ!
Имом Шаъроний «Табақот» номли китобларида шундай деганлар:
«Танага, мол-мулкка ёки фарзандларга беморлик, зулм ёки мусибат каби бало етганда бу ҳақда фарзандга, хотинга, оға-иниларга, дўстларга ёки бошқаларга шикоят қилишдан олдин Аллоҳга шикоят қилса, У Зот мусибат тушган пайтдаёқ ўша қийинчиликни кўтаради».
"Ҳикматлар" китобидан.
Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
@musaffouzb
#muftiy_minbari
НЕГА ФАРЗАНДИНГИЗГА ИСЛОМНИ ЎРГАТМОҚЧИСИЗ?
🎙 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари
🌐 /channel/musaffouzb
#Қуръонда_зикри_келган_ажойиботлар
23. Shukur va noshukurlik 1-bo'lim
📖 ❤️ Яқинларингизга улашинг!!⤵️
/channel/musaffouzb
#Мухтасарул_виқоя_шарҳи
45-дарс. Нафл намозларига оид масалалар.
Устоз Ҳабибуллоҳ домла АбдулғаффорЎзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази етакчи мутахассиси,
Тошкент ислом институти катта ўқитувчиси
📝 Савол ва фикр-мулоҳазалар учун:
@Muxtasarulviqoyasharhi_bot
fatvouz">🔗 Улашинг: @musaffouzb
#Видео #таҳорат
#намоз #соҳиби_узр
🎬 Cоҳиби узр ва унга оид ҳукмлар (2-қисм)
🎙Абдувоҳид домла АҳмадалиевЎзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази мутахассиси
🔗 Улашинг: @musaffouzb
#Quron_qalblar_ shifosi
#Қуръон_қалблар_шифосиbasmalatvuzb">
Ўтказиб юборманг 👇
t.me/musaffouzb
Агар Қуръон қалбга кирса... Қалбдан дунё (муҳаббати) чиқиб кетади ва ўрнига саодат жойлашади.
Аллоҳим! Бизларни Қуръон аҳлидан қилгин!
Абдулазиз қоридан гўзал қироат:
"Ясин" сураси.
t.me/musaffouzb
Аллоҳ баракот бериб ишларингизга,
Маҳшарда соя бўлсин бошларингизга.
Дўстим тун хам тушди, яхши дам олинг,
Рaсулуллоҳ кирсин тушларингизга.
ТУНИНГИЗ ОСУДА ЎТСИН! 🌙
🕋Яқинларингизга ҳам улашинг!
http://t.me/musaffouzb
#Қуръонда_зикри_келган_ажойиботлар
22. Qo'ylar va ekinzor 2-bo'lim
📖 ❤️ Яқинларингизга улашинг!!⤵️
/channel/musaffouzb
#muftiy_minbari
ЖАННАТНИ ВОЖИБ ҚИЛУВЧИ АМАЛ
🎙 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари
🌐 /channel/musaffouzb
#Видео
Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам бомдод ва пешин намозлари орасида асосан қандай амаллар билан машғул бўлар эдилар?
Ғуломиддин домла ХолбоевЎзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази директор ўринбосари
Тошкент ислом институти ўқитувчиси
🔗 Улашинг: @musaffouzb
#Quron_qalblar_shifosi
#Қуръон_қалблар_шифосиbasmalatvuzb">
Ўтказиб юборманг 👇
t.me/musaffouzb
Агар Қуръон қалбга кирса... Қалбдан дунё (муҳаббати) чиқиб кетади ва ўрнига саодат жойлашади.
Аллоҳим! Бизларни Қуръон аҳлидан қилгин!
Абдулазиз қоридан гўзал қироат:
"Ясин" сураси.
t.me/musaffouzb
#хайрли_тун
Сизларга тундан сокинлик, тонгдан халол ризқу - барокат насибадорлари бўлиш насиб қилсин!
Тун хайрли бўлсин, азиз диндошим!
♻️Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
👉 t.me/musaffouzb