"Оқ тепа" жомеъ масжидининг расмий телеграм канали!
#Ҳадис
Қиёмат куни даҳшатга тушмайдиган ва ҳисоб-китоб қилинмайган 3 тоифа.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтадилар: “Уч кишини улкан даҳшат қўрқитмайди ва улар ҳисоб ҳам қилинмаслар. Улар халойиқ ҳисоб-китоб қилингунича мушк (анбар) тепаликларида бўладилар.
1. Қуръонни Аллоҳ учун ўқийдиган ва у билан қавмга имомлик қиладиган ҳамда қавм ҳам ундан рози бўлган киши;
2. Аллоҳ учун намозга чорловчи киши;
3. Ўзи ва Роббиси ҳамда яқинлари ўртасини ислоҳ қилувчи банда”.
Имом Табароний ривояти.
♻️Аллоҳ розилиги учун тарқатинг аввало амал билан!
👉 /channel/musaffouzb
#кун_ояти
وَالَّذِينَ آمَنُوا وَعَمِلُوا الصَّالِحَاتِ سَنُدْخِلُهُمْ جَنَّاتٍ تَجْرِي مِنْ تَحْتِهَا الْأَنْهَارُ خَالِدِينَ فِيهَا أَبَدًا ۖ وَعْدَ اللَّهِ حَقًّا ۚ وَمَنْ أَصْدَقُ مِنَ اللَّهِ قِيلًا
"Иймон келтириб, яхши амалларни қилганларни остидан анҳорлар оқиб турган жаннатларга киритамиз. Унда абадий–бардавом қолурлар. Аллоҳнинг ваъдаси ҳақдир. Аллоҳдан ростгўйроқ зот борми?".
(Нисо сураси, 122-оят).
Тафсир: Банданинг жаннатга кириши учун иймон ва яхши амаллар бўлиши шарт. Иймонсиз ҳолда қилинган ҳар қанча яхши амалларнинг фойдаси бўлмайди. Иймони бўлиб туриб яхши амалларни қилган бандалар фақат жаннатга кириш билан кифояланиб қолмайдилар. Балки жаннатда абадий–бардавом қоладилар. Бу эса, шайтоннинг дўстлари дўзахда абадий–бардавом қолишларининг муқобилигадир.
♻️Аллоҳ розилиги учун тарқатинг аввало амал билан!
👉 /channel/musaffouzb
АССАЛОМУ АЛАЙКУМ!
☀️ ХАЙРЛИ ТОНГ ☀️
Бу кунни Аллоҳ файзидан, баракотидан барчаларимизни насибадор қилсин.
Қалбингизни иймонга, ✨
Уйингизни қувончга, ✨
Юзингизни нурларга, ✨
Аллоҳим тўлдирсин
Қалбимизни кенг;
Охиратда саодатли;
Ўғил - қизларимизни салоҳиятли;
Ризқимизга Аллоҳ кенглик ато этсин.
Бугун Ҳижрий 1445 йил 23 - Жумодул аввал ойи
Милодий 2023 йил 7 декабр ҳафтанинг пайшанба куни
⏰Намоз_вақтлари
АЛЛОҲ ТАОЛО бундай марҳамат қилади:
إِنَّ الصَّلاَةَ كَانَتْ عَلَى الْمُؤْمِنِينَ كِتَابًا مَّوْقُوتًا
⏺"Албатта, намоз мўминларга вақти тайин этилган ва (фарз деб) битилгандир (Нисо сураси, 103-оят)
🌅 Бомдод - 06:30
🌅 Қуёш - 07:28
🏞 Пешин - 12:45
🏞 Аср - 15:30
🌆 Шом - 16:55
🌃 Хуфтон - 18:35
ЎЗБЕКИСТОН ТУМАНИДА БЕШ ВАҚТ ЎҚИЛАДИГАН НАМОЗЛАРНИНГ МУСТАҲАБ ВАҚТЛАРИ.
Телеграм
http://t.me/musaffouzb
#Эслатма
Маҳзунлик 〰️ ўпканинг заифлашишига сабаб бўлади.
Асабий таранглик 〰️ юрак ва ақлнинг заифлашишига сабаб бўлади.
Безовталик 〰️ ошқозоннинг заифлашишига сабаб бўлади.
Ғазаб 〰️ жигарнинг заифлашишига сабаб бўлади.
Қўрқув 〰️ буйракнинг заифлашишига сабаб бўлади.
Барча ёмон ҳислардан қоч! Чунки, ёмон ҳислар охир оқибат ўлимингга сабаб бўлади.
Каналга уланиш👇
Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
t.me/musaffouzb
#Кун_ҳикмати
Айтиладики:
"Олти нарса олти ўринда ғарибдир.
1. Намоз ўқимайдиган қавм орасидаги масжид ғарибдир.
2. Ўқимайдиган қавмнинг уйидаги Мусҳаф ғарибдир.
3. Фосиқ хотирасидаги Қуръон ғарибдир.
4. Ёмон хулқли, золим кишининг қўл остидаги солиҳа, муслима аёл ғарибдир.
«Охират кунига тайёргарлик» китобидан.
👉 /channel/musaffouzb
ЎЗ ҲИССАСИНИ ШЕРИГИГА СОТИШ ЖОИЗМИ?
#савдо
❓1142-CАВОЛ: Икки киши бир машинани шерик бўлиб сотиб олса, кейин бири иккинчисига ўз улушини бўлиб тўлашга сотиши мумкин деб эшитдим шу тўғрими?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм.
Тўғри. Икки киши битта машинани ўртага пул ташлаб сотиб олган бўлса, сўнг шериклардан бири ўзининг ҳиссасини сотмоқчи бўлса, хоҳласа нақд савдо билан хоҳласа насия савдо билан, хоҳласа ўз шеригига хоҳласа бегона одамга сотиши мумкин. Фақат бўлиб тўлаш орқали насия савдо қилинганда қиймат ва муддат аниқ бўлиши шарт. Бу ҳақда фуқаҳоларимиз шундай дейдилар:
لأحد الشريكين إن شاء بيع حصته إلى شريكه إن شاء باعها لآخر بدون إذن شريكه"
“Шериклардан бири ўз улушини хоҳласа ўз шеригига, хоҳласа шеригининг изнисиз бошқа кишига сотиши ҳам мумкин” (“Дурарул ҳуккам” китоби). Валлоҳу аълам.Ўзбекистон мусулмонлари идораси
.
Фатво маркази
@musaffouzb
#tafakkur
Сабр илк зарбада
Сиз бутун вужудингиз билан қўрққан оғир фалокат тўсатдан келиб қолса нима қилардингиз? Юрагингизни қўрқув ёриб юбориши ва сизни тубсиз чуқурга ташлайдиган ҳалокатли бўронларга таслим бўлишига қўйиб берасизми? Ёки бу қийинчиликлар ичида сизни тўғри фиклашингиз олиб борадиган нажотни топишга ҳаракат қиласизми?
Шу ўринда "Таъаббата шаррон" ("Ёмонликни қўлтиқлаб олган" маъносида. Нақл қилинишича, у жоҳилият даврида яшаган шоирлардан бири бўлиб, қиличини қўлтиғига қистириб юргани учун шундай номланган) лақаби билан машҳур бўлган Собит ибн Зуҳайрнинг қуйидаги шеърини келтириб ўтсак:
Олдига чиққан имконлардан фойдаланмаган киши,
Барчасин бой берар ва қолар ортидан чекиб алам.
Замонла курашиб, мусибат енгмоқ оқилнинг иши,
Бурнининг бири беркилса, бошқасидан олар нафас.
Тушкунликка тушиб қолишнинг энг ёмон таъсирларидан бири бу – унинг фикрни жамлаш қобилиятини йўққа чиқаришидир. Биз тушкунликка тушган вақтимизда фикрларимиз сочилиб кетади ва муаммоларни ҳал қилиш ҳамда бу борада бир қарорга келишдан ожиз бўлиб қоламиз. Агар биз ўзимизни энг ёмон ҳолатга кўниктира олсак ва қандай бўлишидан қатъи назар унга дош беришга тайёргарлик кўрсак, албатта қийинчиликларни енгиб, уларни энг яхши йўл билан ҳал қила оламиз.
Қатарий айтган сўзларга боқинг:
Инсонлар чақмоқ каби келиб-кетганин
Кўрдингу, лек сира қўрқмадинг, эй нафсим.
Минг ёлворсанг ҳам келганида ажалинг,
Кетарсан, қолмассан дунёда бир кун ҳам.
Бу байтда асаблар таранглашган вақтдаги жасоратнинг гўзал тасвирлари бор. Агар инсон яқинлашиб келаётган хавф-хатарни олдиндан кўриб, ўзини тута олса, ақлини юз берадиган воқеалардан чиқиш йўлини излашга қаратади ва муваффақият уни албатта топиб келади. Шунинг учун ҳам Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Сабр биринчи зарба пайтидадир”, деганлар (Имом Бухорий ривояти).
Инсон қўрқинчли балоларни кутар экан, уни тушкунлик бутунлай эгаллаб олади. Ушбу балоларни худди ўлим ёки ундан ҳам каттароқ нарса сифатида кўради. У ҳаддан ташқари ташвиш туфайли еб-ичишни тўхтатади, юзида табассумдан асар ҳам қолмайди.
©️ Шайх Муҳаммад Ғаззолий
🌐 /channel/musaffouzb
#ҲАДИС
Анас ибн Молик розияллоҳу анҳу Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва салламдан ривоят қилади:
“Банда қабрига қўйилса, соҳиблари қайтиб кетишса, уларнинг кавушлари тақиллаганини эшитиб турганида олдига икки фаришта келиб, уни ўтқазишади. Кейин: “Бу одам, Муҳаммад саллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳақида нима дердинг?” дейишади. У: “Гувоҳлик бераманки, албатта Муҳаммад Аллоҳнинг бандаси ва Расулидир”, дейди. Шунда унга: “Дўзахдаги ўрнингга қара. Албатта, Аллоҳ сенга уни жаннатдаги ўринга алмаштириб берди”, дейилади.
Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар: У икковини ҳам кўради. Кофир ёки мунофиққа: “Бу киши ҳақида нима дердинг?” дейилади. “Билмадим. Одамлар айтадиган нарсани айтардим”, дейди. Шунда унга: “Билмадинг ҳам, эргашмадинг ҳам”, дейилади. Кейин темир гурзи билан бир урилганида шундай қичқиради, унинг овозини инсу жиндан бошқа ҳамма мавжудот эшитади” .
Имом Бухорий ривояти.
t.me/musaffouzb
#кун_ояти
وَعَدَ اللَّهُ الْمُؤْمِنِينَ وَالْمُؤْمِنَاتِ جَنَّاتٍ تَجْرِي مِنْ تَحْتِهَا الْأَنْهَارُ خَالِدِينَ فِيهَا وَمَسَاكِنَ طَيِّبَةً فِي جَنَّاتِ عَدْنٍ ۚ وَرِضْوَانٌ مِنَ اللَّهِ أَكْبَرُ ۚ ذَٰلِكَ هُوَ الْفَوْزُ الْعَظِيمُ
"Аллоҳ мўмин эр ва мўмина аёлларга остидан анҳорлар оқиб турган жаннатларни, уларда абадий қолишни ва барқарорлик жаннатидан покиза масканларни ваъда қилди. Аллоҳдан бўладиган розилик эса, энг улуғидир. Ана ўша улкан ютуқдир".
(Тавба сураси, 72-оят).
Тафсир: Кофир ва мунофиқларни жаҳаннам кутиб турган бўлса, мўмин ва мўминаларни ажойиб жаннатлар кутиб турибди. Кофирлар ва мунофиқлар дўзахда абадий азоб чексалар, мўмин ва мўминалар жаннатда абадий маза қиладилар. Уларнинг доимий истиқомат қиладиган жаннатларида покиза масканлар кутиб турибди. Лекин бу мўмин ва мўминаларга берилган мукофотнинг охирги даражаси эмас. Уларга бериладиган мукофотнинг энг улуғи Аллоҳнинг розилигидир. Бу мукофотнинг олдида жаннатлар ва уларнинг битмас-туганмас неъматлари ҳам ҳеч гап бўлмай қолади.
♻️Аллоҳ розилиги учун тарқатинг аввало амал билан!
👉 /channel/musaffouzb
АССАЛОМУ АЛАЙКУМ!
☀️ ХАЙРЛИ ТОНГ ☀️
Бу кунни Аллоҳ файзидан, баракотидан барчаларимизни насибадор қилсин.
Қалбингизни иймонга, ✨
Уйингизни қувончга, ✨
Юзингизни нурларга, ✨
Аллоҳим тўлдирсин
Қалбимизни кенг;
Охиратда саодатли;
Ўғил - қизларимизни салоҳиятли;
Ризқимизга Аллоҳ кенглик ато этсин.
Бугун Ҳижрий 1445 йил 22 - Жумодул аввал ойи
Милодий 2023 йил 6 декабр ҳафтанинг чоршанба куни
⏰Намоз_вақтлари
АЛЛОҲ ТАОЛО бундай марҳамат қилади:
إِنَّ الصَّلاَةَ كَانَتْ عَلَى الْمُؤْمِنِينَ كِتَابًا مَّوْقُوتًا
⏺"Албатта, намоз мўминларга вақти тайин этилган ва (фарз деб) битилгандир (Нисо сураси, 103-оят)
🌅 Бомдод - 06:30
🌅 Қуёш - 07:27
🏞 Пешин - 12:45
🏞 Аср - 15:30
🌆 Шом - 16:55
🌃 Хуфтон - 18:35
ЎЗБЕКИСТОН ТУМАНИДА БЕШ ВАҚТ ЎҚИЛАДИГАН НАМОЗЛАРНИНГ МУСТАҲАБ ВАҚТЛАРИ.
Телеграм
http://t.me/musaffouzb
Албатта, қалбнинг тозаланиши – ичкарига хартум тиқиб, жилдир-жилдир сув билан ювиладиган бир нарса эмас. Ҳар қанча кимёвий ашёлар билан ювсанг ҳам, бўлмайди. Инсон кўнглининг тоза бўлиши нимадир? Самимий, кўнглида яхшилик барқ урган, ҳар ишга ёруғ бир истаклар билан киришган, туйғулари тоза, бировга кин-адоват сақламайдиган бўлиш... Қалбдаги мана шу бойликни Ихлос деймиз. Ихлос керак.
Шайх МАҲМУД АСЪАД ЖЎШОН.
Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
@musaffouzb
Ҳаёт сенга орқама-орқа тўсиқлар, синовлар юборса, бу тиканлардан сақлан.
Хавотир олма: яқин кунларда бу тиканлар гулини хам кўрсатади.
Ишқи буюк, савдоси буюк бўлганни синови ҳам оғир бўлади.
Яхшини изла, тўғрини изла, гўзалликни изла, асло қусур излама.
Қоф тоғи қадар буюк бўлсанг-да кафанга сиғадиган қадар кичиксан.
Тур, ўзинга кел, ноумидликка берилма, умидсизлик шайтондан, умид қилиш Аллоҳдандир.
Роббга олиб борадиган йўллар бисёрдир. Мен эса Ишқ йўлини танладим.
Қумнинг заррасиман, аммо саҳронинг дардини ташийман.
Ишқда насибанг бор бўлса, тегсанг ҳам ёнажаксан. Шуни яхши бил: кимлар соғинчдан ёнар, кимлар етишишдан.
Руҳнинг гўзаллиги тананинг гўзаллиги каби тез кўринмас.
Нимагадир билмайман сенга боқсам ўзимни кўраман. Сенга келаётган вақтда ўзимдан кетаман. Сендан кетар вақтда хеч ўзимга келмайман.
Инсонларни яхши тани, ҳар инсонни ёмон билиб, қутилмоққа шошилма.
Ҳар инсонни яхши билиб ҳам овунма.
Жалолиддин Румий
@musaffouzb
МИЙҚОТ ТЎҒРИСИДАН ПОЕЗДДА ЎТИШНИНГ ҲУКМИ
#Ҳаж_умра #эҳром
❓1141-CАВОЛ: Биз Умра зиёратига борганимизда Мадинаи мунавварадан Маккаи мукаррамага кетишда поезд орқали боришимизга тўғри келди. Лекин поезд мийқотга тўхтамас экан. Биз эҳромга қачон ва қаердан киришимиз керак бўлади?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм.
Мийқотдан эҳромсиз ўтиш жоиз эмас, аммо мийқотдан олдин эҳромга кириш барча фақиҳларга кўра, жоиздир. Бу ҳақида “Ғунятун-носик” китобида шундай ёзилган:
"و فائدة التوقيت بها حرمة تأخير الاحرام عنها كلها لا التقديم فانه جائز إجماعا"
Яъни: “Мийқотни белгилаб қўйишнинг фойдаси шуки, ундан эҳромсиз ўтиш ҳаромдир. Аммо мийқотдан олдин эҳромга кириш жоизлигига иттифоқ қилинган” (“Ғунятун-носик” китоби).
Шу жиҳатдан, Мадина шаҳридан Маккага борувчи поезд йўлда мийқотга тўхтамагани учун зиёратчилар меҳмонхонада эҳром ўраб, икки ракат намоз ўқиб, ният қилиши ва лаббайка айтиши жоиз бўлади.
Баъзилар поезд мийқот ҳудудидан ўтаётганида, эълон қилинади, шунга кўра, ўша пайтда эҳромга киришни ният қилиб, лаббайка айтиб, поезднинг ўзида ўтирган ҳолда ҳам намоз ўқиса бўлади, чунки бу суннат намоздир, дейдилар. Лекин кўп ҳолатларда йўловчилар тилни билмасликлари ёки бошқа сабаблар билан мийқотдан ният қилмай ва лаббайка айтмай ўтиб кетишлари эҳтимоли катта. Шу сабабли мийқотдан олдин эҳромга кириб олганлари яхшироқдир. Валлоҳу аълам.Ўзбекистон мусулмонлари идораси
.
Фатво маркази
@musaffouzb
😄🕌 “ЙИЛ ИМОМИ – 2023” ҒОЛИБИ АНИҚЛАНДИ ВА ҲАЖ ЙЎЛЛАНМАСИ БИЛАН ТАҚДИРЛАНДИ
📊 Шу йил 5 декабрь куни масжидларда фаолият юритаётган имом-домлалар ўртасида “Йил имоми – 2023” кўрик танловининг республика босқичи бўлиб ўтди. Унда Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳридаги ҳудудий босқичларда ғолибликни қўлга киритган 14 нафар имом-домла беллашди.
📝 Иштирокчилар Қуръони карим қироати ва тафсири, ақида, фиқҳ, Ислом тарихи, ҳадис илмлари, алломалар ижодига оид саволларга жавоб бердилар. Шунингдек, меҳнат фаолиятлари давомида амалга оширган ишлари ва ижодларини намойиш этдилар. Қатнашчиларнинг чиқишлари ҳакамлар ҳайъати томонидан мезонлар асосида баҳоланди.
🗣 Танлов натижаларига кўра, қуйидаги иштирокчилар совринли ўринларга муносиб топилди:
🥇1-ўрин – Тошкент шаҳридаги “Холид ибн Валид” жоме масжиди имом-хатиби Исроилжон домла Исмоилжоновга I даражали диплом ва Ҳаж сафари йўлланмаси;
🥈2-ўрин – Андижон вилоятидаги “Мирзахолиқ ота” жоме масжиди имом-хатиби Муҳаммадийхон домла Ҳожиевга II даражали диплом ва 15 млн. сўм пул мукофоти;
🥉3-ўрин – Самарқанд вилоятидаги “Шайх Худойдод Вали” жоме масжиди имом-хатиби Анвар домла Аҳмедовга III даражали диплом ва 12 млн. сўм пул мукофоти топширилди.
🤲Аллоҳ таоло ғолибликни муборак айласин, қолган иштирокчиларга ҳам келгусида муваффақият ато этсин.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати
MUSLIM.UZ GA 😎 OBUNA BO'LING ✅ VA ULASHING🗣
▶️ Muslimuzz/featured">YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook
#Видео
#эркак #аёл #намоз
Эркак ва аёлнинг намоздаги фарқлари. (3-қисм)
Қўл боғлаш
Абдуғофур домла НиёзқуловЎзбекистон мусулмонлари идораси
Дарслар:
Фатво маркази бош мутахассиси
1-дарс (Муқаддима)
2-дарс (Такбири таҳрима)
🔗 Улашинг: @musaffouzb
#Quron_qalblar_shifosi
#Қуръон_қалблар_шифосиbasmalatvuzb">
Ўтказиб юборманг 👇
t.me/musaffouzb
Агар Қуръон қалбга кирса... Қалбдан дунё (муҳаббати) чиқиб кетади ва ўрнига саодат жойлашади.
Аллоҳим! Бизларни Қуръон аҳлидан қилгин!
Абдулазиз қоридан гўзал қироат:
"Ясин" сураси.
t.me/musaffouzb
#хайрли_тун
Тунингиз хайрли бўлсин!
Аллоҳ барчангизни ҳифзу ҳимоясида асрасин! 🤲🤲🤲
♻️Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
👉 /channel/musaffouzb
Агар Қуръон қалбга кирса... Қалбдан дунё (муҳаббати) чиқиб кетади ва ўрнига саодат жойлашади.
Аллоҳим! Бизларни Қуръон аҳлидан қилгин!
Абдулбосит қоридан гўзал қироат:
"Мулк" сураси.
http://t.me/musaffouzb
#Қуръонда_зикри_келган_ажойиботлар
14. Ros sohiblari. 2-bo'lim
📖 ❤️ Яқинларингизга улашинг!!⤵️
/channel/musaffouzb
#muftiy_minbari
ЗАМОНАМИЗ ФИРИБГАРЛАРИ
Диндошининг мусибатидан фойдаланувчилар
🎙 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари
🌐 /channel/musaffouzb
#Видео
#бойлик #қаноат
Ҳақиқий бойлик қаноатдадир.
Отабек домла МамадиевЎзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази мутахассиси
🔗 Улашинг: @musaffouzb
#Quron_qalblar_shifosi
#Қуръон_қалблар_шифосиbasmalatvuzb">
Ўтказиб юборманг 👇
t.me/musaffouzb
Агар Қуръон қалбга кирса... Қалбдан дунё (муҳаббати) чиқиб кетади ва ўрнига саодат жойлашади.
Аллоҳим! Бизларни Қуръон аҳлидан қилгин!
Абдулазиз қоридан гўзал қироат:
"Ясин" сураси.
t.me/musaffouzb
#хайрли_тун
عَنْ حُذَيْفَةَ ، قَالَ كَانَ النَّبِيُّ إِذَا أَخَذَ مَضْجَعَهُ مِنْ اللَّيْلِ، وَضَعَ يَدَهُ تَحْتَ خَدِّهِ، ثُمَّ يَقُولُ: اللَّهُمَّ بِاسْمِكَ أَمُوتُ وَأَحْيَا. وَإِذَا اسْتَيْقَظَ، قَالَ: الْحَمْدُ لِلَّهِ الَّذِي أَحْيَانَا بَعْدَ مَا أَمَاتَنَا وَإِلَيْهِ النُّشُورُ. صحيح البخاري
Ҳузайфа розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Қачонки, Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам тунги ётоқларига борсалар, қўлларини юзларини тагига қўярдилар. Сўнгра: “Аллоҳумма бисмика амуту ва аҳя” (таржимаси: “Аллоҳим, исминг ила ўламан ва тириламан!”), дердилар. Уйғонсалар эса: “Алҳамду лиллаҳиллазий аҳяна баъда ма аматана ва илайҳин нушур” (таржимаси: “Жонимизни қабз қилгандан кейин қайта тирилтирган Аллоҳга ҳамд бўлсин. Қайта тирилиш Унинг Ўзигадир”).
Имом Бухорий ривояти.
♻️Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
👉 /channel/musaffouzb
Kechirimli bo‘lish
©️ Shayx Muhammad Sodiq Muhammad Yusuf
@musaffouzb
#Қуръонда_зикри_келган_ажойиботлар
13. Ros sohiblari. 1-bo'lim
📖 ❤️ Яқинларингизга улашинг!!⤵️
@musaffouzb
#Мухтасарул_виқоя_шарҳи
43-дарс. Витр намозига оид масалалар.
Устоз Ҳабибуллоҳ домла АбдулғаффорЎзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази етакчи мутахассиси,
Тошкент ислом институти катта ўқитувчиси
📝 Савол ва фикр-мулоҳазалар учун:
@Muxtasarulviqoyasharhi_bot
fatvouz">🔗 Улашинг: @musaffouzb
Гуноҳларни ювувчи айрим осон ибодатлар
• Ушбу ҳадиси шариф билан ювинг:
"Ер юзида кимда-ким "ла илаҳа иллаллоҳ, валлоҳу акбар, ва ла ҳавла ва ла қуввата илла биллаҳ" дер экан, унинг барча гуноҳларига каффорат бўлиб кетади, гарчи гуноҳлари денгиз кўпигидек кўп бўлса ҳам".
• Овқатдан сўнг ювинг:
"Кимда-ким таом еганидан сўнг "алҳамду лиллаҳиллазий атъамани ҳазат тоъаама ва разақанийҳи мин ғойри ҳавлин минний ва ла қувва" (мендан ҳеч куч-қувват бўлмасдан ушбу таомни менга едириб ризқ бериб қўйган Аллоҳга ҳамд бўлсин) деса, ўтган гуноҳлари кечирилади".
• Кийим кийиш асносида ювинг:
Кимда-ким киятуриб "алҳамду лиллаҳиллазий касааний ҳазас савба ва разақанийҳи мин ғойри ҳавлин минний ва ла қувва" (мендан ҳеч куч-қувват бўлмасдан ушбу кийимни менга кийдириб ризқ бериб қўйган Аллоҳга ҳамд бўлсин) деса, ўтган гуноҳлари кечирилади".
• Ҳар кунингизда ювинг:
"Кимда-ким бир кунда юз бор "субҳаналлоҳи ва биҳамдиҳи" деса, унинг барча гуноҳлари каффорат қилинади, гарчи денгиз кўпигидек кўп бўлса ҳам".
• Ҳар намоз ортидан ювинг:
"Кимда-ким ҳар намоз ортидан 33 марта "субҳаналлоҳ", 33 марта "алҳамдулиллаҳ", 33 марта "аллоҳу акбар" деса, бу 99 та, юзинчисида "ла илаҳа иллаллоҳу ваҳдаҳу ла шарика лаҳ, лаҳул мулку ва лаҳул ҳамду, ва ҳува ала кулли шайъин қодийр" деса, унинг барча гуноҳлари каффорат қилинади, гарчи денгиз кўпигидек кўп бўлса ҳам".
Юқорида келган дуоларнинг барчаси саҳиҳ ҳадисларда келган. Бундан ташқари пайғамбар алайҳиссалом бошқа кўпгина дуоларни, гуноҳларни тўкувчи зикрларни ўргатиб кетганлар.
Бизга эса фақат бунга ихлос билан амал қилиб, чин қалбдан айтиб юриш қолди.
Парвардигор барчамизни тилидан Аллоҳ зикри аримайдиган бандаларидан қилсин!
Яқинларингизга ҳам улашинг:
/channel/musaffouzb
#Ҳадис
Али розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Биз «Бақийъул ғарқад» қабристонида дафн маросимида эдик. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳузуримизга келиб ўтирдилар. Биз ҳам у зотнинг атрофларида ўтирдик. У зотнинг қўлларида асолари бор эди. Овозларини пастлатиб, ўша асо билан ерга уриб: «Сизлардан ҳар бирингизнинг дўзах ва жаннатдан бўлган маконингиз ёзиб қўйилгандир», дедилар. Саҳобалар: «Эй Аллоҳнинг Расули, (унда амал қилиб ўтирмасдан) ўша ёзиб қўйилган тақдир китобимизга суяниб ўтираверайликми?» дейишди. Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам «Амал қилаверинглар. Ким қайси мақомга яратилган бўлса, ўша мақомга олиб борадиган ишлар унга осон қилиб қўйилади, яъни йўллаб қўйилади», деб ҳадиснинг охиригача зикр қилдилар.
Имом Бухорий ва Муслим ривоятлари.
Дўстларингизга ҳам улашинг:
/channel/musaffouzb