musaffouzb | Неотсортированное

Telegram-канал musaffouzb - MUSAFFO.UZ

6837

"Оқ тепа" жомеъ масжидининг расмий телеграм канали!

Подписаться на канал

MUSAFFO.UZ

#Тунингиз_хайрли_бўлсин!

وعَنْ أم المؤمنين عَائِشَةَ رضي الله عنها، أَنَّ النَّبِيّ كَانَ إِذَا أَوَى إِلَى فِرَاشِهِ كُلَّ لَيْلَةٍ، جَمَعَ كَفَّيْهِ ثُمَّ نَفَثَ فِيهِمَا، فَقَرَأَ فِيهِمَا: ( قُلْ هُوَ اللَّهُ أَحَدٌ ( و( قُلْ أَعُوذُ بِرَبِّ الْفَلَقِ ( و( قُلْ أَعُوذُ بِرَبِّ النَّاسِ (، ثُمَّ يَمْسَحُ بِهِمَا مَا اسْتَطَاعَ مِنْ جَسَدِهِ، يَبْدَأُ بِهِمَا عَلَى رَأْسِهِ وَوَجْهِهِ وَمَا أَقْبَلَ مِنْ جَسَدِهِ، يَفْعَلُ ذَلِكَ ثَلاَثَ مَرَّات صحيح البخاري

Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам тунги ётоқларига борсалар, икки кафтларини бирлаштириб, уларга дам уриб – “Ихлос”, “Фалақ”, “Нос” сураларини қироат қилардилар. Сўнгра икки кафтларини баданларининг қўллари етгарлик жойларига суртардилар. Бошларидан бошлаб, сўнгра юзлари ва кетма-кет бошқа аъзоларига. Бу ишни уч марта қилардилар”
Имом Бухорий ривояти.

♻️Аллоҳ розилиги учун тарқатинг аввало амал билан!
👉 /channel/musaffouzb

Читать полностью…

MUSAFFO.UZ

Birovni mazah qilish shariatda harom qilingan

©️ Shayx Muhammad Sodiq Muhammad Yusuf

@musaffouzb

Читать полностью…

MUSAFFO.UZ

#Қуръонда_зикри_келган_ажойиботлар

7. G'orda qamalib qolgan uch kishi 1-bo'lim

📖 ❤️ Яқинларингизга улашинг!!⤵️
@musaffouzb

Читать полностью…

MUSAFFO.UZ

#Мухтасарул_виқоя_шарҳи

42-дарс. Намозда сутра масаласи.

Устоз Ҳабибуллоҳ домла Абдулғаффор

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази етакчи мутахассиси,
Тошкент ислом институти катта ўқитувчиси


📝 Савол ва фикр-мулоҳазалар учун:
@Muxtasarulviqoyasharhi_bot

fatvouz">🔗 Улашинг: @musaffouzb

Читать полностью…

MUSAFFO.UZ

#Видео

Мусулмоннинг мусибатларга нисбатан муносабати қандай бўлиши керак?

Устоз Ҳабибуллоҳ домла Абдулғаффор

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази бош мутахассиси,
Тошкент ислом институти катта ўқитувчиси

🔗 Улашинг: @musaffouzb

Читать полностью…

MUSAFFO.UZ

СИГИР ВОҚЕЪАСИ (9-қисм)
🎙 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари
🌙 ЭНГ ГЎЗАЛ ҚИССАЛАР

🌐 /channel/musaffouzb

Читать полностью…

MUSAFFO.UZ

Агар Қуръон қалбга кирса... Қалбдан дунё (муҳаббати) чиқиб кетади ва ўрнига саодат жойлашади.
Аллоҳим! Бизларни Қуръон аҳлидан қилгин!


Абдулазиз қоридан гўзал қироат:
"Ясин" сураси.

t.me/musaffouzb

Читать полностью…

MUSAFFO.UZ

🌙🤲🏻 Ё АЛЛОҲ!

✨🤲🏻 Кечамизни солиҳлар кечаси қил!
✨🤲🏻 Қалбларимизни Ўзингдан қўрқадиганлар қалбидан қил!
✨🤲🏻 Амалларимизни тақводорлар амалларидан қил!
✨🌹 Жаннатинг билан ризқлантир!
✨🤲🏻 Эй оламлар Робби!

✨🍃🌹 Расулуллоҳ ﷺ кирсинлар тушларимизга.

🌙ХАЙРЛИ ТУН!

♻️Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
👉 t.me/musaffouzb

Читать полностью…

MUSAFFO.UZ

Birovga yetgan ne'matni koʻra olmaslik

©️ Shayx Muhammad Sodiq Muhammad Yusuf

@musaffouzb

Читать полностью…

MUSAFFO.UZ

#Қуръонда_зикри_келган_ажойиботлар

6. Ортда қолган уч киши 3-бўлим

📖 ❤️ Яқинларингизга улашинг!!⤵️
@musaffouzb

Читать полностью…

MUSAFFO.UZ

🇺🇿 Уламоларга бешик бўлган юрт - ЎЗБЕКИСТОН заминида ўтказилган "Бухорои шарифнинг ислом цивилизациясидаги ўрни" мавзуидаги анжуман (26.11.2023)

🌐 /channel/musaffouzb

Читать полностью…

MUSAFFO.UZ

☪️ ҚАНДАЙ ҚИЛИБ АЛЛОҲНИНГ ТАВФИҚИГА ЛОЙИҚ БЎЛА ОЛАМИЗ? (2 ҚИСМ)

😄Аллоҳнинг тавфиқига эришай десангиз қуйидагиларни қилишингиз даркор:

1) Ўзгаларга яхшилик қилинг, одамларнинг ҳожатини чиқаринг, зотан Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Одамларнинг Аллоҳга энг маҳбуби одамларга манфаати энг кўпидир”.

2) Қуръонни ўрганинг ва ўргатинг. “Сизларнинг энг яхшингиз Қуръонни ўрганиб, ўргатганларингиздир”.

3) Яхшиликка буюриб, ёмонликдан қайтаринг, Аллоҳ таоло бу ҳақда айтади: “Сизлардан яхшиликка чақирадиган, амри маъруф–наҳйи мункар қиладиган бир уммат бўлсин. Ана ўшалар, ўзлари нажот топгувчилардир” (Оли Имрон сураси, 104-оят)

4) Солиҳ кишилар билан ҳамсуҳбат бўлинг, токи улар сизни тоатга чорласинлар, маъсиятдан қайтарсинлар. “Фақат мўмин билангина дўст бўл. Таомингни фақат тақводор кишигина есин”.

5) Доим ҳусни-хулқ узра бўлинг, кўнглингиз пок бўлсин! Зеро Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Сизларнинг энг яхшиларингиз – хулқи гўзалларингиздир”.

6) Оила қуришда ўзингизга солиҳа жуфт танланг, негаки солиҳа аёл дин ва дунё ишларингизда сизга ёрдам беради. Бошида Аллоҳдан узоқ бўлган, солиҳа аёлга уйлангандан кейин эса аёли уларнинг ҳаётини ўзгартириб юборган қанчадан-қанча одамларни кўрдик! Муҳаммад Мустафо соллаллоҳу алайҳи васаллам бундай деганлар: “Дунё бир матоҳдир, дунёнинг энг яхши матоҳи эса солиҳа жуфтдир”.

7) Оилангизга эътиборли бўлинг, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтадилар: “Сизларнинг энг яхшиларингиз аҳлига яхши бўлганларингиздир. Мен аҳлига энг яхшингизман”. Оиланинг ҳаққи дўстлар, ошна-оғайниларникидан муқаддам туради!

8) Ўзингизга алоқадор бўлмаган ишларга аралашманг, сабаби Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Ўзига алоқадор бўлмаган нарсаларни тарк этиш киши исломининг гўзаллигидандир”.

9) Аллоҳдан сизни гап-сўзларда, юриш-туришда тўғриликка йўналтиришини сўранг. Бу Аллоҳ таоло каломида айтган ҳикматнинг айни ўзидир: “У зот кимни хоҳласа, ўшанга ҳикматни беради. Кимга ҳикмат берилса, унга кўп яхшилик берилган бўлади” (Бақара сураси, 269-оят)

10) Кўп-кўп дуо қилинг, Аллоҳга ўзингизни доим заиф, ҳожатманд эканингизни намойиш этинг. Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳу айтарканлар: “Мен дуойим ижобат бўлмаслигидан қўрқмайнман, қалбимда дуога муҳтожлик сезмай қолишимдан қўрқаман. Чунки дуо қилиш сизга илҳом этилса, ижобати ҳам бирга келади”.

11) Ўзингизни доим ҳисоб-китоб қилиб боринг. Бирор ибодат қилсангиз “Роббим мендан қабул этади”, дея Роббингиз ҳақида яхши гумон қилинг. Агар бирор гуноҳ қилиб, кейин ундан тавба қилсангиз, Аллоҳдан тавбангизни қабул этишини сўранг.

12) Аллоҳдан сизга соғлом қалб ва ҳақгўй тил ато этишини сўранг. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтадилар: “Аллоҳ таолонинг дўстлари – кўрилганда Аллоҳ таоло эсланадиган зотлардир”.

13) Аллоҳни кўп зикр қилинг. Бу ибодатларнинг энг осонидир. Аллоҳ таоло Қуръонда: “Бас, Мени эслангиз, сизни эслайман. Ва Менга шукр қилингиз, куфр қилмангиз” (Бақара сураси, 152-оят)

14) Аллоҳ сизни қандай иш ва қандай амаллар узра қоим этагнига қаранг! Аллоҳ таоло наздида мезонингизни, баҳойингизни билмоқ истасангиз ғам-ташвишингиз, амалларингиз Аллоҳ учун бўляптими ёки йўқми, шунга боқинг!

Доктор Ҳассон Шамси Пошонинг "Метин қоялар" китобидан
Ғиёсиддин Ҳабибуллоҳ, Неъматуллоҳ Исомов таржимаси.


Muslim.uz
@musaffouzb

Читать полностью…

MUSAFFO.UZ

​​#Ҳадис

Иброҳим ибн Муовия Саид Тоийдан ривоят қилади: «Менга уммул мўмининнинг озод этган қули Абул Мудалла Абу Ҳурайранинг ушбу ҳадисини айтди: Эй Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: Нима учун сизнинг ҳузурингизда бўлганимизда қалбларимиз юмшаб, охиратни ўйлаб қоламиз. Қачон сизнинг олдингиздан кетиб, бола-чақамиз олдига борсак, дунёга машғул бўлиб кетамиз», дедик». Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Агар сизлар мени тарк қилган чоғингизда ҳам, ҳузуримда бўлганингиз каби ҳолатда турганингизда, фаришталар сизлар билан, албатта, қўл бериб сўрашар, сизларни зиёрат қилиш учун уйларингазга келишар эди. Агар сизлар ҳеч гуноҳ қилмаганингизда, Аллоҳ таоло гуноҳ қиладиган қавмни келтирган бўлур эди, сўнг у қавм истиғфор айтиб, гуноҳларини кечиришини сўрар ва Аллоҳ уларни кечирар эди», дедилар. Биз: «Эй Расулуллоҳ, соллаллоҳу алайҳи ва саллам жаннат ҳақида хабар беринг, у нимадан бино бўлган», дедик. «Олтин ва кумуш ғиштдан. Унинг лойи хушбўй мушк, майда тошлари дур ва ёқут, тупроғи заъфа-рондир. Унга ким кирса, боқийдир, умидсиз бўлмайди, абадийдир, ўлмайди, кийими ҳам эскирмайди, ёшлиги ҳам кетмайди», - дедилар».
Абу Довуд Таёлисий чиқарган.


♻️Аллоҳ розилиги учун тарқатинг аввало амал билан!
👉 /channel/musaffouzb

Читать полностью…

MUSAFFO.UZ

Мусибат етса одамларга шикоят қилманг, ёлғиз Аллоҳга юзланинг!

Ёлғиз Аллоҳга юзланиб: “Мен ғам ва ташвишларимдан ёлғиз Аллоҳгагина шикоят қиламан...” (Юсуф сураси, 86-оят) деб айтинг.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Махфий садақа бериш, бошига тушган қийинчиликлардан одамларга шикоят қилмаслик ва мусибатларини ҳеч ким кимга билдирмаслик жаннат хазиналаридандир”, деганлар.

/channel/musaffouzb

Читать полностью…

MUSAFFO.UZ

АССАЛОМУ АЛАЙКУМ!

☀️ ХАЙРЛИ ТОНГ ☀️

Бу кунни Аллоҳ файзидан, баракотидан барчаларимизни насибадор қилсин.

Қалбингизни иймонга, ✨
Уйингизни қувончга, ✨
Юзингизни нурларга, ✨
Аллоҳим тўлдирсин
Қалбимизни кенг;
Охиратда саодатли;
Ўғил - қизларимизни салоҳиятли;
Ризқимизга Аллоҳ кенглик ато этсин.


Бугун Ҳижрий 1445 йил 14 - Жумодул аввал ойи
Милодий 2023 йил 28 ноябр ҳафтанинг сешанба куни

⏰Намоз_вақтлари

АЛЛОҲ ТАОЛО бундай марҳамат қилади:

إِنَّ الصَّلاَةَ كَانَتْ عَلَى الْمُؤْمِنِينَ كِتَابًا مَّوْقُوتًا

⏺"Албатта, намоз мўминларга вақти тайин этилган ва (фарз деб) битилгандир (Нисо сураси, 103-оят)

🌅 Бомдод - 06:25
🌅 Қуёш - 07:18
🏞 Пешин - 12:45
🏞 Аср - 15:30
🌆 Шом - 16:58
🌃 Хуфтон - 18:35

ЎЗБЕКИСТОН ТУМАНИДА БЕШ ВАҚТ ЎҚИЛАДИГАН НАМОЗЛАРНИНГ МУСТАҲАБ ВАҚТЛАРИ.


Телеграм
http://t.me/musaffouzb

Читать полностью…

MUSAFFO.UZ

#Кун_ҳикмати

Сенга дунёдан қаноат қилганинг миқдоричаси кифоя қилади. У бир кафт хурмо бўлсин, бир хўплам сув бўлсин, чайланинг сояси бўлсин, етарлидир. Ҳар қачон сенга дунёдан бирон нима очилиб, насиб бўлгани сайин нафсингга етажак машаққати ҳам ортиб бораверади.

Бакр ибн Абдуллоҳ Музаний раҳимаҳуллоҳ Ибн Абу Дунёнинг «Ал қанаъату ват таъаффуф» асаридан.

♻️Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
👉 /channel/musaffouzb

Читать полностью…

MUSAFFO.UZ

- Покизалар, кимларники?
- Покизаларники!
Бу ҳақиқат:
- Гўзал, гўзалликни севади, гўзалликни истайди. Шуни билгин ки, гўзал гўзални жазб этади (тортади).
"Покизалар, покизалар учундир" оятини ўқи!
Дунёда ҳар бир нарса, бошқа бир нарсани жазб этади. Иссиқ иссиқни тортади, совуқ совуқни. Асли бўлмаганлар, асли бўлмаганларни тортмоқда. Қолганлар ҳам, қолганлари билан сархуш бўлмоқда.
Жаҳаннам аҳли бўлганлар, жаҳаннам аҳли бўлганларни жазб этади. Нурга мансуб бўлганлар, фақатгина нурга мансуб бўлганларни истайди. Кўзингни юмдингми, жонинг суғуриб олинаётгандек бир аламга, бир изтиробга тушасан. Кўзингни, кундузнинг нуридан айрилишга тоқати йўқ
!

Мавлоно Жалолиддин Румий.

Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
t.me/musaffouzb

Читать полностью…

MUSAFFO.UZ

ПУЛ БЕРИБ БАҲО ОЛИШ
#қисқа_савол_жавоблар

❓CАВОЛ: Мен ҳозир университетда ўқияпман. Фанларни ёпиш учун домлаларга пул берсак гуноҳ бўладими?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Албатта гуноҳ бўлади. Ҳар қандай ўқув муассасасида ўқиётган талабалар фанлардан баҳо олиш учун ёхуд баллни (баҳони) кўтариш учун ўқитувчиларга пул ёки буюм таклиф қилиши ришва (пора) ҳисобланади. Динимизда ришва ҳаром эканига далолат қилувчи бир нечта ҳадислар бор. Жумладан, Ибн Умар разияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадисда Пайғамбаримиз алайҳиссалом айтадилар: “Ришва берувчи ва ришва олувчи дўзахдадир” (Табароний ривоятлари). Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

🔗 Улашинг: @musaffouzb

Читать полностью…

MUSAFFO.UZ

#Тарбия

5-сабоқ

Оқилона тадбир

Ўсмирлик ёшига етганимдан кейин отамнинг менга нисбатан муносабатлари ўзгарди. Энди улар мен билан худди катталардек гаплашадиган бўлиб қолдилар. Катталарга қандай муомала қилсалар, менга ҳам шундай муомала қилар, эътиборларини менга қаратар эдилар.

Шунингдек, “Ўғлим, мен сени жуда яхши кўраман, сендек ўғлим борлигидан хурсандман”, дея мени яхши ишларга руҳлантириб, ғайратлантирардилар.

Бир куни отам билан бирга ўтирар эканмиз, менга жиддий юзланиб: “Ўғлим, сен ҳозирги замоннинг боласисан. Ҳозирги кунни сен мендан кўра яхшироқ мушоҳада қиласан. Мен билмаган кўп нарсаларни биласан. Мен сенинг фикрларингга ишонаман. Сенинг ҳар бир масаладаги қарашларинг, ёндашувинг менга маъқул. Шунинг учун бугундан бошлаб нима иш қиладиган бўлсам, албатта, сен билан маслаҳатлашаман”, дедилар.

Шу пайтгача отамнинг менга нисбатан қилаётган ўзгача муомалаларидан ўзимни катталардек ҳис қилаётган бўлсам-да, бугунги гапларидан кейин ўзимни росмана катта одамдек тутдим. Энди нима гапирсам ўйлаб гапирадиган, ўзим тенги ўсмирлар қилиб юрадиган бекорчи ишлардан батамом четлашадиган бўлдим.

Дарҳақиқат, отам ўз сўзларида турдилар. Нима иш қилсалар доим мен билан “маслаҳат” қилдилар. Натижада мен ҳам масъулиятни ҳис қилиб, ҳар бир берадиган “маслаҳатим”ни аввал ўзим яхшилаб ўйлаб, фикрлаб, кейин берадиган бўлдим. Бу одатни фақат отам билан бўладиган муомаламда эмас, балки устозларим, дўстларим ва бошқалар билан бўладиган муомаламда ҳам йўлга қўйдим. Шу сабабли ҳам Аллоҳнинг фазли, отамнинг шарофатлари билан улғайганим сари давраларда сўзи тингланадиган, фикри қабул қилинадиган инсонга айландим.

Кейинчалик ёшим катта бўлиб, отамнинг ёшларига етганимда тушундимки, отам мени шу йўл билан тўлиқ ўзларига жалб қилиш, бошқалар менинг ёшлигимни ўғирламаслигини қасд қилган эканлар.

(Ҳақиқатан ҳам биз, кўпинча, ўсмир ёшидаги фарзандларимизни ҳали ҳеч нарсани билмайди, тушунмайди деб ўйлаймиз. Уларга ўз қарашларимизни мажбуран бўлса-да, сингдиришга ҳаракат қиламиз. Уларга яхшилик қиламан, ёмонликдан асрайман деб, аксинча, уларни ўзимиздан узоқлаштириб қўяётганимизни билмай қоламиз.

Демак, биз фарзандларимизга нисбатан самимий, яқин ва очиқ муносабатда бўлсак, уларнинг қалб эшиклари бизга нисбатан янада очилишига эришишимиз мумкин экан. Тарж.)

"Фарзанд тарбиясидан 700 сабоқ" китобидан

Дўстларингизга ҳам улашинг:
/channel/musaffouzb

Читать полностью…

MUSAFFO.UZ

🌙 Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам тавсия қилган ўсимлик

Умар розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Зайтун ёғини енг ва уни суртинг. Чунки у муборак дарахтдандир”, дедилар (Имом Термизий ривояти).

Зайтун инсон организми учун жуда фойдали ҳисобланади. Ундаги Е моддаси инсоннинг тез қаришини олдини олади. Зайтун дарахтининг баргларидан қон босимини олдини олувчи дорилар тайёрланади. Шунингдек, зайтуннинг ошқозон шиллиқ пардаси яллиғланишига қарши самарали фойдаси бор.

Muslim.uz
@musaffouzb

Читать полностью…

MUSAFFO.UZ

​​#кун_ояти

قُلْ أَؤُنَبِّئُكُمْ بِخَيْرٍ مِنْ ذَٰلِكُمْ ۚ لِلَّذِينَ اتَّقَوْا عِنْدَ رَبِّهِمْ جَنَّاتٌ تَجْرِي مِنْ تَحْتِهَا الْأَنْهَارُ خَالِدِينَ فِيهَا وَأَزْوَاجٌ مُطَهَّرَةٌ وَرِضْوَانٌ مِنَ اللَّهِ ۗ وَاللَّهُ بَصِيرٌ بِالْعِبَادِ

"Ўша нарсаларингиздан яхшироғининг хабарини берайми?! –деб айт. Тақво қилганларга Роббилари ҳузурида остидан анҳорлар оқиб турган жаннатлар бор. Унда абадий қолурлар. Покиза жуфтлар ва Аллоҳ томонидан розилик бор. Ва Аллоҳ бандаларни кўриб турувчидир".
(Оли Имрон сураси, 15-оят).

Тафсир: Ҳамма бу дунёнинг матоҳига ўзини уради. Ўшани деб кўплар гуноҳга ботади, диндан чиқади. Ҳолбуки, бу нарсалар шунча уринишга арзимайдиган нарсалардир. Беш кунлик дунёнинг ўткинчи орзу-ҳаваси, холос. Лекин бошқа тарафда ундан яхши, абадий неъматлар бор. Аллоҳ таоло ушбу оятда Пайғамбаримиз алайҳиссаломга хитобан: «Ўша нарсаларингиздан яхшироғининг хабарини берайми?! деб айт», деб буюрмоқда. Охират неъматлари бу дунё матоҳидан нақадар устун эканлиги шак-шубҳасиз ҳақиқатдир. Аммо охират неъматларининг яна бир ўзига хос имтиёзи бор. У ҳам бўлса, уларнинг тақводор бандаларга хослигидир, бошқаларга насиб қилмайди.

♻️Аллоҳ розилиги учун тарқатинг аввало амал билан!
👉 /channel/musaffouzb

Читать полностью…

MUSAFFO.UZ

АССАЛОМУ АЛАЙКУМ!

☀️ ХАЙРЛИ ТОНГ ☀️

Бу кунни Аллоҳ файзидан, баракотидан барчаларимизни насибадор қилсин.

Қалбингизни иймонга, ✨
Уйингизни қувончга, ✨
Юзингизни нурларга, ✨
Аллоҳим тўлдирсин
Қалбимизни кенг;
Охиратда саодатли;
Ўғил - қизларимизни салоҳиятли;
Ризқимизга Аллоҳ кенглик ато этсин.


Бугун Ҳижрий 1445 йил 15 - Жумодул аввал ойи
Милодий 2023 йил 29 ноябр ҳафтанинг чоршанба куни

⏰Намоз_вақтлари

АЛЛОҲ ТАОЛО бундай марҳамат қилади:

إِنَّ الصَّلاَةَ كَانَتْ عَلَى الْمُؤْمِنِينَ كِتَابًا مَّوْقُوتًا

⏺"Албатта, намоз мўминларга вақти тайин этилган ва (фарз деб) битилгандир (Нисо сураси, 103-оят)

🌅 Бомдод - 06:25
🌅 Қуёш - 07:19
🏞 Пешин - 12:45
🏞 Аср - 15:30
🌆 Шом - 16:57
🌃 Хуфтон - 18:35

ЎЗБЕКИСТОН ТУМАНИДА БЕШ ВАҚТ ЎҚИЛАДИГАН НАМОЗЛАРНИНГ МУСТАҲАБ ВАҚТЛАРИ.


Телеграм
http://t.me/musaffouzb

Читать полностью…

MUSAFFO.UZ

ЁЛҒОН ДЎЗАХГА ЕТАКЛАЙДИ

Эй Одам фарзанди! Яхшилик қил, чунки яхшилик жаннат калити ва жаннатга етакловчидир. Ёлғондан четлан, чунки у дўзах калити ва дўзахга етакловчидир.

Эй Одам фарзанди! Билгинки, бино қилган нарсанг ҳам, умринг ҳам хароб бўлиш учун, жасадинг тупроқ бўлиш учун, тўплаган нарсанг меросхўрлар учундир. (Топган) ноз-неъматларинг ўзингдан ўзгалар учун, ҳисоби эса сенинг зиммангда, жазо ва пушаймонлик ҳам сеникидир. Амал қабрдаги ҳамроҳинг. Ҳисобга тортилишингдан олдин ўзингни ҳисоб қил. Тоатимни маҳкам ушла. Менга гуноҳ қилишдан сақлан. Берганларимга рози бўл, шукр қилувчилардан бўл.
Имом Ғаззолий Қирқ ҳадиси қудсийдан.

t.me/musaffouzb

Читать полностью…

MUSAFFO.UZ

Эй Одам фарзанди!
Мен ато этган тинчлигу саломатлик туфайли тоатимга тоқатли бўлдинг. Тавфиғим туфайли фарзларимни адо қилдинг. Берган ризқим билан Менга итоатсизлик қилишга куч топдинг. Хоҳишим туфайли хоҳлаган нарсангни хоҳладинг. Иродам туфайли нафсинг нени истаса, истадинг. Неъматим туфайли турдинг, ўтирдинг, қайтдинг. Ҳимоятим билан кунни боттириб, тонгни оттирдинг. Фазлим билан маишат кечириб, неъматим билан тўкис яшадинг. Офиятим билан безандинг. Кейин Мени унутиб, ўзгани зикр қилдинг. Нега ҳаққимни ва шукримни адо қилмаяпсан?!»

“Қирқ ҳадиси қудсий”дан.

Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
t.me/musaffouzb

Читать полностью…

MUSAFFO.UZ

МАСЪУЛЛАРНИ ЧАЛҒИТИШ УЧУН ЭҲРОМ КИЙСА БЎЛАДИМИ?
#Ҳаж_умра
#эҳром #нафл_тавоф

❓CАВОЛ: Бугунги кунда Каъба ёнида тавоф қилиш учун эҳромсиз зиёратчиларни қўйишмаяпти. Мийқотга бормасдан ва умрани ният қилмасдан эҳром кийиб фақат тавоф қилсак бўладими? Шариат бўйича мумкинми?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Ҳаж ва умра учун қилинадиган тавофдан бошқа тавофлар нафл тавоф бўлиб, бу учун ёлғон ишлатиш жоиз эмас. Ҳозирги кунда ҳаж ва умра ибодатини бажарувчилар кўплиги ва улар фарз ёки вожиб тавофларини эмин эркин бажариб олишлари учун ташкилотчилар шу чорани кўришган бўлсалар, бунга итоат қилиш лозим. Зотан суннат амал ҳисобланган "Ҳажарул асвад"ни ўпиш ёки силаш чоғида бошқаларга озор берадиган бўлса, узоқдан қўл кўтариб ишора қилинади.

Ҳозирги кунда Каъбанинг ёнида тавоф қилишнинг имкони бўлмасада, Масжидул Ҳарамнинг иккинчи ва учинчи қаватларида кучи етганча тавоф қилса бўлади. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

🔗 Улашинг: @musaffouzb

Читать полностью…

MUSAFFO.UZ

⚡️ҚОРАҚАЛПОҒИСТОН МУСУЛМОНЛАРИ ҚОЗИЁТИГА ЯНГИ ҚОЗИ ТАЙИНЛАНДИ

🗣Шу йил 28 ноябрь куни Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари раисликларида Қорақалпоғистон Республикасида фаолият юритаётган имом-хатибларнинг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтди.

✍️Йиғилишда ташкилий масала кўрилди. Унга кўра, Шамшетдин Бауатдинов Қорақалпоғистон мусулмонлари қозиёти қозиси вазифасидан озод этилди. Мазкур лавозимга қози ўринбосари ва “Имом Эшон Муҳаммад” жоме масжиди имом-хатиби вазифаларида меҳнат қилаётган Баҳраматдин домла Разов тайинланди.

☪️ Шунингдек, йиғилишда Шамшетдин Бауатдиновнинг масжидларни обод этиш, имом-домлаларнинг фаолиятини такомиллаштириш, талабаларга муносиб шарт-шароитлар ҳозирлаш ва мўмин-мусулмонларнинг эҳтиёжларини қондириш йўлидаги меҳнатлари муносиб эътироф этилди.

🟢Маълумот ўрнида, Баҳраматдин домла Разов Имом Бухорий номли Тошкент ислом институти ва Тошкент давлат шарқшунослик институтида таҳсил олган. Қорақалпоғистон Республикаси “Муҳаммад ибн Аҳмад ал-Беруний” мадрасасида ҳам хизмат қилиб келмоқда. У йигирма йилдан буён диний соҳада меҳнат қилади.

🤲 Баҳраматдин домла Разовга шарафли ва масъулиятли вазифада фидокорона меҳнат қилиб, имом-хатиблар билан ҳамжиҳатликда динимиз равнақи йўлида астойдил хизмат қилишларида Аллоҳ таолодан улкан муваффақиятлар тилаймиз.

O‘zbekiston musulmonlari idorasi
Matbuot xizmati


Muslim.uz | https://taplink.cc/muslimuz
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar

Читать полностью…

MUSAFFO.UZ

#Видео
#истижрор #савдо

🎬 Насия савдонинг турларидан бири истижрор ҳақида

🎙Абдувоҳид домла Аҳмадалиев

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази мутахассиси


🔗 Улашинг: @musaffouzb

Читать полностью…

MUSAFFO.UZ

#Quron_qalblar_shifosi
#Қуръон_қалблар_шифосиbasmalatvuzb">

Ўтказиб юборманг 👇
t.me/musaffouzb

Читать полностью…

MUSAFFO.UZ

Агар Қуръон қалбга кирса... Қалбдан дунё (муҳаббати) чиқиб кетади ва ўрнига саодат жойлашади.
Аллоҳим! Бизларни Қуръон аҳлидан қилгин!


Абдулазиз қоридан гўзал қироат:
"Ясин" сураси.

t.me/musaffouzb

Читать полностью…

MUSAFFO.UZ

Тун ухлатсин, ойдек жамоли билан,
Тонг уйғотсин, майин шамоли билан,
Энди ухланг, Аллоҳ каломи билан,
Барвақт уйғонинг, Аллоҳ саломи билан!

Хайрли тун!
🌙

•┈┈•┈┈•⊰✿🍃🌺🍃✿⊱•┈┈•┈┈•
🕋Яқинларингизга ҳам улашинг!
t.me/musaffouzb

Читать полностью…
Подписаться на канал