"Оқ тепа" жомеъ масжидининг расмий телеграм канали!
🕌 Оилада бағрикенг бўлиш – бахт-саодат омили
▶️ Жалолиддин домла ҲАМРОҚУЛОВ – Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси ўринбосари
▶️Аббосхон домла ҚОСИМОВ – Фатво маркази мутахассиси
#Жума_суҳбатлари
СУҲБАТ ТЎЛИҚ ВИДЕОСИЎзбекистон мусулмонлари идораси
Улашинг: @musaffouzb
Фатво маркази.
🔗
#Quron_qalblar_shifosi
#Қуръон_қалблар_шифоси
basmalatvuzb">
Ўтказиб юборманг 👇
t.me/musaffouzb
Агар Қуръон қалбга кирса... Қалбдан дунё (муҳаббати) чиқиб кетади ва ўрнига саодат жойлашади.
Аллоҳим! Бизларни Қуръон аҳлидан қилгин!
Абдулазиз қоридан гўзал қироат:
"Ясин" сураси.
t.me/musaffouzb
#Тунингиз_хайрли_бўлсин!
وعَنْ أم المؤمنين عَائِشَةَ رضي الله عنها، أَنَّ النَّبِيّ كَانَ إِذَا أَوَى إِلَى فِرَاشِهِ كُلَّ لَيْلَةٍ، جَمَعَ كَفَّيْهِ ثُمَّ نَفَثَ فِيهِمَا، فَقَرَأَ فِيهِمَا: ( قُلْ هُوَ اللَّهُ أَحَدٌ ( و( قُلْ أَعُوذُ بِرَبِّ الْفَلَقِ ( و( قُلْ أَعُوذُ بِرَبِّ النَّاسِ (، ثُمَّ يَمْسَحُ بِهِمَا مَا اسْتَطَاعَ مِنْ جَسَدِهِ، يَبْدَأُ بِهِمَا عَلَى رَأْسِهِ وَوَجْهِهِ وَمَا أَقْبَلَ مِنْ جَسَدِهِ، يَفْعَلُ ذَلِكَ ثَلاَثَ مَرَّات صحيح البخاري
Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам тунги ётоқларига борсалар, икки кафтларини бирлаштириб, уларга дам уриб – “Ихлос”, “Фалақ”, “Нос” сураларини қироат қилардилар. Сўнгра икки кафтларини баданларининг қўллари етгарлик жойларига суртардилар. Бошларидан бошлаб, сўнгра юзлари ва кетма-кет бошқа аъзоларига. Бу ишни уч марта қилардилар”.
Имом Бухорий ривояти.
♻️Аллоҳ розилиги учун тарқатинг аввало амал билан!
👉 /channel/musaffouzb
Bolani qulogʻiga azon aytish
©️ Shayx Muhammad Sodiq Muhammad Yusuf
@musaffouzb
НАМОЗДАН КЕЙИНГИ ЗИКРЛАРДА ЎТИРИШ ҲОЛАТИ
#қисқа_савол_жавоблар
❓CАВОЛ: Намоздан кейинги ихтиёрий зикрларда қаъдада ўтирган ҳолатни ўзгартирмай ўқиш керакми ёки оёқни бошқачасига ўзгартириб ўтирса ҳам бўладими?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Намоздан кейинги зикрларни киши ўзига қулай ҳолатда ўтириб олиб қилаверади. Чунки бу борада бирор тақиқ йўқ. Асосийси, зикрларни қалб ҳузури билан қилса, бўлгани.
Бошқа ихтиёрий зикрларда ҳам ҳукм шундай. Валлоҳу аълам.Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Улашинг: @musaffouzb
Фатво маркази.
🔗
САДАҚАНИНГ ФОЙДАЛАРИ…
САДАҚА — жаннат эшикларидан биридир..
🚮 САДАҚА — қилинадиган солиҳ амаллардан энг афзалидир. Таом билан сийлаш эса энг афзал садақадир.
🚮 САДАҚА — қиёматда соҳибига соябондир.
🚮 САДАҚА — соҳибини оловдан озод этгувчидир.
🚮 САДАҚА — Роббининг ғазабини ва қабр оловини сўндиргувчидир.
🚮 САДАҚА — маййитга бериладиган яхшиликдир. Ва энг фойдалиси ҳамдир.
🚮 САДАҚА — нафсни покловчи ва ҳасанотларни икки ҳиссага кўпайтиргувчидир.
🚮 САДАҚА — садақа берувчининг қувончига сабабчидир ва Қиёмат қоимда юзининг жилосидир.
🚮 САДАҚА — энг ваҳимали кунда қўрқинчдан омон сақлагувчидир. Ва қайғудан асрагувчидир.
🚮 САДАҚА — гуноҳларнинг мағфирати ва ёмонликларни даф этиш учун сабабдир.
🚮 САДАҚА — бу гўзал хотима ва фаришталарнинг дуосига сабабчидир.
🚮 САДАҚА берувчи шахс инсонларнинг энг яхшисидир. Ва садақанинг савоби унга шерик бўлганлар ҳам учундир.
🚮 САДАҚА берувчига жуда буюк яхшилик ва катта мукофот ваъда қилинган.
🚮 САДАҚА — дуонинг ижобат бўлишига сабабчи ва ғам андуҳдан ҳоли этгувчидир.
🚮 САДАҚА — бало ва қазолардан ҳимояловчи ва дунёдаги 70 хил ёмонлик эшикларини қулфлагувчидир.
🚮 САДАҚА — умр, молу-давлат, ризқ ва нусратни зиёда этгувчидир.
🚮 САДАҚА — хоҳ у ҳайвонларга бўлсин, хоҳ қушларга унинг мукофоти собитдир.
🔎 t.me/musaffouzb
#30хушхабар
Қуръон аҳлига ўттизта хушхабар
(20-хушхабар)
Абу Зарр Ғифорий розияллоҳу анҳу Набий соллаллоҳу алайҳи васалламдан ривоят қилади:
«Сизлар Аллоҳга Унинг Ўзидан чиққан, зуҳур топган нарсадан – яъни Қуръондан кўра афзал нарса билан қайта омайсизлар!»
(Ҳоким ва Абу Довуд ривоятлари)
Яқинларингизга ҳам улашинг!
Манба: @quranuz_kanali
@musaffouzb
Бошимиздаги бу кунларга осийликларимиз ҳам асосий сабабдир:
«...Уларга кенг ер тор бўлиб, юраклари сиқилиб, Аллоҳдан қочиб, ўзгага бориб бўлмаслигига ишонганларидан сўнг тавба қилишлари учун тавба эшиги очилди. Албатта, Аллоҳ тавбаларни қабул қилувчи ва раҳмли зотдир».
(Тавба, 118)
Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
@musaffouzb
АССАЛОМУ АЛАЙКУМ!
☀️ ХАЙРЛИ ТОНГ ☀️
Бу кунни Аллоҳ файзидан, баракотидан барчаларимизни насибадор қилсин.
Қалбингизни иймонга, ✨
Уйингизни қувончга, ✨
Юзингизни нурларга, ✨
Аллоҳим тўлдирсин
Қалбимизни кенг;
Охиратда саодатли;
Ўғил - қизларимизни салоҳиятли;
Ризқимизга Аллоҳ кенглик ато этсин.
Бугун Ҳижрий 1445 йил 15 - Рабиус соний ойи
Милодий 2023 йил 30 октябр ҳафтанинг душанба куни
⏰Намоз_вақтлари
АЛЛОҲ ТАОЛО бундай марҳамат қилади:
إِنَّ الصَّلاَةَ كَانَتْ عَلَى الْمُؤْمِنِينَ كِتَابًا مَّوْقُوتًا
⏺"Албатта, намоз мўминларга вақти тайин этилган ва (фарз деб) битилгандир (Нисо сураси, 103-оят)
🌅 Бомдод - 06:00
🌅 Қуёш - 06:44
🏞 Пешин - 12:45
🏞 Аср - 15:50
🌆 Шом - 17:23
🌃 Хуфтон - 19:00
ЎЗБЕКИСТОН ТУМАНИДА БЕШ ВАҚТ ЎҚИЛАДИГАН НАМОЗЛАРНИНГ МУСТАҲАБ ВАҚТЛАРИ.
Телеграм
http://t.me/musaffouzb
#hikmat
Муҳаббат умрда бир бор келади. Ёқтириш эса кўп марта содир бўлади. Шунинг учун уларнинг орасини аралаштириб юборма, яна надомат қилиб ўтирмагин.
🌐 /channel/musaffouzb
ҚАЛБДА ТОАТЛАРНИ ОСОН КЕЧИШИ ҲАҚИДА
Аллоҳ таоло айтди:
(Аллоҳдан) сабр ва намоз ила ёрдам сўрангиз. Дарҳақиқат, у (намоз) оғир ишдир. Илло, итоатли (хоксор) кишиларга (оғир) эмас (Бақара сураси, 45-оят).
Қалбда тоатни енгил бўлиши итоат қилувчининг муҳаббати ва шарофати асаридандир. Маҳбуб тоати севувчининг кўз қорачиғидир. Шунинг учун ҳам Расул алайҳиссалом намозда қалб ҳозирлиги ва унс мавжудлиги ва яқинлик лаззати ҳамда муножот истаги борлиги учун марҳамат қилиб бундай деганлар: "Намоз кўзим қорачиғи бўлди" (Имом Аҳмад ривояти).
"Шажаратул маориф" китобидан.
Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
t.me/musaffouzb
ЕЛ ЧИҚСА МУСТАҲАБ ҚИЛИНАДИМИ?
#қисқа_савол_жавоблар
❓CАВОЛ: Бир киши эрталаб бомдодга таҳорат олиб намоз ўқиса ва пешингача бавл қилмасдан фақат ел чиқарса таҳорат олишдан олдин ҳожатхонага кириб мустаҳаб қилиб чиқадими?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Ел ва уйқу сабабли истинжо (мустаҳаб) қилинмайди. Ел, уйқу ва олд, орқа нажосат йўлларидан бошқа жойлардан чиққан нажосат (қон, йиринг каби)лардан истижо қилиш бидъат (яъни, динда йўқ иш).
Олд ва орқа нажосат йўлидан чиққан нажосатлар: сийдик, нажосат (ва бошқа жисмга эга нарсалар) сабабли истинжо қилиш суннат. ("Мухтасарул виқоя", "Фатҳу бобил иноя") Валлоҳу аълам.Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Улашинг: @musaffouzb
Фатво маркази.
🔗
#tafakkur
Ягона Зот - Аллоҳнинг мўъжизалари
Аллоҳ таоло биз яшаётган оламда бир неча мўъжизаларни кўрсатиб қўйган. Мисол учун, кўзингиз кўради. Аллоҳ унга кўриш бахтини ато қилган. Лекин қанча-қанча инсонлар кўзлари бўлса ҳам кўра олмайдилар. Икки оёғингизда юра олишингиз мумкин. Лекин айрим одамлар юра олмайдилар. Бундай мисолларни кўплаб келтиришимиз мумкин.
Хўш, Аллоҳ таоло бундай ҳолатларни нима учун юзага чиқаради? Бир ҳақиқатни – барча нарса Аллоҳнинг изнида эканлиги, ҳамма нарсанинг ҳақиқий эгаси ягона Зот эканлигини билдириш учундир.
Яъни, кўрганимизда ҳам Аллоҳнинг кўриш неъматини бергани учун кўрамиз. Юрганимизда ҳам Аллоҳнинг бу неъматни бизга ато қилгани учун юрамиз ва ҳоказо.
Шайх Муҳаммад Мутавалли Шаъровийнинг
“Аллоҳнинг борлигига ақлий далиллар” номли китобидан олинди.
🌐 /channel/musaffouzb
#Ҳадис
Ҳазрат Али розияллоҳу анҳу айтадилар: "Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам менга: "Эй Али, сенга қийин аҳволга тушиб қолганда айтиладиган калималарни ўргатайми?" дедилар. "Аллоҳ мени сизга фидо қилсин, ўргатинг, ё Расулуллоҳ", дедим. Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Қийин аҳволга тушиб қолсанг, "Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм. Ва лаа ҳавла ва лаа қуввата иллаа биллааҳил ъалиййил ъазийм", деб айт. Чунки мана шу дуо билан Аллоҳ хоҳлаганича ҳар турли балолардан халос қилади», - дедилар.
Ибн Сунний ривояти.
Шарҳ: Молик Ашжаъийнинг ўғли асирга тушиб қолганда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам унга одам юбориб "Лаа ҳавла ва лаа қуввата илаа биллаҳ"ни кўп айтишни буюрганлар. Натижада ўғли асирликдан халос бўлган.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг саҳобалари ўз тажрибаларида "Лаа ҳавла ва лаа қуввата илаа биллаҳ"ни айтиш билан мушкуллари осон, бало-офатлари даф бўлишини кўп синаб кўрганлар.
♻️Аллоҳ розилиги учун тарқатинг аввало амал билан!
👉 /channel/musaffouzb
#30хушхабар
Қуръон аҳлига ўттизта хушхабар
(21-хушхабар)
Анас ибн Молик розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Аллоҳнинг инсонлар ичида аҳллари бор!» дедилар. «Улар кимлар, эй, Аллохнинг Расули?», дейишди. «Қуръон аҳли. Улар Аллоҳнинг аҳли ва хос бандаларидир», дедилар».
(Насоий, Ибн Можа ва Ҳоким ривоятлари)
Яқинларингизга ҳам улашинг!
Манба: @quranuz_kanali
@musaffouzb
#Кун_ҳикмати
إِنَّ الَّذِينَ آمَنُوا وَعَمِلُوا الصَّالِحَاتِ سَيَجْعَلُ لَهُمُ الرَّحْمَٰنُ وُدًّا.
“Албатта, иймон келтирган ва яхши амалларни қилганларга Раҳмон, яъни Аллоҳ муҳаббат пайдо қилур”.
(Марям сураси, 96-оят).
Тафсир: Шахсларни яхши кўриш улар билан кўп кўришиш билан ўлчанмайди. Ҳаётда кам кўришилган бўлсада, қалбдан чуқур жой эгаллаган кишилар бўладилар.
Аллоҳ йўлидаги муҳаббат нақадар гўзал! Аллоҳим! Биз учун Ўз ҳузурингда муҳаббат ёзгинки, унинг ижроси ерда бўлсин!
♻️Аллоҳ розилиги учун тарқатинг аввало амал билан!
👉 /channel/musaffouzb
АССАЛОМУ АЛАЙКУМ!
☀️ ХАЙРЛИ ТОНГ ☀️
Бу кунни Аллоҳ файзидан, баракотидан барчаларимизни насибадор қилсин.
Қалбингизни иймонга, ✨
Уйингизни қувончга, ✨
Юзингизни нурларга, ✨
Аллоҳим тўлдирсин
Қалбимизни кенг;
Охиратда саодатли;
Ўғил - қизларимизни салоҳиятли;
Ризқимизга Аллоҳ кенглик ато этсин.
Бугун Ҳижрий 1445 йил 16 - Рабиус соний ойи
Милодий 2023 йил 31 октябр ҳафтанинг сешанба куни
⏰Намоз_вақтлари
АЛЛОҲ ТАОЛО бундай марҳамат қилади:
إِنَّ الصَّلاَةَ كَانَتْ عَلَى الْمُؤْمِنِينَ كِتَابًا مَّوْقُوتًا
⏺"Албатта, намоз мўминларга вақти тайин этилган ва (фарз деб) битилгандир (Нисо сураси, 103-оят)
🌅 Бомдод - 06:00
🌅 Қуёш - 06:45
🏞 Пешин - 12:45
🏞 Аср - 15:50
🌆 Шом - 17:22
🌃 Хуфтон - 19:00
ЎЗБЕКИСТОН ТУМАНИДА БЕШ ВАҚТ ЎҚИЛАДИГАН НАМОЗЛАРНИНГ МУСТАҲАБ ВАҚТЛАРИ.
Телеграм
http://t.me/musaffouzb
«Аллоҳ севгисининг аломати Куръон севгисидир. Қуръон севгисининг аломати Пайғамбар севгисидир. Пайғамбар севгисининг аломати у зотнинг суннатига ва гўзал ахлоқига эргашишидир. Суннатга тобе бўлишнинг аломати охират ҳаётини унутмасликдир. Охират ҳаётини унутмасликнинг аломати дунёга ҳирс қўйиш, ҳаром ва ғайримашруъ даромад йиғишдан қочишдир», - деди.
Саҳл ибн Абдуллоҳ Тустарий.
Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
@musaffouzb
ОХИРАТНИ УНУТМАНГ
«Эй инсонлар!
Бу дунё ҳовлиси йўқлар учун ҳовлидир, моли йўқлар учун молдир. Мол–дунёни ақли йўқлар йиғади. Фаҳми йўқлар эса мол-дунёга хурсанд бўлади. Таваккали йўқлар унга ҳирс қўяди. Маърифати йўқлар эса дунё истакларини талаб қилади. Ким йўқ бўлувчи неъмат, узуқ-юлуқ ҳаётни хоҳласа, ўз нафсига зулм этиб, Роббисига исён қилибди. Яна
охиратни унутиб, дунёсига алданибди.
«Гуноҳнинг очиғини ҳам, махфийсини тарк қилингиз! Албатта гуноҳ қилувчи кимсалар ўзлари қилиб ўтган гуноҳларига жазо олажаклар» (Анъом, 120).
Эй Одам фарзанди!
Менинг риоямни қилинг, Мен билан тижорат қилинг, Мен билан муомала қилинглар, фойдаларингиз нақд, дарҳол хазинамга жўнатаверинглар. Чунки ҳузуримда кўз кўриб, қулоқ эшитмаган ҳамда инсон қалби ҳис қилмаган нарсалар бордир. Хазина тугаб ҳам, камайиб ҳам қолмайди. Мен саховат ва улуғлик эгаси бўлган Зотман».
Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
@musaffouzb
#muftiy_minbari
ЯХШИ СЎЗ ҲАМ САДАҚАДИР
🎙 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари
🌐 /channel/musaffouzb
#Видео
#ислом #ғулув
Ғулувнинг қандай турлари бор?
Ҳикматуллоҳ домла ТОШТЕМИРОВЎзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази бош мутахассиси
🔗 Улашинг: @musaffouzb
#Quron_qalblar_shifosi
#Қуръон_қалблар_шифоси
basmalatvuzb">
Ўтказиб юборманг 👇
t.me/musaffouzb
Агар Қуръон қалбга кирса... Қалбдан дунё (муҳаббати) чиқиб кетади ва ўрнига саодат жойлашади.
Аллоҳим! Бизларни Қуръон аҳлидан қилгин!
Абдулазиз қоридан гўзал қироат:
"Ясин" сураси.
t.me/musaffouzb
🌙🤲🏻 Ё АЛЛОҲ!
✨🤲🏻 Кечамизни солиҳлар кечаси қил!
✨🤲🏻 Қалбларимизни Ўзингдан қўрқадиганлар қалбидан қил!
✨🤲🏻 Амалларимизни тақводорлар амалларидан қил!
✨🌹 Жаннатинг билан ризқлантир!
✨🤲🏻 Эй оламлар Робби!
✨🍃🌹 Расулуллоҳ ﷺ кирсинлар тушларимизга.
🌙ХАЙРЛИ ТУН!
♻️Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
👉 t.me/musaffouzb
Yaxshi va yomon xulqni ajratish
©️ Shayx Muhammad Sodiq Muhammad Yusuf
@musaffouzb
#Видео
ҲАНДАҚ АҲЛИ
#Мултсериал
Боғ эгалари 13-воқеа 1-қисм
Яқинларингизга ҳам улашинг
/channel/musaffouzb
#Видео
Муҳаммад саллаллоҳу алайҳи васаллам охирги пайғамбар
Абдуғофур домла НиёзқуловЎзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази бош мутахассиси
🔗 Улашинг: @musaffouzb
#Видео #ислом
#мўътадиллик #ғулув
Исломда мўътадиллик ва ғулув
Ҳикматуллоҳ домла ТОШТЕМИРОВЎзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази бош мутахассиси
🔗 Улашинг: @musaffouzb
#Quron_qalblar_shifosi
#Қуръон_қалблар_шифоси
basmalatvuzb">
Ўтказиб юборманг 👇
t.me/musaffouzb