musaffouzb | Неотсортированное

Telegram-канал musaffouzb - MUSAFFO.UZ

6837

"Оқ тепа" жомеъ масжидининг расмий телеграм канали!

Подписаться на канал

MUSAFFO.UZ

#Савол

Кибр ҳақида!


©ЎМИ фатво хайьати

✅ Албатта яқинларингизга ҳам юборинг

➥@musaffouzb

Читать полностью…

MUSAFFO.UZ

#muftiy_minbari

ҲУДАЙБИЯ СУЛҲИ ҚАЛБЛАРНИ ҲАМ ФАТҲ ҚИЛДИ
🎙 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари
🌙 ТАСАДДУҚ Ё РАСУЛУЛЛОҲ (номли туркум суҳбатларидан)

🌐 /channel/musaffouzb

Читать полностью…

MUSAFFO.UZ

#duo

Барча мўминларнинг ҳаққига қилинадиган дуо

﴿رَبِّ اغْفِرْ لِي وَلِوَالِدَيَّ وَلِمَنْ دَخَلَ بَيْتِيَ مُؤْمِنًا وَلِلْمُؤْمِنِينَ وَالْمُؤْمِنَاتِ وَلَا تَزِدِ الظَّالِمِينَ إِلَّا تَبَارًا﴾

Ўқилиши: "Роббиғфир лий ва ли
ваалидаййа ва лиман дахола байтийа му’минан ва лил му’минийна вал му’минаати ва лаа тазидиӟ ӟоолимийна иллаа табаарон".

Маъноси: "Роббим! Мени, ота-онамни, уйимга мўмин ҳолда кирган кишиларни ва барча мўмину мўминаларни мағфират этгин! Золимларга эса фақат ҳалокатни зиёда қилгин!" (Нуҳ сураси, 28-оят).

🌐 /channel/musaffouzb

Читать полностью…

MUSAFFO.UZ

АССАЛОМУ АЛАЙКУМ!

☀️ ХАЙРЛИ ТОНГ ☀️

Бу кунни Аллоҳ файзидан, баракотидан барчаларимизни насибадор қилсин.

Қалбингизни иймонга, ✨
Уйингизни қувончга, ✨
Юзингизни нурларга, ✨
Аллоҳим тўлдирсин
Қалбимизни кенг;
Охиратда саодатли;
Ўғил - қизларимизни салоҳиятли;
Ризқимизга Аллоҳ кенглик ато этсин.


Бугун Ҳижрий 1445 йил 8 - Рабиус соний ойи
Милодий 2023 йил 23 октябр ҳафтанинг душанба куни

⏰Намоз_вақтлари

АЛЛОҲ ТАОЛО бундай марҳамат қилади:

إِنَّ الصَّلاَةَ كَانَتْ عَلَى الْمُؤْمِنِينَ كِتَابًا مَّوْقُوتًا

⏺"Албатта, намоз мўминларга вақти тайин этилган ва (фарз деб) битилгандир (Нисо сураси, 103-оят)

🌅 Бомдод - 05:55
🌅 Қуёш - 06:36
🏞 Пешин - 12:45
🏞 Аср - 16:00
🌆 Шом - 17:33
🌃 Хуфтон - 19:15

ЎЗБЕКИСТОН ТУМАНИДА БЕШ ВАҚТ ЎҚИЛАДИГАН НАМОЗЛАРНИНГ МУСТАҲАБ ВАҚТЛАРИ.


Телеграм
http://t.me/musaffouzb

Читать полностью…

MUSAFFO.UZ

• Садақа қилаётганингда сен пулларингни йўқотмаяпсан. Балки уларни ўзинг учун бошқа замонга юборяпсан.

@musaffouzb

Читать полностью…

MUSAFFO.UZ

ЧИНАКАМ ЭР

Агар бирор аёлни никоҳингизга олсангиз, унга суюкли ёр бўлишингиз билан бирга сиз унинг ота-онаси ҳамда ака-укаси ҳам бўлишингиз лозим!

Чунки у сиз билан бирга оила қуришга рози бўлиб, ота-онаси ва ака-укаларини қолдириб келган.

Шунинг учун у аёл сизда отасининг раҳм-шафқати, онасининг меҳрибонлиги ҳамда ака-укасининг юмшоқ муомаласини кўришга ҳақлидир.

Унинг ҳаққини зое қилманг!

"Ҳикматлар чашмаси"дан

@musaffouzb

Читать полностью…

MUSAFFO.UZ

АСРДАН КЕЙИН РАВЗАГА КИРИШ
#қисқа_савол_жавоблар

❓CАВОЛ: Агар бомдод ёки асрдан кейин Равзага киришга тўғри келиб қолса, нафл намозни қандай ўқийди?

💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Бомдоддан кейин то қуёш чиқиб, бир найза миқдорида кўтурилгунига қадар ёки Қуёш тиккага келиб, бироз оғгунича ёхуд аср намозини адо этгандан то қуёш ботгунига қадар нафл намоз ўқиш жоиз эмас. Шунга кўра, Равзаи шарифга кирган кишилар ушбу вақтлар мубайнида нафл намоз ўқишлари жоиз бўлмайди. Улар нафл намознинг ўрнига тиловати Қуръон, зикр ва тасбиҳлар билан машғул бўлишлари, хусусан Пайғамбаримиз алайҳиссаломнинг муборак ҳужраларининг ёнида У Зотга салавотлар айтишлари тавсия этилади.

Агар мазкур вақтларда Равзаи шариф зиёратида бўлган киши намоз ўқишига зарурат бўлиб қолса, бировга билдирмаган ҳолда аввалги қазо намозларини ўқиши ҳам жоиз. Агар зиёратчи Қубо масжидига ҳам асрни ўқигандан кейин борса, юқорида айтилгандек йўл тутади.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази
.

🔗 Улашинг: @musaffouzb

Читать полностью…

MUSAFFO.UZ

70 мингта фаришта сизни дуо қилишади

Маъқал ибн Ясор розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Ким тонг отганда уч марта “Аъуузу биллаҳис самийъил аълийм минаш шайтонир рожийм” деса, сўнгра Ҳашр сурасининг охирги уч оятини ўқиса, Аллоҳ унга етмиш минг фариштани вакил қилади. Фаришталар унинг ҳаққига кечгача салавот айтадилар. Агар у ўша куни вафот этса, шаҳид (мақомида) кетади. Кимки кеч кирганда ўқиса, худди ўша мартабага эришади”, дедилар (Имом Аҳмад ривояти).

“У шундай Аллоҳдирки, Ундан ўзга илоҳ йўқдир. (У) яширин ва ошкора нарсаларни билувчидир. У Меҳрибон ва Раҳмлидир.
У шундай Аллоҳдирки, Ундан ўзга илоҳ йўқдир. (У) Подшоҳ, (барча айб-нуқсонлардан) Пок, (бандаларига) тинчлик бахш этувчи, Омонлик берувчи, Кузатиб турувчи, Қудрат соҳиби, Бўйин сундирувчи ва кибр эгасидир. Аллоҳ (мушриклар) келтираётган ширкдан покдир.
У – Яратувчи, (йўқдан) Бор қилувчи, (барча нарсага) Сурат (ва шакл) берувчи Аллоҳдир. Унинг гўзал исмлари бордир. Осмонлар ва Ердаги (бор) нарса Унга тасбеҳ айтур. У Қудратли ва Ҳикматли (зот)дир”
(Ҳашр сураси, 22-24 – оятлар).

Даврон НУРМУҲАММАД

@musaffouzb

Читать полностью…

MUSAFFO.UZ

#Ҳадис

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан ривоят қилинади: «Халқнинг барчаси Аллоҳнинг измидадир. Уларнинг Аллоҳга маҳбуброғи аҳлига наф берувчироғидир», дейилган (Баззор ривояти). «Ким аҳли зиммага бирор заҳмат етказса, қиёмат куни мени ўзининг душмани сифатида кўради».
(Аҳмад ибн Ҳанбал, Муснад).

Шарҳ: Ислом ўзидан аввалги самовий динларни (яҳудийлик, насронийлик) ҳурмат қилиш билан чекланмай, ўша дин аҳлларига чексиз мурувватлар кўрсатган. Уларнинг ҳақ-ҳуқуқларини қонун билан мустаҳкамлаб қўйган. Маданияти ва анъаналарига эҳтиром билан қараган. Асрлар давомида бу қоидаларга амал қилиб яшаган мусулмонлар бир-бирларига ва ҳатто ораларида яшайдиган ажнабийларга, аҳли зиммага ҳам мурувватнинг мислсиз намуналарини кўрсатиб, бутун инсониятга ибрат бўлишди. Юртимиз мўмин-мусулмонлари бу анъаналарга содиқ қолиб, диний ва миллий аҳиллик ва тотувликка катта ҳисса қўшиб келмоқдалар.

♻️Аллоҳ розилиги учун тарқатинг аввало амал билан!
t.me/musaffouzb

Читать полностью…

MUSAFFO.UZ

#кун_ояти

إِلَّا الَّذِينَ آمَنُوا وَعَمِلُوا الصَّالِحَاتِ وَتَوَاصَوْا بِالْحَقِّ وَتَوَاصَوْا بِالصَّبْرِ.

"Магар иймон келтирганлар ва солиҳ амаллар қилганлар, бир-бирларини ҳақга чақирганлар ва бир-бирларини сабрга чақирганлар мустаснодир". 
(Аср сураси, 3-оят).

♻️Аллоҳ розилиги учун тарқатинг аввало амал билан!
👉 /channel/musaffouzb

Читать полностью…

MUSAFFO.UZ

Агар Қуръон қалбга кирса... Қалбдан дунё (муҳаббати) чиқиб кетади ва ўрнига саодат жойлашади.
Аллоҳим! Бизларни Қуръон аҳлидан қилгин!


Абдулазиз қоридан гўзал қироат:
"Ясин" сураси.

t.me/musaffouzb

Читать полностью…

MUSAFFO.UZ

#Кечки_зикр

اللَّهُمَّ بِاسْمِكَ أَمُوتُ وَأَحْيَا

“Аллоҳумма бисмика амуту ва аҳя”

Тунингиз хайрли бўлсин!

♻️Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
👉 t.me/musaffouzb

Читать полностью…

MUSAFFO.UZ

Nooʻrin gʻazab

©️ Shayx Muhammad Sodiq Muhammad Yusuf

@musaffouzb

Читать полностью…

MUSAFFO.UZ

#Видео

ҲАНДАҚ АҲЛИ

#Мултсериал
Толут ва Жалут 6-қисм

Яқинларингизга ҳам улашинг
/channel/musaffouzb

Читать полностью…

MUSAFFO.UZ

#muftiy_minbari

УМР ИСРОФИ
🎙 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари
🌙 ЖУМА МАРУЗАСИ
Тошкент шаҳар "Шайх Зайниддин" жоме масжиди (15.02.2022)
🌐 /channel/musaffouzb

Читать полностью…

MUSAFFO.UZ

#Ҳадис

Пайғамбар алайҳиссалом дедилар: “Ким Аллоҳ учун масжид бино қилса, у хоҳ кичик бўлсин, хоҳ катта бўлсин, Аллоҳ унга жаннатда уй бино қилади”.
Имом Термизий ривоят қилган.

Шарҳ: Аллоҳ таоло бизларни масжид бино қилишга буюргнидек, масжидларни обод қилишга ҳам буюрган ва бу ишни иймоннинг аломатларидан бири қилиб қўйган. Қолаверса, масжид бино қилиш садақаи жорий бўлиб, кишининг вафотидан кейин ҳам савоби бориб туради. Мўмин одам Аллоҳнинг уйларини обод қилишга, унга инфоқ қилиб, моддий ободлигини зиёда қилишга, унда намоз ўқиб, маънавий ободлигини зиёда қилишга уринар ва қалби доим масжидларга боғлиқ бўлар экан, икки дунёнинг бахту саодатига, хайру баракасига эришади.

♻️Аллоҳ розилиги учун тарқатинг аввало амал билан!
👉 /channel/musaffouzb

Читать полностью…

MUSAFFO.UZ

​​#кун_ояти

فَسَبِّحْ بِحَمْدِ رَبِّكَ وَاسْتَغْفِرْهُ ۚ إِنَّهُ كَانَ تَوَّابًا.

"Бас, Роббингни поклаб ёд эт ва Унга истиғфор айт. Албатта, У тавбаларни кўплаб қабул этувчидир".
(Наср сураси, 3-оят).

Тафсир: Албатта, Аллоҳ таолонинг нусрати ва фатҳнинг келиши, одамларнинг жамоа-жамоа бўлиб Аллоҳнинг динига киришлари улуғ неъматдир. Унга муносиб равишда шукр қилиш лозим. Бу, Аллоҳ таолони барча нуқсонлардан поклаб ёд этиш, У Зотга ҳамду санолар айтиш билан бўлади. Аммо сураи каримадаги Аллоҳнинг нусрати ва фатҳ келганида, одамлар тўп-тўп бўлиб Аллоҳнинг динига киришганда истиғфор айтиш – гуноҳларни кечишни сўраш ўзига яраша ҳикматга эгадир. Банда Аллоҳ таолонинг нусрати ва фатҳ келгунча ўтган кураш даврида, қийналган пайтларида тушкунликка тушган, ноумид бўлган, хаёлига баъзи салбий фикрлар келган бўлиши мумкин, ана шунинг учун ғалаба пайтида истиғфор айтишга амр қилинмоқда. Шунингдек, нусрат ва ғалаба келгандан кейин банданинг қалбида бир оз ғурурланиш пайдо бўлиши ҳам мумкин. Шунинг учун ҳам оятда бундай ҳолатда истиғфор айтишга амр қилинмоқда.

♻️Аллоҳ розилиги учун тарқатинг аввало амал билан!
👉 /channel/musaffouzb

Читать полностью…

MUSAFFO.UZ

Агар Қуръон қалбга кирса... Қалбдан дунё (муҳаббати) чиқиб кетади ва ўрнига саодат жойлашади.
Аллоҳим! Бизларни Қуръон аҳлидан қилгин!


Абдулазиз қоридан гўзал қироат:
"Ясин" сураси.

t.me/musaffouzb

Читать полностью…

MUSAFFO.UZ

Осмонда юлдузлар нур сочган онда,
Бир уйга осмон ҳам қарайди ҳайрон,
У қандай уй экан деб сўраганда,
У уйда ўқилар ҳар тун бу Қуръон.

#ХАЙРЛИ_ТУН!
•┈┈•┈┈•⊰✿🍃🌸🍃✿⊱•┈┈•┈┈•
🕋Яқинларингизга ҳам улашинг!
🔗Каналимизга обуна бўлишни унутманг!
t.me/musaffouzb

Читать полностью…

MUSAFFO.UZ

Inson axloqi bilan tugʻiladimi?

©️ Shayx Muhammad Sodiq Muhammad Yusuf

@musaffouzb

Читать полностью…

MUSAFFO.UZ

#Видео

ҲАНДАҚ АҲЛИ

#Мултсериал
Қорун қиссаси 7-қисм

Яқинларингизга ҳам улашинг
/channel/musaffouzb

Читать полностью…

MUSAFFO.UZ

#Мухтасарул_виқоя_шарҳи

32-дарс. Намоз ўқиш тартиби (Охирги қаъдадаги амаллар).

Устоз Ҳабибуллоҳ домла Абдулғаффор

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази етакчи мутахассиси
Тошкент ислом институти катта ўқитувчиси


📝 Савол ва фикр-мулоҳазалар учун:
@Muxtasarulviqoyasharhi_bot

fatvouz">🔗 Улашинг: @musaffouzb

Читать полностью…

MUSAFFO.UZ

#Видео
#фатво

Кимлар фатво беришга ҳақли?

Ёрқинжон домла Жумабоев

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази мутахассиси



fatvouz">🔗 Улашинг: @musaffouzb

Читать полностью…

MUSAFFO.UZ

#siyrat

🌙  РАСУЛУЛЛОҲ СОЛЛАЛЛОҲУ АЛАЙҲИ
ВА САЛЛАМ СУЙГАН НАРСАЛАР

Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
“Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам хина гулини ёқтирар эдилар” (Имом Аҳмад ривояти).

🌐 /channel/musaffouzb

Читать полностью…

MUSAFFO.UZ

#Кун_ҳикмати

«Одамлар орасида Аллоҳ ҳақида мунозара қилади-ю, лекин ўзи илмсиз, ҳидоят топмаган, бирор нурафшон Китоби йўқ, (тўғри йўлдан) бўйин товлаб, (ўзгаларни ҳам) Аллоҳ йўлидан оздириш мақсадида юрадиган (кимса) ҳам бордир. Унинг учун бу дунёда расволик бўлур, қиёмат кунида эса, унга ўт (дўзах) азобини тотдирурмиз».

(Ҳаж сураси, 8-9 оятлар)

👉 /channel/musaffouzb

Читать полностью…

MUSAFFO.UZ

АССАЛОМУ АЛАЙКУМ!

☀️ ХАЙРЛИ ТОНГ ☀️

Бу кунни Аллоҳ файзидан, баракотидан барчаларимизни насибадор қилсин.

Қалбингизни иймонга, ✨
Уйингизни қувончга, ✨
Юзингизни нурларга, ✨
Аллоҳим тўлдирсин
Қалбимизни кенг;
Охиратда саодатли;
Ўғил - қизларимизни салоҳиятли;
Ризқимизга Аллоҳ кенглик ато этсин.


Бугун Ҳижрий 1445 йил 7 - Рабиус соний ойи
Милодий 2023 йил 22 октябр ҳафтанинг якшанба куни

⏰Намоз_вақтлари

АЛЛОҲ ТАОЛО бундай марҳамат қилади:

إِنَّ الصَّلاَةَ كَانَتْ عَلَى الْمُؤْمِنِينَ كِتَابًا مَّوْقُوتًا

⏺"Албатта, намоз мўминларга вақти тайин этилган ва (фарз деб) битилгандир (Нисо сураси, 103-оят)

🌅 Бомдод - 05:55
🌅 Қуёш - 06:35
🏞 Пешин - 12:45
🏞 Аср - 16:00
🌆 Шом - 17:34
🌃 Хуфтон - 19:15

ЎЗБЕКИСТОН ТУМАНИДА БЕШ ВАҚТ ЎҚИЛАДИГАН НАМОЗЛАРНИНГ МУСТАҲАБ ВАҚТЛАРИ.


Телеграм
http://t.me/musaffouzb

Читать полностью…

MUSAFFO.UZ

Ўзининг нафсида заррача бўлсада яхшилик бор деб билган одамда камтарлик йўқдир.

Фузайл ибн Иёз раҳимаҳуллоҳ

@musaffouzb

Читать полностью…

MUSAFFO.UZ

#Солиҳлар_гулшани

Аллоҳнинг неъматларини санаб адоғига етолмайсан

Ғассон айтади: «Басралик дўстларимиз шундай дейишди: «Бир киши Юнус ибн Убайднинг олдига келиб, ҳоли танглиги, турмуши ғам-ташвишли эканидан шикоят қилди.

Юнус: «Шу кўриб турган кўзларингни 1000 динорга сотасанми?» деди. У: «Йўқ» деди. «Эшитиб турган қулоқларингни 1000 динорга сотасанми?» деган эди, яна «Йўқ», деди. «Гапираётган тилингни-чи?» деган эди, яна «Йўқ», деди. «Уриб турган юрагингни-чи?» деган эди, яна «Йўқ», деди. «Икки қўлингни 100 мингга сотасанми?» деган эди, яна «Йўқ», деди. «Икки оёғингни-чи?» деган эди, яна «Йўқ», деди.

Шунда Юнус: «Аллоҳ таоло сенга юз минглаб неъматлар ато қилибди-ю, сен бўлса шикоят қилиб ўтирибсан», деди.

«Солиҳлар гулшани» китобидан

Дўстларингизга ҳам улашинг:
/channel/musaffouzb

Читать полностью…

MUSAFFO.UZ

ОРТИБ ҚОЛГАН ТАОМ
#қисқа_савол_жавоблар

❓CАВОЛ: Жамоатдан ортиб колган овкатни нима килиш керак?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Инсонлардан ортиб қолган таом ва ичимликлар ҳалол бўлиб, уни истеъмол қилиш жоиз. Агар бир гуруҳ кишилар тўпланиб зиёфат қилганидан сўнг таом ортиб қолса, бу таом уларнинг ҳаққи ҳисобланади. Барчалари тенг бўлиб, олиб кетишлари мумкин ёки улар рози бўлса ичларидаги бирлари олиши ҳам мумкин. Агар улардан бирор киши қолган таомларни олиб кетмаса, у таомларни ташлаб юбормасдан уларга ҳизмат қилаётганлар ёки бошқа бирор киши олиши мумкин. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

🔗 Улашинг: @musaffouzb

Читать полностью…

MUSAFFO.UZ

​​21 октябрь ўзбек тилига давлат тили мақоми берилган кун

Аллоҳ таоло томонидан берилган бебаҳо неъматлардан бири тилдир. Аллоҳ таоло марҳамат қилади:
«Ар Роҳман. Қуръонни ўргатди. Инсонни яратди. Унга баённи ўргатди» (Ар Роҳман сураси, 1-3-оятлар).

Ушбу оятнинг тафсирида «Роҳман ўзи яратган инсонга нутқни, гапиришни ўргатди. Нутқ. Баён қилиш қобилияти Аллоҳ таоло инсонга берган улкан неъматлардан биридир. Айнан ушбу неъмат билан инсон ўзга жонзотлардан ажралиб туради. Уларнинг устидан ўз ҳукмини ўтказади.

Инсон Аллоҳ ерда яратган жонзотлар ичида мукаммал овоз чиқарадиган ягона жонзотдир. Бошқа жонзотларнинг овози асосан тақлидийдир ва фикрсиздир. Инсон турли товушлардан сўз. Сўзлардан жумлалар тузади ва жумлалардан нутқ қилади. Дунё халқларининг турли тилларидан милллион-миллион жумлалар тузилади. Баён қилиш неъмати инсоннинг ўз ҳис-туйғуларини, хотираларини, таассуротларини гап орқали ифода этиш қобилиятидир», дейилади.

Дунёда ҳар бир халқнинг ўз тили бор. Бу тил билан улар ўзаро алоқа қиладилар. Хусусан, биз ҳам оиламизда, жамиятда она тилимиз бўлган ўзбек тили воситасида бир-биримиз билан алоқа қиламиз.

Маълумки, ўзбек тили дунёдаги қадимий ва бой тиллардан бири ҳисобланади.

Ўзбек тилининг софлиги ва мавқеъини ошириш учун тилимизга эътиборли бўлишимиз лозим. Зеро, Алишер Навоий бобомиз айтганларидек, «Тилга ихтиёрсиз-элга эътиборсиз» киши бўлишдан сақлани лозим.

Аллоҳ таоло барчамизни берган неъматларига шукр қиладиган ва уларни қадрига етадиган бандалардан қилсин!

👉
Манба: https://islom.uz/maqola/21317

@musaffouzb

Читать полностью…
Подписаться на канал