"Оқ тепа" жомеъ масжидининг расмий телеграм канали!
#КУН_ОЯТИ
Қиёмат кунидаги энг аламли қичқириқ: “Эҳ кошки эди мен ҳаёт вақтимда (яхши амаллар) қилиб ўтган бўлсам” деб айтишдир.
(Фажр сураси, 24-оят)
Яшаш муҳлати тугади, энди у натижани кўриш учун кетди. Шундай экан, бу дунёни тарк қилишдан олдин яхши амалларни қилиб қолишга ошиқинг.
———
Дўстларингизга ҳам улашинг!
t.me/musaffouzb
Агар Қуръон қалбга кирса... Қалбдан дунё (муҳаббати) чиқиб кетади ва ўрнига саодат жойлашади.
Аллоҳим! Бизларни Қуръон аҳлидан қилгин!
Абдулазиз қоридан гўзал қироат:
"Ясин" сураси.
t.me/musaffouzb
#хайрли_тун
عَنْ حُذَيْفَةَ ، قَالَ كَانَ النَّبِيُّ إِذَا أَخَذَ مَضْجَعَهُ مِنْ اللَّيْلِ، وَضَعَ يَدَهُ تَحْتَ خَدِّهِ، ثُمَّ يَقُولُ: اللَّهُمَّ بِاسْمِكَ أَمُوتُ وَأَحْيَا. وَإِذَا اسْتَيْقَظَ، قَالَ: الْحَمْدُ لِلَّهِ الَّذِي أَحْيَانَا بَعْدَ مَا أَمَاتَنَا وَإِلَيْهِ النُّشُورُ. صحيح البخاري
Ҳузайфа розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Қачонки, Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам тунги ётоқларига борсалар, қўлларини юзларини тагига қўярдилар. Сўнгра: “Аллоҳумма бисмика амуту ва аҳя” (таржимаси: “Аллоҳим, исминг ила ўламан ва тириламан!”), дердилар. Уйғонсалар эса: “Алҳамду лиллаҳиллазий аҳяна баъда ма аматана ва илайҳин нушур” (таржимаси: “Жонимизни қабз қилгандан кейин қайта тирилтирган Аллоҳга ҳамд бўлсин. Қайта тирилиш Унинг Ўзигадир”).
Имом Бухорий ривояти.
♻️Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
👉 /channel/musaffouzb
«Оламга нур сочган ой» сериали (11-қисм)
Манба: Sevimli TV
@musaffouzb
#Видео
#Мултсериал
Аллоҳнинг Ҳабиби Муҳаммад
11-қисм, 3-фасл
Яқинларингизга ҳам улашинг
/channel/musaffouzb
8-дарс. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг йигитлик даврлари.
Тошкент ислом институти Ҳадис ва ислом тарихи фанлари кафедраси катта ўқитувчиси Абдулазим Зиёуддин
t.me/musaffouzb
#siyrat
ИЛК ВАҲИЙ
🎙 Шайх Нуриддин Холиқназар
🌙 СИЙРАТ
🌐 /channel/musaffouzb
👤 Нуриддин домла Ҳолиқназаров
📌 "Сийрат дарслари" 1-дарс.
♻️ Дўстларингизга ҳам улашинг 👇
t.me/musaffouzb
#siyrat
🌙 РАСУЛУЛЛОҲ СОЛЛАЛЛОҲУ АЛАЙҲИ ВА САЛЛАМНИНГ КЎРИНИШЛАРИ
Ҳазрат Али розияллоҳу анҳу айтадилар: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам новча ҳам, пакана ҳам эмас, қўл-оёқлари катта, бошлари катта бошлардек катта, кўкракларининг юқорисидан бошланган туклари ингичка эди. Юрганларида салобат билан, худди баландликдан тушаётгандек бўлиб юрар эдилар. У зотдан олдин ҳам, кейин ҳам у кишига ўхшашини кўрмадим”.
🌐 /channel/musaffouzb
АССАЛОМУ АЛАЙКУМ!
☀️ ХАЙРЛИ ТОНГ ☀️
Бу кунни Аллоҳ файзидан, баракотидан барчаларимизни насибадор қилсин.
Қалбингизни иймонга, ✨
Уйингизни қувончга, ✨
Юзингизни нурларга, ✨
Аллоҳим тўлдирсин
Қалбимизни кенг;
Охиратда саодатли;
Ўғил - қизларимизни салоҳиятли;
Ризқимизга Аллоҳ кенглик ато этсин.
Бугун Ҳижрий 1445 йил 11 - Рабиъул аввал ойи
Милодий 2023 йил 26 сентябр ҳафтанинг сешанба куни
⏰Намоз_вақтлари
АЛЛОҲ ТАОЛО бундай марҳамат қилади:
إِنَّ الصَّلاَةَ كَانَتْ عَلَى الْمُؤْمِنِينَ كِتَابًا مَّوْقُوتًا
⏺"Албатта, намоз мўминларга вақти тайин этилган ва (фарз деб) битилгандир (Нисо сураси, 103-оят)
🌅 Бомдод - 05:25
🌅 Қуёш - 06:07
🏞 Пешин - 12:45
🏞 Аср - 16:40
🌆 Шом - 18:16
🌃 Хуфтон - 20:00
ЎЗБЕКИСТОН ТУМАНИДА БЕШ ВАҚТ ЎҚИЛАДИГАН НАМОЗЛАРНИНГ МУСТАҲАБ ВАҚТЛАРИ.
Телеграм
http://t.me/musaffouzb
#МАВЛИД_ОЙИ #СИЙРАТ_ОЙИ
Ҳаққа чорлаб толмаган Ҳабибим саллоллоҳу алайҳи ва саллам!
Ул Зот саллоллоҳу алайҳи ва саллам умматларининг саодатга эришишларига жуда ҳам харис эдилар. Халқимизда ҳам бойлик тўплашга муккасидан кетган одамга "мол-дунёга хирс қўйган", деган ибора ишлатилади. Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи ва саллам эса, умматларининг ҳарна кўпроқ қисми иймонга келиб қолишини, солиҳ амаллар қилишини ана шундай хирс билан хоҳлардилар. Йигирма уч йил пайғамбарлик ҳаётлари давомида вазифаларини бир дам унутмай, фурсат бўлди дегунча одамларни Ҳаққа чорлардилар. Агар даъватни тинглаганлар қабул қилиб, иймон келтирсалар жуда суюниб кетар, баъзиларнинг муҳрланган қалби бунга йўл бермаса, қайғуга тушардилар. Бу ҳолат "Шуаро" сурасида шундай баён қилинган: "(Эй Муҳаммад,) эҳтимол Сиз (Макка мушриклари) мўмин бўлмаганликлари учун ўзингизни ҳалок қилмоқчидирсиз" (Шуаро, 3).
♻️Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
👉 http://t.me/musaffouzb
САККИЗИНЧИ АТР
ЭМИЗИЛИШ
وَاَرْضَعَتْهُ أُمُّهُ أَيَّاماً
Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламни бир неча кун ўз онаси эмизди.
ثُمَّ أَرْضَعَتْهُ ثُويبةُ اْلأَسْلَمِيَّة التِّي أعْتَقَهَا اَبُو لَهَبٍ حِينَ وَافَتْهُ عِنْدَ مِيلاَدِهِ عَلَيْهِ الصَّلاَةُ وَالسَّلاَمُ بِبُشْرَاه
Сўнг(жиянлик бўлганлик) ҳушхабари етказилганда, (хурсанд бўлганидан) озод қилиб юборган Асламийя қабиласидан Сувайба эмизди.
فَأَرْضَعَتْهُ مَعَ ابْنِهَا مَسرُوحٍ وَأَبِي سَلَمَةَ وَهِيَ بِهِ حَفِيَّة
Сувайба меҳр-мурувват кўрсатиб, мамнун ҳолда Пайғамба- римиз соллаллоҳу алайҳи васалламни ўғли Масруҳ ҳамда Абу Салама билан бирга эмизди.
وَأَرْضَعَتْ قَبْلَهُ حَمْزَةَ الَّذِي حُمِدَ فِي نُصْرَةِ الدِّينِ سُرَاه
Сувайба Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг (эмизишдан) олдин дини (Исломга) ёрдам кўрсатишда амаллари мақталган Ҳамза розияллоҳу анҳуни (ҳам) эмизганди.
وَ صَلَّي اللهُ عَلَيْهِ وَسَلّمَ يَبْعَثُ إِلَيْهَا مِنَ المَدِينَةِ بِصِلَةٍ وَكِسْوَةٍ هِيَ بِهَا حَرِيَّة
Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам унга Мадинадан ҳадялар, кийим-кечаклар юбориб турар эдилар. Сувайба бу эҳти- ромларига лойиқ эди.
إِلَي أَنْ اَوْرَدَ هَيِّكَلَهَا رَائِدُ الْمَنُونِ الضَّرِيحِ وَ وَارَاه
Бу ҳол ўлим элчиси унинг жуссасини қамраб олиб,қабрга киргизгунча давом этди.
قِيلَ عَلَي دِينِ قَوْمِهَا الْفِئَةِ الْجَاهِلِيَّة وَ قِيلَ أَسْلَمَت أَثْبَتَ الخْلاَفَ ابْنُ مَنْدَه وَحَكَاه
(Сувайба) жоҳилият жамоаси қавмининг динида ўтганлиги айтилган. (Бошқа ривоятларда эса) мусулмон бўлганлиги айтилган. Ибн Мандаҳ хилофни (батафсил) ҳикоя қилинганлиги собит бўлган.
ثُمَّ أَرْضَعَتْهُ الْفَتَاةُ حَلِيمَةُ السَّعْدِيَّة
Сўнгра Саъдийя қабиласидаги навқирон Ҳалима эмизди.
وَكَانَ قَدْ رَدَّ كُلٌّ مِنَ القَوْمِ ثَدْيَهَا لِفَقْرِهَا وَاَبَاه
Қабилаларнинг ҳаммаси Ҳалимани камбағаллигидан унинг кўкрак (сут)ини рад қилдилар.
فَأَخْصَبَ عَيْشُهَا بَعْدَ الْمَحلِ قَبْلَ الْعَشِيَّ
Уларнинг уйига ана шу куннинг ўзидаёқ) кеч кирмасдан илгари яшаш (қийинчиликдан халос бўлиб) баракалар кирди.
وَ دَرَّ ثَدْيَاهَا بِدُرِّ دَرٍّ لَبَنَهُ الْيَمِينُ مِنهُمَا وَ لَبَنَ اْلآخَرُ اَخَاه
Ҳалиманинг кўкрагидан (Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламни эмизганлиги баракасидан) унинг кўкраги дур каби оппоқ сутга тўлиб (оқди), ўнг кўкрагини Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам, чапини (эса) икки акалари эмарди.
وَأَصْبَحَتْ بَعدَ الْهُزَالِ وَالْفَقْرِ غَنِيَّة
Оч-наҳорлик, камбағалликдан кейин бой бўлиб кетдилар.
وَسَمِنَتِ الشَّارِفُ لَدَيْهَا وَالشِّيَاه
Уларнинг туяси ва қўйлари семирди.
وَانْجَابَ عَنْ جَانِبِهَا كُلُّ مُلِمَّةٍ وَرَنِيَّة
(Хонадонидан эса) бало ва мусибатлар узоқ бўлди (ариди).
وَ طَرَّزَ السَّعْدُ بُرْدَ عَيْشِهَا الْهَنِيِّ وَ وَشَاه
Бахт-саодат Ҳалиманинг либосини лаззат (ва барака) нақшлари билан безади.
عَطِّرِ اللَّهُمَّ قَبَرَهُ الْكَرِيْمَ بِعَرْفٍ شَذِيٍّ مِنْ صَلاَةٍ وَتَسْلِيمٍ اَللَّهُمَّ صَلِّ وَسَلِّمْ وَ بَارِكْ عَلَيْهِ
Эй Аллоҳим?! Ўзинг Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васал- ламнинг қабри шарифларини ҳушбўй, ўта ёқимли салоту салом ҳидлари ила муаттар айла!
t.me/musaffouzb
ДОНОРЛИКНИНГ ҲУКМИ ҚАНДАЙ?
#қисқа_савол_жавоблар
❓CАВОЛ: Ҳурматли устозлар, қон нажосат бўлса, уни сотиш жоиз эмас бўлса, донорликнинг ҳукми қандай? Кўп қон донорликлари билишимизча пул эвазига бўлади. Шу иш орқали топилган пул ҳалол бўладими?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Киши ўз қонини муҳтож бўлган кишиларга сотиши жоиз эмас. Бироқ ёрдам кўрсатиш ва одамлар ҳаётини сақлаб қолиш мақсадида кўнгилли равишда қон бериш жоиз.
Лекин инсон бепул қон тополмаса, зарурат учун қон сотиб олиши мумкин. Бунда қон сотиб даромад қилган киши гуноҳкор бўлади. Валлоҳу аълам.Ўзбекистон мусулмонлари идораси
🔗 Улашинг: @musaffouzb
Фатво маркази.
Расулулллоҳ саллоллоҳу алайҳи васаллам мўжизалари: Дуодан сўнг ёмғир ёғиши ва тўхташи.
Жума куни Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам минбарда тик туриб хутба қилаётганларида, минбарнинг рўпарасидаги эшикдан бир одам кириб келди ва Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламга юзланиб: “Ё Расулуллоҳ! Ёмғир ёғмай, моллар ҳалок бўлди. Аллоҳга дуо қилинг, бизларга ёмғир берсин”, деди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам икки қўлларини кўтариб: “Ё Аллоҳ, бизларни суғоргин! Ё Аллоҳ, бизларни суғоргин! Ё Аллоҳ, бизларни суғоргин!” дедилар,
Анас розияллоҳу анҳу дедилар: “Аллоҳга қасам, осмонда бир парча булут ҳам, бошқа нарса ҳам йўқ эди. Уй ва ҳовлиларнинг ортидан қалқондек келадиган булут осмонга кўтарилди. Осмонга кўтарилгач, атрофга тарқалди ва ёмғир ёғди”.
Аллоҳга қасам, бизлар олти кун қуёшни кўрмадик. Сўнг келаси жумада ҳалиги киши яна ўша эшикдан кириб келди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам минбарда хутба ўқирдилар. У Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг олдиларига келиб: “Ё Расулуллоҳ! Йўллар кесилиб, моллар ҳалок бўлди. Аллоҳга дуо қилинг, бизлардан ёмғирни тўхтатсин”, деди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам икки қўлларини кўтариб: “Ё Аллоҳ, ёмғирни бизларнинг устимиздан буриб, тепаликлар, тоғлар, тоғ ёнбағирлари ва дарахтзорларга ёғдиргин!” дедилар.
Чиққанимизда ёмғир ёғишдан тўхтаб, қуёш чарақлаб турганди ва биз қуёш нурлари остида манзилимизга кетдик.
"Расулуллоҳ мўжизалари" китобидан.
♻️Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
👉 /channel/musaffouzb
🌙 МАВЛИД ОЙИНИ ҚАНДАЙ ЎТКАЗАМИЗ?
1. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг сийратлари, шамойиллари ва одоб-ахлоқларини ўқиб-ўрганиш ҳамда уларни ҳаётга татбиқ қилиш. Набий алайҳиссалом: “Охиратда менга энг маҳбуб ва энг яқин бўладиганингиз хулқи энг яхшиларингиздир”, деганлар.
2. Ҳар қачонгидан ҳам кўпроқ салавоту саломлар айтиш. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам “Қиёмат куни менга энг яқин кишилар, албатта, менга кўп салавот айтганлардир”, дедилар (Имом Термизий ривояти).
3. Душанба ва пайшанба кунлари рўза тутиш. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бу икки кунда рўза тутардилар ва: “Амаллар ҳар душанба, пайшанба кунлари (Аллоҳга) кўрсатилади. Менинг амалим рўзадор бўлган ҳолимда кўрсатилишини истайман”, деб айтардилар (Имом Термизий ривояти).Даврон НУРМУҲАММАД
Muslim.uz
@musaffouzb
#siyrat
Абу Айюб Ансорийдан ривоят қилинади: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Мусулмонга ўз биродаридан уч кундан ортиқ аразлаш ҳалол эмас. Икковлари учрашиб қолса, бири у ёққа, бири бу ёққа қараб, тескари бўлмасин. Икковидан яхшиси биринчи салом берганидир”, дедилар”.
🌐 /channel/musaffouzb
АССАЛОМУ АЛАЙКУМ!
☀️ ХАЙРЛИ ТОНГ ☀️
Бу кунни Аллоҳ файзидан, баракотидан барчаларимизни насибадор қилсин.
Қалбингизни иймонга, ✨
Уйингизни қувончга, ✨
Юзингизни нурларга, ✨
Аллоҳим тўлдирсин
Қалбимизни кенг;
Охиратда саодатли;
Ўғил - қизларимизни салоҳиятли;
Ризқимизга Аллоҳ кенглик ато этсин.
Бугун Ҳижрий 1445 йил 12 - Рабиъул аввал ойи
Милодий 2023 йил 27 сентябр ҳафтанинг чоршанба куни
⏰Намоз_вақтлари
АЛЛОҲ ТАОЛО бундай марҳамат қилади:
إِنَّ الصَّلاَةَ كَانَتْ عَلَى الْمُؤْمِنِينَ كِتَابًا مَّوْقُوتًا
⏺"Албатта, намоз мўминларга вақти тайин этилган ва (фарз деб) битилгандир (Нисо сураси, 103-оят)
🌅 Бомдод - 05:25
🌅 Қуёш - 06:08
🏞 Пешин - 12:45
🏞 Аср - 16:40
🌆 Шом - 18:14
🌃 Хуфтон - 20:00
ЎЗБЕКИСТОН ТУМАНИДА БЕШ ВАҚТ ЎҚИЛАДИГАН НАМОЗЛАРНИНГ МУСТАҲАБ ВАҚТЛАРИ.
Телеграм
http://t.me/musaffouzb
#Ҳидоят_таваллуди
Ҳассан ибн Собит разияллоҳу анҳу Набий саллаллоҳу алайҳи васалламни васфлаб айтадилар: «Сизданда чиройлисини кўзларим ҳеч кўрмаган, Сизданда гўзалроғини аёллар дунёга келтирмаган».
📚Имом Термизий ривоят қилган.
🔗 Улашинг: @musaffouzb
#СИЙРАТ СОЛНОМАСИ
Ҳижратдан аввалги 7 йил боши, муҳаррам ойи (нубувватнинг 7 йили / милодий 615 йил октябрь):
– Қурайш раҳбарияти Дорун Надва (Макка парламенти)да мажлис ўтказиб, бани Ҳошим, бани Мутталиб уруғлари билан мусулмонларни иқтисодий ва ижтимоий қамал қилишга қарор қилди ҳамда уларни роса 3 йил Абу Толиб дарасида қамал қилди.
Ҳижратдан аввалги 5 йил (нубувватнинг 9 йили / милодий 617 йил):
– Ойнинг иккига бўлиниши мўъжизаси рўй берди.
Ҳижратдан аввалги 4 йил боши, муҳаррам ойи (нубувватнинг 10 йили / милодий 618 йил сентябрь):
– Қурайш тузган зулмкор битим бузилиб, қамал бекор қилинди.
Ҳижратдан аввалги 4 йил, ражаб ойи (нубувватнинг 10 йили / милодий 619 йил февраль-март):
– Абу Толиб саксон етти ёшида оламдан ўтди;
– Қурайш мушриклари яна ҳадларидан ошиб, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламга очиқчасига озорлар бера бошлашди.
Ҳижратдан аввалги 4 йил, рамазон ойи (нубувватнинг 10 йили / милодий 619 йил апрель-май):
– Хадича онамиз олтмиш беш ёшларида вафот этдилар.
Дўстларингизга ҳам улашинг:
/channel/musaffouzb
ТИЛОВАТ САЖДАСИДАН КЕЙИНГИ ДУО
#қисқа_савол_жавоблар
❓CАВОЛ: Тиловат саждаси қилинганидан кейин қайси дуони қилсак бўлади?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Тиловати саждадан сўнг тайин қилинган дуо йўқ. Урфимизда қуйидаги дуони қилиш одат бўлган.
سَجَدْتُ لِلرَّحْمَانِ وَآمَنْتُ بِالرَّحْمَانِ فَاغْفِرْلِي ذُنُوبِي يَا رَحْمَان سَمِعْنَا وَأَطَعْنَا غُفْرَانَكَ رَبَنَا وَإِلَيْكَ الْمَصِيْر
“Сажадту лирроҳмаани ва ааманту бирроҳмаани фағфирлий зунуубий я Роҳмаану, самиънаа ва атоънаа ғуфроонака роббанаа ва илайкал масийр”
Маъноси: «Раҳмон(Аллоҳ)га сажда қилдим, Раҳмон(Аллоҳ)га иймон келтирдим, Ё Раҳмон! Гуноҳларимни мағфират қилгин, эшитдик ва итоат этдик ва қайтиш фақат Сенгадир». Валлоҳу аълам.Ўзбекистон мусулмонлари идораси
🔗 Улашинг: @musaffouzb
Фатво маркази.
🌙 РАСУЛУЛЛОҲ СОЛЛАЛЛОҲУ АЛАЙҲИ ВАСАЛЛАМ ҲАҚЛАРИДА СЎЗЛАБ БЕРИНГ
🔸 Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг бўйлари қандай эди?
У зот соллаллоҳу алайҳи васаллам новча ҳам эмас, пакана ҳам эмас, ўрта бўй эдилар.
Ҳазрат Али розияллоҳу анҳу айтадилар: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам новча ҳам эмас, пакана ҳам эмас эдилар...”.
🔹Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг муборак тана ва юзларининг ранги қандай эди?
Ранглари оқ-қизил, юзлари буғдойранг эди.
🔸Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг тана аъзолари қандай эди?
Тана аъзолари бир-бирига мутаносиб, хушбичим, баданлари туксиз эди.
🔹Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг муборак пешоналари, киприклари, қошлари қандай эди?
Пешоналари кенг, киприклари узун, қошлари қўшилмаган, эгик эди.
🔸Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг муборак бурунлари ва соқоллари қандай эди?
Бурунлари бироз баланд, қиррали, соқоллари қалин эди.
🔹Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг муборак тишлари қандай эди?
Тишлари майда, ялтироқ, олдинги тишлари бир-биридан алоҳида кўринар эди. Агар сўзласалар, тишларининг ораларидан гўё нур каби бир нарса чиқарди.
🔸Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг қадам ташлари қандай эди?
У зот соллаллоҳу алайҳи васаллам олдинга мойил бўлиб юрардилар.
Абу Туфайл розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни кўрдим. У зот худди пастликка тушаётганга ўхшаб юрар эдилар”, деди (Имом Муслим ривояти).
🔹Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг муборак елкалари, кафтлари, қадамлари қандай эди?
Икки елкаларининг ораси кенг эди. Икки елкалари ўртасида пайғамбарлик муҳри бор. Муҳри нубувват каптар тухумидек келадиган қизғиш гўшт, усти тукли эди. Кафт ва қадамлари тўла, гўштдор эди.
🔸Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг муборак бошлари, юзлари, кўзлари қандай эди?
Бошлари катта, юзлари думалоқроқ, кўзлари қора, суякларининг қўшилган ери йўғон эди.
Баро розияллоҳу анҳудан: “Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг юзлари қиличга ўхшармиди?” деб сўрашди. Шунда Баро розияллоҳу анҳу: “Йўқ. Тўлин ойга ўхшар эди”, деб жавоб берди (Имом Бухорий, Имом Термизий ривояти).
🔹Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг муборак кўкраклари ва билаклари қандай эди?
Кўкраклари кенг, билаклари узун эди.
🔸Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг муборак сочлари қандай эди?
Сочлари икки қулоқларининг ярмига тушарди. Сочларини тараб, фарқ очардилар. Сочга ёғ суртардилар.
Қатода розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Анас розияллоҳу анҳудан: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг сочлари қандай эди?” деб сўрадим. У: “Сочлари тўлқин сифат: жуда жингалак ҳам, жуда юмшоқ ҳам эмас эди. Икки қулоқлари билан елкалари ўртасида турарди”, деди (Имом Бухорий, Имом Муслим, Имом Термизий ривояти).Имом Термизий раҳимаҳуллоҳнинг
Muslim.uz
“Шамоили Муҳаммадия” асари асосида
@musaffouzb
МАКР ВА АЛДАМЧИЛИК ҲАҚИДА
Абу Ҳурайрадан ривоят қилинади:
"Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Мўмин софдил ва карамлидир. Фожир маккор ва бахилдир", дедилар".
Шарҳ: Мўминлик софдил, карамли, хушхулқ бўлиш орқали инсонни бошқалардан ажратиб турар экан.
Фожирлик макр-ҳийла, алдамчилик, бахиллик билан кишини турли ёмонликларга бошлар экан.
Сиз билан биз ушбу ҳадиси шарифдаги теран маънони яхши ўзлаштириб олишимиз, мўминлик сифатларини ўзимизда мужассам, қилиш учун тинмай ҳаракатда бўлишимиз зарур.
Шу билан бир вақтда, макр-ҳийла, алдамчилик, бахиллик каби фожирлик сифатларидан мутлақо четда бўлишимиз лозим.
"Одоблар хазинаси" китобидан
@musaffouzb
ҚИЙИНЧИЛИКЛАРДА ЯХШИ НАРСАНИ УМИД ҚИЛИНГ!
Аллоҳ таоло айтди:
فَعَسَىٰ أَن تَكْرَهُوا شَيْئًا وَيَجْعَلَ اللَّهُ فِيهِ خَيْرًا كَثِيرًا {١٩}
(Билиб қўйингки,) балки сизлар ёқтирмаган нарсада Аллоҳ (сизлар учун) кўпгина яхшилик пайдо қилиши мумкин. (Нисо сураси, 19-оят охири).
Аллоҳ таоло айтди:
إِنَّ الَّذِينَ جَاءُوا بِالْإِفْكِ عُصْبَةٌ مِّنكُمْ ۚ لَا تَحْسَبُوهُ شَرًّا لَّكُم ۖ بَلْ هُوَ خَيْرٌ لَّكُمْ
Албатта, (бу) бўҳтонни (вужудга) келтирган кимсалар ўзларингиздан бўлмиш бир тўда кимсалардир. Уни (бўҳтонни) сизлар ўзларингиз учун ёмонлик деб ўйламангиз, балки у сизлар учун яхшидир (Нур сураси, 11-оятдан).
Қачонки Жаббор Иброҳим алайҳиссаломдан Сорани олиб қўйганда, Иброҳим алайҳиссалом Ҳожарни унга ходима бўлганидан хафа бўлганди. У Исмоилни туғди. Исмоил алайҳиссалом зурриётидан эса аввалгилару охиргиларнинг саййиди таваллуд топди.
"Шажаратул маориф" китобидан.
Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
@musaffouzb
Агар Қуръон қалбга кирса... Қалбдан дунё (муҳаббати) чиқиб кетади ва ўрнига саодат жойлашади.
Аллоҳим! Бизларни Қуръон аҳлидан қилгин!
Абдулазиз қоридан гўзал қироат:
"Ясин" сураси.
t.me/musaffouzb
Аллоҳ баракот бериб ишларингизга,
Маҳшарда соя бўлсин бошларингизга.
Дўстим тун хам тушди, яхши дам олинг,
Рaсулуллоҳ кирсин тушларингизга.
ТУНИНГИЗ ОСУДА ЎТСИН! 🌙
🕋Яқинларингизга ҳам улашинг!
http://t.me/musaffouzb
«Оламга нур сочган ой» сериали (10-қисм)
Манба: Sevimli TV
@musaffouzb
#Видео
#Мултсериал
Аллоҳнинг Ҳабиби Муҳаммад
10-қисм, 3-фасл
Яқинларингизга ҳам улашинг
/channel/musaffouzb
7-дарс. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг болалик даврлари.
Тошкент ислом институти Ҳадис ва ислом тарихи фанлари кафедраси катта ўқитувчиси Абдулазим Зиёуддин
t.me/musaffouzb
#Пайғамбаримиз_сийратларига_назар
Сийратнинг ахамияти
Устоз Ҳабибуллоҳ домла АбдулғаффорЎзбекистон мусулмонлари идораси
fatvouz">
Фатво маркази етакчи мутахассиси
🔗 Улашинг: @musaffouzb
#КУН_ҲАДИСИ
Иёз ибн Ҳимор розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни:
«Жаннат аҳли уч тоифадир:
1. Адолатга муваффақ бўлган шоҳ;
2. Қариндошлари ва мусулмонга раҳмли ҳамда қалби юмшоқ киши;
3. Болалари кўп ва ўзи муҳтож бўла туриб ҳам тиланчилик қилмайдиган киши», деб айтганларини эшитдим.
Имом Муслим ривоятлари.
t.me/musaffouzb