"Оқ тепа" жомеъ масжидининг расмий телеграм канали!
#Ҳадис
Жобир розияллоҳу анҳу ривоят қилади: “Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам уйқудан олдин Сажда билан Таборак сурасини ўқирдилар”. Яна бир ҳадисда шундай дейилган: “Ким кечаси Духон сурасини ўқиса, 70.000 фаришта тонггача унинг ҳақига истиғфор айтиб чиқади”. Ривоят қилинишича, Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам Навфал исмли саҳобага: “Ухлашингдан олдин Кофирун сурасини ўқи. Зеро, у ширкдан омонликдир”, деганлар.
♻️Аллоҳ розилиги учун тарқатинг аввало амал билан!
👉 /channel/musaffouzb
#кун_ояти
وَمَنْ يَعْمَلْ مِنَ الصَّالِحَاتِ مِنْ ذَكَرٍ أَوْ أُنْثَىٰ وَهُوَ مُؤْمِنٌ فَأُولَٰئِكَ يَدْخُلُونَ الْجَنَّةَ وَلَا يُظْلَمُونَ نَقِيرًا
"Эркакми, аёлми–ким мўмин бўлган ҳолда яхшиликлар қилса, ана ўшалар жаннатга кирарлар ва уларга қилча ҳам зулм қилинмас".
(Нисо сураси, 124-оят).
Тафсир: Яхши амалларнинг мукофотини беришда эркагу аёлдан баробар иймон шарт қилиниб қўйилади. Иймон бўлмаса, бўлмайди. Иймони бўлиб туриб, яхши амалларни қилган ҳар бир эркагу аёл, ким бўлишидан қатъий назар, жаннатга кирадилар. Уларга бу дунёда қилган амалларининг мукофотини қилича ҳам қолдирилмай берилади.
♻️Аллоҳ розилиги учун тарқатинг аввало амал билан!
👉 /channel/musaffouzb
Агар Қуръон қалбга кирса... Қалбдан дунё (муҳаббати) чиқиб кетади ва ўрнига саодат жойлашади.
Аллоҳим! Бизларни Қуръон аҳлидан қилгин!
Абдулазиз қоридан гўзал қироат:
"Ясин" сураси.
t.me/musaffouzb
#хайрли_тун
عَنْ حُذَيْفَةَ ، قَالَ كَانَ النَّبِيُّ إِذَا أَخَذَ مَضْجَعَهُ مِنْ اللَّيْلِ، وَضَعَ يَدَهُ تَحْتَ خَدِّهِ، ثُمَّ يَقُولُ: اللَّهُمَّ بِاسْمِكَ أَمُوتُ وَأَحْيَا. وَإِذَا اسْتَيْقَظَ، قَالَ: الْحَمْدُ لِلَّهِ الَّذِي أَحْيَانَا بَعْدَ مَا أَمَاتَنَا وَإِلَيْهِ النُّشُورُ. صحيح البخاري
Ҳузайфа розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Қачонки, Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам тунги ётоқларига борсалар, қўлларини юзларини тагига қўярдилар. Сўнгра: “Аллоҳумма бисмика амуту ва аҳя” (таржимаси: “Аллоҳим, исминг ила ўламан ва тириламан!”), дердилар. Уйғонсалар эса: “Алҳамду лиллаҳиллазий аҳяна баъда ма аматана ва илайҳин нушур” (таржимаси: “Жонимизни қабз қилгандан кейин қайта тирилтирган Аллоҳга ҳамд бўлсин. Қайта тирилиш Унинг Ўзигадир”).
Имом Бухорий ривояти.
♻️Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
👉 /channel/musaffouzb
«Оламга нур сочган ой» сериалининг биринчи қисми
Манба: Sevimli TV
t.me/musaffouzb
#Видео
#Мултсериал
Аллоҳнинг Ҳабиби Муҳаммад
28-қисм, 2-фасл
Яқинларингизга ҳам улашинг
/channel/musaffouzb
Мавлиди Шариф.
Арабий
🎤 Устоз Мухаммад Содиқ қори домла.
http://t.me/musaffouzb
#ҒАФЛАТДА_ҚОЛМАНГ!
🌙 РАСУЛУЛЛОҲ СОЛЛАЛЛОҲУ АЛАЙҲИ ВАСАЛЛАМ ТАВАЛЛУД ТОПГАН ОЙ КИРИБ КЕЛДИ
✅ Ҳижрий 1445 йил Рабиъул аввал ойининг биринчи куни милодий йил ҳисоб бўйича 2023 йил 16 сентябр кунига тўғри келмоқда.
🕌 “...Ҳақиқатан, сизларга ўзларингиздан (чиққан), қийинчиликларингиздан алам чекадиган, сизлар билан (ҳидоят топишингиз билан) қизиқувчи, мўминларга мушфиқ ва раҳмдил Расул келди” (Тавба сураси, 128-оят) деб марҳамат қилган ҳамда Ўзининг ҳидоятига бошлаган, уммати Муҳаммад қилган Аллоҳ таолога чексиз ҳамду санолар бўлсин!
✅ “Аввалги пайғамбарлар ўз қавмларигагина юборилар эдилар. Мен эса ҳаммага баробар пайғамбар қилиб юборилганман”, деган ҳабибимиз ва шафоатчимиз Расули акрам соллаллоҳу алайҳи васалламга батамом салавоту саломлар бўлсин!
🌷Севикли Пайғамбаримиз Муҳаммад Мустафао соллаллоҳу алайҳи васаллам Фил йилида Робиъул аввал ойининг ўн иккинчиси (баъзи манбаларда 8, 9 ёки 10-кунлари), душанба куни (милодий 571 йил, апрель ойида) дунёга келдилар. У зот соллаллоҳу алайҳи васаллам душанба куни рўза тутиб: “Бу мен туғилган кун”, деб айтардилар (Имом Муслим ривояти).
❓Робиъул аввал ойи қандай ой?
Ҳижрий-қамарий тақвим бўйича йилнинг (Муҳаррам ва сафар ойларидан кейинги) учинчи ойи. Бу ой Ислом уммати учун энг севимли ойлардан бири саналади. Чунки бу ойда Аллоҳнинг сўнгги пайғамбари ва ҳабиби, Сарвари коинот Муҳаммад алайҳиссалом таваллуд топганлар. Шу боис бу ой “Мавлид ойи” деб ҳам номланади.
🌙 Мавлид нима дегани?
Мавлид луғатда “туғилиш” деган маънони англатади. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам таваллуд топган ой Рабиъул аввал ойи муносабати ўтказиладиган маросим ва тадбирлар “Мавлиди Набий” дейилади.
Мавлид ойи Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламни янада қаттиқроқ севишга интилиш, сийратларини ўрганиш, у зотга ҳар бир ишда эргашиш, янада кўпроқ салавоту дурудлар йўллаш ойидир.
❗️Бу ойни қандай ўтказиш керак?
Бу ойни Пайғамбар алайҳиссаломни янада кучлироқ севишга интилиш, сийратларини ўрганиш, у зотга ҳар бир ишда эргашиш, кўпроқ салавоту дурудлар йўллаш билан ўтказиш лозим.
🌙 Салавот нима дегани?
“Салавот” сўзи араб тилидаги “салот” сўзининг жами бўлиб, “дуо” деган маънони англатади.
🔹 Салавот қандай айтилади?
Саҳобалар розияллоҳу анҳум Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан “Ё Расулуллоҳ сизга салавот айтиш қандай бўлади?” деб сўраганларида У зот алайҳиссалом: “Аллоҳумма солли аъла Муҳаммадин ва аъла аали Муҳаммадин, кама соллайта аъла Иброҳийма ва аъла аали Иброҳийм. Иннака ҳамийдум мажийд. Аллоҳумма барик аъла Муҳаммадин ва аъла аали Муҳаммадин, кама барокта аъла Иброҳийма ва аъла аали Иброҳийм. Иннака ҳамийдум мажийд”, деб айтинглар, деганлар (Имом Бухорий ривояти).
🔸 Салавот айтишнинг қандай фазилатлари бор?
Салавот айтиш бахилликдан узоқ қилади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Ҳузурида зикр қилинсам, менга салавот йўлламаган киши бахилдир”, дедилар (Имом Термизий, Имом Аҳмад ривояти).
🤲 Салавот айтиш дуо қабул бўлишининг омилидир.
Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Ҳар бир дуо Пайғамбарга салавот айтилмагунча, осмон ўртасидаги парда туфайли ерда тўхтаб туради, салавот айтилса, ўша парда кўтарилади”, дедилар.
ᅠ
➡️БАТАФСИЛ ЎҚИШ
@musaffouzb
#Ҳадис
Абу Умора Барро ибн Озиб розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам етти нарсага буюрдилар:
1. Касални бориб кўрмоқни;
2. Жанозада қатнашмоқни;
3. Акса урганга жавоб қайтармоқни;
4. Кучсизга ёрдам бермоқни;
5. Мазлумга кўмак бермоқни;
6. Саломни (таниган ва танимаганлар орасида) ёймоқни;
7. Қасамга вафо қилмоқни.
Имом Бухорий ва Муслим ривоятлари.
Дўстларингизга ҳам улашинг:
/channel/musaffouzb
#кун_ояти
فَاصْبِرْ عَلَىٰ مَا يَقُولُونَ وَسَبِّحْ بِحَمْدِ رَبِّكَ قَبْلَ طُلُوعِ الشَّمْسِ وَقَبْلَ غُرُوبِهَا ۖ وَمِنْ آنَاءِ اللَّيْلِ فَسَبِّحْ وَأَطْرَافَ النَّهَارِ لَعَلَّكَ تَرْضَىٰ
"Бас, улар айтаётган нарсаларга сабр қил. Роббингга қуёш чиқишидан олдин ва ботишидан олдин тасбиҳ ва ҳамд айт. Шунингдек, кечанинг бир қисмида ва кундузнинг атрофида ҳам тасбиҳ айт. Шоядки рози бўлсанг".
(Тоҳа сураси, 130-оят).
Тафсир: Эй Муҳаммад, шундай экан, кофир ва мушрикларнинг нохуш гап-сўзларига, сўкишларига, иғво-бўҳтонларига сабр қил. Доимо Роббингга тасбиҳу ҳамд айт. Қуёш чиқишидан олдин ҳам, қуёш ботишидан олдин ҳам Роббингга тасбиҳ ва ҳамд айт. Кечанинг бир қисмида ҳам Роббингга тасбиҳ айт, кундузнинг атрофида ҳам. Намоз ўқи. Албатта, рози бўласан. Роббинг ҳам сендан рози бўлади.
♻️Аллоҳ розилиги учун тарқатинг аввало амал билан!
👉 /channel/musaffouzb
Агар Қуръон қалбга кирса... Қалбдан дунё (муҳаббати) чиқиб кетади ва ўрнига саодат жойлашади.
Аллоҳим! Бизларни Қуръон аҳлидан қилгин!
Абдулазиз қоридан гўзал қироат:
"Ясин" сураси.
t.me/musaffouzb
Аллоҳ баракот бериб ишларингизга,
Маҳшарда соя бўлсин бошларингизга.
Дўстим тун хам тушди, яхши дам олинг,
Рaсулуллоҳ кирсин тушларингизга.
ТУНИНГИЗ ОСУДА ЎТСИН! 🌙
🕋Яқинларингизга ҳам улашинг!
http://t.me/musaffouzb
#Маъруза
Қандай қилсак неъматнинг қадрига етган бўламиз?
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ
♻️Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
👉 /channel/musaffouzb
Сукут сақла, сукутнинг завқига ет, сукут ҳунарини қўлга кирит. Адиблик қилма, билағонликга тўла сўзларни ташла!
Ташлагинда, иймон-ишончингни кўнглингда сақла. Чунки кўнгил, айни вақтда иймон юртидир...
Мавлоно Жалолиддин Румий.
🔗Каналимизга обуна бўлишни унутманг!
t.me/musaffouzb
#янги_ой_эълони
#ҳижрий_1445_йил
Фалакий ҳисоб-китобларга кўра, ҳижрий 1445 йил Рабиул аввал ойининг 1-куни — 2023 йил 16 сентябрь шанба кунига тўғри келмоқда! Суюкли Пайғамбаримиз Муҳаммад мустафо соллаллоҳу алайҳи ва саллам таваллуд топган ой барчамизга муборак бўлсин!
Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам қачон янги чиққан ойни кўрсалар шундай дуо қилардилар:
"اللَّهُمَّ أَهِلَّهُ عَلَيْنَا بِالْيُمْنِ وَالْإِيمَانِ وَالسَّلَامَةِ وَالْإِسْلَامِ رَبِّي وَرَبُّكَ اللهُ"
Ўқилиши: "Аллоҳумма аҳиллаҳу алайна билюмни вал иймани, вас-салаамати вал-Ислами, Роббий ва Роббукаллоҳ”.
Маъноси: "Эй, Аллоҳим! Бу ойни бизларга барака ва имон, саломатлик ва Ислом ойи қилгин! Эй, ҳилол, менинг ҳам, сенинг ҳам Роббинг Аллоҳдир!".
🔗 Улашинг: @musaffouzb
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ахлоқ ва одоблари
t.me/musaffouzb
#Кун_ҳикмати
Айтиладики:
"Олти нарса олти ўринда ғарибдир.
1. Намоз ўқимайдиган қавм орасидаги масжид ғарибдир.
2. Ўқимайдиган қавмнинг уйидаги Мусҳаф ғарибдир.
3. Фосиқ хотирасидаги Қуръон ғарибдир.
4. Ёмон хулқли, золим кишининг қўл остидаги солиҳа, муслима аёл ғарибдир.
«Охират кунига тайёргарлик» китобидан.
👉 /channel/musaffouzb
АССАЛОМУ АЛАЙКУМ!
☀️ ХАЙРЛИ ТОНГ ☀️
Бу кунни Аллоҳ файзидан, баракотидан барчаларимизни насибадор қилсин.
Қалбингизни иймонга, ✨
Уйингизни қувончга, ✨
Юзингизни нурларга, ✨
Аллоҳим тўлдирсин
Қалбимизни кенг;
Охиратда саодатли;
Ўғил - қизларимизни салоҳиятли;
Ризқимизга Аллоҳ кенглик ато этсин.
Бугун Ҳижрий 1445 йил 2 - Рабиъул аввал ойи
Милодий 2023 йил 17 сентябр ҳафтанинг якшанба куни
⏰Намоз_вақтлари
АЛЛОҲ ТАОЛО бундай марҳамат қилади:
إِنَّ الصَّلاَةَ كَانَتْ عَلَى الْمُؤْمِنِينَ كِتَابًا مَّوْقُوتًا
⏺"Албатта, намоз мўминларга вақти тайин этилган ва (фарз деб) битилгандир (Нисо сураси, 103-оят)
🌅 Бомдод - 05:25
🌅 Қуёш - 05:58
🏞 Пешин - 12:45
🏞 Аср - 16:50
🌆 Шом - 18:32
🌃 Хуфтон - 20:10
ЎЗБЕКИСТОН ТУМАНИДА БЕШ ВАҚТ ЎҚИЛАДИГАН НАМОЗЛАРНИНГ МУСТАҲАБ ВАҚТЛАРИ.
Телеграм
http://t.me/musaffouzb
Сендаги кўринган жиҳатлар учун одамлар сени Аллоҳ йўлида яхши кўришади. Лекин ичингда кўринган нарсалар учун Аллоҳ сени ёмон кўради.
Бу охири йўқ умидсизликдир аслида.
Абдуллоҳ ибн Умар розияллоҳу анҳу
Ичимиз ва ташимизни тафтиш қилишга ундайдиган сўз экан.
@musaffouzb
БИР ЭШИК ҲОЗИР ҲАМ ОЧИҚ
Бир киши бир аёл ила бузуқликни ният қилди ва ҳилват жойга олиб борди. Аёлга: "Эшикни ёпиб, пардани тушириб қўй", деди. Аёл эшикни ёпиб, пардани тушириб қўйди.
У яқин келганида аёл: "Бир эшик ҳозир ҳам очиқ", деди. У: "Қайси эшик?" дея сўради. Аёл: "Сен ва Раббинг ўртасидаги эшик", деди. Буни эшитиб у Аллоҳдан қўрқиб чинқириб юборди ва жони чиқиб кетди (Аз-заҳур фотиҳ, 13).
"Биз гуноҳдан қандай сақланамиз" китобидан.
Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
@musaffouzb
БИРИНЧИ АТР
МУАЛЛИФ МУҚАДДИМАСИ
اَبْتَدِئُ اْلإِمْلاَءَ بِاسْمِ الذَّاتِ الْعَلِيَّة مُسْتَدِرًّا فَيْضَ الْبَرَكَاتِ عَلَي مَا اَنَالَهُ وَ اَوْلاَه
Аввало, Аллоҳ таоло эга қилган ва етказган неъматлари устига яна қўшимча баракотлар мўл-кўллигини ёғдиришини сўраган ҳолда, Олий зотнинг номи ила (Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам сийрати тўғрисида ёзилган) имлони бошлайман.
وَ اُثَـنِّي بِحَمْدٍم مَوَارِدُهُ سَائِغَةٌ هَنِيَّة مُمْتَطِئًام مِنَ الشُّكْرِ الْجَمِيلِ مَطَايَاه
Иккинчи бора, Аллоҳ таолога чиройли шукр уловларини минганча, мавриди ёқимли, сокин оқувчи тотли сувга ўхшаш ҳамд айтаман.
وَاُصَلِّي وَاُسَلِّمُ عَلَي النُّورِ الْمَوْصُوفِ بِالتَّقَدُّمِ وَاْلأَوَّلِيَّة الْمُنْتَقِلِ فِيْ الْغُرَرِالْكَرِيمَةِ وَالجْبَاه
(Яратилишда) Муқаддам ва авваллик наътлари билан сифатланган, (ота-боболарининг) мукаррам юзларида ва пешоналарида доим кўчиб юрувчи Нур (Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам )га салоту саломлар айтаман.
وَاَسْتَمْنِحُ اللهَ تَعَالَي رِضْوانًا يَخُصُّ الْعِتْرَةَ الطَّاهِرَةَ النَّبَوِيَّة وَيَعُمُّ الصَّحَابَةَ وَاْلأَتْبَاعَ وَمَنْ وَالاَه
Аллоҳ таолодан набавий, пок аҳли байтлари-ю, авлодларига хос бўлган, саҳобаи киром, тобеъин, табаа тобеъин ва уларни (қиёмат кунигача) дўст тутадиганларни қамраб оладиган розилигини сўрайман.
وَاَسْتَجْدِيْهِ هِدَايَةً لِّسُلُوكِ السُّبُلِ الْوَاضِحَةِ الْجَلِيَّة وَحِفْظاً مِنَ الْغَوَايَةِ فِي خِطَطِ الْخَطَإِ وَ خُطَاه
Ва яна очиқ ойдин, равшан (тўғри) йўлларда юришга ҳидоят беришини ҳамда гуноҳ (га сабаб бўладиган) йўлларга юриб залолатга (ботишдан) сақлашини сўрайман.
وَاَنْشُرُ مِنْ قِصَّةِ الْمَوْلِدِ النَّبَوِيِّ بُرُودًا حِسَاناً عَبْقَرِيَّة نَاظِماً مِنَ النَّسَبِ الشَّرِيْفِ عِقْدًا تَحَلَّي المْسَامِعُ بِحُلاَه
Зийнатлари билан қулоқларни безайдиган шода сингари насаби шарифни назм қилиб чиройли, гўзал лафзлардан ташкил топган Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламнинг (мавлид-таваллуд-ларига оид) қиссасини кенг баён қиламан.
وَ اَسْتَعِينُ بِحَوْلِ اللهِ تَعَالَي وَ قُوَّتِهِ الْقَوِيَّة فَاِنَّهُ لاَحَوْلَ وَلاَ قُوَّةَ إِلاَّ بِاللهِ
(Бу ишда) Аллоҳ таолонинг қудрат ва кучли қувватидан ёрдам сўрайман.Чунки гуноҳдан қайтишга қувват, ибодатларга қодир бўлишга куч Аллоҳ таолонинг тавфиқи билангина бўлур.
عَطِّرِ اللَّهُمَّ قَبَرَهُ الْكَرِيْمَ بِعَرْفٍ شَذِيٍّ مِنْ صَلاَةٍ وَتَسْلِيمٍ اَللَّهُمَّ صَلِّ وَسَلِّمْ وَ بَارِكْ عَلَيْهِ
Эй Аллоҳим?! Ўзинг Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва- салламнинг қабри шарифларини хушбўй, ўта ёқимли салоту салом ҳидлари ила муаттар айла!
Шарҳ: Бу гап дуо ҳисобланиб, эй, Аллоҳим, Раҳматингни нозил қил. Яни: Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг қабри шарифларига раҳматингни ёғдир ва уни ҳамиша зиёда қил” дегани бўлади. Уламолар Пайғамбар алайҳимус солату ва салломлар ҳақида салоту салом, саҳобаларга “розияллоҳу анҳу”, тобеъин, шайхлар, авлиё ва бошқа уламои киромларга “раҳматуллоҳи алайҳ”, деб дуо қилишни мустаҳаб санайдилар. Назмий бўлаклар “аттириллаҳумма” деб ажратилгани сабабли омма уларни “Аттир” дея номлаб олганлар.
http://t.me/musaffouzb
“СИЗНИ СОҒИНДИК, Ё РАСУЛУЛЛОҲ!”
16 сентябрь - Рабиул аввал ойининг биринчи кунидир. Мавлиди шариф ойи муборак бўлсин!Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Muslim.uz
Матбуот хизмати
@musaffouzb
#Силаи_раҳм
Силаи раҳмни узишнинг хатари.
Аббос домла ҚОСИМОВЎзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази мутахассиси
🔗 Улашинг: @musaffouzb
#Мавлид
“Мавлид маросимлари тарихи”
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф раҳимаҳуллоҳ
Ўтказиб юборманг 👇
t.me/musaffouzb
#Кун_ҳикмати
Бугун ўқиганларим ичида энг ажойиби
Табиатда ҳеч бир нарса ўзи учун яшамайди. Дарё ўзининг сувидан ичмайди, денгиз ўзидаги балиқдан емайди, дарахт ўзининг мевасидан тотинмайди, Қуёш ўзини ёритмайди, гул ўзи учун атрини сочмайди, сут эмизувчилар ўзининг сутини ичмайди.
Шундай, барча махлуқотлар бошқаларга хизмат қилиш учун яратилгандир.
Бу Аллоҳ таолонинг оламни яратишдаги ҳикмати. Келинг, биз ҳам бир-биримизга ёрдамчи бўлайлик. Ташвиш билан келганга мадад берайлик, узр сўраб келганни кечирайлик, муҳтожга эҳсон қилайлик.
Атрофимиздаги ҳамма нарса тезда ўтиб кетади, аммо яхшилик қолади.
Бирор кимса сиздан ёрдам тилаб келса билингки, унга ёрдам беришдан энг аввало сиз кўпроқ фойда топасиз. Зеро, сизнинг ҳузурингизга уни Аллоҳ таоло юборди ва у орқали сизга яхшилик эшигини очмоқчи.
👉 /channel/musaffouzb
АССАЛОМУ АЛАЙКУМ!
☀️ ХАЙРЛИ ТОНГ ☀️
Бу кунни Аллоҳ файзидан, баракотидан барчаларимизни насибадор қилсин.
Қалбингизни иймонга, ✨
Уйингизни қувончга, ✨
Юзингизни нурларга, ✨
Аллоҳим тўлдирсин
Қалбимизни кенг;
Охиратда саодатли;
Ўғил - қизларимизни салоҳиятли;
Ризқимизга Аллоҳ кенглик ато этсин.
Бугун Ҳижрий 1445 йил 1 - Рабиъул аввал ойи
Милодий 2023 йил 16 сентябр ҳафтанинг шанба куни
⏰Намоз_вақтлари
АЛЛОҲ ТАОЛО бундай марҳамат қилади:
إِنَّ الصَّلاَةَ كَانَتْ عَلَى الْمُؤْمِنِينَ كِتَابًا مَّوْقُوتًا
⏺"Албатта, намоз мўминларга вақти тайин этилган ва (фарз деб) битилгандир (Нисо сураси, 103-оят)
🌅 Бомдод - 05:25
🌅 Қуёш - 05:57
🏞 Пешин - 12:45
🏞 Аср - 16:50
🌆 Шом - 18:33
🌃 Хуфтон - 20:10
ЎЗБЕКИСТОН ТУМАНИДА БЕШ ВАҚТ ЎҚИЛАДИГАН НАМОЗЛАРНИНГ МУСТАҲАБ ВАҚТЛАРИ.
Телеграм
http://t.me/musaffouzb
Ҳасани Басрий раҳимаҳуллоҳ қалб касаллиги олти нарсадан пайдо бўлади деганлар.
1. Тавба умидида гуноҳ қилавериш.
2. Амал қилмаган ҳолда таълим олавериш.
3. Амал қилганда ҳам ихлоссиз бўлиш.
4. Аллоҳнинг ризқини шукр қилмасдан еявериш.
5. Аллоҳнинг тақсимотига рози бўлмаслик.
6. Ўликларни кўмиб ибратланмаслик.
@musaffouzb
#САНОҚ
(Жазоир ҳикояси)
• Ёшлигимизда кўпинча оч ухлардик…
• Онам бизга юлдузларни санаб тугатсак нонимиз кўп бўлишини айтарди…
• Биз осмонга тикилиб, юлдуз санардик…
• Санай-санай чарчаб, оч ҳолда ухлаб қолардик…
• Бир куни синглим вафот этди…
• Юлдуз санагани учун кўзи осмонда эди…
• Онам унинг кўзларини силаб юмар экан, юлдузларни санаб тугатганини айтди…
• Дафн маросимида ростдан ҳам кўп нонлар олиб келишди…
• Тўйиб-тўйиб едик…
• Синглим эса йўқ эди…
• Синглимни соғиндим…
• Онамга:
- Анави одамларга айтинг, нонларини олиб кетишсин, синглим қайтиб келсин! Унинг ўрнига юлдузларни ўзим санайман! -, дердим…
• Улар нонларини олиб кетишмади, синглим ҳам қайтиб келмади…
• Ўшандан бери саноқда адашиб кетаман:
• Бир…
• Икки…
• Синглим…
• Тўрт…
• Беш…
• Йиғлаб-йиғлаб, ухлаб қоламан! 😞🥲😔
©️ Абдулмунъим Омир, Жазоирлик шоир ва ёзувчи
http://t.me/musaffouzb
#muftiy_minbari
📹 ҒАФЛАТДАМИЗ
🎙Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари
🌐 /channel/musaffouzb
#Намоз
❗️Жума намозида сафларни тўлдирмай соя жойлардан туриб иқтидо қилиш
Абдуғофур домла НиёзқуловЎзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази бош мутахассиси
🔗 Улашинг: @musaffouzb