"Оқ тепа" жомеъ масжидининг расмий телеграм канали!
Қалб касаллиги олти нарсадан пайдо бўлади:
1. Тавба умидида гуноҳ қилавериш.
2. Амал қилмаган ҳолда таълим олавериш.
3. Амал қилганда ҳам ихлоссиз бўлиш.
4. Аллоҳнинг ризқини шукр қилмасдан еявериш.
5. Аллоҳнинг тақсимотига рози бўлмаслик.
6. Ўликларни кўмиб ибратланмаслик.
Ҳасан Басрий раҳимаҳуллоҳ
Диққат! Қалб ҳаловатини излаганларга.
Шаҳватлардан бир шаҳватни тарк этиш, қалбга бир йиллик сиёму қиёмдан кўра фойдалидир.
Абу Сулаймон Дороний
-----
Шаҳватлар кўп. Мол-дунёга, мансабга, обрўга, шуҳратга, аёлларга..
Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
t.me/musaffouzb
ЖАННАТДА ЕЙИШДАН ҚАЙТАРИЛГАН ДАРАХТНИНГ НОМИ
#қисқа_савол_жавоблар
❓CАВОЛ: Қуръонда Одам алайҳиссалом жаннатда ейишдан қайтарилган дарахтнинг номи зикр қилинмаган. Лекин мен "Қисасул анбиё" китобида унинг буғдой дарахти, деб ўқидим. Бу маълумот тўғрими?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Тўғри, шунақа гаплар бор. Баъзи тобеъинлардан унинг у ёки бу дарахт экани ривоят қилинган. Улар олдинги қавмлар - аҳли китобларнинг ривоятига таяниб айтилган гаплар. Лекин ҳадисларда унинг аниқ бир нарса экани собит бўлмаган. Аллоҳ таоло ўз китобида унинг нима эканини аниқ келтирмади, сабаби биз воқеани бошқа тарафига эътибор қаратишимиз керак. Бу воқеадаги муҳим нуқта, шайтон азалдан одамга душман экани, унинг васвасаларига қулоқ солмаслик кераклиги, Аллоҳ таолонинг барча буйруқларига итоатли бўлиш лозимлигидир. Агар унинг қайси дарахт эканини билишнинг инсонларга фойдали жиҳати бўлганда Қуръони карим ёки ҳадиси шарифларда баён қилинган бўлар эди (Табарий тафсири асосида). Валлоҳу аълам.Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Улашинг: @musaffouzb
Фатво маркази.
🔗
58: ҒАФЛАТДА ҚОЛИШ
Ғафлат нафснинг жиддий касалликларидан биридир. Бу инсоннинг Аллоҳ таоло уни кузатиб турганидан бехабардек гапириши ва ҳаракат қилишида намоён бўлади.
Муолажа услуби
Аллоҳ таоло бандаларни кузатиб туришини, уларнинг барча амал ва ишларидан хабардор эканлигини ҳеч қачон унутмаслик керак. Бу ҳақда Аллоҳ таоло бундай марҳамат қилади:
﴿وَمَا ٱللَّهُ بِغَٰفِلٍ عَمَّا تَعۡمَلُونَ ٧٤﴾
“Аллоҳ қилаётган амалларингиздан ғофил эмасдир” (Бақара сураси, 74-оят).
Инсон Қиёмат куни ҳатто энг кичик, балки арзимас деб биладиган амали учун ҳам жавоб беради. Шунинг учун банда ҳар бир лаҳзада ўзини худди Роббининг олдида тургандек ҳис қилиши керак. Фақат шундай ҳолатдагина ғафлатдан қутилиш мумкин.
Абул Фараж Абдураҳмон ибн Жавзий раҳимаҳуллоҳ айтади: “Ғафлатдан оғирроқ уйқу йўқ. Шаҳватдан моликроқ қуллик йўқ. Қалб ўлишидан кўра ёмонроқ мусибат йўқ. Қариликдан кўра комилроқ огоҳлантирувчи йўқ”.
«Нафс иллатлари ва уларнинг муолажаси» китобидан
Улашинг:
/channel/musaffouzb
#ҲАДИС
Абу Саъийд розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Вақтики, бир кишини масжидга қатнашга аҳд қилганини кўрсангиз, унинг иймони ҳақида гувоҳлик берингиз. Чунки Аллоҳ таоло: «Албатта, Аллоҳнинг масжидларини ким Аллоҳга ва охират кунига иймон келтирса, намозни тўкис адо қилса ва закотни берсагина, обод қилади», деган», дедилар».
Термизий ривоят қилган.
Ушбу ҳадисдан олинадиган фойдалар:
1. Масжидларга чин қалбдан қатнашга одатланиш.
2. Масжидларга қатнаётган кишилар ҳақиқий иймонли кишилар эканини билиш.
3. Айтилган фикрни тасдиқлаш учун оятдан далил келтириш.
Бу ҳадиснинг ҳикмати жуда катта. Масжидга доимий қатнашга одатланишнинг фойдалари кўп: инсон савоб олади, мусулмонлар жамоасидан хабардор бўлиб туради, иймони камолга етади. Иншааллоҳ, «Жамоат намози боби»да бу ҳақда тўхталамиз.
Дўстларингизга ҳам улашинг
/channel/musaffouzb
#Оят
Аллоҳ таоло айтади:
وَمَا مِن دَآبَّةٖ فِي ٱلۡأَرۡضِ إِلَّا عَلَى ٱللَّهِ رِزۡقُهَا وَيَعۡلَمُ مُسۡتَقَرَّهَا وَمُسۡتَوۡدَعَهَاۚ كُلّٞ فِي كِتَٰبٖ مُّبِينٖ
"Ўрмалаган нарса борки, барчасининг ризқи Аллоҳнинг зиммасидадир. У зот уларнинг турар жойларини ҳам, борар жойларини ҳам билур. Ҳамма нарса очиқ-равшан Китобда бордир."
(Ҳуд сураси, 6-оят).
Изоҳ: Бу оятдаги очиқ-равшан Китобдан мурод Лавҳул-Маҳфуздир. Лавҳул-Маҳфуз коинотдаги ўтган, ҳозир мавжуд ва келажакда бўладиган барча воқеа, ҳодиса ва нарсалар битилган ўчмас Лавҳ, яъни Аллоҳ таолонинг билимидир.
🌐♻️ Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
👉 /channel/musaffouzb
Агар Қуръон қалбга кирса... Қалбдан дунё (муҳаббати) чиқиб кетади ва ўрнига саодат жойлашади.
Аллоҳим! Бизларни Қуръон аҳлидан қилгин!
Абдулазиз қоридан гўзал қироат:
"Ясин" сураси.
t.me/musaffouzb
#хайрли_тун
عَنْ حُذَيْفَةَ ، قَالَ كَانَ النَّبِيُّ إِذَا أَخَذَ مَضْجَعَهُ مِنْ اللَّيْلِ، وَضَعَ يَدَهُ تَحْتَ خَدِّهِ، ثُمَّ يَقُولُ: اللَّهُمَّ بِاسْمِكَ أَمُوتُ وَأَحْيَا. وَإِذَا اسْتَيْقَظَ، قَالَ: الْحَمْدُ لِلَّهِ الَّذِي أَحْيَانَا بَعْدَ مَا أَمَاتَنَا وَإِلَيْهِ النُّشُورُ. صحيح البخاري
Ҳузайфа розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Қачонки, Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам тунги ётоқларига борсалар, қўлларини юзларини тагига қўярдилар. Сўнгра: “Аллоҳумма бисмика амуту ва аҳя” (таржимаси: “Аллоҳим, исминг ила ўламан ва тириламан!”), дердилар. Уйғонсалар эса: “Алҳамду лиллаҳиллазий аҳяна баъда ма аматана ва илайҳин нушур” (таржимаси: “Жонимизни қабз қилгандан кейин қайта тирилтирган Аллоҳга ҳамд бўлсин. Қайта тирилиш Унинг Ўзигадир”).
Имом Бухорий ривояти.
♻️Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
👉 /channel/musaffouzb
Nafsni qanday jilovlash mumkin?
©️ Shayx Muhammad Sodiq Muhammad Yusuf
@musaffouzb
#muftiy_minbari
📹 АЛЛОҲ КУЗАТИБ ТУРИБДИ, НЕГА ГУНОҲ ҚИЛАМИЗ?
👤 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари
🌐 /channel/musaffouzb
Шерали Жўраев - улуғ адиб ва буюк мутафаккирларнинг меросларини халқимизга етказган инсон эди
Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлариЎзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
Muslim.uz
@musaffouzb
#Савол
Қуръони каримнинг арабчаси билан ўзбекча маънолар таржимасини ўқишнинг савоби бир хилми?Muhammad Ayyub domla HOMIDOV
♻️Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
👉 t.me/musaffouzb
Qur'on - qalblar shifosi
1-qism Muqaddima.mp3
#Quron_qalblar_shifosi
#Қуръон_қалблар_шифоси
basmalatvuzb">
Ўтказиб юборманг 👇
/channel/musaffouzb
#ислом #касаллик
🎬 Исломда касаллик юқиши борми?
🎙Абдувоҳид домла АҳмадалиевЎзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази мутахассиси
🔗 Улашинг: @musaffouzb
#AsmaulHusna | ﷽
🎧| 99. Ас-Сабур | الصَّبُورُ
•┈┈•🍃•┈┈•🍃•┈┈•🍃•┈┈•
Ўтказиб юборманг 👇
/channel/musaffouzb
ТАЛАБАЛАР УЧУН ДУОЛАР ТЎПЛАМИ
﴿رَبِّ اشْرَحْ لِي صَدْرِي وَيَسِّرْ لِي أَمْرِي وَاحْلُلْ عُقْدَةً مِنْ لِسَانِي يَفْقَهُوا قَوْلِي﴾
🤲 Ўқилиши: “Робби ишроҳ лий содрий ва йассир лий амрий, ваҳлул ъуқдатан мин лисаний, йафқоҳу қовлий”.
🔹Маъноси: “Роббим, қалбимни кенг қил, ишимни осон қил, тилимдан тугунни ечиб юборгинки, сўзимни англашсин” (Тоҳа сураси, 25-оят).
﴿رَّبِّ زِدْنِي عِلْمًا﴾
🤲Ўқилиши: “Робби зидний ъилман”.
🔹Маъноси: “Роббим, илмимни зиёда қилгин” (Тоҳа сураси, 114-оят).
﴿سُبْحَانَكَ لاَ عِلْمَ لَنَا إِلاَّ مَا عَلَّمْتَنَا إِنَّكَ أَنتَ الْعَلِيمُ الْحَكِيمُ﴾
🤲Ўқилиши: “Субҳанака лаа ъилма лана илла ма ъалламтана иннака антал-ъалиймул-ҳакийм”.
🔹Маъноси: “Ўзинг поксан! Бизда Сен билдиргандан бошқа илм йўқ. Албатта, Сенинг Ўзинг билувчисан ва ҳикматли Зотсан” (Бақара сураси, 32-оят).
اللَّهُمَّ إِنِّي أَسْتَوْدِعُكَ مَا قَرأتُ وَمَا حَفَظْتُ فَرُضُهُ عَليّ عِنْدَ حَاجَتِي إِلَيهِ
🤲Ўқилиши: “Аллоҳумма, инний аставдиъука маа қороьту ва маа ҳафазту фа зидҳу ъалаййа ъинда ҳаажатий илайҳи”.
🔹Маъноси: “Аллоҳим! Ўқиган ва ёд олган нарсаларимни Ўзингга топширдим, эҳтиёжим тушганда уларни менга қайтаргин”.
اللهُمَّ إِنِّي أَسْأَلُكَ عِلْمًا نَافِعًا
🤲Ўқилиши: “Аллоҳумма инний асалука ъилман нафиъан”.
🔹Маъноси: “Аллоҳим сендан фойдали илмни сўрайман”.
اللَّهُمَّ لاَ سَهْلاً إِلّاَ مَا جَعَلّتَهٌ سَهْلاً وَأَنّتَ تَجّعَلَ الحَزَنَ إِذَا شِئتَ سَهْلاً
🤲Ўқилиши: “Аллоҳумма, лаа саҳла илла маа жаъалтаҳу саҳла ва анта тажъалул ҳазна иза шиьта саҳла”.
🔹Маъноси: Аллоҳим, Сен осон қилган нарсагина осондир. Хоҳласанг, қийинни осон қилурсан.
اللَّهُمَّ انْفَعْنِي بِمَا عَلَّمْتَنِي وَعَلِّمْنِي مَا يَنْفَعُنِي وَزِدْنِي عِلْمً
🤲Ўқилиши: “Аллоҳумманфаъний бимаа аълламтаний ва аъллимний маа янфаъуний ва зидний иълман”.
🔹Маъноси: Аллоҳим, менга таълим берган нарсанг ила манфаат бер, менга фойдали нарсани таълим бер ва илмимни зиёда қилгин.
Аллоҳ таоло янги ўқув йилини бошлаган барча талабаларга дунё ва охиратлари учун фойдали бўлувчи илм берсин. Йил давомида Аллоҳ таолодан куч-қувват, ғайрат ва шижоат тилаб қоламиз.Даврон НУРМУҲАММАД
Muslim.uz
@musaffouzb
#Видео
#Мултсериал
Аллоҳнинг Ҳабиби Муҳаммад
26-қисм, 2-фасл
Яқинларингизга ҳам улашинг
/channel/musaffouzb
#Видеолавҳа
📹 УЛАРГА ФАРИШТАЛАР ҚАНОТИНИ ЁЗАДИ
👤 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари
🔗 Улашинг: /channel/musaffouzb
Қачон қарз олиш мумкин?Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
Muslim.uz
@musaffouzb
#Quron_qalblar_shifosi
#Қуръон_қалблар_шифоси
basmalatvuzb">
Ўтказиб юборманг 👇
@musaffouzb
#КУН_ҲИКМАТИ
Қуёш нурларини беркитиб бўлмагандек, ҳақиқатни чироғини ҳам сўндириб бўлмайди.
© Абдулқосим Замахшарий
♻️Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
👉 /channel/musaffouzb
АССАЛОМУ АЛАЙКУМ!
☀️ ХАЙРЛИ ТОНГ ☀️
Бу кунни Аллоҳ файзидан, баракотидан барчаларимизни насибадор қилсин.
Қалбингизни иймонга, ✨
Уйингизни қувончга, ✨
Юзингизни нурларга, ✨
Аллоҳим тўлдирсин
Қалбимизни кенг;
Охиратда саодатли;
Ўғил - қизларимизни салоҳиятли;
Ризқимизга Аллоҳ кенглик ато этсин.
Бугун Ҳижрий 1445 йил 21 - Сафар ойи
Милодий 2023 йил 7 сентябр ҳафтанинг пайшанба куни
⏰Намоз_вақтлари
АЛЛОҲ ТАОЛО бундай марҳамат қилади:
إِنَّ الصَّلاَةَ كَانَتْ عَلَى الْمُؤْمِنِينَ كِتَابًا مَّوْقُوتًا
⏺"Албатта, намоз мўминларга вақти тайин этилган ва (фарз деб) битилгандир (Нисо сураси, 103-оят)
🌅 Бомдод - 05:10
🌅 Қуёш - 05:48
🏞 Пешин - 12:45
🏞 Аср - 17:10
🌆 Шом - 18:49
🌃 Хуфтон - 20:30
ЎЗБЕКИСТОН ТУМАНИДА БЕШ ВАҚТ ЎҚИЛАДИГАН НАМОЗЛАРНИНГ МУСТАҲАБ ВАҚТЛАРИ.
Телеграм
http://t.me/musaffouzb
Ким мансаби билан мақтанса, Фиръавнга қарасин!
Ким моли билан мақтанса, Қорунга қарасин!
Ким лавозими билан мақтанса, Ҳомонга қарасин!
Ким насли билан мақтанса, Абу Лаҳабга қарасин!
Ким илми билан мақтанса, Шайтонга қарасин!
Аллоҳ бизни кибрдан, ман-манликдан, худбинликдан, сохтакорликдан сақласин!
Шайх Одобали қуддиса сирруҳу
@musaffouzb
Имом Нававий раҳимаҳуллоҳ дедилар:
“Агар киши бир гуноҳни юз марта такрорласа, ёки минг марта такрорласа, ёки ундан ҳам кўпроқ қайта амалга оширса ва ҳар сафар тавба қилса, унинг тавбаси қабул этилади ва гуноҳи тушиб қолади”.
Изоҳ: Тавба эшигининг очиқ қўйишнинг ўзи Аллоҳнинг бандаларига бўлган улкан раҳматидир. Ожиз инсон билиб-билмай хатога йўл қўйса, кейин ўзига келиб, хатосига афсус қилса, марҳамат, тавба қилсин. Содир этган гуноҳидан қайтсин. Лекин тавбага фақат оғиз билан гуноҳдан қайтганликни эълон қилиш ёки дилдан ўтказиш кифоя эмас. Балки тавбасининг ҳақиқий эканлиги тавбадан кейин яхши амалларни қилиши билан собит бўлади.
Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Барча одам боласи хатокорлардир. Хатокорларнинг яхшиси сертавбалардир», дедилар». Имом Термизий, Имом Аҳмадлар ривоят қилган.
@musaffouzb
МАҲРИНИ БЕРМАЙ ОЛАМДАН ЎТСА
#қисқа_савол_жавоблар
❓CАВОЛ: Эр аёлининг маҳрини бермай оламдан ўтган бўлса, фарзанди отасининг ўрнига берса бўладими? Агар бўладигон бўлса онасига нима деб беради?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Маҳр ҳам эрнинг зиммасидаги адо қилиниши зарур бўлган ҳақлардан биридир. Адо қилинмаган маҳрнинг насия қисмининг адо қилиш муддати эр-хотинлардан бирларининг ўлими ёки ўртага талоқ тушиб ажрашилганда етиб келган бўлади. Шунинг учун эр маҳрни бермасдан вафот этиб кетган бўлса ва марҳумнинг уй-жойи, машинаси, чорва ҳайвонлари, пул ва бошқа нарсалардан иборат мол-дунёлари бўлса, ўшаларни меросхўрларга беришдан олдин барча қарзлари, жумладан хотиннинг маҳри ҳам узилиши шарт. Агар ҳеч нарса қолдирмаган бўлса ёки қолдирган моли етарли бўлмаса, у ҳолда ўғли ёки бошқа меросхўрлар истаса, отамизнинг маҳрлари учун, деб адо қилиб қўйишлари мумкин. Адо қилмасалар, қиёматга қолади. Валлоҳу аълам.Ўзбекистон мусулмонлари идораси
🔗 Улашинг: @musaffouzb
Фатво маркази.
АЛЛОҲ МУҲАББАТИНИ ЖАЛБ ҚИЛУВЧИ ЎНТА САБАБ
1️⃣ Қуръонни тадаббур билан ўқиш, унинг маънолари ва унда мақсад қилинган нарсалар устида фикр юритиш.
2️⃣ Фарзлардан кейин нафллар билан Аллоҳ таолога яқин бўлиш.
3️⃣ Тил биланми, қалб биланми, амал биланми, ҳар бир ҳолатда Аллоҳ зикрида бардавом бўлиш.
4️⃣ Икки муҳаббат тўқнаш келганида, Аллоҳ яхши кўрган нарсани банда яхши кўрган нарсадан устун қўйиш.
5️⃣ Аллоҳнинг исмлари, сифатлари ва унинг камолот ва улуғликка далолат қилиши ҳақида фикр юритиш ҳамда мақтов асоратлари устида ҳам фикр юритиш.
6️⃣ Аллоҳни кўзга кўринган ва кўринмаган неъматлари хусусида фикр юритиб, бандаларига инъоми, эҳсони ва яхшиликларини мушоҳада қилиш.
7️⃣ Синиқ қалб ила ва Аллоҳга эҳтиёжни билдирган ҳолда Унинг ҳузурида туриш.
8️⃣ Тун охирининг учдан биридаги қисмида Аллоҳ билан холи қолиб, ушбу вақтда Қуръон тиловати, истиғфор ва тавбага машғул бўлиш.
9️⃣ Яхши ва салоҳиятли кимсалар билан суҳбатда бўлиш ва уларнинг сўзларидан манфаат олиш.
🔟 Аллоҳ билан қалб орасига тўсиқ бўлувчи машғулотлардан йироқ туриш.
Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
t.me/musaffouzb
#30хушхабар
Қуръон аҳлига ўттизта хушхабар
(15-хушхабар)
Абдуллоҳ ибн Умар розияллоҳу анҳумо Набий соллаллоҳу алайҳи васалламдан ривоят қилади:
«Икки нарсадан бошқасида ҳасад йўқ. (Бири) Аллоҳ таоло бир кишига мол-дунё берган ва у кеча-ю кундуз уни инфоқ қилади. (Иккинчиси) Аллоҳ таоло бир кишига Қуръонни берган ва у кеча-ю кундуз уни қоим қилади».
(Бухорий ва Муслим ривоятлари)
Яқинларингизга ҳам улашинг!
Манба: @quranuz_kanali
@musaffouzb
ОЯТ
«Агар у ёлғончи бўлса, ёлғони ўзига! Борди-ю, ростгўй бўлса, (у ҳолда) сизларга у ваъда қилаётган (азоблардан) айримлари етиб қолади-ку! Албатта, Аллоҳ ҳаддан ошувчи ва ёлғончи кимсаларни ҳидоятга йўлламас».
Ғофир сураси, 1-оят.
•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
📲 Дўстларингизга ҳам улашинг
t.me/musaffouzb
#30хушхабар
Қуръон аҳлига ўттизта хушхабар
(14-хушхабар)
Абдуллоҳ ибн Амр розияллоҳу анҳу Набий соллаллоҳу алайҳи васалламдан ривоят қилади:
«Қуръон эгасига: «Ўқи, юксал, дунёда тартил билан ўқиганингдек, тартил билан ўқи, чунки манзилинг сен ўқиган охирги оятдадир».
(Термизий, Абу Довуд, ибн Можа, ибн Ҳиббон ривоят қилган)
Яқинларингизга ҳам улашинг!
Манба: @quranuz_kanali
@musaffouzb
АЛЛОҲГА ТАВАККАЛ ҚИЛИШ
Бандани саодатга етаклайдиган энг катта нарса Раббисига суяниш, таваккал қилиш ва Унинг ҳимояси ила чегараланишдир.
“...Унга тенг бирор зотни билурмисиз?" (Марям сураси, 65-оят).
“Менинг эгам Китоб туширган Аллоҳдир. У солиҳ кишиларни дўст тутади” (Аъроф сураси, 196-оят).
"Огоҳ бўлинглар, албатта, Аллоҳнинг дўстларига хавф йўқдир ва улар ташвиш ҳам чекмаслар” (Юнус сураси, 62-оят).
✅ Албатта яқинларингизга ҳам юборинг
➥@musaffouzb
#Видеомурожаат
❗️Фарзандларингизни турли бузғунчи ғоялар таъсиридан асранг
😐 Дин ишлари бўйича қўмита
Telegram | http://t.me/musaffouzb
Ахборот хизмати