musaffouzb | Неотсортированное

Telegram-канал musaffouzb - MUSAFFO.UZ

6837

"Оқ тепа" жомеъ масжидининг расмий телеграм канали!

Подписаться на канал

MUSAFFO.UZ

Агар Қуръон қалбга кирса... Қалбдан дунё (муҳаббати) чиқиб кетади ва ўрнига саодат жойлашади.
Аллоҳим! Бизларни Қуръон аҳлидан қилгин!


Абдулазиз қоридан гўзал қироат:
"Ясин" сураси.

t.me/musaffouzb

Читать полностью…

MUSAFFO.UZ

#хайрли_тун

Сизларга тундан сокинлик, тонгдан халол ризқу - барокат насибадорлари бўлиш насиб қилсин!

Тун хайрли бўлсин, азиз диндошим
!

♻️Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
👉 t.me/musaffouzb

Читать полностью…

MUSAFFO.UZ

☝️ Ғийбат нима?

© Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф раҳимаҳуллоҳ
/channel/musaffouzb

Читать полностью…

MUSAFFO.UZ

#Видео
#Мултсериал

Аллоҳнинг Ҳабиби Муҳаммад
24-қисм, 2-фасл


Яқинларингизга ҳам улашинг
/channel/musaffouzb

Читать полностью…

MUSAFFO.UZ

#Videodarslik

Muallimi soniy | 64-dars | Quraysh surasi

Ассалому алайкум азизлар аввал ҳабар берганимиздек ҳар куни Ўзбекистон мусулмонлари идораси тамонидан расмий равишда дарслик сифатида тақдим этилган дарсликни, ўн ҳил қироатдан ижозалари бор шайҳ Алижон қори домла ҳазратларининг дарсликлари пешиндан кейин қўйиб борилади, иҳлос ва муҳаббат билан дарсликларни ўзлаштирган яхшилар худо хохласа оҳирги дарсликни тугатганда жуда гўзал холатда қуръони каримни ўқий оладиган бўлишади худо хохласа.
Барча қуръони каримга муҳаббати бор ва қуръонни ўқишни орзу қилган обуначиларимизга Аллоҳ илми нофеъ берсин ва қуръонга моҳир қилсин, Аллоҳ ўзи осон ва манфаатлик қилсин

http://t.me/musaffouzb

Читать полностью…

MUSAFFO.UZ

#Савол

Ақиқа жонлиқлари ва сўйиб тарқатиш тартиби қандай?

Muhammad Ayyub domla HOMIDOV

♻️Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
👉 /channel/musaffouzb

Читать полностью…

MUSAFFO.UZ

#AsmaulHusna | ‏﷽

🎧| 98. Ар-Рошийд | الرَّشِيدُ
•┈┈•🍃•┈┈•🍃•┈┈•🍃•┈┈•


Ўтказиб юборманг 👇
/channel/musaffouzb

Читать полностью…

MUSAFFO.UZ

#Кун_ҳикмати

«Қачонки ишлар ўз аҳлидан бошқа кишилар қўлига ўтказилса, қиёматни кутаверинг».

Имом Бухорий ривояти

👉 /channel/musaffouzb

Читать полностью…

MUSAFFO.UZ

АССАЛОМУ АЛАЙКУМ!

☀️ ХАЙРЛИ ТОНГ ☀️

Бу кунни Аллоҳ файзидан, баракотидан барчаларимизни насибадор қилсин.

Қалбингизни иймонга, ✨
Уйингизни қувончга, ✨
Юзингизни нурларга, ✨
Аллоҳим тўлдирсин
Қалбимизни кенг;
Охиратда саодатли;
Ўғил - қизларимизни салоҳиятли;
Ризқимизга Аллоҳ кенглик ато этсин.


Бугун Ҳижрий 1445 йил 18 - Сафар ойи
Милодий 2023 йил 4 сентябр ҳафтанинг душанба куни

⏰Намоз_вақтлари

АЛЛОҲ ТАОЛО бундай марҳамат қилади:

إِنَّ الصَّلاَةَ كَانَتْ عَلَى الْمُؤْمِنِينَ كِتَابًا مَّوْقُوتًا

⏺"Албатта, намоз мўминларга вақти тайин этилган ва (фарз деб) битилгандир (Нисо сураси, 103-оят)

🌅 Бомдод - 05:10
🌅 Қуёш - 05:45
🏞 Пешин - 12:45
🏞 Аср - 17:10
🌆 Шом - 18:54
🌃 Хуфтон - 20:30

ЎЗБЕКИСТОН ТУМАНИДА БЕШ ВАҚТ ЎҚИЛАДИГАН НАМОЗЛАРНИНГ МУСТАҲАБ ВАҚТЛАРИ.


Телеграм
http://t.me/musaffouzb

Читать полностью…

MUSAFFO.UZ

Бировнинг айбини кўрмагин ҳам, гапирмагин ҳам. Инсоннинг ўз айби ва қусурлари ўзи учун етиб ортади. Агар камчилик қидирмоқчи бўлсанг, ўз нуқсонларингни топ ва ислоҳ қил ..!

Муҳаммад Зоҳид Қотку қуддиса сирруҳу

@musaffouzb

Читать полностью…

MUSAFFO.UZ

Жаннат тўлови

Иброҳим Адҳам ҳазратлари ҳаммомга бордилар. Лекин пуллари бўлмагани учун, қанча ялинсалар ҳам, ичкарига қўйишмади. Бўйинлари эгик ҳолда ортга қайтаётган Иброҳим Адҳам шундай ҳайқириб йиғладиларки, бир зумда атрофларига одамлар тўпланди. Бири олиб, бири қўйиб ҳазратни юпата кетишди:

– Бунчалик қайғу чекишингизга ҳожат йўқ, сиз учун ҳаммомга, мана, биз пул тўлаймиз!

 Шунда Иброҳим Адҳам йиғилганларга:

– Сизлар мени ҳаммомга киритишмагани учун йиғлаяпти деб ўйлаяпсизми? – дедилар. – Йўқ, асло бундай эмас. Бу дунёдаку пулинг йўқ деб ҳаммомга киритишмаяпти. Бироқ охиратда яхши амалларинг йўқ, дея жаннатга қўймасалар, ҳолим нима кечади? Шуни ўйлаб йиғлаяпман.

t.me/musaffouzb

Читать полностью…

MUSAFFO.UZ

ШОМ НАМОЗИНИ ҚУЁШ БОТГАНДАН ЎҚИСА БЎЛАДИМИ?
#қисқа_савол_жавоблар

❓CАВОЛ: Шом намозини қуëш ботгандан ўқиса бўладими? Кун ëруғроқ бўлса ҳам?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Шом намозининг вақти қуёш ботганидан шафақ йўқолгунича. Шафақ уфқдаги қизилликдир. Шом намозини доимо (йилнинг барча фаслларида) вақти кириши билан ўқиш мустаҳабдир. Демак, шом намозининг вақти қуёш уфққа ботиши билан бошланиб уфқдаги қизиллик йўқолгунигача давом этади. Қуёш ботгандан сўнг гарчи ёруғ бўлиб турса ҳам шом намози вақти кирган бўлади ва шом намозини ўқиса бўлади. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

🔗 Улашинг: @musaffouzb

Читать полностью…

MUSAFFO.UZ

​​Ўлим навбат билан ичиладиган қадаҳдир

1933 йилда Франклин Рузвельт Америка Қўшма Штатларига президент этиб сайланди.

У пайтлар Америкага ҳавас қилиб бўлмас эди. Мамлакат ҳар томонлама касодга учраган эди. Аммо Рузвельтнинг дарди бу эмас эди. Рузвельтни ташвишга солган нарса халқнинг феъл-атвори эди.

Ўша пайтда инсонлар нафақат керагидан ортиқ қўрқоқ, балки қўрқоқликлари инқироздан чиқиб кетишга халақит ҳам қилаётган эди. Рузвельт халққа қилган илк мурожаатида бу қийин вазиятни яхши билишини, иқтисодий таназзулни эътироф қилишини, қуруқ оптимизм ҳақида гапирмаётганини айтди.

Рузвельт Америкаликларни ўтмишдаги қийинчиликларни, фуқаролик урушлари даврини қандай енгиб ўтишганини эслашга ундади. Бу машаққатлардан уларни олиб чиққан нарса улардаги қатъият ва сабот эканлигини таъкидлаб шундай деди:

«Ҳаммасидан илгари ишонч билан шуни айтишим мумкинки, биз қўрқишимиз лозим бўлган ягона нарса, бу қўрқинчнинг ўзидир. Бу қўрқинчнинг номи йўқ. Уни ақл сиғдирмайди, уни оқлаб бўлмайди. У барча уринишларимизни чиппакка чиқаради!».

Мурожаат ўз самарасини берди.

Инсонлардаги феъл-атвор ўзгарди. Табиийки, бу нарса уларнинг фаоллигини ҳам оширди.
Ишнинг бошида манбалар ўзгармай қолган бўлсада, руҳ ўзгарди.

Ҳаётимиздаги муаммонинг кўлами биз унга қайси нуқтадан боқаётганимизга боғлиқ. Унга таслим бўлишимизга ёки унга қарши туришимизга алоқадор.

Ҳамма нарса аввало бизнинг замиримизда ўз ҳақиқатига эга бўлади.

Мен юқорида руҳ деганда ҳақиқатини англаб бўлмайдиган, сир бўлмиш руҳни назарда тутмадим. Мен инсон нафсини, иймон-ишончини, қарашларини ва биз бино қиладиган қадриятлар лойиҳасини назарда тутдим.

Мисол учун кишига яқинларини йўқотиш оғир ботади. Бунда солиҳ инсонлар ҳам, золимлар ҳам тенгдир. Ҳатто башариятнинг гултожи бўлмиш пайғамбарлар ҳам бу борада биз билан тенг. Улар ҳам инсон.

Нуҳ алайҳиссалом ўғлини йўқотганида қаттиқ алам чеккан эди.

Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳам Ҳадича онамиз ва ўғиллари Иброҳим вафот этишганида аламли кўз ёшларини тўккан эдилар.

Аммо мўъмин билан кофирнинг ўртасида фарқ Аллоҳнинг қадарига таслим бўлиш ёки бўлмасликда намоён бўлади.

Мўъмин мусибатни ҳаёт қонуни деб билади. Ўлим навбат билан ичиладиган қадаҳдир. Аллоҳнинг қадарининг барчасида гарчи бизга ёқмасада, биз учун хайр бор. Ҳаёт давом этиши керак.

Иймонига нуқсон борлар эса мусибат билан бирга яшаб қолишади. Улар қадардан норози, доимо шикоят қилишади. Мўъминнинг розилиги ҳам ўтиб кетган аҳбобларини қайтара олмайди, ишончи озларнинг норозилиги ҳам. Фақатгина улардаги руҳ бошқа-бошқа!

Агар муваффақиятга эришадиган гуруҳга эга бўлмоқчи бўлсангиз, фақатгина таълимнинг ўзи билан кифояланиб қолиб, кишиларнинг руҳиятини унутиб қўйманг. Кўп таълимотлар кишиларни асбобга айлантириб қўяди. Агар бунинг ёнида муҳаббат руҳи бўлса ажойиботларни бунёд қилади.

Тўғри, фарзандларингизни зўрлик билан бўйсундиришингиз, уйингизни хавфга асосланган ҳарбий казармага айлантиришингиз мумкин. Аммо кузатув йўқолса бунда ҳаммаси барбод бўлади.

Аммо уларни муҳаббат билан бўйсундирсангиз уларга ич-ичидан молик бўласиз. Инсонлар сизни яхши кўришса сиз яхши кўрган, сиз амр қилган ишларингизни амр қилинганларини ҳатто ҳис қилмасдан ижро қилишади!

👉🏻 Манба: https://islom.uz/maqola/21085

@musaffouzb

Читать полностью…

MUSAFFO.UZ

#hadis

📝 РАСУЛИМИЗ СЎЗЛАРИ

Убай ибн Каъбдан ривоят қилинади: “Мадинада бир киши бор эди, намоз ўқийдиганлар орасида масжиддан уйи энг узоқ киши шу одам эди. Унга қоронғу ва қийин кунларда минишга бирор эшак сотиб олиш айтилди. У: “Уйим масжидга яқин бўлишини хоҳламайман”, деди. Бу гапи Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва ъалаа олиҳи васалламга етказилганда: “Ё Расулуллоҳ, босиб келган қадамларим ва уйимга қайтиб кетишим савоб бўлиб ёзилишини хоҳлайман” деди. Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва ъалаа олиҳи васаллам: “Аллоҳ сенга ҳаммасини ва сен ўйлаган савобнинг барчасини беради”, дедилар”.

Muslim.uz
@musaffouzb

Читать полностью…

MUSAFFO.UZ

​​#кун_ояти

إِنَّ اللَّهَ يُدْخِلُ الَّذِينَ آمَنُوا وَعَمِلُوا الصَّالِحَاتِ جَنَّاتٍ تَجْرِي مِنْ تَحْتِهَا الْأَنْهَارُ يُحَلَّوْنَ فِيهَا مِنْ أَسَاوِرَ مِنْ ذَهَبٍ وَلُؤْلُؤًا ۖ وَلِبَاسُهُمْ فِيهَا حَرِيرٌ

"Албатта, Аллоҳ иймон келтириб, яхши амалларни қилганларни остидан анҳорлар оқиб турган жаннатларга киритур. Улар у ерда олтин билакузуклар ва инжулар ила безанурлар. У ердаги либослари эса, ипакдандир". 
(Ҳаж сураси, 23-оят).

Тафсир: Бир-бирига қарама-қарши икки нарсани бир жойда, бир хил савияда васф қилишлик Қуръони Каримга хос хусусиятлардан биридир. Жаҳаннамда оловнинг азобига қўшимча қилиб, ўта қайноқ сув қуйилса, жаннатда соя-салқин боғлар остидан муздек зилол, ҳузурбахш сувлар оқиб турибди. Жаҳаннамда азоб устига азоб келса, жаннатда ҳузур устига ҳузур. Дўзахиларга оловдан кийим кийдирилса, жаннатиларга ипакдан кўйлак кийдирилади. Дўзахилар бошига темир гурзи билан урилса, жаннатиларга олтин ва инжулардан безак тақилган.

♻️Аллоҳ розилиги учун тарқатинг аввало амал билан!
👉 /channel/musaffouzb

Читать полностью…

MUSAFFO.UZ

АССАЛОМУ АЛАЙКУМ!

☀️ ХАЙРЛИ ТОНГ ☀️

Бу кунни Аллоҳ файзидан, баракотидан барчаларимизни насибадор қилсин.

Қалбингизни иймонга, ✨
Уйингизни қувончга, ✨
Юзингизни нурларга, ✨
Аллоҳим тўлдирсин
Қалбимизни кенг;
Охиратда саодатли;
Ўғил - қизларимизни салоҳиятли;
Ризқимизга Аллоҳ кенглик ато этсин.


Бугун Ҳижрий 1445 йил 19 - Сафар ойи
Милодий 2023 йил 5 сентябр ҳафтанинг сешанба куни

⏰Намоз_вақтлари

АЛЛОҲ ТАОЛО бундай марҳамат қилади:

إِنَّ الصَّلاَةَ كَانَتْ عَلَى الْمُؤْمِنِينَ كِتَابًا مَّوْقُوتًا

⏺"Албатта, намоз мўминларга вақти тайин этилган ва (фарз деб) битилгандир (Нисо сураси, 103-оят)

🌅 Бомдод - 05:10
🌅 Қуёш - 05:46
🏞 Пешин - 12:45
🏞 Аср - 17:10
🌆 Шом - 18:52
🌃 Хуфтон - 20:30

ЎЗБЕКИСТОН ТУМАНИДА БЕШ ВАҚТ ЎҚИЛАДИГАН НАМОЗЛАРНИНГ МУСТАҲАБ ВАҚТЛАРИ.


Телеграм
http://t.me/musaffouzb

Читать полностью…

MUSAFFO.UZ

– Қачон гапиришни билишинг тарбиядир.
– Гапираётган кишини эшитишинг ахлоқдир.
– Гапираётган кишини гапини бўлмаслик одобдир.
– Гапирилаётган нарсани англаш ҳикматдир.
– Гапираётган ҳар-бир кишини тасдиқламаслик зукколикдир


✅ Албатта яқинларингизга ҳам юборинг

➥ @musaffouzb

Читать полностью…

MUSAFFO.UZ

Шайх Абул Ҳасан Надвий дедилар:
“Ислом оламининг бугунги кундаги мусибатларининг иллати қуйидагичадир: “Дунё ҳаётига рози бўлиш ва у билан хотиржам бўлиш, фасод ишлардан қониқиш, ҳаётдаги ортиқча исрофлар, ҳаддан ошиш, бузуқликдан ташвишланмаслик, тойилиш, оғишишдан безовталанмаслик, мункар, гуноҳлардан ғашланмаслик ҳамда ейиш ва кийишдан бошқа масалаларга қизиқмаслик”.

Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
@musaffouzb

Читать полностью…

MUSAFFO.UZ

ҚОШНИ ЎРТАСИГА ЎСМА ҚЎЙМАСА СИРОТ КЎПРИГИДАН ЎТОЛМАЙДИМИ?
#қисқа_савол_жавоблар

❓CАВОЛ: Ўсма қўяётганда қошнинг ўртасига қўймаса сирот кўпригидан ўтолмайди, деган гаплар ростми?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Ислом дини аёлларга оилалари ҳузурида зийнатланишга рухсат берган. "Ўсма" ўсимлиги ҳам аёллар учун фойдаланиши мумкин бўлган зийнатлардан. Аммо сиз айтган "Икки қошни ўртасига ўсма қўймаса, сирот кўпригидан ўта олмайди " деган гап асоссиздир. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

🔗 Улашинг: @musaffouzb

Читать полностью…

MUSAFFO.UZ

56: БОЙЛИК СЕВГИСИ

Нафс касаллигининг аломати – мол-дунё тўплашни яхши кўриш, аммо хайр-саховат, инфоқ, эҳсон, садақа қилишни истамаслик.

Муолажа услуби

Инсон ўлим кутилмаганида эшик қоқишини ва ундан рухсат сўраб ўтирмасдан бостириб киришини унутмаслиги керак. Мўмин мол-дунёни аввало ўзи ва оиласи, аҳли-аёлининг эҳтиёжлари учун сарфлайди ҳамда улардан ортганини эса камбағал, мискин, ночорларга ажратади.

Олаётган ҳар бир нафаси ғанимат ва охиргиси бўлиши мумкинлигини англаб етган банда мол-дунёни тўпламайди, зиқналик қилмайди.

Ибн Масъуд розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
أيُّكم مالُ وارثِه أحبُّ إليه من ماله قالوا يا رسولَ اللهِ ما منا أحدٌ إلا مالُه أَحَبَّ إليه من مالِ وارثِه فقال رسولُ اللهِ صلَّى اللهُ عليهِ وسلَّم اعلَموا أنه ليس فيكم أحدٌ إلا مالُ وارثِه أحبُّ إليه من ماله مالُك ما قدَّمتَ ومالُ وارثِك ما أخَّرتَ.
“Қайсингизга меросхўрнинг моли ўз молидан кўра суюклироқ?” дедилар. Саҳобалар: “Ё Аллоҳнинг Расули, орамизда бирор киши йўқки, ўз моли суюклироқ бўлмаса”, дейишди. У зот алайҳиссалом: “Сарфлагани ўзининг моли, қолдиргани эса меросхўрининг молидир”, дедилар (Имом Бухорий ривояти).

Буюк саҳоба Муоз ибн Жабал розияллоҳу анҳу касал бўлиб қолганларида, мусулмонларга қарата: “Токи тирик экансиз ва сизга муҳлат берилган экан яхши амаллар қилиб қолинг! Яхшиликларни кейинга қолдирманг, уларни дарҳол бажаринг ва бир кун келиб пушаймон бўлиб: “Уни, буни қилсам бўларкан” деб қоласиз. Унда энди имкон бўлмайди. Шунинг учун вақти соати келиб мол-дунёингиз меросхўрларингизнинг ҳаққига айланмасидан олдин яхшилик қилиб қолинг. Билингки, сиз нимаки хайр-эҳсон қилган бўлсангиз барчаси сизники, ундан бошқа қолгани эса, меросхўрларингизга тегишлидир”.

«Нафс иллатлари ва уларнинг муолажаси» китобидан

Дўстларингизга ҳам улашинг:
/channel/musaffouzb

Читать полностью…

MUSAFFO.UZ

#ҲАДИС

Абу Барза ал-Асламий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

“Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
“Эй тили билан иймон келтириб, қалбига иймон кирмаганлар жамоаси! Мусулмонларни ғийбат қилманглар ва уларнинг айбларини ахтарманглар! Ким уларнинг айбини ахтарса, Аллоҳнинг Ўзи унинг айбларини ахтаради. Аллоҳ кимнинг айбларини ахтарса, уни уйининг ичида шарманда қилади”,
дедилар”.

Абу Довуд ва Термизий ривоят қилишган.

Дўстларингизга ҳам улашинг:
/channel/musaffouzb

Читать полностью…

MUSAFFO.UZ

#кун_ояти

فَمَنْ يَعْمَلْ مِثْقَالَ ذَرَّةٍ خَيْرًا يَرَهُ ﴿7﴾ وَمَنْ يَعْمَلْ مِثْقَالَ ذَرَّةٍ شَرًّا يَرَهُ ﴿8﴾

"Бас, ким зарра оғирлигида яхшилик қилса ҳам кўрадир. Ва ким зарра оғирлигида ёмонлик қилса ҳам кўрадир".
(Залзала сураси, 7-8-оятлар).

Тафсир: Яхшиликнинг ҳам, ёмонликнинг ҳам катта-кичиги бўлмайди. Ҳаммасининг ҳисоб-китоби бўлади, қиёматда жавоб бериш керак. Ҳар доим яхшиликни қилиб, агар у кўзга кўринмас зарра миқдорида бўлса ҳам ёмонликдан қочиш керак.

♻️Аллоҳ розилиги учун тарқатинг аввало амал билан!
👉 /channel/musaffouzb

Читать полностью…

MUSAFFO.UZ

Агар Қуръон қалбга кирса... Қалбдан дунё (муҳаббати) чиқиб кетади ва ўрнига саодат жойлашади.
Аллоҳим! Бизларни Қуръон аҳлидан қилгин!


Абдулазиз қоридан гўзал қироат:
"Ясин" сураси.

t.me/musaffouzb

Читать полностью…

MUSAFFO.UZ

Туннинг қоронғу зулматига енгилмаганлар учун мукофоти ўлароқ янги кун, янги имкон ва
янги умидлар берилади.

ХАЙРЛИ ТУН !
Тун сохибига омонатсиз!

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•

t.me/musaffouzb

Читать полностью…

MUSAFFO.UZ

Taffakur ila o‘qilgan namoz

©️ Shayx Muhammad Sodiq Muhammad Yusuf

@musaffouzb

Читать полностью…

MUSAFFO.UZ

#bir_hadis_sharhi

📹 ОДАМЛАРГА ХУШХАБАР БЕРИНГ...
🎙Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари

🌐 /channel/musaffouzb

Читать полностью…

MUSAFFO.UZ

Намозни хушуъ билан ўқиш фазилати 7-дарс 1-қисм

Шайх Алижон қори

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
Muslim.uz
@musaffouzb

#Намозни_хушуъ_билан_ўқиш_фазилати

Читать полностью…

MUSAFFO.UZ

Оила қуриш...

Абдуғофур домла Ниёзқулов

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази бош мутахассиси
fatvouz">

🔗 Улашинг: @musaffouzb

Читать полностью…

MUSAFFO.UZ

#AsmaulHusna | ‏﷽

🎧| 97. Ал-Ворис | الوَارِثُ
•┈┈•🍃•┈┈•🍃•┈┈•🍃•┈┈•


Ўтказиб юборманг 👇
/channel/musaffouzb

Читать полностью…

MUSAFFO.UZ

#duo

Шуайб алайҳиссаломнинг дуолари

﴿و
َسِعَ رَبُّنَا كُلَّ شَيْءٍ عِلْمًا عَلَى اللَّهِ تَوَكَّلْنَا رَبَّنَا افْتَحْ بَيْنَنَا وَبَيْنَ قَوْمِنَا بِالْحَقِّ وَأَنْتَ خَيْرُ الْفَاتِحِينَ﴾

Ўқилиши: “Васиъа Роббунаа кулла
шай’ин ъилман ъалаллооҳи таваккалнаа Роббанафтаҳ байнанаа ва байна қовминаа бил хаққи ва анта хойрул фаатиҳийн”.

Маъноси: “Роббимиз ҳамма нарса бўйича илми кенг зотдир. Таваккулни Аллоҳга қилдик. Роббимиз! Биз билан қавмимиз ўртасида ҳаққоний ҳукм қил! Сен ҳукм қилувчиларнинг яхшисидирсан”.

(Аъроф сураси, 89-оят).

🌐 /channel/musaffouzb

Читать полностью…
Подписаться на канал