musaffouzb | Неотсортированное

Telegram-канал musaffouzb - MUSAFFO.UZ

6837

"Оқ тепа" жомеъ масжидининг расмий телеграм канали!

Подписаться на канал

MUSAFFO.UZ

Агар Қуръон қалбга кирса... Қалбдан дунё (муҳаббати) чиқиб кетади ва ўрнига саодат жойлашади.
Аллоҳим! Бизларни Қуръон аҳлидан қилгин!


Абдулазиз қоридан гўзал қироат:
"Ясин" сураси.

t.me/musaffouzb

Читать полностью…

MUSAFFO.UZ

Осмонда юлдузлар нур сочган онда,
Бир уйга осмон ҳам қарайди ҳайрон,
У қандай уй экан деб сўраганда,
У уйда ўқилар ҳар тун бу Қуръон.

#ХАЙРЛИ_ТУН!
•┈┈•┈┈•⊰✿🍃🌸🍃✿⊱•┈┈•┈┈•
🕋Яқинларингизга ҳам улашинг!
🔗Каналимизга обуна бўлишни унутманг!
t.me/musaffouzb

Читать полностью…

MUSAFFO.UZ

#muftiy_minbari

📹 БИР НЕЪМАТ БОРКИ...
👤
Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари

🌐 /channel/musaffouzb

Читать полностью…

MUSAFFO.UZ

#Мулоҳаза

Томирида вафодорлик қони оқаётган эркак ўз олдида бошқалар унинг хотинини ғийбат қилишлари ёки ёмонлик билан эслашларига қараб турмайди. Вафодор эр ҳатто хотинидан ажрашганида ҳам унга ёмонлик қилмаслиги керак. Оиласи ва ўртоқларига хотини ҳақида ёмон гаплар сўзлаши ҳаром, ҳаром, ҳаромдир.

Шайх Юсуф Хаттор Муҳаммад
"Оила бахт-саодат маскани"

Ўтказиб юборманг 👇
t.me/musaffouzb

Читать полностью…

MUSAFFO.UZ

НАМОЗДА САНО ДУОСИНИ УНУТИБ АЙТМАСА
#қисқа_савол_жавоблар

❓CАВОЛ: Намозда сано дуосини эсдан чиқариб қўйиб айтмаса, охирида саждаи саҳв қиладими ёки намозни қайтадан ўқийдими?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Бу ҳолатда намозни қайтариб ҳам ўқимайди, саждаи саҳв ҳам қилмайди. Саждаи саҳв вожиб амални унутиб тарк қилган инсонга вожиб бўлади. Сано суннат ҳисобланади. Суннат амални унутиб тарк қилиш саждаи саҳвни вожиб қилмайди. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

🔗 Улашинг: @musaffouzb

Читать полностью…

MUSAFFO.UZ

#руҳият

▪️ Оқил хато қилса, афсусланади.
Аҳмоқ хато қилса, сафсата сотади.

▪️ Ҳасан Басрийга:
«Фалончи сизни ёмонлади» - дейишди.
«Заҳматсиз келган ажр қандай яхши» дедилар.

▪️ Ким сизни ўз ҳаётида истаса, сизни қандай муҳофаза қилишни мукаммал даражада билади.

▪️ Бировни урсангиз, оғриғини ўша лаҳзанинг ўзида ҳис қилади. Лекин, агар сўз билан жароҳат етказсангиз, оғриғи бир умрлик бўлади.

◾️ Сизга етишиш учун ҳаракат қилмайдиган инсонга сиз ҳам интилманг. Сиз сабаб ўз кибрини енга олмаган шахс учун дунёга уруш эълон қилманг!

▪️ Узр сўраш бу - сиз хатокорсиз дегани эмас. Бу сизнинг бошқалар билан боғлаб турган ришталарни қадрлашингиздан дарак.

▪️ Туғилган кун - байрам, торт, шаъм, ҳадя дегани эмас. У бидъат бўлибгина қолмай, динда йўқ нарса. У Ҳақ сизга умрингиз ўтаётгани, ўлим сари одимлаётганингиздан огоҳлантиришидир.

▪️ Ҳамма сизни «Бўлди, энди тамомсан» деганида кўрсатган шижоатингиз ҳақиқийсидир.

▪️ Болалигимизда мактабда ўргангандик. Ичи донлардан холи бўшоқ қаддини тик тутади. Ичи донга тўла бошоқ бош эгиб туради.

▪️ Ақллиларгина тавозеъли бўлади.
Нодонлар кибрга берилади.

▪️ Меннинг бировни тушунишим қийин эмас. Фақат саноқли инсонлар билан ўзимни хотиржам сезаман.

▪️ Сукут бу жавоб қайтаришдан ожизликни билдирмайди. Унинг икки маъноси бор:

📌 Бекорчи, паст нарсалардан устун бўлиш;
📌 Гапириш фойда бермаслигига ақлнинг етиши.

▪️ Олдингиздаги ёши улуғ кимсанинг сўзларига сукут сақлашингиз - эҳтиром;
сиз учун азиз инсон сиздан кўра бошқаларнинг хислатини ортиқ кўриб гапиришига сукутингиз - умид;
кимдир сизга оғриқ етказиб гапиришига сукут қилишингиз кучдир.

▪️ Чиройли сабр, чиройли кечириш, чиройли тарк этиш орасидаги фарқ:
- Чиройли тарк этиш - азаят бермасдан тарк этиш;
- Чиройли кечириш - маломат қилмасдан кечириш;
- Чиройли сабр қилиш - нолимасдан, шикоят қилмасдан сабр қилиш.

▪️ Ким ҳаракат, жидду - жаҳд ва сабр қилса, Аллоҳ кенг ризқ, улкан ютуқ бериш билан уни ҳайратда қолдиради. Бу - Аллоҳнинг қонуни.

Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
t.me/musaffouzb

Читать полностью…

MUSAFFO.UZ

#Ҳадис

Анасдан (р.a.) ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам «Қиёмат куни ҳаёти дунёдалик пайтида роҳат-фароғатда яшаган, дўзахга ҳукм қилинган кишини олиб келиб, дўзахга бир чўмдириладида, кейин «Эй одам боласи, ҳаётингда бирор роҳат-фароғат кўрдингми?» дейилади. У эса: «Аллоҳга қасамки, йўқ, кўрмадим, эй Рабб!» дейди. Ва яна ҳаёти дунёдалик пайтида камбағаллик ва мусибатда яшаган, жаннатга ҳукм қилинган кишини олиб келиб жаннатга бир чўмдириладида, кейин «Эй одам боласи, ҳаётингда бирор қийинчилик кўрдингми?» дейилади. У эса: «Аллоҳга қасамки, йўқ, кўрмадим. Менинг ҳаётимда бирор қийинчилик бўлмаган», деб айтади», дедилар.

Имом Муслим ривоятлари.

/channel/musaffouzb

Читать полностью…

MUSAFFO.UZ

#КУН_ОЯТИ

«(Аллоҳ йўлида меҳнат-машаққатларга) сабр-тоқат қилиб ўтганларингиз сабабли (энди бу жаннатларда) сизларга тинчлик-осойишталик бўлгай. Охират диёри нақадар яхши!»
(Раъд сураси, 24 оят.)

Худдики сабр жаннатга кириш учун бирдан бир сабабдек, барча ибодатлар сабрда мужассам бўлгандир.

Дўстларингизга ҳам улашинг!


t.me/musaffouzb

Читать полностью…

MUSAFFO.UZ

Агар Қуръон қалбга кирса... Қалбдан дунё (муҳаббати) чиқиб кетади ва ўрнига саодат жойлашади.
Аллоҳим! Бизларни Қуръон аҳлидан қилгин!


Абдулазиз қоридан гўзал қироат:
"Ясин" сураси.

t.me/musaffouzb

Читать полностью…

MUSAFFO.UZ

#Кечки_зикр

اللَّهُمَّ بِاسْمِكَ أَمُوتُ وَأَحْيَا

“Аллоҳумма бисмика амуту ва аҳя”

Тунингиз хайрли бўлсин!

♻️Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
👉 t.me/musaffouzb

Читать полностью…

MUSAFFO.UZ

ТАСБЕҲ НАМОЗИДА САЖДАИ САҲВ ҚИЛГАНДА ҚАЙСИ ТАСБЕҲЛАРНИ АЙТАДИ?
#қисқа_савол_жавоблар

❓CАВОЛ: Бир маърузада руку ва саждада 10 марта "Субҳаналлоҳи валҳамдулиллаҳи ва ла илаҳа иллалоҳу валлоҳу акбар" деб айтиларкан. Агар бу намозда саждаи саҳв вожиб бўлиб қолса, унда нима дейиш керак "Субҳана роббиял аълаа" ни айтиш керакми?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Тасбеҳ намозида саждаи саҳв қиладиган бўлса, унда тасбеҳ намозининг тасбеҳлари айтилмайди. Чунки тасбеҳ намозида 300 та "Субҳаналлоҳи, валҳамдулиллаҳи ва ла илаҳа иллалоҳу валлоҳу акбар", тасбеҳи бўлади. Саждаи саҳвда ҳам бу тасбеҳларни айтса, тасбеҳлар сони ҳадисда зикр қилинган миқдордан ортиб кетади. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

🔗
Улашинг: @musaffouzb

Читать полностью…

MUSAFFO.UZ

Аллоҳнинг қудрати

Аллоҳ таоло ўлим фариштасидан: сен Одам боласининг жонини олаётганингда бирор марта бўлса ҳам раҳминг келиб йиғлаганмисан?-деб сўради.

Ўлим фариштаси: мен бир марта кулганман, бир марта йиғлаганман ва бир марта қўрққанман, деб жавоб берди.

Нима сабабдан кулгансан?-деди.
Бир кишининг жонини олишга тайёргарлик кўраётган эдим. У эса, ўлишидан хабари йўқ ҳолда пойафзалини созлаётган устага: пишиқроқ қилиб тузат, бир йилга етадиган бўлсин, дер эди. Мен эса, кулиб турар эдим, пойафзалини кийишга ҳам улгурмай жонини олдим, деди.

Аллоҳ таоло: қачон йиғлагансан?-деб сўради.
Сен менга бир ҳомиладор аёлнинг жонини олишимга буюрдинг. Унинг олдига борсам у кимсасиз саҳрода, фарзандини дунёга келтираётган экан. Фарзандини туғиб бўлгунча кутиб турдим. Бепоён кимсасиз саҳрода фарзандини дунёга келтирганидан кейин жонини олдим. Жонини олар эканман, кимсасиз саҳрода чинқириб йиғлаётган норасида гўдакнинг ҳолига ачиниб йиғлар эдим, деди.

Қачон қўрққансан?-деб сўради.
Олим бандаларингдан бирини жонини олишга буюрганингда қўрққанман. Ўшанда унинг ҳужрасидан нур чиқиб турарди. Ҳар гал мен унинг жонини олиш учун яқинлашганим сари, ҳужрадан чиқаётган нур авжланиб мени унга яқинлашишга қўймасди. Шунда қўрққанман, деди.

Шунда Аллоҳ таоло: сен ўша олим киши ким эканлигини биласанми? У ўша кимсасиз саҳрода сен жонини олган аёлнинг норасида ўғли. Мен Ўзим уни кафолатимга олган эдим, деди.

Субҳаналлоҳ. Ҳар қандай ғам андуҳларни кетказадиган Парвардигор ҳар нарсага қодир.

t.me/musaffouzb

Читать полностью…

MUSAFFO.UZ

#Ҳадис

Абу Қатода розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам «Солиҳ туш (бошқа ривоятда яхши туш) Аллоҳ томонидандир. Ёмон туш шайтон томонидандир. Кимки тушида ёмон нарса кўрса, чап томонига уч марта туфлаб, шайтондан паноҳ тиласин. Чунки ана шундай қилса, у зарар бера олмайди», дедилар.

Имом Бухорий ва Муслим ривоятлари.

Дўстларингизга ҳам улашинг:
/channel/musaffouzb

Читать полностью…

MUSAFFO.UZ

Асрга қасам

“Аср билан қасамёд этурманки…” Ибн Аббос розийаллоҳу анҳу: “Аср”дан мурод “юз йиллик вақт”, деган. Яна “аср” деб бир йилга ҳам айтилади, деганлар ҳам бор. Бир ўринда: “Аср, яъни ўрта (аср) намозига қасам. Чунки у энг афзал намоз”, деб айтилган.


Бизга обуна бўлинг
👉
@musaffouzb

Читать полностью…

MUSAFFO.UZ

Агар Қуръон қалбга кирса... Қалбдан дунё (муҳаббати) чиқиб кетади ва ўрнига саодат жойлашади.
Аллоҳим! Бизларни Қуръон аҳлидан қилгин!


Абдулазиз қоридан гўзал қироат:
"Ясин" сураси.

t.me/musaffouzb

Читать полностью…

MUSAFFO.UZ

АССАЛОМУ АЛАЙКУМ!

☀️ ХАЙРЛИ ТОНГ ☀️

Бу кунни Аллоҳ файзидан, баракотидан барчаларимизни насибадор қилсин.

Қалбингизни иймонга, ✨
Уйингизни қувончга, ✨
Юзингизни нурларга, ✨
Аллоҳим тўлдирсин
Қалбимизни кенг;
Охиратда саодатли;
Ўғил - қизларимизни салоҳиятли;
Ризқимизга Аллоҳ кенглик ато этсин.


Бугун Ҳижрий 1445 йил 17 - Сафар ойи
Милодий 2023 йил 3 сентябр ҳафтанинг якшанба куни

⏰Намоз_вақтлари

АЛЛОҲ ТАОЛО бундай марҳамат қилади:

إِنَّ الصَّلاَةَ كَانَتْ عَلَى الْمُؤْمِنِينَ كِتَابًا مَّوْقُوتًا

⏺"Албатта, намоз мўминларга вақти тайин этилган ва (фарз деб) битилгандир (Нисо сураси, 103-оят)

🌅 Бомдод - 05:10
🌅 Қуёш - 05:44
🏞 Пешин - 12:45
🏞 Аср - 17:10
🌆 Шом - 18:55
🌃 Хуфтон - 20:30

ЎЗБЕКИСТОН ТУМАНИДА БЕШ ВАҚТ ЎҚИЛАДИГАН НАМОЗЛАРНИНГ МУСТАҲАБ ВАҚТЛАРИ.


Телеграм
http://t.me/musaffouzb

Читать полностью…

MUSAFFO.UZ

ЭҲТИМОЛ...

Бошқаларнинг ҳаётини орзу қилманг, чунки...

Сиз бошқалардаги зоҳирнигина кўрасиз.
Сиз умр ҳикоясининг фақатгина муқаддимасини ўқигансиз холос.
Эҳтимол бошқалардаги сиз неъмат деб ўйлаган нарса синов ва фитнадир.
Эҳтимол сиз шуҳрат деб ўйлаган нарса ташвишдир.
Эҳтимол сиз мол деб ўйлаган нарса тўсиқ ва пардадир.
Эҳтимол сиз ҳайбат деб ўйлаган нарса қуруқ пўстлоқдир.
Эҳтимол сиз роҳат деб ўйлаган нарса хавфдир.

Сизга фақатгина Аллоҳ сизга ёзган ҳаёт, ҳиссиёт ва ҳолатгина муносибдир!

/channel/musaffouzb

Читать полностью…

MUSAFFO.UZ

⚡️Умра тадбирини ташкил этиш бўйича нотўғри талқинларга муносабат!

📁 Хабарингиз бор, Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 8 августдаги 345-сонли “Умра” тадбирларини ташкил этиш ва ўтказишда зиёратчиларнинг манфаатларини самарали ҳимоя қилиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори қабул қилинган эди.

🌐 Шу кунларда ижтимоий тармоқ саҳифаларида мазкур қарордаги айрим жиҳатлар бўйича шахсий қарашларга асосланган нотўғри талқинлар тарқалмоқда.

Аслида, мазкур қарор асосида эндиликда мамлакатимизда хусусий сектор томонидан “Умра” тадбирларини ташкил этиш ва амалга ошириш имконияти яратилаётгани келтирилган.

Унга кўра, туристик фаолиятни амалга ошириш лицензияси чиқиш туризми кичик турининг “Умра” хизматларини кўрсатиш фаолияти бўйича қуйидаги қўшимча лицензия талаблари ва шартлари жорий этилади:

🟢100 минг АҚШ долларидан кам бўлмаган маблағларни Туризм қўмитасининг Хавфсиз туризм жамғармасига захира қилиб қўйиш;

🟤“Умра” хизматлари давомида зиёратчиларнинг гуруҳ раҳбари этиб Ўзбекистон мусулмонлари идораси билан тузиладиган шартнома асосида унинг диний билим ва кўникмаларга эга бўлган мутахассисларини тайинлаш;

🔵“Умра” хизматларини кўрсатувчи туроператор штатида диний (исломий) таълим йўналишлари бўйича республика таълим муассасаси ёки Ўзбекистон халқаро ислом академиясининг тегишли бакалавриат таълим йўналиши ёхуд магистратура мутахассислиги битирувчиси бўлган камида бир нафар мутахассиснинг бўлиши;

🔴“Умра” хизматларини вояга етмаган фуқароларга кўрсатмаслик;

🟢“Умра” хизматларини Саудия Арабистони Подшоҳлигидаги ҳамкор ташкилот ўртасида имзоланадиган шартномага мувофиқ амалга ошириш.

📆 2023 йил 1 октябрдан “Умра” хизматларини кўрсатувчи туроператорлар фаолиятини рейтинг асосида баҳолаш тизими жорий этилади. Баҳолаш тизими Туризм қўмитасининг махсус сайтида эълон қилиб борилади.

📝Қарорда белгиланган қўшимча лицензия талаб ва шартлари 2023 йил 1 ноябрдан қўлланилади.

❗️ Шу ўринда, муҳим бир жиҳатга эътибор қаратиш лозим: Қарордаги “Умра” хизматларини вояга етмаган фуқароларга кўрсатиш тақиқланиши қатъий белгилаб қўйилган бўлса-да, бироқ мазкур жиҳатни турли ассоциация ва ваколатга эга бўлмаган шахслар томонидан шахсий қарашга асосланган ҳолда нотўғри талқин қилиниши – одамларни чалғитишга сабаб бўлмоқда.

🔴Аслида, Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 8 августдаги 345-сонли қарорига мувофиқ “Умра” хизматларини вояга етмаган фуқароларга кўрсатиш таъқиқланади.

❗️ Ўз навбатида, мазкур қарорни шарҳлаш ва шахсий қарашни оммага сингдириш турли ассоциация ва шахсларнинг ваколатига кирмаслигини маълум қиламиз.

😐 Дин ишлари бўйича қўмита
Ахборот хизмати

Telegram | Instagram| Facebook | Twitter

Читать полностью…

MUSAFFO.UZ

#Видео
#Мултсериал

Аллоҳнинг Ҳабиби Муҳаммад
23-қисм, 2-фасл


Яқинларингизга ҳам улашинг
/channel/musaffouzb

Читать полностью…

MUSAFFO.UZ

#muftiy_minbari

📹 ОИЛАНГИЗ СИРИНИ ОШКОР ҚИЛМАНГ!
👤
Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари

🌐 /channel/musaffouzb

Читать полностью…

MUSAFFO.UZ

#савол_жавоб

Ухлаганда қорин билан ётиб бўлмайдими?

Устоз Муҳаммад Айюбхон домла Ҳомидов


✅ Албатта яқинларингизга ҳам юборинг

@musaffouzb

Читать полностью…

MUSAFFO.UZ

#AsmaulHusna | ‏﷽

🎧| 96. Ал-Боқий | البَاقِي
•┈┈•🍃•┈┈•🍃•┈┈•🍃•┈┈•


Ўтказиб юборманг 👇
/channel/musaffouzb

Читать полностью…

MUSAFFO.UZ

#Кун_ҳикмати

Айтиладики: “Икки хислат борки, улардан бирор нарса афзал эмас
:
бири - Аллоҳга иймон келтириш;
иккинчиси - мусулмонларга фойда келтириш.
Яна икки хислат борки, улардан ёмонроқ нарса йўқдир:
бири - Аллоҳга ширк келтириш;
иккинчиси - мусулмонларга зарар етказишдир”.

👉 /channel/musaffouzb

Читать полностью…

MUSAFFO.UZ

АССАЛОМУ АЛАЙКУМ!

☀️ ХАЙРЛИ ТОНГ ☀️

Бу кунни Аллоҳ файзидан, баракотидан барчаларимизни насибадор қилсин.

Қалбингизни иймонга, ✨
Уйингизни қувончга, ✨
Юзингизни нурларга, ✨
Аллоҳим тўлдирсин
Қалбимизни кенг;
Охиратда саодатли;
Ўғил - қизларимизни салоҳиятли;
Ризқимизга Аллоҳ кенглик ато этсин.


Бугун Ҳижрий 1445 йил 16 - Сафар ойи
Милодий 2023 йил 2 сентябр ҳафтанинг шанба куни

⏰Намоз_вақтлари

АЛЛОҲ ТАОЛО бундай марҳамат қилади:

إِنَّ الصَّلاَةَ كَانَتْ عَلَى الْمُؤْمِنِينَ كِتَابًا مَّوْقُوتًا

⏺"Албатта, намоз мўминларга вақти тайин этилган ва (фарз деб) битилгандир (Нисо сураси, 103-оят)

🌅 Бомдод - 05:10
🌅 Қуёш - 05:43
🏞 Пешин - 12:45
🏞 Аср - 17:10
🌆 Шом - 18:57
🌃 Хуфтон - 20:30

ЎЗБЕКИСТОН ТУМАНИДА БЕШ ВАҚТ ЎҚИЛАДИГАН НАМОЗЛАРНИНГ МУСТАҲАБ ВАҚТЛАРИ.


Телеграм
http://t.me/musaffouzb

Читать полностью…

MUSAFFO.UZ

#Видео
#Мултсериал

Аллоҳнинг Ҳабиби Муҳаммад
21-қисм, 2-фасл


Яқинларингизга ҳам улашинг
/channel/musaffouzb

Читать полностью…

MUSAFFO.UZ

#Videodarslik

Muallimi soniy | 62-dars | Humaza surasi

Ассалому алайкум азизлар аввал ҳабар берганимиздек ҳар куни Ўзбекистон мусулмонлари идораси тамонидан расмий равишда дарслик сифатида тақдим этилган дарсликни, ўн ҳил қироатдан ижозалари бор шайҳ Алижон қори домла ҳазратларининг дарсликлари пешиндан кейин қўйиб борилади, иҳлос ва муҳаббат билан дарсликларни ўзлаштирган яхшилар худо хохласа оҳирги дарсликни тугатганда жуда гўзал холатда қуръони каримни ўқий оладиган бўлишади худо хохласа.
Барча қуръони каримга муҳаббати бор ва қуръонни ўқишни орзу қилган обуначиларимизга Аллоҳ илми нофеъ берсин ва қуръонга моҳир қилсин, Аллоҳ ўзи осон ва манфаатлик қилсин

http://t.me/musaffouzb

Читать полностью…

MUSAFFO.UZ

#Савол?

Таҳорат қандай қилинади?


©ЎМИ Фатво ҳайъати

✅ Албатта яқинларингизга ҳам юборинг

@musaffouzb

Читать полностью…

MUSAFFO.UZ

#AsmaulHusna | ‏﷽

🎧| 94. Ал-Ҳаадий | الْهَادِي
•┈┈•🍃•┈┈•🍃•┈┈•🍃•┈┈•


Ўтказиб юборманг 👇
/channel/musaffouzb

Читать полностью…

MUSAFFO.UZ

#Кун_ҳикмати

Ўлимдан сўнг қайта тирилишга имон келтирганлар Аллоҳ таолодан ҳам бу дунёдаги яхшиликларни, ҳам охиратдаги яхшиликларни сўрайдилар. Зотан, Аллоҳ азза ва жалла айтади: “Ва улардан баъзилари: “Раббимиз, бизга бу дунёда ҳам яхшиликни, охиратда ҳам яхшиликни бергин ва бизни дўзах олови азобидан сақлагин”, – дейдилар”. Яъни, улар бу дунёдаги яхшиликларни ҳам талаб қиладилар. Чунки Аллоҳ таоло бу дунёни охират учун заҳира жамланадиган макон қилиб яратган.

Имом Мотуридий, Таъвилот ал-Қуръон

@musaffouzb

Читать полностью…

MUSAFFO.UZ

АССАЛОМУ АЛАЙКУМ!

☀️ ХАЙРЛИ ТОНГ ☀️

Бу кунни Аллоҳ файзидан, баракотидан барчаларимизни насибадор қилсин.

Қалбингизни иймонга, ✨
Уйингизни қувончга, ✨
Юзингизни нурларга, ✨
Аллоҳим тўлдирсин
Қалбимизни кенг;
Охиратда саодатли;
Ўғил - қизларимизни салоҳиятли;
Ризқимизга Аллоҳ кенглик ато этсин.


Бугун Ҳижрий 1445 йил 12 - Сафар ойи
Милодий 2023 йил 29 август ҳафтанинг душанба куни

⏰Намоз_вақтлари

АЛЛОҲ ТАОЛО бундай марҳамат қилади:

إِنَّ الصَّلاَةَ كَانَتْ عَلَى الْمُؤْمِنِينَ كِتَابًا مَّوْقُوتًا

⏺"Албатта, намоз мўминларга вақти тайин этилган ва (фарз деб) битилгандир (Нисо сураси, 103-оят)

🌅 Бомдод - 05:00
🌅 Қуёш - 05:39
🏞 Пешин - 12:45
🏞 Аср - 17:15
🌆 Шом - 19:04
🌃 Хуфтон - 20:40

ЎЗБЕКИСТОН ТУМАНИДА БЕШ ВАҚТ ЎҚИЛАДИГАН НАМОЗЛАРНИНГ МУСТАҲАБ ВАҚТЛАРИ.


Телеграм
http://t.me/musaffouzb

Читать полностью…
Подписаться на канал