"Оқ тепа" жомеъ масжидининг расмий телеграм канали!
АССАЛОМУ АЛАЙКУМ!
☀️ ХАЙРЛИ ТОНГ ☀️
Бу кунни Аллоҳ файзидан, баракотидан барчаларимизни насибадор қилсин.
Қалбингизни иймонга, ✨
Уйингизни қувончга, ✨
Юзингизни нурларга, ✨
Аллоҳим тўлдирсин
Қалбимизни кенг;
Охиратда саодатли;
Ўғил - қизларимизни салоҳиятли;
Ризқимизга Аллоҳ кенглик ато этсин.
Бугун Ҳижрий 1444 йил 8 - Рамазон ойи
Милодий 2023 йил 30 март ҳафтанинг пайшанба куни
⏰Намоз_вақтлари
АЛЛОҲ ТАОЛО бундай марҳамат қилади:
إِنَّ الصَّلاَةَ كَانَتْ عَلَى الْمُؤْمِنِينَ كِتَابًا مَّوْقُوتًا
⏺"Албатта, намоз мўминларга вақти тайин этилган ва (фарз деб) битилгандир (Нисо сураси, 103-оят)
🌅 Бомдод - 05:30
🌅 Қуёш - 06:03
🏞 Пешин - 12:45
🏞 Аср - 17:05
🌆 Шом - 18:47
🌃 Хуфтон - 20:30
ЎЗБЕКИСТОН ТУМАНИДА БЕШ ВАҚТ ЎҚИЛАДИГАН НАМОЗЛАРНИНГ МУСТАҲАБ ВАҚТЛАРИ.
Телеграм
http://t.me/musaffouzb
Эй Роббим!
Агар менга мол-дунё ато этсанг, бахтимни олиб қўйма!
Агар менга куч-қувват ато этсанг, ақлимни олиб қўйма!
Агар менга обру-эътибор ато этсанг, камтарлигимни олиб қўйма!
Агар менга тавозеъни ато этсанг, шону шавкатимни олиб қўйма!
Агар менга куч-қудрат ато этсанг, афвимни олиб қўйма!
Агар менга муваффақият ато этсанг, интилишимни олиб қўйма!
Агар менга соғлик саломатлик ато этсанг, иймонимни олиб қўйма!
Агар мен Сени унутсам, Сен мени унутма!
👉 t.me/musaffouzb
#Рўзадорнинг_фазилати
Руза – касалликлардан шифо топишнинг сабабларидан биридир.
Ташқи аъзоларни муҳофаза қилишда, ички аъзоларга қувват беришда, уларни зарарли моддаларни жалб қилувчи хусусиятлардан ҳимоя қилишда рўзанинг ажойиб таъсири бор. Бу – тақвога ёрдам берадиган энг катта омилдир.
Алий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай дедилар: «Аллоҳ таоло Бану Исроил пайғамбарларидан бирига: «Қавмингга хабар бер, банда Менинг розилигим учун бир кун рўза тутса, жисмини саломат қиламан, ажру савобини улуғ қиламан», деган»
(Имом Байҳақий ривояти).
Бизга обуна бўлинг
t.me/musaffouzb
РОББИНГИЗ ЧЕКСИЗ ҚУДРАТ СОҲИБИ
“(Эй, Муҳаммад!) Улар Сиздан тоғлар (қиёматда нима бўлиши) ҳақида сўрасалар, сиз: “Парвардигорим уларни (чанг-тўзон каби) сочиб юборур”, деб айтинг”. (Тоҳа сураси, 105-оят)
Салобатли тоғларни бир лаҳзанинг ўзида чанг-тўзон каби сочиб юборишга қодир бўлган Зот, сизнинг ғам-ташвишларингизни ҳам бир лаҳзада кетказишга қодирдир. Шундай экан, асло умидсиз бўлманг!
“Ҳикматлар чашмаси”дан
@musaffouzb
#Савол
Аввал оғиз очиладими ёки шом ўқиладими?
Жавоб:
Оғиз очиб, шом намози ўқилади, сўнг таом ейишга ўтирилади. Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг оғиз очишни шошилтириш ва шомни кечиктирмаслик ҳақидаги ҳадисларига амал қилинган бўлади.
عَنْ أَبِي عَطِيَّةَ، قَالَ: دَخَلْتُ أَنَا وَمَسْرُوقٌ عَلَى عَائِشَةَ رَضِيَ اللهُ عَنْهَا، فَقَالَ لَهَا مَسْرُوقٌ: رَجُلَانِ مِنْ أَصْحَابِ مُحَمَّدٍ ﷺ، كِلَاهُمَا لَا يَأْلُو عَنِ الْخَيْرِ، أَحَدُهُمَا يُعَجِّلُ الْمَغْرِبَ وَالْإِفْطَارَ، وَالْآخَرُ يُؤَخِّرُ الْمَغْرِبَ وَالْإِفْطَارَ، فَقَالَتْ: مَنْ يُعَجِّلُ الْمَغْرِبَ وَالْإِفْطَارَ؟ قَالَ: عَبْدُ اللهِ، فَقَالَتْ: هَكَذَا كَانَ رَسُولُ اللهِ ﷺ يَصْنَعُ. رَوَاهُ مُسْلِمٌ.
Абу Атийя розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Масруқ билан бирга Оиша розияллоҳу анҳонинг ҳузурига кир-дик. Масруқ унга: «Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламнинг саҳобаларидан яхшиликка интилувчи икки киши бор, бири шомни ҳам, ифторликни ҳам тезлаштиради, бошқаси шомни ҳам, ифторликни ҳам кечиктиради», деди. Оиша: «Шом билан ифторни шошилтирадиган ким?» деб сўради. У: «Абдуллоҳ», деди. Шунда у «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳам шундай қилар эдилар», деди
Имом Муслим ривоят қилган.
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф раҳимаҳуллоҳ
«Мўминнинг қалқони» китобидан.
♻️Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
👉 /channel/musaffouzb
Боламизга рўзани қандай англатамиз?
Ҳар бир ибодатнинг назарий ва амалий томонлари бўлади. Болалар ҳам билимга, ҳам кўриб ўрганишга эҳтиёж сезади. Биз ё боламизга фақат билим бериб, ўзимиз ўрнак бўлишни унутамиз, ёки ибодатларимизни ўзимиз қилиб, боланинг бу борадаги қизиқишларини қондирадиган билимлар беришда нуқсонга йўл қўямиз.
Рўза ҳақида гап кетганида эса Рамазон келмасидан олдин болаларимизга у ҳақида маълумот беришимиз керак.
Бундай маълумот бериш асносида болага рўза ибодати ўтмишда бошқа пайғамбарларга ҳам буюрилгани, рўза тутсак, Аллоҳ бизни жуда ҳам яхши кўриши, рўза бизни интизом ва тартибга ўргатиши, оч ва чанқоқ қолиш билан камбағал-бечораларнинг аҳволини тушунимиз, танамиз йилда бир марта рўза воситасида тозаланиб олиши кабилар ҳақида гапириб бериш мумкин.
Умуман олганда, болалар рўза тутишни хоҳлашади. Уйда ҳамма катталар саҳарликка туришини билиб, унинг ҳам тургиси, оила даврасида саҳарлик қилгиси келади. Унга фарз бўлмаса ҳам, кўникма ҳосил бўлиши учун саҳарликка тургиси келса, уйғотиш, чидаганича рўза тутишига имкон бериш керак.
Болада рўза тутишга кўникма ҳосил қилишнинг бир қанча усуллари бор. Мисол учун, саҳарликка туриб, катталар билан рўза тутган бола, пешинга бориб қорни очиб ёки чанқаб қолиши мумкин. Шундай пайтда, ошхонада кўздан пана жой ҳозирлаб, овқат ва чой қўйиб қўйилса ва болага онаси ёш болалар рўзани “улаб” тутса ҳам бўлаверишини, ҳеч кимга кўринмай овқат еб олиб кейин яна рўзасида давом этавериши мумкинлигини тушунтирса, боланинг бу ибодатга шавқи пасаймайди, аксинча ортади.
Саҳарликка ухлаб қолган бола катталар билан рўза тутолмаганидан хафа бўлса, унинг кўнгли учун ва асосийси, кўникмаси шаклланиши учун, бирор маҳал намоз, айтайлик, пешинга азон чақиргунича еб-ичиши, ундан кейин шомгача “рўза тутиши” мумкинлигини айтиш мумкин. Агар бунча вақт оч юришга чидолмаса, асрдан кейин ҳам “рўза” тутаверсин. Муҳими, бу ибодатнинг фазилатидан, файзидан баҳраманд бўлсин. Улғайиб, балоғатга етгач, рисоладагидек рўза тутиши осон кечади.
📲 Дўстларингизга ҳам улашинг.
t.me/musaffouzb
#Ҳадис
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким Аллоҳнинг йўлида бир жуфт нарса нафақа қилса, унга жаннат эшикларидан: «Эй Аллоҳнинг бандаси, бу яхшиликдир», дея нидо қилинади. Ким намоз аҳлидан бўлса, намоз эшигидан чақирилади. Ким жиҳод аҳлидан бўлса, жиҳод эшигидан чақирилади. Ким рўза аҳлидан бўлса, Раййон эшигидан чақирилади. Ким садақа аҳлидан бўлса, садақа эшигидан чақирилади», дедилар. Шунда Абу Бакр розияллоҳу анҳу: «Ота-онам сизга фидо бўлсин, эй Аллоҳнинг Расули! Ўша эшиклардан (бирортасидан) чақирилган кимсага ҳеч бир зарар йўғу, бироқ, бирор киши ўша эшикларнинг ҳаммасидан ҳам чақириладими?» деди. У зот: «Ҳа. Умид қиламанки, сен ҳам ўшалардан бўласан», - дедилар».
Муттафақун алайҳ.
"Олтин силсила" китобидан.
♻️Аллоҳ розилиги учун тарқатинг аввало амал билан!
👉 /channel/musaffouzb
"У Кун келганида, бирон жон гапирмас, магар (Аллоҳнинг) изни билангина гапирур. Бас, у (Кунга ҳозир бўлган)лар орасида бахтсизи ҳам бўлур, бахтлиси ҳам" (Ҳуд сураси, 105 оят).
"Бахтиёр зотлар эса жаннатда бўлиб, у жойда абадий қолурлар" (Ҳуд сураси, 108 оят).
Аввалги оят саодат вақтини, яъни Қиёмат кунини баён қилади. Кейинги оят эса саодат маконини, яъни жаннатни баён қилмоқда.
Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
t.me/musaffouzb
"Тоиф сафари"
СИЙРАТДАН ИБРАТ (9-қисм)
#cийратдан_ибратЎзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
Muslim.uz
@musaffouzb
❓Соҳиби узр маҳсига масҳ тортиши мумкинми?
Ғуломиддин домла ХолбоевЎзбекистон мусулмонлари идораси
fatvouz">
Фатво маркази директор ўринбосари,
Тошкент ислом институти ўқитувчиси
🔗 Улашинг: @musaffouzb
Saodat asri qissalari 3-kitob
142-qism "Xandaqdagi barokotli bir ziyofat"
Assalomu alaykum kanalim tinglovchilari. O‘qib tayyorlagan audio kitoblarim yoqayotgan bo'lsa duolaringizda eslab qo'ying. Alloh rozi bo'lsin.
@audio_kitoblar_sifatli
Барака Аллоҳ таолонинг аскарларидан биридир...
• Уни хоҳлаганига юборади...
💰 Агар молга юборса уни кўпайтиради;
👤 Агар жисмга юборса уни қувватли қилади;
⏳ Агар умрга юборса уни обод этади;
👨👦👦 Агар фарзандга юборса уни салоҳиятли қилади;
💖Агар қалбга юборса уни саодатли қилади.
• Аллоҳим! Ҳар нарсамизни баракот билан ризқлантир!
http://t.me/musaffouzb
АССАЛОМУ АЛАЙКУМ!
☀️ ХАЙРЛИ ТОНГ ☀️
Бу кунни Аллоҳ файзидан, баракотидан барчаларимизни насибадор қилсин.
Қалбингиз иймонга, ✨
Уйингиз қувончга, ✨
Юзингиз нурларга, ✨
Кунингиз ҳайрли солиҳ амалларга тўла бўлсин!
Хонадонингизни файзу-барокат тарк этмасин!
Қалбимизни кенг;
Охиратда саодатли;
Ўғил - қизларимизни салоҳиятли;
Ризқимизга Аллоҳ кенглик ато этсин.
Ҳижрий 1444 йил 22 - Жумодус соний ойи
Милодий 2023 йил 15 январр
Бугун ҳафтанинг якшанба куни.
🌅 Бомдод - 06:50
🌅 Қуёш - 07:40
🏞 Пешин - 12:45
🏞 Аср - 15:55
🌆 Шом - 17:20
🌃 Хуфтон - 19:00
ЎЗБЕКИСТОН ТУМАНИДА БЕШ ВАҚТ ЎҚИЛАДИГАН НАМОЗЛАРНИНГ МУСТАҲАБ ВАҚТЛАРИ.
Телеграм
http://t.me/musaffouzb
Саҳарлик дуоси:
Рўзанинг нияти:
(Рамазон ойининг рўзасини субҳдан то кун ботгунча тутмоқни ният қилдим. Холис Аллоҳ учун.)
Навайту ан асума совма шаҳри рамазона минал фажри илал мағриби, холисан лиллаҳи таъала. Аллоҳу акбар.
👉 Ёдлаб олинг
http://t.me/musaffouzb
Рўза тутаман деб сахарликга уйғонганларга, Аллохнинг саломи, жаннат бўлсин!
@musaffouzb
Аллоҳ баракот бериб ишларингизга,
Маҳшарда соя бўлсин бошларингизга.
Дўстим тун хам тушди, яхши дам олинг,
Рaсулуллоҳ кирсин тушларингизга.
ТУНИНГИЗ ОСУДА ЎТСИН! 🌙
🕋Яқинларингизга ҳам улашинг!
http://t.me/musaffouzb
ТИНЧЛИК-ОСОЙИШТАЛИК – ЭНГ ОЛИЙ НЕЪМАТ
🌙 Нуриддин домла Холиқназаров, Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий
Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
Muslim.uz
@musaffouzb
Ифторлик дуоси:
Аллоҳумма лака сумту ва бика аманту ва аълайка таваккалту ва аъла ризқика афтарту, фағфирли яйа ғоффарума қоддамту ва ма аххорту.
👉 Ёдлаб олинг
http://t.me/musaffouzb
🌙 Қуръонни қалбларимиз билан тинглашимиз керак
Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Нуриддин домла ҳазратлари
📺 "Маданият ва маърифат" телеканалиЎзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
Muslim.uz
@musaffouzb
#Рамазон2023
🔹Рамазондан унумли фойдаланиш
Устоз Ҳабибуллоҳ домла АбдулғаффорЎзбекистон мусулмонлари идораси
🔗 Улашинг: @musaffouzb
Фатво маркази етакчи мутахассиси,
Тошкент ислом институти катта ўқитувчиси
#ròzaga_oid_savollar
Saharlikda duoni o'qib, og'iz yopilganidan so'ng tish yuvilsa ro'za ochilmaydimi?
Ustoz Muhammad Ayyubxon domla Homidov.
♻️Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
👉 /channel/musaffouzb
Saodat asri qissalari 4-kitob
205-qism
"Yaxshi elchi Dimom"
Assalomu alaykum kanalim tinglovchilari. O‘qib tayyorlagan audio kitoblarim yoqayotgan bo'lsa duolaringizda eslab qo'ying. Alloh rozi bo'lsin.
@musaffouzb
#қироат
Қори Абдурроҳман Ал-Уъсий.
Ясин сураси.
♻️Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
👉 /channel/musaffouzb
Хилватда хавф ва йиғи, жалватда эса табассум бўлиши лозим
Ҳазрат Ашраф Али Таҳонавий айтдиларки: "Яҳё алайҳиссаломда йиғи, Ҳазрати Ийсо алайҳиссаломда эса кулиш ғалаба қилган эди. Икковлари ўзаро гаплашдилар. Яҳё алайҳиссалом Ийсо алайҳиссаломга:
«Худои таолодан хавфингиз йўқми, нима учун ҳамиша куласиз?» дедилар. Ийсо алайҳиссалом: «Сиз Унинг раҳматидан ноумидмисиз, бунча йиғлайсиз?» дедилар. Аллоҳ таоло ўрталарида ҳукм чиқариш учун бир фаришта жўнатди: «Хилватда Яхё алайҳиссаломнинг ишлари, яъни хавф, қўрқинч, йиғи, маҳзунлик яхши.
Одамлар орасида, жалватда (хилватнинг аксида) эса Ийсо алайҳиссаломнинг ҳолатлари, табассум ва очиқ табиатли бўлиш яхши. Токи Худойи таолонинг бандалари маюс ва ноумид бўлмасинлар".
"Мажолиси ҳакимул умма" китобидан.
Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
t.me/musaffouzb
#Ҳадис
Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Молини, жонини, динини, аҳлини ҳимоя қилиш йўлида ҳалок бўлган киши шаҳид мақомидадир", — деганлар. Имом Абу Довуд ва Имом Термизий ривояти.
Шарҳ: Дарҳақиқат, бундай кишига шаҳидлик мартабаси берилиши бежиз эмас. Чунки у инсон учун энг азиз бўлган нарсани ҳимоя қилишга қасд қилган. Акс ҳолда, унинг шаъни ва ғурури топталган бўлур эди. Халқнинг бошига оғир кун келганда жонини саклаш учун уни ташлаб қочиш инсонийликка тўғри келмаслиги барчага маълум. Халқимизда "Ўзга юртда шоҳ бўлгунча ўз юртингда гадо бўл" деган ҳикматли сўз ҳам бор. Ўз ҳузур ҳаловатини ўйлаб, ўзгаларни унутган киши ҳеч қачон она-Ватанига, халқига нисбатан садоқатли бўлолмайди.
Ҳакимлар айтадилар: "Кишининг вафодорлиги унинг ўз ватани учун қайғуришидан, биродарларини соғинишидан ва умрининг зое кетказган лаҳзаларига ўкиниб яшашидан билинади". Инсоннинг ўз халқига бўлган садоқати ва фидойилиги ватанни ҳимоя қилиши, тараққий топиб, ҳар томонлама мустаҳкам ва қудратли бўлиши ҳамда халқининг тинч ва фаровон ҳаёт кечиришига имконият даражада ҳисса қўшиши билан ўлчанади.
♻️Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
👉 /channel/musaffouzb
КУН ОЯТИ
Аршни кўтариб турадиган ва унинг атрофидаги (фаришта)лар (яккаю ягона) Парвардигорларига ҳамд билан тасбеҳ айтурлар ва Унга имон келтирурлар ҳамда имон келтирган кишиларни мағфират этишини сўрарлар:
«Парвардигоро, Ўзинг раҳмат ва илм жиҳатдан барча нарсани эгаллагандирсан. Бас, тавба қилган ва йўлингга эргашган кишиларни мағфират эт ва уларни дўзах азобидан сақла! Парвардигоро, уларни ҳам, уларнинг ота-боболари, жуфти ҳалоллари ва зурриётлари орасидаги солиҳ бўлган кишиларни ҳам Ўзинг уларга ваъда қилган мангу (жаннат) боғларига дохил қилгин!
Албатта, Сен Азиз (қудратли) ва Ҳаким (ҳикматли зот)дирсан. Ўзинг уларни барча ёмонликлардан асрагин, Кимни ўша кунда (қиёматда) ёмонликлардан асрасанг, бас, ҳақиқатан унга раҳм қилган бўласан. Мана шу улкан ютуқдир» (деб дуо қилурлар).
Ғофир сураси 7-9-оятлар
♻️ Дўстларингизга ҳам улашинг 👇
📣 t.me/musaffouzb
Агар Қуръон қалбга кирса... Қалбдан дунё (муҳаббати) чиқиб кетади ва ўрнига саодат жойлашади.
Аллоҳим! Бизларни Қуръон аҳлидан қилгин!
Абдулазиз қоридан гўзал қироат:
"Ясин" сураси.
t.me/musaffouzb
#Кечки_зикр
اللَّهُمَّ بِاسْمِكَ أَمُوتُ وَأَحْيَا
“Аллоҳумма бисмика амуту ва аҳя”
Тунингиз хайрли бўлсин!
♻️Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
👉 t.me/musaffouzb