musaffouzb | Неотсортированное

Telegram-канал musaffouzb - MUSAFFO.UZ

6837

"Оқ тепа" жомеъ масжидининг расмий телеграм канали!

Подписаться на канал

MUSAFFO.UZ

❓Қарз олиб умрага бориш мумкинми?

Саидаҳмад домла Сайдаралиев

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази бош мутахассиси



fatvouz">🔗 Улашинг: @musaffouzb

Читать полностью…

MUSAFFO.UZ

ТУРКИЙ ДАВЛАТЛАР МУФТИЙЛАРИ КЕНГАШИ ЙИҒИЛИШИ

🗣2024 йил 2-4 октябрь кунлари Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари Қозоғистон давлати Остона шаҳрида бўлиб ўтадиган Туркий давлатлар муфтийлари кенгашининг V йиғилиши ва унинг доирасида ўтказиладиган тадбирларда иштирок этдилар.


@musaffouzb

Читать полностью…

MUSAFFO.UZ

Агар Қуръон қалбга кирса... Қалбдан дунё (муҳаббати) чиқиб кетади ва ўрнига саодат жойлашади.
Аллоҳим! Бизларни Қуръон аҳлидан қилгин!

Шукруллоҳ қоридан гўзал қироат:
"Ясин" сураси.

t.me/musaffouzb

Читать полностью…

MUSAFFO.UZ

Осмонда юлдузлар нур сочган онда,
Бир уйга осмон ҳам қарайди ҳайрон,
У қандай уй экан деб сўраганда,
У уйда ўқилар ҳар тун бу Қуръон.

#ХАЙРЛИ_ТУН!
•┈┈•┈┈•⊰✿🍃🌸🍃✿⊱•┈┈•┈┈•
🕋Яқинларингизга ҳам улашинг!
🔗Каналимизга обуна бўлишни унутманг!
t.me/musaffouzb

Читать полностью…

MUSAFFO.UZ

Ruhiy tarbiya tariqatlari

Shayx Muhammad Sodiq Muhammad Yusuf rahimahulloh

@musaffouzb

Читать полностью…

MUSAFFO.UZ

ҚУРЪОН ҚИРОАТИДАН КЕЙИН СОФФАТ СУРАСИНИНГ ОХИРИНИ ЎҚИШ
#Қуръон

❓1399-CАВОЛ: Бизда Қуръон ўқилгандан кейин “Субҳана роббика роббил иззати” оятини ўқилади. Бунинг асоси борми?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир роҳманир роҳим. Бу оятлар Соффат сурасининг охирги уч ояти бўлиб, Қуръон қироатидан кейин ўқиш бизда жорий бўлган гўзал одатдир. Уламоларимиз уни қуйидаги ҳадиси шарифга кўра жорий қилганлар.
عن الشعبي قال قال رسول الله صلى الله عليه وسلم من سره أن يكتال بالمكيال الأوفى من الأجر يوم القيامة ، فليقل آخر مجلسه حين يريد أن يقوم سبحان ربك رب العزة عما يصفون . وسلام على المرسلين . والحمد لله رب العالمين
“Шаъбийдан ривоят қилинади: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Амали тўлиқ ўлчов ила ўлчаниши кимни хурсанд қилса, мажлиснинг охирида туришдан аввал: “Субҳана Роббика Роббил ъиззати ъамма йасифун. Ва саламун ъалал мурсалийн валҳамду лиллаҳи Роббил ъаламийн”ни ўқисин”, - деганлар (Ибн Абу Ҳотим ривояти).
Қуръон қироати ҳам алоҳида мажлис, яъни мустақил амал ҳисобланади. Қори Қуръон тиловат қилгач, ушбу оятлар билан якунлаш мазкур ҳадисга мувофиқдир. Аммо ушбу оятни қироатдан кейин ўқиш фарз, вожиб ёки суннат амал эмас. Яъни кимдир ўқимаса, гуноҳкор бўлмайди.
Бундан ташқари илмий-маърифий ёки бошқа турдаги суҳбатлар якунида ҳам мазкур оятларни ўқиш маҳбуб амал саналади. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

fatvouz">🔗 Улашинг: @musaffouzb

Читать полностью…

MUSAFFO.UZ

#Ирим ва хурофотларга ишoнманг!

БУЛАРГА
ИШОНСАНГИЗ АДАШАСИЗ!

▪️Кечқурун тирноқ олса (ёки сешанба, шанба ва ҳоказо кунлари) тирноқ олса, бир ёмонлик келади;

▫️Чақалоқни жума куни чўмилтириб бўлмайди, савобини кўтара олмайди;

▪️Дуо қилинаётганда дастурхон устида пичоқ турса, уйдан барака учади;

▫️Шомдан кейин сут, қатиқ сотилса ёки берилса, сигирнинг сути камаяди;

▪️Азали хонадон аъзолари марҳумнинг “қирқи чиққунича” тухум ейишлари гуноҳ;

▫️Таом аввалини гўшт билан бошласа, бош фарзанди ўғил бўлади;

▪️Таомнинг қирмочини еган ёки қозон тагини ялаган қизнинг тўйида ёмғир ёғади;

▫️Эркак киши уйдан чиқаркан, йўлини аёл киши кесиб ўтса ўша куни иши юришмайди;

▪️Тирик одамнинг бўйини қаричлаб ёки бошдан оёғигача метрлаб ўлчаб бўлмайди, ўликни ўлчагандек бўлади;

▫️Янги туғилган чақалоқни “қирқи чиқмасдан” ювинтириб, соч ва тирноқларини олиб бўлмайди;

❗️БУНИ ЯҚИНЛАРИНГИЗГА ЮБОРИНГ ВА ХУРОФОТДАН САҚЛАНИШИГА САБАБЧИ БЎЛИНГ!

Дўстларингизга ҳам улашинг!!!

t.me/musaffouzb

Читать полностью…

MUSAFFO.UZ

​​#Ҳадис

عَنْ أُبَيِّ بْنِ كَعْبٍ رضي الله عنه قَالَ: قَالَ رَسُولُ اللَّهِ صلى الله عليه وسلم :«يَا أَبَا الْمُنْذِرِ، أَتَدْرِي أَيُّ آيَةٍ مِنْ كِتَابِ اللَّهِ مَعَكَ أَعْظَمُ»؟ قَالَ : قُلْتُ: اللَّهُ وَرَسُولُهُ أَعْلَمُ. قَالَ : «يَا أَبَا الْمُنْذِرِ، أَتَدْرِي أَيُّ آيَةٍ مِنْ كِتَابِ اللَّهِ مَعَكَ أَعْظَمُ»؟ قَالَ: قُلْتُ:{اللَّهُ لَا إِلَهَ إِلَّا هُوَ الْحَيُّ الْقَيُّومُ} . قَالَ: فَضَرَبَ فِي صَدْرِي وَقَالَ :«وَاللَّهِ لِيَهْنِكَ الْعِلْمُ أَبَا الْمُنْذِرِ ».  

Убай ибн Каъб розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам менга: “Эй Абу Мунзир! Аллоҳнинг китобидаги энг улуғ оят қайси эканини биласанми?” – дедилар. “Аллоҳ ва Унинг Расули билувчироқ”, – дедим. У зот яна: “Эй Абу Мунзир! Аллоҳнинг китобидаги энг улуғ оят қайси эканини биласанми?” – дедилар. Мен “Аллоҳу лаа илаҳа илла ҳувал Ҳаййул Қаййум”, – дедим. Шунда У зот кўксимга уриб: “Аллоҳга қасамки, эй Абу Мунзир, сенга илм муборак бўлсин”, – дедилар”.
Имом Муслим ва Абу Довуд ривоят қилганлар.


Шарҳ: Ушбу ҳадиси шарифда “Оятал Курсий” Қуръони Каримдаги энг улуғ оят эканлиги таъкидланмоқда. Чунки бу оят Аллоҳ таолонинг гўзал исмлари, олий сифатлари зикри келган энг улуғ ва шарафли сўзлардан таркиб топгандир. Унда Аллоҳ таолонинг Ваҳдоният, Илм, Молик, Қудрат ва Ирода каби исм сифатлари зикри келган Ҳатто, баъзи муфассирлар бу оятда Аллоҳ таолонинг ўн еттита энг улуғ исмлари жамланган, деганлар.

♻️Аллоҳ розилиги учун тарқатинг аввало амал билан!
👉 /channel/musaffouzb

Читать полностью…

MUSAFFO.UZ

#КУН_ОЯТИ

Бас, агар тавба қилсалар, намозни тўкис адо этсалар ва закотни берсалар, дин қардошингиздирлар. Биладиган қавм учун оятларимизни батафсил баён қиламиз.
Улар яна такрор тўғри йўлга чақирилмоқда. Майли, шунчалик душманлик, адоват, жабр-ситам ўтказган бўлсалар ҳам, улардан ўч олиш ёки душманлик қилишга ният йўқ.
«Бас, агар тавба қилсалар, намозни тўкис адо этсалар ва закотни берсалар, дин қардошингиздирлар».
Ўтган ишларни юзига солиш йўқ. Фақат, билсалар бўлди. Биз:
«Биладиган қавм учун оятларимизни батафсил баён қиламиз».
Агар буни ҳам билмасалар, ўзларидан кўрсинлар:


http://t.me/musaffouzb

Читать полностью…

MUSAFFO.UZ

АССАЛОМУ АЛАЙКУМ!

☀️ ХАЙРЛИ ТОНГ ☀️

Бу кунни Аллоҳ файзидан, баракотидан барчаларимизни насибадор қилсин.

Қалбингизни иймонга, ✨
Уйингизни қувончга, ✨
Юзингизни нурларга, ✨
Аллоҳим тўлдирсин
Қалбимизни кенг;
Охиратда саодатли;
Ўғил - қизларимизни салоҳиятли;
Ризқимизга Аллоҳ кенглик ато этсин.


Бугун Ҳижрий 1446 йил 2 - Робиус соний ойи
Милодий 2024 йил 5 октябр ҳафтанинг шанба куни


⏰Намоз_вақтлари

АЛЛОҲ ТАОЛО бундай марҳамат қилади:

إِنَّ الصَّلاَةَ كَانَتْ عَلَى الْمُؤْمِنِينَ كِتَابًا مَّوْقُوتًا

⏺"Албатта, намоз мўминларга вақти тайин этилган ва (фарз деб) битилгандир (Нисо сураси, 103-оят)

🌅 Бомдод - 05:45
🌅 Қуёш - 06:17
🏞 Пешин - 12:45
🏞 Аср - 16:25
🌆 Шом - 18:00
🌃 Хуфтон - 19:30

ЎЗБЕКИСТОН ТУМАНИДА БЕШ ВАҚТ ЎҚИЛАДИГАН НАМОЗЛАРНИНГ МУСТАҲАБ ВАҚТЛАРИ.


Телеграм
http://t.me/musaffouzb

Читать полностью…

MUSAFFO.UZ

Болаларингизни тарбия қилишга кўп ўринаверманг. Улар барибир сизга ўхшашга ҳаракат қиладилар. Сиз ўзингизни тарбия қилинг етади шу...

Ибн Холдун

@musaffouzb

Читать полностью…

MUSAFFO.UZ

#СИЙРАТ СОЛНОМАСИ

Ҳижрий 7 йил, сафар ойи охирлари ёки рабиъул аввал бошлари (милодий 628 йил июль):

– Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам бошчигида саҳобалар Мадинага Хайбар ғазоти сафаридан қайтиб келишди;

– Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламАбу Суфён қизи Умму Ҳабиба онамиз билан бир ёстиққа бош қўйиб, яшай бошладилар.

Хайбар ғазоти бўлди.

Зироъ воқеаси ҳам бўлди.

Ҳабашистонга кетган муҳожирлар Жаъфар ибн Абу Толиб бошчилигида қайтиб келдилар, уларнинг келиши Хайбар фатҳи кунига тўғри келди.

Қазо умраси бўлди.

Водил Қуро ғазоти бўлди.

Дўстларингизга ҳам улашинг:
/channel/musaffouzb

Читать полностью…

MUSAFFO.UZ

БАЧАДОНИ ОЛИБ ТАШЛАНГАН АЁЛ КЎРАДИГАН ҚОН
#аёлларга_оид_масала

❓1398-CАВОЛ: Аёлларга хос касаллик туфайли аёлимнинг бачадони олиб ташланган. Баъзи вақтларда, ҳатто одат кунларида ҳам қон кўрмоқда. Бу ҳолатда нима қилиши керак?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир роҳманир роҳим. Бачадони тўлиқ олиб ташланган аёл кўрадиган қон ҳайз ҳисобланмайди. Қон келган вақтда таҳорат олиб, намозини ўқийверади. Агар шифокорлар бачадон тўлиқ олинмаган деган ва қон камида уч кун келса, ҳайз бўлади. Агар уч кундан кам бўлса ёки шифокорлар бачадон тўлиқ олинган деган хулоса берган бўлса, кўрилган қон ҳайз бўлмайди. Чунки ҳайз бачадондан келадиган қон ҳисобланади. Шариатда ҳайз қони қуйидагича таърифланган:
الحيض هو دَمٌ يَنفُضُه رَحِمُ بالغةٍ لا دَاء بها ولا إِياسَ
“Ҳайз – бемор бўлмаган, туғиш ёшидан ўтмаган ва балоғатга етган аёлнинг бачадони чиқарадиган қондир” (“Мухтасарул виқоя” китоби). Мазкур таърифга кўра балоғатга етмаган, туғиш ёшидан ўтиб кетган, бачадони бўлмаган аёллар кўрадиган қон ҳайз ҳисобланмайди. Шунингдек, ҳомиладор аёл кўрадиган ва беморлик сабаб келадиган қонлар ҳам ҳайз эмас.
Қон кўришдан қолиш фиқҳий манбаларимизда эллик, эллик беш, олтмиш ёш деб берилган бўлиб, аксар манбаларда эллик беш ёшга фатво берилгани айтилган. Жумладан, “Фатовои оламгирия” китобида “Қондан қолиш эллик беш ёш, деб белгиланган. Мана шу гап ихтиёр қилинган ва шунга фатво берилган”, дейилган. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.


fatvouz">🔗 Улашинг: @musaffouzb

Читать полностью…

MUSAFFO.UZ

#Ҳадис

Жума сари босилган қадамга дўзах ўти ҳаром

Язид ибн Абу Марям розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Абоя ибн Рифоъа ибн Рофеъ розияллоҳу анҳу орқамдан келиб, менга етишиб олдилар. Мен жума намозига кетаётган эдим. «Менга хушхабар беринг, сизнинг бу босаётган қадамларингиз «фи сабилиллаҳ» («Аллоҳнинг йўлида») босилаётган қадамлардир. Мен Абу Абс розияллоҳу анҳудан эшитдим. У киши эса Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг: «Аллоҳ йўлида (фи сабилиллаҳ) чанг босган қадамларга дўзах ўти ҳаромдир», – деганларини эшитган эканлар», – дедилар».
Имом Термизий ривоят қилган.

♻️Аллоҳ розилиги учун тарқатинг аввало амал билан!
👉 /channel/musaffouzb

Читать полностью…

MUSAFFO.UZ

#Kahf_surasi

⏺ Kahf surasi

🎙 Shukurullo SHUHRATBEKOV
Ko'kaldosh O'MIBY talabasi

Жума куни Каҳф сурасини ўқишни унутманг ёки ўқий олмасангиз тинглашни унутманг

Гуруҳимиз ривожи учун ҳисса қўшинг❗️❗️

👇👇👇👇👇

http://t.me/musaffouzb
/channel/saxovat_yaypan

Читать полностью…

MUSAFFO.UZ

#Ҳадис

Абу Зарр розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар: «Ким бомдод намозидан сўнг бир гап гапиришидан олдин:

لاَ إِلَهَ إِلاَّ اللهُ وَحْدَهُ لاَ شَرِيكَ لَهُ، لَهُ الْمُلْكُ وَلَهُ الحَمْدُ يُحْيِي وَيُمِيتُ وَهُوَ عَلَى كُلِّ شَيْءٍ قَدِيرٌ

«Ла илаҳа иллаллоҳу ваҳдаҳу лаа шарийка лаҳ, лаҳул мулку ва лаҳул ҳамду йуҳйии ва йумийту ва ҳува ъалаа кулли шай`ин қодийр», деб ўн марта айтса, у кишига ўнта яхшилик ёзилиб, ўнта ёмонлик ўчирилади ва ўнта даражага кўтарилади. Шу кунида ёмон кўрган нарсасидан сақланади. Шайтон унга яқинлаша олмайди. Ва шу куни бирорта ҳам гуноҳ қилишга йўлиқмайди. Фақат Аллоҳга ширк бундан мустасно».
Имом Термизий ривояти.

♻️Аллоҳ розилиги учун тарқатинг аввало амал билан!
👉 /channel/musaffouzb

Читать полностью…

MUSAFFO.UZ

#кун_ояти

АЁЛНИНГ НИКОҲ ОРҚАЛИ МАҲРАМЛАРИ.

وَقُلْ لِلْمُؤْمِنَاتِ يَغْضُضْنَ مِنْ أَبْصَارِهِنَّ وَيَحْفَظْنَ فُرُوجَهُنَّ وَلَا يُبْدِينَ زِينَتَهُنَّ إِلَّا مَا ظَهَرَ مِنْهَا ۖ وَلْيَضْرِبْنَ بِخُمُرِهِنَّ عَلَىٰ جُيُوبِهِنَّ.

"Мўминаларга ҳам айтинг, кўзларини (номаҳрам эркаклардан) қуйи тутсинлар ва авратларини (зинодан) сақласинлар! Шунингдек, (одатда) кўриниб турадиганидан бошқа зийнатларини кўрсатмасинлар ва рўмолларини кўкраклари узра тушириб олсинлар!.."
(Нур сураси, 31-оят).

♻️Аллоҳ розилиги учун тарқатинг аввало амал билан!
👉 /channel/musaffouzb

Читать полностью…

MUSAFFO.UZ

АССАЛОМУ АЛАЙКУМ!

☀️ ХАЙРЛИ ТОНГ ☀️

Бу кунни Аллоҳ файзидан, баракотидан барчаларимизни насибадор қилсин.

Қалбингизни иймонга, ✨
Уйингизни қувончга, ✨
Юзингизни нурларга, ✨
Аллоҳим тўлдирсин
Қалбимизни кенг;
Охиратда саодатли;
Ўғил - қизларимизни салоҳиятли;
Ризқимизга Аллоҳ кенглик ато этсин.


Бугун Ҳижрий 1446 йил 3 - Робиус соний ойи
Милодий 2024 йил 6 октябр ҳафтанинг якшанба куни


⏰Намоз_вақтлари

АЛЛОҲ ТАОЛО бундай марҳамат қилади:

إِنَّ الصَّلاَةَ كَانَتْ عَلَى الْمُؤْمِنِينَ كِتَابًا مَّوْقُوتًا

⏺"Албатта, намоз мўминларга вақти тайин этилган ва (фарз деб) битилгандир (Нисо сураси, 103-оят)

🌅 Бомдод - 05:45
🌅 Қуёш - 06:18
🏞 Пешин - 12:45
🏞 Аср - 16:25
🌆 Шом - 17:58
🌃 Хуфтон - 19:30

ЎЗБЕКИСТОН ТУМАНИДА БЕШ ВАҚТ ЎҚИЛАДИГАН НАМОЗЛАРНИНГ МУСТАҲАБ ВАҚТЛАРИ.


Телеграм
http://t.me/musaffouzb

Читать полностью…

MUSAFFO.UZ

A'laa surasi bilan qisqacha tanishuv

Yaqinlaringizga ham ulashing!

@musaffouzb

Читать полностью…

MUSAFFO.UZ

#СИЙРАТ СОЛНОМАСИ

Ҳижратнинг саккизинчи йили

Абдул Қайс элчилари келди.

Амр ибн Ос, Холид ибн Валид ва Усмон ибн Талҳалар мусулмон бўлдилар.

Пайғамбаримиз алайҳиссаломнинг катта қизлари Зайнаб вафот этди.

Мадинада қимматчилик бўлди.

Муъта ғазоти бўлди.

Фатҳ ғазоти (Макка фатҳи) бўлди.

Ҳунайн ғазоти бўлди.

Зотус салосил ғазоти бўлди.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ўғиллари Иброҳим туғилди.

Аббос ибн Абдулмутталиб, Абу Суфён ибн Ҳорис, Абдуллоҳ ибн Умайя Махзумий ва Абу Бакр Сиддиқнинг отаси Абу Қуҳофа Исломга кирдилар (розияллоҳу анҳум) .

Дўстларингизга ҳам улашинг:
/channel/musaffouzb

Читать полностью…

MUSAFFO.UZ

#Янгиликлар
📣 “ЖУМАДАН ЖУМАГАЧА” (04.10.2024)

🖥 Ўтган ҳафтада диний-маърифий соҳада рўй берган муҳим хабарларнинг қисқача тафсилоти

00:00 Анонс
01:07 Туркий давлатлар муфтийлари уммат учун муҳим масалаларни муҳокама қилдилар
02:07 Буюк ҳикмат соҳиби меросини кенг тарғиб этиш туркий халқлар бирлигига хизмат қилади
02:45 Мавлиди шариф ва китоблар тақдимоти файзли ўтди
04:39 Нақшбандия ўзликни англаш йўли
05:22 Фахрий устозлар зиёрат қилинди
05:37 Қўқон шаҳар бош имом-хатиби «Юрт ифтихори» эсдалик нишони билан тақдирланди
06:17 Андижон туманидаги “Кўктўнлик ота” жоме масжидида мавлиди шариф шукуҳи
06:43 Шарафли хизматларингиз учун ташаккур, азиз устозлар!
07:11 Имом замон билан ҳамнафас бўлиши керак
07:50 Абитуриентлар учун янги тайёрлов курслари ташкил этилди
08:10 Имом Термизий – ҳадис илми пешвоси
08:52 Тошкент ислом институтига ўқув ишлари бўйича проректор тайинланди

✅ Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати

#Жумадан_жумагача

@musaffouzb

Читать полностью…

MUSAFFO.UZ

#Видео
#истиғфор

🎙Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам неча марта истиғфор айтганлар?

Ҳикматуллоҳ домла Тоштемиров

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази бош мутахассиси


@musaffouzb

Читать полностью…

MUSAFFO.UZ

#arRahiq_alMaxtum_audio

📖 "Ar-Rahiq Al-Maxtum"
🎧 3-qism
: Hukm yuritish tizimi. Siyosiy ahvol. Arablarning dinlari

Ushbu qismda:
00:32 - Shom podshohligi
01:59 - Hijoz amirligi
16:51 - Hukm yuritish tizimi
19:20 - Siyosiy ahvol
22:04 - Arablarning dinlari
22:44 - Makkaga butlarning keltirilishi
27:55 - Shirk qanday paydo bo'lgan edi?

Ўтказиб юборманг 👇
@musaffouzb

Читать полностью…

MUSAFFO.UZ

Агар Қуръон қалбга кирса... Қалбдан дунё (муҳаббати) чиқиб кетади ва ўрнига саодат жойлашади.
Аллоҳим! Бизларни Қуръон аҳлидан қилгин!

Шукруллоҳ қоридан гўзал қироат:
"Ясин" сураси.

t.me/musaffouzb

Читать полностью…

MUSAFFO.UZ

#Кечки_зикр

اللَّهُمَّ بِاسْمِكَ أَمُوتُ وَأَحْيَا

“Аллоҳумма бисмика амуту ва аҳя”

Тунингиз хайрли бўлсин!

♻️Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
👉 t.me/musaffouzb

Читать полностью…

MUSAFFO.UZ

Aqiydaviy mazhablar tarixi

Shayx Muhammad Sodiq Muhammad Yusuf rahimahulloh

🕋@musaffouzb

Читать полностью…

MUSAFFO.UZ

«Оламга нур сочган ой» сериали (30-қисм)
Манба: Sevimli TV

@musaffouzb

Читать полностью…

MUSAFFO.UZ

Расулуллоҳга мактуб
Робиъул аввал ойига бағишланган МАВЛИДИ ШАРИФдан парча

🗣Томоша қилинг, қалбингизга роҳат, руҳингизга илоҳий озуқа бўлади.

✅ Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати

🌐 MUSLIM.UZ

@musaffouzb

Читать полностью…

MUSAFFO.UZ

Каҳф сурасидаги 7 "раҳмат":

1.
"Роббимиз, бизга Ўз ҳузурингдан раҳмат бергин" (10 оят).
2. "Роббингиз сизга Ўз раҳматини таратур" (16 оят).
3. "Роббинг сермағфират, раҳм-шафқат соҳиби бўлган Зотдир" (58 оят).
4. "Биз унга Ўз даргоҳимиздан раҳмат ва Ўз тарафимиздан илм ўргатган эдик" (65 оят).
5. "Бас, Роббилари унинг бадалига уларга ундан кўра яхшироғини, аҳли солиҳроқ ва раҳмлироғини беришни ирода қилди" (81 оят).
6. "Бу Аллоҳнинг раҳмати ила бўлди" (82 оят).
7. "Бу – Роббимнинг раҳматидандир" (98 оят).

Жума куни Каҳф сурасини ўқисангиз, сурадаги ушбу етти раҳмат Сизга кейинги жумагача кифоя қилади. Сизга Аллоҳнинг раҳмати ёғилсин!

🌐 /channel/musaffouzb

Читать полностью…

MUSAFFO.UZ

يَا أيُّهَا الَّذِينَ آمَنُوا إذَا نُودِي لِلصَّلَاةِ مِن يَوْمِ الْجُمُعَةِ فَاسْعَوْا إلَى ذِكْرِ اللهِ وَذَرُوا الْبَيْع ذَلِكُمْ خَيْرٌ لَّكُمْ إن كُنْتُمْ تَعْلَمُونَ

Эй иймон келтирганлар! Жума куни намозга нидо қилинганда, Аллоҳнинг зикрига шошилинг ва савдони қўйинг. Агар билсангиз, бу ўзингиз учун яхшидир.

(Жума сураси 9-оят)


🔗 t.me/musaffouzb

Читать полностью…
Подписаться на канал