КИРИЛЛ ҲАРФИДАГИ МУСҲАФНИ УШЛАШ
#Қуръон
❓1373-CАВОЛ: Кирилл ва лотин ҳарфида ёзилган Қуръон китоблари бор. Шуларни бетаҳорат ушлаш ва ўқиш мумкинми?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир роҳманир роҳим. Уламоларимиз бундай китобларни ҳам нопок ҳолатда ушлаш мумкин эмас, деганлар. “Мавсуъатул фиқҳия ал-Кувайтия” китобида бундай дейилган:
ذهب الحنفية في الأصح عندهم إلى أنه لا يجوز للحائض قراءة القرآن بقصد القراءة ولا مسه، ولو مكتوباً بغير العربية
“Ҳанафий уламолар наздидаги энг саҳиҳ гапга кўра, ҳайзли аёл Қуръони каримни гарчи араб тилидан бошқа тилда ёзилган бўлса ҳам қироат мақсадида ўқиши ва ушлаши мумкин эмас, деганлар”.
Мазкур ҳукм таҳоратсиз кишига ҳам тегишлидир. Чунки фиқҳ китобларида бетаҳорат киши билан жунуб ва ҳайзли шахсларнинг мусҳафни ушлаши борасида ҳукм бир хил. Фақат ёддан ўқишда фарқ қилади, яъни ҳайзли аёл ва жунуб инсон Қуръонни тиловат қила олмайди, аммо бетаҳорат инсон тиловат қила олади. Валлоҳу аълам.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.
fatvouz">🔗 Улашинг: @musaffouzb
Бағишлов
Ё Расулуллоҳ! Ҳозир сизнинг Ҳиро ғоридан тушиб келиб, ваҳий залворидан титраб турганингизни хаёлимга келтирдим. Қани энди, мен сизни шу ҳолатда бағримла иситсам эди!
Ҳозир сизни Абу Толиб ноҳиясида қамал қилинганингизни тасаввур этяпман. Қани энди, сизни ўз қўлим билан овқатлантириш шарафига муяссар бўлсам эди!
Ҳозир Тоифда бир тўда ахмоқлар сизни тош-бўрон қилишганини хаёлимдан ўтказяпман. Қани энди, ўшанда олдингизда бўлсаму тошлар сизга эмас, менга тегса. Сиз саломат қолсангиз!
Кеча қоронғусида Маккадан ҳижрат қилганингиз хаёлимдан ўтяпти. Қани энди, қўлингизни ўпиб, «Фидойингиз бўлай!» дея олсам!
Ҳозир Савр ғорида Абу Бакр розияллоҳу анҳу билан ҳамрох бўлганингизни хаёлимдан ўтказяпман. Қани энди, ғор оғзида қалбимни осиб қўйсаму улар менинг қалбимни парчалашса, сизга зарар етмаса!
Ҳозир Уҳуд кунида юзингиздаги қонни артаётганингизни тасаввур қиляпман. Қани энди, ўша зарба менга тегса-да, сиз ундан саломат қолсангиз!
Бир яҳудий аёл заҳарлаган қўйнинг қўлини емоқчи бўлиб ушлаб турганингиз кўз ўнгимдан ўтяпти. Қани энди, уни қўлингиздан олиб, «Сизнинг ўрнингизга уни мен ейман!» десам!
Бизга диннинг етиб келиши учун қанчалар азоб чекдингиз! Ота-онам сизга фидо бўлсин, Аллоҳнинг Расули!
@musaffouzb
Агар Қуръон қалбга кирса... Қалбдан дунё (муҳаббати) чиқиб кетади ва ўрнига саодат жойлашади.
Аллоҳим! Бизларни Қуръон аҳлидан қилгин!
Шукруллоҳ қоридан гўзал қироат:
"Ясин" сураси.
t.me/musaffouzb
#хайрли_тун
عَنْ حُذَيْفَةَ ، قَالَ كَانَ النَّبِيُّ إِذَا أَخَذَ مَضْجَعَهُ مِنْ اللَّيْلِ، وَضَعَ يَدَهُ تَحْتَ خَدِّهِ، ثُمَّ يَقُولُ: اللَّهُمَّ بِاسْمِكَ أَمُوتُ وَأَحْيَا. وَإِذَا اسْتَيْقَظَ، قَالَ: الْحَمْدُ لِلَّهِ الَّذِي أَحْيَانَا بَعْدَ مَا أَمَاتَنَا وَإِلَيْهِ النُّشُورُ. صحيح البخاري
Ҳузайфа розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Қачонки, Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам тунги ётоқларига борсалар, қўлларини юзларини тагига қўярдилар. Сўнгра: “Аллоҳумма бисмика амуту ва аҳя” (таржимаси: “Аллоҳим, исминг ила ўламан ва тириламан!”), дердилар. Уйғонсалар эса: “Алҳамду лиллаҳиллазий аҳяна баъда ма аматана ва илайҳин нушур” (таржимаси: “Жонимизни қабз қилгандан кейин қайта тирилтирган Аллоҳга ҳамд бўлсин. Қайта тирилиш Унинг Ўзигадир”).
Имом Бухорий ривояти.
♻️Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
👉 /channel/musaffouzb
3-дарс. Сийрат илмининг манбаълари ва сийрат илмининг уламолари.
Тошкент ислом институти Ҳадис ва ислом тарихи фанлари кафедраси катта ўқитувчиси Абдулазим Зиёуддин
t.me/musaffouzb
#Пайғамбаримиз_сийратларига_назар
Насаби шарифлари
Устоз Ҳабибуллоҳ домла АбдулғаффорЎзбекистон мусулмонлари идораси
fatvouz">
Фатво маркази етакчи мутахассиси
🔗 Улашинг: @musaffouzb
#siyrat
#muftiy_minbari
📹 ВАҲИЙНИНГ ТЎХТАБ ҚОЛИШИ
🎤 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари
@musaffouzb
ТЎРТИНЧИ АТР
ТУҒИЛИШ АРАФАСИДАГИ ҲОЛАТЛАР ВА МЎЪЖИЗАЛАР
وَلَمَّا أَرَادَ اللهُ تَعَاليَ إِبْرَازَ حَقِيْقَتِهِ الْمُحَمَّدِيَّة وَإِظْهَارَهُ جِسْماً وَرُوْحاً بِصُوْرَتِهِ وَمَعْنَاه نَقَلَهُ إِليَ مَقَرِّهِ مِنْ صَدَفَةِ آمِنَةَ الزُّهْرِيَّة
Аллоҳ таоло (охирги Пайғамбари) Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламга тегишли Ўз ҳақиқатини рўёбга чиқаришни ва у зотни жисм ва руҳларини сурат (шакл) ва маъно (шамоил, сифатлари)да зоҳир қилишни ирода қилиб, Зуҳрийя қабиласига мансуб Оминани раҳмига нақл қилди.
وَخَصَّهَا الْقَرِيْبُ الْمُجِيْبُ بِأَنْ تَكُوْنَ أُمًّا لِمُصْطَفَاه
Қорийб (ҳар бир бандага қон томиридан ҳам яқин), Мужийб (дуо, илтижоларни ижобат этувчи) Аллоҳ таоло Омина онамизни Мустафо соллаллоҳу алайҳи васалламдек зотга она бўлишдек (мақомга) хослади.
وَنُوْدِيَ فِيْ السَّمَاوَاتِ وَاْلأَرْضِ بِحَمْلِهَا لأَنْوَارِهِ الذَّاتِيَّة
Осмонларда ( Омина Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васал- ламнинг) зотий нурига ҳомиладор бўлганлиги нидо қилинди.
وَصَبَا كُلُّ صَبٍّ لِهُبُوْبِ نَسِيْمِ صَبَاه
Ёқимли, роҳатбахш (шарқдан эсадиган) сабо шамоли эсиб, ошиқлар хурсанд бўлди. Яъни: охир замон пайғамбарига ҳомиладор бўлганлик хабари ёқимли, роҳатбахш сабо шабодаси мисол ошиқларни ўз таровати ила ҳурсанд қилди
وَكُسِيَتِ اْلأَرْضُ بَعْدَ طُوْلِ جَدْبِهَا مِنَ النَّبَاتِ حُلَلاً سُنْدُسِيَّة
Узоқ давом этган қаҳатчиликдан замин ипакдек майин (гўзал) кийимларни кийди. Яъни: Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам баракотидан ерлар ям-яшил ўт- ўланларга бурканди.Чунки дунёга башариятнинг саййиди меҳмон бўлиб келаётганди.
وَاَيْنَعَتِ الثِّمَارُ وَأَدْنَي الشَّجَرُ لِلْجَانِيْ جَنَاه
Мевалар (етилиб) ғарқ пишди. Янги мева узиб (тановул қилув- чига) дарахтлар меваларини яқин қилди.
وَنَطَقَتْ بِحَمْلِهِ كُلُّ دَابَّةٍ لِقُرَيْشٍ بِفِصَاحِ اْلأَلْسُنِ الْعَرَبِيَّة
Қурайш қабиласидаги ҳамма ҳайвонлар Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламга омиладор бўлинганлигини араб тилида равон сўзлади.
Давоми👇
Агар Қуръон қалбга кирса... Қалбдан дунё (муҳаббати) чиқиб кетади ва ўрнига саодат жойлашади.
Аллоҳим! Бизларни Қуръон аҳлидан қилгин!
Шукруллоҳ қоридан гўзал қироат:
"Ясин" сураси.
t.me/musaffouzb
Аллоҳ баракот бериб ишларингизга,
Маҳшарда соя бўлсин бошларингизга.
Дўстим тун хам тушди, яхши дам олинг,
Рaсулуллоҳ кирсин тушларингизга.
ТУНИНГИЗ ОСУДА ЎТСИН! 🌙
🕋Яқинларингизга ҳам улашинг!
http://t.me/musaffouzb
#Пайғамбаримиз_сийратларига_назар
Муборак исмлари ва хулқ-атворлари
Устоз Ҳабибуллоҳ домла АбдулғаффорЎзбекистон мусулмонлари идораси
fatvouz">
Фатво маркази етакчи мутахассиси
🔗 Улашинг: @musaffouzb
БЕШИНЧИ АТР
ҲОМИЛАДОРЛИК ВАҚТИ ВА ТАВАЛЛУДЛАРИ
وَلَمَّا تَـمَّ مِنْ حَمْلِهِ صَلَّي اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ شَهْرَانِ عَلَي مَشْهُوْرِ اْلأَقْوَالِ الْمَرْوِيَّة تُوُفِّيَ بِالْمَدِيْنَةِ المُنَوَّرَةِ أَبُوْهُ عَبْدُ اللهِ وَكَانَ قَدِ اجْتَازَ بِأَخْوَالِهِ بَنِي عَدِيٍّ مِنَ الطَّائِفَةِ النَّجَّارِيَّة
Ривоят қилинган машҳур гапларга қараганда, ҳомилага икки ой тўлганда, Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламнинг оталари Абдуллоҳ Нажжор қабиласидаги Бани Адий (уруғидаги) тоғалари ҳузуридан қайтаётиб (йўлда) вафот этди.
وَمَكَثَ فِيهِمْ شَهْرًا سَقِيماً يُعَانُوْنَ سُقْمَهُ وَشَكْوَاه
(Ўлимдан олдин) тоғалариникида бир ой касал бўлиб ётди. (Қариндошлари) уни касали ва шикоятларидан (хабар олиб) ёрдам бериб турдилар.
وَلَمَّا تَمَّ مِنْ حَمْلِهِ صَلَّي اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ عَلَي الرَّاجِحِ تِسْعَةُ أَشْهُرٍ قَمَرِيَّة وَآنَ لِلزَّمَانِ أَنْ يَنْجَلِيَ عَنْهُ صَدَاه
Ҳомилага қамарий ой ҳисобида тўққиз ой тўлганда, замоннинг (туғилиши кутилаётган) зотга ташналиги кетаёзди.
حَضَرَ أُمَّهُ لَيْلَةَ مَوْلِدِهِ آسِيَةُ وَ مَرْيَمُ فِيْ نِسْوَةٍ مِّنَ الْحَضِيْرَةِ الْقُدْسِيَّة
(Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламнинг) муборак таваллуд кечасида Омина онамиз (ҳузурига) жаннат аёлларидан (бўлмиш) Осиё ва Марям розияллоҳу анҳумолар ҳозир бўлдилар.
وَأَخَذَهَا الْمَخَاضُ فَوَلَدَتْهُ صَلَّي اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ نُوْراً يَتَلأْلَؤُ سَنَاه
(Омина онамизни) тўлғоқ тутиб, Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламнинг зиёси (бутун оламни) ёритиб юборган Нурни дунёга келтирдилар.
http://t.me/musaffouzb
#xulqi_Quron_bolgan_Zot #siyrat
🌙 РАСУЛУЛЛОҲ ﷺНИНГ ГЎЗАЛ ХУЛҚЛАРИ
Анас розияллоҳу анҳу ривоят қилади: "Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам билан бирга кетаётган эдим. У зотнинг эгниларида дағал матодан бўлган кийим бор эди. Олдиларига бир аъробий келиб, ридоларидан қаттиқ тортди. Тортиш натижасида кийим Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг елкаларида из қолдирганини кўрдим. Аъробий: "Эй Муҳаммад, ҳузурингдаги молдан менга ҳам улуш берсинлар", деди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам унга ўгирилиб қарадилар ва табассум қилиб, сўнг унга ҳам молдан улуш беришни буюрдилар" (Имом Бухорий ривояти).
🌐 MUSLIM.UZ
@musaffouzb
АССАЛОМУ АЛАЙКУМ!
☀️ ХАЙРЛИ ТОНГ ☀️
Бу кунни Аллоҳ файзидан, баракотидан барчаларимизни насибадор қилсин.
Қалбингизни иймонга, ✨
Уйингизни қувончга, ✨
Юзингизни нурларга, ✨
Аллоҳим тўлдирсин
Қалбимизни кенг;
Охиратда саодатли;
Ўғил - қизларимизни салоҳиятли;
Ризқимизга Аллоҳ кенглик ато этсин.
Бугун Ҳижрий 1446 йил 7 - Рабиъул Аввал ойи
Милодий 2024 йил 10 сентябр ҳафтанинг сешанба куни
⏰Намоз_вақтлари
АЛЛОҲ ТАОЛО бундай марҳамат қилади:
إِنَّ الصَّلاَةَ كَانَتْ عَلَى الْمُؤْمِنِينَ كِتَابًا مَّوْقُوتًا
⏺"Албатта, намоз мўминларга вақти тайин этилган ва (фарз деб) битилгандир (Нисо сураси, 103-оят)
🌅 Бомдод - 05:10
🌅 Қуёш - 05:51
🏞 Пешин - 12:45
🏞 Аср - 17:05
🌆 Шом - 18:42
🌃 Хуфтон - 20:20
ЎЗБЕКИСТОН ТУМАНИДА БЕШ ВАҚТ ЎҚИЛАДИГАН НАМОЗЛАРНИНГ МУСТАҲАБ ВАҚТЛАРИ.
Телеграм
http://t.me/musaffouzb
#Ҳидоят_таваллуди
"Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ансорлар*ни зиёрат қилар, уларнинг болаларига салом бериб, уларнинг бошларини силар ҳамда уларнинг ҳаққига дуо қилар эдилар".
Имом Насоий ривоят қилган.
* Ансорлар — Мадинаи Мунавваралик саҳобалар.
♻️Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
👉 /channel/musaffouzb
#siyrat
🌙 РАСУЛУЛЛОҲДА ГЎЗАЛ ЎРНАК БОР
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам фақирона ҳаёт кечирдилар, фақирликлари ожизликларидан эмас, балки бойликка ружу қўймаганликларидан эди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг муборак ҳужраларининг узунлиги йигирма беш қулочдан ошмаган. Оиша розияллоҳу анҳо онамиз билан истиқомат қилган ҳужралари бир хонали бўлиб, гуваладан тикланган эди. Ҳужранинг торлигидан Расулуллоҳ алайҳиссалом намоз ўқиганларида Оиша розияллоҳу анҳо онамиз ухлай олмас эдилар. Расулуллоҳ алайҳиссалом сажда қилганларида Оиша розияллоҳу анҳо онамиз оёқларини йиғиштириб олардилар.
Уйда ойлаб қозон осилмас, кўпинча оила таоми ҳурмо ва сувдан иборат эди.
🌐 /channel/musaffouzb
ФОСИД НИКОҲДА МАҲР ВА ИДДА МАСАЛАСИ
#никоҳ
❓1372-CАВОЛ: Бир танишим бир аёл билан оила қурибди. Лекин никоҳда гувоҳлар бўлмаган экан. Кейин баъзи сабаблар туфайли ажрашиб кетишибди. Аёлнинг маҳри ва иддаси нима бўлади? Баъзилар бу хато никоҳ бўлган шунинг учун идда ҳам, маҳр ҳам бўлмайди, дейишибди.
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир роҳманир роҳим. Никоҳда энг камида битта эркак, икки аёл ёки иккита эркак бўлиши шарт. Агар шундай гувоҳлар бўлмаган бўлса, бу фосид никоҳ бўлади.
Фосид никоҳда эр-хотин ўртасида жинсий яқинлик бўлган бўлса ва маҳр ҳам белгиланган бўлса, эр шу маҳрни беради ва аёл идда ўтиради. Иддаси эркак жимони тарк қилганидан ёки бирга яшамасликни қасд қилиши билан бошланади.
Агар никоҳ пайтида умуман маҳр белгиланмаган бўлса, эр маҳри мисл беради. Яъни, никоҳ битими тузилган пайтда, келинга ота томонидан ҳар жиҳатдан (ёши, ҳусни ва ҳоказо) тенг бўлган аёл қариндошлари қанча маҳр олган бўлса, ўшани беради.
Агар яқинлик бўлмасдан ажрашиб кетишган бўлса, эр маҳр бермайди, аёл идда ўтирмайди. Бу борада “Бадоеъус саноеъ”да батафсил жавоб берилган:
وَأَمَّا النِّكَاحُ الْفَاسِدُ ، فَلَا حُكْمَ لَهُ قَبْلَ الدُّخُولِ ، وَأَمَّا بَعْدَ الدُّخُولِ ، فَيَتَعَلَّقُ بِهِ أَحْكَامٌ مِنْهَا ثُبُوتُ النَّسَبِ وَمِنْهَا وُجُوبُ الْعِدَّةِ ، وَهُوَ حُكْمُ الدُّخُولِ فِي الْحَقِيقَةِ وَمِنْهَا وُجُوبُ الْمَهْرِ ... وَالْخَلْوَةِ فِي النِّكَاحِ الْفَاسِدِ لَا تُوجِبُ الْعِدَّةَ ؛ لِأَنَّهُ لَيْسَ بِنِكَاحٍ حَقِيقَةً
“Фосид никоҳда жинсий яқинликдан аввал ҳеч ҳукм бўлмайди. Яқинликдан кейин бир қанча ҳукмлар юзага чиқади. Насаб собит бўлиши, идданинг вожиб бўлиши, идда ҳақиқий яқинликдан кейин бўлади, маҳрнинг вожиб бўлиши шу ҳукмлар жумласига киради.... Фосид никоҳдаги хилвати саҳиҳа иддани вожиб қилмайди. Чунки бу никоҳ ҳақиқий никоҳ эмас”. Валлоҳу аълам.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.
fatvouz">🔗 Улашинг: @musaffouzb
ПАЙҒАМБАРИМИЗ СОЛЛАЛЛОҲУ АЛАЙҲИ ВАСАЛЛАМ ҚАБРЛАРИНИНГ ҲОЛАТЛАРИ
Каъбул Аҳбордан ривоят қилинади: “Ҳар тонг отган пайтда осмондан етмиш минг фаришта тушиб, Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг қабрларини қанотлари билан силаб, атрофини ўраб оладилар. То кеч киргунча истиғфор, саловат айтадилар. Кеч киргач, кўтарилиб кетадилар ва яна етмиш минг фаришта тушиб, қабрни қуршаб олади ва қанотлари билан силайдилар. Набий соллаллоҳу алайҳи васалламга тонггача салавотлар айтадилар. Қиёмат қойим бўлса, Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам етмиш фариштанинг қуршовида (қабрдан) чиқадилар”.
Эй мусулмон биродарим, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг даражаларига, Аллоҳ ва муқарраб фаришталарнинг у кишини икром қилишларига бир назар сол.
Фаришталар у зотга иззат-икром кўрсатиб, истиғфор айтадилар. Аммо у киши истиғфорга муҳтож эмас, зеро, Аллоҳ таоло у кишининг олдинги ва кейинги гуноҳларини кечирган.
Аллоҳумма солли ва саллим ва баарик ала Муҳаммад ва ала олиҳи ва асҳабиҳи ажмаъийн!
"Тадорик" китобидан.
♻️Аллоҳ розилиги учун тарқатинг аввало амал билан!
👉 /channel/musaffouzb
وَخَرَّتِِ اْلأَسِرَّةُ وَاْلأَصْنَامُ عَلَي الْوُجُوْهِ وَاْلأَفْوَاه
Тахтлар, бут ва санамлар юз тубан ерга қулади.
وَتَبَاشَرَتْ وُحُوْشُ الْمَشَارِقِ وَالْمَغَارِبِ وَ دَوَابُّهَا الْبَحْرِيَّة
Машриқу мағрибда яшовчи ваҳший ҳайвонлар, сув ҳайвонлари бир-бирларига хурсандчилик изҳор қилдилар.
وَاحْتَسَتِ الْعَوَالِمُ مِنَ السُّرُوْرِ كَأْسَ حُمَيَّاه
Бутун олам шодлик (шароби)дан (тўлдирилган) сурур, шодонлик қадаҳини ичди.
وَبُشِّرَتِ الْجِنُّ بِإِضْلاَلِ زَمَنِـهِ
Жинлар Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламнинг дунёга келиш пайти яқинлашаётганлик хабарини беришди.
Шарҳ:Баъзи нусхаларда “бушширот” маълум феъли мозий шаклида келган.
وَانْتُهِكَتِ الْكَهَانَةُ وَ رَهِبَتِ الرَّهْبَانِيَّة
Коҳинлик барбод қилинди. Роҳиблар (бўлаётган ишлардан) хавф қила бошладилар.
وَلَهِجَ بِخَبَرِهِ كُلُّ حِْبرٍ خَبِيْرٍ وَفِيْ حِلاَ حُسْنِهِ تَاه
(Воқеаларни) чиройли ҳуснидан (ёқа тишлаб) лолу-хайрон қолишиб, ҳар бир олим, хабардор кишилар (бу оламшумул) хабарни тезда тарқатдилар.
وَأُتِيَتْ أُمُّهُ فِي الْمَنَامِ فَقِيْلَ لَهَا إِنَّكِ قَدْ حَمَلْتِ بِسَيِّدِ الْعَالَمِيْنَ وَخَيْرِ الْبَرِيَّة وَسَمِّيْهِ إِذَا وَضَعْتِيهِ مُحَمَّدًا لأّنَـهُ سَتُحْمَدُ عُقْبَاه
Онаси (Омина)га тушида: “Сиз борлиқнинг энг яхшисига ҳомиладор бўлдингиз.Уни дунёга келтирганингизда Муҳаммад деб номланг, чунки у зот алал оқибат мақталур”, -дейилди.
عَطِّرِ اللَّهُمَّ قَبَرَهُ الْكَرِيْمَ بِعَرْفٍ شَذِيٍّ مِنْ صَلاَةٍ وَتَسْلِيمٍ اَللَّهُمَّ صَلِّ وَسَلِّمْ وَ بَارِكْ عَلَيْهِ
Эй Аллоҳим?! Ўзинг Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва-салламнинг қабри шарифларини хушбўй, ўта ёқимли салоту салом ҳидлари ила муаттар айла!
http://t.me/musaffouzb
АССАЛОМУ АЛАЙКУМ!
☀️ ХАЙРЛИ ТОНГ ☀️
Бу кунни Аллоҳ файзидан, баракотидан барчаларимизни насибадор қилсин.
Қалбингизни иймонга, ✨
Уйингизни қувончга, ✨
Юзингизни нурларга, ✨
Аллоҳим тўлдирсин
Қалбимизни кенг;
Охиратда саодатли;
Ўғил - қизларимизни салоҳиятли;
Ризқимизга Аллоҳ кенглик ато этсин.
Бугун Ҳижрий 1446 йил 6 - Рабиъул Аввал ойи
Милодий 2024 йил 9 сентябр ҳафтанинг душанба куни
⏰Намоз_вақтлари
АЛЛОҲ ТАОЛО бундай марҳамат қилади:
إِنَّ الصَّلاَةَ كَانَتْ عَلَى الْمُؤْمِنِينَ كِتَابًا مَّوْقُوتًا
⏺"Албатта, намоз мўминларга вақти тайин этилган ва (фарз деб) битилгандир (Нисо сураси, 103-оят)
🌅 Бомдод - 05:10
🌅 Қуёш - 05:50
🏞 Пешин - 12:45
🏞 Аср - 17:05
🌆 Шом - 18:44
🌃 Хуфтон - 20:20
ЎЗБЕКИСТОН ТУМАНИДА БЕШ ВАҚТ ЎҚИЛАДИГАН НАМОЗЛАРНИНГ МУСТАҲАБ ВАҚТЛАРИ.
Телеграм
http://t.me/musaffouzb
#Ҳидоят_таваллуди
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам марҳамат қилдилар:
«Албатта, мен яхши хулқларни тамомига етказиш учун юборилдим».
📚Имом Аҳмад ривоят қилган.
🔗 Улашинг:
t.me/musaffouzb
Мавлуд ойи ,дунё топмиш ўзга чирой.
Ё Оллоҳим туширдингми осмондан ой .
Росулим деб фахр этмишдир фақиру бой.
Шафоатчим бўлингиз , ё Росулуллоҳ
Минг афсууски даврингизда яшолмадим.
Сафингизда туриб ҳиссам қўшолмадим .
Пойингизга ҳатто , жоним тўшолмадим.
Шафоатчим бўлингсиз ё Росулуллоҳ .
Гўзал хулқни аҳли замин сиздан олди.
Илму зиё аҳли мўмин сиздан олди .
Одамизод борки камин сиздан олди.
Шафоатчим бўлинг , сиз ё Росулуллоҳ.!
Сизни кўрмоқ ниятида , жоним ҳалак.
Орзуйимла тўлиб тошар осмон фалак.
Нима қилай , сиз деб агар урса юрак ,
Шафоатчим бўлинг сиз ё Росулуллоҳ !
Сиз туғилиб , ер юзида тўлмиш зиё .
Пойингизга бағрин очмиш ,ҳатто само
Хизмат қилди фаришталар ҳам бериё .
Шафоатчим бўлинг , сиз ё Росулуллоҳ .
Халилуллоҳ зотидансиз ,олий насаб
Яратилмиш дунё сиз деб, ё воажаб .
Эй муттақий эй комили илму адаб .
Шафоатчим бўлинг , сиз ё Росулуллоҳ !
Мадҳингизни айтмоқ учун ,ожиз тилим .
Сиз томонга талпинади доим дилим .
Садқа қилсам арзир сизга жону таним .
Шафоатчим бўлинг сиз , ё Росулуллоҳ !
Қиёмат кун , дўзах ўти бўлганда ҳил.
Тан чидолмай , тизза томон тушганда тил.
Бир меҳрибон излаб ,сўраб қолганда дил .
Шафоатчим бўлинг сиз ё Росулуллоҳ !
Икки дунё тополмайди қийматингиз .
Икки дунё учун еткай ҳимматингиз .
Маҳшар куни қолмай биздек умматингиз .
Шафоатчим бўлинг , сиз ё Росулуллоҳ !!!
Амин !!!.
Maruf Muminov
t.me/musaffouzb
КОМАДАГИ ИНСОННИНГ НАМОЗИ
#намоз
❓1370-CАВОЛ: Комага тушган инсон икки ёки уч йил кома ҳолатида бўлиб кейин ўзига келса, қолиб кетган намозлари нима бўлади?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир роҳманир роҳим. Динимиз кўрсатмаларига кўра беш вақт ва ундан кам намоз вақтида беҳуш бўлиб, кейин ҳушига келган киши, шу муддатда қолиб кетган намозларини қазосини ўқийди. Агар беш вақтдан кўп намозлар вақти давомида тинимсиз беҳуш ҳолда бўлган бўлса, бу вақтда қолиб кетган намозлар қазосини ўқимайди, ундан соқит бўлади.
Саволда айтилгандек узоқ йил давомида комада ётган бўлса, ўзига келгандан кейин бу вақтдаги намозлар қазосини ўқиш лозим бўлмайди. “Ҳидоя” китобида бундай дейилган:
ومن أغمي عليه خمس صلوات أو دونها قضى وإن كان أكثر من ذلك لم يقضي
“Беш вақт ва ундан кам намоз давомида беҳуш бўлган бўлса, буларнинг қазосини ўқийди. Агар беш вақтдан кўп намоз давомида беҳуш бўлган бўлса, бу муддатдаги намозлар қазосини ўқимайди” Валлоҳу аълам.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.
fatvouz">🔗 Улашинг: @musaffouzb