musaffouzb | Неотсортированное

Telegram-канал musaffouzb - MUSAFFO.UZ

6837

"Оқ тепа" жомеъ масжидининг расмий телеграм канали!

Подписаться на канал

MUSAFFO.UZ

#Видеолавҳа
🌐ИЖТИМОИЙ ТАРМОҚ НОМИМИЗНИ БЕРКИТСА-ДА АХЛОҚИМИЗНИ ЯШИРОЛМАЙДИ!

🎙 Ҳомиджон домла ИшматбековЎзбекистон мусулмонлари идораси раисининг биринчи ўринбосари

🚀 Улашинг: /channel/musaffouzb

Читать полностью…

MUSAFFO.UZ

УЧИНЧИ АТР

ЯНА НАСАБИ ШАРИФ

نَسَبٌ تَحْسِبُ الْعُلَي بِحُلاَهُ قَلَّدَتْهَا نُجُوْمَهَا الجَوْزَاءُ

Бу насаб шундайин улуғ насабдурки, гўё осмон у билан зийнатлангандек, ҳисоблайсиз. Ва яна шундай гумон қиласизки, Жавзо юлдузи у насабни худди маржон таққандек бўйнига тақиб безаниб олган...

حَبَّذَا عِقْدُ سُودَدٍ وَفَخَارٍاَنْتَ فِيـهِ الْيَتِيْمَةُ الْعَصْمَاءُ

Қандай улуғ, шарафли насаб шодасики, сиз унинг ичида гўё бебаҳо дур кабисиз.

Шарҳ:Манашу икки байт “Қасидаи бурда” муаллифи Имом ал-Бусийрийнинг “Ҳамзийя” қасидасидан олинган.

وَاَكْرِمْ بِهِ مِنْ نَسَبٍ طَهَّرَهُ اللهُ تَعَالَي مِنْ سِفَاحِ الْجَاهِلِيَّة

Бу насаб қандаям мукаррам насаб эканки, Аллоҳ таоло уларни жоҳилият айбларидан авайлаб пок сақлаган?!

اَوْرَدَ الزَّيْنُ الْعِرَاقِيُّ وَارِدَهُ في مَوْرِدِهِ الْهَنِيِّ وَرَوَاه

Юқорида зикри ўтган тартибдаги насабни Зайниддин ал-Ироқий (раҳматуллоҳи алайҳ) ўзининг “Мавридул ҳаний” номли китобида (Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг) муборак насаблари тўғрисидаги саҳиҳ ҳадислар ила келтирган.

حَفِظَ اْلإِلَهُ كَرَامَةً لِمُحَمَّدٍ اَبَاءَهُ الاَمْجَادَ صَوْناً لإِسْمِهِ

Аллоҳ таоло Муҳаммад алайҳиссаломнинг каромати юзасидан, қолаверса муборак номларига айб етмасин учун ул зотнинг ота-боболарини ҳифзига олди.

تَرَكُوا السِّفَاحَ فَلَمْ يُصِبْهُمْ عَارُهُ مِنْ آدَمٍ وَ إِلىَ أَبِيهِ وَأُمِّه

Бас, Аллоҳнинг ҳифзи билан улар сифаҳ (зино) га яқин йўламадилар. Шундай қилиб, ҳазрати Одамдан то онаси ва отасига қадар бўлган аждодларига зино ори етмади.

Шарҳ:Мана шу байт Ҳофиз Ибн Носириддин Димашқийнинг қасидасидан олинган.

سَرَاةٌ سَرَي نُوْرُ النُّبُوَّةِ في أَسَارِيرِ غُرَرِهِمُ الْبَهِيَّة

Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг аждодлари, ҳаммалари обрў-эътиборли бошлиқ ўтганлар. Ул зотниннг муборак пайғамбарлик нурлари боболарининг пешоналаридаги чизиқларда намоён бўлиб, авлодма-авлод кўчиб юрарди.

وَ بَدَرَ بَدْرُهُ في جَبِيْنِ عَبْدِ الْمُطَّلِبِ وَابْنِهِ عَبْدِ الله

(Туғилиш замони тобора яқинлашаркан) Росулуллоҳнинг худди бадр кечасида ойдин кўринадиган ўн тўрт кунлик ойга ўхшаш нурлари боболари Абдул-мутоллиб ҳамда унинг ўғли Абдуллоҳларнинг пешоналарида (жило сочиб) равшан бўлди.

عَطِّرِ اللَّهُمَّ قَبَرَهُ الْكَرِيْمَ بِعَرْفٍ شَذِيٍّ مِنْ صَلاَةٍ وَتَسْلِيمٍ اَللَّهُمَّ صَلِّ وَسَلِّمْ وَ بَارِكْ عَلَيْهِ

Эй Аллоҳим?! Ўзинг Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва-салламнинг қабри шарифларини хушбўй, ўта ёқимли салоту салом ҳидлари ила муаттар айла!

http://t.me/musaffouzb

Читать полностью…

MUSAFFO.UZ

#siyrat

🌙РАСУЛУЛЛОҲ СОЛЛАЛЛОҲУ АЛАЙҲИ ВА САЛЛАМНИНГ КЎРИНИШЛАРИ

@musaffouzb

Читать полностью…

MUSAFFO.UZ

#Видеолавҳа

📹 ХОЛИС ИНСОН РИЁКОР БЎЛМАЙДИ
🎤 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари

🚀 Улашинг: /channel/musaffouzb

Читать полностью…

MUSAFFO.UZ

АССАЛОМУ АЛАЙКУМ!

☀️ ХАЙРЛИ ТОНГ ☀️

Бу кунни Аллоҳ файзидан, баракотидан барчаларимизни насибадор қилсин.

Қалбингизни иймонга, ✨
Уйингизни қувончга, ✨
Юзингизни нурларга, ✨
Аллоҳим тўлдирсин
Қалбимизни кенг;
Охиратда саодатли;
Ўғил - қизларимизни салоҳиятли;
Ризқимизга Аллоҳ кенглик ато этсин.


Бугун Ҳижрий 1446 йил 5 - Рабиъул Аввал ойи
Милодий 2024 йил 8 сентябр ҳафтанинг якшанба куни


⏰Намоз_вақтлари

АЛЛОҲ ТАОЛО бундай марҳамат қилади:

إِنَّ الصَّلاَةَ كَانَتْ عَلَى الْمُؤْمِنِينَ كِتَابًا مَّوْقُوتًا

⏺"Албатта, намоз мўминларга вақти тайин этилган ва (фарз деб) битилгандир (Нисо сураси, 103-оят)

🌅 Бомдод - 05:10
🌅 Қуёш - 05:49
🏞 Пешин - 12:45
🏞 Аср - 17:05
🌆 Шом - 18:46
🌃 Хуфтон - 20:20

ЎЗБЕКИСТОН ТУМАНИДА БЕШ ВАҚТ ЎҚИЛАДИГАН НАМОЗЛАРНИНГ МУСТАҲАБ ВАҚТЛАРИ.


Телеграм
http://t.me/musaffouzb

Читать полностью…

MUSAFFO.UZ

"РОСУЛУЛЛОҲ КЕЛАДУР"

Кириб келган Робиъул аввал (Мавлид ойи) муносабати билан! Соғинган қалблар учун.

Кел, энди Жаброил,
Аршни супургил,
Бунга меҳмон бўлгани
Расулуллоҳ келадур.

“Мозоға-л-басар” кўзлик,
“Шамс” “зуҳо” юзлик,
Барчадин ширин сўзлик,
Расулуллоҳ келадур.

Шамолларга бориб айтгин,
Сайр этишини қўйсун,
Беодоблик қилмасун,
Расулуллоҳ келадур.

Дарёларга ҳам айтгин,
Мавж уришини қўйсун,
Олдида соқов турсун,
Расулуллоҳ келадур.

Моликларга бориб айтгин,
Дўзах эшигин ёпсун,
Йўлларига кўз тутсун,
Расулуллоҳ келадур.

Ғилмонларга ҳам айтгин,
Жаннат эшигин очсун,
Бошларига нур сочсун,
Расулуллоҳ келадур.

Азроилга ҳам айтгин,
Жон олишини қўйсун,
Хизматда муқим турсун,
Расулуллоҳ келадур.

Уфуқи мақомга бориб,
Йиғлаб айтди Жаброил,
Бундан ўтсам ё Росул,
Қанотларим куядур.

Қиёмат куни бўлганда,
Йиғилар барча банда,
Расулуллоҳ келганда,
Умматларинг келадур...

t.me/musaffouzb

Читать полностью…

MUSAFFO.UZ

СубҳанАллоҳ!
Пайғамбаримиз С.А.В яшаган уйларига, даврларига сайр
қиламиз😢

1445-йил аввалги Мадина шаҳри Масжидун Набави( Пайғамбаримиз с.а.в.нинг масжиди) ва Ҳужраи Саодат( масжидга ёндош уйлари)нинг тахминий кўриниши.

3D технологияси ёрдамида, маълумотлар асосида қайта тикланган тасвир.  Айнан ўша вақтдагидек бўлмаса ҳам, тасаввур учун етарли.
💫


🔄 Дўстларингизга ҳам улашинг!!!

http://t.me/musaffouzb

Читать полностью…

MUSAFFO.UZ

МАВЛИД ҚИЛИШ БИДЪАТМИ?
#раддия

❓534-CАВОЛ: Баъзилар мавлид қилиш бидъат, дейишмоқда. Бу ҳақда Ислом уламолари нима дейишган?

💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Мавлид ойи Пайғамбаримиз алайҳиссаломнинг ҳаётларини, муборак сийратлари ва суннати санийяларини янада чуқурроқ ўрганиш ойидир. Бу ойда ҳам, бундан кейин ҳам биз, мўмин-мусулмонлар, ҳар бир ишда, ҳар бир амалда У зотнинг суннатларига мувофиқ йўлда юришимиз, У зотга эргашишимиз зарур.

Аслида Пайғамбаримиз алайҳиссаломнинг мавлидларини биринчи бўлиб нишонлаган зот – Расулуллоҳ алайҳиссаломнинг Ўзларидир. Имом Муслим Абу Қатода разияллоҳу анҳудан ривоят қилган ҳадиси шарифда айтадилар: “Набий алайҳиссаломдан душанба куни рўза тутиш ҳақида сўрашди. Шунда У Зот: “Ўша кунда мен туғилганман ва шу кунда менга (ваҳий, пайғамбарлик) нозил бўлган”, – дедилар. Ушбу ҳадиси шариф Пайғамбаримиз алайҳиссалом душанба куни туғилганликлари ва шу кунда пайғамбарлик ато қилингани муносабати билан рўза тутганликларига далолат қилади.

Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васалламнинг таваллудларини нишонлаш ва бунда хурсандчилик қилишни ўзига яраша шаръий далиллари, асослари ҳамда манфаатлари бор. Мусулмон уммати тақрибан минг йилдан буён уни нишонлаб келмоқда. Ислом умматининг таянчи бўлган бир қатор уламолар уни яхши амал санашган.

Уламоларимиз: “Абдуллоҳ ибн Масъуд разияллоҳу анҳунинг “Мусулмонлар яхши санаган нарса Аллоҳ наздида ҳам яхшидир”,– деган сўзлари айнан мавлидга мос тушади”, – дейдилар. Биз кўпчилик уламоларнинг, шу жумладан, юртимиз уламоларининг фикрларини ушлашимиз ва ихтилофга ўрин бермаслигимиз лозим бўлади. Зеро, мавлиддан кўзланган мақсадларга эришишга мусулмонлар бугун ҳар доимгидан кўра кўпроқ муҳтождирлар.

Ал-Ҳофиз Абдурраҳим ал-Ироқий айтадилар: “Зиёфат ташкил этиш ва муҳтожларга таом улашиш ҳар вақтда ҳам яхши саналган амаллардандир. Айниқса, бу муборак ойда унга Расулуллоҳ алайҳиссаломнинг нурлари зоҳир бўлганлиги туфайли шоду ҳуррамлик улашилса қандай ҳам яхшидир. Унинг бидъат эканлиги макруҳ бўлишига сабаб бўлолмайди. Зеро, қанчадан қанча яхши бидъатлар борки, уларга амал қилиш вожиб даражасига чиққандир” (Манба: “Шарҳу мавоҳибул-ладунийя” китоби).

Ҳофиз Суютий раҳматуллоҳи алайҳ айтадилар: “Менинг наздимда аслида мавлид амалида одамларнинг тўпланиши, Қуръони каримдан қироат қилиш, Пайғамбаримиз алайҳиссаломнинг таваллуд топганларида рўй берган мўжизалар ҳақида ворид бўлган хабарларни ривоят қилиш, кейин дастурхон ёзилиб, таомлардан тановул қилингач тарқалиб кетиш, буларнинг ҳаммаси бидъат ҳасана ишлардан саналиб, уни ташкил этганларга савоб бор. Чунки, бунда Пайғамбаримиз алайҳиссаломни улуғлаш, таваллуд топганлари учун хурсандчилик ва шодликни изҳор этиш бор” (Манба: “Ҳуснул мақсид фи амалил мавлид” китоби).

Асрининг Ҳофизи бўлмиш Шайхул Ислом Абул Фазл Аҳмад ибн Ҳажар Асқалонийдан мавлид ҳақида сўралганда қуйидаги жавобни берганлар: “Мавлиднинг асли бидъат бўлиб, у ҳақида аввалги уч асрдаги салафи солиҳлардан ҳеч нарса нақл қилинмаган. Лекин, шу билан бирга бу иш яхшиликларни ва унга зид бўлган нарсаларни ўз ичига олгандир. Бас, ким яхшиликларини олиб, ёмонликларидан четда бўлса, бидъати ҳасана бўлади. Ким ёмонликларидан четланмаса, яхши бўлмайди” (Манба: “Ҳуснул мақсид фи амалил мавлид” китоби).

Ибн Обидин айтадилар: “Билингки, Набий алайҳиссалом таваллуд топган ойда мавлиди шариф ўтказиш яхши бидъатлардандир” (Манба: “Шарҳу ибн Обидийн ала мавлиди ибн Ҳажар” китоби).

Хулоса қилиб айтганда, Набий алайҳиссаломнинг таваллудларини нишонлашнинг жоиз эканига Ислом олами забардаст уламоларининг кўплаб ижобий фикрларини келтириш мумкин. Айниқса, дунёнинг баъзи жойларида Ҳабибимиз алайҳиссаломнинг муборак шаъниларига нисбатан қасддан одобсизликлар амалга оширилаётган бир пайтда, У зотнинг сийратларини, суннатларини, гўзал шамоиллари ва юксак ахлоқларини қунт билан ўрганишимиз ва ёш авлодларга ўргатишимиз зиммамиздаги олий бурчимиздир. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати
. @musaffouzb

Читать полностью…

MUSAFFO.UZ

МУҲАММАД СОЛЛОЛЛОҲУ АЛАЙҲИ ВАСАЛЛАМГА МУҲАББАТ

1. Муҳаммад соллоллоҳу алайҳи васалламга иймон келтириш.
2. Муҳаммад соллоллоҳу алайҳи васалламни Аллоҳнинг Расули деб билиш
3. Муҳаммад соллоллоҳу алайҳи васалламга муҳаббатли бўлиш
4. Итоат - Муҳаммад соллоллоҳу алайҳи васаллам буюрган барча ишларда итоат этиш.
5. Муҳаммад соллоллоҳу алайҳи васаллам қайтарган барча ишлардан қайтиш
6. Иқтидо - Муҳаммад соллоллоҳу алайҳи васалламга эргашиш
7. Тасдиқ - Муҳаммад соллоллоҳу алайҳи васаллам келтирган хабарларни тасдиқлаш
8. Одоб - Муҳаммад соллоллоҳу алайҳи васалламни улуғлаш
9. Одоб - Муҳаммад соллоллоҳу алайҳи васалламни мақташда ғулувга кетмаслик.
10. Хулқ - Муҳаммад соллоллоҳу алайҳи васалламнинг гўзал хулқлари билан хулқланиш
11. Ҳурмат – Асҳобларига нисбатан одоб кўрсатиш
12. Харакат – суннатларини тирилтириш ва ёйиш
13. Ҳимоя - Муҳаммад соллоллоҳу алайҳи васаллам шаънларини ҳимоя қилиш
14. Эҳтиром – Аҳли байтга оила аъзоларига ҳурмат
15. Саловат - Муҳаммад соллоллоҳу алайҳи васалламга саловат айтиб юриш

А. Фарз даражасидаги муҳаббат. Муҳаммад соллоллоҳу алайҳи васаллам келтирган шариат ҳукмларини муҳаббат ва эҳтиром билан қабул қилиш
Б. Фазилат даражасидаги муҳаббат. Муҳаммад соллоллоҳу алайҳи васалламнинг сийратларидаги еб ичиш, кийиниш, юриш туришлари ҳаётий холатларига тақлидга муҳаббат кўрсатиш.

Азизлар! Савоб ва ажр бўлсин, дўстларингизга ҳам улашинг.

t.me/musaffouzb

Читать полностью…

MUSAFFO.UZ

БУЮК ШАФОАТ
🎙 Шайх Нуриддин Холиқназар
🌙 СИЙРАТ

🌐 /channel/musaffouzb

Читать полностью…

MUSAFFO.UZ

ИККИНЧИ АТР

НАСАБИ ШАРИФ

وَ بَعْدُ فَاَقُولُ هُوَ سَيِّدُنَا مُحَمَّدٌ صَلَّي اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ ابْنُ عَبْدِ اللهِ

(Ҳамду санодан) сўнг, (қуйида зикри келадиган зотнинг муборак насабларини) айтаман. У зот, Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам, Абдуллоҳнинг ўғиллари.

Шарҳ: Куняси Абул Қусам-яъни: яхшиликларни жамловчи.Лақаби Забиҳуллоҳ , 25 ёшида вафот этган.

Муҳаммад- тўхтовсиз мақталадиган маъносини ифода қилади.Араб тилида феъл تفعيل (тафъийл) бобида келганда, кўпинча бир ишни қайта-қайта, кўп марта қилинганлигини ифодалайди. Масалан:قطع (қотоъа) - кесди,قطع (қоттоъа) - қиймалади, حمد (ҳамида) - мақтади, حمد (ҳаммада) - тўхтовсиз мақтади. Шунда حمد (ҳаммада) феълидан ясалган محمد (Муҳаммад) исми тўхтовсиз мақталадиган, деган маънони англатади.Мақтов Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламни ҳар томондан чулғаган: исмлари - Муҳаммад ва Аҳмад, шафоат қиладиган мақомларининг номи - “Маҳмуд”(мақтовли), қиёмат кунидаги байроқ- ларининг номи -“Ливаул ҳамд” (мақтов байроғи), умматлари - “Ҳаммадун” (ҳамду санони кўп айтувчилар)дир. (“Сиз Пайғамбарни кўрганмисиз?” 1/64). Шифо китобида Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг муборак исмларини адади ҳақида уламолар турли ривоятларни келтирганлар.Ибн ал-Арабий Шарҳи Термизийда исмларини мингтага етказганлар. Имом Суютий бир рисоласида беш юзтага етказган. Қуръони каримда тўрт жойда Муҳаммад (“Оли Имрон”, 144-оят, “Аҳзоб”, 40-оят, “Муҳаммад”, 2-оят, “Фатҳ”, 29-оят ), бир жойда Аҳмад (“Софф”, 6-оят) исми келган.Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг муборак исмлари маданий сураларда зикр қилинганлиги ўша ерда яшаб вафот қилишларига ишорадай гўё. Кунялари Абул Қосим.

ابْنِ عَبْدِ الْمُطَّلِبِ وَاسْمُهُ شَيْبَةُ الْحَمْد{حُمِدَتْ خِصَالُهُ السَّنِيِّة}

Абдуллоҳ эса, Абдул Муттолибнинг ўғли. Исми Шайбатул ҳамд. ( У олий хислатлари мақталган киши эди.) Қавс ичидаги қўшимча баъзи бир нусхаларда зиёда бўлиб келган.

Шарҳ:Абдулмуттолиб - Муттолибнинг қули, хизматкори.Отаси вафот этиб етим қолганидан сўнг, Муттолиб исмли амакиси қарамоғида қолди. Шайба одамларнинг гапи ва амакисининг унга кўрсатган меҳр-оқибати натижасида ўзига Абдулмуттолиб лақабини олди. Истеъмолда исми қолиб, лақаби ишлатиладиган бўлиб кетди. Ҳамднинг Шайбага изофаси ташриф учундир. Яхши ниятлар ила келажакда мақтовга сазовор бўлсин деган умидда номланган. Бошида оқ сочи бўлгани учун онаси унга Шайба (Оқ соч) номини берди. Куняси Абул Ҳорис.Аммо арабларнинг туғилган чақалоққа бошида оқ сочи бўлмасада, Шайба исми беришлари улуғ ёшга етсин деган яхши умидда қилинади.

اِبْنِ هَاشِمٍ وَاْسمُهُ عَمْرٌو

Ҳошимнинг ўғли. Исми Амр

Шарҳ:Ҳошим- нон тарқатувчи дегани. Узун умр кўрсин дейишиб, Амр деб номланган.

اِبْنِ عَبْدِ مَنافٍ وَاسْمُهُ المْغُيْرَةُ {الَّذِي يَنْتَمِي اْلإِرْتِقَاءُ لِعُلْيَاهُ}

Абдуманофнинг ўғли. Исми Муғийра. )Олийжаноб бўлганидан баланд мартабалар унда интиҳо топган).

Шарҳ:Муғийра-душманга қарши чиқувчи ёки пухта иш қилувчи дегани.Чиройли бўлганидан қомарул ботҳо - чўлдаги ой лақабини олган.

Давоми👇

Читать полностью…

MUSAFFO.UZ

суянганларини ўта балоғатли, фасоҳатли сўзлар ила баён қилмоқдалар.

وَ رَفْعُهُ اِلَي الخَلِيْلِ اِبْراهِيمَ عَلَيْهِ السَّلاَمُ اَمْسَكَ عَنهُ الشَّارِعُ وَ اَبَاه

У (насаби шариф)ни Шореъ (Набий соллоллоҳу алайҳи васаллам) Иброҳим алайҳиссаломга етказишни кариҳ кўрганлар.

وَعَدْنانُ بِلاَ رَيْبٍ عِندَ ذَوِي الْعُلُومِ النَّسَبِيَّة اِلَي الذَّبِيحِ اِسماعِيلَ عَلَيهِ السَّلاَمُ نِسْبَتُهُ وَمُنْتَمَاه

Насаб илми билан шуғулланувчи уламолар наздида Аднан насабда Исмоил Забиҳуллоҳгача етиб боради.

فَاَعْظِمْ بِهِ مِنْ عِقْدٍ تَئَلَّقَتْ كَوَاكِبُهُ الدُّرِّيَّة وَكَيْفَ لاَ وَ السَّيِّدُ اْلأَكْرَمُ صَلَّي اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ وَاسِطَتُهُ الْمُنْتَقَاه

Бас, дур каби нур сочиб турган юлдузлар сингари (насаби ша- риф) шодаси қанчалар улуғ (мукаррам)!? У (шода) ичида (башариятни танлаб олингани), Саййидимиз, (Расули) Акрам соллаллоҳу алайҳи васаллам бўла туриб, қандай ҳам улуғ бўлмасин!?

عَطِّرِ اللَّهُمَّ قَبَرَهُ الْكَرِيْمَ بِعَرْفٍ شَذِيٍّ مِنْ صَلاَةٍ وَتَسْلِيمٍ اَللَّهُمَّ صَلِّ وَسَلِّمْ وَ بَارِكْ عَلَيْهِ

Эй Аллоҳим?! Ўзинг Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва-салламнинг қабри шарифларини хушбўй, ўта ёқимли салоту салом ҳидлари ила муаттар айла!

http://t.me/musaffouzb

Читать полностью…

MUSAFFO.UZ

#Янгиликлар
📣 “ЖУМАДАН ЖУМАГАЧА” (06.09.2024)

🖥 Ўтган ҳафтада диний-маърифий соҳада рўй берган муҳим хабарларнинг қисқача тафсилоти

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати

#Жумадан_жумагача

@musaffouzb

Читать полностью…

MUSAFFO.UZ

АССАЛОМУ АЛАЙКУМ!

☀️ ХАЙРЛИ ТОНГ ☀️

Бу кунни Аллоҳ файзидан, баракотидан барчаларимизни насибадор қилсин.

Қалбингизни иймонга, ✨
Уйингизни қувончга, ✨
Юзингизни нурларга, ✨
Аллоҳим тўлдирсин
Қалбимизни кенг;
Охиратда саодатли;
Ўғил - қизларимизни салоҳиятли;
Ризқимизга Аллоҳ кенглик ато этсин.


Бугун Ҳижрий 1446 йил 4 - Рабиъул Аввал ойи
Милодий 2024 йил 7 сентябр ҳафтанинг шанба куни


⏰Намоз_вақтлари

АЛЛОҲ ТАОЛО бундай марҳамат қилади:

إِنَّ الصَّلاَةَ كَانَتْ عَلَى الْمُؤْمِنِينَ كِتَابًا مَّوْقُوتًا

⏺"Албатта, намоз мўминларга вақти тайин этилган ва (фарз деб) битилгандир (Нисо сураси, 103-оят)

🌅 Бомдод - 05:10
🌅 Қуёш - 05:48
🏞 Пешин - 12:45
🏞 Аср - 17:05
🌆 Шом - 18:47
🌃 Хуфтон - 20:20

ЎЗБЕКИСТОН ТУМАНИДА БЕШ ВАҚТ ЎҚИЛАДИГАН НАМОЗЛАРНИНГ МУСТАҲАБ ВАҚТЛАРИ.


Телеграм
http://t.me/musaffouzb

Читать полностью…

MUSAFFO.UZ

#Ҳидоят_таваллуди

Хадийжа разияллоҳу анҳо Набий соллаллоҳу алайҳи васалламни васфлаб айтадилар: «Албатта, Сиз қариндошчилик алоқаларини боғлайсиз, рост гапирасиз, ожизлар нафақасини бўйнингизга оласиз, меҳмоннинг ҳаққини адо қиласиз, фалокатга учраганларга кўмак берасиз».

📚Имом Бухорий ривоят қилган.

🔗 Улашинг:
t.me/musaffouzb

Читать полностью…

MUSAFFO.UZ

Ойлар ичида Робиъул аввал ойи ўзига хос шараф ва қадр-қимматга эга. Чунки, унда бутун оламларга раҳмат тариқасида юборилган сўнгги пайғамбар жанобимиз — Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам дунёга келганлар. Шу туфайли мавлид ойларида пайғамбаримиз алайҳис-салом ҳақида битилган қасида ва мадҳияларни жамоавий тарзда ўқиш ва зиёфатлар бериш одатга айланган. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам тарафларидан "хойрул-қурун" деб мақталган, исломнинг дастлабки илк уч асрида мавлид маросимлари гарчи биз нишонлаб тургандек шаклда амалга оширилмаган бўлса-да, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг мавлидларини байрамона кайфиятда нишонлаш, унда жамланиб пайғамбаримиз ҳақида битилган қасида ва мадҳияларни ўқиш, сийратларини ўрганиш, хатми қуръон қилиш ва саловотлар айтиш, турли тансиқ таомлар билан дўстларни сийлаш, совғалар ва ҳадялар улашиб, мўъминлар қалбига шодлик улашиш ислом оламида жуда узоқдан давом этиб келаётган анъанавий одатдир.

Муаррих Ибн Халликон "Вафийят-ул-аъён" асарида зикр қилишича, мавлид маросимини биз кўриб, эшитиб одатланган ҳолидек нишонлашни расман давлат миқёсида ташкиллаштирган дастлабки ҳукмдор Арбил (Ироқ) волийси - малик Музаффаруддин Кўкбўр (1190-1233) бўлган. Аллома ибн Касир раҳматуллоҳи алайҳ Малик Музаффарнинг бу хайрли тадбирларини мақтаб, таҳсинга сазовор эканига алоҳида урғу бериб, ўзининг "ал-Бидая ван-ниҳая" номли тарих асарида келажак авлодга ёднома сифатида ёзиб қолдирган.

Шунингдек, ҳанафийлар фахри Абдулҳай ал-Лакнавий ҳазратлари томонидан, асри саодатда яшаб ижод қилган шоир Ҳисон (р.а.)га Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг ўзлари ўзларининг мадҳлари битилган байтларини ўқитганлари мавлидга далил дейилганини қайд қилиш ўринлидир. Чунки, унинг қасидаларида Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг тавсифлари, мўъжизалари, насл-насаблари, туғилишлари борасида сўз юритилган экан. Мавлиднинг мустаҳаб ва мандуб амал эканига Ҳазрати Билол (р.а.)нинг кўчаларда ва бозорларда одамларни тўплаб, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламни зикр қилиб, ул зот ҳақида билганларини ҳикоя қилиб юрганларини ҳам далил сифатида келтириш асосли бўлади.


t.me/musaffouzb

Читать полностью…

MUSAFFO.UZ

Мавлиди Шариф.
Арабий

3- мабҳас

http://t.me/musaffouzb

Читать полностью…

MUSAFFO.UZ

#siyrat
#muftiy_minbari

📹 ИЛК ВАҲИЙ
🎤 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари

@musaffouzb

Читать полностью…

MUSAFFO.UZ

Агар Қуръон қалбга кирса... Қалбдан дунё (муҳаббати) чиқиб кетади ва ўрнига саодат жойлашади.
Аллоҳим! Бизларни Қуръон аҳлидан қилгин!

Шукруллоҳ қоридан гўзал қироат:
"Ясин" сураси.

t.me/musaffouzb

Читать полностью…

MUSAFFO.UZ

#хайрли_тун

Сизларга тундан сокинлик, тонгдан халол ризқу - барокат насибадорлари бўлиш насиб қилсин!

Тун хайрли бўлсин, азиз диндошим
!

♻️Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
👉 t.me/musaffouzb

Читать полностью…

MUSAFFO.UZ

Alloh taolo insonni azizu mukarram qilib qoʻygan

Shayx Muhammad Sodiq Muhammad Yusuf rahimahulloh

@musaffouzb

Читать полностью…

MUSAFFO.UZ

«Оламга нур сочган ой» сериали (3-қисм)
Манба: Sevimli TV
t.me/musaffouzb

Читать полностью…

MUSAFFO.UZ

#siyrat
#muftiy_minbari

📹 ИШОНЧЛИ ОМОНАТДОР
🎤 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари

@musaffouzb

Читать полностью…

MUSAFFO.UZ

#Диний_савол_жавоб

Мавлиди шариф муносабати билан йиғин ўтказиш динимизда борми?

Muhammad Ayyub domla HOMIDOV
fatvouz">

🔗 Улашинг:
@musaffouzb

Читать полностью…

MUSAFFO.UZ

🌙 RASULULLOHGA NOMAMIZ

Assalomu alayka ya Rasululloh,
Assalomu alayka ya Habibulloh


Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати

@musaffouzb

Читать полностью…

MUSAFFO.UZ

Мавлиди Шариф.
Арабий
2- мабҳас

http://t.me/musaffouzb

Читать полностью…

MUSAFFO.UZ

اِبْنِ قُصَيٍّ وَاسْمُهُ مُجَمِّع سُمِّيَ بِقُصَيٍّ لِتَقَاصِيْهِ في بِلاَدِ قُضَاعَةَ الْقَصِيَّة اِلَي اَنْ اَعَادَهُ اللهُ تَعَالَي اِلَي الحَرَمِ الْمُحْتَرَمِ فَحَمَا حِمَاه

Қусойнинг ўғли. Исми Мужаммиъ. Маккадан узоқда (жойлашган) Қузоъа (Яманда жойлашган) шаҳрининг четида Аллоҳ таоло (ҳайвонини овлашни, дарахтини кесиш, синдириш, ўтларини юлиш каби) ман қилинган нарсаларини қилишдан қайтарган, муаззам (улуғ), Ҳарамга қайтаргунича яшагани учун Қусой деб номланган.

Шарҳ:Қусойнинг исми Мужаммиъ бўлган.

اِبنِ كِلاَبٍ وَاسمُهُ حَكِيْم

Килобнинг ўғли. Исми Ҳаким

Шарҳ:Итлар билан ов қилишга қизиққани учун Килоб номини олган.

Абу Руқойш ал-Калбий ал-Аъробийга

-“Нега фарзандларингизни Калб - ит,Зиъб - бўри, қулларингизни Марзуқ - ризқли, Рабоҳ - фоида”-деб номлайсизлар?

-Фарзандларимизни душманларимиз учун, қуларимизни ўзимиз учун номлаймиз,- деди. (Яъни: фарзанларимиз душманларимизни енгишда ёрдам беради.)

اِبنِ مُرَّةَ

Мурранинг ўғли.

Шарҳ:Қувватли, аччиқ дегани. Душманларига аччиқ заҳардай таъсир қилсин деб шундай номлашган.

ابْنِ كَعْبِ

Каъбнинг ўғли.

Шарҳ:Каъб-улуғ, шарафли. Ибн Зубайр розияллоҳу анҳунинг хабарига қараганда, у Каъба олдида манжаниқ тошлари қулоқлари олдидан ўтишига қарамай, қотиб қолган Каъбадек ҳеч нарсага қарамасдан намоз ўқирди.

ابْنِ لُؤَيِّ

Луайнинг ўғли.

Шарҳ:Луай-буқача. Кучли бўлсин дея номланган.

ابْنِ غَالِبِ

Ғолибнинг ўғли.

Шарҳ:Ғолиб-ғалаба қилувчи.

ابْنِ فِهْرٍ وَاسْمُهُ قُرَيْش وَاِلَيهِ تُنْسَبُ الْبُطُونُ الْقُرَشِيَّة

Фиҳрнинг ўғли.Унинг исми Қурайш бўлган. Унга ички Қурайшликлар нисбат қилинади.

Шарҳ:Фиҳр ва унинг авлоди араб қабилалари ичида кучли,жасоратли бўлганидан “Қурайш”-акула лақабини олишган. Мулла Алий ал-Қорий эса “Шифо”нинг шарҳида Фиҳр тарқоқ қабилани жамлагани учун “Қурайш”- жамловчи номини олган деган.

Давоми👇

Читать полностью…

MUSAFFO.UZ

Агар Қуръон қалбга кирса... Қалбдан дунё (муҳаббати) чиқиб кетади ва ўрнига саодат жойлашади.
Аллоҳим! Бизларни Қуръон аҳлидан қилгин!

Шукруллоҳ қоридан гўзал қироат:
"Ясин" сураси.

t.me/musaffouzb

Читать полностью…

MUSAFFO.UZ

Туннинг қоронғу зулматига енгилмаганлар учун мукофоти ўлароқ янги кун, янги имкон ва
янги умидлар берилади.

ХАЙРЛИ ТУН !
Тун сохибига омонатсиз!

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•

t.me/musaffouzb

Читать полностью…

MUSAFFO.UZ

#siyrat

БЎЙРА

@musaffouzb

Читать полностью…
Подписаться на канал